Документы



Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида icon

Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида

НазваниеЎзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида
Дата18.09.2013
Размер184.3 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

1997 йил 2 июнь 278-сон


(ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори тахриридаги Қарор номи)


Ўзбекистон Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);

Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома намунаси (2-илова*). (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон қарори тахриридаги хат боши)

2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига юклансин. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон қарори тахриридаги банд),

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш идоралари томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон қарори тахриридаги банд)

4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиши белгилаб қўйилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси билан биргаликда:

1997 йил 1 июндан бошлаб туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастри юритилишини ташкил қилсинлар;

маблағ билан таъминланиши, шаҳар (қўрғон) чегаралари ишлаб чиқилиши ва қонунда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаган ҳолда 1997-1998 йиллар мобайнида шаҳарлар ва қўрғонлар чегараларини тартибга солсинлар.

ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарорига мувофиқ 6 банд ўз кучини йўқотган

7. "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси:

1997 йилдан бошлаб давлат кадастрларини юритиш учун база сифатида шаҳарлар, қўрғонлар ва қишлоқ туманлари марказларининг геодезия тармоқлари ва топографик асосларини мунтазам янгилашга киришсин;

уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни ўзгартириш ва тўлдиришга доир таклифлар киритсин;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

бинолар ва иншоотлар объектларининг ягона классификаторини;

бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

ЎзР ВМ 16.02.2005 й. 66-сон Қарорига мувофиқ 8 банд ўз кучини йўқотган

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов


Вазирлар Маҳкамасининг

^ 1997 йил 2 июндаги

278-сон қарорига

1-илова


Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


^ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини мужассамлаштиради.

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини (кейинги ўринларда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш деб аталади) таъминлаш учун юритилади.

2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом билан тартибга солинади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрини, давлат ер кадастрини, фойдали қазилма конлари давлат кадастрини, кўп йиллик ўсимликлар давлат кадастрини юритиш бўйича муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

3. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари бинолар ва иншоотлар билан фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга оширишда, уларни солиққа тортишда, лойиҳалаштиришда ва бошқа юридик ҳаракатларда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши керак.

4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бу объектлар тўғрисидаги кадастр маълумотларини шакллантиришдаги ишончли ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

5. Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотлари мулк эгалари, уларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар, учинчи шахслар, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва бошқа давлат органлари томонидан судда талашилиши мумкин.

6. Бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказувчи шахслар давлат рўйхатидан ўтказишда қонун бузилишларини очган тақдирда, бу ҳақда тегишли давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокуратурага хабар беришга мажбурдирлар.

7. Мулк эгаси бўлган бинолар ва иншоотларга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларга тегишли бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.

Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти мулк эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахсларга юклашлари мумкин. Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

8. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар ёки улар томонидан вакил қилинган шахс мулкка эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлган, ўзгарган, тўхтатилган ёхуд бино ёки иншоотнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган пайтдан бошлаб бир ой муддатда шаҳар, туман ҳудудидаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга уларни бинолар ва иншоотлар кадастр, реестр дафтарида рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Бинолар ва иншоотлар мерос қилиб олинган тақдирда бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар меросхўрга ёки давлатга қонунчиликда белгиланган тартибда ўтгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилади.

9. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш туман, шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юкланади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори тахриридаги банд)

10. Бинолар ва иншоотлар давлат кадстрини юритувчи органлар кадастр ҳужжатларини ва кадастр маълумотларини рухсатсиз олиш ва ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлашлари шарт.

Бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказишни, кадастр маълумотларини, айрим объектлар бўйича маълумотлар тайёрлашни рўйхатдан ўтказувчи органларнинг фақат ваколат берилган ходимлари амалга оширишлари мумкин.

11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.

Бинолар ва иншоотлар эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлганлигини, бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам иш ҳақининг ярми, жисмоний шахслардан ўндан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади. Эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар субъектини ўзгартирмаган ҳолда объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганда кўрсатиб ўтилган суммаларнинг ярми ундирилади.

Давлат мулки бўлган объектлар бўйича давлат кадастрини юритиш ишлари давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.

Бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўхтатилганлигини ёхуд уларнинг чекланганлигини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.


^ II. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР

КАДАСТРИ ТАРКИБИ, МАЗМУНИ


12. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри туман, шаҳар кадастр дафтаридан, кадастр режасидан, кадастр ҳужжатларидан ва геофондлардан, шунингдек мазкур Низомда белгиланган тартибда шакллантириладиган компьютер маълумотларидан иборат бўлади.

13. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳам анъанавий (кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш, кадастр режасига киритиш), ҳам автоматлаштирилган (маълумотлар компьютер банкини яратиш) усулларда амалга оширилади.

14. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш уч босєичда амалга оширилади:

1-босқич - бинолар ва иншоотларнинг туман, шаҳар даражасидаги ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кадастр дафтарида рўйхатдан ўтказиш;

2-босқич - объектларни чизмада жойлаштириб кадастр режасини тузиш;

3-босқич - олдинги босқичларда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар компьютер базасини яратиш.

15. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туманлар, шаҳарлар бўйича тузилади, уларнинг ҳудуди ҳисобга олиш участкаларига бўлинади.

Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларининг кадастрга оид бўлиниши чегараларни белгилаш ва ҳудудларни туман доирасида ёхуд шаҳар, қўрғон чегараларини ҳисобга олиш участкаларига бўлишни билдиради. Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга, Тошкент шаҳрига, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларига, шунингдек, ҳисобга олиш участкаларига ягона тизим бўйича кадастр коди (рақами) берилади.


^ III. БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


16. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотлари бинолар ва иншоотлар давлат кадастрининг асосини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида бино ёки иншоот қуриб битказилгандан сўнг ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда битишувлар содир этилгандан сўнг амалга оширилади.

Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар кадастр дафтарида, турар-жой бинолари ва иншоотлари туман реестр дафтарида амалга оширилади.

ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарорига мувофиє 16 банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташланган

Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр дафтарига бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) ҳақидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйилади.

Махфийлик режимига эга бўлган бинолар ва иншоотлар махсус кадастр дафтарида рўйхатга олинади. Уни юритиш хусусиятлари ва бу объектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлардан фойдаланиш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

17. Давлат рўйхатидан ўтказишда иловага мувофиқ кадастр дафтарига бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Бинолар ва иншоотлар жойлашган жой, уларнинг эгалик ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар билан юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги, бу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиш асослари ва муддатлари, уларнинг тўхтатилиш муддатлари, эгалик ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни чеклаш шартлари, бу объектларга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳаєидаги маълумотлар ҳисобланади.

Бинолар ва иншоотларнинг қиймати, улардан фойдаланиш хусусиятлари, бу объектларнинг маиший, ишлаб чиқариш мақсадларидалиги, улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши, улар жойлашган солиқ зонаси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар бинолар ва иншоотлар хўжалик мақомининг асосини ташкил этади.

Бинолар ва иншоотларнинг ер тузиш схемаларига, шаҳарлар бош режаларига, аҳоли яшаш пунктларини жойлаштириш лойиҳаларига, шунингдек архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мувофиқлиги, бинолар параметрлари (қаватлари, умумий, яшаш, ишлаб чиқариш майдонлари), эгаллаб турган ер участкаси, қурилган вақти, муҳандислик-техник коммуникациялар мавжудлиги, сейсмик чидамлилиги тўғрисидаги ва бошқа техник маълумотлар бинолар ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш мақоми ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади.

18. Кадастр маълумотлари асл ҳужжатлар ёки давлат органлари қарорларининг, шартномаларнинг (олди-сотди, ҳадя қилиш, алмаштириш, ижарага олиш, рента ва бошқалар), бино ва иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг, илгари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли равишда расмийлаштирилган нусхалари асосида тузилади.

19. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар рўйхатдан ўтказиладиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг асллигини ва ишончлилигини текшириш, зарур ҳолларда эса қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги асл ҳужжатларни таҳдим этишни талаб қилиш, шунингдек бинолар ва иншоотларни жойида текшириш ва баҳолаш ҳуқуқига эгадирлар.

20. Хар бир бино ва иншоот кадастр, реестр дафтарига муайян кадастр рақами остида ёзиб қўйилади.

Объектнинг кадастр рақами унинг кўчмас мулк объектлари ва худудларни кодлаштиришнинг умумреспублика тизимидаги кодидан келиб чиқиб белгиланади. Объект коди маълумотларнинг компьютер базасини унификациялаш ҳамда яратиш учун мўлжалланган.

Бино ва иншоотга шахсий мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар ўзгарганда ёхуд тугатилганда ва пайдо бўлганда объектнинг рўйхатдан ўтказиш коди (рақами) ўзгармайди, объектнинг мулкдорлар ёки фойдаланувчилар ўртасида бўлиниши, шунингдек у жойлашган ер участкаси чегаралари ўзгариши ҳоллари бундан мустасно.

21. Кадастр, реестр дафтаридаги ёзувларни тузатиш ёки тўлдиришга йўл қўйилмайди. Агар кадастр, реестр дафтарига киритилган маълумотларни, мазкур Низом 20-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ўзгартириш ёки тўлдириш зарурати туғилса олдинги ёзувлар бекор қилинади ва объект тўғрисидаги маълумотлар ўша код (кадастр рақами) остида тўлдириб қўйилади.

22. Бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган орган мулкдор ёки у ваколат берган шахсга бино, иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга ёзиб қўяди.

Мулкдор ёки ушбу объектга ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, шунингдек объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган тақдирда кадастр ёки реестр китобида бино ёки иншоотни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳолларида бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, бунда эски гувоҳнома мажбурий тартибда олиб қўйилади ва бекор қилинади.

Бино ёки иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган ёки бузилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган орган томонидан мулкдорга ёки у вақолат берган бошқа шахсга бино ёки иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилади. Дубликатни беришда давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг иккидан бири миқдорида тўлов ундирилади.


^ IV. БИНО ВА ИНШООТЛАР КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


23. Мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган маълумотлар тўплангач ва рўйхатидан ўтказилгач бино ёки иншоот кадастр режасида белгиланади. Кадастр режаси хариталар ва режаларнинг 1:100 дан 1:10000 гача бўлган масштаб қаторидан иборат бўладики, бу рўйхатдан ўтказиладиган объектларнинг жойлашуви ва асосий параметрларининг кўргазмали чизма белгиланишини таъминлайди.

24. Бино ва иншоотлар маълумотлари асосида туман, шаҳар геофондлари юритилади. Туман, шаҳар геофондлари - бинолар ва иншоотларнинг топография-геодезия, картография, маҳандислик-геология, гидрогеология, экология, санитария-гигиена, социология, лойиҳалаш-режалаштириш, тарихий-маданий, стихияли офатлар ва техноген фалокатлари, техник инвентаризацияланганлиги ва паспортлаштирилганлиги, микросейсмик районлаштирилганлиги ва сейсмик турғунлигига оид замонавий ва тарихий геоахборот маълумотлари омборидир.

25. Туман, шаҳар бинолари ва иншоотлари тўғрисидаги кадастр маълуматларининг компьютер базаси туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг кадастр, реестр дафтарига киритилган маълумотлари асосида тузилади.

Бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер маълумотлари Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича йилнинг ҳар чорагида умумлаштирилади ва бир тизимга солинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги компьютер кадастр маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр маълумотларининг бир тизимга солинган компьютер базаси шакллантирилади.

Маълумотларнинг компьютер базаси бинолар ва иншоотларни классификациялашнинг қуйидаги белгилар бўйича объектларнинг гуруҳлари бўлиниши асос қилиб олинадиган ягона тизими бўйича шакллантирилади: бинолар ва иншоотларнинг мақсад йўналиши, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда, шунингдек қурилиш-техник тавсифлари бўйича ҳудудийлиги, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилиги.

26. Бинолар ва иншоотларнинг 31 декабрдаги ҳолати бўйича кадастр маълумотлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ҳар йили туманлар, шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси бўйича нашр этилади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон қарори тахриридаги банд)


^ Бинолар, иншоотларнинг кадастр дафтари



Кадастр рақами


Почта

манзили


Юри

дик ва

жисмо

ний шахс

нинг

номи


Мулк

чилик

шакли


Объект

нинг

номи


Бинолар, иншоотларнинг --------------------- даги ҳолатига кўра

кадастр (инвентар) баҳоланиши


Массив

нинг кадастр

рақами


Ҳисобга

олинган

участка

нинг

кадастр

рақами


Ер участкаси

майдони


Бино, иншоотлар


Уму

мий ер

участ

каси

майдони


Шу жумла

дан

қурилиш

ости

даги ер

участ

каси

майдони


Қурилиш

даври


Капи

таллиги


Функ

цияси

(мўл

жаллан

ганлиги)


Конст

руктив

тури


Иморат

нинг

ҳолати

(эски

риши,

сейсмик

турғун

лиги)


Муҳан

дислик

жиҳоз

ланган

лиги


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

^ А. Асосий рўйхатдан ўтказиш













































^ В. Жорий рўйхатдан ўтказиш















































Жадвал давоми

------------------------------- даги ҳолати

(сана)

Баҳсли

масалалар

(сабаби).

Санаси


Чекланиш

лар,

сервитутлар


Жорий

бахолаш


Муфассал ҳужжатлаштирилган

қандай маълумотлар бор ва

қаерда жойлашган (кадастр

ҳужжати рақами)




Муҳандислик коммуникациялари

Ло

йиҳа

типи


Май

дони


Қават

лилиги


Қиймати


Номи


Қурилиш

усули

ва жой

лашув

балан

длиги


Ўлчов

пара

метрлар

(диа

метри,

кесими)


Техник

параметр

лар

(қуввати,

босими,

кучла

ниши)

Аҳамияти

(минта

қавий,

шаҳар,

туман,

микро

район,

саноат)


15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

^ А. Асосий рўйхатдан ўтказиш








































В. Жорий рўйхатдан ўтказиш










































-------------------------

* 2-илова берилмайди.



Похожие:

Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconИнтерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги 2009 йил 23 январь
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифалари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда давлат мактабгача...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўҒрисида
Збекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 415-модда; 2007 й., 14-сон, 141-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда;...
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconМаҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни 02. 09. 1993 й. N 913-xii маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг структураси ва улар фаолиятининг ташкилий асослари (16-20-моддалар)
Ўзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации