Документы

«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма icon

«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма

Название«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма
страница1/3
Дата08.09.2013
Размер397.35 Kb.
ТипДокументы
источник
  1   2   3
1. /СамГаси усубий кулланма ЯКУБОВ А..doc«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА-КУРИЛИШ ИНСТИТУТ


«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси

«Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари»

фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА



  1. Корпус деталларини тайёрлаш учун материал танлаб олиш.

  2. Думалок стерженлар типидаги деталлар учун материал танлаб олиш.

  3. Думалок булмаган стерженлар учун материал танлаб олиш.

  4. Турли хил ишлов беришда деталларни котириш схемаси.

  5. Йунишда детални потрон ёки оправка билан кесиш кучини аниклаш.

  6. Пармалаш, фрезерлаш ва йунишда деталнинг кучини хисоблаш.

  7. Токарлик дастгохларини гиометрик аникликка текшириш.

  8. Двигател шатун-поршен гурухи деталларини комплектлаш.



САМАРКАНД-2010 йил


2009-йил 24-декабр куни Қурилиш факултети услубий кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган. Баённома № 4 .


Сўз боши

Маскур услубий қўлланма, “Транспорт воситаларини ишлаб чиқариш технологияси асослари” фани бўйича тахсил олаётган талабаларнинг назарий ва амалий билимларини лаборатория машғулотлари орқали янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир ишнинг мақсадига мувофиқ ҳолда автомобилсозликда қўлланиладиган айрим деталларни тайёрлаш жараёнида юзага келадиган конструктив ва технологик хусусиятларининг ўзгаришини кўз Билан кузатиш, ҳамда улар тўғрисида аниқ хулосалар чиқаришни ҳар бир талаба томонидан мустақил равшда ўрганиб чиқиш имконини беришга қаратилган.

Қўлланм “Ер усти транспорт тизимлари” ва “Транспорт воситаларидан фойдаланиш” йўналишлари бўйича дарс берувчи махсус касбий фан ўқитувчилари учун услубий қўлланма сифатида, ҳамда шу йўналишларда таҳсил олаётган юқори курс талабалари учун ўқув қўлланма сифатида ҳам фойдаланишга тавсия этилади.

Қуйида саккизта турли хилдаги намунавий лаборатория ишлари кельтирилоган бўлиб ҳар бир иш мавзусига қараб умумий деталларнинг схематик тасвири асосида ишнинг мақсади ва кўзланган натижалари ёритиб берилган.

Транспорт воситаларини ишлаб чиқариш технологияси асослари амалий фанларидан бири бўлиб, шу билан биргаликда технологик жараёнларни лаборотория усулида корпус деталларини тайёрлаш, турли типдаги деталлар учун материаллар танлаб олиш, деталларга ишлов беришда уларни дастгоҳларга қотириш усулларининг аҳамияти, дастгоҳ ва кескичларни геометрик аниқликлари ҳамда деталларни комплектлаш каби жуда кўплаб техналогтик жараёнларни кўриб ўрганиш имконини беради.

«Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фаниниг Лабаратория машгулотларининг иш дастури асосида тайёрланган укув машгулотлари учун умумий маълумотлар.


1-Ишнинг номи: Корпус деталларини тайёрлаш учун материаллар танлаб олиш.

Ф.В. Гурин-6-10. И.Солихов 7-10.

Ишнинг максади:1. Корпус деталларини тайёрлашнинг умумий ва конструктив Технологик хусусиятларини ўрганиш ва машинасозликда қўлланадиган материаллар ва улариннг асосий хоссалари тугрисида куникмалар хосил килиш.


Керакли асбоблар, мослама ва материаллар: Темир ва углерод котишмаларидан тайёрланган ва турли хилдаги чуянлардан тайёрланган бир неча детал ва заготовкалар, материаллар структураси тасвири тушурилган плакат ва кургазмали куроллар.


Ишнинг бажариш тартиби.

  1. Иш хакида умумий маълумотлар билан танишиб чикиш.

  2. Корпус деталларини турли механизм ва агрегетларда ишлаш жараёнидаги конструктив ва технологик хусусиятларини аниклаш.

  3. Машинасозликда кулланадиган темир ва чуян, хамда уларнинг турли хилдаги котишмаларини тайёрлаб олиш.

  4. Танланган материалларнинг турлари, рангларига караб, котишмаларнинг синган изларига караб, хулосалар чикариш.

  5. Ишнинг максадига мувофик равишда хисобот тузиш.


Умумий маълумотлар.

1. Корпус-деталлари (корпуслар) уларнинг ичига алохида йигма деталлар жойлаштарилади. Улар жуда мураккаб шаклга эга булади. Бундай деталларга ишлов бериш учун, станокларга урнатиш учун доимий асос юзалари булмайди. Шунинг учун улар станокларда ишлов берилганда доимо йулдош мосламаларга урнатилган холда ишлов берилади.

Ишлов беришда доимо бир-бирига параллел икки аник юзани ёки бирор бир тешик асос сифатида олинади. Агарда корпусда параллел юзалар ёки икки тешик булмаса унда технологик юза хосил килиниб, тешиклар очилади ва уларга таяниб ишлов берилади.

Бундай корпусларга ишлов бериш учун автомат каторлардан фойдаланилади (яъни автоматлашган станоклар катори), уларда турлича кесиш, фрезалаш, синдириш, нормалаш, резба кесиш, тешикни йуниб кенгайтириш, хонинглаш ва х.к амаллар билан биргаликда втулкаларни йуниб, корпусга урнатиш, болтларни котириш, ювиш, синовдан утказиш амаллари хам киради.

Корпуслар асосан болгаланувчи чуяндан алюминий котишмаларидан куйма холда куйиб тайёрланади, хамда пулат листлардан штамплаб пайвандланган корпуслар хам булади. М: Картерлар. Куйма корпусларнинг энг мухим омилларидан бири бу уларнинг девор калинлиги, огирлиги, размерларининг тугри улчовларда булишидир. Штамплаб- пайвандланган корпусларни тайёрлаш чуян куймадан бирмунча енгил. Масалан уларга ишлов бериш осонрок. Автомобил ва машинасозликда корпус деталлари конструкцияси ва улчамлари жихатидан турли туман, шунинг учун уларни тайёрлаш технологияси хам турлича, масалан,орка куприк картери, енгил автомобиллар узатмалар кутиси, цилиндр блоки, тирсакли валнинг узак поршинлари копкоги ва х.к.

2. Одатда машинасозлик ва автомобил транспорти деталлари жуда куп ва улар ишлаш шароитига караб, уларга таъсир этувчи кучларга бардош бера олиши учун чидамли ва шу билан бирга мумкин кадар енгил , арзон булиши керак.

Бу талабларни кондириш учун машина деталлари турли материаллардан, уларнинг котишмалари ва металмас материаллардан ясалади. Материаллардан асосан кора металлар ( чуян, пулат ) рангли металлар ( алюминий, мисс, рух, кургошин, калай ва бошкалар ) ва уларнинг котишмалари ( бронза, жез, баббит ва бошкалар ) кулланади.

Кора металлар: Темир ва углерод котишмаларидан иборат булиб, унинг таркибидаги углероднинг микдорига караб бир-биридан фарк килади.

Пулатда 0,01-2,14 % гача углерод булади. Таркибида углероднинг микдори 0,1 % гача булган юмшок пулат халк тилида ТЕМИР деб аталади. Чуян таркибида углерод 6,67 % гача булиши мумкин . Лекин хозирча 4-4,5 % углеродли чуян ишлатилмокда.

Савол: Углероднинг узи нима? – У жуда куп элементлар билан бирикувчи Даврий системанинг 4-гурухига мансуб кимёвий элемент.Унинг ер кобигидаги микдори 6,5х10_16 т. ни ташкил этади.У амалда чексиз атомлардан таркиб топган жуда куп сонли бирикмалар хосил кида оладиган ноёб хоссаларга эга булган элементдир.

Чуян – темир рудасини домна печларида кайта эритиб олинади. Чуяннинг таркибида углерод билан бирга марганец ( 0,1-1,5% ) , кремний ( 0,5-3,5 % ), фосфор ( 0,1-1,0 % ) ва олтингугурт ( 0,05% ) хам булади. Чуянлар манна шу таркибидаги моддалар микдорига ва термик ишланишига караб: кул ранг чуян, ок чуян ва болгаланувчи чуянга ажратилади.

Кул ранг чуян- бу чуян эритилганда таркибидаги кремний-углероднинг эркин графит холда ажралишига ёрдам беради. Унинг синик жойи корамтир (кул ранг) булади.Бу чуян 1200-1250 С* да эрийди.

Бу чуянларда асосан цилиндр блоклари, головкаси, автомобил ва тракторлар орка куприклари корпус ива бошка мураккаб куринишдаги деталлар тайёрланади. Бу чуян, яхши куйилади, ишлов бериш осон, лекин жуда мурт булади. Уни болгалаб ишлаб булмайди, чунки киздирилганда хамир холатига келмасдан бирдан суйилади.

Ок чуян – уни эритиб, куйилгандан кейин унинг таркибидаги марганец таъсири туфайли углевод эркин графитхолига ажралиб улгурмасидан, темир билан кимёйив бирикма холида колиб, темир карбитини хосил килади. Бу чуян синик холда ок кумуш рангли булиб куринади.

Ок чуянни эритиб, ундан пулат ва киздириб ишлаб, болгаланувчи чуян хосил килинади. Ок чуяндан куйилган деталларнинг сирти каттик булиб, йуниб ишлаш кийин. Шунинг учун сирти ейилишига чидамли деталлар тайёрланади. М: гилдираклар, зичлаш валиклари.

Болгаланувчи чуян- Ок чуяндан ясалган деталлар махсус печларда 950-970 С* киздирилиб, 15-30 соат сакланади, кейин 720-730 С* гача совутилиб, 30-40- соат сакланади. Бу киздирилганда деталнинг муртлиги камайиб, пластик хусусияти ортади. Шунинг учун бу чуян –болгаланувчи чуян дейилади, аммо, аслида уни зинхор богалаб булмайди!

Бундай чуяндан трактор ва автомобилсозликда, зарбли кучлар таъсирида ишловчи деталларни тайёрлашда кулланади. Чуяннинг структурасини яхшилаш ва техник хусусиятларин ошириш учун унга хром, никел, молибден ва бошка элементлар кушилади. Бундай элементлар кушилган чуянлар легирланган чуян дед аталади.

Кул ранг чуянлар маркаси - СЧ (серый чугун )

Болгаланувчи чуян – КЧ ( ковкий чугун )

Харфлар билан белгиланиб, мустахкамлигини курсатувчи ракамлар хам ёзилади. Масалан: СЧ ОО – механик хоссаси белгиланмайди.

СЧ 18-36, СЧ 32-52, СЧ 36-60 ва х.к.

Дастлабки икки ракамли чузилишдаги мустахкамлиги чегарасини, кейинги икки ракам эса эгилишдаги мустахкамлик чегарасини (кг/мм*2 хисобида) курсатади.

Болгаланувчи чуянда КЧ – 37-12, КЧ – 33-8, КЧ – 30- 6

Олдинги икки раками чузилишдаги мустахкамлик чегараси (кг/мм*2), кейинги икки ракам эса нисбий чузилишини ( % хисобида курсатилади).


Назорат учун саволлар:

  1. Корпус деталлари кандай куринишга эга булади?

  2. Корпус деталлари кандай материаллардан тайёрланади?

  3. Кора металлар кандай металлардан ташкил топган?

  4. Кул ранг чуян неча градус иссикликла эрийди?

  5. Машинасозликда чуяннинг структурасини яхшилаш ва механик хоссаларини ошириш учун нималар килинади?



2-Ишнинг номи: Думалок стерженлар типидаги деталлар тайёрлаш учун материл танлаб олиш.

Ф.В.Гурин – 48, И.Солихов – 112.

Ишининг максади: Думалок стерженлар типидаги деталларининг кискача конструктив ва технологик хусусиятларини урганиш, хамда иш жараёнида автомобил ва машинасозликда кулланадиган бундай типдаги деталлар учун материаллар танлаб олиш.


Керакли асбоблар, мослама ва материаллар:

Токарлик винткесув дастгохи (1 К62 ), чивик ёки кувурдан тайёрланган бир неча хилдаги заготовка ва деталлар (валлар), термик ишлов бериш мосламаси, силликлаш дастгохи.


Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Иш хакида умумий маълумотлар ва думалок стержен куринишидаги деталларнинг конструктив жихатдан бир-бирига якинлигини куриб чикиш ва уларни таккослаш.

  2. Уларнинг заготовкасига ишлов беришга тайёрлаш.

  3. Валларни ясаш технологик жараёнини куриб чикиш.

  4. Пулатнинг таркиби ва олиниши, хамда унинг механик хоссаларини урганиб чикиш.

  5. Думалок стерженлар типидаги деталлар учун материаллар танлаб олиш.


Умумий маълумотлар:

  1. Думалок стержен куринишидаги деталлар конструктив жихатдан бир-бирига якинлигидан келиб чикиб, уларининг заготовкаларини ишлов беришиниг технологик жараёни схемаси куйидагича ( Ичи ковак валлар ва айрим майда деталлар бундан мустасно) а) чивик ёки кувурдан, киздирилган холда щтамплаб ёки куйиш йули билан заготовка тайёрлаш. б) юзалар ёрдамида детални асослаш (ишлов бериш учун) в) токарлик ишлов бериш , г) узун деталларни люнетга мослаб йуниш ва силликлаш , д) шаклдор юзаларга ишлов бериш , е) мувозанатлаш , ж) термик ишлов бериш каби жуда куп амаллардан ташкил топгган холда хар хил деталга ишлов беришга тугри келади. Бунинг учун мисол : погонали валларни узатмалар кутисининг иккиланганлиги вали, тирсакли ва кулачокли вални ясаш технологик жараёни хусусиятларини яхши билиш керак булади.

Масалан: Тирсакли вал цилиндридаги хаво-бензин аралашмасини ёнгач, шатун-поршен оркали куч тирсакли валга тушади, у кучни трансмиссияга узатади. Шу жараёнда тирсакли валга ката динамик куч тугри келади. Тирсакли вал щу кучни цилиндлар сони жойлашуви, узак буйинлари улчамлари ва микдорига мувозанатлаб, трансмиссияга узатиши зарур. Бунинг учун тирсакли валга кандай материал танлаш керак?

  1. Деталларнинг ишланиш усули ва канчалик аник улчамларда ясалиши уларнинг материалига ва ишлаш шароитларига боглик булади. Металлургия заводларидан куйма ёки прокат куринишда олинадиган конструкцион металлдан бирор детал тайёрлаш учун хама вакт уни киркиб, йуниб тегишли шаклга келтириб булмайди, балки болгалаб, штамповка ёки прокатка килиб, заготовка тайёрлаш, кейин уни совук холда ишлаб, детал ясашга тугри келади. Бундай думалок стерженлар типидаги деталлар трактор, автомобил ва кишлок хужалик машиналарининг рамалари, тирсакли ва таксимлаш валлари шестернялар, шатунлар, бириктирувчи деталлар ( болт, гайка ва х.к) уклар ва бошка куплаб деталлар заготовкаси пулатдан ясалиб, кейин уларга механик ва термик ишлов берилади.

Пулат – Куйма ок чуянни иахсус печларда (Мартен, бессемер ва бошка усулларда) эритиб, унинг таркибидаги ортикча углерод ва бошка кушимчаларини оксидлаб камайтириб, пулат олинади. Пулат чуянга нисбатан бирмунча юкори хоссаларга эга, уни киздириб, совук холда ва термик усулда ишлаш мумкин. Пулат деталлар купинча болгалаб ёки штамповка килиб тайёрланади., кейин механик усулда ишланади. Айрим деталларни пулатдан килиб хам тайёрланади. Унинг механик хоссалари кимёвий таркибига ва термик ишланишига боглик. (Масалан автомобил двигателидаги мотор кисиб колиши).

Пулатнинг таркибида углерод канча куп булса, ушанчалик каттик ва мустахкам булади, аммо пластиклиги яъни богланиш хусусияти ва пайвандланиши ёмонлашади.

Машинасозликда пулатнинг куп хиллари кулланилади. Пулатлар ишлатилишига караб, (конструкцион пулат, асбобсозлик пулат), кимёвий таркиби буйича (углеродли ва легерланган) ва механик хоссасига караб (оддий, сифатли ва юкори сифатли) турларига булинади. Конструкцион пулатларда углерод 0,05-0,6 % гача булади, бу хилдаги пулатлардан машиналарнинг турли кисмлари ясалади.

Асбобсозлик пулатларида 0,6-1,3 % углерод булади.

Логерланган махсус пулатларга хром, никел, кремний, ванадий, молибден ва бошка махсус элементлар кушилган булади.

Углеродли конструкцион пулатлар узининг хоссаси ва кандай максадлар учун белгиланганлигига караб,

  1. Термик ишланмасидан ишлатиладиган оддий ва сифатли пулатларга хамда,

  2. Термик усулда ишланадиган деталлар ясаладиган юкори сифатли пулатларга ажралади.

Оддий ва сифатли пулатлар уз навбатида 3 гурухга

А – механик хоссалари буйича чикариладиган

Б – кимёвий таркиби буйича чикариладиган

В – механик хоссаси ва таркиби буйича чикариладиган пулатларга булинади.

А – гурухи пулатлари Ст 0, Ст 1, Ст 2……Ст 7 белгиланади. Булар асосан киздириб ишлов берилмайдиган пулатлар.

Б – гурухи пулатлари МСт 0, МСт 1, МСт 2…МСт 7 - Мартин пулатлар

КСт 0, КСт 1, КСт 2……КСт 7 – Конвертер пулатлар

БСт 0, БСт 1, БСт 2, …..БСт 7 – Бессмер пулатлар

Кандай ишлаб чикарилганига караб булинган

В – гурухи пулатлари ВМСт 0, ВМСт 1, ВМСт 2….ВМСт 7 – хам кимёвий, хам механик хоссалар хисобига олиб чикарилган пулат.

Маркалардаги Ст – сталь (пулат), 0, 1, 2, 7 – ракамлар пулатнинг номерлари, ракам канча ката булса пулат шунча мустахкам булади. Пластиклиги шунча кам ва углерод хам шунча куплигини билдиради.

Енгил ва чидамли машиналар ишлаб чикариш учун махсус пулатларга булган талаблар кун сайин ошиб бормокда, шунинг учун легерланган ва махсус пулатларга талаб ишлаб чикаришда тобора ошиб бормокда.


Назорат учун саволлар:

  1. Думалок стержен типидаги деталларга кандай деталлар киради?

  2. Деталларнинг машина ва механизмлар бирлигада ишлаш жараёнида уларнинг канчалик аник улчамларда ясалиши материалларга богликми?

  3. Пулат кандай усулда олинади?

  4. Конструкцион ва асбобсозлик пулатларининг фарки нимада?



3-Ишнинг номи: Думалок булмаган таёксимон деталлар тайёрлаш учун материаллар танлаб олиш.


Ишнинг максади: Кундаланг кесими юзаси доира шаклида булмаган таёксимон деталлар турлари ва уларнинг конструктив, хамда технологик хусусиятларин урганиш. Автомобилнинг олдинги куприги балкасини ясаш учун материал танлашни куриб чикиш ва куникмалар хосил килиш.


Керакли асбоблар, мослама ва материаллар:

Юк автомобили ёки енгил автомобилнинг (Газ 53, Зил 130, Зил ММЗ, УАЗ, ГАзел) олдинги куприги, штангелциркул, микрометр, металл линейка.


Ишни бажариш тартиби:

  1. Иш хакида умумий маълумотлар билан танишиб чикиш.

  2. Схематик хамда юк автомобилининг олдинги куприги расмини чизиш ва ишлов бериладиган жойларини аниклаш.

  3. Балканинг конструктив ва технологик хусусиятларини куриб чикиш.

  4. Балкалар тайёрлаш учун материаллар танлаш ва термик усулда ишланадиган юкори сифатли углеродли пулатларнинг характеристикасини урганиб чикиш.


Умумий маълумотлар:

  1. Юк ташувчи автомобилларинг олдинги куприги (балкалари) пулатдан тайёрланган булиб, унинг кундаланг кесими юзаси двутавр шаклида булиб, олдинги рессорлар билан махкам уланади. Балканинг икки учидаги буртмалар шкворни ёрдамида айланма кулаклар урнатилади.

Шкворни балкага киритилганда понасимон штивлар билан котилади. Иш жараёнида бу балкага жуда катта (огирлик) кучлари тушади, яъни олдинги гилдиракларга тушадиган барча огирлик кучларини балка кутариб туради. Балканинг двутавр шакли металлни камрок сарф килиниб, купрок огирлик ва зарба эгувчи кучларини синдириш учун хизмат килади ёки каршилик курсатиб боради. Балканинг урта кисми икки чеккасига нисбатан ботикрок, бунинг асосий сабаби факат автомобил рамасини мосрок урнатиш ва огирлик марказини имкон даражасида ерга нисбатан пасайтириш учун килинади.



3-1. Расм Юк автомобили олдинги кўпригининг ишлов бериладиган жойлари.

Одатда балкалар Ст45, Ст30Х пулатларидан ясалади, бу пулат юкори сифатли углеродли пулатдир.

  1. Термик усулда ишланадиган юкори сифатли углеродли пулатлар икки гурухга ажратилади.(ГОСТ 1050-60): 1. Нормал микдордаги марганецли пулатлар 0,5КП, 05,08КП, 08,10КП, 20, 25, 35, 40…..85. 2. Юкори марганецли (0,7-1,8%) пулатлар 15Г, 20Г, 25Г, 30Г, 35Г…….70Г.

бунда, «КП» - кайновчи пулат демакдир, икки хонали ракамлар-пулатдаги углероднинг макдорини, % нинг юздан бир улуши хисобида, «Г» - пулатдаги марганецни курсатади.

Марганец пулатни ейилишга чидамлилигини оширади:

Пулат 10,15,20 ва 25 лар цементация килинадиган деталлар учун.

Пулат 35,40,45,50 дан эса тобланадиган ва юкори температурада бушатиладиган деталлар ясалади.

Асбоблар тайёрлаш учун У7, У7А, У8, У8А….У13, У13А лар билан маркаланади.

бунда: У-углеродли, А-олтингугурт ва фосфори камайтирилган юкори сифатли пулат, ракамлари-углероднинг ундан бир улуши.

Легерланган пулатлар-пулатнинг пишик, ковишкок, ейилишга чидамли, кескир булиши учун ва бошка механик хоссаларини ошириш учун унга махсус элементлар кушилади-Х-хром, Г-марганец, Н-никел, Ф-ванадий, В-вольфрам,Т-титан, Ю-алюминий, С-кремний, Д-мис, К-кольбат.

Масалан: 12ХНЗА , бунда- 0,12% углерод, 1% хром, 3% никел


Назорат учун саволлар:

  1. Думалок булмаган таёксимон деталлар турига кандай деталлар киради?

  2. Юк автомобилининг олдинги балкасига кандай кучлар таъсир этади?

  3. Балкаларнинг двутавр шаклида булишига сабоб нима?

  4. Балкалар кандай материаллардан тайёрланади?

  5. Легерланган пулатларни пишик ва ковишкок, кескир булиши учун уларга кандай элементлар кушилади?


4-Ишнинг номи:

Турли хил ишлов беришда деталларни дастгох мосламасига котириш схемаси.


Ишнинг максади:

Дастгохларда ишлов берилиши керак буладиган турли шаклдаги деталларни солиштириб, уларнинг машина ва механизмлардаги урни ва иш жараёнидаги холатига таъсир курсатмасдан, ишлов бериш усулларини, уларнинг таянч нукталари ва параллел юзаларидаги детал асосларини аниклашни урганиш, шу билан биргаликда турли мисоллар ёрдамида деталларни турлича котириш (асослаш) йулларини урганиб чикишдан иборат.


Керакли асбоблар, мослама ва материаллар:

Таянч нукталар ва деталларни базалаш (асослаш) акс эттирилган плакат, фрезерлаш ва токарлик датгохи, мосламачи котириш учун цилиндр шаклидаги ва бошка турли шаклдаги детал ва заготовкалар. Котириш мосламасининг турли размердаги металл пластинкалари ва калитлар, металл линейка, штангелциркул, транспортёр ва учбурчакли линейка.


Ишни бажариш тартиби:

  1. Иш хакидаги умумий маълумот билан танишиб чикиш.

  2. Керакли асбоб-ускуналарни тайёрлаш, хамда деталлани котириш таянч нукталари тугрисидаги назарий билимни плакат оркали мустахкамлаш

  3. Дастгохда заготовкага ишлов беришда учрайдиган хатоликларни, айнан уларни дастгохларга мосламалар ёрдамида котириш жараёнида йул куйиладиган хатолар билан богликлигини куриб чикиш.

  4. Заготовка юзаларининг бир неча турга булиниши

  5. Заготовкани ишлов бериш учун станокка урнатишда мулжал килинадиган юзаларни аниклаш.

  6. 4 та мисол ёрдамида турли хилдаги детал ва заготовкаларни станокка котириш ва кузгалмаслигини текшириб куриш.

  1   2   3



Похожие:

«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /Транспорт иншоотлари ва транспорт эксплуатацион сифатлари Услубий курсатма.doc
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /Ов?атланиш ма?сулотларини ишлаб чи?ариш асослари фанидан лаборатория маш?улотларини бажариш...
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /Транспорт воситаларини ички ёнув двигателлари.doc
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /Курилиш механикаси фанидан хисоб-график ишларини бажариш учун.doc
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconРежа: Кимё технология хакида асосий тушунчалар
Кириш. Кимёвий технологиянинг асосий тушунчалари. Кимёвий ишлаб чикариш. Кимёвий ишлаб чикариш самарадорлигини меъёрлари
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ_1-кисм.rtf
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
...
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconТаминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш
Халкаро операциялар стратегиясини ишлаб чикиш бир мунча мушкул. Чунки хар хил давлатларни иктисодий, сиёсий ва хукукий имкониятларини...
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconДокументы
1. /Физика (Транспорт йчналиши учун).Xolmirzayev N.fizika.doc
«Ер усти транспорт тизимлари» кафедраси «Транспорт воситаларини ишлаб чикариш технология асослари» фанидан Лабаратория ишларини бажариш учун услубий қЎлланма iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 02. 12. 2008 й. N пф-4059
Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации