Документы



Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? icon

Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми?

НазваниеД. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми?
страница1/3
Дата17.05.2013
Размер471.1 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3



Д. Д. Мехмонова


БИЗНЕС - РЕЖА”

ТУЗИШНИ БИЛАСИЗМИ?


Ушбу маълумот Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўзларининг тадбиркорлик ишларини бошламоқчи бўлган ёшларимиз учун “Бизнес–режа тузишни биласизми?” номли тайёр қўлланма тақдим этилмоқда.

Тадбиркорлик бизнес ғоядан бошланади”

СЎЗ БОШИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида иқтисодий сохадаги устивор вазифаларга тўхталиб, бозор ислохотларини янада эркинлаштириш, хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, унинг зарурлигини таъкидлайди. Чунки, бозор иқтисодиётига асосланган дунёдаги барча мамлакатларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда ҳамда илмий – техника тараққиётини тезлаштиришда мухим рол ўйнайди.

Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл берилиши туфайли мулкчиликнинг турли шаклига асосланган фирмалар, хусусий корхоналар сони ортиб бормоқда.

Тадбиркорлик ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва хукумат томонидан қарорлар қабул қилинмоқда. Албатта бу фармон ва қарорлар мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим асос бўлмоқда. Лекин, “қарс икки қўлдан чиқади” деганларидек, тадбиркорлар хам доимий равишда ўз билимларини ошириб боришлари зарур. Чунки, бизнес оламида улар турли холатларга дуч келишлари мумкин. Бундай ҳолатлардан чиқиш учун эса тадбиркорлар, ўзлари тўғри қарор қабул қилишлари лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,ҳар бир тадбиркор ўз фаолиятини бошлашдан олдин Бизнес-Режа тузиб олиши шартдир.Тадбиркорлар бизнес ғояни қанчалик тўғри танласалар,бу ғоя ўз ишларида улкан мувоффақиятлар келтиради.

Тадбиркорликда пўхта ўйлаб иш тутинг”

  1. ^ БИЗНЕСНИНГ МАҚСАДИ НИМАДАН ИБОРАТ?

Биз Бизнес-Режа хақида гап бошлашимиздан олдин,бизнеснинг мақсади нимадан иборат эканлигини билиб олишимиз керак.

^ Бизнеснинг мақсади-одатда,фойдани барқарор ҳолга келтириш ва уни мутааъсил ошириб боришдир.Тадбиркорнинг ҳамма ўй-фикрлари,харакатлари ва сарф-харажатлари айнан фойда олишга қаратилган бўлади.Бу фойда бизнеснинг кейинги рвожланиши ва социал эҳтиёжларини қондиришга қаратилганидир. Яъни:

^ Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш

Бизнесни ривожлантириш

Фойда





Социал мақсадлар





Ҳар қандай ишда бўлганидек,бизнесда ҳам мувоффақият ўз-ўзидан келмайди. Унинг заминида ҳар доим оғир мехнат, уддабуронлик, мохирлик, билимдонлик ва ташаббус ётади. Ваҳоланки, ташаббус билан бирга бу фазилатлару хислатларни тўхтовсиз камол топтириб бориш лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтиган бўлсак, “Бизнес”га ибора – ли қилиб қуйидагича таъриф бериш мумкин:

“Бизнес, маълум маънода, бировларнинг чўнтагидаги пулни зўрлик ишлатмай олиш санъатидир” (Ш.Руставелле)

Бизнеснинг мақсадлари, вазифалари ва пировард натижалари нечоғлик аниқ белгилаб олинган бўлса, унинг хатари хам шунга яраша кам бўлади.

Бизнес билан шуғулланишдан асосий мақсад фойда олишдир. Шу мақсадга эришиш учун тадбиркор ўз фаолиятини бозор талабларига мослаштириб режага солади, харидорлар учун зарур ва керакли бўлган амхсулотларни ишлаб чиқаришга, хизматлар кўрсатишга, харид қилишга, сотишга, рақобатлашувда фаол қатнашишга харакат қилади.

  1. Тадбиркорлик нимадан бошланади?

Тадбиркорлик бизнес ғоядан бошланади. Лекин бизнес ғоянинг ўзи ижобий натижа берувчи бизнес учун етарли эмас. Унинг учун аниқ хиссоб китобларга асосланган режа тузиш керек бўлади. Бизнес – Режа - бизнес ғояни амалга ошириш мақсадида бажариш зарур бўлган, ўзаро мувофиқлаштирилган хатти – харакатлар дастуридан иборат бўлган хужжутдир.

Мисол қилиб оладиган бўлсак, айтайлик хаёлингизга жуда яхши бир бизнес ғоя келиб қолди. Уни амалга ошириш учун эса сизга албатта маблағ керак бўлади. Маблағни банкдан ёки дщстларингиздан олишингиз мумкин. Улар эса маблағларни “қуруқ” сўзга, албатта, беришмайди. Бунинг учун Сиз ўз ғоянгизни қоғозга тушириб, хиссоб – китоб қилиб, хақиқатдан фойдали эканлигини исботлашингиз керак бўлади. Хулоса қилиб айтганда Бизнес - Режа тузишингиз ва унинг мувоффақиятли бўлишига ўзингиз ишонч хосил қилишингиз лозим. Бизнес – Режа,аввало,тадбиркорнинг ўзи учун мухимдир. Бизнес – Режа Сизнинг ғоянигизни келажакда мувоффақиятли амалга оширишда ҳизмат қиладиган бетакрор хужжат ҳисобланади.

^ 3 БИЗНЕС-РЕЖАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1.Корхонанинг қандай фаолият олиб бориши ва бозорда қандай ўринни эгалашини аниқ ёритиб бериши керак;

2.Ташкил этилаётган корхонанинг барча ишлаб чиқариш тавсифини аниқ ёритиши лозим;

3.Корхона фаолият юритиш схемасининг ҳар бир босқичини тўлиқ ифодалаши лозим;

4.Молия маблағларини бошқариш дастурини ўз ичига олган ҳолда,ундан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаши лозим;

5.Кредит берувчи банкларга корхона фаолиятининг истиқболларини кўрсатиб бериши лозим.

4. ^ БИЗНЕС-РЕЖА НИМА УЧУН КЕРАК?

1. Бизнес – Режани тузганингизда,Сиз лойихангизни ҳар хил хом ҳаёлларсиз янада танқидий ва реал тарзда кўриш имкониятига эга бўласиз;

2. Бизнес – Режа- бу бизнесда қўлланиладиган шундай воситаки ,Сиз шу воситанинг тўла ишлашини таъминлаш билан бирга лойихангизни мувоффақиятини амалга ошишини ҳам таминлайсиз.

5.^ БИЗНЕС-РЕЖАНИНГ НАЪМУНАВИЙ ТУЗИЛИШ ТАРКИБИ

1.Лойиханинг мақсади;

2.Лойиханинг ташаббускори;

2.1.Ташаббускорнинг статуси,реквизитлари ва тузилиш таркиби;

2.2.Ташаббускорнинг бозордаги ўрни;

3.Бозор ва маркетинг концепцияси;

3.1.Бозорнинг таркибий тузилиши ва тавсифи.махсулотнинг (хизматнинг) рақобатбардошлиг;

3.2.Соҳанинг (фирманиг) мавжуд салоҳияти,бозордаги мавжуд рақобатчилари;

3.3.Махсулотга (хизматга) бўлган талаб ва уни ўсишининг асосий омиллари;

3.4.Маркетинг концепцияси,сотиш истиқболлари;

3.5.Бозорларнинг жойлашиши;

3.6.Махсулот (хизматини)сотишни ташкил этиш;

4.Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) объектининг жойлашиши;

4.1.Танланган жойнинг тавсифи;

4.2.Бозорлардан узоқлиги ва мавжуд транспорт коммуникациялари;

4.3.Объектининг атроф-мухит ва экология таъсири;

5.Лойиханинг умумий қиймати;

6.Технология ва лойиалаштириш;

7.моддий ресурслар;

8.Ишчи кучи;

9.Солиқлар;

10. Реклама;

11.Молиявий ваҳолаш;

12.Хулоса;

12.1.Лойиханинг асосий ютуқлари ҳамда камчиликлари;

12.2.Лойиха бўйича мавжуд хавф-хатарлар;


6. ХУЛОСА

«Бизнес-Режа»ни ишлаб чиққан “Қувасой Бизнес-Леди”хусусий корхонаси 5(беш)миллион сўм грантга режада кўрсатилган ташкилий ишларни бажариб,махсулот ишлаб чиқаради.Масалан: Миллй махсулотимиз бўлган кўрпани бир йилда 1 000 (минг) дона ишлаб чиқариб,ҳар бир донасини 35 миллион 533 минг сўмни ташкил қилади.Умумий харажатлар 19 миллион 121 минг сўмни, фойда эса 17 024 мингсўмни ташкил қилади.Юқоридаги маълумотлар хеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги керак.Чунки, “Бизнес-Режа” аниқ ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган.

“Бизнес-Режа”ни ишлаб чиқишдаги аниқ ҳисоб-китоблар илова қилинган.


(“Бизнес-Режа”нинг таҳминий наъмунаси)


^ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

ҚУВАСОЙ ШАХАР

Бизнес - Режа”

ҚУВАСОЙ БИЗНЕС - ЛЕДИ”

ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ


Қувасой – 2006 йил

«Бизнес-Режа»

“Қувасой Бизнес-Леди” хусусий корхонаси.


Юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси , Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри , А. Азизов кўчаси – 158а.


Қувасой шахар Хокимининг рўйхатдан ўтказиш бўлимида 28.07.2005 да №60 билан рўйхатдан ўтган.

Директор: Салайдинов Ф. М.


Х/ рақами: 20208000804035243001

“ Халқ Банки”, Қувасой шахар филиали

Код: 00802 ИНН:173062


Асосий фаолият тури: Ишлаб чиқариш


^ БИЗНЕС – РЕЖАНИНГ МАҚСАДИ

Ушбу “Бизнес-Режа”:

1. Лойиха аниқ амалга ошириш учун йўриқнома сифатида тузилган.

2. Бизнесни жадал риаожлантириш мақсадида грант олиш учун қўшимча маълумотнома сифатида хизмат қилади.

^ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН МАХСУЛОТГА БЎЛГАН ТАЛАБ

Қувасой шахри қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош жойлашган бўлиб, бу шахар ўтган асрларнинг 50- йилларида Мўён жамоа хўжалиги негизида ташкил этилган.

  • Шахарда 10 та катта ишлаб чиқариш корхоналар , 300 дан ортиқ ташкилотлар , муассаса ва фермер хўжаликлари мавжуддир. Зеро ,шу ташкилотларнинг ҳар бири истеъмол молларига (шу жумладан, махсус ишчи кийимлари , қўл-қоплар , миллий ашёлардан кўрпача , тўшак ва ёстиқларга) эхтиёж сезади.

Бизнинг ҳисоб-китоблар миллий истеъмол моллари – тушак, кўрпа, турли хил ёпинчиқлар ва ёстиқларга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган.

Харидорлар сонининг ошиши ва бошқарувниннг мукаммаллаштирилиши лойихадан тушадиган фойданинг тез суратларда ўсишни ва сўзсиз, қўшимча иш ўринларининг, айниқса аёллар учун ортишини таъминлайди.

“Қувасой Бизнес - Леди” хусусий корхонаси (таъсисчи Д.Д. Мехмонова), ”Кокилон” номли махаллада (Кокилон ж/х, Қувасой шахри) мавжуд камчиликларни ўрганди ва маҳаладаги ишсиз аёллар муаммосини ечими биргаликда топилди. Шу боис, Ўрикзор қишлоғи “Кокилкон” махалласида (Ўрикзор Қувасойдан энг узоқ жойлашган қишлоқ хиссобланади) миллий матолардан тўшак, кўрпа ва ёстиқ тикувчи кичик цех барпо этишга келишилди.

“Бизнес-Режа” лойихасининг мақсади – Ўрикзор қишлоғидаги “Кокилон” махалласида (Қувасой шаҳри) миллий истеъмол молларидан тўшак, кўрпа ва ёстиқ ишлаб чиқарувчи, 20 (йигирма) иш ўринли тикув цехи барпо этишдир ва шу билан биргаликда 20 ишсиз аёлларни доимий иш билан тайинлашдир. 20 аёлдан 10 нафари уйда ўтириб ишловчилар хиссобланади.

РАҚОБАТ

“Қувасой Бизнес - Леди” хусусий корхонасининг асосий фаолияти ишлаб чиқаришга йўналтирилган айниқса, миллий истеъмол моллари, шу жумладан тўшак, кўрпа ва ёстиқ ишлаб чиқариш ушбу корхонанинг асосий фаолияти хиссобланади.

“Қувасой Бизнес - Леди” хусусий корхонасининг мавжуд рақобатда фаол иштирок этади ва Қувасой шаҳридаги энг мувоффақиятли хусусий корхоналаридан бири деб тан олинган.


МОЛИЯЛАШ

Режага кўра , 5 миллион сўмдан иборат бўлган грант хом – ашё, материаллар ва керакли ускуналар сотиб олиш учун асосий капита бўлиб хизмат қилади.

  1. Тикув машиналар: 6дона х 250,000 = 1,500,000

  2. Хом –ашё ва материаллар: 3,000,000

  • мато

  • ип

  • игна

  • тугма

  1. Ташкилий масалалар: = 6000,000

  • Ижара хаққи, таъмирлаш ишлари ва бошқалар

Жами ишлаб чиқарувчи моллар – тўшак, кўрпа ва ёстиқ: = 5,100,000 (беш милион юз минг)

^ БОЗОР (МАРКЕТИНГ)

Қувасой шаҳридаги миллий истеъмол моллари ишлаб чиқаришнинг йиллик умумий ҳажми 38,9 миллион сўмдан ортиқдир.

Ишлаб чиқарилган махсулотлар ўзимизнинг ички бозорларда сотилади.

(Махмулот ишлаб чиқариш ҳисоб – китоби қуйида кўрсатилган)

^ 1.1 жадвал: Миллий чорси (белбоғ)нинг тан нархи

ҳиссобланиши учун материал ҳаражатлари




^ 1 дона махулот учун

Норма

Нархи, сўм

сумма

Атлас

0,80 м

1 200.00

1 200.00

Ип

0,100 м

250.00

250.00

Жами







1 450.00

Транспорт харажатлари – 2%







29.00

Умумий сумма







1 479.00



1.2 жадвал: Миллий чорси (белбоғ)нинг тан нархи

ҳиссобланиши учун ишчи кучи харажатлари

РАСШИФРОВКАси




^ 1 киши учун иш ҳаққи нормаси

Норма

Нархи, сўм

сумма

Иш хаққи

1 та

300.00

300.00

Иш хаққи, раскройга

1 та

50.00

50.00

Умумий сумма







350.00



1.3: Миллий Чорси (белбоғ) учун тан нархи

КАЛЬКУЛЯЦИЯси



Ҳаражатлар

нарх ҳисоб-китоби учун тан нарх прогнози , сўм



^ Келишилган нархи

Хус. корхоналарда

1

Хом-ашё ва материаллар,жами материал ҳаражатлар

1 479.00




2

Иш-ҳақи, 1 киши учун

350.00




3

Социал страхов. 40%

140.00




4

Техникани ўрганиш ва эксплуатация қилиш харажатлари , 10%

35.00




5

Цех ҳаражатлари 10%(газ, сув, иссиқлик энергия)

35.00




6

Электроэнергия

250.00




7

ЖАМИ ҳаражатлар

2 289.00




8

Умумий тан нархи

2 289.00




9

Фойда + 20%

458.00




10

Товар - махсулот

2 747.00




11

ҚҚС – 20%

550.00




12

Цех. Нархи

3 297.00




13

Ягона солиқ – 10%

330.00




14

^ КЕЛИШИЛГАН НАРХ

3 627.00






2.1: Миллий Кўрпа (240 х 215)нинг

тан нархи ҳисобланиши учун материал ҳаражатлари

РАСШИФРОФКАси




^ 1 дона махулот учун

Норма

Нархи, сўм

Сумма

Мато

7,5 м

950,00

7 125.00

Патклатка

7,5 м

650,00

4 875.00

Пахта

6 кг

600,00

3 600.00

Ип

0,93 м

150,00

140.00

Жами







15 740.00

Транспорт харажатлари – 2%







315.00

Умумий сумма







16 055.00



2.2: Миллий Кўрпа (240 х 215)нинг

тан нархи ҳисобланиши учун ишчи кучи ҳаражатлари

РАСШИФРОФКАси




^ 1 киши учун иш ҳаққи нормаси

Норма

Нархи, сўм

Сумма

Иш хаққи

1 та

1 600.00

1600.00

Иш хаққи, раскройга

1 та

160.00

160.00

Умумий сумма







1 760.00



2.1: Миллий Кўрпа (240 х 215) учун тан нархи

КАЛЬКУЛЯЦИЯси

Харажатлар

Нарх ҳисоб-китоби учун тан нарх прогнози, сўм

Келишилган нарх

Хусусий корхоналарда

1

Хом – ашё ва материаллар, жами материал ҳаражатлар

16 055.00




2

Иш хаққи, 1 киши учун

1 760.00




3

Социал страхов, 40%

704.00




4

Техникани щрганиш ва эксплуатация ыилиш харажатлари, 10%

176.00




5

Цех =аражатлари 10% (газ, сув, иссиылик энергия)

176.00




6

Электроэнергия

250.00




7

ЖАМИ =аражатлар

19 121.00




8

Умумий тан нарх

19 121.00




9

Фойда + 20%

3 824.00




10

Товар – махсулот

26 769.00




11

ҚҚС – 20%

5 354.00




12

Цех. Нархи

32 123.00




13

Ягона солиқ – 10%

3 212.00




14

^ КЕЛИШИЛГАН НАРХ

35 335.00



  1   2   3



Похожие:

Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /Бизнес режа.doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /Бизнес режа.doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /бизнес режа маъруза.doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /Бизнес-режа чоп этишга 2005.doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /Златанни биласизми.doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconДокументы
1. /Ер тузишни лойи..doc
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconТребования к бизнес-плану
В бизнес-плане, представляемом в Дирекцию, вместе с заявкой на размещение производства в сиэз «Навои» должны быть отражены следующие...
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconСамарадорликка комплекс ёндашув. Бизнес-режа ва самарадорлик. Бошкарувни ташкил этиш ва самарадорлик
Унумдорлик курсаткичи буйича бошкарув бу самарали бошкарув деганидир. Баркарор юкори унумдорликни таъминлаш барча бошкарув вазифалари...
Д. Д. Мехмонова “бизнес режа” тузишни биласизми? iconКичик бизнес фаолиятини бошкариш
Кичик бизнес корхоналари бошкарувининг ташкилий тузилмасида булинмаларнинг урни ва вазифаси

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации