Документы



Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси icon

Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси

НазваниеРуководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси
страница1/3
Дата20.02.2014
Размер374.02 Kb.
ТипРуководство
скачать
  1   2   3

3-МАЪРУЗА


Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Цианид кислотаси, формальдегид, фенол, алкилгалогенидлар токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари.


Ўқитиш мақсади - Талабаларни сув буғи ёрдамида ажратиб олиш ва уни назарий асослари билан таништириш. Учувчан заҳарли моддаларни (синил кислота, хлороформ, хлоралгидрат, углерод (IV) хлорид, дихлорэтан, фенол) токсикологик аҳамияти, метаболизми, сифат ва миқдорини аниқлаш..

Маъруза режаси:

1.Мажбурий аниқланиши керак бўлган заҳарли моддалар.

2. Заҳарли моддаларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишни афзалликлари ва назарий асослари, уларни токсикологик аҳамияти, метаболизми, сифат ва миқдорини аниқлаш.

Адабиётлар:

1. М.Д.Швайкова - "Токсикологическая химия", М.1975г

2. В.Ф.Крамаренко - «Токсикологическая химия". Киев.1989г

3. Л.Т.Икрамов - "Суд кимёси".Тошкент. 1966 й.


Қўшимча адабиётлар:

1. Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г.






^ ЦИАНИД КИСЛОТАСИ


Сувсиз, соф HCN газ ёки рангсиз суюқликдан иборат бўлиб, жуда паст ҳароратда, яъни 25,6°С да, қайнай бошлайди. Совутиш натижасида эса -13,3°С да толасимон кристаллар ҳосил қилади, ёқса алангаланади, ўткир аччиқ бодом ҳидли, сув ва спирт билан ҳap қандай нисбатда аралашади, органик эритувчиларда яхши эрийди. Солиштирма оғирлиги 15°С да 0,7 га тенг. Очиқ ҳавода жуда тез учади.

HCN таркибида, унинг таутомер шакли - изоциан кислота ҳaм бўлади. Бу кислота цианид кислотага қараганда анча заҳарлидир.



HCN Изоциан кислота

HCN жуда кучсиз, унинг диссоциация константаси 7,2.10-10 га тенг. Шунинг учун бу кислота тузлари ниҳоятда тез гидролизланади. Гидролизланиш жараёни СО2 гази ва сув буғи иштирокида айниқса тез боради.



Табиатда цианид кислотаси соф холда учрамайди. Сувли эритмаларда тузларидан ташқари цианид кислотани ўзи ҳам парчаланади.



HCN ва тузларининг худди ана шу хосс аларига кўра ашёвий далилни дарҳол таҳлил қилиш тавсия этилади, акс ҳолда биологик объект таркибида HCN ўрнига заҳарсиз модда ҳосил бўлиб қолиши мумкин.

^ Токсикологик аҳамияти. HCN ва унинг тузлари жуда кучли заҳарли моддалардан ҳисобланади, улар инсон организмига бошқа ҳар қандай заҳарли моддага қapaгaндa тез таъсир қилади.

Цианид кислотаси хужайраларда темир моддасини сақловчи нафас олишда қатнашувчи цитахромоксидаза ферментини ишдан чиқаради ва натижада кислородаги қондан тўқималарга ўтиш механизми бузилади. Қонда кислород етарли бўлишига қарамасдан хужайраларда у етишмайди.

Цианид кислотаси нафас йўли билан ва қисман тери орқали организмга ўтиши мумкин. Цианидлар эса оғиз орқали тушади.

HCN ва тузлари ҳалқ ҳўжалигида айниқса рангли металларни рудалардан ажратиб олишда кенг қўлланади. Чунки цианидлар олтин ва кумуш билан сувда яхши эрувчан комплекс бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятига эга.

2Аu + 4NaCN + 2Н2О + O2  2Na[Аu(CN)2 + 2NaОH + Н2О2

2Аu + 4NaCN + Н2О2  2Na[Аu(CN)2] + 2NaОH

HCN тиббиётда соф ҳолда ишлатилмаса ҳам, унинг баъзи бир кўп бирикмалари қўлланилади. Масалан: 0,1 % цианид кислотани сақловчи аччиқ бодом суви Аquа amygdalarum аmаgurum, симоб I –цианид Hydrargyrum суаnаtum ва симоб (II) –цианид Hydrargyrum охусуаnаtum ДФ препаратларидан ҳисобланади.

Калий ва натрий цианидлар – KCN ва NaCN фотография амалиётида ҳам қўлланган. Кальций цианамид билан ош тузи қоришмаси - кимё саноатида қизил ва сариқ қон тузларини ишлаб чиқаришда, қишлоқ ҳўжалигида эса уруғлик донларни дорилашда ишлатилади. Цианплав деб аталувчи модда таркиби 45% NaCN ва KCN аралашмасидан иборат.

Цианидларга кислота қўшилганда ундан жуда тез HCN ажралади ва оғир заҳарланиш, хатто ўлимга сабабчи бўлишини унутмаслик керак.

HCN ва унинг тузлари дори тайёрлаш саноатида ҳам хом ашё сифатида қўлланади.

Уй хоналарини дезинсекция ва дезинфекция қилиш мақсадида қоғоз ёки картондан ясалган айрим материаллар цианид кислотага шимдирилади ва осиб қўйилади. Бундай материаллар циклонлар деб юритилади. Циклонлар бўлган хоналарда киши кўп туриб қолмаслиги учун уларга огоҳлантирувчи қўланса – буғувчи ҳидли моддалар (масалан, хлорпикрин) қўшиб қўйилади.

Кўпгина ўсимликларда учрайдиган гликозидлар ҳам ўз таркибида HCN сақлайди, масалан шафтоли, ўрикнинг баъзи хиллари, олча, аччиқ бодом каби мева данакларининг мағзида амигдалин бор. Бу гликозид данак таркибидаги эмульсин деб аталган энзим цианид кислота, глюкоза ва бензой альдегидига тез парчаланади.

энзим


Шунинг учун юқорида кўрсатилган мевалар иштирокида тайёрланган спиртли ичимликлар (вишневка, абрикотин, мараскин, сливянка ва бошқалар) баъзан суд кимёси лабораторияларида цианид кислотани аниқлашда мурдадан олинган объектлар билан бир қаторда ашёвий далил сифатида юборилиши мумкин.

HCN сақловчи ўсимликлардан яна (Phaseolus lunаtus)-ҳинд ловиясини ва жут ўсимлиги (Linum usitatissimum) урyғидаги гликозидларни кўрсатиш мумкин. Бу гликозидлар гидролизланганда соф цианид кислота, rлюкоза ва aцeтoнгa парчаланади.



Жут уруғи гликозиди- линомарин ҳам худди шу тартибда гидролизланади. Бу моддалардан заҳарланиш холлари ҳам учраб туради.

Цианид кислотаси баъзи бир органик бирикмалар ёнишидан ҳосил бўлиши мумкин. Тамаки тутуни таркибида ҳам учрайди.

Заҳарли циан моддаси табиий, тозаланмаган газ таркибида ҳам бўлиши мумкин. Цианид кислотанинг заҳарли хосилаларидан дициан N  С-С  N, хлорциан ClCN, бромциан BrCN ва йодциан JCN ларни кўрсатиш мумкин. Бу моддалардан айниқса хлорциан кучли заҳар бўлиб, биринчи жаҳон урушида заҳарловчи газ сифатида ишлатилган.

HCN хосилалари кимё саноатида синтетик толалар, синмайдиган ойналар ишлаб чиқариш ва турли аминокислоталарни олишда кенг кўламда қўлланмоқда. Шунинг учун бу моддалар билан иш олиб бораётган шахсларни тез-тез огоҳлантириб туриш, бундай корхоналарда цианид кислотанинг ҳаводаги концентрациясини узлуксиз текшириб бориш зарур. Корхоналар ҳавосида HCN концентрацияси 0,0005 мг/л дан ошмаслиги керак.

0,05-0,1 г дозадаги HCN одамни ўлдиради, калций цианид учун бу миқдор 0,15-0,25 г атрофидадир. Фармакопея препаратларидан аччиқ бодом суви ҳам одамни ўлдириши мумкин. Бунинг учун 60-100 мл кифоядир. Аччиқ бодом мағзининг 40-60 донаси, болалар учун эса 10-12 донаси худди шундай таъсир кўрсатади. HCN ва унинг ҳосилалари одамларга жуда тез таъсир этганлиги учун ундан заҳарланганларнинг деярли кўпчилиги ўлади.

HCN ҳосилаларини билмасдан кўп миқдорда ичиб юборилганда, заҳарланиш ниҳоятда тез боради. Заҳарланишнинг биринчи дақиқасидаёқ киши ҳушдан кетади, кўз қорачиғлари кенгаяди, икки-уч марта тиришиб сўнг ўлади. Агар ичиб юборилган миқдор 0,1-0,2 г атрофида бўлса, заҳарланиш жараёни бир оз чўзилади - бемор 15-20 дақиқа давомида ўлади.

Организмнинг HCN ҳосилалари билан заҳарланиш асосан тўрт даврга бўлиш мумкин: биринчи даврда қаттиқ бош оғриғи, бош айланиш, кўнгил айнаш, юракнинг тез уриши, дармонсизлик, кўз хираланиши каби холатлар юз беради; иккинчи даврда нафас олиш қийинлашади, беморда қўрқув пайдо бўлади, ҳуш йўқолмайди; учинчи даврда ҳуш йўқолади ва заҳарланган одам тиришади, тўртинчи даврда нафас олиш жараёни бутунлай тўхтайди ва бемор ўлади.

Мурдани суд тиббиёт лабораториясида ёрилганда, унда кўпинча ҳеч қандай характерли аломат топилмайди, фақат баъзан мия ва ички органлардан аччиқ бодом ҳиди келиши мумкин. Шунинг учун бундай холларда объектни HCN топиш учун текшириш масалани тўғри ечишнинг бирдан-бир йўлидир.

Суд кимёгари цианид кислотани аниқлаб бериш учун юборилган ашёвий далилларни текширар экан, унинг ниҳоятда учувчи ва беқарор эканлигини назарда тутиши ва таҳлилни тезда бошлаши керак.

Метоболизми. HCN биологик объект таркибида олтингугурт сақловчи моддалар ва қанд бирикмалари билан дарҳол реакцияга киришади, натижада суд кимёси таҳлилларида уни реакциялар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмай қолади.



Суд кимёси амалиётида учраган бир ходисада суиқасд қилинган кишига калий цианид берилганда, у ўлимга олиб келган эмас. Аниқланишича, бизга маълум реакция бўйича калий гидрокарбонат ҳосил бўлган HCN эса ҳавода учиб кетган. Биологик объектдан кучсиз кислотали муҳитда сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади.

Ашёвий далиллар сариқ ёки қизил қон тузлари сақлаган холда, объектни сув буғи билан ҳайдаш нотўғри натижаларга олиб келиши мумкин, чунки юқори ҳароратда бу тузлар таркибидан қисман бўлсада, HCN ажралиб чиқиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолларда ашёвий далил муҳити натрий бикарбонат эритмаси билан ишқорий муҳитга келтирилади ва объект орқали СО2 гази юборилади. Кейин цианид кислотани аниқлаш учун тегишли ишлар олиб борилади.

^ Чинлигини аниқлаш. HCN ва тузларини биологик объектдан ажратиш учун сув буғи ёрдамида ҳайдаш қўлланилганда, цианид кислотанинг асосий миқдори бир неча дақиқадаёқ дистиллят таркибига ўтади. Дистиллятда HCN кўп миқдорда бўлганда ундан аччиқ бодом ҳиди келади.

Цианид кислотани кимёвий йўл билан аниқлаш учун суд кимёси амалиётида қуйидаги реакциялардан фойдаланилади.

^ 1. Берлин зангорисини ҳосил қилиш реакцияси. Ишқорий хоссага эга бўлган биринчи дистиллятга 40% темир (II)-сулфат эритмаси қўшиб, сув ҳаммомида қиздирилади, сўнг кислотали муҳит ҳосил қилинади. Бунда зангори рангли чўкма ёки зангори ранг пайдо бўлиши текширилувчи эритмада циан аниони борлигини кўрсатади:

2NaCN + FeSO4  Fe(CN)2 + Na2SO4

Fe(CN)2 + 4NaCN  Na4[Fe(CN)6]

3Na4[Fe(CN)6] + 4Fe2(SO4)3  Fe4[Fe(CN)6]3 + 6Na2SO4

Реакцион аралашмада Fe2(SO4)3 ни ҳосил бўлишлиги қисман бўлсада у FeSO4 дан ҳарорат таъсирида пайдо бўлиши билан тушунтирилади.

NaOH + FeSO4  Fe(OH)2 + Na2SO4

3NaOH + Fe+3  Fe(OH)3 + 3Na+

Қўшилган HCI ни ортиқчаси берлин зангорисини ҳосил бўлиш реакциясини секинлатиши мумкин.



100 г биологик объект таркибида 1 мг HCN берлин зангорисини ҳосил қилиш реакцияси ёрдамида аниқланиши мумкин.

А. Ф. Рубцовнинг текширишича, берлин зангориси реакция вақтида тезда ҳосил бўлмаслиги мумкин, чунки биологик объектдан дистиллят таркибига ўтган ёт органик моддалар бунга халал беради, шунинг учун тажриба натижасини 24-48 соатдан сўнг кузатиш тавсия этилади.

Текширилувчи намунада HCN миқдори 30 мкг дан кам бўлса, зангори чўкма ўрнига кўкимтир суюқлик ҳосил бўлади.

Цианид кислотани аниқлашда берлин зангорисини ҳосил қилиш реакциясидан фойдаланиш ҳосил бўлган модда цианид кислотага нисбатан жуда хосдир. Реакция маҳсулотини суд органларига ашёвий далил сифатида топшириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

^ 2. Темир роданидини ҳосил қилиш. Цианид тузларига аммоний полисулфид қўшиб қиздирилса роданид ҳосил бўлади ва у FeCI3 билан қизил ранг ҳосил қилади.

KCN + (NH4)2S2  KCNS + (NH4)2S

KCNS + Fe+3  Fe(CNS)3

^ 3. Цианид кислотасини корхона ҳавосида аниқлаш. HCN ва тузлари билан иш олиб бориладиган корхоналар ҳавосидан HCN моддасини аниқлашда махсус индикатор қоғозлардан фойдаланилади. Бундай қоғозлар таркибида мис сулфатдан ташқари бензидин ёки рангсиз фенолфталеин сақлайди. Ана шундай қоғозлар хонага осиб қўйилганда HCN таъсирида ўзига хос рангга бўялади. Масалан: фенолфталеин сақловчи қоғозни қизил рангга ўтиши қуйидагича тушунтирилади. Мис сулфат HCN билан реакцияси кириши дициан ҳосил бўлиши натижасида ажралган атомлар кислород рангсиз фенолфталеинга ёки бензидинга таъсир қилиб қоғознинг рангини ўзгартиради.



рангсиз фенолфталеин рангли фенолфталеин



бензидин кўки

Корхона атмосферасидаги индикатор қоғозлар рангли бўялганда, маълум миқдордаги ҳаво ишқор эритмасидан ўтказилади ва кейин бу суюқликни берлин зангориси ҳосил қиладиган реакция учун ишлатилади.

^ Миқдорини аниқлаш: 1. Ҳажмий аргентометрик усул - чиримаган объектларда қўлланилади. Ашёвий далилдан олинган дистиллят тўғридан-тўғри кумуш нитратнинг титрланган эритмасига йиғилади ва ортиқча кумуш нитратни аммоний роданид билан уч валентли темир аммоний аччиқ тоши индикаторлигида титрланади.

HNO2

HCN + AgNO3 ---> AgCN + HNO3

AgNO3  + NH4CNS ---> AgCNS + NH4NO3

3NH4CNS + NH4Fe(SO2 )2 ---> Fe(CNS)3 + (NH4 )2SO4

2. Чириган объектдан H2S ҳосил бўлгани учун оғирлик усулда  HCN  миқдори аниқланади.

HCN + AgNO3  AgCN + HNO3

H2S + 2AgNO3  Ag2S + 2HNO3

Чўкма  NH4OH  эритмасида эритилиб, концентрланган HNO3 билан ишланади, бунда AgCN чўкмага тушади

Ag2S эримайди

AgCN + 2NH4OH  [Ag(NH3)2]CN + 2H2O

[Ag(NH3)2]CN + 2HNO3 ---> AgCN +2NH4NO3

Чўкма филтрланиб, доимий оғирликгача қиздирилади.

t

AgCN ---> Ag + CO2 + NH3 Ag  ни тортиб аниқланади.

3. Корхона ҳавоси таркибидаги HCN миқдорини аниқлаш учун колориметрик усуллар тавсия этилган, булардан бири

а) HCN билан пикрин кислота ишқорий муҳитда ҳосил қилинадиган қўнғир-қизил ранг интенсивлигини аниқлашга асосланган:



б) иккинчи усул эса цианид кислотадан родан анионини ҳосил қилиш ва у орқали темир (III) -хлорид билан қон рангидаги бирикмага ўтказиб ранг интенсивлигини аниқлашга асосланган. Бу мaқcaд учун цианид кислотали эритмага натрий тетратионат ва ишқор аралашмаси қўшилади:

NaCN + Na2S406 + 2NaOH  NaCNS + Nа2S203 + Na2S04 + Н2О

3NaCNS + FеСl3  Fe(СNS)3 + 3NaCl







Формальдегид ва формалин


Формальдегид (чумоли кислотаси альдегиди) уй ҳароратида газсимон модда, жуда ҳам ўткир, бўғувчи ҳидга эга. Метанни чала ёндирилса ва метил спиртини оксидланса формальдегид ҳосил қилади. Формалдегиднинг сувдаги 36,5-37,5% эритмаси формалин деб аталади. Формалин оддий шароитда рангсиз, ўткир ҳидли, тиниқ суюқликдир. Формалин сув ва спирт билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Формальдегид бошқа альдегидлар каби паст ҳароратда яхши полимерланади ва параформальдегид ёки параформ деб аталувчи сувда ёмон эрувчи модда ҳосил қилади.

Бунда ҳосил бўлган полимерлардан бири триоксиметилен (CH2O)3 деб номланади. Триоксиметилен 63-640С эрийдиган модда. Параформальдегидни оддий ёки кислоталар иштирокида қиздирилса, қисман деполимерланиб формальдегидга ўтади.

^ Токсикологик аҳамияти. Формальдегид ҳозирги замон кимё саноатида турли синтетик смолалар, пластмасса туридаги бирикмалар олишда кенг қўлланилмоқда. Формальдегид формалин, уротропин ва параформ моддаларини ҳосил қилишда бирдан-бир ҳом ашё ҳисобланади.

Кучли антисептик таъсир кўрсатганлиги учун патанатомия лаборатарияларида мурда қисмларидан иборат объект ва препаратларни узоқ вақт ўзгармаган холда сақлаш мақсадида қўлланади.

Формальдегиднинг корхоналар ҳавосидаги рухсат этиладиган энг юқори концентрацияси 0,005 мг/л гa тенг.

Формальдегиднинг юқори концентрацияли эритмасини бирдан қаттиқ хидласа тўсатдан ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Оғиз орқали организмга тушса оғиз ва қизил ўнгач шиллиқ қаватини куйдиради, кучли сўлак оқиши, чанқаш, қайд қилиш холлари кузатилади.

Формальдегид М.Н.С.га таъсир этиши туфайли хушдан кетиш ва тиришиш содир бўлади. Формальдегид жигарга, буйракка, юракка, бош мияга ва ферментлар фаолиятига салбий таъсир этади. 60-90 мл формалин ўлимга олиб келади.

Формалин юқумли касаллик билан оғриган бемор кийимларини, идиш-товоқларини дезинфекция қилишда ҳам ишлатилади. Формальдегининг кучсиз эритмaси одам жуда қаттиқ терлаганда терига суртиш учун берилади. Формальдегид эритмаси янглишиб спиртли ичимликлар ўрнига ичиб юборилганда ёки у ишлатиладиган кopxoнaлар ҳавосидаги концентрацияси нормадан юқори бўлганда заҳарланиш юз бериши мумкин. Бунда заҳарланган одам кўзидан ёш оқади, бўғилади, йўталади, бир оз ўтгач сўлак оқади, ичи кетади, қорни қаттиқ оғрийди, кўнгил айнийди ва қусади.

Формалиндан заҳарланиб ўлган одам мурдасини суд тиббиёт лабораторияларида текширилганда меъда шиллиқ қаватига қон қуйилганлиги, гастрит ва яра ҳосил бўлганлиги кўринади. Формальдегиддан заҳарланиб ўлган одам ички органларидан унинг буғувчи ҳиди келиб туради.

Метоболизми. Oрганизм формальдегид таъсиридан заҳарланганда, унинг асосий қисми оксидланиб СО2 газига айланади, фақат озгина қисми ҳеч қандай ўзгаришга учрамай, организмдан чиқиб кетади.



Формальдегид сув буғи билан ҳайдалиш хусусиятига эга, шунинг учун биологик объектлардан (мурданинг ички органлари, сут, уруғли донлар ва бошқалардан) сyв буғи ёрдамида ажратилади. Бунга сабаб сувли эритмада қийин ҳайдалувчи метиленгликол ҳосил бўлишидир.



Формальдегид бошқа учувчи заҳарларга қараганда сув буғи билан объектдан дистиллят таркибига тез ўтмайди. Биологик объект таркибида формальдегид миқдори етарли бўлса одатда олинган дистиллятдан унинг бўғувчи ҳиди келиб туради.

Формальдегидни сyв буғи билан ҳайдалгач, иккинчи дистиллят таркибидан текширилади. Биологик объект таркибида (100г) формальдегиднинг сув буғи ёрдамида ҳайдаб олиниши мумкин бўлган энг кам миқдари 0,5 мг атрофида.

^ Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси таҳлилларида формалдегидни сифатини аниқлашда қуйидаги реакциялардан фойдаланилади:

1. Резорцин билан реакцияси. Текширилувчи суюқлик ёки дистиллятга резорциннинг ишқордаги эритмасидан қўшиб сув ҳаммомида қиздирилса қизил ранг ҳосил бўлади.



Реакция сезгирлиги 0,03 мг формальдегидга тенг бўлиб, бу реакция формальдегид учун хос реакция эмас. Хлороформ, хлоральгидрат, сирка альдегиди. Акрелеин, фурфурол каби альдегид гурухи сақловчи бошқа моддалар ҳам худди шундай ранг ҳосил қиладилар. Реакция ижобий чиқмаса бу формальдегид йўқлигидан далолат беради ва аксинча, реакция натижасида қизил ранг ҳосил бўлиши эритмада фақат формальдегид борлигини билдирмайди. Бундан ташқари, аралашмани қаттиқ қиздириб юбориш мумкин эмас, чунки икки атомли фенол-резорцин жуда беқарор бўлганлиги сабабли юқори ҳароратда рангли маҳсулот ҳосил қилиб қўйиши мумкин. Реакция олиб боришда солиштирувчи тажрибалар ўтказиш тавсия этилади.

^ 2. Опий алкалоидлари билан реакцияси. Формальдегид концентрланган сульфат кислотали муҳитда морфин (ёки унинг хосилалари: кодеин, дионин, героин ва бошқалар) кукуни қўшилса бинафша рангли маҳсулот ҳосил қилади. Реакциянинг сезгирлиги 0,02 мг формальдегидга тенг. Реакция суюлтирилган сульфат кислота иштирокида ранг ҳосил қилмайди.

^ 3. Фуксин сульфит кислотаси билан реакцияси. Фуксин-сульфит кислота суюлтирилган минерал кислоталар иштирокида фомальдегид билан характерли пушти рангли модда ҳосил қилади (Шифф реакцияси).

Бошқа альдегидлар ҳам фуксин-сульфит кислота билан шундай ранг беради, аммо уларнинг ранги минерал кислоталар таъсирида тезда yчиб кетади.

Формальдегидни (парафуксин кислота(I))фуксин-сульфит қислота(II) ёpдaмидa аниқлаш учун намунадаги формальдегид миқдори 0,03 мг дан кам бўлмаслиги керак. Реакция химизми қуйидагича:



Фуксин-сульфит кислотанинг формальдегид билан берган ҳосиласи(III) яна бир молекуладан сульфит кислота ангидриди ва формальдегидни бириктириб олади.



Ҳосил бўлган лейко (рангсиз) жуда беқарор бўлганлиги сабабли дарҳол ўзидан бир молекула сульфит кислота ажратиб чиқаради. Натижада молекула таркибида рангли хиноид гурухи ҳосил бўлади ва эритма пушти paнгга бўялади:



Пушти рангли хиноид ядроли модда

Формальдегид метил фиолети билан ҳам худди шундай ранг ҳосил қилади. реакция формальдегид учун характерга эга эмас.

3. Хроматроп кислота билан реакцияси. Формальдегид хроматроп кислота ёрдамида ҳам аниқланиши мумкин.





4. Кумуш кўзгу реакцияси. Тоза пробиркага солинган формальдегид эритмасига кумуш нитратнинг аммиакли аралашмаси қўшиб қиздирилса, пробирка деворларида ялтироқ парда ҳосил бўлади. Бу реакция ҳaм формалин учун унча характерли эмас, чунки кумyш эритмада бошқа қайтарувчи моддалар бўлган шароитда ҳaм металл холигача қайтарилади.

AgNO3 + NH4OH  AgOH + NH43

AgOH + 2NH4OH  [Ag(NH3)2](OH) + 2H2O

2AgOH  Ag2O + H2O



^ 5. Фелинг реактиви билан реакцияси. Текширилувчи суюқлик таркибида формальдегид бўлса, Фелинг суюқлигидан қизил рангли Сu2О ни чўктиради.

CuSO4 + 2NaOH  Cu(OH)2 + Na2 SO4



Бу реакцияни, юқорида айтиб ўтганимиздек, заҳарли, учувчан моддалар- хлороформ, хлоралгидрат ва альдегид гурухи бўлган бошқа моддалар ҳам беради.

Формальдегидни аниқлаш учун тавсия этилган реакциялардан опий алкалоидлари билан концентрик сулфат кислотаси иштирокидаги ва фуксин-сульфит кислота билан олиб бориладиган реакциялар формальдегидга нисбатан сезгир ва хос ҳисобланиб қолганлари эса унчалик сезгир ва характерли эмас.
  1   2   3



Похожие:

Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г
Суд-кимёси экспертизаси, бюроси. Суд кимёгарлари, уларнинг вазифалари. Суд кимёси текширув акти. Кимё токсикологик экспертизасини...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Учувчи заҳарларни сув буғи ёрдамида биологик объектдан ажратиб олишнинг назарий асослари. Заҳарларни сув буғи ёрдамида хайдаб ажратиб...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по ведению больных с гипертензивным синдромом при беременности Ташкент-2007
Данное руководство не должно быть истолковано и не должно служить стандартом медицинской практики. Стандарты медицинской практики...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Талабаларни (опий) алкалоидларини (морфин, кодеин, дионин, героин, ва мекон кислотаси) ва наркотин, папаверин, промедолларни токсикологик...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Хинолин (хинин) ва изохинолин хосилаларига тегишли алкалоидлар. Опий алкалоидлари: морфин, кодеин, наркотин, мекон кислотаси. Қора...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике язвенной болезни у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике инфекции мочевых путей у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство [25,26,44]
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике сахарного диабета у взрослых в первичном звене здравоохранения ташкент-2013
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике хронических гепатитов b и c в первичном звене здравоохранения Этапы оказания помощи
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси iconРуководство по установке и настройке. Руководство Администратора безопасности
Использование сервисов доверенной третьей стороны в процессах трансграничного информационного взаимодействия: теория и практика
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации