Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги icon

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги

Реклама:



НазваниеУзбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги
страница1/2
Дата17.08.2013
Размер0.61 Mb.
ТипДокументы
источник
  1   2
1. /2007-08 ochiq maruzalar/Abdullabekova V N.doc
2. /2007-08 ochiq maruzalar/Aristanbekov.doc
3. /2007-08 ochiq maruzalar/Axmedov O.A2.docx
4. /2007-08 ochiq maruzalar/Malikova G.doc
5. /2007-08 ochiq maruzalar/Musaev X N.doc
6. /2007-08 ochiq maruzalar/Rustamov I.doc
7. /2007-08 ochiq maruzalar/Tadjieva.doc
8. /2007-08 ochiq maruzalar/Yuldashev.DOC
9. /2007-08 ochiq maruzalar/Yunusxodjaev A N.doc
10. /2007-08 ochiq maruzalar/Zaynutdinov X S 2.doc
Абдуллабекова вилоятхон нуриллабековна
21 bob. V a guruh elementlari
Мавзу: Юксак спорали ўсимликларга қисқача тасниф. Мохсимонлар. Қирққулоқсимонлилар
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти органик ва биологик кимё кафедраси биокимё фанидан очиқ маъруза мавзу: «углеводлар алмашинуви»
Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги
Мавзу: Инфекция тўғрисида таълимот. Давом этиши: 2 соат Мақсад: Талабаларни инфекция, инфекцион жараён, инфекцияни юқиш йўллари. Юқумли касалликларни диагностика усуллари билан таништириш. Режа
Мавзу: суюқ экстрактлар. Перколяция ва реперколяция усуллари ва ишлаб чиқариш босқичлари. Перколятор лар батареяси суюқ экстрактлар ишлаб чиқариш технологияси. Режа
Лекции по теме: методические основы тонкослойной хроматографии. Введение. Закрепленные и незакрепленные слои
Фармацевтик махсулотни тадқиқ қилишда қўлланиладиган аналитик усулларнинг валидацияси
Давлат миллий дори воситалари сиёсати Фанидан магистратура йуналиши буйича «Давлат миллий дори воситалари сиёсати»

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИ



ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ БОТАНИКА ФИЗИОЛОГИЯ МИКРОБИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ.


Маърузалар матни.


Мавзу: Юрак кон томирлар тизими, тузилиши ва фаолияти.


Тузувчи: проф. б. ф. доцент. Мусаев Х. Н.


Такризчи:


Уз. Р. Низомий номидаги педагогика Университети

Зоология анатомия ва физиология кафедраси мудири доцент б.ф.н Г.А.Шахмурова.


Тошкент – 2007


Мавзу: Юрак – кон томирлар тизими


тузилиши ва фаолияти.


Режа:


  1. Кон айланиш тизими.

  2. Катта ва кичик айланиш доиралари.

  3. Юрак тузилиши.

  4. Юрак фаолияти.

  5. Юрак автоматцияси (юракнинг утказувчи тизими)

  6. Юрак миокардининг асосий хоссалари.

  7. Юракда кузгалиш ва кузгалишнинг утказилиши . ЭКГ.

  8. Юрак фаолиятининг идора этилиши.

  9. Кон босими.

  10. Артерия пулъси.

  11. Коннинг томирлардаги харакатланиш тезлиги.

  12. Коннинг вена томирларида харакатланиш тезлиги.

  13. Томирлар тонусининг (тортишишини) идора этилиши.



Фойдаланган адабиётлар:

  1. А.В. Логинов “Физиология одам анатомияси асослари” –Петроград- 1985.

  2. У.З. Кодиров “Одам физиологияси” –Тошкент- 1996.

  3. Х.Н. Мусаев “Физиология одам анатомияси асослари” –маърузалар матни-Тошкент 2001

  4. М.Н. Малоштан “Физиология с основами анатомии человека” Харьков –2002

  5. Х.Н. Мусаев “Физиология, одам анатомияси асослари буйича укув кулланма” Тошкент-2007

Қон айланиш тизими

“Қон ва лимфа инсон танасида унинг аъзолари ва тўқималарини калин- турдек ураб олган томирларда тинмай айланиб

туради. Кон ва лимфа шу тариқа харакатланиб туриши натижасида

хужайрага Оқ ва сариқ моддалар етказиб беради, моддалар алмашину-

вида хосил бўлган ташландиқ махсулотларни эса чиқариб юборади ва ор-

ганизмдаги аъзо ва тизим фаолиятини гуморал йўл билан бошкариб турилади.

Қон тизими ичида айланиб юрадиган суюқликнинг табиатига қараб одам ва умуртқали хайвонлар томирлар тизимини иккита бўлимга ажратилади: Ичида қон айланиб юрадиган қон томирлар тизими (артери-

яллар, капилиярлар, веналар ва юрак) ва ичида лимфа юриб турадиган лимфа томирлар тизими. Лимфа тизими эмбриогенеа жараенида қон томирлар тизими билан боғланган бўлади ва вена томирлари учун ўзак бўлиб хизмат қилади. Лимфа томирларида хам суюқлик туқималардан марказга томон харакатланади.

Қон томирлар тизими марказий аъзоси юрак ва у билан бириккан хамда қон томирлар деб аталадиган хар-хил калибрдаги туташ найчалардан иборат.

Юрак ритмик таърада қисқариб туриб томирлар- даги бутун қок массасини харакатга келтиради, томирларнинг ўзи хам қоннинг айланишига ёрдам беради. Юракдан бошланиб, турли аъзаоларга қон етказиб берадиган томирлар артериялар деб аталади. Артериялар аста-секин тармоқланиб ва диаметри кичиклашиб бориб, артерияларга, артериолаларга ва қил томирларга айланади. Артериял қон шу капелярлардан тўқималарга ўтади. Қон билан тўқималар орасида газлар алмашинади, қон венос қонга айланади ва венуллаларга ўтади. Венуллалар бир-бири билан қўшилиб майда веналарни сўнгра йирик веналарни хосил қилиб юракка қайтиб келади.

КАТТА ВА КИЧИК ҚОН АЙЛАНИШ ДОИРАСИ.

Қон айланиши жараёни тўқималарда бошланади. Бу ерда капилярлар девори орқали моддалар ва газлар алмашинуви юзага келади. Капилярлар микроциркулятор қон томирлар ўзанининг асосидир. У беш халқадан иборат: артериолалар, чин капилярлар ўртасидаги оралиқ халқа бўлмиш прэкапиляр артериоллалар, капилярлар, посткапилярлар, венулалар ва веналар. Мнкроциркулятор ўзанидан қон веналарга ўтади. Лимфа эса лимфа томирларга тушади. Бу томирлар пировард натижада юрак олди веналарига қуйилади. Ўзига лимфани қўшиб олгак веноз қон юрак бўшлиғига, ўнг бўлимчасига, ўнг қоринчадан ўтади. Ўнг қоринчадан веноз қон кисик қон айланиш доираси бўйлаб ўпкага боради.

Кичик (ўпка) қон айланиш доираси қоннинг ўпкада кислород билан бойиб олиши учун хизмат қилади. У юракнинг ўнг қоринчасидан бошланиб, бу қоринчага веноз қон ўнг бўлма билан ўнг қоринча ўртасидаги тешикдан ўтади. Ўнг қоринчадан ўпка стволи томири бошланиб, ўпкада артериаларга тармоқланади, бу артерийлар капилярларга айланади.Ўпка пуфакчаларини ўраб турган капиляр тўрларда қон карбанад ангидрид газни ажратиб ўзига кислород олади хамда қирмизи рангга ўтиб, артериял қонга айланади.Кислород билан бойиган артириол қон капилярлардан веналарга ўтади. Бу веналар қўшилиб, 4 та ўпка венасини хосил қилади ва юракнинг чап бўлмасига қуйилади. Кичик қон айланиш доираси юракнинг чап бўлмасида тугалланади. Бўлмага тушган артериял қон чап бўлма билан чап қоринчага ўртади тешикдан чап қоринчага ўтади ва катта қон айланиш доираси бошланади.

Катта қон айланиш доираси барча аъзолар ва тўқималарга кис-лород етказиб беради. Чап қоринчадан бошланиб аорта чиқади. Артериял қонда организмга зарур озиқ моддалар ва кислород бўлади. Аорта артерияларга тармоқланади, бу тармоқлар танадаги барча аъзоларга етиб боради, артериолаларга ва капилярларга айланади. Капилярлар қўшилиб венуллаларга ва веналарга айланади. Капилярлар девори орқали қон билан тўқималар орасида моддалар ва газлар алмашинуви содир булади. Капилярлардаги қон туқималарга озиқ моддалар ва кислород беради. Ўрнига карбонад ангидрид ўзига олади. Венос ўазвага ўтадиган қон кислороди кам ва карбанад ангидрид газига бой бўлади. Шунинг учун венос қон тўқ қизил рангда бўлади. Қоннинг рангига қараб қандай томир зарарланганлигини аниқлаш мумкин. Веналар қўшилиб юқоридаги ва пасдаги ковак веналарни хосил қилади ва улар ўнг бўлмага келиб қуйилади.

Учинчи қон айланиш доираси юракнинг ўзига хизмат қилади. У

аортадан чиқувчи юрак тож артериялари билан бошланиб, веналар билан тугайди. Веналар қўшилиб ўнг бўлмага куйилувчи юрак тож синусини хосил қилади, қолган веналар эса юрак бўлмаси бушлиғига очилади.


Юракнинг тузулиши


Юрак мускулдан иборат ичи ковак аъзо бўлиб, бутун умр давомида ритмик тарзида қисқариб туради.Соғлом.одам юраги икки нимтадан ўнг ва чап нимтадан иборат. Юракнинг ўнг нимтаси, яъни яримига Венос қонни олиб келувчи веналар қуйилади. Шунинг учун ўнг нимта венос қонли юрак нимтаси деб аталади. Чап нимтага ўпка веналаридан артериял қон келади. Шунинг учун чап юрак нимта артериял қонли юрак деб аталади. Юракнинг хар бир ярими яна иккита камерага: бўлмача ва қоринчага бўлинади. Ўнг бўлма бўшлиқдан иборат бўлиб, олдинги томондая ичи ковак ўсимта ўнг юрак қулоқчаси хосил бўлади. Ўнг бўлмага устки ва

Пастки ковак веналар қуйилади. Уларнинг қуйилиш жойи Веноз синус деб аталади. У бўлманинг бир қисмидир. Ўнг бўлмага веналарнинг умумий қисми бўлган тож синус хам қуйилади. Ўнг бўлма билан чап қоринча ўртасида тешик борки, қон шу тешик орқали» бўлмадан қоринчага ўтади.

Ўнг қоринча чап қоринчадан олдинда ва ўнг томонда етади. Ўнг бўлма билан ўнг қоринча орасида уч тавақали клапан бор. Унинг хар бир тавақаси юрак ички пардасининг бурмасидир. табақаларнинг четларига най иплари бириккан. Буларнинг қарама-қарши томонидаги учлари сўрғичсимон мускулларнинг учларига туташган. Бу мускуллар учта булади ва ўзининг асослари билан юрак бўлмаси деворига ўтиб кетади. Пай иплари ва сўрғичсимон мускуллар қорин ча қисқариб уч тавақали килапин қон босими остида бекилган пайтида клапан тавақаларини ўнг бўлмага очилишидан асрайди. Ўнг қоринчадан ўпка стволи чиқади. Унинг оғзида учта ярим ойсимон клапанлар жойлашган. Улар шаклан чўнтакларга ўхшаш бўлиб, ботиқ томони ўпка стволи йўлига қараб туради. Чап бўлма орқа ва чап томондаа етади. Унинг қулоқчаси юракнинг олдинги юзасида жойлашган. Бу бўлмага 4та ўпка венаси қуйилади. Чап бўлма билан чап қоринча чегарасида ва ўртасида тешик бор. Чап қоринча юрак олдинги-устки юзасини кичикроқ қисмини ва пастки юзасини катта қисмини эгаллайди. Чап бўлмача билан чап қоринча ўртасида икки тавақали клапин бор. Тавақаларнинг четларига юрак пай иплари бириккан. Буларнинг қарама-қарши томондаги учлари иккита юрак сўрғичсимон мускули билан бириккан. Чап қоринчадан аорта қон тешиги бошланади. Унинг оғзида учта хом ярим ойсимон клапин жойлашган.

Юракнинг шакли ва вазияти. Шакли одатда думалоқланиб келган учи пастга,чапга ва олдинга қараб турадиган конусга ўхшайди Юрак бўлмалари билан қоринчалари чеегарасида кўндалангига кетган тож эгатга ўтган бўлса, чап ва ўнг қоринчалар чегарасида узунасига кетган иккита олдинги ва орқа қоринчалараро эгатчалар ўтган. Бу эгатчаларда тож қон томирчалар жойлашган.

Катта ёшли одамда юрак носимметрик жой олган: унинг учдан
икки қисми тананинг чап қксмида, учдан бир қисми ўнгда ётади.
Юракнинг узун ўқи қийшиқ юқоридан пастга, ўнгдан чапга ва орқа дан олдинга қараб боради. Юрак шу ўқи атрофида бироз чапга бурилган бўлади. Шунга кўра ўнг ярими кўпроқ олдинга, чап ярими кўпроқ орқага қараган бўлади. :

Юрак деворининг тузилиши. Юрак деворида учта қават тафовут қилинади ташқи қавати - эпикард, ўрта қават - миокард ва ички қават - эндокард. Юракнинг ташқи қавати -апикард сероз пардадир, серхаракат бўладиган ички аъзоларнинг хаммаси одатда ана шундай парда билан қопланиб туради. Ана шу сероз парда силлиқ ва нам бўлиб, аъзоларнинг ишқаланишини камайтиради. Эпикарднинг асосини юмшоқ бириктирувчи тўқима ташкил этади. Юрак асосида эпикард асл юрак олди халтаси - перикард ўртасида тирқишсимон сероз перикард бўшлиғи жойлашган, у ичкари томондан миаотелий билан қопланган бўлиб, ичида бироз миқдорда сероз суюқлиги бўлади. Шу туфайли юрак барча қўшни аъзоларда ажратилган ва бемалол қисқариб турадиган бўлади.

Юракнкнг ўрта қавати - миокард юрак деворининг асосий массасини хосил қилади. Миокард кўндаланг - тарғил мускул хужайралари кардиомицитлар)дан тузилган. Кардиомицитлариинг иккита

асосий хили аниқланади қисқарувчи типик мускул хужайралари ва юракнинг ўтказувчи тизимини хосил қилувчи атипик юрак миоцитлари. Буларнинг иккаласи хам бирқанча умумий тузилиш белгиларига ва махсус морфафункционал хусусиятларга эга.

Типик мускул хужайралари қисқариш холатини бажаради.Улар тўғри бурчак шаклида бўлиб, узуклиги 50 мкм дан 120 мкм га-ча боради, диаметри 11 мкм билан 17 мкм атрофида бўлади. Хужайранинг марказий қисмида 1-2 та ядроси бор, миофибридлар периферик қисмини эгаллаб туради ва тузилиши сКелетнинг кўндаланг тарғил мускуллари миофибрилларига ўхшайди. Иккита қўшни миоцитлар орасида уларнинг узун ўқига тик жойлашган қўшимча дисклари бор. Булар торгина хужайралараро ковак билан бир-биридан ажралиб турувчи иккита ёндош хужайранинг протоплазматик мембраналаридан юзага келган бўлиб, хужайралар орасида мустахкам алоқа боғлаб туради. Миоцитлар бир-бири билан қўшилиб, қўшимча дисклари ердамида мускул комплекслари еки толаларини хосил килади, булар ингичка толани бириктирувчи тўқима билан бир-биридан ажратиб туради. Қўшни мускул толалари орасидан миокарднинг бир бутун, якка тузулма тариқасида қисқаришини таъминлайдиган анастамозлар(бириктирувчи толалар) ўтади.Юракнинг ўтказувчи тизими атипик мускул хужайрадан иборат мускул толаларининг (Пуркинье толаларидан) хосил қилади. Бу атипик мускул хужайралари қисқарувчан хужайрага қараганда бир мунча йирик, саркаплазмалар бойроқ бўлади-ю лекин миофибриллари камроқ бўлади, уларнинг шу миофибриллари кўп жойда бир-бири билан кесишиб утади. хужайранинг ядроси йирикроқ ва туси очроқдир,
у хамиша хам марказий холатни эгаллайвермайди. Ўтказувчи тизим
толалари қалин нерв толалари чигали билан ўралган.

Утказувчи тизим устки ковак венани оғзида, Пуркинье толалари ва нерв хужайралари бирга тупланиб,синоатриал тугун(Кейт-Флак тугуни) хосил қиладиган жойда бошланади. Шу ердан бу тизим иккита тармоқ бўлиб давом этиб боради. Бу тармоқларнинг бири пастки ковак вена огзига томон йўналса, иккинчиси ўнг бўлма девори бўйлаб бориб, ўнг бўлма билан ўнг қоринча ўртасидан тусиқ яқинида атипик толалар ва нерв хужайранинг иккинчи тўпламини атриовентрикуляр тугун(Ашофф-Товар тугуни)ни хосил қилади. Ана шу тугундан қоринчалар тўсигига Гис тутами чиқиб, хар бир юрак қоринчаси учун ўнг ва чап оёқчаларга бўлинади. Шу ерда дасталарнниг хар бири эндокарднинг тола хамда сўрғичсимон мускулларда тугалланадиган ингичка-ингичка толаларга бўлинади. Шундай қилиб, юрак бўлмалари синоатриал тугун воситасида бир-бири билан богланган бўлса, қоринчалари атриовентрикуляр тугун воситасида бир-бири билан боғлангандир.

Юрак бўлмаларининг мускулатураси қоринчалари мускулатурасидан ажралган: бўлмалар миокарди қоринчалар миокардидан юпқароқ « бўлиши ва қатламлари бошқача жойлашганлиги ' билан фарқ қилади. Юрак қоринчаларининг мускул деворлари анча қалин, шу билан бирга чап қоринча девори ўнг қоринча деворидан қалинроқ, чунки чап қоринча конни бутун тана томирлари орқали юргазиб туриши учун зўр ишни бажаради,ўнг қоринча эса қонни фақат ўпка томирлари орқали ўтказиб туради.

Юрак бўлмалари мускулатураси учта асосий қатламдан: узунасига кетган ташқи қатлам, кўндалангига кетган ўрта қатлам ва яна узунасига кетган ички қатламлардан тузилган. Ички қатлам дасталари клапанларнинг сўрғичсимон мускулларни хосил қилади. Узунасига кетган иккита қатлам - ташқи қатлам билан ички қатлам иккала қоринча учун умумий бўлса, ўрта қатлам хар бир қоринчага
алохида-алохида бўлади.

Юракнинг ички пардаси - эндокард бир талай эластик ва сил-лиқ мускул толалари бўлган бириктирувчи тўқима асосидан ташкил топган. Юрак бўшлиқларининг ичига қараб турадиган юзаси эндотемий билан қопланган. Тавақали ва ярим ойсимон клапанлар эндотемий бурмалари дубликатуралари) бўлиб, уларнинг ичида бириктирувчи тўқима, қон томирлар ва нервлар бор.

Юрак томирлари. юрак ритмик тарзда тинмай қнсқариб турадиган бўлгани учун бошқа аъзоларга қараганда қон билан алохида бир тахлитда таъминланади. У ўнг ва чап тож артерияларидан артериал қон олади. бу артериялар аортадан унинг сўғони сохасида, ярим
ойсимон клапанларнинг четларидан сал пасроқдан бошланади. Қоринчалар систоласи(қисқариши) даврида ярим ойсимон клапанлар бу
артерияларга кириш йулини беркитиб қўяди. Шунга кўра қон юракнинг тож томирларига асосан диостала (бўшалиши) даврида ўтади.
Бу мослама шунинг учун хам мақсадга мувофиқки, систола вақтида
юракнинг ичида бўладиган ўз томирлари босилиб туради ва улардан

қон ўтиши жуда қийин бўлади. Юракнинг тож томирлари тож эгатчаларидан ўтиб, бирмунча майдароқ томирларга шохланади, булар юрак девори бағрида капиллярларга айланади. Шу капиллярлардан қон юракнинг веналарига йиғилади. юрак деворлари томирларидан чиқадиган венос қоннинг асосий массаси тож синуси тизимига йиғилади. Бу синус юракнинг орқа юзасидан тож эгатида етади ва тўғридан-туғри унг булмага очилади. Энг кичик деб аталидган камдан-кам веналаргина тож синусини четлаб ўтиб, ўнг бўлмага мустақил холда қуйилади.

Юракнинг тўқималари хеч тўхтовсиз ва бот-бот кислород келиб туришига мухтождир. Юракнинг қон билан таъминланишида унинг зўр бериб тинмай ишлаб туришига имкон берадиган бир қанча хусусиятлари бор. Юрак артериялари қалин артериаллар тўрини хосил қилади. Майда артериалар орасида кўпинча анастомозлар бўлади, лекин булар доим ишлаб турадими еки фақат маълум шароитларда, масалан, гипоксиа пайтида очиладими, бу маълум эмас. Артериаллаларнинг капилярларга ўтиш жойларида сфинктерсимон мускул қисқичлари бор. Юракдаги капиляр тўр жуда қалин: 1 мм (квадрат бирлик) юрак мускулига 2500 капиляр тўғри келади., Холбуки, 1 мм (куб , бирлик) скелет мускулига 400 та капиляр тўғри келади. Шунга яраша юрак капиляр тўридаги қон хажми юрак массасини 1,6% ташкил этади. Юрак капилярларининг ўтказувчанлиги юқори бўлади. Эндотелий хужайралари орасида 10 мкм гача борадиган тешиклар бўлиши , шунча қулайлик туғдиради.

Юрак қондан бошқа хар қандай аъзога нисбатан кўпроқ кислород олиб туради, лекин кислород талайгина қисмини юрак капиллярларидаги қоннинг тез харакатланиши натижасида олинмай, балки, аввал ишланмай турган капиллярларнинг очилиши хисобига олади.

Юракда томирсиз капилляр дегани мўл-кўл тармоқ борлиги каронар системасининг мардиологик хусусиятларидандир. Мана шу каналлар тармоғи миокарддаги артериал капиляр ва венос томирлар ўзанини юрак бўшлиқлари билан туташтиради. Улар дренаж ролини ўйнайди ва юракнинг озиқланишида иштирок этади. Миокард бағрида анча йирик сикусоидлар булади. Буларга бир қанча капилярлар очилади. Ана I шу нарса ишлаб ўтган қоннинг тез тушиб кетишини таъминлайди. Мана шундай мосламаларнинг хаммаси туфайли юрак қон билан мунтазам таъминланиб туришига қарамай, одам тинч турган вақтда хам тож қон айланиши 100 г юрак массасига 80 мл/мин ни ташкил этади, яъни скелет мускуллардаги қон айланишдан анча,ортиқ бўлади. Юракнинг кислород билан етарлича таъминланмай қолиши ишининг бузилишига ва оғриқ сезилишига олиб келади. Физиологик шароитларда бундай ходисалар юз бермайди. Чунки қонда кислород миқдори камайиб қолган вақтида коронар - томирлар кенгаяди ва юракка кўпроқ қон келиб турадиган бўлиб қолади. Тож қон айланишини идора этилишида юрак мускулидан метаболизмнинг кислород қолган пайтида Ўзгариб колиши асооий ахамиятга эга бўлади, деб хисобланади. Парасимпатик ва симпатик импервациянинг юракда қон айланишига қандай таъсир кўрсатиши узил-кесил аниқланган эмас. Бироқ, парасимпатик таъсирлар каронар томирларни торайтиради, \ симпатик таъсирлар эса уларни кенгайтиради' деган маълумотлар бор. Каронар томирларининг хоссалари ўзгариб қоладиган паталогия _шароитларида" вегетатив нервларининг уларга курсатадиган таъсири сезиларли даражада ўзгариб қолиши мумкин.

ЮРАК ФАОЛИЯТИ.

Қоннинг томирларда юриб туриши юрак ишига хамда томирларнинг ўа хоссасига боғлиқдир. Юрак фаолияти бўлимларини галма-гал қисқариб ва бўшашиб туриши билан намаён бўлади.

Юракнинг қисқариши. Юрак бўлимларининг қисқариши систола деб, бўшашуви эса диостола деб аталади. Тизим билан диостола муаян тарзда бир-бири билан мослашган бўлиб, юракнинг иш циклини ташкил этади.

Хар бир циклнинг боши бўлмаларнинг қисқаришидир, мана шуни

баъзан юрак фаолиятини биринчи (I) фазаси деб аталади. Юрак бўлмаларининг системаси тугаганидан кейин қоринчалар систоласи бошланади, юрак бўлмалари бу пайтида бўшашади.мана шу давр иккинчи

(II) фаза дейилади. Сўнгра юрак қоринчаларининг диастоласи бошланади, шу диостола махалида юрак булмалари хам, қоринчалари хам бир йўла бўшашиб туради - бу давр юрак фаолиятини учинчи (III) фазаси (паузаси) деб аталади. Қоннинг юракда бўлмалардан қоринчаларга ва томирлар сиотэмаси бўйлаб бир томонга қараб юришининг сабаблари миокарднинг навбат билан қисқариб, бўшашиб туриши, юрак бўлимларидаги босимнинг ўзгариши ва юрак клапанлари, аорта хамда ўпка стволидаги клапанларнинг фаолиятидир.Юрак бўлмалари систоласи, пайтида улардаги қон босими симоб устуни хисобида 5-8 мм гача кўтарилади. Шунга кўра қон юрак бўлмаларидан қоринчаларига ўтади, чунки бу пайтда қоринчалардаги босим бўлмалардаги босимга қараганда камроқ бўлади. Қонни юрак бўлмаларидан шу пайтда ковак ва ўпка веналарига қайтиб чиқишига веналар тешикларини қисқичларга ўхшаб ўраб турадиган халқасимон мускулларнинг қисқаришига йўл қўймайди. Юрак минутига 75 мартадан бир маромида уриб турган махалда бўлмаларининг систоласи 0,1 сек давом этади. Юрак бўлмалари систоласи тугаганидан кейин қоринчалар систоласи бошланади. Мана шу пайтда юрак бўлмалари бўшашади ва 0,7 сек шу холда қолаверади. Қоринчалар систоласи иккита.фазадан 1) танаглашув фазаси ва 2) Қонни хайдаш фазасидан иборат бўлади.Биринчи фазада қоринчалар мускулатураси таранглашади, аммо қоринчаларнинг хажми ўзгармиди аорта ва ўпка стволидаги ярим ойсимон клапанлар - бу пайтда хам ёпиқ туради, чунки шу томирлардаги босим хозирча қоринчадаги босимдан Қўра юқорироқ бўлади.Қоринчалардаги қон босими кучайиб боришда давом этади ва тавақали клапанлар шу туфайли беркилади. Қоринчаларнинг сўрғичсимон мускуллари қисқариб, пай иплари таранг тортилади. Тавақали клапанларнинг бўлмаларига ағдарилиб чиқишига йўл қўймайди. Қоринчаларнинг мускуллари таранглашиб бораверади,қоринчалардагиқон босими кўтарилади ва аорта билан ўпка стволидаги босимдан юқорироқ бўлиб қолган пайтда қонни хайдаш бошланади ярим ойсимон клапанлар очилади, қоринчаларнинг мускуллари қисқаради ва қон катта босим остида аорта билан ўпка стволига отилиб чиқади. Қоринчалар сиотоласи 0,3 сек. давом этади.Одамда чап қоринчадаги босим симоб устуни хисобида 65-75 мм га етгани махалида қонни аортага хайдаб чиқариш фазаси бошланади, қонни ўпка стволига хайдаб чиқариш фазаси бошланади, ўпка стволига хайдаб чиқариш фазаси эса ўнг қоринчадаги босим симоб устуни хисобида 5-12 мм га борганда бошланади. Чап қоринчадаги максимал босим даражаси систола пайтида симоб устуни хисобида 115 125 мм га борса, ўнг қоринчада 25 мм бўлади. Чап қоринчадаги босимни анча юқори бўлиши мускулатурасининг кучи зўрлигига боғлиқ. Катта қон айланиш доираси томирларида қон юришига катта қаршиликни енгиш учун шу тариқа зўр босим бўлиши зарур. Қонни хайдаш фазасида аорта билан упка стволидаги қон босими тегишли қоринчадаги қон босими билан бир хил бўлади Қоринчалар систоласидан кейин қонни хайдаш фазаси тугаши билан қоринчалар дистоласи бошланади. Қоринчалар бўшашуви туфаили аорта билан ўпка стволидаги босим қоринчаларидагидан кўра юқорироқ булиб қолади, шунга кура ярим ойсимон клапанлар беркилади. Шу билан бир вақтда тавақали клапанлар очилади ва қон бўлмалардак қоринчаларга ўта бошлайди. Қоринчалар диостоласи 0,5. сек. давом этади. У қисман бўлмалар диостоласи вақтига тўғри келади. Мана шу вақтда қон устки ва пастки кавак веналаридан ўнг бўлмача, ўпка веналаридан эса чап бўдмача бемаолол ўтади. Тавақали клапанлар очиқ турадиган бўлгани учун қон қоринчаларга тушади. Қоринчалар диастоласининг охирида бўлмалар систоласи юзагакелади, яъни юракнинг янги, навбатдаги иш цикли бошланади. Циклнинг хаммаси 0,8 сек. давом этади. Юрак қисқаришининг тезлиги катта ёшли соғлом одамда юрак ўрта хисобда минутига 60-80" мартадан қисқариб туради. Аёлларда юрак қисқаришларининг сони эркаклардагига қараганда бирмунча кўпроқ бўлади. Юрак қисқаришларининг сони кун мобайнида хам бир қадар ўзгаради мускул иш вақтида анчагина ортади жуда кучли жисмоний нагрузкалар пайтида, жумладан, спорт машқлари пайтида эса минутига 150-200 мартагача ортади ва бундан кўра кўпроққа боради. Юрак қисқаришларининг сони ёшга хам боғлиқ: 1 ёшгача бўлган болаларда юрак минутига 100-140 мартадан, 10 яшар болаларда 90 мартадан, 20 яшар ва бундан каттароқ одамларда 60-80 мартадан уриб туради, кексаларда эса юрак уриши яна ортиб, минутига 90-95 мартагача етади.Юрак уришининг сони кўп бўладиган юраги минутига 90-100 мартадан ва бундан кўра кўпроқ уриб турадиган одамлар учрайди.баъзи юрак томир касалликлари, эндокрин касалликлари ва бошқа касалликлар вақтида қисқаришлари сони кўпайиб кетади. Юрак қисқаришлари сонининг кўпайиши, яъни юракнинг тез-тез уриб туриши тахикардия деб аталади. Баъзи одамларда юрак кисқаришларининг сони кам бўлади юрак минутига 40-50 мартадан уриб туради. Масалан, спортчиларда (тинч турганда), шунингдек, баъзи.касалликлар пайтида юрак қисқаришларининг сони шунақа бўлади Юрак қисқаришлари сонининг камайиб кетганлиги брадикардия деб аталади.Систодик ва минутлик қоннинг хажми. Юракнинг бир минут ичида отиб чиқарадиган қон миқдори қоннинг минутлик хажми дейилади. У ўнг ва чап қоринча бир хил бўлиб, ўрта хисобда тинчлик холатида 4,5л га тенгдир. қоннинг минутлик хажмини юракнинг қисқаришлари сонига тақсим қилиш йўли билан қоннинг систолик хажмини,яъни битта систола пайтида отилиб чиқадиган қон хажмини хисоблаб чиқса бўлади. Юрак минутига 70-75 мартадан. уриб турган вақтида қоннинг систолик хажми 65-70 мл га тенг бўлади. Қоннинг минутлик хажми юрак функционал холатини кўрсатиб берадиган мухим мезонлардан бири хисобланади ва ундан клиник мақсадларда фойдаланилади Юрак қонуни. Диастола вақтида юракнинг қон билан тўлишуви кучайганида юрак қисқаришларининг кучи ортиб бориши, яъни миокард кўпроқ чўзилган сари юрак мускуллари толаларининг қисқариш кучи ортиб боришини Старлинг тажриба шароитларида аниқланган. Шунга кўра томирларга кўпроқ қон отилиб чиқади. Демак, систолик қон хажми ортади, юрак ритми ўзгармай турганда эса минутлик хажми ортади. бу қонун шу маънода бир қадар чекланганки,юрак қисқаришларининг кучи мускул толаларининг механик чўзилишигагина боғлиқ қолмасдан, балки нерв тизими томонидан хам идора этиб турилади.Одамда қоннинг систолик ва минутлик хажми бир қанча сабабларга кўра ўзгариб туриши мумкин. Чунончи, мускул иши пайтида минутлик қон хажми ортиб, ишлаб турган мускулларни қон билан яхшироқ таъминланишига имкон туғдиради жисмонан машқ курмаган одамларда қоннинг минутлик хажми юрак қисқаришлари сони купаииши хисобига ортади. Машқ қилган одамлар (спортчилар)да минутлик қон хажми систолик қон хажми кўпайиши хисобига ортадики, бу ишлаб тургак мускулларни қон билан таъминланишини кўпроқ даражада кучайтиради. Спортчиларда жуда зўр нагрузкалар пайтидагина юрак қисқаришларининг сони хам бир йўла ортади,бу хол минутлик қон хажмини янада кўпроқ оширади.

Юрак тонлари. Юрак иши юрак тонлари деб аталадиган товуш ходисалари билан бирга давом этиб боради. Кўкрак қафасидан юрак сохасига стетоскоп ёки фонедоскоп қўйиб кўриладиган бўлса, у холда иккита тон: қоринчалар систоласи бошланишида пайдо бўладиган биринчи, систолик тон ва улар диастоласи бошланишида юзага келадиган иккинчи, диастолик тон рўй беради!Биринчи тон чўзиқ ва паст, иккинчи тон калта ва юқори бўлади. Фонокардпография, яъни юрак топларини қайд қилишига имкон берадиган ўта сезгир электрон асбоблардан фойдаланиш туфайли мана шу тонларнинг табиати аниқланиб олинган, Ана шу усулда ёзиб олинган эгри чизиқларда эшитиладиган иккита, тонлардан ташқари, яна иккита кучсиз тон юракнинг учинчи ва тўртинчи тонлари топилади.Биринчи ток асосан қоринчалар систоласи.пайтида тавақали клапанлар ёпилиб, уларнинг тебраниши, шунингдек, пай иплар таранг тортганда титраб туришидан пайдо бўлади. Биринчи тоннинг пайдо бўлишида мускул толаларининг қисқаришига алоқадор товуш ходисалари хам бир қадар роль ўйнайди. Иккинчи тон аорта билан ўпка стволидаги босим қоринчалардаги босимдан кўра юқори бўлиб қолган махалда ярим ойсимон клапанларни ёпилиши туфайли келиб чиқади. Учинчи ва тўртинчи тонлар иккинчи тоондан 0,1-0,2 сек. Кетма-кет келади ва қоинчаларнинг қон билан тўлишуви даврида юрак деворининг тебраниши натижасида пайдо бўлади Юрак тонларини эшитиб кўриш диагностик жихатдан катта ахамиятга эга. Юракнинг турли касалликларида, айниқса, юрак порокларида улар ўзгариб қолади - тиниқлиги йўқолади, уларга шовқинлар қўшилади. Чунки клапанларнинг тузилиши ялиғланиш жараёни туфайли ўзгариб қолган ва улар зич бекитилмайдиган бўлади. Шовқин тон паидо бўлишидан олдин эшитиладиган бўлса, бу клапаннинг торайиб қолганидан дарак беради, борди-ю, шовқин топдан кейин сезиладиган бўлса, бу - клапанда етишмовчилик; борлигини кўрсатади. Юрак автоматияси. Юракнинг характерли хусусиятларидан бири унинг автоматиясидир. Автоматия деб аъзони тўқима ёки хужайранинг ташқи таъсирларисиз уларнинг ўзида келиб чикадиган импульслар таъсири билан қўзғала олиш хусусиятига айтилади.

Юрак автоматияси ажратиб олинган, яъни аъзолардан ташқарига

чиқариб олинган юракда, масалан, бақа юрагида кузатса бўлади. Юракдан Рингер эритмаси ўткзаиб туриладиган бўлса, у махалда юрак бир неча соат қисқариб тураверади. Юрак томирларидан 37 38 гача иситилиб, кислород билан тўйиндирилган Рингер-Лакк эритмаси ўтказиб туриладиган (перфузча қилиб туриладиган) бўлса, у холда ажратиб олинган иссиқ қонли хайвон юраги хам узоқ муддат қисқариб туравериши мумкин. Рус олими А.А.Кулябко зотилжам касаллигидан нобуд бўлган боланинг юрагини ўлимдан кейик 20 соат ўтгач биринчи марта тирилтирган. Кейинчалик одам мурдасидан олинган юрак фаолиятини ўлимдан 20 суткадан. кейин тиклашган, шу билан бирга юрак деярли 13 соат ишлаб турган. мана шу тажрибалар юракнинг бир маромида, яъни ритмик тарзида қисқариб туришига ўзида пайдо бўлишини аниқ кўрсатиб беради.Юракда импульслар пайдо бўлиб турадиган жой. Юрак қисқаришларини таъминловчи импудьсларнинг юрак ўтказувчи тизимида пайдо бўлишига шу ердан тарқалиб бориши маълум бўлди.Сут эмизувчи хайвонлар ва одамларда қўзғалиш синоатриал тугунда пайдо бўлади. мана шу жойдан қўзғалиш атриовентрикуляр тугунча томон борадиган Пуркинье толалари бўйлаб тарқалиб боради.

Сўнгра Гис тутами ва оёқчалари бўйлаб импульслар ўнг ва чап қоринча мускулларига ўтади. импульсларнинг шу тариқа тарқалиб бориши, бир томондан, бўлмачалар билан қоринчаларнинг ритмик тарзида қисқариб туриши ва шу билан бир вақтда иккикчи томондан юракнинг ўнг ва чап бўлимлари қисқариб боршини таъминлаб туради

Юрак ўтказувчи тизими айрим қисмларини унинг фаолиятида қандай ахамиятга эга эканлиги турли методлар билан аниқланган. Жумладан, Станиус боғламлари деган усулларда фойдаланишган.
Бақа венос синуси тагига боғ солиниб, унинг веноси синус билан бўлмалар ўртасидаги чегарада тортиб боғланса,у холда юрак қисқаришлари тўхтаб қолади, чунки қўзғалиш синус тугунидан айрилаетган вектрикуляр тугунча ўтмай қўяди. (СтаниуснинГ биринчи боғи) Венос синусининг ўзи эса ритм билан қисқаришда дааом этаверади, чунки синус тугунида юзага келадиган. импульслар унинг деворларига тарқалиб бораверади.Сунгра булмалар билан қоринчалар орасидаги чегарага ип солинади. (Станиуснинг иккинчи боғи.) Ип тортиб қўйиладиган бўлса, у холда қоринча қисқара бошлайдию, лекин венос синус билан бўлмага қараганда сустроқ суръатда қисқаради. : Биринчи бог солинганидан кейин тўхтаб қолган юракда қоринча қисқаришларининг яна тикланиши шунга боғлиқки, иккинчи ип островентрикуляр тугунни таъсирлантиради, унда қоринча қисқаришларига сабаб бўладиган импульслар вужудга келади. иккинчи ип солинмаса хам, бирмунча . вақтдан кейин қоринча қисқаришига бошланиши мумкин. Модомики шундай экан, бу тугун хам автоматия хоссасига эга. Қоринча қисқаришларига қараганда бирмунча сустроқ маромида бўлиши шунга боғлиқки, остриавентрикуляр тугунда қўзғалишлар синус тугундагидан кўра камроқ частота билан пайдо бўлади. Иккинчи боғ солинганида ! баъаак қоринча қисқармаи тургани холда бўлмалар қисқаришга бошлайди. Ип островентрикуляр тугун қоринча томонида қолмай, балки бўлмалар томонида қоладиган қилиб боғланган бўлса, ана шундай ходиса рўй бериши мумкин. нихоят қоринча хам худди бўлмалар каби 1 қисқараверадиган бўлиши мумкин. Боғ тугунни иккига бўлиб, бир қисми бўлмалар томонида, бир қисми қоринчал томонида қоладиган бўлса, ана шундан бўлиши мумкин.

Станиус боғлари билан қўйиладиган тажрибалар юракни қисқаришини ва шу ердан юрак ўтказувчи тизимининг қолган қисмларига тарқалиб боришини исбот этади. Шунинг учун синус тугунини юрак ритмининг бошқарувчиси (нейсмекер) ёки биринчи тартибдаги автоматия маркази деб аталади. Артиовентрикуляр тугун иккинчи тартибда автоматия маркази дейилади, чунки у импульсларни синус тугунига караганда частота билан пайдо қилиб туради. Гио туташган ва Пуркинье толалари хам автоматия хоссасига эга, лекик уларнинг ва бошқаларга қараб ўзгарши мумкин. Юрак мускулининг рефрактерлиги.Юрак мускули хам бошқа хар қандаи мускул сингари қўзғалганидан кейин хар қандай куч билан таъсирланганда хам, бирмунча вақт қўзғалмайдиган бўлиб туради. Ана шундай қўзғалмаслик холати абсолют рефрактерлик ёки абсолют рефрактер фаза деб аталади, унинг муддати турли мускулларда турлича бўлади. Юракда абсолют рефрактер фаза деярли бутун юрак
систоласи даври мобайнида, яъни 0.3 сек атрофида давом этади.
Абсолют рефрактер фаза тугаганидан кейин мускул қўзғалувчанлиги
аста-секин тикланиб, аввалги даражасига келиб қолади. мана шу
давр нисбий рефрактер фаза деб аталади ва 0,3 сек атрофида давом
этади. Шу вақтнинг бошидан охиригача юрак фақатгина бўсаға усти
кучига эга бўлган таъсуротга жавоб беради. Шундак кейин жуда
қисқа давом аталган ортиқча қўзғалувчанлик супернормал фаза
бошланади, бунда мускул бўсаға ости таъсирГа хам қисқариш билан
жавоб берадиган бўлади. Кейннчалик унинг қўзғалувчанлиги аввалги
даражасига қайтиб келади.Нормада ритмни бошқарувчи марказ синантриаи тугундан чиқадиган навбатдаги хар бир импульс юрак мускулига рефлектер фазаси тугалланиб, унинг қўзғалувчанлиги аслига,келиб қолган махалда етиб келади.

Юракда қўзғалиш ва қўағалувчанликни ўтказиш. Электрокардиограмма Юрак мускулининг қисқариши, барча қўзғалувчан тўқималарда бўлгани каби мускул толаси пардасининг ички юзаси билан ташқи юзаси ўртасида ва мускулни қўзғалган қисми билан қўзғалмаган қисми орасида электр патенциаллари фарқининг ўагариши билан бирга давом этиб боради. Тинчлик холатида мускул толаси мембранасининг ички юзаси ташқи юзасига нисбатан манфий зарядга эга бўлади ва унинг мембрана патенциали 80-90 мв га тенг келади. Қўзғалиш вақтида юрак мускули бўйлаб тарқалиб борадиган харакат патенциали Юрак мускул толаларида харакат патенциали скелет мускулатураси томирларидаги патенциалидан узоқроқ давом этади ва муддати юрак минутига 70 мартадан қисқариб турадиган махалда 0.3 сек ташкил қилади. Харакат патенциалининг муддати қисқаришлар ритмига қараб ўагариб туради: юрак ритми тезлашганида унинг муддати қисқаради ва ритми секинлашганда узаяди юрак бўлмаси билан қоринчалари миокардидан қўзғалишни ўтказиш тезлиги 1 м/с атрофида бўлса, қоринчаларнинг Пуркинье толаларидан ташкил топган ўтказувчи системасида анча катта бўлиб, 2-4.2 га етади. Юракнинг турли жойларига электродлар қўйиб қўйиш йўли билан қўағалиш ўтишинми қайд қилиб олиш мумкин чунки қўзғалган жой қўзғалмай турган,жойга нисбатан манфий зарядли бўлиб қолади.Юракда биопатенциаллар пайдо бўлиши ва тарқалишини юрак юзасига электродлар қўйиб қўйиш йўли билангина эмас, балки тана юзасига электродлар қўйиб қўйиш йўли билан хам текшириш мумкин. Юрақ элктор активлигини текширишнинг ана шундай методикаси электрокардиография шу методика ёрдамида олинадиган эгри чизиқ эса электрокардиограмма деб аталади. Электрокардиография назариясини ишлаб чиқиш ва уни амалий медицинага жорий этишга атоқли рус олими А.С.Салмайлов катта хисса қушган. Электрокардиограммани текшириш учун электрокардиографлар деб аталадиган махсус асбоблар кўллашганди бундай асбоблар биотокларни кучайтириб, уларни қайд қилиб олишни таъминлаб беради. Шундай асбоблар яратилганки уларнинг ердамида инсон электрогаммасини ундан анча нарида туриб ёзсаса булади. Шундай асбоблар телеэлектрокардиографлар дейилади ва электр сигналларини радио орқали узатиш принципига асосланган бўлади.Юрак кўкрак бўшлиғида ассиметрик холда жойлашган бўлгани учун биоэлектр майдонининг куч чизиқлари бутун тана юзаси бўйлаб нотекис тарқалади. Шу муносабат билан потенциаллар толанинг қайси жойида олинишига қараб электрокардиограмма шакли.хар хил бўлади. Уларни стандарт деган учта усулга олиш хаммадан кўра кўпроқ расм булган

1-усул электродлар ўнг қўл билан чап қўлга қўйилади;

2-усул: электродлар ўнг қўл билан чап оёққа қўйилади;

3-усул: электродлар чап қўл билан чап оёққа қўйилади;

Биопотенциалларни тўғридан-тўғри кўкрак қафасидан олиш йўли

билан хам электрокардиограмма аташади(унипадяр усул).Хар бир юрак цикли электрокардиограммасида 5та тишча тафовут қилинади Р тишча юрак бўлмаларининг қўзғалиш даврини акс эттиради.Р сигменти бўлма қоринча тугуни орқали импульс ўтадиган давридир. PQRS тишчалари комплекси қоринчалардаги қўзғалиш процессини акс эттиради.Пастга томон йўналган тишчаси сўрғичсимон мускуллар қўзғалишига мос келади. Юқорига қараган хаммадан баланд тишча қоринчалар асоcлари бўйлаб тарқалишини акс эттиради. Пастга йуналган тишча қоринчаларни бошдан-оёқ қўзгалиш эгаллаб олганига тўғри келади.Т тишча ва Т сигменти миокарддаги метобалик жараёнларни акс эттиради.Юрак. фаолиятини электрокардиограмма ёрдамида текшириш методи анча аниқ ва сезгир методдир. Шунинг учун юрак фаолиятини турли туман ўзгаришларини текширишда, жумладан, миокард инфаркти аритмиялар диагностикасида электрокардиография қилиш клиника-да кенг қўлланилган.

Юракда регуляция бузилган ва юрак мускулидаги моддалар ай-наган холларда кўпинча юрак автоматининг, миокард қўзгалувчанли-ги еки ўтказувчанлиги издан чикиб қолади. Автоматининг бузилиши е тохикардия еки бродикардия шаклида намоен бўдади. Қўзғалув-чакликнинг издан чиқиши юракнинг навбатдан ташқари қисқариб ту-риши билан намоен бўладики, кавбатдан ташқари келадиган ана шун-дай қисқаришлар электротизимлар деб аталади. Миокард қўағалу-чанлиги бузилишини бирмунча мураккаброқ бўладиган бошқа шакллари хам учраиди. Миокард қуағалувчанликнн хар хил даражада буаилиши, хаттоки бўлмалардан қоринчаларга қўағалиш ўтиши бутунлай тўхтаб қоладиган холлар хам тасвирланган. Тўла бўлма-қоринча блокида қоринчалар ўз автоматияси хисобига қисқариб. туради, шунинг нати-жасида бўлмалар билан қоринчаларнинг қисқариш частотаси бир-би-рига тўғри келмай қолади. Айни вақтда қоринчалар бирмунча суст-роқ суърат билан қисқариб туради. Юрак блокларини сабаби ўтка-ауачи тизимни турли ерида юаага келган патологик ўагаришлар-дир.

Юракнинг қон билан таъминланиши бузилган холларда сигменти изоэлектрик чизиқдан юқори еки паст томонга сурилиб қолади. Электрокардиограммадаги баъаи бошқа ўзгаришлари билан бирга олинганида бу-каронар етишмовчилигига алоқадор юрак касалликларининг диагностик белгиси бўлиб хизмат қилади.

Организмга шикаст етказадиган баъзи таъсирлар кор(химиявий ва бош.) қилганида юрак дафатан тўхтаб қолиши еки қисқариш ритми хаддан ташқари секинлашиб аъзоларни қон билан таъминлаш эхтиежини кондирф олмай куйиши мумкин. Ана шундай холатга бархам бериш учун хозирги електрон стимиляторлар деган махсус асбоблар кулланилади. Бу асбоблардан бир марта ва юрак ритмини суний бошқарувчиси сифатида статционар шароитда фойдаланиш мумкин.

Юрак тухтаб колганда кукрак кафасини ериб туриб юракни кул билан ритмик тарзда кисиш йули билан юракни бевосита массаж килиш еки кукрак кафасини босиб босиб кисиш йули билан билвосита массаж уни механик тасирлаш усули хам кулланилади. Ана шундай чоралар билан каронар томирлар хамда мия томирларида кон айланишини бирмунча вакт кувватлаб туриш тухтаб колган юрак кискаришларини аслига келтириш мумкин.

  1   2

Добавить документ в свой блог или на сайт


Реклама:

Похожие:

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconУзбекистон Республикаси Согликни саклаш Вазирлиги
Тиббиёт институтлари стоматология факультетининг 5 курс талабалари учун мулжалланган

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconУзбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги
Х. Н. Мусаев “Физиология, одам анатомияси асослари буйича укув кулланма” Тошкент-2007

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2013
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации
Документы