Документы



Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси icon

Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси

НазваниеЎзбекистон Республикаси фанлар академияси
страница1/3
Дата25.09.2013
Размер425.04 Kb.
ТипАвтореферат
скачать
  1   2   3

Ўзбекистон Республикаси ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 821.512.133


ЖЎРАЕВА ГУЛНОЗА АХМАТОВНА


ЎЗБЕК БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИДА


ҲАЖВИЙ ОБРАЗ ЯРАТИШ МАҲОРАТИ

(ХХ асрнинг 80-90-йиллари материаллари асосида)


10.01.01 – Ўзбек адабиёти


Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И


Тошкент – 2010


Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган


^ Илмий раҳбар: филология фанлари номзоди, доцент

ҚАҲРАМОНОВ Қурдош Ялғашевич


Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори

КАРИМОВ Баҳодир


филология фанлари номзоди

БАРАКАЕВ Раҳматулла



^ Етакчи илмий муассаса: Фарғона давлат университети


Ҳимоя 2010 йил “___”_________ куни соат ____да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш йиғилишида бўлади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.


Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.


Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.


Автореферат 2010 йил “____”____________да тарқатилди.


^

Ихтисослашган кенгаш


илмий котиби, филология фанлари

доктори, профессор М.ЖЎРАЕВ

^ ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Республика маданий ҳаётида ўзига хос маънавий муҳит майдонга келди. Бу жараёнда ижод аҳлининг ўткир сўзи алоҳида аҳамият касб этишини юртбошимиз: “Барчамизга аёнки, XXI аср интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз илгари кўрмаган, дуч келмаган кескин муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ёзувчининг башариятнинг эртанги кунини ўйлаб, одамларни эзгуликка, инсоф-диёнатга, меҳр-оқибатга қаратилган ҳароратли сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда”, – деб таъкидлади. Фарзандларимизнинг “биздан кўра билимли, ақлли, доно ва албатта бахтли бўлишлари керак”лиги ҳам шунчаки шиор бўлмай, давлатимиз раҳбарининг ёш авлодга чинакам ғамхўрлиги нишонасидир.

Халқимиз азал-азалдан фарзандларининг ҳар томонлама соғлом, етук инсонлар бўлиб етишишларини кўзлаб иш юритган. Бу борада турли тарбиявий воситалардан, шу жумладан, сўз санъатидан ҳам самарали фойдаланилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ижод эркинлиги учун кенг имкониятлар пайдо бўлди: ёзувчи ва шоирлар ижодий биографиясида янги саҳифалар очилди. Ҳозирда яратилаётган бадиий асарлар моҳият эътибори билан шўро давридаги ижод намуналаридан фарқланиши табиий. Айни чоқда, адабиётшунослик илми ҳам адабиётимиз тарихи, ҳозирги адабий жараённи тадқиқ этишда миллий ғоя, миллий қадриятлар, жаҳон илм-фанидаги илғор методларга таяниб иш кўра бошлади.

Маълумки, ХХ асрнинг 80-90-йиллари, яъни истиқлол арафасида ёзилган бадиий асарларда ўзига хос адабий-эстетик пафос мужассам. Хусусан, бу давр ўзбек болалар шеъриятида ҳажвий образлар галереясини кузатиш мумкин. Зеро, ҳажвий асарлар моҳиятан кўзгуга ўхшайди: унда ҳар бир киши муайян маънода ўзини кўради, характеридаги баъзи салбий жиҳатларни тезроқ бартараф этишга киришади. Шунингдек, ёш китобхон ҳажвий асарлар орқали эзгулик билан ёвузликни, гўзаллик билан хунукликни, диёнат билан имонсизликни, тўғрилик билан эгриликни бир-биридан ажрата олиш имкониятига янада кўпроқ эга бўлади. Бинобарин, ҳажвий асар табиатига хос бўлган кулги орқали фош қилиш санъати болаларга дўқ-пўписа ёки насиҳатдан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади. Болалар бундай асарларни ўқиш билан ўзларидаги мавжуд иллатлардан огоҳ бўладилар ва турли ножўя хатти-ҳаракатлардан тийилишга ҳаракат қиладилар.

Адабиётшуносликда ҳажвий асарлар талқинига доимо жиддий эътибор қаратиб келинишининг асосий сабабларидан бири ҳам шундадир. Бугунги кунда маънавий маданиятимиз ва умумий тараққиётимизга тўсқинлик қилаётган иллатларни бадиий сўз воситасида фош этиш санъатини илмий асосда ўрганиш ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади. Қолаверса, муайян бир давр болалар адабиётининг ўзига хос – индивидуал хусусиятларига илмий-назарий баҳо бериш ҳамда адабий жамоатчиликда аниқ ва теран тасаввур пайдо қилиш ҳам мазкур диссертацион ишнинг долзарблигини кўрсатади.

^ Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек болалар шеъриятида ҳажвийлик муаммоси тадқиқига бағишланган биргина номзодлик диссертацияси мавжуд бўлса-да, бу масалага у ёки бу даражада муносабат билдирилган бир қатор диссертация, монографик тадқиқот ва рисолалар ҳам кам эмас. Уларда ўзбек болалар шеъриятида қаҳрамон, бадиий тил ва услуб, сатира ва юмор масалалари ижодкор маҳорати нуқтаи назаридан у ёки бу даражада ўрганилганини кузатиш мумкин. Бу диссертация, монография ва рисолаларда, гарчи бадиий ижодга давр билан боғлиқ бир ёқлама ёндашиш ҳолатлари мавжуд бўлса-да, кичкинтойлар адабиётининг бадиий ўзига хослиги, тасвирнинг шартлилиги, адабий танқиднинг ушбу муаммога муносабати хусусида эътиборли кузатишлар ўз аксини топган.

Жумладан, З.Одилованинг “Ўзбек болалар шеъриятида юмор ва сатира (60-70-йиллар)” номли диссертациясида ўтган асрнинг 60-70-йиллари болалар шеърияти материаллари асосида сатира ва юмордан фойдаланиш маҳорати ҳамда юморнинг болалар шеъриятида тутган ўрни масалалари ўрганилган. Тадқиқотчи Қуддус Муҳаммадий, Шукур Саъдулла, Зафар Диёр, Қудрат Ҳикмат, Пўлат Мўмин каби болалар шоирлари яратган ҳажвий шеърларни тадқиқ этиб, сатира ва юморнинг тарбиявий ўрни, кулги асосида фош қилиш ва образ муаммоларига умумий муносабат билдиради.

С.Ирисхўжаеванинг «Ўзбек болалар шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари» номли тадқиқотида 60-70-йиллар ўзбек болалар поэзиясининг ғоявий-тематик ўзига хослиги ва дидактик хусусиятлари ўрганилган. Олима болалар поэзиясининг бош вазифаси болаларни давр ғоялари руҳида тарбиялаш эканига эътиборни қаратади ва шу асосда болалар шеъриятида дидактика, бадиий тил ва образ муаммоларини тадқиқ этади.

Юқорида қайд этилган изланишлар асосан ўтган асрнинг 60-70-йиллари материаллари асосида олиб борилган бўлса, Д.Ражабов ва К.Турдиеваларнинг диссертацияларида 80-90-йиллар болалар адабиётидаги бадиий маҳорат ва лирик қаҳрамон яратиш муаммоси тадқиқ этилган.

Бироқ бу тадқиқотларда ҳажвий шеърлар алоҳида поэтик ҳодиса сифатида махсус тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, шу давр болалар шеъриятида Т.Адашбоев, Анвар Обиджон, Қ.Ўтаев, Р.Толипов, А.Кўчимов, Ҳ.Имонбердиев, К.Турдиева, Д.Ражабов, Абдураҳмон Акбар каби истеъдодли шоирлар ижодининг каттагина қисмини ҳажвий асарлар ташкил этади. Уларда кичкинтойлар хулқ-атворидаги камчиликлардан тортиб янгиланаётган жамиятимиз тараққиётига тўсиқ бўлаётган иллатларгача қаламга олинади. Шунингдек, истиқлол даври болалар шеъриятида ҳажвий образ яратиш муаммоси ҳам ҳалигача тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб келмокда. Матбуотда чоп этилган айрим мақолалардагина бу масала хусусида баъзи бир фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган, холос.

Шу боис, ушбу диссертацияда ўтган асрнинг 80-90-йиллари ўзбек болалар шеъриятида ҳажвий образ яратиш муаммоси бадиий маҳорат нуқтаи назаридан илк бор тадқиқ этилмоқда.

^ Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасининг «Ҳозирги ўзбек адабиёти муаммолари» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилди.

^ Тадқиқотнинг мақсади. Диссертациянинг асосий мақсади ХХ асрнинг 80-90-йиллари ўзбек болалар шеъриятида ҳажвийликнинг ўзига хос табиати ҳамда ижодкорларнинг ҳажвий образ яратиш маҳоратини тадқиқ этишдан иборатдир.

^ Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

- ўзбек болалар шеъриятида ҳажвиётнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

- ўзбек болалар шеъриятида концепциянинг янгиланиши асосида ҳажвиянинг янгича моҳият касб этганини кўрсатиш;

- ҳажвий образ яратиш усуллари ва йўналишларини белгилаш;

- ҳажвий образ яратишдаги поэтик маҳорат қирраларини очиб бериш;

- ҳажвий образлар талқинидаги муштараклик ва ўзига хосликларни тадқиқ этиш;

- ҳажвий образлар яратишда кулги ҳосил қилувчи бадиий унсурларни аниқлаш;

- ҳажвий шеърларнинг болалар эстетик дидини шакллантиришдаги ўрнини белгилаш.

Тадқиқот объекти ва предмети. Диссертацияда Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Қамбар Ўтаев, Рауф Толипов, Абусаид Кўчимов, Ҳамза Имонбердиев, Дилшод Ражабов, Кавсар Турдиева, Абдураҳмон Акбар каби истеъдодли ижодкорларнинг ўтган асрнинг 80-90-йилларида яратган ҳажвий ва юмористик асарлари тадқиқот учун асосий манба қилиб олинди. Шунингдек, ишда бир қатор ёш ижодкорларнинг ҳажвий асарлари ҳам ўрни-ўрни билан таҳлилга тортилди.

Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг миллий мафкура ва маънавий қадриятлар ҳақидаги қарашлари, адабиётшунос олимларнинг назарий мулоҳазалари, ХХ аср ўзбек болалар адабиёти ва унинг муаммолари ҳамда ҳажвийлик масалаларига бағишланган тадқиқотлар, миллий истиқлол мафкураси ва “Соғлом авлод дастурига уйғун илмий-назарий қарашлар мазкур диссертациянинг методологик асосини ташкил этади. Ишда М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, П.Шермуҳамедов, С.Мамажонов, Х.Эгамов, О.Сафаров, С.Матчонов, С.Ирисхўжаева, Қ.Қаҳрамонов, Р.Баракаев каби олимларнинг тадқиқотларидаги илмий-назарий қарашларга суянилди.

Диссертацияда бадиий асарни тадқиқ этишда аналитик ва қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1. 80-90-йиллар ўзбек болалар ҳажвий шеъриятида илк бор ижтимоий иллатларга ҳам эътибор қаратилиши болалар шеъриятининг мавзу доираси кенгайиб бораётганини қайд этиш имкониятини яратади.

2. Бу давр ўзбек болалар ҳажвий шеъриятининг бадиий юксаклиги бу шеъриятнинг поэтикаси янги босқичга кўтарилганини исботлашга хизмат қилади.

3. Мажозий характердаги шеърларда шартлиликнинг янгича кўринишларини аниқ мисоллар асосида қиёсий тадқиқ этиш ўрганилаётган давр болалар шеърияти намояндалари ижодига хос илмий-назарий тамойилларни белгилаш имконини беради.

4. 80-90-йиллар болалар шеъриятидаги ҳажвий асарларда бадиий тасвир воситаларини қўллаш маҳоратини ўрганиш таҳлилга тортилган шоирларнинг индивидуал поэтик тафаккури қирраларини кўрсатади.

5. Болалар шоирларининг ҳажвий образ яратиш маҳоратини ўзаро қиёслаш бу давр болалар шеъриятидаги ҳажвий образлар тизимини аниқлашга имкон яратади.

^ Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Диссертацияда ўтган асрнинг 80-90-йиллари ўзбек болалар шеъриятида ҳажвий образ яратиш муаммолари биринчи марта монографик планда махсус ўрганилмоқда. Ушбу тадқиқотда болалар адабиётидаги ҳажвий шеърларнинг бадиий-эстетик қиммати мустақиллик мафкураси тамойиллари асосида поэтик маҳорат нуқтаи назаридан яхлит ҳодиса сифатида тадқиқ этилди.

Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:

- сўнгги давр ўзбек болалар шеъриятида ҳажвий образ яратиш муаммолари илк бор тадқиқ этилиб, унинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди;

- шоирларнинг ҳажвий образ яратиш маҳорати қиёсий таҳлиллар асосида ўрганилди;

- ҳажвий манзара ва образ яратишда кулгининг табиати ҳамда кулги ҳосил қилувчи бадиий тасвир воситалари тадқиқ этилди.

^ Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ишда ХХ асрнинг 80-90-йиллари ўзбек болалар шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари ва ижодкорнинг ҳажвий образ яратиш маҳорати тадқиқ этилди. Шу боис, мазкур тадқиқотнинг назарий умумлашмалари ўзбек болалар адабиётининг тараққиёт босқичларини белгилашга асос бўладиган бадиий-эстетик қонуниятларни очишга ҳамда болалар шеъриятининг поэтик табиатини кенг кўламда тадқиқ этишга хизмат қилиши ишнинг илмий-назарий аҳамиятини белгилайди.

Тадқиқотнинг илмий хулосалари ва материалларидан ўзбек болалар адабиётини бадиий маҳорат нуқтаи назаридан ўрганишда, олий ўқув юртлари, коллеж ва академик лицейларда болалар адабиёти бўйича дарс машғулотлари, махсус курс ва семинарлар олиб боришда, болалар адабиётига доир дарслик, ўқув қўлланмалари ва мажмуалар тузишда кенг фойдаланиш мумкинлиги унинг амалий аҳамиятини кўрсатади.

^ Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари ва материалларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек филологияси факультетининг талабаларига ўқув режасидаги «Ўзбек болалар адабиёти» фани ҳамда танлов фанлар тизими бўйича маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда.

^ Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертациянинг тугалланган нусхаси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедраси йиғилишида, ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ХХ аср ўзбек адабиёти ҳамда Ҳозирги адабий жараён бўлимларининг қўшма мажлисида, шунингдек, Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги илмий семинарда муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Диссертация ишининг натижалари 2001-2009 йиллар давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчиларининг анъанавий конференцияларида ўқилган маърузаларда илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.

^ Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг асосий мазмуни Туркияда нашр этиладиган “Türk dünyasi incelemeleri dergisi” журнали, шунингдек, Республикамиз журналлари ҳамда илмий тўпламларда чоп эттирилган 6 та мақолада ўз ифодасини топган.

^ Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 131 бетни ташкил этади.


^ ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Ишнинг «Кириш» қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилиш даражаси, мақсад ва вазифалари, методологик асоси, илмий-назарий ва амалий аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

Диссертациянинг «80-90-йиллар ўзбек болалар шеъриятида реалистик ҳажвий образ яратиш тамойиллари» деб номланган биринчи боби икки фаслдан иборат. Бобнинг «Ҳажвийликнинг ижтимоий моҳият касб этиши» деб номланган биринчи фаслида болалар адабиёти, жумладан, шеърият болалик оламининг чин маънодаги кашфиётчиси ва ўзига хос кўзгуси эканлиги ҳамда унда фақат кичкинтойларга хос турфа туйғулар, орзу-умидлар, идеаллар ўз аксини топганлиги илмий асосланган.

Маълумки, «...болалар адабиётидаги ахлоқийлик сўқмоқлари ниҳоятда турли-туман ва ўзига хос турфа хусусиятларга эга бўлса-да, ҳайратланарли жиҳати шундаки, уларнинг барчаси шоирни ҳажвиёт йўлига олиб чиқади. Чунки биз мурожаат қилаётган китобхон ёхуд тингловчининг ўзи ҳам табиатан шундай». Болалар табиатида учрайдиган шўхлик, ўйинқароқлик, мақтанчоқлик, дангасалик, ёлғончилик, чақимчилик, очофатлик каби хусусиятлар ҳажвий асарлар учун асосий тасвир унсурлари саналиши боис ўзбек болалар шеъриятининг каттагина қисмини ҳажвий асарлар ташкил қилади.

Ўтган асрнинг 80-90-йиллари болалар шеърияти бир қатор жиҳатлари билан аввалгиларидан фарқланади. Бу давр шеъриятида умумшеъриятга хос бўлган сифат ўзгаришлари характерлидир. Маълумки, бу давр ўзбек адабиётида муҳим ўтиш даври – янгича бадиий тафаккур ва поэтик изланишлар даври ҳисобланади. Бу адабиётда инсон руҳияти, унинг маънавий оламини ўзига хос поэтик изланишлар – янгича поэтик образлар, рамз ва тимсоллар воситасида ифодалашга эътибор кучая бошлади. Ижодкор концепцияси, воқелик ва бадиий сўзга муносабат ўзгарди. Бадиий сўз инсоннинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва фаолиятинигина эмас, балки унинг руҳий олами, қалб эврилишларини ҳам кашф эта бошлади.

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётда юз бера бошлаган демократик ўзгаришлар одамлар онг-шуурида, тафаккурида акс-садо берди. Бу кайфият уларнинг миллий ўзлигини англашга, шўро даврига хос бўлган манқуртлик психологиясидан қутулишга бўлган интилишларини кучайтирди. Натижада шўро даври ҳаётига хос иллатлар рўй-рост фош этила бошланди. Бу ҳол шу давр адабиётида ўз ифодасини топиб, янгиланаётган бадиий тафаккур шўро даври психологиясига хос фожиаларни ҳаққоний акс эттира бошлади. Болалар шеъриятида ҳам шўро давридагидек, «алдагани бола яхши» қабилидаги асарлар эмас, балки ижтимоий-маънавий фожеликка сабаб бўлган инқирозларнинг бадиий лавҳалари акс этган асарлар яратила бошланди.

Ҳ.Имонбердиевнинг бир қатор шеърлари шу жиҳатдан ибратлидир. Шоир «Ўқ» ва «Оҳу» номли шеърларида ёвузликни қоралаб, унинг охир-оқибат ҳалокатга маҳкум эканини қаламга олади. Маълумки, ўқ салбий мазмунга эга бўлиб, кўпчилик тасаввурида рақибни маҳв этиш учун қўлланади. Бироқ у аслида эзгу мақсадларга ҳам, ёвуз мақсадларга ҳам хизмат қилиши мумкин. «Ўқ» шеъридаги «ўқ» мажозий образ бўлиб, гарчи у ёвуз мақсадда ишлатилса-да, ёвузликнинг ўзини маҳв этиши ҳам мумкинлиги бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.

Ёвуз кимса камондан ўқ узади. У қора ажал тимсолида нишон излаб учиб бораркан, йўлда она жайронга рўбарў келади. Она жайрон уйда болалари кутаётганини айтиб, ўзига тегмаслигини сўраб ёлворади. Ўқ нишондан воз кечиб, жайроннинг ёнидан ўтиб кетади. Йўлида дуч келган чинор ҳам бағридаги инларда полопонлар борлигини айтиб фарёд солади. Шунда ўқ бу нишондан ҳам воз кечиб, Ерга – она заминга юзланади. Она замин эса шусиз ҳам юрак-бағри ўчмас доғ, юз минглаб яра-чақаси борлигини айтиб, унга танбеҳ беради. Чорасиз қолиб ҳолдан тойган ўқ яна отилган жойига қайтиб келади. Шеър қуйидагича ибратли хулоса билан якунланади:
  1   2   3



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconСеминар пресс-релизи
Фанлар Академияси қошидаги “Ёш олимлар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни...
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти
Абдулла қАҲҲор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон миллий инновация тизими концепциясини шакллантириш
Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон миллий инновация тизими...
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconАэрация зонасининг лёсс тоғ жинсларида тузларнинг тўпланиши ва уларнинг
Збекистон республикаси фанлар академияси ғ. О. Мавлонов номидаги сейсмология институти
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconЎзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси республика маънавият тарғибот маркази миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази мустақиллик биз учун -ўзлигимизни англаш
Збекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconҚўлёзма ҳуқуқида удк: 811. 512. 133
Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги дк 015. 04. 02 рақамли фан доктори илмий...
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси iconПресс-релиз 2013 йил 11 февраль куни соат 11: 00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг мажлислар залида "Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар
Республикаси Фанлар Академиясининг мажлислар залида “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизими ва унинг ҳуқуқий...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации