Документы



Навоий вилояти ҳокими қарори icon

Навоий вилояти ҳокими қарори

НазваниеНавоий вилояти ҳокими қарори
Дата25.08.2013
Размер63.39 Kb.
ТипДокументы
скачать



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ



Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида



“Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2012 йил
20 декабрдаги 5-22/15513-сонли хати ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 31 январдаги 01-02-02-136–сонли хулосасини инобатга олиб,


Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:


1. Қуйидагилар:

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат қўрсатиш тарифлари 1-иловага;

Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёри 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил 20 апрелдан жорий этилсин.

2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги
уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат қўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

3. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан вилоят хокимининг 2012 йил 9 июндаги Қ-111 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.


^ Вилоят ҳокими Э. Турдимов


Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги


_______ - сонли қарорига
1- илова



Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш

ТАРИФЛАРИ




^ Уй-жой фондининг тури

Умумий уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари ( 1 м2 учун сўмда)

Уй-жой фонди жойлашган жой номи

1

Лифтли уйлар учун (4-қаватдан)

255-00

Навоий шаҳри

2

Лифтсиз уйлар учун

205-00

Навоий шаҳри

3

Коттедж уйлар учун

105-00

Навоий шаҳри

4

Лифтли уйлар учун (4- қаватдан)

225-00

Зарафшон шаҳри

5

Лифтсиз уйлар учун

200-00

Зарафшон шаҳри

6

Қўрғондаги уйлар учун







7

Лифтли уйлар учун (4- қаватдан)

240-00

Учқудуқ тумани

8

Лифтсиз уйлар учун

200-00

Учқудуқ тумани

9

Бошқа корхоналар балансида бўлган турар жой бинолари учун










- лифтли уйлар учун (4- қаватдан)

145-00

Навоий шаҳри




- лифтсиз уйлар учун

125-00

Навоий шаҳри



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси А.Ниёзов

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги


_____ - сонли қарорига
2- илова



^ Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида
истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни
тўплаш ва олиб кетиш


ТАРИФЛАРИ




^ Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари

Ўлчов бирлиги

Тариф

(сўм ва тийин)

1

Навоий шаҳри

1 ойда
1 кишига

295-00 сўм

2

Зарафшон шаҳри

1 ойда
1 кишига

340-00 сўм

3

Учқудуқ тумани

1 ойда
1 кишига

340-00 сўм



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси А.Ниёзов

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги


_____ - сонли қарорига
3 - илова



^ Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон
ва Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ


чиқиндиларни жамланиш меъёри







Ўлчов бирлиги

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани




Аҳоли жон бошига бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари

кг

25,42



37,75




25,17



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси А.Ниёзов



Похожие:

Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Навоий шаҳридаги “stimul-navoiy” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш,...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconПостановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар
Республикаси Президент Девони етакчи консультанти Н. Рўзиқулов, Хоразм вилояти ҳокими в б. П. Бобожонов, Хоразм вилояти Прокуратураси...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокимининг қарори
Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconТ/р Лот рақами
Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари, Қорақалоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилояти ҳокими қарори iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Йича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации