Документы



Фарғона политехника институти icon

Фарғона политехника институти

НазваниеФарғона политехника институти
страница1/6
Дата25.09.2013
Размер0.98 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ



«Электроника ва микроэлектроника»

кафедраси


«Микропроцессор техникаси»

фанидан

амалий машғулотлар учун




УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА




ФАРҒОНА – 2011 й


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ




«ЭЛЕКТРОНИКА ВА МИКРОЭЛЕКТРОНИКА»

кафедраси


«Микропроцессор техникаси» фанидан


амалий машғулотлар учун
^




УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА




ФарПИ услубий кен-

гашида тасдиқланган

Баён № __________

«___» _____ 2011 й.


ФАРҒОНА – 2011 й

Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни талабалар томонидан мукаммал ўзлаштирилишини таъминлаш учун ушбу услубий қўлланма 2010-2011 ўқув йили киритилган ишчи дастур асосида тайёрланди.

Бу кўрсатма «Микропроцессор техникаси» фанини ўрганувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, замонавий рақобатбардош электрон қурилмалар яратиш, уларни дастурлаш технологияларини мукаммал билган мутахасислар тайёрлаш мақсадида рақамли қурилмалар ва микроконтроллерлар ҳамда уларни дастурлаш технологиялари билан таништирувчи материаллар келтирилган. Услубий қўлланмада дастурлаш ва дастурни созлаш ишларини бажариш учун Протеус тизимида эмулятор ва симуляторлардан фойдаланиш тартиби, PIC micro микроконтроллерларининг командалар тизимида тузилган дастур ва дастур фрагментларини ишлатиб кўриш тартиби, микроконтроллерли қурилмаларни лойиҳалаш ишларини бажариш тартиблари ва талабалар билимини текшириш учун назорат саволлари келтирилган.

Қўлланма ўқув жараёнига электрон қурилмаларни профессонал лойихаловчисининг ПРОТЕУС номли автоматлаштирилган иш ўрни тизимини киритилганлиги муносабати билан ана шу тизим асосида талабалар замонавий микроконтроллерлар ва уларни дастурлаш воситалари билан таништириш имкониятига ҳамда лойиҳалаш жараёнида компютер ва замонавий оргтехника воситаларидан фойдаланишнинг амалий кўникмаларига эга бўладилар.

Ушбу услубий қўлланма «ЭМЭ» кафедраси йиғилишида кўриб чиқилган

Баён №_____________ «_____»________2011 й.


Ушбу услубий қўлланма Энергетика факультети кенгашининг 2011 йил “ ” даги ____ - сонли қарори билан тасдиқланди.


Кенгаш раиси: Э.Юнусалиев


Тузувчилар: т.ф.н., доц. Н.К.Умаралиев
^

PIC серияли микроконтроллерларнинг асосий қурилмалари


Microchip компаниясининг PIC (Peripheral Interface Controllers – ташқи интерфейс контроллерлари) серияли микроконтроллерлари барча илғор технологяларни мужассамлантирганлиги, фойдаланувчи томонидан электр усулида программалаштирилувчи ППЗУ, минималь энергоистеъмоли, юқори тезликли, ривожланган RISC-архитектурали, функциональ тугалланганлиги ва минималь размерлари билан ажралиб туради.

Microchip Technology Inc. компанияси назорат ва бошқариш тизимлари учун электрон компонентлар ишлаб ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Асосий ишлаб чиқарилаётган махсулотлар:

  • 8 – разрядли универсаль микроконтроллерлар (PICmicro™ MCU);

  • Ихтисослаштирилган хотира микросхемалари;

  • Фойдаланишни чекловчи қурилмалар (KeeLoq);

  • Лойихалашнинг техник ва дастурий воситалари.

Бугунги кунда PICmicro микроконтроллерларининг архитектураси электрон компонентларнинг дунё бозорида энг кўп тарқалган уч хил архитектурадан бири –

Гарвад архитектурасидир.

Гарвад архитектурасида программа хотираси ва ахборот хотираси алохида. Бу хотраларга алохида шиналар орқали мурожат қилинганлиги туфайли унумдорлик традицион архитектурали процессорларга нисбатан кескин юқоридир.

Традицион архитектурали микроконтроллерларда аборот ва командалар битта ахборот шинаси орқали ўқилади, бу ўз навбатида ахборот шинасини катта нагрузка билан ишлашига олиб келади.

Гарвард архитектурали микроконтроллерларда команда битта циклда ўқилади (ҳамма командалар узунлиги бир ҳил – 14 разрядли). Бу вақтда ахборот хотирасидан ўқиш ёки ёзиш мумкин, чунки бу шина алоҳида.

Гарвард ва традицион архитектурали микроконтроллерларни 1 – расмда солиштирилган:


    1. расм. Гарвард ва традицион архитектуранинг фарқи


frame1


PICmicro микроконтроллерларининг қуйидаги бир неча афзалликларини таъкидлаш мумкин:

  • Қурилма лойихалаш вақтининг озлиги;

  • Махсулот чиқариш жараёнида программа кодини ўзгартириш мумкинлиги;

  • Программа кодини ўзгартиришнинг орзонлиги (қолипни ўзгартириш талаб этилмайди);

  • Махсулотни номерлашнинг қулайлиги;

  • Созлаш жараёнига ишлатиладиган ахборот(калибровочная информация)ни сақлаш;

  • Лойихалашга ишлатилган микросхемани тайёр қурилмада ҳам ишлатиш мумкинлиги.

Барча PICmicro микроконтроллерни командалар разрядига кўра уч группага бўлиш мумкин:

  1. Базавий оила: командалари 12-разрядли.

  2. Ўрта оила: командалари 14-разрядли.

  3. Катта оила: командалари 16-разрядли.



Ушбу қўлланма PIC16CXXX – ўрта оила микроконтролларига тегишли.


Микроконтроллерлар структураси


Микроконтроллернинг ҳар бир қисми қуйидаги уч группага тегишли бўлиши мумкин:

  1. Микроконтроллер ядроси;

  2. Периферия модули;

  3. Микроконтроллернинг махсус қисми.


Микроконтроллер ядроси

Ядро асосий қисм бўлиб, у микроконтроллерни ишлашга мажбур қилади.

Бу гурух таркибига қуйидагилар киради:

  1. Такт генератори

  2. Дастлабки ҳолатга қайтиш схемаси (Логика*сброса)

  3. Марказий процессор (CPU)

  4. Арифметик-логик қурилма (АЛУ)

  5. Командалар хотира қурилмаси

  6. Ахборот хотира қурилмаси

  7. Узилишлар тизими (Прерывания)

  8. Командалар тизими


Периферийя модуллари

Периферийя модуллари ташқи схемалар билан алоқа интерфейсини ташкил қилиш имконини беради. Масалан, киритиш – чиқариш универсаль портлари, суюқ кристалли индикаторлар (ЖКИ) драйверлари, АЦП киришлари, ШИМ чиқишлари ва вақт интервалларини ҳисоблаш қурилмалари (таймерлар).

2 – расм^ . PICmicrо ўрта оила микроконтроллерларнинг умумий

структура схемаси




Қуйида ишлатилиши мумкин бўлган периферийя модуллари келтирилган:

  1. Универсаль киритиш/чиқариш портлари PORTA – PORTG

  2. Таймерлар TMR0, TMR1, TMR2

  3. Захват/Сравнение/ШИМ (ССР)

  4. Синхрон кетма-кет порт (SSP)

  5. Асосий синхрон кетма – кет порт (SSP)

  6. Етакловчи синхрон кетма – кет порт (MSSP)

  7. USART

  8. Таянч кучланиш манбаси

  9. Компараторлар

  10. 8-разрядли АЦП

  11. Асосий 8-разрядли АЦП

  12. 10-разрядли АЦП

  13. Интегралловчи АЦП

  14. ЖКИ драйвери

  15. Етакланувчи параллель порт (PSP)

Микроконтроллерларнинг махсус қурилмалари:

  1. Конфигурация битлари

  2. Манба уланганда ишловчи интегралланган “Сброс” схемаси (POR)

  3. Манба кучланиши пасайишидан ишловчи “Сброс” схемаси (BOR)

  4. Сторожевой таймер

  5. Энергия иқтисод режими (SLEEP)

  6. Интегралланган (ички) RC такт генератори

  7. Ўз – ўзини (ички схемали) (внутрисхемное) программалаштириш

Лойихачиларга ёрдам

Microchip компанияси лойихаловчиларга программа кодини эффектив яратиш ва созлаш имконини берувчи инструменталь воситаларининг кенг номенклатурасини таклиф этади. Бу инструменталь воситаларини шартли равишда тўртта категорияга бўлиш мумкин:

  1. Объект кодни генерациялаш;

  2. Программа созловчилар;

  3. Программаторлар;

  4. Демонстрацион платалар.

Microchip компаниясида яратилган барча инструменталь воситалар, MPLAB IDE номли лойихалашнинг интегралланган мухити бошқарувида ишлайдилар.

Объект кодни генерацияловчи инструменталь воситалар таркиби:

  • MPASM;

  • MPLAB-C;

  • MP-DriveWay™.

Бу программалар таркибига ҳар бир микроконтроллер учун қўшимча файллар киради. Бу файлларда регистрлар номлари адреси ёки бит номери кўрсатилиб аниқланади

Программаларни созлаш учун инструменталь воситалар таркиби:

  • PICMASTER ички схема эмулятори;

  • ICEPIC ички схема эмулятори;

  • MPLAB-SIM дастурий симулятори.

Программа кодини созлагач, бу программани микроконтроллер хотирасига киритиш керак. Бунинг учун Microchip турли даражадаги икки хил программатор таклиф этади:

  • PICSTART;

  • PROMATEII.

Демонстрацион платалар лойихаловчиларга микроконтроллерларни конкрет масала учун қўллаш мумкинлигини бахолаш имкони беради. Таклиф этилаётган демонстрацион платалар:

  • PICDEM-1;

  • PICDEM-2 .....

Лойихалашнинг ҳар бир инструменталь воситаси ҳақидаги тўлиқ маълумотни Microchip компаниясининг Web сахифалари www.microchip.com ва www.microchip.ru дан олиш мумкин.

Командалар тизими

Ҳар бир команда битта 14 – разрядли сўздан иборат бўлиб, команда типини аниқловчи код операция (OPCODE) дан ва команда операциясини аниқловчи бир ёки бир неча операндлардан ташкил топади. Командаларнинг тўлиқ рўйхати 1 таблицада келтирилган.

Аккумулятор типидаги командалар ортогональ (симметрик) бўлиб, учта асосий группага бўлинади:

  • Байт устида амал бажарувчи командалар;

  • Бит устида амал бажарувчи командалар;

  • Бошқариш командалари ва константалар билан амал бажарувчи командалар.

Операция коди форматини 2 таблицадан кўринг.

Байт устида амал бажарувчи командалар учун ‘f ‘ регистр кўрсаткичидир, 'd' натижа адресини кўрсатгичидир. Регистр кўрсаткичи командада қайси регистр ишлатилишини аниқлайди. Натижа адресини кўрсатгичи натижани қаерда сақланишини аниқлайди. Агар 'd'=0 бўлса, натижа W регистрида сақланади. Агар 'd'=1 бўлса, натижа командада ишлатилган регистрда сақланади.

Бит устида амал бажарувчи командаларда 'b' операцияда иштирок этувчи бит номерини аниқлайди, ' f ' - бўлса шу бит қайси регистрдаги ахборотга тегишли эканлигини кўрсатади.

Бошқариш командалари ёки константа билан амал бажарувчи командаларда 'k' саккиз ёки ўнбир битли константани ёки литераллар қийматини кўрсатади.

Шартли командалардан ташқари барча командалар бир машина циклида бажарилади. Шартли командаларда шарт бажарилган холда ва РС команда кўрсатгичини ўзгартирувчи инструкция хосил бўлган холда командалар икки машина циклида бажарилади. Икки машина циклида бажарилувчи команда бажарилаётганда иккинчи машина циклида NOP (операция йўқ) инструкцияси бажарилади. Бир машина цикли тўрт тактдан иборат бўлади. Такт генератори частототаси 4 МГц бўлса, барча командалар 1мкс да бажарилади, Шартли командаларда шарт бажарилса ёки PC команда кўрсатгичи ўзгарса, команда 2мкс вақтда бажарилади.

1 – Таблица. Ўрта оиладаги микроконтроллерлар командалари рўйхати


Командалар мнемокоди

Тарифи

Цикл

14-разрядли код

Флаг ўз-гариши

Изох

Бит 13 | Бит 0

Байт устида амал бажарувчи командалар

ADDWF f,d

W ва f ни қўшиш

1

00 0111 dfff ffff

C,DC,Z

1,2

ANDWF f,d

Битлар бўйича W 'ВА' f

1

00 0101 dfff ffff

Z

1,2

CLRF f

f ни тозалаш

1

00 0001 1fff ffff

Z

2

CLRW

W ни тозалаш

1

00 0001 0xxx xxxx

Z




COMF f,d

f ни инвертирлаш (инкорлаш)

1

00 1001 dfff ffff

Z

1,2

DECF f,d

f дан 1ни айириш (декремент)

1

00 0011 dfff ffff

Z

1,2

DECFSZ f,d

f дан 1ни айириш ва 0 бўлса ўтказиб юбориш

1(2)

00 1011 dfff ffff




1,2,3

INCF f,d

f га 1 ни қўшиш (инкремент)

1

00 1010 dfff ffff

Z

1,2

INCFSZ f,d

f га 1 ни қўшиш ва пропустить агар 0

1(2)

00 1111 dfff ffff




1,2,3

IORWF f,d

Битлар бўйича W 'ВА' f

1

00 0100 dfff ffff

Z

1,2

MOVF f,d

f ни узатиш

1

00 1000 dfff ffff

Z

1,2

MOVWF f

W ни f га узатиш

1

00 0000 lfff ffff







NOP

Операция йўқ

1

00 0000 0xx0 0000







RLF f,d

f ни чапга перенос орқали циклик силжитиш

1

00 1101 dfff ffff

С

1,2

RRF f,d

f ни ўнгга перенос орқали циклик силжитиш

1

00 1100 dfff ffff

С

1,2

SUBWF f,d

W дан f ни айириш

1

00 0010 dfff ffff

C, DC, Z

1,2

SWAPF f,d

f регистрдаги ярим байтларни ўзаро ўрнини алмаштириш

1

00 1110 dfff ffff




1,2

XORWF f,d

Бит бўйича: W 'Тенгсизлик' f

1

00 0110 dfff ffff

Z

1,2

^ Бит устида амал бажарувчи командалар

BCF f,b

f регистридаги b битни тозалаш

1

01 00bb bfff ffff




1,2

BSF f,b

f регистридаги b битни ўрнатиш

1

01 01bb bfff ffff




1,2

BTFSC f,b

f регистридаги b битни текшириш, агар 0 бўлса кейинги команда бажарилмасдан ўтказиб юборилсин

1(2)

01 10bb bfff ffff




3

BTFSS f,b

f регистридаги b битни текшириш, агар 1 бўлса кейинги команда бажарилмасдан ўтказиб юборилсин

1(2)

01 11bb bfff ffff




3

Бошқариш командалари ва константалар билан операциялар

ADDLW k

Константани W билан қўшиш

1

11 111x kkkk kkkk

C,DC,Z




ANDLW к

Бит бўйича: Константа 'ВА' W

1

11 1001 kkkk kkkk

Z




CALL к

Подпрограммани чақириш

2

10 0kkk kkkk kkkk







CLRWDT -

WDT ни тозалаш

1

00 0000 0110 0100

-TO, -PD




GOTO к

Шартсиз ўтиш

2

10 1kkk kkkk kkkk







IORLW к

Бит бўйича: Константа 'ЁКИ' W

1

11 1000 kkkk kkkk

Z




MOVLW к

Константани W га жўнатиш

1

11 00xx kkkk kkkk







RETFIE

Подпрограммадан қайтиш

(узилишга рухсат билан)

2

00 0000 0000 1001







RETLW к

Константани W га юклаб

подпрограмммадан қайтиш

2

11 01xx kkkk kkkk







RETURN

Подпрограммадан қайтиш

2

00 0000 0000 1000







SLEEP

SLEEP режимига ўтиш

1

00 0000 0110 0011

-TO, -PD




SUBLW к

Константадан W ни айириш

1

11 110x kkkk kkkk

C,DC,Z




XORLW к

Бит бўйича:

Константа 'Тенгсизлик' W

1

11 1010 kkkk kkkk

Z



  1   2   3   4   5   6



Похожие:

Фарғона политехника институти iconФарғона политехника институти
Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни...
Фарғона политехника институти iconФарғона политехника институтини 2012-2013 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битиpувчилаp тўғpисида маълумот (бакалавриат, кундузги бўлим)
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари диққатига!
Фарғона политехника институти iconФарғона политехника институтининг 2013-2014 ўкув йили учун кабул камиссияси таркиби
Электр техника, электр механикаси ва электр технологияси” кафедрасининг доценти, абитуриентларга касб танлаш, ҳужжат тўлдириш борасида...
Фарғона политехника институти iconФарғона водийсидаги олий таълим муассасалари учун темпус лойиҳаси семинари дастури
Фарғона ш. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона Филиали, Конференц-зал
Фарғона политехника институти iconHaritasi
Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти қошидаги Масофадан ўқитиш ҳудудий мувофиқлаштириш...
Фарғона политехника институти iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Астрономларни сферада ётган катта доираларнинг ёйларидан тузилган сферик учбурчакларнинг томонлари билан бурчаклари орасидаги муносабатлар...
Фарғона политехника институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Фарғона политехника институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Фарғона политехника институти iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Фарғона политехника институти iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации