Документы



Дарс режаси Мавзу icon

Дарс режаси Мавзу

НазваниеДарс режаси Мавзу
Дата20.02.2014
Размер156.61 Kb.
ТипЛекция
скачать

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши

Ўқув маркази директори

К.А.Переверзев

« » 2013 йил


Дарс режаси

Мавзу:

Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари.

Машғулот мақсади:

Касаба уюшмаларининг маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги фаолиятининг мазмун-моҳиятини ҳамда ушбу йўналишни юритиш механизмини тушунтириш.

Кутилаётган натижа:

1. Тингловчилар касаба уюшмалари фаолиятининг маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт йўналиши ҳақида билимга эга бўладилар.

  1. Меҳнат жамоаларида ушбу йўналишдаги фаолиятни амалга ошириш механизмини ўрганадилар.

  2. Корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказиладиган маданий-оммавий ва спорт тадбирларининг сифат ҳамда самараси ошади.

^ Машғулотни ўтказиш учун зарур бўлган вақт: 1 соат 20 минут (80 минут)

Жиҳозлар: маъруза матни, слайдлар.

Машғулот технологик картаси

^ Машғулот босқичлари

Вақт

Машғулот мазмуни

Услуб

I

Ташкилий

5 минут




Суҳбат

II

Кириш қисми

10 минут




Лекция

III

Асосий

55 минут




Слайдлардан фойдаланган ҳолда лекция

IV

Ўзлаштирувчи

5 минут




Савол-жавоб

V

Якуний қисми

5 минут




Лекция



Мавзу: Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари

Тезис

Маълумки жамият тараққиёти шу жамиятдаги барча инсонларнинг онги, дунёқараши, одоби, тарбияси, хулқи ва маънавий камолот даражасига боғлиқ бўлган. Қаерда маънавий, аҳлоқий камолот юксак бўлиб, маърифий–тарбиявий ишлар оқилона йўлга қўйилган бўлса, шу ерда жамият тез ривожланади.

Шундай экан бугунги кунда инсонларнинг маънавий баркамоллигини ошириш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганларидек, биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина ижтимоий, иқтисодий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлик чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз.

Республика Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий–маърифий ишлар самарадорлигини ошириш” тўғрисидаги қарори бу борадаги ишларнинг ривожланишида дастуриламал бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ҳаракат дастурида маънавий ривожланиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг устувор вазифаларидан бири қилиб юксак ватанпарварлик, ўз Ватани учун ғурурланиш туйғуларини тарбиялаш мақсадида касаба уюшма аъзолари, ходимлар, талабалар ва ўқувчиларни ғоявий-аҳлоқий тарбияси ишини юқори даражага кўтаришга кўмаклашиш белгиланган.

^ Маънавий-маърифий ишларнинг асл моҳияти, яъни ҳар бир касаба уюшма аъзосида Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, Мустақиллигимизни асраб-авайлаш туйғусини ва бугунги кунга шукроналик кайфиятини шакллантириш масаласи касаба уюшмалари назаридан четда қолмаслиги лозим.

^ Маънавиятни қоғозда эмас, балки одамлар онгида шакллантиришга асосий эътиборни қаратиш керак.

Касаба уюшмалари ташкилотлари мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотлардан бири ҳисобланар экан, уларнинг бу борадаги ишларни амалга оширишдаги роли катта аҳамиятга эгадир.

Меҳнат жамоаларида бу ишларни ташкил этиш касаба уюшмалари зиммасига юклатилиб, улар бу ишларни маънавият тарғибот органлари билан биргаликда дабдабали тадбирлар, баландпарвоз гаплар орқали эмас, балки инсонларнинг қалбига сингдириладиган усуллар орқали амалга оширишлари лозим.

Касаба уюшма қўмитаси раиси ходимларнинг вакили бўлгандан сўнг, албатта хар бир ходимнинг хаёти, яшаш тарзи, хиссиётлари, оилавий шароити билан яқиндан танишиши шарт. Ҳар бир ходим билан индивидуал ҳолда танишиб, ички дунёсини билиб олиши ва ушбу ходимга нисбатан қайси йўллар билан таъсир кўрсатиш мумкинлигини билиши, яъни руҳшунос (психолог) бўлиши лозим. Бу холатлар ўрганилганда, албатта ҳар бир ходим бирор муаммоси юзасидан касаба уюшма қўмитаси раисига мурожаат қилади, чунки унга ишонади ва шу орқали ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий манфаатларни ҳимоя қила оладиган вакилга ходимларга ғоявий таъсир қўрсатиши осонроқ бўлади. Шу сабабли ҳам меҳнаткашларнингг онгини ривожлантириш, тўғри йўлга йўналтириш уларнинг ишончли вакили орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда касаба уюшмалари мамлакатимиздаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Касаба уюшмалари меҳнаткашлар ва талаба-ўқувчиларни ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат мухофазаси, соғломлаштиришларини ташкил этиш билан биргаликда:

бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш;

улар онгига миллий истиқлол ғояси, миллий ғурур, бой маънавий меросимиз ва қадриятларимиздан фахрланиш туйғуларини сингдириш;

уларда мустақиллигимизга шукроналик ҳисларини уйғотиш;

ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш;

меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида маданий-маърифий ишларни ташкиллаштириш;

ижодий иқтидорларни ривожлантириш;

ўсиб келаётган авлод онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш, жамият ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш борасидаги ишларни ташкил этиши лозим.

Касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ишлар Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 2013 йил 26 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ташкилотларнинг маданий-маърифий ва спорт йўналишлари бўйича фаолиятини юритиш тўғрисида”ги 9-26-сонли қарори асосида амалга оширилади.


^ Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида бу вазифаларни амалга ошириш механизми қуйидагича:

корхона, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда “Маънавият соатлари”ни ўтказишни йўлга қўядилар;

меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этадилар, уларни ўтказишга кўмаклашадилар;

Республикада нишонланадиган умумхалқ байрамлари муносабати билан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширишни ташкил этадилар;

ҳар бир меҳнат жамоасида касб байрамларини нишонлашни йўлга қўядилар;

меҳнаткашлар ўртасида бадиий-ҳаваскорлик бўйича кўрик-танловларни ўтказадилар;

юртимизнинг қадимий ва тарихий шаҳарларига, Мустақиллик даврида бунёд этилган иншоотларга саёҳатларини ташкил этадилар;

турли акциялар ташкил этиш орқали инсонпарварлик ишларини ташкил этадилар, амалга оширадилар;

меҳнаткашлар фарзандларининг дам олдириш ва соғломлаштириши бўйича ишларни ташкиллаштирадилар ва мувофиқлаштириб борадилар;

ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этадилар.

Буларни муаммосиз амалга ошириш мақсадида, энг аввало, жамоа шартномаларига “Маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари” бўлимини касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тавсияларига асосан киритишга эришиш лозим.

Энди юқорида қайд этилган йўналишларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўхталиб ўтамиз.

^ 1. Корхона, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда “Маънавият соатлари”ни ўтказишни йўлга қўйиш.

Меҳнат жамоаларида касаба уюшмалари томонидан тегишли соҳа мутахассислари, олимлар, шоир ва ёзувчиларни таклиф этган ҳолда Маънавият соатларини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилганлиги ҳам ходимлар, айниқса, оилада фарзанд тарбиясидек масъулиятли жараёнда муҳим ўрин тутувчи аёлларнинг, келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг маънавий савиясини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятларини ривожлантиришга йўналтирилган. Бундан кўзланган асосий мақсад, аввало ҳар бир касаба уюшма аъзосига Республикада фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва чуқур англаб етишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, меҳнаткашлар онгига давлатимиз сиёсати замирида инсон омили ва инсон манфаатларига бўлган эътибор ва ғамхўрлик мужассам эканлигини етказишдир.

Федерация Кенгаши томонидан 2011 йилдан бери Республика Маънавият тарғибот маркази билан келишилган ҳолда “Маънавият соатлари”ни ўтказиш бўйича Намунавий мавзулар тасдиқланиб, ижро учун бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилмоқда. Албатта бу мавзулар догма эмас, замон талаби, касаба уюшма аъзоларининг таклифларига қараб мавзулар ўзгартирилиши, янги мавзулар киритилиши мумкин.

Жамоа шартномаларига “Маънавият соатлари”ни ўтказишни киритишга эришиш керак. Шунда иш берувчи билан муаммолар келиб чиқмайди.

“Маънавият соат”ига бир гуруҳ фаолларни эмас, балки шу корхона, муассаса ёки ташкилотда ишлаётган ҳар бир ишчи-ходимни (қоровул, фаррош, сан.техник ва ҳ.к.) жалб этиш керак.

Иш сменали йўлга қўйилган корхоналарда сменалар орасида ташкил этилса, катта корхоналарда цехлар бўйича ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Маърузачиларни Маънавият тарғибот марказининг туман (шаҳар) бўлимларидан ёки ушбу корхона, ташкилот жойлашган ҳуддудаги таълим муассасаларидан жалб этишни йўлга қўйиш керак.

“Маънавият соати” ўтказилганлиги бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб қўйиш лозим.

^ 2. Меҳнаткашлар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, уларни ўтказишга кўмаклашиш.

Касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишларини ташкил этиш мақсадида таниқли санъаткорлар, давлат ва фан арбоблари, шоир ва ёзувчилар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари, кечалар ташкил этадилар. Бу тадбирлар ФК Раёсатининг 2011 йил 27 апрелдаги “Касаба уюшмалари тизимида маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги Низом ҳақида”ги 2-17-сонли қарори асосида амалга оширилади.

^ 3. Республикада нишонланадиган умумхалқ байрамлари муносабати билан тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш.

Республикамизда нишонланадиган барча умумхалқ байрамларини меҳнат жамоаларида кўтаринки кайфиятда ўтказилишида касаба уюшмалари фаол иштирок этадилар. Наврўз, Мустақиллик байрамлари, Янги йил арча байрами, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар байрами, Конституция ташкил топган кун ва бошқа байрамларни ўтказиш бўйича Проезидентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар, тадбирлар асосида касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг тегишли қарори билан тадбирлар тасдиқланади ва ижро учун барча аъзо ташкилотларга юборилади. Буларга асосан барча бошланғич ташкилотларда ҳам мазкур байрамларни нишонлаш бўйича касаба уюшма қўмитасининг қарори билан Ишчи гуруҳи, тадбирлар режаси ва зарурат бўлганда сарф-ҳаражатлар сметаси тасдиқланади.

Байрамларни нишонлаш байрам дастурхони безаш билан чегараланиб қомаслиги лозим. Энг аввало байрам иштирокчиларига, яъни ишчи-ходимларга байрамнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш лозим. Албатта, байрам муносабати билан ишлаб чиқариш илғорлари рағбатлантирилиб, эҳтиёжманд ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга аҳамият бериш лозим. Шунингдек, байрам муносабати билан турли спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ташкил этиш байрамнинг нуфузини янада оширади.

^ 4. Меҳнат жамоасида касб байрамларини нишонлашни йўлга қўйиш.

Ҳар бир меҳнат жамоасида касб байрамларини нишонлашни шундай йўлга қўйиш лозимки, бу касб билан бир неча йил самарали меҳнат қилган фахрийлар меҳнати қадрланиб, коллеждан янги ишга келган ёшлар ўзлари учун намуна олишлари керак. Фахрийлар ва ёшлар учрашувларини, касбга оид кўрик-танловларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

^ 5. Меҳнаткашлар ўртасида бадиий-ҳаваскорлик бўйича кўрик-танловлар ўтказиш.

Меҳнаткашларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил қилиш, уларнинг ижодий иқтидорларини қўллаб-қувватлаш учун бадиий ҳаваскорлик бўйича кўрик-танловларни ўтказиб бориш лозим. Меҳнат жамоаларида бундай кўрик-танловлар Наврўз байрами арафасида ўтказилса, байрам тадбирларига ўзгача руҳ бағишлайди.

^ 6. Юртимизнинг қадимий ва тарихий шаҳарларига, Мустақиллик даврида бунёд этилган иншоотларга саёҳатларини ташкил этиш.

Туризмни, айниқса ички туризмни ривожлантиришда касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқдалар. Федерация Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 январь “Касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни ривожлантириш тўғрисида”ги 9-2-сонли қарори билан махсус Дастур тасдиқланган. Бунга асосан Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарларга ҳамда Мустақиллик йиллари даврида бунёд этилган иншоотларга кам таъминланган оилалар ва аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламлари учун саёҳатлар ташкил этилиб келинмоқда.

^ 7. Турли акциялар ташкил этиш орқали инсонпарварлик ишларини амалга ошириш.

Касаба уюшмалари томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга”, “Касаба уюшмалари – фахрийларга”, “Ҳар ким меҳр-эътибор оғушида”, “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин”, “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” каба акциялар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу акцияларни ўтказишдан мақсад касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини асослаш ва инсонпарварлик ишларини амалга ошириш.

^ 8. Йил дастурларининг ижросида касаба уюшмаларининг иштироки.

1997 йилдан бери Конституция байрами арафасида Президентимиз томонидан ҳар бир йилга бир ном бериш анъанага айланиб қолди. Бу ҳам, бутун дунё тан олаётган, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишдаги ўзбек моделининг ўзига хослигидир. Бу йиллар бўйича қабул қилинаётган ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги Давлат дастурлари асосида касаба уюшмалари ҳам ўз дастур тадбирларини қабул қилиб амалга ошириб келмоқда.

Касаба уюшма қўмиталари ҳам юқори касаба органлари дастур-тадбирлари асосида ўзларининг тадбирларини қабул қилиб ижросини таъминлашлари, мониторингини юритишлари ва белгиланган муддатларда юқори ташкилотларга маълумотнома тақдим этиб боришлари лозим.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги фаолиятни касаба уюшма қўмита раислари маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш комиссияси билан биргаликда олиб боради.

Қўмитанинг иш режасига ташкилотда ишчи-ходимлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маданий ва спорт тадбирларини ўтказилиши бўйича масалаларни киритади.

Қўмита (раёсат) йиғилишларида ишчи-ходимлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт йўналишида олиб борилаётган ишларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилади ва ижросини таъминлайди.

Бирор бир маданий-маърифий ёки спорт тадбири, кўрик-танлов ўтказиш учун энг аввало касаба уюшма қўмитасининг қарори билан Ташкилий қўмита таркиби, Низом ва смета тасдиқланади. Тадбир ўтадиган санани барчага кўринадиган жойга эълон тариқасида ёзиб қўяди.


^ 9. Ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш.

Бу борада касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:

  • ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш.

  • меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш орқали миллий спорт турлари билан шуғуллантириш;

  • саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт маданиятини ошириш, оммавий спорт тадбирлари, мусобақа ва спартакиадалар ташкил этиш;

  • касаба уюшмаларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш;

  • ҳар бир маҳалла, корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида спорт-соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш гимнастикасини кенг жорий қилиш;

  • меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишга йўналтирилган спорт мусобақаларини мунтазам ташкил қилиб бориш ва ушбу спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш.

^ 10. Меҳнаткашлар фарзандларининг дам олдириш ва соғломлаштириши бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириб бориш.

Касаба уюшмалари ташкилотларидаги муҳим иш йўналишларидан бири бу меҳнаткашлар болаларини ёзги мавсумда соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этишдир. Корхона ёки ташкилот тасарруфида оромгоҳ бор йўқлигидан қатъий назар ушбу масала жамоа шартномаларига киритилиши зарур.

^ Тасарруфида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд
бўлган корхона, ташкилотларда касаба уюшма қўмитаси:


Биринчидан, Жамоа шартномаси лойиҳаси шакллантирилаётганда унга соғломлаштириш мавсумида болалар соғломлаштириш оромгоҳи ишини ташкил этиш бўйича таклифларини киритади. Болалар соғломлаштириш оромгоҳини қуриш, ёки мавжуд оромгоҳ моддий-техника базасини яхшилаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тайёрлаш ишларини олиб бориш, шунингдек, болалар билан маданий-маърифий ишларни олиб бориш, болаларни овқатлантириш, корхонадаги кам таъминланган, кўп болали оилалар, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатларининг тарбияланувчилари учун қўшимча маблағларни ажратиш масалаларини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Иккинчидан, маъмурият билан биргаликда оромгоҳни соғломлаштириш мавсумига тайёрлаш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқади.

Учинчидан, болалар соғломлаштириш оромгоҳини тайёрлаш ёки унинг ишини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2011 йил 10 июнда №2235 рақами билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги Низомга ҳамда «Шаҳардан ташқари болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашуви, таъминоти, кун тартибини ташкиллаштиришнинг санитария қоидалари» (СанҚМ-0286-10) га амал қилиши зарур.

Тўртинчидан, касаба уюшмалари аъзоларининг аризаларига мувофиқ, болаларнинг рўйхатини тузади ва сменалар бўйича режали тақсимлашни амалга оширади. Ота-оналар бадалининг миқдорини оромгоҳда бир болани сақлаш учун зарур сарф-харажатлар калькуляцияси ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб ўз қарори билан белгилайди.

Бешинчидан, ўз қарори билан соғломлаштириш оромгоҳи режаси ва болаларни сақлаш сметасини тасдиқлайди. Ягона ижтимоий тўлов маблағи хисобидан болаларни овқатлантириш, тўгарак, маданий-оммавий ишларни ташкил этиш, оромгоҳнинг педагог ва тиббиёт ходимларига иш ҳақи бериш харажатларини қоплашда иштирок этади.

^ Корхона маъмурияти оромгоҳнинг хўжалик харажатлари бўйича сметасини тасдиқлайди.

Олтинчидан, маъмурият билан биргаликда оромгоҳнинг бошлиғини тасдиқлайди, штатларга мувофиқ педагог, тиббиёт, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг таркибини шакллантиришда қатнашади.

Еттинчидан, оромгоҳни таъмирлаш-тайёрлаш ишларининг боришини назорат қилади, оромгоҳ бошлиғи билан биргаликда озиқ-овқат махсулотлари, коммунал хизматлар, қўшимча маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, автотранспорт, тиббиёт хизмати кўрсатишга буюртма беришни шакллантириш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномаларни тузиш юзасидан ташкилий ишларни амалга оширади.

Сакизинчидан, ёзги соғломлаштириш мавсумининг сифатли ўтказилишини, овқатлантиришни ташкил этилиши, тиббий хизмат кўрсатилиши, оромгоҳдаги болаларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади. Мавсумда камида бир марта оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширилишини ташкил этади.

Тўқизинчидан, оромгоҳда ёзги мавсум иши якунлангач, хўжалик органи билан биргаликда оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилинишини ташкил этади, мол-мулкни инвентаризациядан ўтказади. Тафтиш ва инвентаризациянинг натижалари, унга тегишли бўлган баённомалар ва далолатномалар, молиявий ҳисоботлар, шунингдек ишнинг бажарилганлиги бўйича хисоботлар касаба уюшма қўмитасида сақланади. Молиявий ҳисобот умумлаштириш учун тегишли шакл бўйича юқори касаба уюшма ташкилотига тақдим этилади.


^ Тасарруфида болалар оромгоҳи бўлмаган корхона, ташкилотлардаги касаба уюшмаси қўмитаси:

1. Жамоа шартномасининг лойиҳаси шакллантирилаётганда ходимларнинг фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш бўйича таклифларини унга киритади. Маъмурият билан ҳамкорликда корхона ходимлари учун, корхонадаги кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар тарбияланувчилари учун йўлланма сотиб олиш, шунингдек болалар иштирокида маданий-оммавий ишлар, спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун қўшимча маблағлар ажратиш имкониятини кўриб чиқади.

2. Болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар олишга имконияти чегараланган, мухтож бўлган ходимларнинг фарзандларини рўйхатини шакллантиради. Йўлланмалар сотиб олиш бўйича бошқа тармоқдаги касаба уюшма қўмиталарига буюртмаларни расмийлаштиради.

3. Бошқа ташкилотлардан йўлланмалар сотиб олинганда уни корхона ходимларига тақсимлаш ва сотилишини ўз қарори билан амалга оширади.

Маънавий-маърифий йўналишдаги ташкилотларда (таълим муассасалари, маънавият тарғибот марказлари) маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар уларнинг функционал вазифаларидан келиб чиқиб, мунтазам равишда амалга оширилади.

Аммо бошқа ижтимоий, ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, енгил саноат ва хоказо йўналишлардаги корхона ва ташкилотларда бу борадаги ишларни айнан касаба уюшмалари ташкилотлари ташкил этишлари лозим. Чунки меҳнаткашлар орасида миллий ғоя тарғиботини олиб бориш орқали, уларнинг маданий-маърифий эҳтиёжларини ҳимоя қилиш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, тарих, маданият, тил, халқ урф-одатлари ва маросимларини ўрганишга бўлган қизиқишлари қондирилиши лозим.

Бу ишларни эса, меҳнаткашларнинг манфаатларини ифода этадиган вакил, яъни касаба уюшма қўмитаси раиси бажариши лозим.

Шу ерда бир савол туғилади. Касаба уюшмалари бу ишлар билан шуғулланадиган бўлса, унда маънавий-маърифий тарғиботни олиб борадиган органларнинг, жойлардаги маънавият–маърифат кенгашларининг, маънавият тарғибот марказларининг бу борадаги фаолияти етарли эмасми?

Маънавият–маърифат кенгашлари бугунги кунда асосан давлат ва бюджет ташкилотларда ўз фаолиятини олиб бориб, уларда битта масъул ходим бу ишларга бириктирилган. Лекин, улар асосан бу ишларни давра суҳбатларидаги баландпарвоз гаплар, маърузалар ўқиш орқали сингдиришга ҳаракат қилади. Бу камдан-кам тарзда ўз натижасини беради.



Похожие:

Дарс режаси Мавзу iconДарс режаси Мавзу
Мавзу: Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, маблағларни сарфлашда молиявий ҳужжатларни...
Дарс режаси Мавзу iconДарс режаси Мавзу
...
Дарс режаси Мавзу iconДарс режаси Мавзу
Мавзу: Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини асослаш, нодавлат сектори корхоналари ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш
Дарс режаси Мавзу iconДарс режаси Мавзу: Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан тушаётган ҳужжатларни бажарилиш мониторингини олиб бориш
Бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг қарорлари ижроси юзасидан мониторинг олиб бориш
Дарс режаси Мавзу iconФизика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)

Дарс режаси Мавзу iconДокументы
1. /Ози?-ов?ат кукуни олишда ?уритиш ва майдалаш жараёнларини уй?унлаштириш ?урилмасини ?исоблаш...
Дарс режаси Мавзу iconМаркетингни режалаштириш. Режа
...
Дарс режаси Мавзу iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Физика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)
Дарс режаси Мавзу icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Дарс режаси Мавзу icon1. 2 мавзу: каштачилик санъати, тарихи ва кашта тикиш технологияси
Таълимий: талабаларга "Каштачилик санъати ва кашта тикиш технологияси"мавзуси бўйича дарс ўтиш методикасини ўргатиш

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации