Марказий кенгашнинг (МК) иш тартиби (регламенти)
I. Умумий қоидалар.
1. Марказий кенгашнинг (МК) иш тартиби кенгаш, кенгаш раёсати фаолияти тартибини белгилайди, кенгаш ва раёсат мажлисларини режалаштириш, ўтказиш, ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, МК аппарати фаолиятини ташкил этишга нисбатан қуйиладиган асосий талабларини ўз ичига олади. 2. Уставда белгиланган МК ваколатига кирувчи масалалар ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар қарор шаклида қабул қилинади. Кенгаш аппарати ходимларига тааллуқли масалалар юзасидан фармойишлар чиқарилади.
^ 1. МК фаолияти йиллик ёки ярим йиллик иш режаларига мувофиқ, ташкил этилади. Зарурати бўлганда, тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг айрим йўналишлари бўйича, МКнинг комплекс ёки бир мақсадга қаратилган тадбирлари ишлаб чиқилиши мумкин. 2. Иш режаси лойиҳаси қуйи ташкилотлар МК нинг бўлимлари таклифлари асосида касаба уюшмаси ташкилотлари ва аъзолари томонидан МКга берилган таклифлар, билдирилган танқидий фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ташкилий, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими (ташкилий бўлим) томонидан тузиб чиқилади. 3. МКнинг иш режаси бўйича таклифлар кенгаш раёсати йиғилишидан камида 20 кун олдин бошқа бўлимлар томонидан ташкилий ишлар бўлимига топширилади. 4. Иш режасининг бажарилишини МК аппаратининг тегишли бўлимлари уни бажарилиши юзасидан, умумий назорат эса ташкилий ишлар бўлими томонидан олиб борилади.
^ 1.МК Мажлислари тармоқ Уставига мувофиқ чақирилади. Кенгаш Мажлисини тайёрлаш ва уни ўтказиш режасини ташкилий ишлар бўлими масалани муҳокамага қўйяётган бўлим билан биргаликда тузиб чиқади. 2.Мажлис кун тартибининг лойиҳаси МКнинг иш режаси қуйи ташкилотлар ва кенгаш бўлимларининг таклифлари асосида, кенгаш раёсати томонидан тузиб чиқилади. Кун ва иш тартибини кенгаш Мажлиси тасдиклайди. 3.МКнинг аъзолари Мажлис қачон ва қаерда ўтказилиши, кун тартиби тўғрисида кенгаш Мажлиси ўтказилишидан камида 10 кун аввал, Мажлис фавқулодда ўтказиладиган бўлса, кенгаш раиси ёки унинг вазифасини вақтинча бажариб турган шахс томонидан белгиланган муддатларда хабардор қилинади. 4.МК Мажлиси муҳокамасига киритилган масалалар бўйича хужжатлар лойиҳаси МК аъзоларига кенгаш Мажлисидан олдин тарқатилади. 5. МК Мажлисида унинг ишчи органи-раёсат сайланади ва унинг таркиби кенгаш аъзолари томонидан тасдиқланади. Зарурат бўлганида, Мажлисда ишчи комиссиялар ва гуруҳлар (таҳририят, саноқ комиссияси ва ҳисобчилар гуруҳи) ташкил этилиши мумкин. Саноқ комиссияси, лозим бўлганда яширин овоз берилишини ташкил этади, унинг натижаларини аниқлайди. Ҳисобчилар гуруҳи овоз бериш натижаларига якун ясайди. Сайлаб қуйиладиган органлар таркибига ёки лавозимларига номзодлари кўрсатилган кенгаш аъзоларидан хеч бири саноқ комиссияси ва ҳисобчилар гуруҳига кириши мумкин эмас. 6. МК Мажлисини МК раиси, унинг ўринбосари ёки ишчи раёсати аъзоларидан бири олиб боради, у кун ва иш тартибига амал қилинишини, мажлис залида тартиб бўлишини таъминлайди, сўзга чиқадиганларга сўз беради, кенгаш аъзолари билдирган таклиф ва танқидий фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олинишини ташкил этади, тушган хатлар, мурожаатлар, телеграммалар ҳақида ахборот беради, қабул қилинган қарорлар лойиҳаларини овозга қўяди ва унинг натижаларини эълон қилади. 7. МК Мажлисига Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари таклиф этилади ҳамда улар маслаҳат овози билан қатнашадилар. 8. МК Мажлисини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлик бўлган барча масалаларни ташкилий ишлар бўлими мувофиқлаштиради. Мажлис қатнашчиларини таклиф этиш, кутиб олиш, жойлаштириш, рўйҳатга олиш ва бошқа ташкилий масалалар ташкилий ишлар бўлими, референт ҳамда МКнинг тегишли бўлимлари зиммасига юклатилади.
^
1.Мажлис қарорларининг лойиҳалари ва уларга дахлдор ҳужжатлар тегишли бўлимларнинг ижрочилари, мудирлари, МК раисининг ўринбосари томонидан имзоланади ва МК Мажлисидан камида 10 кун олдин масъул бўлим томонидан маълумотнома билан биргаликда ташкилий ишлар бўлимига топширилади. 2. Мажлислар орасидаги МК раёсатининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ташкилий ишлар бўлими, кенгаш аппарати бўлимлари тақдим этган маълумотномалар асосида тайёрлайди. 3. МК таркибидаги ўз вакилини алмаштириш масалалари бўйича хужжатлар қуйи ташкилотлар томонидан ташкилий ишлар бўлимига МК Мажлисидан камида 20 кун олдин тақдим этилади. 4. Мажлисга масалалар киритаётган МКнинг бўлимлари унга кимлар таклиф қилинишини Мажлисдан камида 10 кун аввал аниқлайди ва МКнинг раиси ҳамда ўринбосари билан келишиб олишади. Таклиф қилинганлар руйҳати ташкилий ишлар бўлимига берилади. МК муҳокамасига масала тайёрлаган бўлимлар таклиф этилганларни ҳабардор қилишади. 5. МК Мажлисига масала киритган бўлимлар, мазкур масала бўйича муҳокамаларда билдирилган танқидий фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта ичида МК қабул қилган қарорларни қайта ишлаб чиқади. Ушбу қарорлар бўлим мудири ва МК раиси ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда МК Мажлисида раислик қилган шахсга тақдим этилади. МК Мажлиси ҳужжатларини кўпайтиришни референт амалга оширади ва қарорларни руйҳат асосида тегишли ташкилотларга тарқатади. 6. Мажлис олиб борилишини батофсил ёритиш учун стенографистлар таклиф қилиниши мумкин. Мазкур Мажлис натижаси тўғрисида ташкилий ишлар бўлими томонидан баён ёзилади ва расмийлаштирилади. МК Мажлиси ҳужжатларининг асл нусҳалари ташкилий ишлар бўлимида сақланади.
^
1.МК раёсати мажлиси йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади ва унда раёсат аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса ҳуқуқли ҳисобланади. Раёсат қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. 2. Раёсат мажлиси кун тартибининг лойиҳаси, МКнинг истиқбол иш режаси қуйи ташкилотлар ва МК бўлимлари, раёсат ҳамда МК аъзоларининг таклифлари асосида, мажлисдан камида 15 кун аввал ташкилий ишлари бўлими томонидан тузиб чиқилади. 3. Раёсат мажлисини МКнинг раиси, у бўлмаганида, унинг ўринбосари олиб боради. Раёсат мажлисида раислик қилувчи масалаларни муҳокама қилинишини, тасдиқланган иш тартибига риоя этилишини таъминлайди, тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама тўла-тўкис муҳокама этилишига кўмаклашади. 4.Тармоқ Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, тармоқ тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, МК бўлимларининг мудирлари раёсат мажлисида маслаҳат овози билан иштирок этиш учун таклиф қилинишлари мумкин. Агарда, таклиф этилган тармоқ тизимининг биринчи раҳбари бўлмаса, раёсат мажлисида, унинг ўрнига, унинг вазифасини вақтинча бажариб турган ходим қатнашади ва бу ҳақда мажлисдан камида бир кун аввал, ташкилий ишлар бўлимига хабар берилади. 5. МК аппарати ва қуйи ташкилот ходимлари- уларнинг фаолияти доирасига кирадиган масалалар муҳокамасида иштирок этиш учун раёсат мажлисига таклиф қилинишлари мумкин. 6. Таклиф этилганларнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи ва лавозими кўрсатилган руйҳат ташкилий ишлар бўлимига МКнинг тегишли бўлими томонидан мажлис бошланишидан камида уч кун олдин топширилади. 7. Раёсат аъзолари ва иштирокчиларини мажлис ўтказиладиган манзил, вақти ва куни тўғрисидаги хабарни ташкилий ишлар бўлими мажлисдан камида 5 кун олдин, бошқа орган ва ташкилотлардан таклиф қилинганларни ҳам ўша муддатларда хабардор қилади. 8. Раёсат мажлисининг иш тартиби раислик қилувчи томонидан белгиланади. 9. Раёсат мажлисининг бориши тўғрисидаги баён ташкилий ишлар бўлими томонидан ёзилади ва расмийлаштирилади. Раёсат мажлиси хужжатларининг асл нусхалари МКнинг ташкилий ишлар бўлимида сақланади.
^
1. Раёсат мажлисига киритиладиган масалалар бўйича хужжатлар МКнинг тегишли бўлимлари томонидан тайёрланиб, мазкур бўлимларнинг ижрочилари, мудирлари томонидан имзоланади ҳамда раёсат мажлисидан 10 кун олдин маъсул бўлим томонидан ташкилий ишлар бўлимига топширилади. Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган хужжатлар ташкилий ишлар бўлими томонидан, мажлисдан камида 5 кун олдин МК раҳбариятига топширилади. 2. Хужжатларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг иложи бўлмаган тақдирда, МК бўлимлари ва тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари мажлисдан камида 10 кун олдин тақдим этиш муддатини кўчириш тўғрисида МК раҳбариятига мурожаат қилади. 3. Мажлисга тақдим этилувчи қарор лойиҳаси ва маълумотноманинг умумий ҳажми (рақамли иловаларни ҳисобга олмаганда) бир интервал билан компьютерда ёзилган 4-5 саҳифадан, муҳим ва йирик масалалар буйича 7-8 саҳифадан ошмаслиги керак. 4. Раёсат мажлиси кун тартибининг лойиҳаси ва бошқа зарур хужжатлар раёсат аъзоларига, бўлимларга ва тегишли ташкилотларга (зарур бўлиб қолганда, МК раҳбариятининг рухсати билан таклиф этилганларга) рўйҳат буйича, мажлисдан 3 кун аввал ташкилий ишлар бўлими томонидан юборилади. 5. Раёсат мажлисидан кейин уч кун ичида (агарда раёсат томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса) муҳокама давомида айтилган танқидий фикрлар, қўшимчалар ва ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда раёсат қарори ҳамда бошқа хужжатлар, ижрочилар томонидан қайта ишлаб чиқилади, белгиланган тартибда келишиб олинади ва ташкилий ишлар бўлимига топширилади. Қарорларни кўпайтириш, тарқатиш учун ташкилотлар рўйҳатини расмийлаштириш ташкилий ишлар бўлими, тақдим этилган рўйҳат бўйича хужжатларни жўнатиш эса референт томонидан амалга оширилади. 6. МК раёсатининг мажлислари оралиғида тезда кўрилиб, ҳал қилиниши лозим бўлган айрим масалалар бўйича қарорлар овоз бериш йўли билан қабул қилиниши мумкин. Мазкур қарорларни кенгаш раёсати аъзолари билан келишиб олиш ҳамда уларнинг имзоларини йиғишни қарорни тайёрлаган бўлим амалга оширади ва ташкилий ишлар бўлимига тақдим этади. Раёсат аъзосининг имзосини олиш имкони бўлмаганда, истисно тариқасида мазкур раёсат аъзоси билан қарор лойиҳасини келишиш телефон орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда қарорнинг оҳирги варағи орқасига, қарор лойиҳаси телефон орқали келишилган раёсат аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, келишилган куни ёзилиб, имзоси билан тасдиқланади.
^
1. МК аппарати ишини МК раёсати ва раиси йўналтириб туради. Аппаратнинг иши раис ўринбосари ва бўлим мудирлари томонидан ташкил этилади. МК раисининг ўринбосари аппарат иши учун масъулдир. 2. МК аппаратининг фаолияти бўлимларнинг иш режалари асосида ташкил этилади. 3. МК олдида турган вазифалар тўғрисида аппарат ходимларини мунтазам равишда хабардор қилиб туриш, юзага келадиган масалаларни ўз вақтида, тезда ҳал этиш, шунингдек, бўлимлар ва тасарруфдаги ташкилотлар ишини назорат қилишни ташкил этиш мақсадида: - ҳар хафтанинг душанба кунида аппарат ходимларининг мажлислари ўтказилади; - МК аппаратининг бўлимлари таклифи билан аппарат ходимларининг ўқиши ташкил этилади; - ўқишга қатнашадиган аппарат ходимларининг рўйхати ва ўқиш тартиби МК раисининг фармойиши билан тасдиқланади; 4. МК раиси томонидан ўтказиладиган оператив мажлислар тўғрисида хабар қилиш, мажлис иштирокчиларини рўйхатга олиш ва топшириқлар баённомасини олиб бориш билан МК референти шуғулланади.
VII. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларни қабул қилиш, МК аппаратида иш юритишни ташкил этиш тартиби.
МК аппарати фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш, МК аппаратида иш юритишни ташкил этиш тартиби тегишли Низом ҳамда Йўриқнома билан белгиланади. |