Документы



Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси icon

Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси

НазваниеПресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси
Дата20.02.2014
Размер28.14 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


ЁШЛАР МЕДИА-КОНФЕРЕНЦИЯСИ


М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, Фонд Форум ва “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази шу йилнинг август ойида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ёшлар журналистика хафталигини ўтказади. Хафталик доирасида Тошкент вилоятида ёш журналистлар Медиа-оромгоҳи ҳамда Тошкент шаҳрида Ёшлар медиа-конферецияси, ёш фотомухбирлар ишлари кўргазмаси ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистонда Интернет-журналистикаси ривожига оид долзарб масалалар ҳафталикнинг асосий мавзуларидан бири бўлади. Лойиҳа ҳамкорлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси. Ахборот кўмаги: УЗИНФОРМ, ZiyoNET, Газета.uz ва ICTNEWS.uz.


Ҳафталик доирасидаги тадбирларда 17 ёшдан 30 ёшгача журналистикага қизиқувчи ёшлар, хусусан, ёш Интернет-журналистлари, бўлажак медиа-индустрия мутахассислари ҳамда журналистика факультети талабалари иштирок этишлари мумкин. Ҳафталикнинг асосий тадбирларидан бири 2013 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати дастурига кўра Ёшлар медиа-конференцияси бўлиши режалаштирилмоқда.


Бугунги кунда Интернет ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Керакли маълумотларни кисқа фурсатда олиш, янгиликлардан оператив хабардор бўлиш, эркин фикр алмашиш ва мулоқот олиб бориш учун янада янги қулайликлар ва имкониятлар тақдим этмоқда. Шу боис, Интернет-журналистикаси юртимиздаги журналистика соҳасидаги кун сайин ривожланаётган янги йўналиш сифатида алоҳида эътиборга молик. Ёшлар медиа-конференцияси ёш Интернет-журналистлари малакасини ошириш, ёш авлод вакилларида медиа-маданиятни шакллантириш орқали электрон медиавоситалар ёрдамида ёшларнинг ижтимоийлашуви каби масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказади.


Шунингдек, Ёшлар медиа-конференцияси шу йўналишда таҳсил олаётган иқтидорли йигит-қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида киқиқиш ортиб бораётган тармоқнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар бериш учун хизмат қилиши кутилмоқда. Иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом билан, ғолиблар эса қимматбаҳо совға ва ўз соҳалари бўйича малака ошириш имконини қўлга киритадилар.


Конференцияда қуйидаги мавзулардаги маърузалар билан иштирок этиш мумкин:


  • Интернет тармоғида Ўзбек тилидаги саҳифалар ривожи

  • Ижтимоий тармоқлар янги медиа-индустрия сифатида

  • Ўзбекистонда журналистлар тайёрлаш масалалари


Конферецияда иштирок этиш шакли:

  • Мавзуга оид маъруза

  • Стендли маъруза (оғзаки тақдимотсиз)

  • Маърузасиз (эшитувчи)


Конференция иштирокчи аризаси ва тезис маърузалари www.kelajakovozi.uz сайти орқали он-лайн тарзда 2013 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади. 10 августдан кечикиб топширилган маърузалар кўриб чиқилмайди. Тақдим этилган тезислар рецензияланмайди. Натижалар фақатгина энг яхши маъруза деб топилган муаллафларга электрон манзил орқали хабар берилади. Конференция якунида энг яхши маърузалар лойиҳа расмий сайтидан жой олади, шунингдек, барча ишлар жамланган тўплам чоп этилиши режалаштирилган.


Ариза тўлдириш шартлари:

  1. Ф.И.Ш.

  2. Ташкилот (Ўқиш/иш жойи)

  3. Лавозим

  4. Маъруза мавзуси

  5. Иштирок этиш шакли

  6. Телефон

  7. E-mail

  8. Twitter-аккаунти

Батафсил маълумотлар учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг: +998971 1506910

Ариза ва тезис маърузалари www.kelajakpress.uz сайти орқали қабул қилинади


www.kelajakovozi.uz e-mail: Тел.:(+998 71) 150 6910



Похожие:

Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни
Шунингдек, тадбир доирасида, турли ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган ёшлар тақдирланади
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси
Мазкур акция мамлакатимиз бўйлаб 27 матрдан 18 апрелга қадар ўтказилади. Бу йили лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, ҳар бир шаҳарда...
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз молодежная медиа-конференция
Узбекистана, Государственного комитета связи и информатизации и телекоммуникационных технологий и Творческого союза журналистов Узбекистана....
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Тм фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига...
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори...
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари
Осиё чемпионати-2012 чемпионига айланган Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси қутланади. Шунингдек, “Келажак овози”...
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
«келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси iconПресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Келажак овози-2012” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации