Документы



Умумий қоидалар icon

Умумий қоидалар

НазваниеУмумий қоидалар
Дата20.09.2013
Размер45.97 Kb.
ТипДокументы
скачать

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


  1. Умумий қоидалар.




  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиялари* минтақа миқёсида наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашишни мувофиқлаштирадиган, уларни тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиб, амалга оширадиган идоралараро органдир.

  2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг қарорлари ва мазкур Низомга амал қилади.

Барча давлат органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот ва муассасалар, фуқароларнинг жамоат бирлашмалари комиссияларга юкланган вазифаларни бажаришда ёрдам кўрсатишлари шарт.


  1. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари




  1. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари хисобланади:


наркотик моддаларни устидан назоратни амалга ошириш минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;


барча давлат ташкилотлари, жамоат тузилмалари, мехнат жамоалари ва фуқароларнинг наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш, ушбу мақсадда давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-маърифий имкониятларни кенг қўллашга қаратилган чораларини бирлаштириш;


даврий равишда минтақада, зарурат туғилса, алоҳида туманларда, наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш аҳволини комплекс бахолаш ва вазият мураккаблашишига қарши аниқ чоралар ишлаб чиқиш;


наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш минтақавий дастурларини молиялаштиришга маблағларни жалб этишда давлат, жамият, диний ва хайрия ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг хамкорлигини таъминлаш;


хуқуқ-тартибот идораларини иш фаолиятига наркотик моддаларни қидириб топиш ва идентификация қилиш борасидаги замонавий тажрибаларни тадбиқ этилишини қўллаб-кувватлаш;


минтақада юзага келган нарковазият аҳволи ҳақида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ўрнатилган тартибда Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси ва Миллий марказга аҳборот тақдим этиш;

юридик шахслар томонидан наркотик моддалар, психотроп воситалар, прекурсорларни рўйҳатга олиш, сақлаш, сотиш, қоидаларига амал қилиши устидан назоратни таъминлаш;


наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш борасида тажриба алмашиш минтақавий семинар ва конференциялар ўтказиш.



  1. Комиссиянинг хуқуқлари


4. Комиссия ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги хуқуқларга эга:


барча давлат бошқарув органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот, муассаса ва корхоналар, фуқароларнинг жамоат бирлашмалари томонидан амалдаги наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш борасидаги қонунчиликни, Давлат комиссиясининг қарорлари ва комиссиянинг ўзини қарорлари ижросини ўрганиш;


Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясига наркотик моддаларни устидан назоратни амалга ошириш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;


жойлардаги ички ишлар, адлия, божхона ва бошқа хуқуқ-тартибот идоралари, туман ва шахар хокимликлари қошидаги комиссияларни наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш борасида аҳборот ва хисоботларини тинглаш;


мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, муассаса ва корхоналар рахбарларини наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш борасида чоралар кўрилиши хақидаги маълумотларини ўрганиб чиқиш, бу борадаги фаолиятни баҳолаш учун зарур хужжатларни сўраш;


амалдаги наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш борасидаги қонунчиликни бузилишига имкон яратувчи сабаб ва шароитларга чек қўйиш бўйича таклифлар киритиш, тегишли давлат органлари, жамият ташкилотлари ва мехнат жамоалари олдида наркотик моддалар устидан назоратни амалга оширишда ўз мажбуриятларини бажармаётган масъул шахсларга тегишли чора кўрилиш масалаларини кўтариш;


ўз фаолиятида таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва халқ хўжалигининг турли сохалари мутахассислари ёрдамидан фойдаланиш;


хуқуқ-тартибот идораларидан минтақадаги нарковазиятга оид керакли хужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш.



  1. Комиссия фаолиятини ташкил этиш


5. Минтақавий комиссия комиссия раиси - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.

6. Комиссияга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислик қилади.


7. Комиссия таркибига жойлардаги Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Божхона, Соғликни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими ва бошқа мутасадди идоралари рахбарлари киритилади.

Комиссиянинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


8. Комиссиянинг фаолияти ўзининг ва Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг жорий ва истиқболли режалари асосида ташкил этилади. Комиссиянинг йиғилишлари зарурат туғилганида, лекин хар чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади. Комиссиянинг йиғилишда аъзоларининг ярмидан кўпини иштироки таъминланган ҳолда қарорлари ваколатли хисобланади.


9. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарорлар кўпчилик томонидан овоз берилган ҳолда қабул қилинган хисобланади.


10. Комиссиянинг қарорлари баён қарорлари сифатида расмийлаштирилади. Комиссиянинг расмий қарорлари жойлардаги барча давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва жамоат тузилмалари томонидан бажарилиши шарт.


11. Йиғилишлар орасида комиссиянинг жорий фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - комиссия Раислари томонидан тайинланган котиб томонидан амалга оширилади. Комиссия котиби ўз фаолиятида бевосита комиссия Раисига бўйсунади.


12. Жойларда наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида шахар ва туман хокимликлари хузурида наркотик моддаларни назорат қилиш шахар ва туман комиссиялари ташкил этилади.



Похожие:

Умумий қоидалар iconМундарижа: I. Умумий қоидалар
Концептуал асослар
Умумий қоидалар iconУмумий ўрта таълим мактаб ўҚитувчи ва ўҚувчиларининг одоб ахлоқ Қоидалари I боб. Умумий қоидалар «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари»
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни...
Умумий қоидалар iconЎзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»
Оав ва уларнинг ходимлари (журналистлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аккредитациядан маҳрум қилиш асослари ва тартиби, Ўзпфл томонидан...
Умумий қоидалар iconЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низо м умумий қоидалар
Агeнтлик ўз фаoлияти тўғрисида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисoб бeради
Умумий қоидалар iconI боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,...
Умумий қоидалар icon1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Умумий қоидалар iconI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу қонун фуқароларга таьлим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан...
Умумий қоидалар iconI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.,...
Умумий қоидалар iconТиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар
Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади)...
Умумий қоидалар iconМарказий кенгашнинг (МК) иш тартиби (регламенти) I. Умумий қоидалар
Марказий кенгашнинг (МК) иш тартиби кенгаш, кенгаш раёсати фаолияти тартибини белгилайди, кенгаш ва раёсат мажлисларини режалаштириш,...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации