Документы



Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” icon

Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”

НазваниеАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Дата21.09.2013
Размер62.01 Kb.
ТипДокументы
скачать




АХБОРОТ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ РЕСУРС МАРКАЗИ”

Бизнес режа

Маҳалла” ҳайрия амғармасининг

Мархамат туман бўлинмаси




2010 йил

Ресурс Марказининг максади:


Маълумот, маслахат, тренинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали Мархамат тумани махаллаларнинг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини кўллаб-кувватлаш хамда Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва ўзаро - ёрдам ташаббусларни барқарор бошқариши учун хизматлар кўрсатиш.


^ Туман Ресурс Марказининг асосий функция/вазифалари


Тумандаги Махаллаларни кўллаб-кувватлаш ва мувофиқлаштириш:



  • Ахборот алмашинув мақсадида аъзо махаллалар билан мувофиқлаштирувчи учрашувларни ўтказиш



  • Зарурат пайдо бўлганда Туман хокимлиги ва мутассади ташкилотлар билан, хамда Туман “ Махалла” Жамғармаси билан алоқа ўрнатишни таъминлаш



  • Махаллалар ва уларнинг фуқароларини, хамда туман хокимлигини сунги маълумотлар билан таъминлаш ( “Маълумот” бандини кўринг)



  • Махаллларга техник хизмат кўрсатиш ва тренинглар ўтиш



  • Махаллаларни ривожлантириш ёндашувини тумандаги барча махаллаларга кенг тарғиб килиш стратегиясини ишлаб чикиш ва амалга ошириш



  • Махаллаларни Ривожлантириш Режаларини Хукумат Худудий Ривожлантириш режасига киритиш ва уларни амалга ошириш учун молиявий кўмак олиш.



Маълумот



  • Махаллаларни ижтимоий - иқтисодий ривожланиши ва уларнинг ўзаро- ёрдам ташаббусларига оид бўлган барча электрон кутубхона ахборотлар ва маълумотларни йигғиш, ташкиллаш, кўллаб-кувватлаш ва узлуксиз янгилаб туриш. Маълумотлардан МФЙ вакиллари, Ташаббускор Гурухлар ва бошқа кизиккан фуқаролар тўла фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Кутубхонадаги туман ва вилоят даражасидаги маълумотлар рўйхати узлуксиз янгиланиб туриши керак.Кутубхонада мавжуд бўлиши керак бўлган маълумотлар рўйхати куйидагилар:

    • Махаллалар ва фуқароларга тегишли бўлган ( махаллий ва халқаро) қонуний маълумотлар

    • Мутассади Мукумат Стратегиялар, режалар,сиёсатлар, қарорлар ва х.к. , жумладан, ижтимоий ва коммунал хизматларни куриш ва бошқариш, кичик ва урта бизнес тадбиркорликни ривожлантириш, кишлоқ хўжалиги, солиқ ва бошқаларга қаратилган маълумотлар

    • Ижтимоий ва коммунал инфратузилмаларни куриш, ижтимоий ва коммунал хизматларни бошқариш, кичик ва ўрта бизнес тадбиркорликни ривожлантириш, кишлоқ хўжалиги, қишлоқ худудларида молия, микрофинанс ва бошқа даромад келтирувчи фаолиятлар бўйича халқаро ташкилотлар томонидан тайёрланган қўлланма, ва услубий йуриқномалар

    • Хар бир Аъзо махалланинг Махаллаларни Ривожлантириш режаси, устивор лойихалар ва уларнинг хужжатлари ( чизма, смета ва х.к.), барқарорлик режалари, мониторинг ва сунги хисоботлари папкалари

    • Хўжаликлар сўровномалари, МРМнинг бошланғич бахолаш хариталари ва камбағаллик чизиғи, махаллалар эҳтиёжи харитаси ва бошқа тегишли ижтимоий-иқтисодий маълумотлар

    • Махаллаларни ривожлантиришга оид маълумотлари мавжуд интернет веб-сайтларининг рўйхати

    • Вилоят ва вилоят ташқарисида (кўшни вилоятлар, Тошкент ва х.к.) мавжуд бўлган техник ва ихтисослашган экспертиза бўйича маълумотлар базаси, жумладан, тадқикот институтлари, бизнес хизматларини кўрсатувчилар, тадбиркорлар палатаси, профессионал уюшмалар, ташкилотлар, ННТлар, худудда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар, курилиш ташкилотлари ва х.к.

    • Махаллий ва халқаро грантлар, кредит ва субсидия дастурлари, бошқа кўллаб-кувватловчи дастурлар ва улардаги мавжуд имкониятлари, шу жумладан, ариза бланкалари ва тўлдириш йўриқномалари

Маслаҳат хизматлари



  • Маслахат хизматларини туман даражасида махаллаларга, туман махаллий хокимият ва бошқа юридик шахсларни, куйидаги мавзулар бўйича кўрсатиш:

    • Юридик маслахатлар

    • Махаллаларни Ривожлантириш Режалари

    • Лойихани техник ва молиявий режаси, чизмаси ва лойиха давомийлиги режаси

    • Лойиха ва курилишлар учун расмий рухсат ва лицензия олиш ва х.к

    • Фандрейзинг, жумладан, грант ва кредитларга заявкаларни тайёрлаш

    • Бухгалтерия, аудит ва солиқ масалалари

    • Низоларни олдини олиш, хукуқларни химоя килиш

    • Хукумат, хусусий сектор, ННТлар, халқаро ташкилотлар билан хамкорлик килиш, ва х.к.

Тренинг



  • Махаллалар учун қобилиятларини ривожлантириш ва тренинг ўтказиш режаларини тузиш

  • Куйидаги мавзулар бўйича тренинглар ўтиш (тренинглар мавзуси чекланмаган) :

    • Ижтимоий сафарбарлик тамоиллари ва услублари

    • Махаллаларни Ривожлантириш режасини тузиш

    • Лойихани техник ва молиявий режасини тузиш

    • Лойиха бюджетини бошқариш

    • Лойиха давомийлиги, таъмирлаш ишлари ва бошқариш

    • Техник ва молиявий мониторинг, бахолаш ва хисобот бериш

    • Бошқа тегишли мавзулар

  • Тегишли мавзулар бўйича махаллаларга туман даражасида семинарлар ташкил килиш

  • Вилоят Ресурс Маркази билан келишган холда Махаллаларни тренингга бўлган эхтиёжини аниқлаш ва ушбу эхтиёжга кўра туман даражасида махсус мавзуларда тренинглар ташкил килиш. Масалан: экология ва санитария; гендер тенглик; мулокот кўникмалари ва етакчилик; оила таълими; ОИВ/ОИТС; ижтимоий хамкорлик ва маблағларни жалб килиш; сув кўмиталарини ташкил килиш; бизнес режа тузиш; махаллалар ўзаро йиғинлари жамғармаларининг хисоб китоби ва уларни бошқариш ва х.к.



Техник кўмак



  • Туман Ресурс марказлари фаолияти билан чамбарчас боғлик бўлган ва МФЙ фаолиятига доир ишларда бепул техник кўмак кўрсатиш, масалан, комьютер ва интернетдан фойдаланиш; вақтинча РМ иш жойидан фойдаланиш; телефон, факс, ксерокопия килиш, принтердан фойдаланиш ва х.к.

  • Ресурс Маркази фаолияти билан боғлиқ бўлмаган махаллалар ва фуқароларга, ННТлар, ташкилотлар ва бошқаларга техник пуллик хизмат кўрсатиш. Кўрсатиладиган хизматлар ичида юқори пунктда берилган хизматлар хам бўлиши мумкин, шу билан бирга семинарлар ва бошқа ташкилотларга ташрифларни ташкил килиш, компьютер савотхонлиги курслари ва х.к.



Ресурслар

Туман МРМ фаолияти учун зарур булган ресурслар:



  • Компьютер 2та дона

  • Телефон/факс 1та дона

  • Принтер 1та дона

  • Сканер 1та дона

  • Нусха кўчириш аппарати 1та дона

  • Ламинатор 1 дона

  • Переплёт 1дона

  • Рақамли фотоаппарат 1 дона

  • Мебел ва китоб токчалари



Молиявий баркарорлик


Туман МРМ туртда асосий манбадан молиялаштирилади:



  • “ Махалла” Жамғармасининг махаллалар билан келишган холда молиявий кўмаги.

  • Туман ММРМга иштирок этаётган махаллаларнинг улуши ( ойлик бадал)

  • Пуллик хизматлар курсатиш орқали олинган даромадлар

(компьютер/интернет, принтер, ксерокопия, факс ва бошқа

хизматлар).

  • Махаллий ва халқаро ташкилотларнинг грант ва субсидияларидан.

Ходимлар


Туман МРМ фаолиятини юритиш учун ходимлар:



  • Ресурс Маркази Ижрочи директор - мустақил, ўз вақтини марказ фаолиятини бошқариш ва такомиллаштириш мақсадида иш юритади, туманлар РМ фаолиятини мувофиқлаштириш, махаллий хокимият ва «Махалла» Жамгармаси ходимлари билан хамкорликни йулга куйади, РМзига турли хомий ва грантларни жалб килади, ОАВ билан хамкорликни урнатади, вилоят махаллаларида инфратузилма лойихаларини амалга оширишда мутассадди ташкилотлар билан алока урнатади.

  • Ресурс Маркази оператори –маълумот базасини яратиш хамда бошқариш, МФЙлар ва РМ фойдаланувчиларга техник кўмак кўрсатиш, пуллик хизмат ташкил килиш.

  • Ресурс Маркази техник маслахатчиси- туман махалларига инфратузилма лойихаларини амалга оширишга таалукли булган ( лойиха чизмаси, сметаси, давомийлик режаси, лойихани амалга ошириш режаси) барча маслахатлар бериш, Бизнес режа тузиш буйича маслахатлар.Махаллаларга утиладиган тренинглар режасини тузиш ва уларни ташкиллаш.

  • Ресурс Маркази хисобчиси- РМ молиявий фаолиятини мувофиклаштириш, молиявий ишлар буйича хисоботлар тайёрлаш ва Ижрочи директорга топшириш, РМ хисобракамини мувофиклаштириш



РМ ходимларига булган талаблар:

    • компьютер саводхонлиги, интернетдан фойдаланиш;

    • идорадаги барча бошқа техникалардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши;

    • рус тили ва ўзбек тилини мукаммал билиши;

    • Хисоботлар ёзиш куникмаларига эга булиши



Ресурс Марказининг хисоботлари



    • Уз фаолияти давомида РМ бир ойда бир марта туман Ресурс Марказлари ходимлари ва Марказ аъзолари билан мувофиклаштирув йигилишларини олиб боради ва амалга оширилган ишлар буйича хисобот беради.

    • Уч ойда бир марта РМ таъсисчилари ( Хокимият, «Махалла» Жамгармаси) ва хомий ташкилотлар билан маслахат/ мувофиклаштирув йигилишларини утказади ва фаолияти юзасидан хисобот беради.

    • Бир ойда бир марта БМТ АТДОД ходимларига фаолияти юзасидан хисобот беради



Похожие:

Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот ресурс марказининг низоми
Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда арм деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconХизмат кўрсатиш маркетингининг хусусиятлари
Ф. Котлер таърифига кўра “Хизмат кўрсатиш – ҳаракатлар, манфаатлар ёки қаноатлантиришлар сифатидаги сотиш объекти”. Бу таърифдан...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот ресурс маркази паспорти

Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconАхборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Ҳужжатлар тўплами)
Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconНодира номли Наманган вилоят Ахборот –кутубхона маркази Илмий –услубият бўлими. Шаҳрим менинг—фахрим менинг
Наманганга бағишланган маълумотлар,ҳамда ахборот кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconЖиззах тиббиёт коллежи «Ахборот ресурс маркази ойлиги» ни утказиш
...
Ахборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази” iconУзлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини
Мажлиси баёнида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий-меъёрий...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации