Документы



Навоий вилояти ҳокимининг қарори icon

Навоий вилояти ҳокимининг қарори

НазваниеНавоий вилояти ҳокимининг қарори
Дата25.08.2013
Размер64.04 Kb.
ТипДокументы
скачать


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


(2012 йил 15 июндан кучга кирган)


Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартириш киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида



“Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сонли қарори, Коммунал хизматлари вазирлигининг 1999 йил 30 январдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 647, 1999 йил 20 февраль) билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларнинг олиб кетиш коммунал хизматлари тақдим этиш тўғрисида” ги Қоидалари, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг 2002 йил 12 августдаги 68-сонли (рўйхат рақами 1173, 2002 йил 13 сентябрь) буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисида” ги Низомлари асосида ҳамда Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2012 йил
9 мартдаги 5-22/3150-сонли, 2012 йил 4 апрелдаги 5-22/4168 сонли хатлари ва вилоят Молия бошқармасининг 2012 йил 10 апрелдаги 01-02-02-3126-сонли хулосасини инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Қуйидагилар:

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага;

Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари
2-иловага;

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари 3-иловага;

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни йиғиб олиш муддатлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2012 йил 1 июлдан жорий этилсин.

2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.


Вилоят ҳокими Э.Турдимов


Навоий шаҳар

2012 йил 9 июнь

Қ-111-сон

Дўстлик байроғи” газетаси, 2012 йил 15 июнь, 48-сон (3186)



Похожие:

Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Навоий шаҳридаги “stimul-navoiy” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш,...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги “2012-2013 йилларда Ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Йича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconВилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ 82 сонли қарорига
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Навоий вилояти ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации