Документы



Семинар амалий машгулот учун icon

Семинар амалий машгулот учун

НазваниеСеминар амалий машгулот учун
Дата27.07.2013
Размер186.28 Kb.
ТипСеминар
источник
1. /Гигиена/АМАЛИЙ МАШГУЛОТЛАР.4.doc
2. /Гигиена/АМАЛИЙ маш.1.rtf
3. /Гигиена/АМАлий машг.2.rtf
4. /Гигиена/Мет.кул.13..RTF
5. /Гигиена/Мет.кулл.лар.RTF
6. /Гигиена/Метод.кулланма.RTF
7. /Гигиена/ОМХ.1.rtf
8. /Гигиена/ОМХ.2.rtf
9. /Гигиена/ОМХ.3.rtf
10. /Гигиена/ОМХ.4.rtf
11. /Гигиена/Т.т. Кад.Гарб.-мет.кул..RTF
12. /Гигиена/Т.т.Кад.Шарк.мет.кул..RTF
13. /Гигиена/Т.т.Темурийлар мет.кул..RTF
14. /Гигиена/Т.т.кириш-мет.кул..RTF
15. /Гигиена/амалий машгулотлар.3.doc
1. курс кисми : 3 курс даволаш ва педиатрия факульти. Курс булими : мехнат гигиенаси. Машгулотнинг мавзуси
1. курс қисми : 3 курс даволаш ва педиатрия факультети курс бўлими : шифохоналар гигиенаси. Машғулот мавзуси
1. курс кисми : 3 курс даволаш ва педиатрия факультети курс булими : овкатланиш гигиенаси. Машгулот мавзуси
Курс булими: даволаш ва педиатрия факультети курс кисми : ижтимоий гигиена ва согликни саклашни
Методик кулланма №16 Курс булими: даволаш ва педиатрия факультети
Согликни саклаш ишларини иктисодиёти
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўҚув услуб идораси андижон давлат тиббиёт институти
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўҚув услуб идораси андижон давлат тиббиёт институти
¡ÇÁÅÊÈÑÒÎÍ ÐÅÑÏÓÁËÈÊÀÑÈ ÑÎҒËÈҚÍÈ ÑÀҚËÀØ ÂÀÇÈÐËÈÃÈ олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўҚув услуб идораси андижон давлат тиббиёт институти
Амалий машгулотлар максади ва вазифалари
Семинар амалий машгулот учун
Темурийлар давридаги тиббиёт темур ва темурийлрнинг мовароуннахрда тиббиётнинг ривожлинишидаги роллари
Протокол Такризчи Раис Тасдикланди протокол
Курс кисми : 3 курс даволаш ва педиатрия факультети. Курс булими : болалар ва усмирлар гигиенаси. Машгулотнинг мавзуси

3-тема


Мавзу: Кадимги шарк мамлакатларида табобатнинг ривожланиши.


Методик кулланма

Ассистентларга семинар амалий машгулот учун.


I курс кисми 1 курс педагогик ва даволаш факултети учун.


II курс булими Ижтимоий гигиена согликни саклашни ташкил килиш кафедраси.


III Машгулот мавзуси Кадимги шарк мамлакатларида табобатнинг ривожланиши.(Ван Шухе, Сушрута ва бошкалар) Авесто, Миср капируслари, Ней-Язинь, Агар-Веда асарлари ва ундаги тиббий фикрлар


IV Амалий машгулот максади ва вазифалари:

Тиббиёт тарихи билимларини пухта узлаштириш, маъоузаларда берган билимларни, хамда талабларни мустакил равишда китоб ва манбаалар устида ишлашни ургатади. Талабалар уз давлатимизда, хамда хорижий давлатларда табобатни ривожланиши хакида билимларни оладилар. Амалий машгулотда талабалар ассисентлар рахбарлигида маърузада баён этилган мавзуларни узлари мустакил равишда ишлаб чикадилар. Бу усул материални пухта узлаштиришга ёрдам беради.


V Машгулот боскичлари ва вакт режаси.

  1. Ташкилий кисм-3д

  2. Дарс хакида киска маълумот - 10д

  3. Контрол саволлар буйича талабалар билан сухбат ва текшириш-15д

  4. Талабаларни мустакил иши 2-3 талабаларни рефератлар билан чикиши ва уларни такомиллаштириш - 65д

  5. Амалий машгулот хулосаси - 7д



VI Дарсга ишлатиладиган кургазмали воситалар: Рамкалар, слойдлар китоб ва бошка воситалар.


VII Талабларни бошлангич билимини текшириш учун саволлар

  1. Кадимги Хитой табобатида асосий даволаш усуллари

  2. Кадимги Хитой врачларини асарлари ва даволаш усуллари

  3. Замонавий табобатда кайси даволаш усуллари кадимги Хитой табобатидан олинган.

  4. Кадимги Хиндистонда табобатни ривожланиши

  5. Кадимги Хиндистонда врачларини асарлари ва даволаш усуллари

  6. Миср табобатини урганиш манбаалри ва даволаш усуллари

  7. Эберс пакаруслари, унинг мазмуни.

  8. Авесто китоби хакида нима биласиз.


VIII Ташкилий кисм. Талабаларни бор йуклигини аниклаш, мавзуни айтиш, максад ва вазифалар билан таништириш.

Дарс хакида кискача маълумот: семинар, бошида хар бир талаба хохиши билан реферат мавзу олади, мавзуга биноан хар бир гурухга методик кулланма берилади.

Маърузаларни (рефератларни) тайёрлаш хакида кулланма: маъруза адабиётга биноан тузилиши керак, чиройли ёзилиши керак, алохида дафтарда 10-15 дакикага мужжалланган булиши керак. Маърузада ишлатилган адабиётлар ёзилади, расмлар, архив хужжатлари, жадваллар булиши керак.

Маърузада шу олим яшаган давр хакида унинг таржимаи холи,. Илмий, амалий ишлари, унинг табобатга, илм ва фанга кушган хиссаси нима учун бу олимни урганяпмиз сабаблари ахамияти.


IX Дарсни охирида ассисент талабаларга киска хулоса ясаб мавзу буйича кургазмали воситаларни курсатади. Расм, слайда, китоб, жадваллар ва бошкалар.


X Контрол саволлар

  1. Кадимги Хитой табобати

  2. Кадимги Хитой врачларини асарлари

  1. Ван Шух, Сушрута

  2. Кадимги Хиндистонда табобатни ривожланиши

  3. Кадимги Хиндистонда врачларини даволаш усуллари

  4. Агар-Веда асарлари ва ундаги тиббий фикрлар

  5. Миср табобатини урганиш манбаалри ва даволаш усуллари

  6. Эберс пакаруслари

  7. Смат папаруслари.

  8. Авесто китоби ва ундаги тиббий фикрлар


XI Адабиётлар.

  1. А.А.Кодиров Тиббиёт тарихи дарслиги

  2. Ш.Каримов, Р.Шамсуддинов Ватан тарихи Т-1997

  3. С.Отамуродов Политалогия Т-1997



Миср тиббиёт сохасида хам энг кадимги тарихга эга. Тарихий маълумотларга кура, Миср эрамиздан олдинги IV минг минг йилликдаёк биринчи тиббий масканлар барпо этила бошлаган. Масалан: 3600 йилда Фили оролида Мемфис шахрида афсонавий табиб Имтохеб шарабига махсус ибодатхона курилиб, у ерда беъморларга тиббий ёрдам бериши учун хоналар ажратилган. Бу ерда махсус тиббий таълим олган кохинлар беъморларни парвариш килиш ва даволаш билан шугулланганлар. Хелиолис ва Саис шахарларида табиблар тайёрлайдиган махсус мактаблар булган.

Кадимги Миср тиббиёти парипус деб аталувчи ёзма манбаларда баён этилган. Шулардан биринчиси Имхотеб папирусидир. Буни Имхотебнинг узи ёзган деб фраз киладилар. Бундан ташкари, яна Георг Эберс, Эдвин Смит деган олимлар номи билан аталувчи папируслар хамда Британия тиббий папируси бор.

Бу папируслар ичида йникса дикканга сазовари Георг Эберс папирусидир. Бу папирус эрамиздан олдинги 1500 йилларда ёзилган деб тахмин киладилар. Папирусда асосан турли дорилар, уларни кайси касалликларда ва кандай усулда ишлатилиши баён килинган, дориларни куллашда йил фасли, беъмор ёши, касаллик огир ёки енгиллиги, беъмор ахволи хисобга олиниши кераклиги курсатиб утилган. Чунки дорининг таъсир этиши шуларга боглик.

Миср табиблари асосан хар хил табиий усимликлардан фойдаланганлар, кисман хайвонот махсулотларини ишлатганлар. Масалан: ич огриги касаллиги билан огриган беъморга берилган рецепт таркибига куйидаги моддалар киритилган: сигир сути-1кисм, ун –2кисм, асал-1кисм. Шуларни аралаштириб 3 кун истеъмол килинган. Миср табибларини фикрича, хар бир касалда кулланиладиган дори рецепти албатта мураккаб булиши зарур. Баъзи рецептлар 30-40 ингредиентлардан, яъни алохида моддалардан ташкил топган. Кадимги Миср табаблари коринда (ичакларда) гижжалар булишини хам билганлар жуда куп рецептлар корин касалликларини (ич кетиш, кабзият, сийдик тухтаб колиши ва бош.) даволайдиган ва гижжани хайдаб чикарадиган моддалардан тузилган. Хар бир рецептга аввало у кандай касалликда ишлатилиши ёзиб куйилган, сунг эса моддалар руйхати ва уларнинг хеч биридан канча микдор олиш кераклиги курсатилган. Охирида эса дорини кандай ва неча кун мобайнида кабул килиш курсатилган. Миср табиблари ёзиб берадиган рецептлар тузилиши хозиргиларга ухшайди., чунки дори кандай касалликда хам кулланиши курсатилган.

Георг капирусида уша вактда маълум булган касалликлар ва уларни даволаш усуллари маълум бир тартибда баён этиоган. Китобда аёллар касалликларига алохида тухталиб утилган.

Жаррохлик касалликлардан-хар хил жарохатлар чиккан-синганларни даволаш ва хатна килиш баён этилган.Жаррохлик хакида Эдвин Смит папирусида туларок берилган. Бунда жарохатланиш касалликлари 2 гурухга булинган 1) даволаб буладиган жарохатлар 2) даволаши кийин булган жарохатлар 3) даволаб булмайдиган жарохатлар. Смит папирусида дастлаб, хар бир аъзонинг анатомик тузилиши баён этилади, сунг унинг касаллик холати ва даволаш усуллари курсатилган. Миср табиблари алохида касалликлар билан ихтисослашган. Масалан, Какдимги Мисрда куз касалликлари, тиш касалликлари, бош касалликлари, рухий касалликлар ва жаррохлар булганлар. Табиблар послитепа билан хам шугулланганлар. Мисрликлар улган одам танасини балзамлашни хам билганлар ва жуда бадавлат кишилар улганларида уларни жасадини балзамлаганлар.

Эрамиздан олдинги IV аср бошларида Македониялик Искандар Зулкарнайн Мисрни босиб олади ва бу ерда Искандария деб номланган шахарни барпо этади. Бу шахар тез орада уша даврдаги илм-фан марказларидан бирига айланди, маданият юксалди. Йирик олимлар, донишмандлар пайдо булди. Хактмларда икки киши Эразистрат ва Херофил айникса машхурдир.

Эразистрат асли узи кичик осиёлик , эрамиздан олдинги III асрдар шу ерга кучиб келган ва яшаган.

Эразистрат дастлаб одам организмининг хусусиятлари , хусусан, характер жараёнини урганишдан бошлаган. Шу максадда у куп анатомик текширишлар утказди ва бунинг натижасида бир неча кашфиёт килди. Масалан: Одам бош миясини текшириб, унда каттик ва юмшок мия пардалари борлигини, мия сатхи текис эмаслигини ва эгри бугри ва майда чукурча-эгатлардан иборат эканлигини, мия массаси ичида, узида суюклик сакловчи чукурчалар борлигини, мияда харакатлантириувчи ва сезувчи нерв толалари борлигини аниклади.

Искандариялик иккинчи олим Херофил эди. Бу олим эрамиздан олдинги 300 йилда тугилган. Херофил хам уз фаолиятини антомияни урганишдан бошлади. У мия , жигар ва юракни синчиклаб текширди. Миянинг 4 коринчаси каттарок эканлигини аниклади. Юракни текшириб унинг харакатида 3 давр-систола, пауза ва диастола даврлари булишини кузатди.

Артерия кон томирларининг уриб туришини текшириб, юрак ишига алокадорлигини курсатди. Ун икки бармокка тенг келадиган ичак (Puodenum)ни биринчи марта кайд этди.

Кадимги шарк мамлакатларида Хитой-фан, маданият ва тиббиётюксак даражада ривожланган давлатлардан бири эди. Хитойда илм-фан ва тиббиётга кизикиш мелодимиздан аввлги минг йилликларда пайдо булган. Хитой табиблари дунёга узларининг гайриоддий даволаш усуллари билан машхур булиб кетганлар. Улар инсон организмининг кандайлиги ва унинг иузилиши хакида Хитойлик хакимлар куп уйлаганлан ва улар дунёни 4 элементидан деб билганлар. Улар: Ер, сув, хаво, оловлардан иборат булади деб хисоблаб, инсон организмининг асосини шу юкоридаги турт элемент ташкил этади деб хисоблаганлар.

Хитой тиббиётни урганишда, асосий манба, яъни йулчи юлдуз булиб «Ней-Цзин» хизмат килади. «Ней-Цзин»нинг маъноси- «Одам табиати ва унинг хаёти»дир. Бу Хитой халк табобатининг нодир дурдонаси узок утмишда-эрамиздан олдинги III минг йиликда ёзилган деб маълумотлар берилади. Бу асарнинг муаллифи машхур табиб Ван Шу Хе хисобланади. У мелоддан аввалги III минг йилликда яшаган кадимги Хитой файласуфи ва афсонавий табибидир. У узининг «Ней-Цзин» асарини бахс мунозаоа- яъни икки шахснинг узаро савол жавоби тарзида ёзилган. Савол берувчи император Хуанди. Жавоб берувчи хаким Ван Шу Хе дир. Кейинчалик шу саволга берилган жавоблар китоб шаклига келтирилган. Китобда одам организмининг тузилиши, организмининг табиати, одамнинг саломатлиги ва касаллик сабаблари, касалликнинг одам организмидаги аломат-белгилари ва уз навбатида шу касалликларнинг узига хос ташхиси ва даволаш усуллари баён этилган.

Хитойликлар кадимда Ташхис куйиш асосан пульс уришига караб аникланган. Пульс урушини текшириб, хар бир органинг узига хос касалликларини аниклашга киришганлар. Пульс уруши оркали куплаб тадкикотлар олиб борилган. Шу билан бир каторда куз огиз бушликлари кулоклар ва сийдикка хам алохида эътибор берилган. Сийдик тадкикотлари 4 марта олиб борилган, эрталаб, тушда, окшомда ва тунда. Хитой табобатида кун тартибига риоя килишга чакирувчи коидалар булган. Иш вактини тугри ташкил этиш, дам олиш уйку, тугри овкатланиш тартиб асосида ташкил этиш мухим хисобланган.

Хитой табобатида: пархез, массаж, сув муложалари, куёшда тобланиш, гимнастика машкларига алохида эътибор билан караш керак булган. Хитойликлар касалликларни икки гурухга булишган яъни «Янь»- эркак, «Инь» аёл касаликларига «Янь» гурухидан касалликлар ута кучли, «Инь» касаллигидагилар эса ожизрок касалликлар деб хисобланган. Хитойликлар анатомкиядан хам бохабар булишган. Улар юракнинг кискариб уринишини, кон-айланишига инсон организми шу билан бир каторда органлар хам тавсиф берилган.

Даволашнинг асосий усулларидан бир карама-каршилик булган. Яъни масалан: иссик-совук билан ёки унинг акси. Хитой табиблари жуда бой даволаш усулларига эга эдилар. Айрим элементлардан дори сифатида мохирлик билан фойдаланишган.

Слмобни-сифисликни даволашда эса «S» дан мохирлик билан фойдаланилган. Массажни турли усуллари кулланилган.

Хитой табобатида турли доривор усимликлардан хам фойдаланилган. Усимликлар, хайвонлар табиий воситаларидан фойдаланилган. Доривор усимликлар орасида Женшень жуда куп касаллииклар- туберкулёз, камконлик, шамоллаш каби яна куплаб касалликларга шифо булган. Лимон, бамбук, пиёз, саримсокпиёз, хинд усимлиги каби усимликлар хам дори сифатида кулланилган. Хайвонлардан эса: кийик шохлари, жигар, суякли мия, шер кони ички органларда дори сифатида фойдаланилган. Энг кадимий хозирда хам ахамиятини йукотмаган усуллардан бири-нина сукиш билан ва куйдириб даволаш усуллари мухим булган. Нина сукиб даволаш асосан асаб касалликларида мухим ахамият касб этади. Инсон организмида 600 га якин хаёт нукталари мавжуд. Мана шу нукталарга игна сукиб даволаш, керакли жойларни олов билан куйдуриш оркали даволаш мухим хамият касб этган.

Кадимги Хитойда асосан наркоз оркали операция килиш хам йулга куйилган. Жаррохликнинг хар бир усули гоят мухим булиб, мураккаб кийин тшлар хам олиб борилган.

Хитой даволаш усулларидан бири кийим оркали даволашдир. Вабо касаллигини давловчи дорилар тайёрланган. Хитойда жуда кадимдан буён дори тайёрлашган. Дорилар бошка давлатларга сотилган.

Кадимги Шаркнинг буюк давлатларидан бири Хиндистондир. Бу мамлакат хам тиббиётда уз тарихига эга. Хиндистонда тиббиёт тарихини урганиш асосий манби булиб Аюр Ведалар хисобланади. «Аюр-Веда» сузи «Хаётни билиш» маънисини билдиради. Тарихда 3 та Аюр Веда маълум: Булар-Атрийн, Аюр Ведаси, Чараки (Хараки) Аюр Ведаси, сушрута Аюр Ведаси. Булар ичида Сушрута Аюр Ведаси алохтда эътиборга молик. Бу китоб эрамиздан аввалги VI асрда ёзилган эди. Китобда одам организмининг тузилиши, унинг табиати, согликни саклаш масалалари, касалликларни аниклаш ва унинг келиб чикиш сабабларини белгилаш масалалари баён этилган.

Согликни саклаш тизимидаги масалаларда кадимги хиндлар биринчи уринга гигиена коидаларига риоя килишни куйганлар. Хусусан, танани, кийим-кечакни, курпа-тушакни, уй-жойни тоза а озода саклашга алохида ахамият берганлар. Бундан ташкари жисмоний тарбия машкларини ахамиятининг хам курсатиб утганлар.

Сушрута тиббиёт тарихида биринчи булиб, яллигланиш жараёнининг белгиларини тулик курсатиб берган. Булар шиш пайдо булиш, кизариш ва у жойнинг харорати ошиши, огрик пайдо булиши ва яллигланган аъзо функциясининг пасайишидан иборат.

Кадимги Хинд тиббиётида жаррохлик усули жуда хам ривож топган. Айникса Супурта жуда мохир жаррох булган. Жаррохлар ковукда пайдо булган тошни чикариб олиш, чуррани операция килиш, каттик жарохатланиб, ишга яроксиз булиб колган кул ёкт оёкни кесиб ташланган, куз катарактасини операция килиш, каттик жарохатланган кул ёки оёкни кесгандан сунг унга кулланиладиган усулларни амалга оширади.

Кадимги Хинд табибларнинг жаррохлик сохасидаги энг буюк ютуги пластик операциядир. Суштура пластик операция сохасида машхур булган. Суштура бурун, кулок лаб каби органлар пластик йул билан кайта тиклаш усулида мохирлик билан амалга оширган. Бу операциялар «Хинд усули» номи билан машхур булган. Хинд жаррохлари 200 дан ортик бундай асбоблар ишлатганлар.

Эрамиздан олдинги икки мингинчи йилларда Дажла ва Фронт дарёлари урталигида Бобил деб аталувчи двлат бунёд этилган. У ерда яшовчи халклар «Аморийлар» деб аталади. Аморийлар сулоласи 400 йилга якин хукм сурди. Бу касб давлат томонидан чикарилган махсус хужжатда хам уз ифодасини топган эди. Масалан: Хаммуратийнинг буйруги билан чикарилган махсус конунлар мажмуасининг 22-моддасида табиб синган суякни бириктириб куйса ёки шиш касаллигини операция усули билан тузатса, беъмор табибга 5 шекель (сикель) кумуш танга бериши керак. Лекин уз касбини билмаган ёки умуман даволаш ишини билмаган кишилар беморни даволайман деб унга зарар келтирса, каттик жазоланади, унинг бармоклари кесиб ташланади, деб ёзилган

Амалий тиббиётда даволаш учун хар хил шифобахш усимликлар, минерал моддалар ва кисман хайвонот махсулотлари (сут, мой, жигар ва бош.) ишлатилган. Даволаш ишлари асосан ибодатхоналарда олиб борилган. Бу ишлар билан кохинлар ва рохиблар шугулланганлар. Бобил тиббиётида рухонийлар етакчи булганлар. Рухоний асосий табиб, колганлар иккинчи даражали табиб булганлар.

«Авесто» карийб уч минг йиллик тарихимизни кайтадан кайтадан куздан кечиришимизни, турли даврлар ва мафкуралар тарзида сохталаштирилган утмишимизга муносиб бахо беришни, кадимий маънавият ёдгорликлар ва маданий меросни яхлидлашга тахдид килишни зарурат даражасига кутарди. Тарихга муносабат бугун давлат сиёсатига кутарилгани бежиз эмас. Зотан, бош ислохатчилик вазифасини бажараётган давлат, мустакил тараккиётимиз ташаббускори ва рахнамоси президент Ислом Каримовнинг узига хос муносабатини англаш мумкин. «Бизнинг халкимиз, заминимиз кухна Хоразм заминида «Авесто» пайдо булган замонлардан буён уз хаёти, маданияти, тарихи билан яшаб келади» деган эди Президент Ислом Каримов.

«Авесто» буюк умуминсоний кадрият туфайли дунёга келди. У чексиз тафаккур ва тараккиёт гояси, умумбашарий маданиятнинг юкса чуккисига айланди. «Авесто» жахон цивилизациясига дахлдор булган умуминсоний кадриятларининг ривож топишига мухим хисса булиб кушилган фалсафадир. «Авесто» фалсафаси одам ва одамиятни, шахс ва шахсиятни, кенг маънодаги инсонни, инсониятни комилликка дават этувчи, баркамолликка, етукликка чакирувчи, улкан ва ноёб кобилият.

У одам ва олам, инсон ва жамият хакидаги тасаввурларни, улар уртасидаги муносабатларнинг жамулжам ифодаси. У инсонни хиссий ва аклий оламига таъсир утказувчи, кишини факрлашга даъват этувчи буюк кадрият.

Табиат, жамият ва инсон уртасидаги муносабатларни маънавий-рухий, аклий мезонлар оркали уйгунлаштирувчи, хаёт мазмунини англашга чорловчи фалсафа. Харакатдаги дунё, бутун мавжудот, жонли ва жонсиз оламга нисбатан инсон муносабатларини акл-идрок, чексиз тафаккур оркали баркамоллаштириш гоясини узида мужассам этади. Инсонга хос булган поклик, эзгу ният, покиза туйгу, тупрокни мукаддас билиш, Ватанни англаш сингари олижаноб фазилатларни юксак ахлокий меёрлар ва тафаккур тарзи оркали ифода этади.

Турли гоялар акидалар авж олган, улар таъсирида одамлар муносабатлари бир-бирига зид булган, куп худолик шаклидаги гоявий курашлар таъсирида тараккиёт ва инсон хаёти чигал холга келиб колган бир пайтда «Авесто» якка худолик гояси остида максадлар муштараклиги, мнфаатлар уйгунлиги яхлит жамиятни вужудга келтириш оркали одамлар уртасидаги муносабатларни мувофиклаштиришга даъват этувчи инсонпарвар фалсафа сифатида дунёга келди. Беруний фикрича, «Авесто» айрим холларда хатто давлат яхлитлиги ва бирлигини таъминлашда, бошкарувда умумманфаан ва гоялар муштараклигини вужудга келтиришда мухим роль уйнаган.

Яна шуни такидлаш керакки, «Авесто» сингари нодир маданий ёдгорликлар кандай гоя ва максадга хизмат килмасин, улар уз давридаёк кандай гоя ва максадга хизмат килмасин, улар уз двридаёк умуминсоний кадриятга айланган.

Масалани иккинчи томони хам бор: инсоният хамиша гоясидан мафкураси ва таълимотидан катъий назар, тараккиётга хизмат ктладиган жихатлари ва омиллари урганади. Унга эхтиёж сезади. Асраб-авйлайди. Ана шу нуктаи назардан «Авесто»нинг бугунги мустакиллик шароитидаги ижтимоий, маънавий, ахлокий, фалсафий, мантикий ахамиятга эга. Демак, бугун миллий уйгониш, миллий узлигини англаш даврини бошдан кечираётган ва янги цивилизация остонасида турган бир пайтимизда «Авесто»ни узбек тилига таржима килиниши, уч минг йиллик тараккиёт давомида илк бор нашр этилаётганлиги бежиз эмас.

«Авесто»нинг маънавий кадрияти шугина эмас. «Авесто» кадимий ёдгорлик сифатида узининг ноёблиги, мукаддаслиги билан бугунги кун одамларининг маънавий-рухий ривожланиши ва камол топиш омили хамдир. Президент Ислом Каримов «ХХI аср маърифат асри булиши керак», -деб башорат килганида ХХI аср-Узбекистон асри булмади деб хитоб килган эди.

«Авесто»нинг узбеклар маънавий-рухий оламидаги таъсири, унинг миллат сифатидаги шаклланиши, узбек фономининг мазмун мохтятига айланган жихатлари куп. Жумладан узбеклар «Авесто» ва у сингари маънавий ахлокий етуклик хамда рухий покизалик гоялари таъсирида шаклланди, узининг соф миллий киёфасига эга булди. «Авесто» даври одамлари ва «Авесто» фалсафаси уртасидаги узвийликни, давомийликни, ворисликни кузатди. Факат шугина эмас, «сувга тушуриш гунох, олов илохий муъзиза»сингари оталаримиз угитларини, боболаримиз тафаккурининг асос эканлигидан далолат беради.

«Хакикат-олий шарофатдир» дейилади «Авесто»да. Хакикат буюк муъжиза. У асрлар инсониятнинг олий максади, инсон кадр кимматининг мислсиз улчови булиб келди. Одамлар хар дакикада хакикатга интиладилар, ундан ножот излайдилар.

«Мадх этаман эзгу фикрот, эзгу калом, эзгу амал ила, эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амални, жами эзгу фикрат, эзгу амални багишланаман, жумла ёвув фикрат, ёвуз калом, ёвуз амаллардан юз бураман». Бундай мужизакор даъват инсоннинг минг бир хужайрасини, тизгинсиз ва чегарасиз хаёлатини, орзу-максадларини вужудга келтирадиган рухий холат, ахлокий даъват, маънавий чакирик хар кандай багритош инсоннинг албини жумбушга келтиради. Унда мехр-шафкат, яхшилик хислатларини уйготади.

«Энг муътабар, кадимги кулёзма «Авесто»нинг яратилишига хам 3000 йил буляпти »-деган Президентимиз Ислом Каримов, тарихчи олимлар билан учрашувда. Бу нодир китоб бундан ХХХ аср мукаддам икки дарё оралигида, биз авлодларга колдирган меъросидир. «Авесто» айрим замонда бу кадим улкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият булганидан далолат берувчи тарихий хужжатдир, буни хеч ким инкор эта олмайди.

Тарихдан маълумки, «Авесто»га карши хужум Искандар давридаёк бошланган эди. Абу Райхон Беруний ёзади: «Подшо Доро ибн Доро хазинасида «Авесто»нинг ун икки минг корамол терисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди». Искандар оташхоналарни вайрон килиб, уларда хизмат этувчиларни улдирган вактда уни куйдириб юборди. Шунинг учун уша вактдан бери «Авесто»нинг бешдан учи йуколиб кетди. «Авесто» 30 «наск» эди, мажусийлар кулида 12 наск чамси колди. Наск «Авесто» булагининг номи. Тарихчи маъсудийнинг «Муруж оз-зикоб» («Олтин водий») китобида кайд этишича, Искандар Истахр шахрини босиб олиб, олимларга «Авесто»даги тиббиёт, фалсафа ва илму нужмга доир уринларни таржима килиб, колган кисмини ёкиб юборишни буюрган. Маъсудий маълумотига кура «Авесто» 12 минг олтин тахтага ёзилган.

«Авесто»нинг хозирги бизга маълум булган кадимий, 1324 йили кучирилган нусхаси Копенгаги шахрида сакланади. 1996 йили Эронда чоп этилган икки жилдли «Авесто» хам мукаммал нашрихисабланади. Сосонийлар давридан «Авесто»нинг 21 китоби сакланиб колган. У 348 бобдан ташкил топган.


«Авесто»- мукаддас китоб.


Ватанимиз худудида яшаб келаётган халклар дунёнинг энг кадимий халкларидан эга бири эканлиги тарихда «Авесто» номи билан маълум булган мукаддас китоб хам исботлайди. Дунёнинг энг кадимги динларидан бири Зардуштийлик динидир. «Авесто» ана шу диннинг мукаддас китоби хисобланади. Унда Марказий Осиё худудида яшаган барча туркий халклар, форс-тожик, Озарбайжон, Афгон ва бошка халкларнинг кадимги даврлардаги ижтимоий-иктисодий хаёти, диний карашлари олам тугрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари уз аксини топган. Манбаларда «Авесто» китобининг муаллифи Зардушт булганлиги кайд килинади. Таникли файласуф олим Иброхим Каримов «Мулокот» ойномасининг 1992 йили 11-12-(13-14) сакларида чоп этилган «Зардуштийлик хакида хакикат» маколасида Зардушт милоддан аввалги 589-512 йилларда, яъни бундан 2600 йил мукаддам яшаб утганлигини ёзади. Олимнинг такидлашича, Зардушт Спитома Марказий Осиё худудида фаолият курсатган ислохатчи, файласуф, шоир, ислохатчи булган. Унинг 3 угил ва 1 кизи булган. Зардушт 40 ёшга етганда узигача куп худолилик диний акидаларга табиат ходисаларигакарши чикиб, якка худолиликка асосланган биринчи диний китоб-«Авесто»ни яратган. «Авесто»да табиблик алохида касб эканлиги эътироф этилади. Бу хакда «Авесто»да шундай ёзилган: Кокинларга ибодат килганлари, табибларга муолажа килганлари учун хак тулашга мажбур. Умуман хак микдори куйидагича белгиланади: улка бошлигини даволаган табибга икки жуфт кора мол, нохия бошлигини даволаганда от-арава, жамоа бошлигини даволаган табибга бир бука бериш керак. Аёл кишини даволаса хаккини эридан олинган. «Авесто»да ёзилишича уша вакт табибларига каттик талаб куйилган. Табиб беморни даволаши учун турли талабларга жавоб бериши керак эди.

«Авесто» дастлаб 21 кисмдан иборан эди. Унинг дастлабки 7 кисми дунёнинг келиб чикиши ва одамлар авлодининг тарихига багишланган, иккинчи 7 кисмида ахлок, кишиларни диний акидаларига буйсунишлари ва хаётий коидалари баён этилади. Охирги 7 кисмида эса тиббиёт ва фалоккиёт масалалари аникланган. Сунг «Авесто» вакт утиши билан куп узгаришларга учраб, охири уч китобдан иборат булган.

Биринчи китоб «Вендидат» деб аталади. Бу китобда жисмоний ва рухий тозаланиш коидалари баён этилган.

Иккинчи китоб «Висперед» дейилиб, билиш маъносини билдиради.

Учинчи китоб «Ясна» дейилиб, бунда Зардуштизмнинг конун ва коидалари баён этилган.

Биз учун «Авесто»нинг «Вендидат» номли китоби мухимдир. Бу китоб 22 кисмдан иборат. Шулардан 8 тасида (V-XII гача) тиббий масалалар баён этиоган. Охирги уч кисми айнан тиббиётнинг узи хакида.

«Авесто»да ёзилишича, тиббиётнинг кашфиётчиси ва биринчи табиб-Трита булган. Трита одамларни биринчи булиб кишиларни касалликлардан холи кила бошлаган. Зардуштнинг фикрича, шу «Соглик ва хаёт манбаи» Хаомати Трита кашф этган. Демак у биринчи табиб. «Авесто» да иккинчи табибнинг номи келтирилган. У Йима дейилган. «Авесто»да одам анатомияси ва физиологияси хакида баъзи маълумотлар берилган. Унда одам организми 8 кисмдан (суяк, гушт, ёг, мия моддаси, томирлар, кон, жигар, уругдан) иборат булади. Томирлар хакида: икки хил, яъни кизил (соглом) кон окувчи ва кора (носоглом) кон окувчи томирлар булади дейилган. Айтилишича, кон юракда, ут жигарда, уруг орка мия каналида ишлаб чикарилади. Сезиш, эшитиш, куриш, таъм билиш марказлари бош мияда жойлашган дейилган.

Суяк илигига алохида ахамият берилган. У хаёт манбаи дейилган. Эркакларнинг уруги шу суяк илигида пайдо булган дейилган.

Касаллик ва унинг сабаблари «Авесто»да диний тушунчага асосланган. Касалликни жохил худо Ахриман юборади деб фараз килинган. Касаллик аломатларини жихил Ахриман юборган деб тушунилган.

Ахриман кишиларга 99999 та касаллик юборган эмиш.

Амалий тиббиётда касалликнинг келиб чикишига шамол сабаб булади дейилган. Совук ел танани совутади, иссик ел танани иситади. Иссик елда Ахираманнинг куринмас майда зарралари булади, деб фараз килганлар. Булардан куриниб турибдики, «Авесто»да тиббиёт хакида тугри фикрлар билан бир каторда хакикатдан узок, фантастик тушунчалар мавжуддир.

Амалий тиббиётда касалликнинг сабабларидан бири овкат хазм килишнинг бузилишидир.

Китобда ёзилишича, касалликдан кутулиш учун факат Ормуздага «яхшилик худосига» мурожат килиш керак. Аммо амалий жихатдан 3 та даволаш усули курсатилган. Булар:

  1. пичок билан даволаш, яъни жаррохлик

  2. усимлик билан даволаш (фармакоторапия)

  3. суз билан даволаш (дуо оркали)

Бу ерда пичок билан даволаш, яъни жаррохлик биринчи уринга куйилган. Бу усулга алохида эътибор берилган. Демак мохир жаррохлар булган.

Усимликлар, яъни шифобахш утлар билан даволашга келсак, Урта Осиё ерлари бундай усимликларга жуда бой булган. Кадимги замон табиблари улардан кенг фойдаланганлар. «Авесто»да фойдали (шифобахш) ва зарарли (захарли) усимликлар борлиги курсатиб утилган.

Тиббиётнинг умумий вазифаси хакида «Авесто»да тугри фикр юритилган. Масалан, унда тиббиётнинг асосий вазифаси танани соглом саклашдир дейилган. «Авесто»нинг киммати шундадир.

ХУЛОСА килиб айтадиган булсак, «Авесто» асарида татриархал уруг жамоаси хакида, унинг Видевдотда иктисодий тенгсизлик, синфий табакалаш хакидаги муаммолар очилади. Шундай килиб, «Авесто» милоддан аввлги IX-XII асрлар ижтимоий-иктисодий, сиёсий ва маданий хаёт хакида гоятда мухим маълумотлар берувчи халкимизнинг меъросий маънавий бойлигидир.




Фойдаланилган адабиётлар.



  1. Ш. Каримов, Р. Шамсуддинов.

Ватан тарихи. Т-1997





  1. С. Отамуродов.

Политалогия Т-1997


  1. А.А. Кодиров.

Тиббиёт тарихи. Т-1993



Похожие:

Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /Амалий машгулот учун услубий кулланма.rtf
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
...
Семинар амалий машгулот учун iconСеминар иштирокчиларини қабул қилиш ва семинар дастури билан таништириш 10
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишланган “ Конституция-фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз асоси”...
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /АМАЛИЙ МАШГУЛОТ.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /амалий машгулот.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /Жахон амалий машгулот.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /ТР ва АВТО Амалий машгулот ЯНГИ.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /Гидрология ва гидрогеология фанидан амалий машгулот.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /Лойи?алаш асослари фанидан 1- амалий машгулот.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /Таржима назарияси ва амалиёти фанидан амалий машгулот ишланмаси.doc
Семинар амалий машгулот учун iconДокументы
1. /ЧГ_амалий машгулот учун масалалар туплами.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации