Документы



Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима icon

Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима

НазваниеШуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима
Дата24.08.2013
Размер347.73 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Тасвирий санъат нима.docШуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима


Шуҳрат Абдуллаев


ТАСВИРИЙ САНЪАТ НИМА


Тасвирий санъат нима, унинг қандай тур ва жанрлари бор


(Санъат тарихини ўрганувчилар учун ўқув қўлланма)


ТОШКЕНТ


Мазкур қўлланма санъат тарихига қизиққан ва шу борасида ўз малакаси-ни оширишни истаган кенг китобхонлар учун мўлжалланган. Китобдан санъат тарихи, унинг муаммолари, иборалар масаласи билан қизиққан мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.


Маъсул мухаррир: Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедра профессори санъат-шунослик номзоди, Н.У.Абдуллаев.


Тақризчилар: Толипов Н.Ҳ. ­ педагогика фанлари номзоди, доцент

Ахмедов Э.А. ­ санъатшунослик номзоди, доцент


©Шухрат Абдуллаев: Тошкент-2009


МУАЛЛИФДАН


Муболағасиз, мустақилликдан кейинги йиллар Ўзбекистон бадиий ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистон Президентининг Бадиий Академия ташкил этиш ҳақидаги фар-мони республика бадиий ҳаётини жонлантириб юборди. Рес-публикада Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, қатор коллеж ва лицейлар, санъат мактаб-лари очилди. Университет ва институтлар қошида бадиий таълим йўналишида кадрлар тайёрлайдиган факультет ва бўлимлар мавжуд. Булардан ташқари санъатдаги мезон ўзгаришлари, ижодкорларнинг эркин ижод қилишлари имко-ниятининг очилиши ҳам санъатдани қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Гап шундаки, ўзбек тилиги давлат мақомининг берилиши ва ўзбек тилида адабиётларнинг нашрини кенгай-тириш талаби ҳам шу масалага жиддий ёндошишни тақозо этади. Тўғрисини айтиш керак, ҳанузгача ўзбек тилида санъатшуносликка оид қатор иборалар талаффузида, ишлати-лишида аниқ келишилган қарашлар йўқ ҳисоб, борлари эса мунозарали. Шунинг учун ҳам шу масалага жиддий ёндошиш ва ҳар бир фаннинг асосий қуроли бўлган иборалар(терминалогия) тизимини яратиш, ўзбек санъатшунослигида ишлатилаётган иборалар тизимидан фойдаланиб ҳайкалтарошлик, графика ва рангтасвир санъати, уларнинг специфик хусусияти, ички бўлиниши ва ривожланиш тарихини кўриб чиқиш эътиборга лойиқ.

Мазкур қўлланма маданият ва санъат таълим тизимида ўқиётган ва ишлаётган ҳамда шу борадаги ўз малакасини ошираётган махсус курс талабалари ҳамда санъатшунослик, унинг муаммолари, иборалар масаласи билан қизиққан кенг китобхонларга мўлжалланган.


САНЬАТ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН


Заруратданми ёки ўйин орқалими? Заруратдан. Сабаб, инсон дунёни танигани сари унинг мураккаблигини хис эта борган. Борлиқни идрок этиш жараёнида пайдо бўлган фикр, хис-туйғуларини дастлаб товуш, ҳаракат, имо ишоралар билан ифодалаб аста сўз, ҳаётий тажрибаси ортиб борган сари оханг, ранг, чизиқ, шакл ва ҳаракатларда акс эттира бошлаган. Шу аснода санъат турлари ривожланиб борган. Санъат ривожида меҳнат ўрни ҳам катта бўлган. Одамлар меҳнат жараёнида шакл туйғусини хис этиб, ритм, симметрия тушунчаларини ўзлаштира бошладилар. Улар меҳнат жараёнида табиат сирларини оча бошладилар. Ишлатилаётган буюмларнинг шакли бажараётган меҳнатларини осонлаштириши ёки қийинлаштириши мумкинлигини тушундилар. Қулай меҳнат қуролларининг унуми уларда ўз қуролларига нисбатан меҳр туйғуларини уйғота борди. Улар ўз қуролларига безак бериш орқали шу меҳрларини изҳор этишга ҳаракат қила бошладилар. Одамларда қулайлик ва фойдалилик тушунчаларининг юзага келиши воқеликдаги, ҳаётдаги гўзаллик ва хунукликларни ҳис этиш имкониятини ривожлантира бошлади. Инсон маданияти тараққиёт оламига қадам қўйди. Санъатнинг юзага келиши инсоннинг обьектив воқелик тўғрисидаги билимларининг чуқурлашишига, ўз авлоди тажрибаларидан бахраманд бўлишга олиб келди. Бу уни табиат сирларини чуқурроқ ўрганишга кўмаклашди, унинг ақлий камолоти, эстетик қарашлари ривожини жадаллаштирди. Бугунги кунда санъат кенг маънога эга бўлиб - театр, музика, рақс, цирк, кино, пантомима, меъморлик , амалий санъат, безак санъати ва ҳ. к ўз ичига олади. Шу санъат турлардан бири Тасвирий санъат ҳисобланади.


ТАСВИРИЙ САНЪАТ НИМА?


Инсон ҳис туйғулари, кечинмалари, борлиқдан ташқарида бўлган нореал воқеа ва ходисалар ҳақидаги тасаввур ва ҳаёлларини чизиқлар, ранглар, оқ қора бўёқларда, ҳажмли ёки ҳажмсиз, рангли ёки рангсиз шаклларда бирор юза ёки маконда акс эттириш санъатига тасвирий санъат дейилади


ТАСВИРИЙ САНЪАТНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?


Тасвирий санъат асарлари танланган материаллар(ашёлар), тасвирлаш услубига биноан графика, рангтасвир, ҳайкалтарошлик турларига ажратилади. Бу санъатнинг ҳар уч тури ўз аро бир бири билан боғлиқ, лекин уларнинг ҳар бирининг ўзига хос томонлари, специфик хусусиятлари, тарихи бор.


ГРАФИКА


Тасвирий санъатнинг кенг тарқалган ва энг оммабоп тури графика санъати ҳисобланади. Бу санъатга биз ҳар куни ва ҳар қадамда дуч келамиз. Оддий қора қаламда чизилган сурат, китобнинг ички ва ташқи томонига ишланган турли бадиий чизма ва безак расмлар, йўл чиптасидан тортиб мураккаб расмий пул ва лотарей қоғозлари, плакат, этикетка, ўрама(упаковка), маркалар шу санъатнинг турли кўринишлари ҳисобланади.

1


1 2


1-расм. Чингиз Ахмаров. Доира чалаётган йигит.

2-расм .Чингиз Ахмаров. Капалакли қиз


«Графика» иборасининг мазмуни юнон(грек.) ча graphike, grapho - ёзаман, чизаман, расм ишлайман мазмунини англатади. Бу ибора дастлаб ёзув ва хуснихатга нисбатан ишлатилган, 19 аср охри-20 аср бошларига келиб унинг мазмуни кенгайиб қаламтасвир ва босма тасвир(гравюра санъати)кўринишларида бажарилган санъат турига нисбатан ишлатиладиган бўлди. Графиканинг асосий тасвир воситаси чизиқ ва чизиқлар мажмуаида бажарилган ва асосан ёруғ соя тусланишига мўлжалланган. Графикада ранг чегараланган тарзда ишлатилиб кўпроқ рамзий, шартли восита вазифасини ўтайди


Графика асарларининг номланиши.

Графика асарлари ўзининг ишланиш услубига қараб қаламтасвир, гравюра( ксилография, литография, офорт) деб юритилади. Қаламтасвирга қўлда ишланган барча расмлар (тасвирлар) киради. Бу расмлар оддий қора қалам, перо, ручка, мўйқаламда ишланиши мумкин. Қаламтасвирда чизиқ муҳим ўринни эгаллаб баъзан бундай қўлда ишланган расмларни чизматасвир деб ҳам юритилади.

1 2





3 4


3-расм. Қутлуғ Башаров.

4-расм. М.Курзин. Синган дарахт.

Қаламтасвир тарихи

Қаламтасвир инсон фаолиятининг энг қадимги тури хисобланади. Одамзот табиат билан мулоқатга киришиб боргани сари унинг сир асрорларини ўзлаштириб унга муносабатини билдириб борган. Ёниб кўмирга айланган ёғоч қаламчаси, тош, суяк ва шунга ўхшаш нарсалар билан чизиқлар хосил қилган, ўз хаяжон ва фикрларини ифодалай бошлаган

Инсон фаолиятлашиб жамият ривожлана боргани сари расм чизиш асослари ҳам мураккаблашиб борган. Расм чизиш учун эндиликда юзаси силлиқланган ёғоч, папириус, мол терисидан тайёрланган пергамент ва ниҳоят қоғоз ихтиро қилиниб улар ишнинг мазмуни ва бажарадиган амалига кўра танлана бошлаган.

Уйғониш даврига келиб қаламтасвир мустақил санъат турига айланди. Агар ўрта асрларда қаламда ишланган расмлар шунчаки рассом, меъмор ва бошқа санъаткорлар учун ёрдамчи восита бўлган бўлса, масалан бўлажак асарнинг хомаки қораламаси, бўлажак бинонинг чизма лойихаси ёки тархи ва х.к., бу даврга келиб эса қаламтасвир шу вазифасини сақлаб қолгани холда эндиликда мустақил санъат тури сифатида ўзида мустақил ғоя ва фикрларни баён эта бошлади. Шу санъатнинг таниқли ижодкорлири етишиб чиқа бошлади. Шу ўринда италиялик, германиялик рассомлар ижоди эътиборга лойиқ. Немис Уйғониш даврининг сўнгги йирик вакили Кичик Ганс Гольбейн (1497-1543) қаламсурат устаси сифатида машҳур бўлиб дунёнинг энг яхши қаламкашларидан бири ҳисобланади. Унинг шу техникада ишлаган портрет ва мавзули суратлари чизиқларининг ифодалилиги ҳамда нур ва соя орасидаги курашнинг нафис тасвири билан ҳарактерланади. Ганс Гольбейн турли рангли қоғоз ва қаламлардан фойдаланиб шу санъатнинг ажойиб намуналарини яратишга муоффақ бўлган. Унинг портретлари ўзининг ташқи эффекти билан диққатни тортади. Рассом тасвирланувчининг кийимлари, уни ўраб турган муҳит ва ундаги буюмларнинг характери ва фактурасини юксак маҳорат билан кўрсатади. Француз рассоми Жан Фуке, рус рассомлари А.Серов, Бакст қаламтасвирлари ҳам эътиборга лойиқ. Улар қоғоз фактураси, ранги, турли қалам ва унинг кучининг жозибасидан унумли фойдаланиб қаламтасвирининг нодир намуналарини яратганлар. Ўзбекистонда қаламтасвир санъатининг тарихи ўрта асрчилик билан боғлиқ ва асосан хуснихат- каллиграфия ва наққошлик санъатининг унсурлари- табиат шаклларининг соддалаштирилган кўринишларида, К.Бехзод асарларида намоён бўлган бўлса ҳам, лекин унинг кенг маънода замонавий кўринишдаги шакли 19 асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Бу санъатнинг даслабки ижодкорлари чеккадан келган европалик рассомлар эди. В.Вележевнинг Тошкент ва унинг атрофидаги манзараларни акс эттириувчи қаламтасвирлари, Н. Каразин, С.Дудин ва бошқа рассомлар ижодидага этнографик тасвирлар шу санъатнинг дастлабки кўринишларидан эди. Қаламтасвирнинг Ўзбекистон худудида ривожланиши ва кенг кулоч ёйилиши 20 асрнинг бошларида Тошкент, Бухоро, Фарғона ва бошқа шаҳарларда бирин кетин очила бошлаган замонавий мактаблар, касб-хунар билим юртлари, тасвирий санъат студия ва тўгараклар билан боғлиқ. Шу даврдан бошлаб биринчи бор борлиқни ўзига қараб расм чизиш, мавжуд ҳаётий воқеа ва ходисаларнинг ҳаққоний тасвирини яратиш харакати ривожланиб борди. Махаллий рассомларнинг биринчи авлодлари қаламда унинг уқув машқларини ишладилар, дастгоҳ қаламтасвир намуналарини ярата бошладилар. Иброхим Даврон, У.Тансиқбоев, Б.Хамдамий ва бошқалар шу борадаги асарлари шу давр изланишлари натижаси эди. Ўзбекистонда яшаб ижод қилган А.Волков, Усто Мўмин(А.Николаев), Чингиз Ахмаров ва бошқалар шу санъатнинг ажоиб намуналарини яратиб қолдирдилар. Ўзбек қаламтасвирининг янги босқичи 20 асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бу даврга келиб қаламтасвирнинг академик йўналишида асарлар яратилди, Дастгоҳ қаламтасвир кенг қулоч ёйди. Баҳодир Жалол, Жавлон Умарбеков, Искандар Вохидов, Алишер Мирзаев, Патхилла Хаитов ва бошқаларнинг дастгоҳ қаламтасвирлари, чизги ва қораламалари шу санъатнинг янги имкониятларини намоиш этади.

II. Босма графика.

Босма графика махсус мосламалар ва технологик услублар ёрдамида амалга оширилади. Босма графиканинг асосини қаламтасвир ташкил этади. Бунинг учун рассом бўлажак босма графика асарининг қаламтасвирини бирор қаттиқ юзада, масалан яхши ишлов берилган тахта(тош, металл пластинка, линолиум ва х.к.) юзасига ўйиб ишланади, сўнг шу тасвир махсус бўёқлар ёрдамида қоғоз юзасига(камдан кам холларда мато ёки бошқа юзага) туширилади. Бу босма графикадир. Босма графика одатда гравюра дейилади. Гравюра (француз, «gгаvег» «ўймоқ») — рассом бирор текис юза (тахта, линолеум, металл) ни махсус асбоб — штихел билан ўйиб тасвир чизади. Юзада ҳосил бўлган тасвир «клише» деб номланади(Клеше кўриниши жиҳатидан бўртма тасвирга ўхшашлиги учун бундай усулда хосил қилинган гравюрани бўртма графика деб шартли номланади). Клише юзасига бўёқ суртилади, сўнг у юзасига туширилади. Клишедаги ўйиқ жой юзада оқ, ўйилмаган қисми эса суртилган бўёқ рангида тушади. Хосил бўлган тасвир гравюрадир. Лекин гравюра учун ишлатилган юза материалига қараб (линолеум, ёғоч, металл) расмлар турлича номланади. Масалан тасвир ёғоч сатхидан туширилган бўлса ксилография(ксилос- ёғоч) , линолиумда юзасидан туширилган бўлса линогравюра деб юритилади ва х.к. Литографияда ўйиш ишлари олиб борилмаса ҳам баъзи ҳолларда уни ҳам гравюра санъатига киритишади . Аслида эса литография ясси гравюра турига киритилади. Босма графиканинг иккинчи тури бу ўйма графика бўлиб у одатда қаттиқ юзага қаламтасвир ишланиб олиниб сўнгра у махсус асбоблар ёрдамида чизиб-ўйиб олинади ва қаламтасвирнинг ўйма нусхаси хосил қилинади. Унга бўёқ берилиб юзага- қоғозга босилганида хосил бўлган тасвир офорт дейилади. Босма графика - гравюра Хитойда 6 - 7 аа., Европада 14 - 15 аа . пайдо бўлган ( дастлаб ксилография кейинроқ эса офорт). Литография 19 асрда амалиётга кириб келган. Фотомеханик услубда репродукция босиш пайдо бўлгунга қадар босма графика рассомлар асарини кўп нусхада кўпайтириш учун хизмат қилган.Ўзбекистонда бу санъат ХХ асрнинг 20-30 йилларидан ривожланабошлади ва 60- 80 йилларда ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди.Бу санъатда унинг машҳур санъаткорлари етишиб чиқди. Булар орасида Қутлуғ Башаров, Абдуқодир Маҳкамов, Анатолий Бабров, Низомиддин Ҳолиқовни эслаш мумкин.


ГРАФИКА ТУРЛАРИ


Графика санъати қандай бажарилгани ва номланишидан қатий назар ўзининг мазмуни ва бажарадиган вазифасига кўра қатор турларга ажралади. Булар;

1.Китоб-газета ва журнал графикаси.

2.Амалий (ёки саноат) графика.

3.Плакат.

4.Дастгоҳли графика.

Китоб, газета-журнал графикаси Босмадан чиқаётган жами китоблар, газета журналларнинг безаклари, уларга танланган харфлардан тортиб, муқова рангигагача, ички қисмидаги чизма ва расмлар графиканинг шу турига киради. Китоб, газета-журналларга ишланган расм, чизма ва безакларнинг вазифаси шу китоб ёки газета-журналнинг мазмунини ўқувчига етказиб бериш хисобланади ва уларнинг мазмуни билан боғлиқ бўлади. Ўзбекистон санъатида китоб графикаси тарихи узоқ тарихга кириб борса ҳам лекин унинг замонавий кўринишлари Х1Х аср охриларидан кенг кўламда кириб келган ва ўзбек замонавий санъатининг илк намуналари айнан шу санъатда яратилган. ХХ аср 20 – 30 йиллардан эса бу санъатнинг ўзига хос миллий шакллари ривожланиб унинг етук вакиллари етишиб читққан. Шулар ичида Искандар Икромов(1а) шу санъатнинг ўзига хос кўринишларини яратган.Усто Мўмин(Николаев), Владимир Кайдалов, Тельман Мухамедов, ва б. шу санъатнинг ажойиб намуналарини яратишган

5-расм. В.Кайдалов. Ўзбек халқ эртакларига ишланган расм (иллюстрация)


Амалий (ёки саноат) графика ҳам кундалик турмушда кўп ишлатилаган турли йўл чипталари, лоторей ва пул қоғозлари, саноат буюмлари қутилари юзасига ёпиштирилган турли ёзув ва расмлар, ҳархил этикеткаларни ўз ичига олади. Улар буюм ёки махсулотнинг мазмунини, моҳиятини тезроқ тушуниб олишга кўмаклашади. Турли таклиф қоғозлари, ёрлиқлар ҳам шу санъат турига мансуб бўлиб уларнинг ҳаммаси рассом томонидан ишланади ва муомалага киритилади .Бу санъат бугунги кунда компъютер графикасида кенг кўламда яратилмоқда.


ПЛАКАТ - (нем. Plakat. франц. placard – сўзидан олинган бўлиб эълон, афиша, ёпиштириш, илиб қўйиш маъносини англатади.

Плакат дейилганда кўпроқ рассом ишлаган асл нусха асосида полиграфия услубида кўп нусхада босиб чиқарилган расмлар назарда тутилади Унда тасвир ва ёзув(матн)лар орқали даврнинг муҳим воқеалари ўз ифодасини топади. ПЛАКАТ мазуси кенг бўлиб кундалик турмуш янгиликларни, унинг ютуқ ва камчиликлар, халқаро ҳаётда содир бўлаётган муҳим воқеа ва ходисаларини акс эттиради ва улар майиший, сиёсий йўналишда реалистик ёки сатирик услубда ишланиши мумкин. Плакат ўз мазмуни ва мақсад вазифаларига қараб сиёсий, майиший, хажвий плакатларга, шунингдек инструктив плакатларга ажралади.

Ўзбек санъатида бу санъат ХХ аср бошларидан кириб келган бўлса ҳам, лекин 30 йиллардан ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди.1960-80 йилларда эса ўзбек плакатчилари асарлари жаҳон кўргазмаларида намойиш этилиб ўзбек санъатининг номини дунёга танитди. Шундай плакатчи рассомлардан бири Форуҳ Кагаров эди. Унинг тиннчликка бағишланган плакатлари кўп нусхада нашр этилган.


6-расм. Бахром Хамдамий. Плакат.


Дастгоҳ графика. Агар юқорида кўриб ўтган китоб ва газета журнал графикаси ва амалий графика турлари ҳархил махсулот ва товарлар билан боғлиқ бўлиб уларнинг мазмунидан келиб чиққан холда ишланса плакат санъати ва дастгоҳли графика бундай хусусиятлардан холи. Дастгоҳли графика санъатнинг бирор тури билан боғлиқ бўлмай ўзида мустақил ғоя ва фикрларни баён қилади. Турли манзаралар, одамлар қиёфаси, воқеа ва ходисалар графиканинг тасвир ва ифода воситалари орқали очиб берилади.Бу санъат Уйғониш даврида мустақил санъат тури сифатида эътироф этилиб кўпгина рассомлар шу санъатда нодир асарлар яратиб жаҳон маданиятини бойитдилар.Ўзбек санъатидан санъатнинг бу тури Беҳзод ижодида учраса ҳам лекин ҳақиқий ривожи ХХ асрнинг 30-40 йилларидан бошланиб 60 -80 ўзининг юксак пағонасига кўтарилди. Тельман Муҳамедов, Искандар Вохидов, Абдуқаҳҳор Маҳкамов, Патхилла Хаитов графикалари шу санъатнинг етук намунаси сифатида эътироф этилган.

РАНГТАСВИР

Рангтасвир нима? Рангтасвир деб рангли ашё-материалда (бўёқлар-акварел, мойбўёқ, темпера, гуаш, елим бўёқ ва б, рангли тош, шиша ва ва х.к.) бирор юзага (қоғоз, мато, тахта, девор ва бошқа) ишланган рассом асарига айтилади. Рангтасвир асарлари ўзининг ишланиши, ўрни, мазмуни, бажарадиган вазифаси, услуби ва кўринишига қараб монументал рангтасвир, дастгоҳ рангтасвир, декоратив(безак) рангтасвир, икона, миниатюра, диорама, панорама турларига ажратилади.


МОНУМЕНТАЛ (МАҲОБАТЛИ) РАНГТАСВИР


Меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган рангтасвир асарларини монументал (маҳобатли) рангтасвир деб юритилади. Монументал рангтасвир меъморчилик мажмуида маълум миқдорда безак вазифасини ўтайди, шунинг учун ҳам у монументал-декоратив рангтасвир деб ҳам юритилади.


7-расм. Деворий расм.(фреска) парчаси 8-расм. Мозайика. 9-расм. Панно.


Декоратив рангтасвир меъморчилик ва амалий санъат билан боғлиқ бўлиб, асосан, безаш вазифасини ўтайди (декоратив сўзининг маъноси ҳам латинча безаш демакдир). Ишлатиладиган буюмларнинг гўзал бўлиши учун бу санъатдан фойдаланилади. Театр, кино декорациялари ҳам шу санъат кўринишларидан. Дастгоҳли рангтасвир дейилганда махсус ясалган рамкага тортилган матолар устига ишланган рассом асари назарда тутилади. У моль­берт деб аталадиган алоҳида дастгоҳда ишлангани ва шу холда намойиш этилгани учун ҳам шундай номланади. Ўзбек санъатшунослигида баъзан станокли рангтасвир ибораси ҳам учрайди. Дастгоҳли рангтасвир монументал ва декоратив рангтасвирдан фарқланиб бирор санъатга боғлиқ бўлмайди ва мустақил идрок этилади. МИНИАТЮРА. Рангтасвирнинг турларидан ҳисобланган миниатюра санъати французча - miniature, италянча - miniatura, лат. minium-сўзларидан олинган бўлиб киноварь, сурик маъносини билдиради (киноварь, сурик қизил бўёқлар туркумига киради). Гап шундаки, қадим пайтларда китоблар қўлёзма тарзида тайёрланиб матннинг бошланишидаги бош харфни қизил ранг билан ажратилган, кейинчалик шу харфлар атрофига турли нақш ва безаклар киритила бошланган, аста матн мазмуни билан боғлиқ тасвирий композициялар пайдо бўлабошлаган ва миниатюра тарихи ўз ривожини бошлаган. Бугунги кунда миниатюра дейилганида кичик хажмда нафис ишланган тасвирий санъат асарлари назарда тутилади. Қутичалар, катта бўлмаган юзаларга лок, мойбўёқ, темперада ишланган кичик хажмди расмлар рангтасвирнинг шу турига киради ва лок миниатюраси дейилади. Китоб безаги унсурлари-иллюстрациялар, инциаллар, заставка, хотима миниатюранинг кенг тарқалган турларидан ҳисобланади, уларни кўпинча китоб миниатюраси таркибига киритилади.

10-расм. Миниатюра.

Миниатюра бир томондан китоб билан боғлиқ холда унинг ажралмас қисми сифатида иштирок этса иккинчи томондан у амалий санъат буюмларининг безаги сифатида қўл-ланилиши ҳамда мустақил рангтасвир тури сифатида ишлатилиши мумкин. Миниатюра рангтасвирнинг дастгоҳ тури сифатида ўзида мустақил ғоя ва мазмунни ифодалайди. Бунга лок миниатюраси, кичик хажмдаги юзага (қоғоз, тери, ёғоч ва х.к.) ишланган ва мустақил ғояни ифодаловчи тасвирлар, расм компо-зициялари, медальонларга ишланган порт-ретлар киради.

ИКОНА ( греч. eikon - тасвир, сиймо), христиан динида (православ ва католицизмда) - Иисус Христос, Биби Марям, авлиёлар, Муқаддас китобдан олинган турли воқеалар туширилган тасвирлар, тор маънода ўрта аср икона санъатининг диний эътиқод билан боғлиқ бўлган кўриниши назарда тутилади.

ДИОРАМА, диарама ( греч. dia - сквозь, через и horama - кўриниш, томоша), Ярим айлана ичига ишланган олд томони турли буюм ва уларнинг мулажлари билан тўлдирилган рангтасвир асари. ПАНОРАМА ( греч. pan-ҳаммаси ва horoma-кўриниш, томошо), айлана ичига тортилган лентасимон юзага ишланган ва олд томонлари бутафор ва реал буюмлар билан тўлдирилган ҳамда марказдан туриб айланиб кўришга мўлжалланган тасвирий санъат- рангтасвир асари. Одатда бундай асарлар думалоқ зал ичига ишланган бўлиб зал ўртасига ишланган кўриш майдончасидан кузатииш, идрок этишга мўлжалланган. Панораманинг биринчи намунаси 18 асрда ирланд рассоми Р.Баркер томонидан Эдинбургда ишланган. 19 асрга келиб бу санъат Европа мамлакатларида кенг ёйилди.Унинг машхур намуналаридан бири рус рассоми Франц Рубонинг 1912 йили очилган«Бородино жанги» панорамасидир.


РАНГТАСВИР АСАРЛАРИНИ ИШЛАШ УСУЛЛАРИ

ВА НОМЛАНИШИ

Рангтасвир асарлари ишлатилган ашёлар ва услубига қараб деворий расм - (ал фреска, қисқагина фреска), мозайика, витраж , панно, плафон деб аталади. Агар рассомнинг ишлаган рангтасвири юзага(девор юзаси, пол юзаси ва х.к.) рангли тошлардан ишланган бўлса унинг мозайика деб юритилади.

Бундай рангтасвир рангли тош, шиша, кошин(сирли сопол) парчаларидан бирор қаттиқ юзага(девор,пол, тахта ва х.к.) елим, цемент ёки шунга ўхшаш боғловчи ёрдамида юзага териб ёпиштирилади. Деворий расм – фреска тўғридан-тўғри девор сатхидаги ишлов берилган хўл сувоқ устидан сув бўёқда ёки махсус ишлов берилган девор юзасига мойбўёқда ишланади. Деворий расм - Ал фреска, қисқагина фреска деб ҳам номланади. Монументал рангтасвир витраж сифатида хам бажарилиши мумкин. ВИТРАЖ (франц. vitrage, лат. vitrum – шиша, ойна), деб ром ёки эшик кўзларига ойна ёки шунга ўхшпш ўзидан нур ўтказадиган материалда ишланган нақш ёки мавзули композиция витраж дейилади. Курилиш амалиётида бино олд томонини тўлиқ ёки қисман ойнавадли ишланиши ҳам витраж деб юритилади. Панно (франц. мато парчаси) –атрофи хошия билан чегараланиб(рамкага олиниб) ичига рассомлик (ҳайкалтрошлик - бўртма тасвир - барельеф, горельеф, ёки нақш) ком-позицияси ишланган деворнинг қисми ёки махсус жойга(ўриндиққа) мўлжаллаб ишланган рангтасвир( ҳайкалтарошлик — бўртма тасвир, наққошлик, ўймакор-лик) композицияси панно дейилади. ПЛАФОН француз сўз бўлиб кенг маънода хонанинг теппа қисми, шипига ишланган тасвир маъносини англатади. ЭНКАУСТИКА (юн. enkYiistike, enkaio сўзидан ёқаман, ёндираман) иссик усулда бажариладиган мўм рассомлиги. Энкаустиканинг икки хил усули бўлиб биринчиси бу мўм қўшилган бўёқлар тасвир ишланаётган юзага мўйқаламларда суртилиб, устидан қиздирилган металл куракча юргизиб чиқилганда, иссик таъсирида мумли бўёқлар эриб бир-бирига аралашади ҳамда юзага мустахкам ёпишади; 2-усул тасвир юзага иссик. суюлтирилган мўмли бўёқларда ишланиб, устидан иссик таъсирида мум эритилиб чиқилади


Рангтасвир асарларини ишлаш услуби. Рангтасвир асарлари ишланишини шартли иккига – ясси ва хажмли-фазовий услубларга ажратилади. Биринчи услубда тасвир яхлит ясси шаклларида соя ва ёруғ томонларини кўрсатмасдан (соясиз) ишланади, хажмли-фазовий расмларда эса тасвир ҳажмли нурсоя ёрдамида, мухит билан боғлиқ холда тасвирланади Бундай расмлар рангга бой бўлиб унда рангларнинг ҳамма тусланишларини хис этиш, тушувчи нурнинг қайтган рангини ҳам, қайтган нурларнинг тусланиши ва бошқа ранглар билан бойишини-рефлексини кўриш мумкин. Албатта рангтасвир асарларида бу икки услуб орасида қатиий чегара йўқ, бири иккинчисини тўлдириб бориши мумкин.

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК

Тасвирий санъатнинг турларидан бири. Ҳажмли, ёруғ — сояга эга бўлган шакллар мажмуасида маконда ёки бирор юзага ишланадиган санъат тури. Турли хилдаги стол устига қўйиладиган ҳайкалчалар, парк ва хиёбонларга ўрнатилган турли ҳайкал ва ёдгорликлар, биноларнинг деворларига, ниҳоят турли амалий буюмлар, танга, нишон, медалларнинг юзасидаги бўртма тасвирлар ҳайкалтарошлик санъатининг турли кўринишига киради. Ҳайкал-тарошлик асарлари ўз кўринишига қараб, думалоқ ва қавариқ, бўртма (рельеф) ҳайкалларга бўлинади. Думалоқ ҳайкалларни ҳамма томондан айланиб кўриш мумкин бўлади. Масалан, майдон ва хиёбонлардаги ҳайкал ва ёдгорликлар, стол устига қуйиладиган ҳар ҳил ҳайкалчалар шу турга мансубдир. Думалоқ ҳайкалларнинг ҳар бири бир тагликка (постамент ёки пьедесталга) ўрнатилган бўлади. Баъзан ҳайкалтарошликда бир неча тагликка ўрнатилган ҳайкаллардан ҳам фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолда бу ҳамма ҳайкаллар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, биргаликда бир мазмунни англатади ва ҳайкалтарошлик мажмуаси дейилади. Ҳайкалтарошликининг иккинчи кўриниши қавариқ ёки бўртма ҳайкаллар, одатда, бирор юзага бўрттириб ишланган бўлади. Бундай ҳайкаллар рельеф деб аталади





10-расм. Бегуноҳлар фаворасига ишланган бўртма тасвир (барельеф). Париж.


Рельеф французча юза маъносини англатиб одатда бундай ҳайкаллар фақат бир томондан кўришга мўлжалланган бўлади. Париждаги фавворалардан бирига ишланган бўртма тасвир –барельеф- шунга мисол бўла олади(Расм 10).

Рельеф, ўз навбатида, барельеф, горельеф каби турларга ҳам бўлина­ди. Булардан ташқари, рельефнинг яна бир тури бор. Бу ўйиб ишланган рельефлардир. Бундай рельефлар, одатда, текис юзага ўйиб ишланади. Юзани ўйиш натижасида ҳосил бўладиган ёруғ-соя ўйини ҳисобига тасвир кўзга ташланади. Бундай рельефларнинг имконияти чегараланган бўлгани сабабли, улар амалда жуда кам қўлланилади. Бундай рельефлар қадимги Мисрда ишлатилган. Бўртма ҳайкалтарошлик(рельеф)да, табиат манзараларининг кўриниши ҳаётий воқеалар маълум муҳитда кўрсатилади. Бундай рельефлар баъзан санъат тарихида перспективали рельеф деб ҳам юритилади.


Ҳайкалтарошликнинг пластик турлари –бош(одамнинг бош қисмини акс эттирувчи ҳайкал), бюст(одамнинг белгача ишланган ҳайкал), ҳайкал(одамнинг бўй басти билан ишланган ҳайкал), кўп жуссали композицияга ажралади.





11-расм. Қуттимуродов. Амударё.

12-расм. Донателло. Гаттамелатта ҳайкалидан парча.


Ҳайкалтарошлик турлари. Ҳайкалтарошлик асарлари ҳам тасвирий санъатнинг бошқа турлари каби ўзининг бажарадиган вазифаси, мазмунига қараб, қатор турларга бўлинади. Булар:

Монументал ҳайкалтарошлик, Декоратив ҳайкалтарошлик, Дастгоҳ ҳайкалтарошлик, Майда пластика ёки терракота

Монументал ҳайкалтарошликка меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган ҳайкалтарошлик асарлари киради. Муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, турли хилда­ги ёдгорликлар, ҳайкалтарошликнинг шу турига мансуб. Монументал ҳайкалтарошлик асарлари кўп холларда қаҳрамонларни кўтаринки руҳда тасвирлади. Монументал-ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга мўлжалланганлиги сабабли, катта-катта, яхлит шакллардан кенг фойдала-нилади. Самарқанддаги Жомий ва Алишер навоий ҳайкали (ҳайкалтарошлар Х. Хусниддинхўжаев, В. Лунев). Тошкентдаги Низомий номидаги Тошкент давлат университети биноси олдидаги «Фан» ва «Меҳнат»композициялари (ҳайкалтарош О.Коржинская) шундай ҳайкал-лар сарасига киради(Расм-12,13.).




12-расм. Самарқанддаги Жомий ва Алишер навоий ҳайкали (ҳайкал-тарошлар Х. Хусниддинхўжаев, В. Лунев)

13-расм. О. Коржинская. «Фан». Композиция.


ДЕКОРАТИВ - ҲАЙКАЛТАРОШЛИК


Истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва парклар, шунингдек, меъморчилик биноларининг деворларини безаш учун ишлатиладиган ҳайкалларнинг ҳамма турлари декоратив-ҳайкалтарошлик санъатига мансуб. Агар монументал-ҳайкалтарошлик асарларида мавзу аниқ. образлар кўтаринки руҳда ишланса, декоратив ҳайкалтарошлик асарларида мавзу аниқ кўзга ташланмаслиги, образлар бироз эркин, шартли бўрттиришлардан фойдаланиш орқали талқин этилиши мумкин. Ҳайкалтарошликнинг бу турида турли ҳайвонлар шакли ҳам кенг ишлатилади. Биноларнинг деворларига ишланадиган турли бўртма тасвирлар, амалий санъат буюмларининг юзасига ишланган тасвирлар, турли фонтанлар, панжаралар, бадиий дарвозалар, ҳам шу ҳайкалтарошликнинг кўриниши ҳисобланади.

Дастгоҳ ҳайкалтарошли. Дастгоҳ ҳайкалтарошлигига мустақил мазмунга эга бўлган, санъатнинг бошқа турларига тобе бўлмаган асарлар киради. Бундай асарлар кўргазмалар, уйларга қўйиш учун мўлжалланган бўлади. Ҳайкалтарошликнинг бу турида воқелик бутун борлиғи билан акс эттирилади ҳамда инсон психологиясидаги нозик ўзгаришлар, унинг ички руҳий кечинмалари, кайфиятини очиб бериш имконияти катта бўлади.

Ҳайкалтарошлик ифода воситалари. Ҳайкалтарошликда асосий ифода воситаси турли ўлчам ва шаклдаги ҳажмлар ва уларинг комбинацияси бўлса ҳам, лекин нур-соя имкониятини ҳисобга олиш алоҳида ўрин тутади. Ижодкор ёруғ-соялар ўйинидан фойдаланиш орқали ўз ҳайкалларини таъсирли ва жозибали бўлишига эришади. Ҳайкал ёруғ - соя билан тирик, яъни нур тушиши билан у ҳам жонланади, ёрурликнинг ўзгариши билан ундаги ёруг-соя товланиши ҳам ўзгаради, натижада, ундан томошабин оладиган таассурот ҳам ўзгариб боради. Бу нарса монументал ва декоратив ҳайкаллар учун жуда қўл келади. Чунки майдон ёки хиёбонга ўрнатилган ҳайкалга эрталабки тонг қуёшининг нурлари бир жозиба берса, кечки кун ботиш пайтидаги қуёш нурлари бошқача бир файз киритади. Тунги ой нурларида шу ҳайкалнинг ўзи яна бир гўзаллик кашф этади. Шунинг учун ҳайкал турли пайтда кишида турлича таассурот қолдиради.

Ҳайкалтарошликда инсоннинг фақат ташқи кўриниши, тинч турган ҳолати ёки харакатдаги пайтини акс эттириш билан унинг имконияти тугамайди. Ундаги кечинмалар, унинг хаяжон ва ғамгинлиги, келажакка интилиш ва ўтмишга қайғуриши ҳам ўз ифодасини топади қандай. Ҳайкалтарош асарида инсоннинг теварак-атрофга бўлган муносабати ҳам, қалбидаги изтироб ҳам ишонарли талқин этилиши мумкин. Бунда, энг аввало, ҳайкалтарошнинг ўта зийраклиги, одам гавдаси ва мимик ўзгаришларини тўғри ифодалаши муҳим ўринни эгаллайди. Тўғри топилган харакат, юзидаги мимик холат - булар унинг таъсирли бўлишида муҳим ўринни эгаллайди. Ҳаётий шакллар билан борлиқ ҳақида хикоя қилиш,воқеликка муносабатларини билдиришга эришдилар.

ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЖАНРЛАРИ

Жанр франц. - тур, кўриниш маъносини англатади. Тасвирий санъат жанрларининг номини тасвирланган объект ва унинг мазмуни белгилайди. Масалан табиат манзараларини акс эттирувчи расмлар манзара жанрига мансуб бўлса, одам қиёфасини акс эттирувчи расмларни портрет жанрига киритилади ва х.к. Тасвирий санъатнинг жанрлари кўп. Булар: Портрет, манзара, натюрморт, маиший, тарихий, батал, анимал ва б. Ҳайкаллар ҳам мазмуни ва ишланиш объекти мавзуидан келиб чиқиб қатор жанрларга бўлинади.

ПОРТРЕТ (франц. portrait,. portraire - тасвирлаш) – Одам ёки одамлар гуруҳини акс эттирувчи тасвирий санъат жанри. Мазкур жанрда мавжуд бўлган ёки ўтиб кетган бирор бир шахс ёки шахслар гурухи, рассом (ижодкор) тасаввурида пайдо бўлган ҳаёлий қиёфалар акс этиши мумкин. Портретнинг муҳим томони бу тасвирланувчининг айнан ўзига ўхшатиш билан боғлиқ. Портрет иборасининг келиб чиқиши ва дастлабки маъноси ҳам эски француз тилида «ўхшатиш», «бор нарсани ўзига ўхшатиб қайтариш» мазмунидан олинган. Рассом(ҳайкалтарош) портрет орқали тасвирланувчи шахснинг маънавий дунёсининг бой ёки қашшоқлигини, ижтимоий ҳаётдаги ўрни, касби, жамиятдаги мавқини акс эттириши ва унинг шу жихатлари орқали давр хусусияти, сиёсий иқтисодий аҳвол ҳақида маълумот бераолади. Бу эса рассомнинг ғоявий эстетик ва сиёсий қарашлари даражаси билан боғлиқ. Шунинг учун етук портрет асарлари орқали на фақат шахс ҳақида балки шу шахс яшаган давр, мухит ҳақида маълумот олиш мумкин. Рассомнинг профессионал махорати, портрет ишлаш учун танлаган материаллари(бўёқ,расм ишланадиган асос, иш асбоблари ва х.к.) эса унинг яратган асарларига қайтарилмас, бетакрор ўзига хослик бахш этади ва дастхатини белгилайди.




14-расм. А.Абдуллаев.Ойбек портрети. 15-расм. У.Хогарт.Кўкат сотувчи қиз. 16-расм. Т. Гейнсборо.Бофор портрети.


Портрет ишланиш услуби(техникаси), бажарадиган вазифаси, мазмунига қараб Дастгоҳ, монументаль портрет тарзида тасвирланувчи(ёки тасвирланувчи-лар)нинг фақат бош қисми, бош ва елка қисми, белигача, бутун бўй басти билан унинг олд , ён томонидан ишланиши мумкин. Мазмунига қараб тантановор парад портрет, интим, интим лирик портрет бўлиши мумкин.

Портрет турли нишон, танга, медаллар юзасига ишланиши(Медальер санъати), гемма(Глиптика)да, медальонларда учрайди.

Портретда тасвирланган одамлар сони, улар тасвирланган мухит(замин-фон) ва мазмунига кўра якка, қўшалоқ ва гуруҳ портретларга ажралади. Портретнинг яна бир тури автопортрет бўлиб, рассомнинг ўзини ўзи ишлаган портретлар назарда тутилади. Портрет санътида тасвирланувчи соф холда атрофдаги мухитни кўрсатмасдан тинч холатда тасвирланиши ёки унинг бирор фаолияти билан маълум мухитда ишланиши мумкин. Бунда тасвирланувчи фаолиятини билдирувчи буюмлар, уларнинг сифати ва хусусияти, яшаётган мухит ва х.к тасвирланувчи фъели ва фаолияти моҳиятини тушунишга хизмат қилади. Шунинг учун портретларни шартли соф партрет ва портрет–картинага, аниқроғи жанрли портретга ажратиш мумкин, Жанрли портрет мазмунига кўра тарихий портрет ёки маиший портрет деб номланади. Портрет санъатининг яна бир кўриниши бу йиғма портрет- портрет типдир. Бундай портретларда рассом турли одамларнинг энг характерли томонларини йиғиб, жамлаб янги умумлашма қиёфа яратади.Бундай портретда бирир аниқ шахс бўлмаслиги , лекин даврнинг энг характерли шахси қиёфасини акс эттиради. Шаҳснинг фақат ижобий томони эмас, балки унинг салбий томонларини акс эттирувчи сатирик портрет, кулгили томонини кўрсатувчи шарж портретлар ҳам шу жанрга мансуб. Сатирик портретлардан шаржнинг фарқи у хазил мутоиба, самимий тарзда бўлади ва шахснинг шаъни, ғурурини камситмаган холда унинг фъел атворидаги айрим ўзига хос томонларини кўрсатиши мумкин.

Портрет жанри тасвирий санъатнинг уч турида хам ўз мавқига эга бўлса ҳам лекин ҳайкалтарошлик, графика, рангтасвирда ўзига хос кўриниш ва мавққа эга бўлади. Масалан хайклтарошлик ва рангтасвирда бу жанр кенгроқ учраса. Графикада камроқ ишланади. Портрет санъати қадим пайтларда пайдо бўлган.Уйғониш даврида бу санъат юқори чўққига кўтарилди, Леонардо да Винчи портретлари, Рафаэл Санти, Рембрандт, Веласкес, У. Хогарт, Т. Гейнсбороларнинг портретлари машҳур. Ўзбекистонда К.Бехзод М.Музаҳҳиб каби мусавирлар, А. Абдуллаев, М. Набиев, Ю. Елизаров, А. Волков ва бошқа-лар шу санъатда асарлар яратган.

Маиший жанр- жамият ва шахсий хаётдаги кундалик турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи тасвирий санъат жанри. Бу жанрда рассом(ҳайкалтарош) ўз замонасидаги кундалик турмушда бўлаётган воқеа ва ходисаларни, одамларнинг яшаш тарзи, дам олиши, меҳнати ва спорт билан шуғулланиши, хуллас уларнинг кундалик фаолияти бу жанрнинг мазмунини ташкил этади.





17-расм. Хамдамий. Иш тугади. 18-расм. З.Ковалевская. Ложада.




19-расм . А. Волков.Бўғдойзор. 20-расм. Рубенс. Шер ови.





21-расм. П. Федотов. Янги куёв. 22-расм. Раққоса. Хинд. бўртма тасвири. Балиқчилар. 23-расм . VII аср.М. Овайс (Миср Араб Республи-каси).




24-расм. А. Мирзаев.Учрашув. 25-расм. Б. Хамдамий. Қурувчилар.




27-расм. М. Мухтор. Сув олаётган қиз. Миср Араб республикас. 28-расм Келин куёв сайрда. Хинд рассоми.


Тарихий жанр. Тасвирий санъатнинг жанрларидан бири тарихий жанр ҳисобланади.Ижтимоий хаётда содир бўлган ва жамият ривожида бурилиш нуқталарини белгилаган воқеа ва ходисалар, тарихий шахслар ижодкорнинг дастгоҳ ва махобатли асарларида, бўртма тасвирларда, ҳайкал ва ёдгорликларда, кичик хажмдаги миниатюралару дастгоҳ графика асарларида ўз ифодасини топиши мумкин. Тарихий манзиллар, қадамжолар ҳам шу жанрнинг сюжети хисобланади. Тарихий жанр батал жанри билан яқинлашиб кетади. Жанг воқеаларининг хал қилувчи дамларини акс эттирувчи композициялар шундай асарлар қаторига киради.




29-расм. П. Брюллов. Помпейнинг сўнги куни. 30-расм. С. Иванов. Ғалаён.

31-расм. Қанғ жангчилари.Самарқанд яқини-да топилган пластина юзасига ишланган расм. Мил.ав. II аср.


БАТАЛЬ ЖАНРи ( франц. bataille - жанг), жанг ва ҳарбий ҳаётга бағишланган мавзудаги тасвирий санъат жанри. Ўтмиш ва бугунги кунда бўлаётган жанг воқеалари(шунингдек денгиздаги жанг воқеалари ), ҳарбий юришлар, жангчилар ҳаётидан олинган сюжетлар бу жанр мазмунини белгилайди. Бўлаётган жангнинг муҳим пайтлари, унинг моҳиятини, тарихий дамларини тасвирлашга интилиш бу жанрни тарихий жанрга яқинлаштиради ҳарбий жангчилар ҳаётига брғишланган асарлар эса майиший жанрга яқинлаштиради.

Жанг воқеаларининг тасвирини ишлаш қадимда мавжуд бўлиб Қадимги Шарқ бўртма тасвирларида, юнон вазаларига ишланган тасвирларда, римлик-ларнинг рельефларида учрайди. Бундай тасвирлар Ўрта Осиё архео-логик топилмаларда ҳам мавжуд. Қанғ жангчилари шундай ёдгорликлардан биридир.

Ўрта аср санъатида ҳам бу жанрда кўплаб асарлар яратилган. Минатюраларда, махобатли рангтасвир, бўртма тасвир ва кўп фигурали ҳайкалтарошлик композицияларида шу жанрда асарлар яратилган.

Батал жанрининг ривожланиши ва мустақил жанрга айланиши 15-17 асрларга тўғри келади. Бу жанр ривожида француз рассоми Ж.Калло уруш талофатлари ва халқ бошига келтирган азоб уқубатларини ҳаққоний тасвирлашга муяссар бўлди. Д.Веласкес,фламанд рассоми П. Рубенс, голланд Ф.Вауэрман шу жанрнинг бетакрор намуналарини яратиб қолдирдилар. 18 аср – 19 асрарида ҳам шу жанрда махобатли асарлар яратилди. Француз рассоми Антуан Гро Наполеон 1 юришларига бағишланган йирик композициялари, испан рассоми Ф.Гойянинг халқ жасоратига бағишланган «Уруш талофатлари» асарлар туркуми(рангтасвир ва графика) жанг воқеаларининг нақадар дахшатли ва беаёв эканлигини очиб кўрсатади Расм. Э. Делакруа, «Баррикададаги озодлик» Франция ҳаётида содир бўлган ғаллаёнларда ёшу қари. Ишчию зиёли иштирок этганини ва бу халқ ғалаёни эканлигини кўтаринки рухда тасвирлайди...асари Батал жанрида рус рассомлари ҳам бетакрор асарлар яратиб қолдирдиларю В. Суриковнинг батал жанридаги ишлари, В.Веришчагин копозициялари Ф.Рубо панорамалари шу жанр имкониятларини намоён қилади. 20 аср ҳам батал жанрига бой . Бу даврда батал жанрида ишланган асарларда тарихий-фалсафий, иқтисодий масалалар, уруш ва тинчлик мавзуси ўз ифодасини топди. Бельгиялик Ф. Мазерель, немис рассоми. К. Кольвиц ва О. Дике, инглиз Ф. Брэнгвин, мексикалик X. К. Ороско, франц. Рассоми П. Пикассо, япон. рангтасвир устаси Маруки Ири и Маруки Тосико ва бошқалар. Бешавқат уруш изтиробини чуқур хис этиб тасвирладилар.





33-расм. ҒАбдурахмонов. 1941 йил.

Уруш, жанг воқеалари 20 аср ўзбек рассомлари ижодида ҳам салмоқли ўринни эгаллайди. Уларнинг асарларида халқнинг озодлик учун олиб борган жанги, иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ўзининг образли ечимини топди. М.Набиевнинг «Спитамен жанги» Расм. Ғофур Абдураҳмоновнинг 1941 йил. Жанга кузатув, З. Фахриддиновнинг «Муқанна қўзғолони», А. Алиқулов, Э. Машариповлар Темур ва темурийлар даври жангларини ўз асарларида акс эттирдилар.

Анима жанри. Тасвирий санъатнинг «кекса» жанрлардан бири анима жанри бўлиб унда ҳайвонлар ҳаёти, уларнинг хусусиятлари, фел атвори ўз ифодасини топган. Анима сўзининг маъноси ҳам лотинча бўлиб ҳайвон маъносини анлатади. Ибтидоий давр рассоми ўз атрофида мавжуд бўлган зубр, мамонт. Кийик ва бошқа ҳайвонларнинг ишонарли кўринишини ҳаққоний тасвирлаб бугунги кун тамошабинини ҳамон лол қолдириб келмоқда. Деярли 10-15 минг йил аввал ишланган бу расмларда рассом хайвонларга хос эпчиллик, куч қудратлиликни махорат билан тасвирлайди, бўртма тасвирини ишлайди. Расм. Евроосиё худудида яшаб ижод қилган скифлар ҳам санъат тарихида хайвоний услублари билан шу жанр имкониятларини намоён этдилар. Расм. Қадимги Миср тарихи ҳам анима жанрига бой. Бу ерда ҳайвонларнинг улуғвор ва ҳаққоний ҳайкалларни ярадилар. Чунки мисрликлар хайвонларга нисбатан хурмат билан қараганлар ва уларни худо даражасида эъзозлаганлар. Қадимги Америка маданиятида, у ернинг махаллий ахолиси — хиндулар ҳам анимал жанрида бетакрор асарлар яратдилар. Хитой маданиятида бу жанрда ўта харакатли ажоиб хайвонларнинг ҳайкалларини яратдилар.







34-расм. Бизон. Ибтидоий давр. Франция. 35-расм. Раден Салех (Индонезия) Ҳаёт ва мамот кураши.

Расм Олд Осиёда буқа боши тасвири кенг учрайди. Бундай деярли 5000 йил аввал ишланган арфа асбоби тепа томонига ишланга буқа боши ҳайкали ўзинингҳаётийлиги билан характерланса. Иккинчи томондие ишланиш махоратининг юқорилиги билан ҳам кишини ҳайратлантиради. Инкрустация услубида бажарилган бу ҳайкалда турли қимматбахо маданлар уйғунликда яратилган.Оссурия бўртма тасвирларидаги ов манзараларининг акс эттирувчи бўртма тасвирлар жаҳон ҳайкалтарошлигининг ажойиб намунаси ҳисобланади. Ов пайтидаги харакат. Яраланган шерлар даги сўниб бораётган куч ҳайкалтарош томонидан усталик билан кўрсатилган.Расм Яраланган шер бўртма тасвири. Уйғониш даврига келиб ҳайвонларнинг ўзига қараб расмини ишлаш одати кенгайиб борди.. Шундай расмларни италиялик рассом Леонардо да Винчи, немис рассоми Альбрех Дюрер ижодида учратамиз. Анима жанрининг ривожланиши ва мустақил жанрга айланиши 15-17 асрларга бориб тақалади. Шу жанрни бошлаган бошловчилари голландиялик А.Кейп ва П. Поттер ҳисобланади. Улар уй ҳайвонларини табиат қўйнида, яйловларда мохирона тасвирлайдилар. 19 асрнинг йирик француз ҳайкалтароши ва рассоми А.Бари ҳайвонларни эрксевар ва енгил холда тасвирлайди. К.Труайон қишлоқ манзараси қўйнида осойишта ўтлаб юрган ҳайвонларни мехр билан ишлайди. Рус рассомлари В.Ватагин, ҳайкалтарош ва рассом И. Ефимов ўз асарларида ҳайвонларнинг ўзига хос фазилатларини мохи-рона тасвирлайдилар.

Ўзбек санъатида бу жанр қадимий бўлиб ибтидоий даврнинг палеолит ва айниқса мезолит ва неолит даврида ҳайвонларга бағишланган кўплаб асарлар яратилди. Зараутсой расмлари, Тақатош, Хўжакент тасвирлари шунга мисол бўлаолади. Тупроқ қальа, Варахша, Афросиёб деворий расмларида ҳам ҳайвонлар тавири кенг учрайди. Турли қушлар йиртқич ҳайвонлар. Енгил безакка бойот ваархарлар тасвири шу давр деворий расмларига алохида пайз киритган. Ўзбек замонавий тасвирий санъатининг ривожланиши ҳам шу жанрда бошланди десак муболаға бўлмайди. Чунки 19 аср охрида ўзбек санътидаги янги жараён айни шу санъатда кўрина бошлади. Абдурахим тоштарошнинг Бухоро амири Олимхон сарой кира веришига ишлаган шерлар ҳайкали, княз Романов саройи атрофига ўрнатилган кийик, ит ва қурбақалар ҳайкали шу янги давр қарашининг натижаси эди.




36-расм. А. Бойматов. Туяқуш.


20 аср ўрталарига келиб бу жанр кенг кулоч ёйа бошлади. Унинг ижодкорлари пайдо бўла бошлади. Халқ усталари Усто Умар Жўрақулов, Хамро Рахимова, кейинроқ Абдурахимолар ижодида халқ санъати услубида бажарилган афсонавий ҳайвонлар. ҳайкалчалари кўргазмаларда намойиш этила бошланди. Профессионал ҳайкалтарошликда асарлар яратилди, А. Бойматов, М. Иванов, Т. Қосимов, Ш. Мўминова ижодида шу жанрнинг ажойиб намуналари яратилди.

Манзара жанри. Тасвирий санъатнинг лирик жанрларидан бири, унда реал ёки ҳаёлий табиат кўринишлари орқали рассомнинг хис туйғулари, ўй хаёллари, орзу истаклари ўз ифодасини топади. Бу жанрда инсон фаолияти билан ўзгариб бораётган табиат манзаралари, меъморий қурилмалар, тоғ манзаралари, денгиз тўлқинлари тасвирланади. Табиат кўринишлари мавзули композициялар мазмунини тўлдирувчи восита сифатида ҳам иштирок этиб рангтасвир ва графика асарларида, ҳайкалтарошликнинг бўртма кўринишлари да кенг ишлатилади. Табиат манараларининг акси қадимдан рассомларнинг диққатини ўзига жалб этиб келган. Турли маиший, тарихий ва батал жанрида ишланган расмларда табиат кўринишлари ва унинг унсурлари кенг учрайди. Қадимги Шарқ мамлакатлари жумладан Оссурия, - Бобил, Миср деворий расм ва бўртма тасвирлварида кўриш мумкин. Ўрта Осиё маданиятида Қадимги Хоразм деворий суратларида манзара жанрининг ўрни салмоқли. Ўрта асрларга келиб манзара жанри миниатюраларда, монументал деворий расмларда учрайди,Ўрта асрлар Хитой санъатида ҳам манзара жанри мухим ўринни эгаллаб «тоғ ва сувлар» туркум асарларида ўз аксини топди.Ўрта аср хитой рассомлари Го Си ( 11 аср), Ма Юань, Ся Гуй (хар иккиси 12 асрнинг 1-ярми. 13 аа..), Му-ци (13 а. 1-ярми). манзара жанрида салмоқли асарлар яратиб қолдирдилар.Ўрта аср япон манзарачилиги ҳам сезиларли ютуқларга эришдилар.Инсоннинг табиат қўйнидаги фаолиятини манзара кўринишларида ифодаладилар. Кацусика Хокусай ва Андо Хиросигэ ижоди шу ўринда эътиборга лойиқ. 13-15 асрлардан бошлаб европа рассомчилигида манзара мухим ўринни эгаллай бошлади. Ва яратилаётган асарларнинг мухим қисмига айлана борди. Уйғониш даври рассомлари табиатни ўрганиш, инсонни ўраб турган мухитни тўлақонли тасвирлашга интилиш реалистик саъат ривожида мухим ўринни эгаллай бошлади. Шу харакатлар манзара жанрининг мустақил жанр даражасига кўтарилишига замин яратди. 17 аср бошларига келиб қатор рассомлар ижодида жумладан италиялик ака ука Каррачилар ижодида мумтоз манзара тамойиллари шаклланди. Манзара жанри ҳам ўзида юксак идеалларни акс эттирувчи санъат тури қаторига ўта бошлади. Никола Пуссен, Клод Лорен ижоди, Сальвадор Роза ва б ижоди шу хусусиятларни ўзида ифодалади. Манзара жанри ривожида голланд рассомлари ҳам сезиларли ўринни эгалладиар. Я. ван Гойен, X. Сегерс, Я. ван Рёйсдал, М. Хоббема, Рембрандт, Я. Вермер Делфтский ва бошқа рассомлар ўз асарларида табиатнинг жонли кўринишини ўз хиссий кечинмалари, ўй хаёллари билан бойитдилар. Манзара мустақил жанр сифатида ҳаётга кенг кўламда кириб келди. Манзара жанрининг янги босқичи 19 асрнинг иккинчи ярмидан бошланди . Табиат кўринишларини хаққоний тасвирлашга нур - хаво тўла асарлар яратишга харакат қилиш француз рассомлари ижодида сезиларли ўринни эгаллади. Пленер. 19 аср ўрталаридан бошлаб очиқ кенгликда (пленерда)расм ишлаш одат тусига кира борди. Бу хусусда Буюк Британияда Ж.Констебл, Россияда А. Иванов каби рассомлар фаоллик кўрсатдилар. Аста Францияда барбизон мактаби вакиллари, шунингдек К.Коро шу масала билан жиддий шуғулланиб унинг ривожига ўз хиссаларини қўшдилар. Пленэрнинг ҳақиқий ривожи 19 асрнинг иккинчи ярмига тўғри келиб айни шу даврдан бошлаб Пленеэр ибораси ҳаётга кириб келди, муомалада қўл-ланилиб француз импрессоинист рас-сомлари - К. Моне, К. Писсаро, О. Ренуар ижодига нисбатан ишлатила бошланди. 19 аср охри 20 аср бошларида пленэр рангтасвири Европа, Осиё, Америка рассомлари ижодида ўз ифодасини топди. Ўзбекистонга бу рангтасвир 19 аср охриларидан кириб келди. Л. Бурэ, И.Казаков, О.Татевосян, А. Исупов ва б., кейинроқ П.Беньков ва унинг шогирдлари (Р. Тимуров, А. Розиқов ва б.) ижодида ривожланди. Барбизон мактабининг вакиллари ижоди, импрессионист рассомлар асарлари шу ўринда эьтиборга лойиқ. 20 аср манзара рассомлиги шу даврнинг ғоявий пласти изланишлари билан узвий боғлиқ. Турли оқим ва йўналишлар манзара жанрида ҳам ўз ифодасини топди..

Ўзбекистонда манзара жанри ҳам узоқ тарихга эга бўлса ҳам лекин унинг кенг кўламда ривожланиши 20 асрнинг ўрталаридан бошланди. Урол Тансикбоев, Рашид Тимуров, Николай Корахон. Неъмат Қўзибоев, Анвар Мирсоатов, Абдуманноп Юнусов ижоди шу жанрнинг турли кўриниш ва йўналишларини намоён этади.





38-расм. Карахан. Олтин куз. 1961. 39-расм. У. Тансиқбоев. Менинг қўшиғим. 1974.

Марина(итал.денгизники, денгиздан) жанри- денгиз кўринишлари, ундаги ҳаёт, инсон ва денгиз муносабатлари , инсоннинг денгиз ичидаги курашларини акс эттирувчи санъат (расм, рангтасвир, гравюра, рельеф-бўртма тасвир) тури.




40-расм. Айвазовский. Тўққизинчи валл. 41-расм. Айвазовский. Қора денгиз.


XVII асрда Голландияда мустақил жанр сифатида шаклланган. Италиялик Ж.Верне, инглиз Ж.Тернер, рус И.Айвазовский, Боголюбовлар шу жанрда самарали ижод қилишган. Ўзбекистонда бу жанр ХХ асрнинг 50 - йиллардан шаклланиб Мадгазин ва Матевосянларнинг Орол денгизига бағишланган асарларида, Г.Абдурахмоновнинг Гурзуфда ишлаган композиция-ларида ўз ифодасини топган.

НАТЮРМОРТ (франц. nature morte, итал. natura morta, ўлик табиат) инсонни ўраб турган борлиқ — турли буюмлар, овда отилган қуш ва ҳайвонларнинг жонсиз таналари, ов , меҳнат ва жанг қуроллари, гул ва мевалар ва бошқа шунга ўхшаш буюмларларни ўзида акс эттирадиган тасвирий санъат жанри.




42-расм. Ш. Хасанова. Натюрморт. 1943йил. 43-расм. Сезанн. Натюрморт.


Бу жанр асосан 17 асрда шаклланган ва ривожлангн. Бунга қадар у мавзули композицияларнинг тўлдирувчи , мазмунини чуқурроқ тушунишга хизмат қилувчи восита сифатида қўлланилиб рамзий мазмунда ишлатилган Натюрморт жанри унсурлари қадимги дунё санъатида учрайди, лекин мустақил жанр бўлиб шаклланиши янги давр билан боғлиқ. Моддий дунёги қизиқишнинг ортиши билан натюрморт жанри ҳам ривож топа борди. Италия, нидерландиялик рассомлар шу жанрда дастлабки асарларини яратдилар. 17 асрга келиб бу жанр ўзининг гуллаш даврини бошидан кечирди.унинг турли тип ва шакллари пайдо бўлди., миллий мактаблар шаклланди. Италиялик Караважо ва унинг давомчилари-караважистлар шу жанр ривожида катта хисса қўшдилар. Италия, Испания ва голландия рассомлари шу жанрнинг бой имкониятларини ўз ижодлари билан намоён этдилар. Натюрморт ишловчи рассомларнинг севимли мавзулари гуллар , мева ва сабзовотлар, ошхона анжомлари, денгиз ноз неьматлари эди. В. Хеда ва П. Клас «нонушталари», В.Кальфнинг «дисертлари, А.Бейрен «балиқлари» ва бошқа натюрмортлар унинг рангбаранглигини билдиради. 17 асрнинг охри 18 асрларда Франция санъатида ҳам натюрморт жанрида мухим асарлар яратилди. Ж. Б. С. Шарден натюрмортлари ўзининг нозик колорити, эркин композицияси билан эсда қолади. 19-20 асрларда яратилган натюрморт асарлари шу йилларда бадиий ҳаётда содир бўлган жараёнлар билан узвий ривожда бўлди. 19 асрнинг ўрталаридан бирин кетин пайдо бўлган турли саеъат йўналишлари натюрморт жанрида ҳам ўз ифодасини топди. Э.Манэ, К.Моне, П. Сезанн, В. ван Гог А. Матисс, Ж. Брак, П. Пикассо, X. Грис ва б ижодида янги жараёнлар ўз ифодасини топди.

Ўзбекистон санъатида натюрморт жанрининг айрим кўринишлари қадимги дунё ва илк ўрта асрлар санъатида учраса ҳам, масалан Тупроқ қальа шохлар саройи деворий расмларида гул ва мевалар тасвири, Афросиёб деворий расмида тус товуқлар олдида турган вазадаги мевалар, ўрта аср наққошлик ва деворий рассомлигида учрайдиган гулдаодаги гуллар ва х., лекин унингт ривожланиши ва жанр тарзида шаклланиши 20 асрнинг 20-30 йилларига тўғри келади, Латиф Насриддинов, Шамсирўй Хасанова каби ўзбек рассомлари шу жанрнинг дастлабки дастгоҳ кўринишларини яратдилар. Юсуф Елизаров, Зинайида Ковалевская, Раҳим Ахмедов, Ғофур Абдурахмонов шу жанрда асарлар яратдилар. Бугунги кунда бу жанр ўзбек рассомларининг кўпчилигининг севамли жанри ҳисобланади. Акмал Икромжонов, Владимир Бурмакин, Евгений Мельников яратган шу жанрдаги асарлари музей экспозицияларидан ўрин олган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


Виппер. Введение в искусствоведение. М. 1983,

Популярная художественная энциклопедия.

В Костин. Виды и жанры искусства М. 1965

Н. Алексеева. Что такое искусство. М. 1981.

Интернет сайтлари:

ART.RIN.RU


Шухрат Ниғматович Абдуллаев:

Тасвирий санъат, унинг тур ва жанрлари


Муҳаррир: А. Парпиев

Маъсул мухаррир: Н.У. Абдуллаев

Компьютер дизайнери: Элмурод Мусаев

Бадиий мухаррир: Наргиза Толипова




Похожие:

Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима icon«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш»
Курснинг вазифаси: талабаларга тасвирий санъат ашёларни тайёрлаш, санъатнинг тараққиёти ҳақида билимлар бериш, тасвирий санъат асарларининг...
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconДокументы
1. /Б.Н.Орипов тасвирий санъат.pdf
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconДокументы
1. /Тасвирий санъат дарсларида.doc
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconДокументы
1. /Тасвирий санъат(50 та)савол.doc
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconДокументы
1. /Тасвирий санъат асослари май 2008.rtf
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
Шуҳрат Абдуллаев тасвирий санъат нима iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации