Документы



Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти icon

Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти

НазваниеХуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти
Дата05.07.2013
Размер118.68 Kb.
ТипДокументы
скачать

хуқуқий масалалар

ПРАВОВЫЕ ВОПРОСЫ




Телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни


Хурсанов Р.Х. Тошкент Давлат Юридик институти


Телефон алоқаси хизматини фуқаролик ҳуқуқида хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрнини аниқлашда ушбу фаолият турининг ўзига хос жиҳатлари ва мазкур фаолиятда амалга ошириладиган ҳаракатларнинг юридик тавсифини аниқлаб олиш зарур. Маълумки, фуқаролик ҳуқуқида иш ва хизмат категорияларини фарқлаш қадимги Рим ҳуқуқига бориб тақалади. Иш ва хизмат ўртасидаги чегарани белгилашда буюртмачи томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасининг ашёвий шаклда эканлиги замонавий фуқаролик ҳуқуқидаги ушбу икки турдаги объектларнинг фарқини белгилашда асосий мезон ҳисобланади. Бинобарин, бугунги кунда ушбу мезон асосида иш ва хизматни фарқлаш миллий цивилистика доктринасида ягона баҳсталаб қилмайдиган ҳолат ҳисобланади ва бу ҳолат амалдаги Фуқаролик кодексида ўз ифодасини топган. Бугунги фуқаролик ҳуқуқи доктринасида иш бажариш натижаси сифатида ҳар доим моддийлашган ашёвий шаклдаги натижа ҳосил бўлади, деб ҳисобланади. Иш бажарган шахс унинг хусусиятидан келиб чиқиб натижани топширади (ФК 631-модда 1-қисм). Натижага эришилмаганда эса, иш бажарилмаган ҳисобланади ва буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаслиги лозим. Фақатгина у ишнинг боришини пудратчи фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириши мумкин. Бошқача айтганда, буюртмачини фақатгина сифатли натижа қизиқтиради, холос.

Хизмат ишдан фарқли равишда муайян бир ашёвий шаклдаги натижани ҳосил қилмайди ва у муайян бир турдаги ҳаракатларни амалга ошириш ёки муайян бир фаолиятни амалга оширишда намоён бўлади. Зеро, ФКнинг 703-моддаси 1-қисмида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига берилган таърифда ҳам бу ҳолат яққол намоён бўлади: ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Албатта, хизмат бошқа фаолият турлари каби муайян натижа ҳосил қилади, бироқ ушбу натижа яратилган ёки қайта ишланадиган ашё шаклида эмас, ноашёвий ҳарактерга эга бўлади. Хизматнинг самараси нафақат уни кўрсатиш жараёнида ёки у тугалланганида намоён бўлади, балки хизматни кўрсатиш пайтида вужудга келадиган юридик оқибатларида ҳам намоён бўлади. Бунда хизматнинг самараси ҳақида гапирганда, уни алоҳида ҳолатларда кузатиш мумкин, бироқ ашё каби олиб бўлмайди, - деган қоида ўринлидир. Таъкидлаш лозимки, хизматнинг буюртмачисига амалга ошираётган фаолиятнинг ўзи муҳим ҳисобланади ва у исталган вақтда ижрочининг фаолиятига аралашишга ҳақлидир. Ушбу ҳолат иш бажаришда кўзга ташланмайди. Телефон алоқаси хизматини кўрсатиш муносабатларида ҳам абонент телефон алоқасини кўрсатувчи шахсда (операторда) ўзига кўрсатилаётган хизматнинг сифатли бўлишини талаб қилишга, ушбу жараённи амалга оширилишини кузатишга, текширишга, зарур ҳолларда ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидир1.

Ҳ.Р.Раҳмонқуловнинг фикрича, хизматлар фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида ўз хусусиятига кўра моддий неъмат яратишга қаратилмаган бўлиши мумкин. Масалан, транспортда юк ташиш натижасида янги ашё яратилмайди. Шу билан бирга, юк ташувчининг ёки бошқа соҳаларда хизмат кўрсатувчининг фаолиятини натижасиз деб бўлмайди. Ҳар қандай хизмат, унинг ҳарактери, нимага қаратилган ва тегишли бўлишига қараб, моддий шаклдан иборат бўлмаса-да, албатта муайян натижага эришиш билан боғлиқ2, И.Б.Зокиров агар номоддий натижа яратиш мақсадида муносабатга киришилса хизмат деб номланишига эътибор қаратади3.

Фикримизча, хизмат кўрсатишда буюртмачи учун ижрочи фаолиятининг натижаси, яъни хизматнинг самараси ҳам муҳим ҳисобланади, бироқ буюртмачининг мазкур ҳуқуқи ушбу мажбурият бўйича натижага эришиш ёки эришмаслик ҳолати мажбуриятни лозим даражада бажармаслик билан боғлиқ бўлмайди. Бинобарин, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ кўплаб шартномаларда кўзланган натижага эришмаслик шартномани бажарилишига таъсир кўрсатмайди. Масалан, воситачилик, топшириқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, таълим, тиббий хизмат кўрсатиш каби. Ушбу мажбурият тарафлари фақатгина муайян самарага эришишни хоҳлайдилар, лекин бундай натижага эришиш ёки эришмаслик кўп ҳолларда улар иродасига боғлиқ бўлмайди4.

Бундай ёндашув ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг умумий қоидаларидан келиб чиқади ва у кўплаб хизмат кўрсатиш турларида учрайди. Чунки ҳақ эвазига хизмат кўрсатишда асосий эътибор натижага эмас, хизмат кўрсатиш жараёни ва фаолиятига қаратилади. Чунки қонунчиликда ҳам ижрочининг мажбурияти жумласига муайян натижага эришиш ва топшириш эмас, балки хизматни кўрсатиш кириши назарда тутилган.

А.В.Егоровнинг фикрича, хизмат ишдан шуниси билан фарқ қиладики, ишда муайян бир натижага эришиш мажбур шахс (пудратчи) нинг назорати доирасига киради ва аксинча, хизмат кўрсатишда натижа буюртмачининг назорати остидадир5.

Н.С.Нарматов иш ва хизматлар ўртасидаги фарқни таҳлил қилиб, ишлар тушунчасини ҳаракатни ва унинг моддий натижасини ўзида акс эттиради, хизматлар тушунчаси фақатгина ҳаракатни ўз ичига қамраб олади, - деган фикрга қўшилган ҳолда бу икки тушунчани бугунги кунда қонун ҳужжатларида ёнма-ён ишлатилаётганлигини, шу билан бирга, чуқур фалсафий нуқтаи назардан қараганда, ҳар икки тушунча ўзида фалсафий фаолиятнинг турларини акс эттиришини кузатиш мумкинлигини таъкидлайди. Айни вақтда, – деб ёзади Н.С.Нарматов, қонунчилик тажрибасида “ишлар” ва “хизматлар” иборалари билан боғлиқ тушунчаларни белгилаш “фаолият” ва “ҳаракат” жумлалари орқали амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир6.

К.К.Низаматдиновнинг таъкидлашича, хизматнинг ишдан асосий фарқи шундаки, хизматда ашёвий натижа мавжуд эмас. Шу сабабли фуқаролик қонунчилигимизда ишга моддий натижага эга хизмат сифатида қараш ёки “иш” атамасини қўллашдан умуман воз кечиш ва уни “моддий натижага эга хизмат” атамаси билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш лозим. Негаки, “иш” атамаси нафақат фуқаролик қонунчилигида, балки меҳнат ва бошқа соҳа қонунчилиги нормаларида ҳам назарда тутилади. Бундай бир хиллик муайян маънода тегишли нормаларни умумий ўхшатиб юбориш ва бир-бирига яқин деб тушуниш ҳолатларини вужудга келтириш мумкин7.

Фикримизча, К.К.Низаматдиновнинг ушбу фикрлари баҳсталабдир. Чунки юқорида эътироф этганимиздек, хизматда натижа, самара муҳим ҳисобланмайди. Шу сабабли “хизмат” ва “натижа” атамаларини ўзаро боғлаш ва “хизмат” тушунчасига натижага эришишга қаратилган фаолият сифатида таъриф бериш мақсадга мувофиқ эмас. Хизмат бу тарафлар ўртасидаги муайян ҳаракатни амалга оширишга қаратилган ва ашёвий шакл ҳосил қилишни назарда тутмайдиган ҳаракат сифатида намоён бўлади ва ушбу ҳуқуқий муносабат предметини бирор-бир натижа ҳосил қилиш эмас, балки хизмат жараёни ва унинг белгиланган мезонлар ва ҳаракатлар мажмуининг тўлиқлиги ташкил этади. Телефон алоқаси хизматида ҳам айнан шундай ҳолат кўзга ташланади. Яъни оператор ижрочи сифатида абонентни бошқа абонентлар билан сўзлашув жараёнини таъминлайди. Агар тармоқда муайян узилишлар содир бўлса ёки муайян сабаблар билан ушбу жараён амалга ошмай қолса, бунинг учун операторни жавобгар қилиш ва ундан ушбу жараённи бошқатдан такрорлашини талаб қилиш мумкин эмас. Шу билан бирга, ушбу муносабатда ижрочи (оператор) фақатгина ўзи кўрсатган хизмат жараёни учун муайян вақт даврлари асосида ҳақ ундиради холос. Абонент телефон орқали ўз эҳтиёжини тўлиқ қондиргани учун ёки абонент телефон алоқаси хизмати кўрсатилганлиги натижасида хурсанд бўлгани учун ёки ушбу телефон алоқаси орқали унга нохуш хабар келганлиги учун оператор жавобгар бўлмайди.

Хизмат кўрсатиш турларини таҳлил қилганда ва улар тизимини ёритганда, ФКнинг 38-бобида назарда тутилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари учун хос бўлган “ашёвий шаклда бўлмаган хизматларни” ва бошқа турдаги хизматларни фарқлаш лозим бўлади. Умумий маънода ва шартли равишда мазкур турдаги хизматлар адабиётларда “тоза” хизматлар деб юритилади8.

ФКнинг 703-моддаси 2-қисмига кўра, мазкур турдаги хизматларга қуйидагилар киради: алоқа хизмати, тиббиёт хизмати, ветеринария хизмати, аудиторлик хизмати, маслаҳат хизмати, ахборот хизмати, таълим бериш хизмати, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар.

Шу билан бирга, ФК ўзининг 39-бобидан бошлаб хизмат кўрсатишга оид бўлган бир қатор шартномаларни назарда тутади. Бироқ адабиётларда ушбу хизмат кўрсатиш шартномалари ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари жумласига кириши эътироф этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2006 йил 12 майдаги 05-15 сон қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича хизматларнинг таснифлагичи”да ҳам хизмат турлари алоҳида бўлимларда ўз ифодасини топган9.

БМТнинг Стандартлар таснифлагичига мувофиқ, хизматларнинг 600 дан ортиқ тури бир биридан фарқланади10.

Н.С.Нарматов хизматларни Е.Г.Шабалованинг хизматларнинг шахсий ҳарактерга эга бўлган хизматлар ва шахсий ҳарактерга эга бўлмаган хизматларга бўлиш тўғрисидаги фикрларини давом эттириб, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилаётган шахсий ҳарактердаги хизматларни қуйидаги турларга бўлади:

1. Телекоммуникация соҳасидаги хизматлар;

2. Тиббий хизматлар;

3. Жисмоний тарбия ва соғломлаштириш соҳасидаги хизматлар;

4. Маданий-маърифий соҳадаги хизматлар;

5. Сайёҳлик хизмати;

6. Санитария, соғломлаштиришга оид хизматлар;

7. Йўловчиларни ташиш билан боғлиқ хизматлар;

8. Меҳмонхона хизматлари;

9. Алоқа соҳасидаги хизматлар.

Шахсий ҳарактерга эга бўлмаган хизматларга эса Н.С.Нарматовнинг фикрича, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилаётган қуйидаги хизматларни киритиш мумкин:

-биринчидан, мол-мулкни қўриқлаш бўйича хизматлар;

-иккинчидан, ветеринария хизмати;

-учинчидан, техник хизматлар;

-тўртинчидан, ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар;

-бешинчидан, банк омонати хизматлари;

-олтинчидан, диний хизматлар;

-еттинчидан, коммунал хизматлар11.

Ушбу таснифлашдан келиб чиқиб телефон алоқаси хизмати хизмат кўрсатишнинг қайси турига мансуб бўлиши масаласини кўриб чиқиш зарур. Фикримизча, бу ўринда телефон алоқаси хизмати бир вақтнинг ўзида телекоммуникация хизмати ва алоқа хизматига мансубдир. Гарчи телекоммуникация ва алоқа хизмати ўртасида яққол ва жиддий фарқ мавжуд бўлмаса-да, почта алоқасининг айрим элементларини телекоммуникация хизматига киритиш баҳсли эканлигини назарда тутиб Н.С.Нарматовнинг телекоммуникация хизмати ва алоқа хизматини алоҳида-алоҳида берганлигини қўллаб-қувватлаш мумкин. Бироқ замонавий электрон воситалар ва хизмат кўрсатишнинг техник даражаси ортиб бораётганлиги келажакда алоқа хизмати ва телекоммуникация хизматларининг бирлашиши ва ушбу хизмат кўрсатиш соҳасини “телекоммуникация ва алоқа хизматлари” деб юритилишига олиб келиши мумкин. Бинобарин, телеграф, телетайп каби ахборотни етказиш усуллари интернет, электрон почта, мобил телефон алоқаси каби воситаларнинг таъсирида муомалада кам қўлланилмоқда. Гарчи тадбиркорлик муомаласида факс, телетайп қўлланилиб келаётган бўлса-да, замонавий телекоммуникацион технологиялар аста-секин ушбу хизмат кўрсатиш турларини муомаладан сиқиб чиқариши мумкин. Бироқ, почта жўнатмалари, бандероллар, почта орқали совға юбориш ҳолатлари ўрнига телекоммуникация воситалари эмас, балки ташиш хизматининг янги йўналиши кириб келиши ва шу орқали почта алоқа хизматининг телекоммуникация хизматининг почта алоқа хизмати билан бирлашишига замин яратади.

Бу ҳолат илгари телефон алоқа хизматлари почта алоқаси хизматлари турига мансуб эканлигидан, бугунги кунда алоқанинг ушбу тури телекоммуникация хизматининг бир тури сифатида эътироф этилаётганлигидан келиб чиқади. Бинобарин бундай ўзгариш амалий жиҳатдан ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти нуқтаи назардан коммуникация воситаларининг жадал ривожланаётганлигидан дарак беради.

Телефон алоқа хизмати Таснифлагичнинг DL подсекция 32-бўлимида, 32.2-гуруҳида (теле ва радиоўтказувчи аппаратура, телефон ва телеграф алоқа аппаратуралари) ўз ифодасини топган.

Телефон алоқаси хизматини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш муносабатларининг бир тури сифатида эътироф этиш мумкин. Чунки, хизматнинг ушбу турида телефон оператори абонентларни сўзлашув, ёзма хабар ёки тасвир ва белгилар орқали ўзаро ахборот алмашинувини ташкил қилади ва ушбу жараён амалга ошишини таъминлайди. Айнан шу жиҳати орқали телефон алоқаси хизматида асосий эътибор ашёвий шаклда бўлмаган хизматни амалга ошириш фаолиятига қаратилади. Бинобарин, бунда шахслар ўзаро ахборот алмашишга бўлган эҳтиёжни қаноатлантиради. Ушбу ҳаракат ёки жараён натижасида муайян моддий неъмат ёки ашёвий шакл вужудга келмайди ёхуд хизмат кўрсатувчининг ҳаракатида моддийлашган шакл намоён бўлмайди. Бироқ телефон алоқаси хизматини кўрсатишда абонентни телефон тармоғига улаш, унга турли хилдаги хизматларни кўрсатиш, тармоқдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, телефон аппаратлари созлигини таъминлаш каби ҳолатларда муайян бир ашёвий ҳолатлар кўзга ташланиши мумкин. Бу эса ўз навбатида телефон алоқаси хизматини ҳуқуқий тартибга солиш ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш муносабатлари доирасидан четга чиқишини назарда тутади. Масалан, телефон оператори телекоммуникация тармоғига ноқонуний қўшилишни бартараф этиш чораларини кўриши, абонент қурилмаларини телефон алоқа тармоғига улаши каби мажбуриятларга эгаки (Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 19 декабрдаги №359-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан телефон алоқаси хизматини кўрсатиш” Қоидаларининг 69-банди12), бу ҳолатлар унинг ҳаракатларидан ашёвий шаклдаги хизматларни намоён қилади. Шу сабабли ФКнинг 703-моддаси 2-қисмига алоқа ва телекоммуникация хизматлари тушунчасини киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бинобарин хизматнинг мазкур тури телефон алоқаси хизматларини қамраб олади ва ФКда ўз ифодасини топиши лозим бўлган ва бугунги кунда аҳамияти ва кенг қўлланилиши билан алоҳида ажралиб турган хизмат тури ҳисобланади.

Телефон алоқаси хизматининг шартномавий-ҳуқуқий табиати ҳақида гапирганда, ушбу хизмат кўрсатишнинг шартномавий-ҳуқуқий тартибга солиниши бугунги кунда етарли даражада эмаслигини кўриш мумкин. Биринчи навбатда ушбу ҳолат телефон алоқаси хизмати кўрсатувчи операторларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги сирларини ошкор қилмаслик билан боғлиқ бўлса, иккинчи ҳолатда телефон алоқаси хизмати бўйича тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини шакллантиришда ушбу хизмат турининг ашёвий шаклда эмаслиги ҳолати шартномада ифодалашни қийинлаштириши билан боғлиқ. Шу сабабли кўпчилик ҳолларда телефон алоқаси хизматини кўрсатишни шартномавий-ҳуқуқий тартибга солиш қўшилиш шартномаси орқали амалга оширилаётгандай кўзга ташланади. Лекин барча ҳолатларда ҳам телефон алоқаси хизмати шартномаси ҳам ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси билан тартибга солиниши, телефон алоқасини кўрсатиш хизмат кўрсатиш муносабатлари тизимида ашёвий шаклда бўлмаган хизматлар жумласига кириши шубҳасиздир. Мазкур хизмат турининг хизмат кўрсатиш муносабатлари тизимида тутган ўрнини аралаш хизмат кўрсатиш муносабатлари сифатида баҳолаш назарий жиҳатдан муайян асосларга эга бўлса-да, унда асосий ҳолат ва ҳаракатлар тавсифи ашёвий шаклда бўлмаган ва натижага боғлиқ бўлмаган фаолият эканлигини англатади. Айрим ўринларда телефон алоқаси хизматини кўрсатиш аралаш шартномалар тузиш орқали ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, оператор ва юридик шахс ўртасидаги шартномада операторга қўшимча равишда телефон тармоқларини тузатиш, ундаги ускуналарни алмаштириш ва таъмирлаб бериш, қўшимча линиялар ўрнатиш, телефон аппаратларини танлаш ва жойлаштириш каби хизматлар юкланиши мумкин. Бу эса айрим ўринларда ашёвийлик касб этади ва ФКнинг 8-моддаси талабларидан келиб чиқиб, аралаш шартнома тузиш ҳолатига йўл қўйилади. Лекин бу ҳолат телефон алоқаси хизматини кўрсатишни ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турига мансублигига заррача путур етказмайди.

Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, телефон алоқаси хизматини кўрсатиш ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш сифатида баҳоланиши ва назарий жиҳатдан ушбу хизмат тури ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг қоидалари асосида тавсифланиши мақсадга мувофиқдир.


1 Степанов Д.И. Услуги как объект гражданских прав. –М.: Статут. 2005. -192 с.

2 Рамонқулов Ҳ. Фуқаролик ҳуқуқининг объектлари. Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. -14 б.

3 Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. 1-қисм. –Тошкент: ТДЮИ. 2009. -289 б.

4 Романиц Ю. Договор возмезного оказания услуг // Закон. –Москва, -1999. -№10. –С. 120.

5 Егоров А.В. Агентский договор: опыт сравнительного анализа законодательных и теоретических конструкций // Ежегодник сравнительного правоведения. 2002 год. –М.: Норма, 2003. -128 с.

6 Нарматов Н.С. Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари. –Тошкент: 2009. -16 б.

7 Низаматдинов К.К. Радиотелефон алоқаси хизматини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари. Юрид. фан. номз. дисс... . -Тошкент: 2010. -31 б.

8 Степанов Д.И. Услуги как объект гражданских прав. –М.: Статут. 2005. -194 с.

9 Ўзбекистон Республикаси фаолият турлари бўйича хизматларнинг таснифлагичи (ФТБХУТ). Расмий нашр. –Тошкент: Ўзстандарт. 2006. -127 б.

10 Международные экономические отношения: -М.: 1998. -123 с.

11 Нарматов Н.С. Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари. –Тошкент: 2009. –Б.30-33.

12Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 130-модда.



Похожие:

Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconЮридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаСИ
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconЖисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси
Талабнома берувчининг Ф. И. Ш
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Дориларни полиморф модификациялари. Фармакологик тадқИҚотларни биофармацевтик тадқИҚотлардан фарқИ. Биофармацевтик омиллар. Сифатли...
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Инъекцион дори турларини тайёр дорилар орасида тутган ўрни. Инъекцион дори турлари учун ишлатиладиган шиша ва полимерлар. Ампула...
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconПочта алоқаси почтовая связь о качестве почтовой службы Узбекистана
Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи олдида хизматлар сифатини ва почта тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлар...
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconДокументы
1. /Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни..doc
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconХизмат кўрсатиш маркетингининг хусусиятлари
Ф. Котлер таърифига кўра “Хизмат кўрсатиш – ҳаракатлар, манфаатлар ёки қаноатлантиришлар сифатидаги сотиш объекти”. Бу таърифдан...
Хуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти iconДокументы
1. /МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК ТИЗИМИДА ТУТГАН цРНИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации