Документы



Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир icon

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир

НазваниеЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир
Дата20.02.2014
Размер290.42 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ФАРМАЦЕВТИК КИМЁ КАФЕДРАСИ




ТОШКЕНТ - 2012


Бош муҳаррир:

Қ.А.Убайдуллаев


Таҳрир ҳайъати:

Н.Қ.Олимов

И.К. Азизов


Фармацевтик кимё кафедрасининг тарихи

Фармацевтик кимё кафедраси 1939 йилда ташкил этилган бўлиб унинг биринчи мудири этиб кимё фанлари номзоди, доцент Зиновий Эммануилович Манулкин тайинланган.

Дастлабки йилларда кафедранинг штати 3 та ассистент ва мудирдан иборат бўлиб, уларнинг бирортаси ҳам мутахассислик (провизор) квалификациясига эга эмас эди.

1940 йилга келиб, кафедрани биология фанлари номзоди Владимир Николаевич Бернштейн бошқарди. Кафедранинг ўқитувчилар таркиби уч кишидан (доцент А.М. Галперина, ассистент С.М.Токарева ва М.Е.Симхаев) ва иккита лаборантдан иборат бўлган.

Улуғ ватан уруши йилларида фармацевтик кимё кафедраси биологик кимё курси билан бирлаштирилиб, унинг таркиби битта профессор (А.И. Циверкалов) ва битта ассистентга ортди.

1947 йилдан бошлаб В.Н. Бернштейн Пятигорск Фармацевтика институтига ишга ўтганлиги муносабати билан кафедра яна доцент З.Э. Манулкин бошқарувига ўтди. З.Э. Манулкин кафедра мудирлиги даврида (1952 йилда) “Германий элемент органик бирикмаларининг синтези” мавзусидаги докторлик диссертациясини химоя қилди. Бу даврда кафедра ҳар томонлама юксалиб ривожланди. Унинг рахбарлигида 3 та кимё фанлари номзоди даражасига эга бўлган ўқитувчилар тайёрланди (Ф.Юсупов, Е.А.Пучиньян, К.С. Тилляев). Кафедранинг профессор ўқитувчилар таркиби 6 кишидан иборат эди ( Проф. З.Э.Манулкин, доцент А.Н.Татаренко, ассистентлар Ё.Қ. Кодиров, А.Ю.Ибодов, Е.А.Пучиньян, К.С.Токарева).

1944 йилдан бошлаб кафедранинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида институт битирувчилари орасидан аспирантура орқали ёш илмий педагог кадрларни тайёрлашга ўтилди. Кафедранинг дастлабки аспирантлари Ё.Қ.Кодиров ва А.Ю.Ибодовлар эди.

Профессор З.Э.Манулкинга 1965 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони берилди. Кейинчалик у 1957-1970 йилларда институтнинг органик кимё кафедрасини бошқарди. Илмий салоҳияти ўта юксак, мушоҳадаси кенг, камтарин ва юксак маънавият ва маданиятга эга бўлган устозлардан эди. Иттифоқ ФА нинг мухбир аъзоси, Ўзбекистон ФА академиги, “Леопольдин” немис табиатшунослик академиясининг академиги С.Ю. Юнусовнинг таъбири билан айтганда: “З.Э.Манулкин Ўзбекистондаги иккита буюк органик кимёгарлардан (И.П.Цукерваник билан бирга) бири” эди. У илмий даражалар бериш бўйича бир неча салоҳиятли илмий кенгашларнинг аъзоси бўлиб, ёш илмий педагогик кадрлар тайёрлашга катта хисса қўшди.

Москва фармацевтика институтининг илмий кенгашида Ё.Қ. Қодиров 1952 йилда “Экспрессный полумикрометод анализа фармацевтических препаратов и лекарственных форм” мавзусида А.Ю. Ибодов эса 1955 йилда “ Некоторые новое методы количественного определения сулфаниламидных препаратов” мавзусида фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация химоя қилдилар.

Кафедрага 1957-1974 йилларда фармацевтика фанлари номзоди доцент Ё.Қ. Қодиров мудирлик қилди. Бу даврга келиб кафедранинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ҳам сон ҳам сифат жихатидан юксалиб борди. Кафедра ходимлари 22 кишидан иборат бўлиб, шундан 4 киши фармацевтика фанлари номзоди эди. А.Ю. Ибодов, Е.А. Пучиньян, Л. А. Хабибуллаева доцентлик лавозимида, 12 киши (Н.Ф. Дребенцова, М.Б. Икрамова, Б.А. Алимханов, С.Р. Мажитова, Н.М. Ахмадхўжаева, А.У. Умаров, И.М, Пирмуҳамедов, А. Шукуров, Л.М. Рибник, У. Зайнутдинов, А.Н. Свечникова, А. Қ. Саидвалиев, Р.Н. Турсунова, С.М. Шарафутдинова) ассистентлик лавозимида ишлаганлар. Фармацевтик кимё кафедраси ўқув услубий ва илмий изланишларнинг кўрсаткичлари бўйича етакчи кафедралар даражасига кўтарилди. Лаборатория дарсларида УИРС (студентнинг ўқув тадқиқод иши) жорий этилди. Кафедрада бажариладиган курс ишлари ва диплом ишларининг сифати ва салмоғи юксалтирилди. Илмий изланишлар бўйича мутахассислик кафедралари, Республика ва иттифоқнинг етакчи илмий марказлари билан хамкорлик йўлга қўйилди. Фармацевтик кимё фанидан ишлаб чиқариш амалиётини ўтишда Москва, Киев, Харковь, Рига каби шаҳарларнинг сифат назорат лабораториялари базаларидан ҳам фойдаланилди.



Киев шахрида ишлаб чиқариш амалиёти



Кафедра мудири Ё.Қ. Қодиров илмий изланишда


Ё.Қ. Қодиров 1967-1968 йилларда кафедра мудирлигини институт ўқув ишлари бўйича проректори лавозими билан қўшиб олиб борди. У фармацевтик таҳлил бўйича 60 дан ортиқ илмий мақолаларнинг, 20-дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмаларнинг муаллифи бўлиб, 3-та фан номзодининг илмий рахбари эди (Н.Ф. Дребенцова, С.Р. Мажитова, Р.Н. Турсунова). Ёқуб ака 3 марта Ўзбекистон олий кенгашининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланган, бир неча марта туман кенгаши депутатлигига сайланган, Соғлиқни сақлаш аълочиси фахрий нишонига эга бўлган ўта зиёли, нозиктаъб ва мехнаткаш инсон эдилар.

1971 йилда Ё.Қ. Қодиров ва А.Ю. Ибодовлар ҳамкорликда фармацевтик кимё фани бўйича илк бор ўзбек тилида дарслик яратиб, чоп эттирдилар.



Доц. А.Ю. Ибодов маъруза ўқимоқда

Институт илмий кенгашининг қарори ва танлов натижаларига асосан 1974 йилдан кафедра мудири этиб доцент А.Ю.Ибодов тайинланди. Бу даврда кафедра замонавий ускуналар билан жихозланди. Илмий ходимларнинг илмий педагогик салохияти янада юксалтирилди. 1978 йили А.У.Умаров, М.В.Икрамовалар катта ўқитувчилик лавозимига, Н.М.Ахмадходжаева эса доцентлик лавозимига ўтказилди. А.Н.Свечникова, Н.М.Ахмадходжаева, А.Қ.Саидвалиевлар фармацевтика фанлари илмий даражасини олиш учун диссертацияларини химоя қилдилар. Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби кенгайтирилиб, А.У.Қосимов, Қ.А.Убайдуллаев, Б.У.Умаровлар (Республика ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтидан), Б.С.Собиров (Республика ФА Ботаника институтидан), Т.Т.Раҳимов (институтнинг марказий илмий лабораториясидан) каби илмий даражали мутахассислар ва П.М.Сыр, М.Б.Мавлянова, О.П.Игольникова каби ёш ўқитувчилар қабул қилинди. Кафедрада бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари ва услубий ишларининг кўлами оширилди. Синтез усули билан дори воситаларини излаб топиш йўналишида илмий ишлар бошлаб юборилди. А.У.Умаров 1976 йилда Ленинград (Санк-Петербург) Кимё фармацевтика институтининг фармацевтик кимё кафедрасида аспирантурани ўтиб, фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациясини химоя қилди. М.Б.Мавлянова, О.П.Игольниковалар Бутун иттифоқ фармация илмий текшириш институтида аспирантурани ўтиб, фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасини олишга мувафақ бўлдилар.



Кафедра жамоаси 1982 йил

А.Н.Свечникова Республика Фанлар Академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтининг гликозидлар кимёси лабораториясида кимё фанлари номзоди илмий даражасини олиш мақсадида тадқиқотлар олиб бориб диссертациясини мувафақиятли химоя қилишга эришди.

А.Ю.Ибодов томонидан 60 дан ортиқ илмий мақолалар ва 20 дан ортиқ услубий қўлланмалар чоп этилган. Унинг рахбарлигида битта фан номзоди тайёрланган (М.У.Усуббоев).



Кафедра мудири А.Ю. Ибодов илмий изланишда

А.Ю.Ибодовни Тошкент Фармацевтика институтининг шаклланишида ва равнақида хизматлари катта бўлган. 1959-1976 ва 1978-1981 йилларда 20 йил давомида фармация факультетининг (у вақтларда фармация факультети институтнинг ягона факультети эди) декани лавозимида фаолият олиб борди. У 4 марта Республика Олий кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан мукофатланган. “Соғлиқни Сақлаш аълочиси” ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” каби фахрий унвонларга эга бўлиб, ўз бурчини ситқидилдан адо этувчи, фидоий, камтарин ва мехрибон устозлардан эди.

1996 йилда А.Ю.Ибодов томонидан 2 жилдли, 60 босма табоқли “Фармацевтик кимё” дарслиги 2000 нусхада чоп этилди.



1985-1993 йилларда кафедрани фармацевтика фанлари номзоди, доцент А.У.Умаров бошқарди. Кафедрага А.А.Тўлаганов, И.К.Азизов, Г.У.Тиллаева, Ш.С.Агзамов, Р.Р.Махкамов, Ш.О.Олимов, М.И.Алиходжаева, Э.Т.Хусанова, Д.Т.Гаибназарова, И.М.Иминова, Б.Ан, Л.Убайдуллаев, Б.Мирзаев каби ёш ходимлар қабул қилинди. Булардан А.А.Тулаганов 1993 йилда, И.К.Азизов 1994 йилда Москва Тиббиёт Академиясининг фармация факультетида докторантурани ўтиб, фармацевтика фанлари доктори илмий даражасини олишга мувафақ бўлдилар.



Проф. И.К. Азизов ишлаб чиқариш амалиётига рахбарлик қилмоқда

1985 йили Р.Н.Турсунова Москва Тиббиёт Академиясининг фармация факультети илмий кенгашида номзодлик диссертациясини химоя қилди.

1991 йили институтнинг Марказий илмий текшириш лабораториясида докторлик диссертациясини якунлаган катта илмий ходим А.Н.Юнусхўжаев фармацевтик кимё кафедрасига доцентлик лавозимига ўтказилди. У 1992 йили Москва Тиббиёт Академиясининг фармация факультети илмий кенгашида фармацевтика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация химоя қилди. У фармацевтик кимё кафедрасидаги дастлабки ва ўша вақт учун ягона бўлган фармацевтика фанлари доктори эди.

Ш.С.Агзамов 1991 йили Украина фармацевтика университетининг фармацевтик кимё кафедрасида, Э.Т.Хусанова Республика ФА Кимё институтида мақсадли аспирантурани ўтиб номзодлик диссертациясини химоя қилдилар.

М.И.Алиходжаева 1992 йили Москва Тиббиёт Академиясининг фармация факультети илмий кенгашида номзодлик диссертациясини химоя қилди.

1985 йили кафедрага кимё фанлари номзоди Х.У.Убаев ассистентлик лавозимга ишга қабул қилинди. Кейинчалик 1992 йилда Б.У.Ходжаев билан биргаликда доцентлик лавозимига ўтказилди.

А.У.Умаровнинг кафедрада рахбарлик даврида Қ.А.Убайдуллаев, А.Қ.Саидвалиев, Р.Н.Турсунова, А.Н. Свечниковалар доцентлик лавозимига ўтказилди. Кафедранинг Иттифоқ ва Республиканинг етакчи Илмий Марказлари билан хамкорлиги ривожлантирилиб, мақсадли докторантура бўйича фан докторларини тайёрлашга асос солинди.



Кафедра жамоаси 1987 йил

Илмий услубий адабиётларни, Давлат таълим стандартларини, фаннинг намунавий ва ишчи дастурларини ўзбек тилида тайёрлаб, чоп эттирилди.

А.У.Умаров фармацевтик тахлилнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган 30 дан ортиқ илмий мақолаларнинг ва 20 дан ортиқ услубий қўлланмаларнинг муаллифидир.

1993-1996 ва 2001-2004 йилларда фармацевтик кимё кафедрасини фармацевтика фанлари доктори, профессор А.А.Тўлаганов бошқарди. Кафедрада аспирантура орқали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш янада юксак поғонага кўтарилди. Г.У.Тиллаева Республика ФАнинг Ўсимлик моддалари кимёси институти илмий кенгашида техника фанлари доктори илмий даражасини олишга эришди. Кафедрада Д.Абдуллабекова, Г.Абдуназарова, С.О.Ким, И.Новиковалар номзодлик диссертациясини химоя қилдилар.



Кафедра жамоаси 1993 йил

Техника фанлари номзоди В.Н.Абдуллабекова ва Марказий Илмий текшириш лабораториясида кимё фанлари номзоди илмий даражасини олган Г.М.Исмоиловалар дастлаб ассистентликка ишга қабул қилиниб, сўнгра доцентлик лавозимига ўтказилдилар.



Исмоилова Г.М. Абдуллабекова В.Н. Гаибназарова Д.Т.

Кафедрада ўқитиладиган фанларнинг сони кўпайтирилиб, “Дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш”, “Дори воситаларининг замонавий таҳлил усуллари” каби янги фанлар ўқитилиши бошланди.

Фанлардан рус ва ўзбек тилларида маърузалар матнлари тайёрланди, ўзбек тилида кирилл ва лотин алифболарида услубий қўлланмалар тайёрлашга киришилди.

А.А.Тулаганов 100 дан ортиқ илмий мақолалар ва 20 дан ортиқ услубий қўлланмалар муаллифидир. Унинг рахбарлигида 4 та фан номзодлари (С.О.Ким, Д.Қ.Абдуллабекова, И.Новикова ва Д.Т.Гаибназаровалар) тайёрланди.

1996-2001 йилларда кафедрага фармацевтика фанлари доктори, профессор М.А.Тожиев рахбарлик қилди. Кафедрадаги ўқув-услубий ва илмий ишларнинг кўлами янада ривожлантирилди. Институтда ташкил этилган “Дори воситаларини сифатини назорат қилиш Илмий Маркази” дан лаборатория дарсларини ўтиш учун база сифатида фойдаланилди. А.Ю.Ибодовнинг икки жилдли “Фармацевтик кимё” дарслиги чоп этилди.

Д.Т.Гаибназарова, Х.К.Олимовлар номзодлик диссертациясини химоя қилдилар.

М.А. Тожиев фармацевтик ва токсикологик кимёнинг долзарб муаммолари бўйича 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 30 дан ортиқ услубий қўлланмалар ва 2та дарслик муаллифи. Унинг рахбарлигида 3 та номзодлик диссертациялари ёқланган.

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан маърузалар матнлари тайёрланди. Кафедрада В.Н.Абдуллабекова ва Г.М.Исмоиловалар докторантурани ўтиб, докторлик диссертацияси бўйича илмий фаолиятларини бошлаб юбордилар. Кафедрада олиб борилаётган ўқув-услубий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларнинг кўлами ва савияси янада оширилди.



Кафедра жамоаси 1999 йил

2005 йилдан ҳозирги кунгача кафедрани кимё фанлари номзоди, доцент Қ.А.Убайдуллаев бошқариб келмоқда.

Бугунги кунда кафедрада 16 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, улардан 4 та профессор, 5 та доцент, 2 та катта ўқитувчи ва 6 таси ассистент.

^ Фармацевтик кимё кафедраси мудирлари









В.Н.Бернштейн

1939-1940

1947-1957

З.Э.Манулкин

1940-1947

Ё.Қ.Қодиров

1957-1974

А.Ю.Ибодов

1974-1985





















А.У.Умаров

1985-1993

А.А.Тўлаганов

1993-1996

2001-2005

М.А.Тожиев

1996-2001

Қ.А.Убайдуллаев

2005-йилдан






Кафедра жамоаси 2008 йил

Фармацевтик кимё кафедрасида ҳозирги кунда янги дастурлар асосида: “Дори воситаларини замонавий тахлил усуллари”, “Дори воситаларини сифатини назорат қилиш”, “Фармацевтик кимё” фанларидан фармация, касб таълим, космецевтика, саноат ва клиник фармация йўналишларида дарслар олиб борилмоқда.



Кафедранинг услубий кенгаши





Кафедрада талабалар томонидан лаборатория ишларининг бажарилиш жараёни

Барча фанлардан маърузаларнинг электрон версиялари, “Дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва стандартлаш” ва “Дори воситаларинининг замонавий таҳлил усуллари” фанларидан электрон дарсликлар, маърузаларнинг электрон вариантлари ва видиотасвирнинг компьютер варианти тайёрланган. 2006 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан профессор А.Н.Юнусхўжаевнинг умумий таҳрири остида тайёрланган лотин графикасидаги “Farmatcevtik kimyo” ўқув қўлланмаси 1000 нусхада чоп этилди.



“Farmatcevtik kimyo” ўқув қўлланмаси 2007 йили “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти” танловининг ғолиби деб топилди.


Кафедрада 2005 йилдан бошлаб “Фармацевтик кимё ва фармакогнозия” мутахассислиги бўйича фармация магистрлари тайёрланмоқда.

(5А720503 фармацевтик тахлил ва фармакогнозия)

Фармацевтик кимё кафедрасида магистратура резидентлари учун қуйидаги фанлардан маъруза ва лаборатория машғулотлари ўтказилмоқда:

  1. Мутахассислик фани

  2. Илмий тадқиқот усуллари ва уларнинг таҳлили

  3. Танлов фани - мураккаб таркибли дори воситалари таҳлили

Мутахассислик фани ўз таркибига қуйидаги бўлимларни қамраб олган:

  1. Дори воситаларини олиниш йуллари ва истиқболлари

  2. Дори воситалари ва доривор ўсимликлар хом ашёсининг турғунлиги
    ва кимёвий тузилиши билан биологик фаоллиги орасидаги
    боғлиқлик

  3. Фармацевтик махсулот ва фитопрепаратлар учун МТХларни
    такомиллаштириш

Кафедранинг профессор-ўқитувчиларидан, кафедра мудири доцент К.А. Убайдуллаев, проф. И.К. Азизов, проф. Г.У. Тиллаевалар фанлардан маъруза ва лаборатория машғулотларини олиб борадилар.





Магистратурада дарс олиб борувчи кафедранинг профессор-ўқитувчилари

Юкорида келтирилган барча фанларнинг ўқув дастури, ишчи ўқув дарстури, ўқув ва тақвимий режалари мавжуд.

Кафедрада шу кунгача ^ 2005 -2007 ўқув йилида 13 та фармация магистрлари тайёрланиб, улар қуйидаги мавзуларда магистрлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

  1. Х.Г. Ғаниева - Разработка методов контроля ибупрофена и парацетамола в лекарственной модельной смеси. Илмий рахбар- проф. Г.У.Тиллаева



  1. М.Махмудова - Жағ-жағ ўсимлиги ер устки қисми таркибидаги Vit К микдорий таҳлил усулларини ишлаб чиқиш. Илмий раҳбар- доц. Қ.А.Убайдуллаев

2006-2008 ўқув йилда битирган магистрлар

  1. Мухитдинов Сиёвуш - Применение капиллярного электрофореза при анализе фармацевтических препаратов. Раҳбар: ф.ф.н. X.Бекчанов, доц. Қ.А.Убайдуллаев.



2008 йил фармация магистрлари

  1. Якубова Хуршида - Махаллий папаин асосида яратилган дори воситаларининг сифатини назорат
    қилиш ва стандартлаш. Раҳбар: Проф. И.К.Азизов

  1. Жўраева Азиза - Стандартизация и совершенствование методов контроля димедрола в ректальной лекарственной форме с целью повышения стабильности.
    Раҳбар: проф. Г.У.Тиллаева

  2. Абдуллабеков Сарвар - Convolvulus туркум алкалоидларини ўрганиш. Раҳбар: к.ф.д., проф. С.М.Арипова, доц. Қ.А.Убайдуллаев

  3. Ортиқов Дилмурод - Crambe туркум алкалоидларини ўрганиш. Раҳбар: к.ф.д., проф. С.П.Арипова, доц. Қ.А.Убайдуллаев

  4. Соатқулов Тожиддин - Изучение алкалоидов хинолизидиновой структуры. Рахбар: к.х.н., ст. науч. сотр. В.И.Виноградова, доц. В.Н.Абдуллабекова

  5. Рахиметбаева Камила - Peganum harmala ўсимлиги алкалоидларини ўрганиш. Раҳбар: К.ф.д., Т.С.Тўлаганов, доц. В.Н.Абдуллабекова

2007-2009 ўқув йилида битирган магистрлар

  1. Г.К.Убайдуллаева - Жағ-жағ ўсимлиги ва унинг суюқ экстрактини стандартлаш. Раҳбар: доцент А.Қ.Саидвалиев





2009 йил фармация магистрлари

  1. Н.О.Эргашева - Исириқ тиндирмасини стандартлаш. Раҳбар: доцент Қ.А.Убайдуллаев

  2. К.Р.Абдурахмонова - Получение и стандартизация нитрила цитизинил фенилуксусной кислоты. Раҳбар: проф. Х.М.Шохидоятов, доц. М.Б.Мавлянова

  3. Ф.Салихов - Алкилацетат З-амид-пиридиний хлориднинг синтези, хоссаси. Рахбар: проф. С.Н. Аминов

^ 2008-2010 ўқув йилида қуйидаги магистратура резидентлари илмий фаолият юргизишмоқда:

  1. О.И. Ширяева - Разработка методов контроля качества космецевтических лосьонов содержащих салициловую и борную кислоту. Илмий раҳбар: доц. М.Б.Мавлянова

  2. А.Т.Шарипов - Тозаланган олтингугуртнинг капсула дори шаклини стандартизацияси ва сифат назорати. Илмий раҳбар: проф. С.Н.Аминов

  3. А.А. Машарипов - Балх тути баргидан курук экстракт олиш ва уни стандартлаш. Илмий раҳбар: доц. А.Қ. Саидвалиев Илмий маслахатчи: проф. О.О.Обидов

  4. Г.Р.Матисаева - Разработка методов контроля качества «Мегаферона». Раҳбар: проф. Г.У.Тиллаева

Магистрантлар фармацевтик кимё кафедрасида, Фармацевтика институти қошидаги Дори воситаларини стандартлаш илмий марказида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг турли институтлари, ҳамда Дори воситалари ва янги тиббий техника сифатини назорат қилиш ва стандартлаш Бош бошқ армаси билан хамкорликда ўз илмий фаолиятларини олиб бормокдалар.

Профессор А.Н.Юнусхўжаев томонидан 3 жилдли “Ўзбекистонда фармацевтика фаолияти”, профессор И.К.Азизов муаллифлигида “Сборник номативных документов по обороту наркотических средств, психотропных веществ и прекурсоров в Республике Узбекистан”, профессор Г.Ў.Тиллаева томонидан “Интерпретация клинико-диагностических тестов и анализов”, “Руководство по контролю качества лабораторных исследований” ва “Сборник методов клинических лабораторных исследований” номли монографиялари чоп этилди.





“Фармацевтик кимё” справочниги ўзбек (кирилл ва лотин графикаларида) ва рус тилларида чоп этишга тайёрлаб қўйилди. Шунингдек маълумотноманинг электрон варианти ҳам тайёрланди.

Муалифлар жамоаси томонидан “Дори воситаларининг замонавий таҳлил усуллари” фанидан дарслик ёзилиб, нашр этиш учун тайёрлаб қўйилди.

1996 йилда А.Ю.Ибодов томонидан ёзилиб, чоп эттирилган “Фармацевтик кимё” дарслигининг қайта ишланган ва тўлдирилган нусхаси тайёрланмоқда.

Фанлардан барча мавзулар бўйича ўқув-услубий қўлланмаларнинг лотин графикасидаги нусхалари чоп этилди. Маърузалар ва лаборатория дарсларида янги педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланилмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг малака ошириши 4 йўналиш бўйича режага кўра олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқариш амалиёти назорат таҳлил лабораторияларида ва йирик дорихоналарнинг аналитик хоналарида ўтилади.




Ишлаб чиқариш амалиёти базасида

Курс ишлари дори воситаларини излаб топиш, уларнинг сифатини назорат қилиш ва турғунлигини таъминлашнинг долзарб мавзулари бўйича бажарилиб, тажриба натижаларини қиёсий таққослашни ҳам ўз ичига олади.

Талабалар илмий жамиятининг иши кенг йўлга қўйилган. Раҳбарлик тажрибали профессор ва доцентлар томонидан амалга оширилиб, илмий изланишлар натижаси ТИЖ конференциясида илмий маъруза тарзида ёки деворий маърузалар кўринишида якунланади.





Талабалар илмий жамиятининг йиғилиши


Ҳар йили ТИЖ йўналиши бўйича бажарилган энг яхши ишлар институт раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиб борилади.

Битирувчи курс талабаларидан 30-40 нафари кафедрада малакавий битирув ишини бажариб, ҳимояга тайёрлайдилар. ТИЖда бажарилган кўпчилик илмий ишлар, талабаларнинг диплом иши асосини ташкил этади.

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишларнинг кўпчилиги хорижий мамлакатлардаги ва Республикамиздаги нуфузли илмий марказлар билан хамкорликда олиб борилади. И.М.Сеченов номли Москва тиббиёт академияси, ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Кимё ва фармация илмий текшириш институти, “Дори воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш” маркази шулар жумласидандир.

Олиб борилаётган илмий ишларнинг натижалари Тошкент Фармацевтика институтида ҳар йили ўтказилиб, анъанага айланиб қолган “Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари” илмий-амалий анжуман материалларида, Ўзбекистон ФАнинг илмий марказларида ўтказиладиган, шу жумладан: академик С.Ю.Юнусовнинг хотирасига бағишлаб ўтказиладиган илмий анжуманларида, ҳамда халқаро симпозиумларда, Республикамиздаги турли конференцияларида маъруза қилиниб, турли илмий журналларда чоп эттирилмоқда. 2005 йилда А.А.Йўлдошев, 2007 йилда Н.А.Юнусходжаевалар номзодлик диссертацияларини химоя қилдилар.




Кафедранинг ёш олимлари

2005-2007 ўқув йилларида Х.Г.Ганиева “Фармацевтик кимё ва фармакогнозия” мутахассислиги бўйича магистратурани муваффақиятли тамомлаб, кафедрага ассистентлик лавозимига ишга қабул қилиниб, 2007 йилда номзодлик диссертациясини химоя қилди ва 2008 йилда катта ўқитувчилик лавозимига ўтказилди.

2009 йилда Н.П.Абдувоситова ва И.М.Иминовалар номзодлик диссертацияларини химоя қилдилар. Бу даврда кафедрага К.Ш.Рахиметбаева, А.А.Жураева, Н.Т.Зарипова, Н.О.Мирдавидо-валар каби фармация магистрлари ассистент лавозимига ишга қабул қилиндилар.

Қ.А. Убайдуллаев томонидан 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 50 дан ортиқ услубий қўлланмалар, 2 та дарслик ва 1 та монография тайёрланган. Хозирги кунда кафедрада 2 та докторлик диссертацияси ва 4та номзодлик диссертациялари юзасидан бажарилаётган ишлар якунланиб, расмийлаштирилмоқда.




Кафедранинг ёш фан номзодлари ва фармация магистрлари

Турли даврларда кафедра ходимлари институт бошқарув ва жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этганлар, жумладан: Ё.Қ.Қодиров – институт проректори (1966-1968 й), Н.М.Ахмадхўжаева – провизорлар малакасини ошириш кафедрасининг декани (1980-1986), А.А.Тулаганов – институт ўқув ишлари бўйича проректори (1995-2001 й), А.Ю.Ибодов – фармация факультети декани (1959-1974, 1978-1983 й.), И.К.Азизов – институтнинг илмий ишлар ва маънавият бўйича проректор (1994-1998 й), Қ.А.Убайдуллаев – фармация факультети декани муовини (1994-1998 й) вазифаларида ишлаган.

Кафедрада ўқув ишларининг талаб даражасида йўлга қўйилишида, лаборатория дарсларининг керакли реактивлар, дори воситалари ва тарқатма материаллар билан таъминланишида барча даврлардаги техник лаборантлар жамоасининг хизматини алохида таъкидлаб ўтиш зарур. Ўқув юкламасининг хажмига боғлиқ ҳолда лаборантлар жамоаси 6-12 нафаргача бўлиб, уларнинг орасида қуйидагиларни алохида таъкидлаб ўтиш лозим: М.И.Умарова, Р.Б.Махмудова, Д.Ғ.Қосимова, М.Шокирова, Б.Мирзаев ва бошқалар.



Лаборатория дарсига тайёргарлик кўрилмоқда


Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масаласи ҳам кафедранинг диққат марказида турибди. Кейинги йилларда кафедранинг бир қатор ходимлари Анқарадаги Хожитепа университетида, Чехия Республикасида ва Венгрияда, АҚШда, Сингапурда, Данияда, Хитойда, Россияда, Украинада, Германиянинг “Charite” клиникасида ва Хиндистоннинг Миллий Фармацевтика институтида (NIPER, Punjab) ўз илмий-педагогик малакаларини орттиришга мувафақ бўлдилар.






Кафедранинг Халқаро алоқалари


70 йил давомида фармацевтик кимё кафедрасида 35 та номзодлик, 5 та докторлик диссертациялари тайёрланди. 2та докторлик ва 4 та номзодлик диссертацияси химоя қилиш учун расмийлаштирилмоқда. 1000 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 300дан ортиқ услубий қўлланмалар, 10 та монография ва 5та дарслик чоп этилди. Бугунги кунда кафедра ходимларининг илмий салохияти - 85% ни ташкил этади.



Кафедра профессорлари

Ҳозирги кунга келиб кафедра малакали ва тажрибали илмий-педагогик ходимларга, қобилиятли, иқтидорли ва изланувчан ёш мутахассис ва аспирантларга, замонавий ўқув ва илмий базага, теран ва бой тарихий, маънавий анъаналарга эга бўлиб, бу униниг бундан кейин ҳам юқори даражада, самарали фаолият кўрсатиш имкониятига эга эканлигига кафолат беради.


^ Фармацевтик кимё кафедрасида фаолият кўрсатган ходимлар рўйхати



Ф.И.Ш.

Лавозими

Ишлаган йили



З.Э.Манулкин

Кафедра мудири

1939й-1940

1947-1957



В.Н.Бернштейин

Кафедра мудири

1940-1947



А.М.Галперина

Доцент

1939-1950



С.М.Токорева

Ассистент

1939-1947



М.Е.Симхаев

Ассистент

1939-1944



А.И.Цверкалов

Профессор

1941-1945



Е.А.Пучиян

Доцент

1944-1978



Я.Қ.Қодиров

Кафедра мудири, доцент

1944-1994



А.Ю.Ибодов

Кафедра мудири, доцент

1945-1997



Л.А.Хабибуллаева

Доцент

1948-1996



Н.Ф.Дребенцова

Доцент

1954-1996



М.Б.Икромова

Доцент

1957-1996



Б.А.Алимхонов

Ассистент

1957-1964



С.Р.Мажитова

Доцент

1958-1996



А.Н.Свечникова

Доцент

1965-2008



И.М.Пирмухамедов

Доцент

1963-1970



Л.М.Рыбник

Ассистент

1962-1970



У.Зайнутдинов

Ассистент

1962-1968



Н.М.Аҳмадхўжаева

Доцент

1964-1992



А.У.Умаров

Кафедра мудири, доцент

1965-2002



Л.Р.Аракелян

Ассистент

1967-1973



А.Шукуров

Ассистент

1966-1973



А.Қ.Саидвалиев

Профессор

1966-х.в.



Р.Н.Турсунова

Доцент

1968-1998



С.М.Шарафутдинова

Доцент

1970-1996



А.У.Қосимов

Ассистент

1977-1982



Қ.А.Убайдуллаев

Кафедра мудири, доцент

1977-х.в



Б.С.Собиров

Ассистент

1974-1979



Б.У.Умаров

Доцент

1980-1996



В.В.Михайлов

Ассистент

1978-1980



А.Казак

Ассистент

1978-1986



Т.Т.Раҳимов

Ассистент

1980-1992



П.М. Сыр

Ассистент

1968-1992



М.Б.Мавлянова

Доцент

1978-х.в.



О.И.Игольникова

Ассистент

1976-1992



А.А.Тулаганов

Кафедра мудири, профессор

1981-2005



И.К.Азизов

Профессор

1985-х.в.



Г.У.Тиллаева

Профессор

1989-х.в.



С.И.Искандаров

Профессор

1992-1993



А.Н.Юнусхўжаев

Профессор

1991-1993,

2001-х.в.



А.А.Абдусаматов

Профессор

1968-1970



А.И.Исмоилов

Профессор

1985-1991



Х.М.Шохидоятов

Профессор

1985-1990



У.М.Азизов

Профессор

1992-1994



Ш.С.Агзамов

Ассистент

1985-1996



Р.Р.Махкамов

Ассистент

1983-1990



Ш.О.Олимов

Ассистент

1985-1995



М.И.Алиходжаева

Ассистент

1984-1996



Э.Т.Хусанова

Доцент

1986-2004



Д.Т.Гаибназарова

Доцент

1988-х.в.



И.М.Иминова

Катта ўқитувчи

1990-х.в.



Б.Н. Ан

Ассистент

1985-1995



М.Р. Шарипов

Ассистент

1988-1990



Л.Убайдуллаев

Ассистент

1982-1985



Б.Мирзаев

Лаборатория мудири

1984-1997



В.Н.Абдуллабекова

Доцент

1992-х.в.



Г.М.Исмоилова

Доцент

1992-х.в.



М.А.Тожиев

Кафедра мудири, профессор

1994-2001



М.Избосаров

Ассистент

1999-2002



Х.Г.Ганиева

Катта ўқитувчи

2002-х.в.



Н.Юнусова

Ассистент

2005-2006



Н.П.Абдувоситова

Ассистент

2005-х.в.



А.А.Йўлдошев

Ассистент

2005-2006



Ш.Ш.Шамсиев

Ассистент

2006-2008



Н.А. Юнусхождаева

Ассистент

2007-х.в.



К.Ш.Рахиметбаева

Ассистент

2008-х.в.



А.А.Жураева

Ассистент

2008-х.в.



Н.Т.Зарипова

Ассистент

2009-х.в.



Н.О.Мирдавидова

Ассистент

2009-х.в.



Р.А.Хусаинова

Ассистент

2009-х.в


Жадвалда келтирилган маълумотлар кафедра ходимларининг хотираси бўйича тузилган бўлиб, баъзи бир ноаниқликларга йўл қўйилган бўлиши мумкин.

Фармацевтик кимё кафедраси


Ташкил топган йили - 1939 й.

Ўқитувчилар сони - 16

Фан докторлари ва профессорлар - 4

Фан номзоди ва доцентлар - 10

Аспирант ва изланувчилар - 6

Магистрантлар - 9

Кўпчилик холларда тарихий воқеаларни таҳлил қилиб, умумлаштирилганда муаллиф бу воқеалардаги ўзининг иштирокига катта ўрин бериб юборади. Биз кафедранинг ривожланиш тарихида устозлар ва хамкасбларимизнинг тутган ўрнини холисона бахолашга харакат қилдик.





Похожие:

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Дориларни полиморф модификациялари. Фармакологик тадқИҚотларни биофармацевтик тадқИҚотлардан фарқИ. Биофармацевтик омиллар. Сифатли...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации