Документы

«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси icon

«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси

Название«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси
страница7/9
Дата05.09.2013
Размер1.67 Mb.
ТипДокументы
источник
1   2   3   4   5   6   7   8   9
1. /ММ ва Т 1-кисм.doc«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

  1. Гальваниқ ишлов бериш.

  2. Макраскопик нуксонлар.

  3. Микронуксон.

  4. Прокорлаш.

  5. Индукцион пайвандлаш.

  6. Металлаш.

  7. Кавшарлаш.

  8. Шаберлаш.

  9. Электр-импульсли.

10.Пластик деформациялаш.


Маъруза № 13. Мавзу: Деталларни полимерлар (синтетик ашёлар) воситасида тиклаш

Режа:

1. Полимер ашёларини ремонт қилиш ишларида қўллаш ва уларни тайёрлаш.

2. Полимер қопламларни ётқизиш.

3. Елимлар, замазка (ёпишқоқ қоришма) ва пасталардан фойдаланиш.


1. Ремонт қилишда деталлардаги Механик нуксонлар дарзлар, ёрилган, синган жойлари ва хоказони бартараф этишда, деталларни елимлаб бирлаштиришда турли синтетик ашёлар (пластмассалар) дан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Буни технологик жараёнининг ва зарур ускуналарнинг оддийлиги, мещнатнинг кам сарфланиши, пластмассаларнинг физик-Механик хоссаларининг етарли даражада юқори эканлиги, уларнинг арзонлиги билан изохлаш мумкин.

Пластмассалар таркибини асосан полимерлар ташкил этади.

Полимер ашёлар табиий газ, нефтни қайта ишлашда хосил бўлган газсимон мащсулотлар, коксокимё ва ёғочни қайта ишлашдаги чиқиндилар ва бошқа ашёлардан олинади.

Полимер ашёлар асосан иккита компонентдан: полимерларнинг хоссаларига таъсир этувчи боғловчи ва тўлдирувчи компонентлардан тузилади.

Полимер ашёларнинг мущим хоссалари шундан иборатки, уларнинг вазни кам, анча мустащкам, ёйилишга чидамли, эгилувчан кимёвий таъсирларга чидамли, ишкаланишни камайтириш (антифрикцион) хоссалари юқори, ток ўтказмаслик кучли титранишга чидамли, пластмассаларнинг баъзилари етарли даражада иссиққа бардошли бўлади.

Пластик массалар (пластмассалар асосий сунъий (синтетик) ёки табиий смоладан иборат бўлиб, у боғловчи ашё вазифасини бажаради ва уларнинг кимёвий, Механик, физик ва бошқа хоссаларини белгилайди.

Пластмассалар таркибини ташкил этувчи асосий қисм бўлган полимер барча компонентларни боғлайди.

Пластмассалар таркибига богловчи элементдан ташкари, тулдиргичлар, пластифиқаторлар, қотиргичлар, ранг берувчилар, катализаторлар (тезлатгичлар) ва унга махсус хоссалар берувчи бошқа кўшимчалар ҳам киради.

Барча полимерлар иккита гуруҳга: реактопластлар (термореактив) ва термопластик полимерлар) га бўлинади.

Реактопластлар нормал меъёрий хароратда суюк ёки каттик ҳолатда бўлиши мумкин. улар маълум хароратгача киздирилганда ковушкок-окувчан ҳолатга келади. Киздириш давом эттирилганда улар котади ва кандай харорат бўлишига карамай, ўз ҳолатини ўзгартирмайди. Бу жараён қайта тикланмайди, чунки реактопластларни қайтадан пластик ҳолатга утказиб бўлмайди.

Термопластлар нормал хароратда каттик ҳолатда бўлади. Киздирил-ганда юмшайди, бу ҳолатда уларга исталган шаклни бериш мумкин. Термопластлар совитилгандан кейин яна котади: қайта киздирилганда ўз пластик ҳолатини сақлайди, яъни кейинчалик яна фойдаланишга ярокли бўлади.

Машина деталларини тиклашда реактопластлардан ЭД-16 ва ЭД-20 эпоксид смолалар кенг қўлланилади. Бу эпоксидлар очсарик рангли ковушкок суюкликда иборат. Деталларни тиклашда эпоксид бирлашмаси ишлатилади. Бундай бирлашмалар таркибига эпоксид смоладан ташкари қотиргичлар, пластифиқаторлар ва тулдиргичлар ҳам киради. Қотиргичлар эпоксид смолани қайта тикланмайдиган каттик ҳолатга келтиради. Қотиргичлар сифатида полиэтиленполиамин ва амонофенол (АФ-2) ишлатилади. Э эпоксид смола бундай қотиргичлар билан уй хароратида ҳам каттик ҳолатга утади. Котиш жараёнини тезлатиш учун бу жараён 60-70 УС хароратда амалга оширилади.

Хозир ремонт қилиш корхоналарида қуйидаги полимер ашёлар кенг куламда ишлатилмокда.

1. Копронли смола, ПП-610 полиамид, валиклар, втулкалар, вкладишлар ва подшипникларни ремонт қилишда, шестернялар, шкивлар ва хоказоларни тайёрлашда ишлатилади.

2. НД полиэтилен - деталлар сиртини коплашда ва химоя деталлари тайёрлашда ишлатилади.

3. С-2 фенилон - валларнинг буйинларини, кулачок (муштчали валларни ремонт қилишда, юпка копламалар хосил қилишда , подшипникларнинг вкладишларини ремонт қилишда ишлатилади.

4. Полистирол - 65 0С гача хароратда ишлайдиган деталларни тайёрлашда ишлатилади.

5.АГ-4 волокнит шестерняларни, қистирмаларни тайёрлашда йўналтиргичларни ремонт қилишда ишлатилади.

6.Текстолит - шестерняларни қистирмаларни тайёрлашда, йўналтиргичларни ремонт қилишда ишлатилади.

7.ГЭК-150 эластомор- деталларнинг қўзғалмас бирикмасини ва қишлоқ хўжалик машиналаридаги йиғма қисмларни ремонт қилишда ишлатилади.

8. ЭД- 5,6,8,10,14,20,22 эпоксид смолалар - корпус деталларидаги дарзларни ва тешилган жойларни, подшипниклар ўрнатиладиган жойларни, елимланадиган пайвандланадиган бирикмаларни ремонт қилишда, деталлар ва йиғма қисмлардаги резбали бирикмаларни баркарорлаш ва ремонт қилишда ишлатилади.

9. 137-83 эластосил - деталлар ва йиғма қисмларни герметиклаш ва зичлашда ишлатилади.

10.БФ-32 синтетик елим, ВС-10 елим- етакланувчи шкивларнинг ишқаланувчи (фрикцион) устқуймаларини елимлаб ёпиштиришда ишлатилади.

11.БФ-2, БФ-4 елимлари - металлар ва полимер ашёларни елимлаб ёпиштиришда ишлатилади.

12. 88 Н елими - резиналарни ва резинани металлга елимлаб ёпиштиришда ишлатилади.

Ремонт қилиш корхоналарида полимер ашёлар деталлар сиртига қуйидаги усулларда ёткизилади.

1) майда кукунча ҳолатда (муаллак) юпка коплаш ( масалан, кўпи билан 0,75 мм ёйилган втулкалар, валикларни коплаш)

2)чўктириб қоплаш (масалан,сирпаниш подшипниклари валиклар ва бошқалар)

3)қиздириб ёпиштириш (масалан, сирпаниш подшипниклари ва бошқалар)

4)суюқлантириб қоплаш (масалан, плуг корпусининг ағдаргичи, кожухларнинг ички сиртлари, шнеклар ва элеваторлар)

5) ботириб коплаш (масалан, валиклар, втулкалар ва бошқалар)

6) Марказдан кочирма усул (масалан, деворнинг калинлиги 5-10 мм бўлган сирпаниш подшипниклари, цилиндрлар, трубалар ва бошқалар).

7)газ плазмали (масалан, автомобиль канотлари ва кабинаси, плугларнинг агдаргичлари ва бошқалар)

8)термопластик ашёлар билан босим остида коплаш (масалан, сирпаниш подшипниклари валиклар, шестернялар, шкивлар, параклар, клапанларнинг туртгичлари, тормоз цилиндрларининг поршенлари ва бошқалар).

9)термофаол ашёлар билан тахтакачлаб коплаш (масалан, парраклар, шкивлар, шестернялар, сирпаниш подшипниклар ва бошқалар)

10) қуйиш усулида коплаш (масалан, шкивлар, сирпаниш подшипниклар ва бошқалар)

11) ураш усулида қоплаш (масалан, валикларнинг бўйинлари ва бошқалар)

12)елим коплаш (масалан резбали бирикмалар, илашиш муфтасининг дисклари, тормоз колодкалари, кўзғалмас бирикмалар ва бошқалар)

13)тўлдириш усулида қоплаш (масалан, цилиндрлар блоки ва двигателлар цилиндрларининг каллаклари, узатмаларни алмашлаб кушиш қутиси, кўзгалмас ва резбали бирикмалар ва бошқалар)

Ремонт қилиш корхонасида пластмассани қайта ишлашнинг қуйидаги усуллари ҳам қўлланилади:

- босим остида қуйиш

- тахтакачловчи шакл

-марказдан кочирма усулда қуйиш

- металл буюмларга кока суртиш ва хоказо

Босим остида қуйиш машиналарида бажариладиган ва у ашёни меъёрлаш, киздириш ва суюлтириб, тахтакачловчи шаклга қуйиш босим остида маълум вақт тутиш, буюмни совитиш ва тахтакачловчи шаклдан чиқариб олишдан иборат.

Пуркаш солиштирма босими ашёнинг турига боглик бўлиб 60-200 Мн/м ни ташкил этади. Бу давр (цикл) буюм хажмига қараб 10-40 соат давом этади.

2. Буюм сиртининг ейилиш ва шикастланиш турига қараб деталлар полимер (пластмасса) ашёларни пуркаб ёки эпоксид пасталарни суртиб тикланади. Кукун пуркашнинг 20 дан ортиқ усули бор, буларнинг ичида газ плазмали, уюрмали, тебранма пуркаш кенг қўлланилади.

Деталларнинг ейилган сиртларни тилаш учун эса А маркали капрон кукуни ишлатилади. Кукунлар УПН тоифасидаги ускунада 33-расм-пуркалади.Ускуна аралаштиргач- бак 1 ва пуркаш горелкасидан иборат. Горелкага ацетилен, сикилган хаво ва хаво - кукун аралашмаси камераси 10 нинг жумраги 9 очилади, сунг ацетилен жумраги 11 очилади. Хосил бўлган ёнувчи хаво - ацетилен аралашмаси газ горелкасининг айлан тирқиши 7 га келади ва шу ерда ёкилади. Бу аланга ёрдамида деталнинг сирти 210-260 УС га киздирилади.


3.3-расм. УПН -63 тоифасидаги газ алангаси ёрдамида полимерларнинг пуркаш ускунаси:

1- аралаштиргич-бакча, 2-хаво фильтри, 3-хаво канали,

4- хаво жумраги, 5-инжектор, 6-сопло, 7- газ горелкасининг айланиш тирқиши, 8-деталь, 9-жумрак, 10-аралаштириш камераси, 11-ацетилен жумраги.


Кукун сурадиган инжектор 5 нинг хаво жумраги 4 очилади. Хаво фильтр 2 оркали бакча 1 га кириб, унинг ичидаги кукунни уюрмалантиради. Хосил бўлган хаво - кукун аралашмаси инжектордан чикаётган хаво окимига эргашиб, канал 3 оркали сопло тешиги 6 га келади.

Кукунлар горелканинг газ алангасидан утиб, суюклашади ва сикилган хаво окими ёрдамида деталь 8 нинг тайёрланган сиртига пуркалиб, калинлиги 10 мм гача борадиган катлам хосил килади.

Ремонт қилиш ишларида деталларни ёпиштириш, дарз ва ёрикларни ямаш, кўзгалмас ва резбали бирикмаларни тиклаш учун елимлар, ёпишкок коришмалар ва пасталардан тобора кўпрок фойдаланилмокда. Синтетик елимлар бир жинсли ва турли жинсли ашёларни бир-бирига мустахкам бириктириш имконини беради. Елим ўз таркибидаги асосий модда миқдорига қараб, фенолли карбиноли, эпоксидли,полиамидли гуруҳларга бўлинади. Металл қисмлар пластмассалар ва газламалар кўпинча фенолли, эпоксидли ва карбинолли елимлар билан ёпиштирилади.

БФ-2, БФ-4, БФ-6, ВС-10Т, БФ-52Т ва бошқа фенолли елимлар саноатда тайёр холда чиқарилади. Улар герметик идишда ва коронги бинорларда сақланади.

БФ-2 елим металларни ўзаро ва уларни пластмассалар, шиша ва кўп билан 80 УС хароратда ишлайдиган бошқа ашёлар билан ёпиштириш учун ишлатилади. Металл қисмларни елимлашда тайрланган сиртларга кетма-кет икки кават қилиб елим суркалади. Хар қайси катлам елим суркалгач, уй хароратида курук парда хосил бўлгунга 10-20 минут сақланади. Сунг ёпиштириладиган сиртлар бир-бирига ёткизилади. ва струбицалар (қисқичлар) билан сиқиб, 0,3-1,0 мПа босим остида 120-180 0С хароратда 1,5 соат қуритилади.

БФ-4 елимнинг таркиби тахминан БФ-2 никига ухшашди лёкин у анча мустахкам бирикма хосил қилиш имконини беради. БФ-2 елим эгилувчан чок хосил килади. У тўқима ашёларни металл сиртларга ёпиштириш учун ишлатилади.

ВС-10Т ва БФ-52Т синтетик смолаларнинг органиқ эритгичлардаги эритмасидан иборат. Бу елим мустахкам ва иссикка бардошли бирикмалар хосил килади, ҳамда ишкаланма (фрикцион) усткуймаларни илашиш муфтасининг дискларига ва тормозлаш кўрилмаларининг колодкаларига ёпиштириш металлар, пластмассалар, текстолит каби бошқа ашёларни ўзаро ва исталганларига ёпиштириш учун ишлатилади. Биринчи елим катлами сиртларга суртилгандан кейин у курук парда хосил бўлгунга қадар уй хароратида 15-20 минут сақланади, сунгра навбатдаги катлам суртилиб, у ҳам шунча вақт куритилади. Сунг деталлар бирлаштирилади ва кискич билан сикиб 0,2-0,4 Мпа босим остида 180 0С хароратгача киздирилиб, шу хароратда 1-2 соат сақланади ва уй хароратигача совитилади.

Эпоксид елимлар ва пасталар дарзларни, ёрилган жойларни ямашда, синган деталларни бир-бирига ёпиштиришда ишлатилади, ёпиштирилган деталларни бир-бирига сикиш талаб этилмайди ва улар хароратида куритилади.

Эпоксид, елимлар бевосита ишлатиш олдидан ЭД-16 ва бошқа эпоксидли смолалар асосида тайёрланади. Бунинг учун ЭД смоласи сувли идишда 60-800С гача иситилиб, суюк окувчан ҳолатга келтирилади. Бу идишдан зарур миқдорда смола олинади, унинг 100 вазний улушига пластифиқатор кушилади, яхшилаб аралаштирилади. Сунгра унга кушилиб, яна яхшилаб аралаштирилади. Олинган таркибни ўзок сақлаш мумкин. Бевосита ишлатишдан олдин таркибга қотиргич ( полиэтилен, полиамид) кушилади ва 30-40 минут ичида ишлатилиш лозим.


А Д А Б И Е Т Л А Р :

{1}, { 2}, {3}.


СИНОВ САВОЛЛАР.

1. Деталларни тиклашда полимер ашёларни қўллаш мумкинлиги.

2. Деталларни тиклашда қўлланиладиган полимер ашёларнинг физик-Механик хусусиятлари.

3. Реактопластлар ва термопластлар.

4. Полимерлар воситасида коплама олиш усуллари ва технологияси.

5. Полимер ашёларни афзаллиги ва камчиликлари.


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.

1.Синтетик ашёлар.

2. Полимер ашёлар.

3. Синтетик ёки табиий смола.

4. Пластифиқатор.

5. Катализатор.

6. Реактопласт.

7. Термопласт.

8. Эпоксид елимлар.


Маъруза № 14. Мавзу: Тикланадиган деталларни пухталаш ва тиклашда деталларга ишлов бериш турлари


РЕЖА:

1. Пухталаш усуллари.

2. Деталлар сиртини пухталаш йўли билан мустахкамлаш

3. Тикланган деталларга ишлов бериш хусусиятлари

4. Жилвирлаш притирлаш ва хонинглаш.


1. Тикланадиган деталларни ўзок вақтгача чидамлилигини ошириш учун сиртларни пухталашнинг Механик, ультратовуш, термик кимёвий термик лазер, электроМеханик, электручкунли, электр-контактли, анод-Механик, электрокимёвий усуллари қўлланилади.

1) Сиртларни Механик усулда пухталаш -жисм (шар-ролик) таъсирида асбоб ва деталь бир-бирига нисбатан силжиганда ишлов бериладиган сиртнинг нотекисликлари пластик демормацияланади.

Олмос ёрдамида тёкислаш усули деталнинг сиртки катламини асбоб (олмосли учлик) билан пластик демормациялашдан иборат

2) Ультратовуш билан пухталаш -махсус асбоб (силликлагич) ультратовуш частотасида титраниб ва маълум амплитуда билан, деталнинг пухталанадиган сиртига зарб билан таъсир этади ва уни пластик деформациялайди.

3) Термик ишлов бериш: юмшатиш, нормаллаш, тоблаш, бушатиш.

4) Кимёвий -темик ишлов бериш: цементлаш, цианлаш, азотлаш, хромлаш, силицийлаш, барийлаш, сульфидлаш, нитроцементитлаш.

5) Сиртларни лазер билан пухталаш -бу усулда фақат маълум жой пухталанади, сирт деформацияланмайди, навбатдаги Механикавий ишлов беришга эхтиёж колмайди. Бу усул билан якинлашиш кийин бўлган жойларни ҳам пухталаш мумкин.

6) ЭлектроМеханик пухталаш -тикланадиган деталь сиртига термик ва зарб билан таъсир этишдан иборат.

Ишлов беришда асбобнинг контакти ва деталь оркали паст кучланишли катта кучли ток утказилади, натижада микронотекисликлар кучли кизийди ва асбобнинг босими таъсирида деформацияланиб, силликланади

7) Электромосли хонинглаш-кузатувчи катод воситасида ток келтирилади. Иш унуми оддий олмос билан хонинглашга нисбатан 4-5 марта юқори бўлади, олмосларнинг солиштирма сарфи 2 хисса камаяди, ишлов берилган сиртнинг гадирбудирлиги 1-2 синфга пасаяди

8) Электр кимёвий силликлаш (ЭКС). Каттик сиртлар ток утказувчи жилвир ва олмосли чархтошлар билан силликланади. Хлорли натрий ва азот-оксидли натрийнинг сувдаги эритмаси электролит вазифасини бажаради.

9) Электроконтакт усулида ишлов бериш металлнинг электротермик жараёнлар натижасида емирлишига асосланган. Бунда хосил бўлган махсуллар Механик усулда кетказилади.

10) Анод-Механик ишлов бериш электродлар ўртасидаги тирқишга электролит (солиштирма вазни 1,35-1,38 бўлган суюк шишанинг сувдаги эритмаси) берилади ва деталь сирти электр токи таъсирида эриб, зич парда хосил килади:

11) Электр учкуни билан ишлов бериш -металлнинг электр токи нураши (парчаланиши) га асосланган.

Шар, пулат ёки чуян нитралар, мухрлар ва шу кабилар билан деталнинг сиртини бирин кетин жуда кўп марта уриш натижасида содир бўлади. Пухталаш натижасида детал юзасининг толикиш мустахкамлиги ва каттиклиги ортади. Пухталашни ўзгарувчан ишорали нагрўзкалар таъсирида ишловчи деталлар ва пайванд чоклар (тирсакли валлар, буриш цапфалари, рамаларнинг пайванд чоклари, рессоралар, шестернялар ва бошқалар) учун қўллаш зарур.

Питра сачратиб пухталаш, кўпинча, Механикавий ишлайдиган роторли установкалар (ДУ-1, БДУ-ЭГ ва бошқалар) ёрдамида бажарилади. Пулат ёки чуян нитралар айланиб турган роторнинг куракчаларига тушади ва установкадан 30-90 м/сек тезлик билан отилиб чикиб, деталнинг сиртига урилади. Ишлаш натижасида деталда пухталанган юпка (0,5-0,7 мм калинликдаги) катлам хосил бўлади.

Ўлчамлари нисбатан катта бўлмаган деталлар: шестернялар, рессора листлари ва бошқалар питра сачратиб пухталанади.

Чеканкалаб мустахкамлаш деталларнинг кучланишлар концентрацияси юқори бўлган жойлари (галтеллар, тешиклар чиккан жойлар, плицлар, пайванд чоклар ва бошқалар) ни кучли пухталашда қўлланилади. Чеканкалаш махсус мехлар роликлар, шариклар ёрдамида бажарилади, улар мустахкамланадиган юзага гарбий таъсир кўрсатади.

Юзаларни мустахкамлашда ва металл суюклантириб копланган катламларни ғоваксизлантиришда терМеханикавий ишлаш (ТМИ) яхши натижалар беради. Бунда деталь сиртига металл суюклантириб коплаш ва уни мустахкамлаш процесслари биргаликда олиб борилади. Суюклантириб копланган катлам бевосита пайвандлаш ваннасининг оркасида ролик билан накатка килинади ёки мухра билан гарб берилади, шу туфайли керакли натижага эришилади.

3. Тикланган деталларга ишлов бериш учун:

1) Деталларга кесиб ишлов бериш хусусиятларини;

2) Ўрнатиш заминларини танлаш ва яратишни;

3) Ишлов бериш режимларини тўғри танлашни;

4) Замонавий кесиш асбобларини ишлатишни;

5) Ишлов беришда иш унумини ва ишлов бериш сифатини ошириш йўлларини топишни;

6) Жихоз ва мосламалардан фойдаланишни;

7) Деталларни мустахкамлашдаги ишлов бериш усулларини, уларнинг мохиятини тавсифини ва қўлланилиш сохаларини,

8) Ишлов беришда хавфсиз ишлаш тадбирларини (хавфсизлик техникасини) билиш керак.

Деталларга қуйидаги холларда Механик ишлов берилади:

1) Деталларни таъсир ўлчамларга мослаб тиклашда;

2) Кўшимча ўрнатиладиган деталь (масалан оралик халка, втулка ва х. к.) ўлчамларига мослаб тиклашда;

3) Ёйилган деталларни ремонт ўлчамга мослаб тиклашда;

4) Деталнинг бошлангич шаклини (номинал ўлчамларини) тиклашда.

Ёйилган ёки тикланган деталларнинг сиртларига қуйидагича ишлов бериш мумкин:

1) Ташки цилиндрик сиртлари -айланасига йунилади, силликланади, ишкалаб мосланди, ялтирилади ва хоказо.

2) Ички цилиндрик сиртлар-йуниб кенгайтирилади, ёйиб кенгайтирилади, силликланади (хонингланади), чузилади ва хоказо,

3) ясси сиртлар -рандаланади, фрезаланади, эговланади, шаберланади, силликланади, ялтиратилади ва хоказо.

Тикланадиган деталларга Механик ишлов беришнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўрнатиш заминларини танлаш кийин;

2) йуналадиган металл катлами бир хил калинликда бўлмайди, яъни сирт нотекис бўлади.

3) Кесиш асбобини кўп марта ўтказиш талаб этилади (деталга хомаки ва тоза ишлов бериш)

4) +аттиқ котишмалардан тайёрганган кескичлардан фойдаланиш лозим

5) Жилвир тошлар билан ишлов бериш керак бўлади. Кесиб ишлов беришдан карки, жилвир тошлар билан хар кандай сиртларга ишлов бериш мумкин, аммо бунда металлнинг юпка катлами олинади,

Ишлов бериш тартибларини танлаш хусусиятлари. Деталларга Механик ишлов беришда кесиш тартиби кесиш чукурлиги, суриш миқдори ва кесиш тезлигига қараб аниқланади. Кесиш тезлиги, м/мин да ифодаланади.

Механик ишлов бериш икки боскичда бажарилади: хомаки ва тоза ишлов бериш.

Деталларга хомаки ишлок беришда кесиш тезлигини оддий ишлов беришдагига нисбатан 10-20 фоизга камайтириш, тоза ишлов беришда эса янги деталларни тайёрлашда қўлланиладиган расмана тезликларда кесиш керак.

4. Жилвирлаш -тикланадиган деталларни тоза ишлашнинг энг кенг таркалган усулидир. У юзанинг 2 ёки 2 а синф аниқликда, гадир-будирлиги эса 8, 9 синф бўлиши талаб килинган холларда қўлланилади. Суюклантириб копланган юзалар донадорлиги 30-20, каттиклиги СМ1-СМ2 бўлган ок электрокорундан ясалган жилвир тошлар билан жилвирланади.

Пулатдан сиртларни жилвирлаш учун худди шу жилвир тошлар тавсия килинади, лёкин уларнинг каттиклиги МЗ бўлиши керак.

Суюклантириб копланган юзаларни жилвирлашда қуйидаги режимлар тавсия килинади: жилвир тошнинг айлана тезлиги 25-30 м/сек деталнинг айлана тезлиги 0,33-0,46 м/сек, буйлама суриш 1,01,5 мм/айл, кесиш чукурлиги 0,01-0,03 мм.

Хром билан силлик копланган деталлар донадорлиги 40-25 ва каттиклиги СМ1-СМ2 бўлган керамикавий богловчилик ок электро корунддан тайёрланган жилвир тошлар билан жилвирланади. Жилвир тошлар билан жилвирланади. Жилвир тошнинг айлана тезлиги 25-45 м/сек га тенг қилиб олинади.

Каттиклиги 50-55 НRС дан юқори бўлган деталларни олмос жилвир тошлар билан жилвирлаш тавсия этилади. Бундай ишлов бериш жуда аниқ станокларда бажарилади. АСП25К6-100% олмос жилвир тошлардан мустахкам синтетик олмос, донадорлиги 25, керамикавий богловчи ва концентрацияси 100%) қуйидаги ишлаш режимларида фойдаланиш маъкул жилвир тошнинг тезлиги 25-30 м/сек, деталнинг тезлиги 0,33-0,5 м/сек, буйлама суриш 1,0 мм/айл, кесиш чукурлиги 0,01-0,02 мм.

Жилвирлаш кейин ташки цилиндри сиртларни худди уша станокда махсус мослма ёрдамида образив ва олмос ленталар билан ишлаш (жилолаш) мумкин.

Абразив ва олмос ленталар билан жилолаш сирт тозалигининг бошлангич тозаликдан 2-3 синф юқори бўлишини таъминлайди, нафақат асосий цилиндрик сиртни, балки галтелларнинг радиусларини ҳам ишлашга имкон беради.

Мослама лентани айлантирадиган юритмадан ташкари, лентани ишланаётган буюмнинг ўқи буйлаб 1-2 мм амплитудали тебранма харакатга келтирувчи механизм кам бор. Углеродли пулатларни ишлашда лентанинг чизиғий тезлиги 28-37 м/сек, тебранишлар частотаси минутига 600-900, буюм юзасининг чизигий тезлиги 0,17 м/сек гача қабул қилинди лентани босиш кучи 25-30 н/см.

Притирлаш сирт тозалигини 11-14 синф ва аниқлигини 1-3 мкм атрофида бўлишини таъминлайди. Бу операция жуда аниқ деталлар (пулунжерлар жуфтлари) юзасидан унча катта бўлмаган ейилишларни йукотишда, шунигдек, бир детални иккинчисига аниқ мослаш учун қўлланилади

Притирлаш операцияси перлитли чуяндан тайёрланган ишкалагич ёрдамида бажарилади. Ишкалашда ГОИ(Давлат оптика институти) пасталаридан фойдаланилади. Пасталар керосинда суюлтирилади.

Абразив пста ва кукунларнинг донадорлигига қараб қуйидаги мапкалари бўлади: М4О, М28, М20, М14, М7 ва М5 (сонлар кўпчиликни ташкил этадигандоналарнинг ўлчамларини микрометр ҳисобида билдиради). М40, М28, М20 пасталари ва кукунлари дагал (хомаки) притирлаш, М7 ва М5 лари эса узел кесил аниқ притирлар учун ишлатилади.

Хонинглаш. Сиртларни жуда тоза қилиш учун қўлланилади. Хонинглашда абразив брусчалар айланма вал кайтма-илгариланма харакат киладиган головкага маҳкамланади. Хонинглашдаички юзаларни, масалан, гильза ва цилиндрларнинг иш ишлашда фойдаланилади. Хомаки хонинглашда кремний карбиддан тайёрланган брусчалар ёки донадорлиги 16-12 бўлган электрокорунд, тоза хонинглашда эса донадролиги 3-4 бўлган брусчалар ишлатилади. Хонинглашда головканинг айлана тезлиги 50-75 м/мин олинади, бўйлама харакат тезлиги эса айланма харакат тезлигининг 0,2 қисмини ташкил этади. Хонингланган юзанинг тозалиги 10-1 синфга ишлаш аниқлиги 1-2 синфга мос келади.

1   2   3   4   5   6   7   8   9



Похожие:

«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconМатериал ва ўрганиш услублари
Булунғур, Дарғом ва Эски Анҳор каналлари ва улар атрофидаги сув типларидан, Омонқўтонсой, Дарайтутсой, Бештолсой, Ургутсой ва Олтинсойлардаги...
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси
Тузувчи муаллифлар: тта тиббий-профилактика факультети эпидемиология кафедраси мудири, т ф д. Г. С. Матназарова
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconМухаммадиева Ойниса Мустафакуловна Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳуқуқшунослик факультети “Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди
Мухаммадиева Ойниса Мустафакуловна Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳуқуқшунослик факультети "Миллий ғоя ва...
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети француз филологияси факультети
Бми француз тили фонетика ва фонологияси кафедраси мажлисида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconҚишлоқ врачлик пункти тўғрисида
Ушбу Низом қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси iconДокументы
1. /кимё факультети талабалари учун кулланмалар/кимё факультети талабалари .doc
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси icon«энергетика» факультети «электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси» кафедраси
Ушбу услубий қўлланма «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялар» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган....
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси icon1 Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари
Республика ИҚтисодиётида тутган ўрни. «ҚишлоҚ хЎжалиги иҚтисодиёти» Фанининг предмети, тадҚиҚот усуллари
«Автомеханика» факультети «Фермер ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» кафедраси icon3 Ўтиш даврида қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги Ер ислоҳоти, унинг амалга оширилиши
Бозор иҚтисодига Ўтишда ҚишлоҚ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иҚтисодий ислоҳотлар (4 соат)
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации