Документы



Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси icon

Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси

НазваниеЎ3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси
Дата09.08.2013
Размер132.43 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /МОЛИЯВИЙ ХИСОБ(курс иши).docЎ3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси



Ў3БEKИCTOH PECПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


HAMAHГAH MУXAHДИCЛИK-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ


«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ВА АУДИТ» кафедраси


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ



фанидан 5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»

бакалавриат таълим йўналишидаги талабаларга

курс иши мавзулари ва уларни бажариш учун


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА




Наманган - 2009 йил




Услубий кўрсатмада курс иши мавзулари, уларни бажариш учун услубий кўрсатмалар, курс ишларини тахминий режалари ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати келтирилган.


Тузувчи: кат.ўқит. Холмирзаев А.

кат.ўқит. Инамов А.


Такризчилар: И.ф.н. доц. Шарипов Б


И.ф.н. доц. Сирожиддинов И.


Ушбу услубий кўрсатма Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «Бухгалтeрия хисоби ва аудит» кафeдрасини 2009-йил 24 августдаги 1-сонли умумий мажлисида кўриб чиқилган ва институт услубий кeнгашининг 2009-йил 27 августдаги 1-сонли мажлис қарори билан чоп этишга рухсат бeрилган.



  1. Курс ишларининг мавзулари


1. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бухгалтерия

ҳисобининг роли.

2. Хўжалик субъектларида бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва вазифалари.

3.Мустақил Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш.

4.Бухгалтерлик ҳисобининг тамойиллари.

5.Молиявий ҳисоб, унинг роли ва вазифалари.

6.Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни.

7.Молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш.

8.Ўзбекистон Республикасида халқаро бухгалтерия ҳисоби стандартларига ўтиш муаммолари.

9.Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари.

10.Асосий воситалар ҳисоби.

11.Асосий воситалардан фойдаланиш ҳисоби.

12.Асосий воситаларни таъмирлаш ҳисоби.

13.Асосий воситаларни узоқ муддатли ижарага олиш ва бериш ҳисоби.

14.Асосий воситаларни хўжаликдан чиқариш ҳисоби.

15. Капитал қўйилмалар ҳисобининг хусусияти.

16.Асосий воситалар ҳисобини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш.

17.Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ҳисоби.

18.Лизинг муомалалари ҳисоби.

19.қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ҳисоби.

20.Номоддий активлар ҳисоби.

21.Материаллар ҳисоби.

22.Материалларни омборда ҳисобга олишни ташкил қилиш.

23.Материаллар ҳисобини автоматлаштириш.

24.Бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар бўйича ташкил қилиш.

25.Инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисобининг хусусиятлари.

26.Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини ташкил қилиш.

27.Меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини автоматлаштириш.

28.Саноат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш.

29.Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш.

30.Тўғри ва эгри харажатлар ҳисоби.

31. Пул маблағлари ҳисоби.

32.Давлат бюджети билан ҳисоблашишлар.

34.Тўғри солиқлар юзасидан ҳисоблашишлар ҳисоби.

35.Эгри солиқлар бўйича ҳисоблашишлар.

36.Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашишлар ҳисоби.

37.Шўъба корхоналар билан ҳисоблашишлар ҳисоби.

38.Ҳиссадорлар билан ҳисоблашишлар.

39.Молиявий натижалар ҳисоби.

35.Фондлар ҳисоби.

36.Капитал,фондлар ва резервлар ҳисоби.

37.Банклар билан кредитлар юзасидан ҳисоблашишлар.

38.Устав капитали ва унинг ўзгариши ҳисоби.

39.Ҳиссадорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш.

39.Бюджетдан ташқари ташкилотлар билан ҳисоблашишлар.


II. КУРС ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ УЧУН

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


2.1. Курс ишларининг мақсади ва вазифалари


«Молиявий ҳисоб» фани бўйича бажариладиган курс иши ва уни ҳимоя қилиш ўқув жараёнининг зарур қисми ҳисобланади. Талаба томонидан курс ишини бажарилиши мазкур курсни қисмини тўла ўзлаштириб бўлгандан сўнг амалга оширилади.

Курс ишининг мақсади- талаба томонидан назарий билимни ўзлаштиргандан сўнг унинг ушбу фан бўйича мустақил ишлаш қобилияти, илмий изланиш ишларига йўналтириш, иқтисодиёт ва бошқарув масалалари бўйича ташаббусини ривожлантиришдир.

Курс ишининг вазифаси- корхона фаолиятида самарадорликни ошириш бўйича ички имкониятларни аниқ маълумотлар ва хулоса билан кўрсатиш, содир этилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш, келажакда бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва диагноз қўшишдир.

Курс иши ва уни ҳимояси қуйидагиларни аниқлаши лозим:


  • қатор иқтисодий, бошқарув, бухгалтерия ва аудит фанларини чуқур билиш;

  • талабани мустақил равишда илмий изланиш ишларини бажариш бўйича қобилиятини ошириш;

  • талабани амалий ишга тайёрлаш, таклиф ва хулосалар қилиш самарадорликни оширишда ички имкониятларни аниқлаш, корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳолатини назорат қилиш ва х.к.



2.2. Курс иши мавзусини танлаш

Курс иши ишлаб чиқариш корхонаси ёки ташкилот материаллари асосида ёзилиши шарт.

Талабалар курс ишини ёзишдан олдин курс ишлари мавзуларидан ҳоҳлаган мавзуни танлашади ва уни кафедрада рўйхатдан ўтказишади. Кафедра розилиги билан танланган мавзу ўзгариши мумкин, ҳатто курс ишлари мавзуларида кўрсатилмаган бошқа бир мавзуни танлашлари, мавзни бошқа бир кенгайтирилган ёки қисқартирилган тахрирда ўқгартиришлари мумкин.

Курс иши мавзуси ёзиладиган битирув малака иши мавзусига мослаб танлаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки битируву малака ишида ҳам албатта молиявий ҳисоб фани бўйича қатор саволлар киритилади. Бундан ташқари мавзуни танлашда талабалар томонидан тайёрланган илмий маърузалар мавзусига мослаб олиниши ҳам ижобий натижа беради.


2.3. Фойдаланиладиган адабиётлар устида ишлаш.


Танланган мавзуни кенгроқ ва билимни чуқурлаштириш учун зарурий адабиётлар тўпланади. Адабиётлар икки қисмдан иборат бўлиб, 1 қисми асосий ва 2 қисми қўшимча адабиётлар ҳисобландаи. Улардан корхона фаолиятини чуққурроқ аудит қилиш учун фойдаланилади.

Курс ишида республика Президентининг фармонлари, хукумат қарорлари ва йўриқномаларидан фойдаланиш зарур.

қўшимча адабиётларни тўплаш вақтида бозор муносабатларига ўтиш даври билан боғлиқ ўзгаришлар ривожланган давлатлар тажрибаларига асосланиб ёзилган дарслик, ўқув қулланма, илмий адабиётлар, рисола ва мақолаларни ўз ичига олган манбаларни тўплаш мақсадга мувофиқдир.

Талаба ҳар бир тўпланган адабиётни ўз мавзусига тегишли қисмини қайта ўқиб уни ижобий ёки салбий томонларини курс ишида акс эттириши лозим.


2.4. Корхона маълумотларини тўплаш устида ишлаш


Курс иши ёзишда корхонанинг молиявий режаси, бухгалтерия статистика ҳисобларнинг маълумотлари, иқтисод-режа, меҳнат, иш ҳақи, таъминот ва сотув, ишлаб чиқариш бўлимларининг маълмотларидан фойдаланилади.

Шу билан бирга корхона фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш натижалари бўйича тузилган хужжатлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Барча хужжат ва маълумотларда бир-бири билан боғланган ва тўлдирилган бўлиб курс ишига тикилган бўлиши лозим.


2.5. Курс иши таркиби


Мавзуни танлагандан сўнг талаба мустақил равишда курс иши режасини ёзиши керак. Курс иши: кириш, асосий қисм, хулоса ва фойланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олиши лозим. Талабаларга курс иши режасини тузиш учун ёрдам сифатида ушбу услубий кўрсатмада бир неча курс иши мавзуларининг тахмининий режалари берилган.

Курс ишининг кириш қисмида ушбу мавзунинг моҳияти, вазифалари, хусусиятлари ва шу кундаги долзарблиги акс эттирилиши керак.

Мавзунинг қайси йўналишидан қатъий назар маълумот олинган корхона тўғрисида қисқача тавсиф бўлиши шарт. Кириш қисмининг хажми курс иши хажмининг тахминан 10 % ни ташкил этади.

Асосий қисмда маълумот олинган корхонанинг маскур мавзу билан боғлиқ бўлган соҳасини камчиликларини акс эттирилган ҳолда танқидий тахлил қилиб бу камчиликларни бартараф қилиш омилларини аниқлаш зарур. Корхонанинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, асосий ва айланма маблағларидан унумли фойдаланиш, иқтисодиётни яхшилаш бўйича таклифлар киритишга алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг учун албатта тўпланган адабиётларни ва корхона фаолиятини чуқур ўрганиш ва тахлил қилишни билиш зарур.

Корхона маълумотлари жадвал кўринишида акс эттирилиб, олдинги давр ёки илғор корхоналар маълумотлари билан солиштириши, кўрсаткичларни яхшилаш учун таъсир этувчи омилларни алоҳида ҳисоб-китоб қилиш лозим.

Асосий қисм одатда курс иши хажмининг тахминан 79-75 % ни ташкил этади.

Курс ишининг хулоса қисмида аудит натижасида аниқланган хулосалар, таклифлар ва йўналишлар акс эттирилади. Хулоса қисми курс иш хажмининг 70-75% ни ташкил этади.


2.6. Курс иши хажми ва уни тартибга келтириш

Курс ишининг хажми 22-27 варағи қўл ёзма ёки 20 вароқ босма (машина) усулида бўлиши керак.

Курс ишини тартибга келтиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур:

  • юза (титул) қисми рангда чиройли ёзилиши керак;

  • иш аниқ ва билимлилик даражасида ёзилган бўлиб чап ва ўнг томонларида рахбар кўрсатадиган камчиликлар учун жой қолдирилиши зарур;

  • ишда қисқартирилган, ўқиш қийин бўлган сўзлар ва кўрсаткичини аниқлаш мумкин бўлмаган сон ва даражалар бўлмаслиги керак;

  • ишда келтирилган «кўчирмалар»га вароқнинг тагига муаллиф, адабиётнинг номи ва варағи кўрсатилиши лозим;

  • барча вароқ ва жадваллар рақамланган бўлиши керак;

  • жадвалнинг остига маълумотлар манбаи кўрсатилган бўлиши зарур;

  • курс ишининг охирига фойдаланилган адабиётлар рўйхати ёзилиши ва корхонадан олган хужжатлар илова қилиниши керак.

Курс ишининг таркиби қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ:


  1. Юза қисми (титул).

  2. Курс ишининг режаси.

  3. Кириш.

  4. Асосий қисм-ишнинг мазмуни.

  5. Хулоса ва таклифлар.

  6. Фойланилган адабиётлар.

  7. Иловалар- корхона хужжатлари.

Талаба томонидан қаноатланарсиз ёзилган курс иши қайта ишлашга қайтарилади ва ҳимояга қўйилмайди.

қаноатланарли даражада ёзилган курс иши ҳимояга рухсат этилган ҳисобланади ва талаба тақризчининг кўрсатган камчиликлар билан танишиб чиқиши учун ҳимоядан камида 3 кун олдин қайтариб берилади.

Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан тузилган комиссия иштирокида амалга оширилади.


III. КУРС ИШЛАРИНИНГ ТАХМИНИЙ РЕЖАЛАРИ

3.1. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг

бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш.


Кириш.

  1. Миллий иқтисодиётда бухгалтерия ҳисобининг роли.

  2. Бухгалтерия ҳисобининг ислоҳ қилиш зарурияти.

  3. Бухгалтерия ҳисобининг меъёрий хуқуқий асослари.

  4. Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ва унинг амалий асослари.

Хулоса

Адабиётлар.

Иловалар


    1. Асосий воситалар ҳисоби.

Кириш

Асосий воситалар моҳияти ва уларни ҳисобга олишда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари.

  1. Асосий вотиларни гуруҳланиши ва баҳоланиши.

  2. Асосий воситаларни келиб тушишини ҳисобга олиш.

  3. Асосий воситаларни эскириш ва таъмирланиш ҳисоби.

  4. Асосий востиларни ҳисобдан чиқариш тартиби.

Хулоса

Адабиётлар.

Иловалар


3.3. Пул маблағлари ҳисоби.

Кириш.

  1. Пул маблағлари ва уларни корхоналар фаолиятидаги аҳамияти.

  2. Нақд пул маблағлари ҳисобини юритиш.

  3. Ҳисоб-китоб счёти доир муомалалар ҳисоби.

  4. Корхоналарнинг бошқа пул маблағлари ҳисоби.

  5. Пул маблағлари ҳисобини такомиллаштириш йўллари.

Хулоса

Адабиётлар.

Иловалар.


3.4. Меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш.

Кириш.

  1. Меҳант ва иш ҳақини ҳисобга олишнинг асосий вазифалари.

  2. Ишлаб чиқаришнинг турли шароитларида меҳнатга хақ тўлаш ҳисобини юритиш тартиби.

  3. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, иш хақи фонди ва унинг таркиби.

  4. Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китобнинг синтетик ҳисоби. Хулоса

Хулоса

Адабиётлар.

Иловалар

3.5. Тайёр маҳсулот ва уни сотишнинг ҳисоби.

Кириш.

  1. Тайёр маҳсулот ҳисобини ташкил этиш ҳисобининг вазифалари ва уларнинг баҳоланиши.

  2. Тайёр маҳсулотни омбори ва бухгалтерияда ҳисобга олиш.

  3. Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш.

  4. Тайёр маҳсулотни сотишни ҳисобга олиш.

Хулоса

Адабиётлар.

Иловала


Адабиётлар

1.Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. Т., «Халқ сўзи» газетаси, 1996.Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш - энг муҳим вазифамиз. Т.8.-Т.: Ўзбекистон. 2000.

2.Каримов И.А. «Эргапган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар йўлидан изчил бориш - асосий вазифамиз». Т.12.-Т.: «Ўзбекистон». 2004.-400 б.

3.Ўзбекистон Ресиубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги "Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган. Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатларини таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 54-сонли қарори. (2003 йил
25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартиришлар билан).

4.Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1997 йил 15-январ 5-сон буйруғи (йиллик ва ярим йиллик ҳисоботни тўлдириш тўғрисида). Т., «Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари» ойлик нашр, 1997.

5.Бобожонов О.У. Молиявий ҳисоб. Т., «Меҳнат», 1999.

6.Молиявий ҳисоб. КАРАНА корпорацияси, Т., 2000.

7.Ризақулов А.А. Узоқ муддатли активлар ҳисоби. Т., «Фан», 1998.

8.Ризақулов А.А., Иброҳимов А.К., Ҳасанов Б.А., Усанов А.У., Маматов З.Т. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари. 1-III том. ТМИ ва ИУТ, 1994.

9.Сотиволдиев А.С. Бухгалтерия ҳиcоби-Т.:ЎзР БАМА-2004 , 1,2 ва 3 томлар

10./уломова Ф. Бухгалтерия ҳисоби ва мустақил ўрганиш учун қўлланма. Т. "Меҳнат" 2004.

11.Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўпламлари. 2000-2002

12.Палий В.Ф. Управленческий учет М.:Союзаудит. 1997.

13.Палий В.Ф. Управленческий учет - М.:Союзаудит. 1997.

14.Бобожонов О.,Хасанов Б. Финансовнй учет.-изд. ТГЭУ, 2001

15.Палий В.Ф., Палий В.В. Финансовьш учет., -М.: ФБК. 2001

16.Хасанов Б.А., Бобожонов О. Молиявий қисоб (дарслик, русча). -Т.: Типография ТГЭУ. 2001

17.Хасанов Б.А., Мухамедова М.Н. «Бухгалтерия ҳисоби» фавидан рейтинг тизимида мустақил таълим ва мустақил ишлаш учун ўқув-услубий модул.-Т.: ТМИ. 2002.

18.Хасанов Б.А. ва бошқ. Средний и мальш бизнес: проблемм и решения (учебное пособие).-Т.: ТФИ. 2002.

19.Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби: назария ва услубиёт (монография).-Т.: Молия. 2003.-247 б

20.Хасанов Б.А., Мирзаева Л. Сборник задач по курсу «Международнме стандартм бухгалтерского учета».-Т.: ТМИ. 2003.

21.Хасанов Б.А., Хошимов А.А. Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш.-Т.: Ўқитувчи. 2004. 100 б.

22.Сотволдиев. А. «Замонавий бухгалтерия хисоби» 1-2-3- том. Т- 2004й.




Похожие:

Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconУзбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги андижон мущандислик-и=тисодиёт институти «Информатика ва ахборот технологиялари»
Ушбу лекциялар курси Институт услубий кенгашида кыриб чи=илган ва фойдаланишга тавсия этилган 200 й
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Мазкур намунавий ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва...
Ў3бekиctoh pecпубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги hamahгah mуxahдиcлиk-иқтисодиёт институти «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси iconЎзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Фан
Клиник белги, яъни ҳавф даражаси бўйича хавфсиз, шартли хавфсиз, хавфли ва ўта хавфли
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации