Документы



«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун icon

«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун

Название«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун
страница2/8
Дата01.09.2013
Размер1.32 Mb.
ТипДокументы
источник
1   2   3   4   5   6   7   8
1. /тукимачилик материали.doc«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун

Такрорлаш учун саволлар.


  1. Усимлик толаларининг асосини нима ташкил килади?

  2. Пахта толаси деб нимага айтилади?

  3. Пахта толасининг пишиш даври нималардан иборат.

  4. Пахта толасининг пишиш даври нечта гурухга булинади?

  5. Зигир пояси кандай хужайралардан ташкил топган?

  6. Техник тола деб нимага айтилади?

  7. Зигир толаси кандай моддалардан ташкил топган?

  8. Пахта ва зигир толаларининг асосий хоссалари нимадан иборат?


Таянч иборалар:


Полимер, целлюлоза, пахта зигир, пиктин, лигнин, фибрила.


5 -МАЪРУЗА


Мавзу:  ЖОНИВОРЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ТОЛА ВА ИПЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ, ХОССАЛАРИ.


РЕЖА:

  1. Жониворлардан олинадиган толаларнинг тузилиши

  2. Жун толасининг тузилиши.

  3. Ипак толасининг тузилиши.

  4. Жониворлардан олинадиган тола- ва ипларнинг хоссалари.


Фойдаланилган адабиетлар.

1.Б.А.Бузов и др. « Материаловедение швейного производства. М.1986 .

2. Г.Н.Кукин, А.Н.Соловьев Текстильное материаловедение .М 1985 г.

3. В.И.Стельмашенко, Т.В. Розаренова «Материаловедение швейного производства» М 1987 г.

4. М.Н. Белицин «Материаловедение швейного производства» М 1983 г.

5. Б.А.Бузов идр. «Лабораторный практикум по материаловедению швейного производства». М 1991 г.


Жониворлардан олинадиган табиий толаларнинг асосий моддаси - оксиллар (жунда - кератин,ипакда - фиброин ва серицин) дан ташкил топган. Табиий оксилларнинг макромолекулалари турли аминокислоталарни колдикларидан (20га якин) ташкил топади, улар пептид алокалари (-СОNН-) ердамида бирлашадилар:


( - CO - CH - NHCO - CH - NH - )

| |

R R

Оксиллар аминокислоталар тури, уларнинг сони ва макромолекулада жойлашиши буйича фаркланадилар. Жун кератинида асосан аспаргин, глутамин, цистин, серин, лейцин кислоталари учрайди.

Фиброин ва серицин эса асосан глицин, аланин, серинлардан ташкил топади. Кератин макромолекуласи звенолар сони 600-700, фиброин ва серицинда эса 300га якин. Оксил макромолекулалари тармокли тузилишга эга.

Жун кератинининг фаркланадиган хусусияти – макромолекулалар орасида дисульфит ковалент алокасининг (- S – S -) борлигидир.

Жун толаси . Жун деб, турли хайвонларнинг (куй, эчки, туя ва бошкалар) пустини коплаган толаларга айтилади. Тукимачилик саноати учун асосан куй жуни ишлатилади. Жунда кератиндан (90%) ташкари минерал, мум ва мой моддалари, пигментлар булади.

Кератиннинг тузилиши мураккаб ва нотекис булади. Хозирги тушунча буйича учта спиралсимон макромолекула битта протофибриллани хосил килади (троссга ухшаш). 11та протофибрилла микрофибриллани хосил киладилар. Микрофибриллалар фибриллани хосил киладилар. Фибрилла тузилишида кристалл ва аморф жойлари булади.

Жун толаси мураккаб тузилишга эга, у уч катламдан ташкил топади: тангачали, кобик ва узакдан. Тангачали катлам еки кутикула - 1 толани устки катлами булиб, химоя ролини бажаради (5-расм). У бир-бирига зич жойлашган тангачалардан ташкил топади. Тангачанинг калинлиги 1 мкм га тенг булади. Хар бир тангача кислота, хлор ва бошка 5-расм.

реактивларга чидамли моддалар билан копланган. Жун толасининг микроскоп

Кобик катлами еки кортекс –2 толанинг асосий остида куриниши

катлами хисобланади, у урчуксимон хужайралардан ташкил топади. Бу хужайралар кимевий таъсирларга чидамсиз моддалар оркали бир-бирига епишадилар.

Шу сабабли бузилганда толалар урчуксимон хужайраларга парчаланади. Кобик катлами икки кисмли булади, бир кисми парокортекс - каттикрок ва ишкорга чидамлирок булади; иккинчиси ортокортекс – каттиклиги камрок ва ишкорга чидамсиз булади.

Толанинг уртасида узак – 3 булади, у куриб колган пластинкасимон хужайралардан ташкил топади. Узак толани каттиклигини ва калинлигини оширади.

Тузилишининг характерига караб жун толалари турт турга булинади:

а) момик  - майин, калта, жингалак тола булиб, икки тангачали ва кобик катламдан ташкил топган. Диаметри 14-25 мкм булади.

б) оралик тола калинрок ва дагалрок тола булиб, уч катламдан иборат, аммо узак ривожланмаган ва узук-узук булади. Диаметри 25-36 мкм булади.

в) дагал тук янада калинрок. Диаметри 35-50 мкм булади. Узаги ривожланган калин тола, тангачалари катта-катта булади.

г) улик соч   калин, дагал, пишиклиги паст тола, кундаланг кесимини деярли тулик узак эгаллаган. Диаметри 50мкмдан ортик булади.

Куй жунини бир хилли ва хар хиллига ажратадилар. Бир хилли жун асосан бир турли толалардан ташкил топади. Толаларнинг калинлигига караб бунака жунни:  ингичкага - момикдан ташкил топади (14-25 мкм);  яримингичкага   момик ва оралик толадан ташкил топади (25-31 мкм); яримдагалга момик ва оралик толадан ташкилтопган (31-35 мкм) толаларга ажратадилар.

Хар хилли жун эса турли жун толасини турларидан ташкил топади. У яримдагал (момик, оралик тола ва бир оз дагал тукдан) ва дагал  (толарнинг турт туридан ташкил топади) жунга булинади.

Ингичка ва ярим ингичка жун асосан енгил куйлакли ва костюмбоп газлама учун ишлатилади, дагал жун эса дагал газлама, пийма ишлаб чикаришда кулланилади.

И п а к  .  бу ярим хашаротларнинг махсус оксил чикарадиган безидан чикадиган махсулот. Саноат учун асосан тут баргини ейдиган куртнинг (ипак курт) ипаги ахамиятлидир.

Ипак куртини махсус ипак курти бокадиган хужаликларда парвариш киладилар. Ипак курти ривожланиш даврида турт боскичдан утади: уруг (тухум), курт, гумбак ва капалак. Куртни парвариш килганда унинг танасида оксилларнинг алмашинуви утади. Тут дарахтининг баргидаги оксиллар аминокислоталарга парчаланади. Ундан ташкари курт организмида аминокислоталарнинг тузилишида узгаришлар утади, янги аминокислоталар пайдо булади. Натижада гумбак хосил булишдан олдин курт танасида турли аминокислоталардан ташкил топган суюклик тупланади. Бу суюкликдан ипакни ташкил киладиган оксиллар - фиброин ва серицин (ипак елими) хосил булади (6-расм).

6-расм.

Пилла ипининг микроскоп остида куриниши.


Пиллани ураш даврида 2 та ингичка ипак чикаради. Бу ипаклар серицин ердамида бир-бирига епишиб чикади. Ипак хосил булиш даврида 20-30 макромолекула микрофибриллаларга бирлашади, микрофибриллалар эса фибриллага бирлашади.

Фиброин макромолекулалари тармокли тузилишга эга, аммо унинг шохчалари кератинга нисбатан кичикрок булади. Шу сабабли фиброиннинг тузилиши кератинга нисбатан тартиблирок ва кристалланиш даражаси юкорирок булади.

Микрофибриллаларни аморф жойларида, фибрилла ва микрофибриллалар орасида бушликлар, коваклар, ериклар булади, улар тола хажмини 10-15% ташкил килади.

Серицин таркиби буйича фиброинга ухшаш, аммо унинг тузилиши бир оз тартибсиз, кристалланиш даражаси кичикрок булади.

Пилла ипининг узунлиги 500-1500 мгача етади. Кундаланг кесими эса бурчаклари айланма шаклдаги учбурчакни эслатади (диаметри 10-12 мкм).

Ипак курти чикарадиган ипни катлам-катлам жойлаштириб пиллани хосил килади. Пилла ичидаги курт гумбакка айланади. Гумбак эса 15-17 кундан кейин капалакка айланади. Шу сабабли пилла урала бошлагандан кейин 8-10 кун ичида терилади ва дастлабки ишловга берилади. Дастлабки ишловдан максад пиллани чуватиб, ипак олиш. Чуватиш махсус машиналарда бажарилади. Чуватганда 4-9 пилла ипи бирлаштирилиб калавага уралади. Бу ипни  1хом ипак  деб атайдилар.

Оксилли толаларнинг хоссалари. Уларнинг физик-механик хоссалари асосан кимевий таркиби билан белгиланади.

Жун толасининг пишиклиги кичик, узайиши юкори булади, бу макромолекулаларни спиралсимон шакли билан боглик. Узайишни кайиш

кок ва эластик кисми устун келади. Ипакнинг пишиклиги жунга нисбатан юкори булади, сабаби макромолекулаларни камрок тармокланиши ва зичрок жойлашишидадир. Оксилли толалар целлюлозаларга нисбатан намни камрок ютадилар. Бунда пишиклиги камаяди, чузилувчанлиги эса ортади (хусусан жунни). Бу толалар 110 С (ипак) ва 130 С (жун)гача уз хоссаларини йукотмайди, 160-170 С дан кейин хоссаларда жиддий узгаришлар намоен булади.

Об-хаво таъсирида кератин ва фиброинли фото-киме деструкцияси утади, натижада толаларни механик хоссалари емонлашади. Хусусан об-хавога ипак чидамсиз булади, 200 соат ташки мухит таъсирида колдирилган ипак пишиклигини 2 баравар йукотади. Ипак мурт, эластиклиги паст ва гигроскопиклиги юкори булади.

Оксилли толалар ишкорни хато суюк эритмаларига чидамсиз булади, аммо минерал кислотани суюк ва органик кислотани куюк эритмаси таъсирида чидамлирок булади.


Такрорлаш учун саволлар:


  1. Жониворлардан олинадиган тола ва ипларни асосини нима ташкил килади?

  2. Жун кератинида кандай кислоталар учрайди?

  3. Жун деб нимага айтилади?

  4. Фибраин ва серецинда кандай кислоталар бор?

  5. Жун толасининг микроскоп остидаги куриниши кандай?

  6. Ипак деб нимага айтилади?

  7. Ипак курти ривожланиш даври неча боскичдан иборат?

  8. Пилланинг микроскоп остидаги куриништ кандай?

  9. Пиллаги дастлабки ишлов беришдан максад нимада?

  10. Оксилли толаларнинг хоссалари нималардан иборат?


Таянч ибора


Жун, оксил, ипак, кератин, фибраин, серицин, маромолекула, аминокислота,аспаргин, глутомин, цистин, серин, алланин.


6-МАЪРУЗА


МАВЗУ: КИМЕВИЙ ТОЛАЛАРНИНГ ОЛИНИШИ, ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИ.


РЕЖА:


  1. Кимёвий тола олишнинг боскичлари.

  2. Толалар модификацияси.

  3. Сунъий толаларнинг тузилиши ва хоссалари.

  4. Синтетик толаларнинг тузилиши ва хоссалари.


Фойдаланилган адабиетлар.

1.Б.А.Бузов и др. « Материаловедение швейного производства. М.1986 .

2.Г.Н.Кукин,А.Н.Соловьев Текстильное материаловедение .М 1985 г.

3. В.И.Стельмашенко, Т.В. Розаренова «Материаловедение швейного производства» М 1987 г.

4. М.Н. Белицин «Материаловедение швейного производства» М 1983 г.

5. Б.А.Бузов идр. «Лабораторный практикум по материаловедению швейного производства». М 1991 г.


Сунъий тола олиш мумкинлиги хакидаги дастлабки фикрни биринчи булиб XVII асрда инглиз олими Р.Гук айтган, лекин факат XIX асрдагина саноатда сунъий ипак олинган.

Целлюлоза толалар ичида энг олдин (1890 йилда) нитрат ипак, сунгра мис аммиак ва вискоза ипак олинган. Биринчи Жахон уриши охирида ацетат ипак олинган. Россияда вискоза ипак ишлаб чикарадиган биринчи завод Митишчида курилган. 1913 йилда бу заводда 136 т вискоза тола ишлаб чикарилган. Хозирги вактда кимевий толалар ишлаб чикариш киме саноатининг йирик тормагига айланди. Барча тукимачилик толаларнинг 30% часи киме заводларида сунъий йул билан олинади. Киммевий толалар жунга караганда 3 марта куп табиий ипакка караганда 100 марта куп ишлатилади. Мамлакатимиз халк хужалигини ривожлантиришда кимевий тола ва иплар айнимайдиган буек ва бошка кимевий материаллардан фойдаланиш кенгайтирилган.

Кимевий толалар сунъий ва синтетик хилларга булинади. Сунъий толалар ишлаб чикаришда хом аше сифатида егоч целлюлозаси, пахта чикиндилари, шиша, металлар ва бошкалар, синтетик толалар ишлаб чикаришда эса газлар хамда тошкумир ва нефтни кайта ишлаш махсулотлари ишлатилади. Сунъий толаларнинг кимевий таркиби улар олинадиган дастлабки табиий хом ашенинг кимевий таркибидан фарк килмайди.Синтетик толалар кимевий синтез реакциялар натижасида , яъни паст молекуляр моддалар молекулаларни йириклаштириб, уларни юкори молекуляр бирикмаларга айлантириш натижасида олинади. Бундай толалар табиатда тайер холда учрамайди.

Тола олишнинг асосий боскичлари. Ипларни шакллантиришнинг замонавий усуллари, бу - махсус фильера тешикларидан полимер эритмаларни босим остидан утказишдан иборатдир. Турли кимевий толаларни олиш усулларида фарк булганлигига карамай, уларда куп ухшашлик бор. Уни умумий схемаси 5 та асосий боскичлардан иборат:

1. Хом-аше олиш ва дастлабки ишлов бериш.

2. Йигирув эритма еки суюкланмасини тайерлаш

3. Ипни шакллантириш

4. Пардозлаш

5. Тукимачилик тшлов бериш.

I. Хом-аше олиш ва дастлабки ишлов бериш.  Сунъий тола ва ип олиш учун хом-ашени кимевий саноат корхоналарида табиатда хосил буладиган моддаларни(егоч, чигит ва бошка) ишлов бериб оладилар.

Хом-ашега дастлабки ишлов бериш учун уни тозалашдан еки кимевий ишлов беришдан утказадилар, яъни полимер бирикмаларининг кимевий айланишидир.

Синтетик тола ва ипларни хом-ашесини кимевий корхоналарда оддий моддалардан синтез йули билан оладилар. Хом-ашега дастлабки ишлов берилмайди.

II. Йигирув эритмаси ва суюкланмасини тайерлаш. Ипларни олганда каттик полимердан узун, ингичка ипларни шакллантириш керак, яъни полимер макромолекулаларини тартибли - ориентирли жойлашитириш. Бунинг учун полимерни эритма еки суюкланма холатига утказиш лозим, натижада молекулалараро алокалар бушашади ва макромолекулаларнинг харакат имконияти ошади.

Эритма асосан сунъий ва айрим синтетик (ПАН, ПВС, ПВХ) ипларни олишда кулланади. Суюкланма эса синтетик (ПА, ПЭ ва ПО) тола ва ипларни олишда кулланади.

Йигирув эритмаси еки суюкланмасини бир неча боскичда тайерлайдилар. Бир тексдига ипларни олиш учун турли партиядаги полимерларни аралаштирадилар. Полимерларни аралаштирилиши эритма еки курук холатда утказилади. Кейин эритма еки суюкланмани турли чикиндилардан тозалаш учун  фильтрация  бажарилади, яъни эритма еки суюкланма бир неча бор фильтрлардан (зич газлама, кварц катлами ва бошка) утказилади. Эритмадаги хаво пуфакчаларинийукотиш учун уни бир неча соат вакуумда саклайдилар, чунки хаво пуфакчалари фильера тешигига тушса, ипни узилишига олиб келиши мумкин. Суюкланмага бунака ишлов берилмайди, чунки полимерларнинг суюлтирилган массасида хаво пуфакчалари булмайди.

III. Ип шакллантириш - йиигирув эритмаси еки суюкланмасини фильера тешикчаларидан утказиш, тизилиб чикаетган окимни котириш ва шаклланадиган ипларни махсус найчаларга урашдан иборат булади (7-расм).

Шакллантиришни бир неча усули бор:

а) суюкланмадан б) эритмадан курук в) эритмадан хул усуллар билан.

Суюкланмадан ип шакллантирганда фильерадан утаетган ип окими хаво окими еки инертгаз билан пуфлайдиган шахтада совутилади. Эритмадан курук усулда шакллантиришда полимерлар окими билан ишлов берилади натижада эритма бугга айланади, полимер эса котади. Эритмадан хул усулда шакллантиришда фильердан утаетган иплар окими чуктириш ваннасидаги эритмага тушади, натижада ваннада полимерларнинг эритмадан ажралишининг физик-кимевий жараени содир булади (8-расм).

Шакллантириш жараени тукимачилик ипларни ишлаб чикаришда мухим боскиларидан хисобланади, чунки бунда ипни тузилиш элементлари хосил булади. Эритмада еки суюкланмада макромолекулалар жуда эгилган шаклда булади. Шакллантирганда ипни тузилиш элементларини тартибланиш даражаси юкори булмайди, шу сабабли кушимча ишлов

бериш керак.

Шакллантирганда бир нечта узун элементар иплардан ташкил топган комплекс ипларни еки толаларни олиш мумкин.

Комплекс ип олганда тешиклари куп булмаган фильер кулланилади:

15-100 гача. Тайер элементар ипларни тутами бобинага уралади. Тола олганда тешиклари куп булган фильера кулланади: 1000-5000, айрим холда 15000 гача, охиргиси хар хил усулда шакллантиришда ишлатилади.

7-расм.

Бир нечта фильерадан чикадиган элементар ипларни битта тутамга Суюкланмадан

бирлаштирадилар ва махсус машиналарда алохида кесмаларга кесилади - ипларни

тола узунлиги вазифасига караб 50-150 мм булади. шакллантириш

1- майдаланган полимерлар бункери; 2-эритиш камераси; 3-йигириш головкаси; 4-фильера; 5-шамолатиш шахтаси ; 6-иплар ; 7-йигириш шахтаси; 8-йигириш диски; 9-кабул киладиган бобина.


8-расм.

а) Эритмадан ипларни хул усулда шакллантириш:

1-филтр; 2-фильера; 3-иплар; 4-чуктириш ваннаси; 5-кабул килиш бобинаси.

б) Эритмадан ипларни курук усулда шакллантириш


IV. Пардозлаш. Кимевий тола ва иплар шакллантиргандан кейин тукимачилик материалларини ишлаб чикариш учун тугридан-тугри кулланилмайди. Уларни пардозлаш керак. Вискоза, оксилли, айрим синтетик иплар чикинди ва ифлосликлардан тозаланади. Бу операция сувда еки турли эритмаларда ювиш оркали бажарилади. Кейинчалик тук ва очик рангларга буяладиган тола ва иплар окартиргичлар билан ишлов бериб окартирилади.

Синтетик ипларни дастлабки тузилишини узгартириш учун чузиш ва термоишлов операциялари бажарилади. Чузганда молекулалараро алокалар сустлашади, макромолекулалар ва уларни агрегатлари тугриланади, ориентацияси ип укига караб узгаради ва тартибли тузилиш хосил булади. Натижада иплар пишик, аммо кам чузилувчан булади. Макромолекулаларга бир оз эгилган шаклни бериш учун, чузилувчанликни ошириш максадида, термоишлов бажарилади. Хул усул билан шакллантирган ва суюкликлар билан ишлов берилган иплар куритилади.

V.Тукимачилик ишлов бериш. Бу жараендан максад ипларни бир-лаштириш, уларни пишиклигини ошириш (пишитиш оркали), ип хажмини орттириш (кайта ураш ердамида), олинган ипларни сифатини бахолаш (навлаш). Кимевий тола ва ипларни ассортиментини кенгайтириш ва яхшилашни асосий йуналиши янги тола ва иплар яратиш эмас, балки бор булган толаларни модификациялаш, яъни уларга махсус хоссалар бериш.

Модификацияни усуллари куп, аммо уларни икки гурухга булиш мумкин: физик (тузилиш) ва киме модификацияси.

Физик жихатдан модификация - тола ва ипларни тузилишини, катталигини, уларни кундаланг ва буйлама шаклларини узгартиришдан иборат булади.

Киме модификацияси - толани ташкил киладиган полимерларни кимевий таркибини узгартиришдан иборат. Натижада тола хоссаларини кескин узгартириш мумкин (иссикка чидамли, сувютмайдиган, куп каррали деформацияга чидайдиган ва бошка.

Кимевий тола ва ипларнинг хоссалари

Г и д р а т ц е л л ю л о з а л и   т о л а в а  и п л а р. Уларни ишлаб чикариш учун хом-аше сифатида турли дарахтлар ва тивит пахтадан олинадиган целлюлоза кулланади. Кимевий таркиби буйича гидратцеллюлоза табиий целлюлозага ухшаш булади, аммо физик тузилиши буйича жиддий фарк килади: полимеризация даражаси кичик (300-800), маромолекулаларни жойлашиши ва ориентацияси бир мунча бошка. Кристалланиш даражаси - 40-50%. Шу сабабли хоссалари бир мунча бошка булади. Гигроскопиклиги, об-хавога чидамлилиги, юмшоклиги, ейилига чидамлилиги яхши, аммо пишиклиги паст, хусусан хул холатда булганда. Гидратцеллюлозадан оддий вискоза, пишик вискоза, сиблон, мтилон ва мис-аммиак тола ва иплари олинади.

Вискоза толалар. Вискоза толалар хул усулда олинади. Бунда хом аше сифатида арча, карагай, ок карагай, кора кайин егочидан олинадиган егоч целлюлозаси ишлатилади.

Целлюлоза- когоз комбинатларида егоч 7 мм гача катталикдаги пайрахадарга майдаланади ва ишкор эритмасида кайнатилади. Натижада кулранг целлюлоза массаси хосил булади. Бу масса окартирилади ва картон листлари тарзида прессланади.

Картон листлари целлюлоза-когоз комбинатидан кимевий толалар коомбинатига келтирилади, бу ерда бир соат мобайнида мерсеризацияланади, шунда ишкорли целлюлоза хосил булади ва целлюлозасиз бирикмалар ажралади. Целлюлоза массаси олиш учун сикилгандан сунг листлар майдаланади ва дастлабки етилтирилади, яъни 12-30 соат мобайнида 20-25 С хароратда тутиб турилади. Бунда ишкорли целлюлоза хаво кислороди билан оксидланади, целлюлоза молекулалари калталашади.

Кейин ишкорли целлюлоза к с а н т о г е н л а н а д и , яъни унга углерод сульфид билан ишлов берилади, натижада кучсиз ишкорда хам эрийдиган целлюлоза ксантогенати хосил булади.

Целлюлоза ксантогенати 4-5% ли уювчи натрий эритмасида эритилганда ковушок йигирув эритмаси – в и с к о з а хосил булади.

Йигирув эритмаси вискоза фильер тешикчаларидан утиб ип шакллантирилади ва бабиналарга уралади.

П р о ф и л л а н г а н толалар газлама асосли сунъий муйна олиш учун ишлатилади. Профилланган кесимли тукимачилик вискоза ипидан олинган сунъий муйна табиий муйнага ухшаш куриниш берадиган оптик эффектга эга булади.

М т и л о н – модификацияланган жунга ухшаш вискоза тола булиб, гиламларни тукли килиш учун ишлатилади.

Вискоза толаларни узунасига микроскоп остига куйиб карасак, буйлама чизиклари булган цилиндр шаклида куринади. Буйлама чизиклар йигирув эритмаси нотекис котганда пайдо булади. Сутранг толаларда кора нукталар булади, бу нукталар титан (IV) – оксид кушилгани натижасидир. Толаларнинг кундаланг кесими – тилинган куринишда (9-расм).

Толаларнинг узунлиги хар хил булиши мумкин.

Элементар толаларнинг чизикли зичлиги 0,27-0,66 текс, кундаланг кесими 25-60 мкм. Вискоза ипларнинг йугонлиги уларни хосил киладиган элементар толаларнинг йугонлиги ва сонига боглик булади.

Толаларнинг пишиклиги целлюлоза молекулаларининг жойлашувига боглик булади. Нормал вискоза толаларнинг пишиклиги табиий ипакникидан паст, жуда пишик вискоза толаларники эса анча юкори. Оддий толаларнинг нисбий узиш юки 19,8 кН/текс; жуда пишик толаларники 45 кН/тексгача. Хул холатда пишиклиги 50-60% гача пасаяди.

Нормал толаларнинг узишдаги узайиши 22% га, жуда пишик толаларники 6-10% на етади. Тулик узайишнинг анчагина (70%) гача улушини колдик деформация ташкил килади. Шунинг учун вискоза толалардан тайерланган буюмлар анча гижимланувчан булади.

9-расм. Кимевий толаларнинг микроскоп остида куриниши.

а-ялтирок вискоза тола; б-сутранг вискоза тола; в-ацетат ва уч ацетат тола;

г-полиноз, полиамид ва полиэфир толалар; д-нитрон; е-хлорин, поливинил-хлорид тола; ж-винол.

Вискоза толалар кескин товланиб туради, сутранг толалар эса товланмайди.

Нормал шароитда толалар таркибида 11% нам булади. Вискоза толаларнинг кимевий таркиби ва ениши пахтага ухшайди, лекин кислоталар, ишкорлар таъсирига сезгиррок булади ва тезрок енади. Нормал намликдаги толалар 120С гача иситилганда хам хоссалари узгармайди.

Полиноз тола. Полиноз тола вискоза штапель толанинг бир хили булиб, хоссалари жихатидан узун толали пахта толаларининг хоссаларига якин туради.

Полиноз толалар ишлаб чикариш жараени оддий вискоза толалар олиш жараенига ухшайди.

Полиноз толалар кундаланг кесими буйича структурасининг бир текислиги жихатидан бошка толалардан фарк килади. Полиноз толлалар оддий вискоза штапель толаларга караганда чузилишга пишикрок булади, камрок узаяди (чузилувчанлиги кам), кайишкоклиги катта, хул холатда пишиклигини камрок йукотади, ишкорлар таъсирига яхширок чидайди.

Полиноз толаларнинг асосий курсаткичлари: чизикли зичлиги 0,166-0,126 текс, узишдаги узайиши 12-14%, хул холатда пишиклигини йукотиши 20-25%.

Полиноз толаларнинг кимматли хоссалари уларни узун толали аъло навли пахта урнига ишлатишга ва вискоза толалардан тайерланадиган буюмлар ишлаб чикаришга имкон беради.

Куйлаклик ва плашлик газламалар, майин трикотаж полотнолар, галтак иплар ишлаб чикаришда полиноз толалардан соф холда хам, пахта билан аралаштириб хам фойдаланиш мумкин. Киришмайдиган ва кам киришадиган газламалар ишлаб чикаришда узун толали пахта урнига полиноз толаларни ишлатиш мумкин. Бундай толалардан тайерланган буюмлар киришмайди, куркам, шойига ухшаб товланиб туради.

Мис-аммиак тола. Бундай тола пахта целлюлозасидан тайерланади. Пахта момигини мис-аммиак реактивида эритиш йули билан йигирув эритмаси олинади. Бундай тола хул усулда олинади; чуктириш ваннасига сув еки кучсиз ишкор солинади.

Мис-аммиак толанинг кундаланг кесими деярли думалок, буйлама куриниши цилиндр шаклида. Вискоза толаларга караганда ингичкарок, майинрок, камрок товланади ва хул холатда пишиклигини камрок (40-50%) йукотади. Мис-аммиак толаларнинг кимевий хоссалари ва ениши вискоза толаларникига ухшайди.

Мис-аммиак толалар унча куп ишллатилмайди, чунки вискоза толаларни ишаб чикаришга караганда уларни ишлаб чикаришга купрок маблаг сарфланади.

А ц е т и л ц е л л ю л о з а   т о л а в а и п л а р. Буларни олиш учун асосан пахта чикиндилари кулланади. Учацетат - [С Н О (ОСОСН ) ]n ва ацетат [С Н О (ОСОСН ) ОН]n олиш учун табиий целлюлоза сирка ангидриди, сирка кислотаси ва сульфат кислота билан ишлов берилади. Ацетат ва учацетат иплари полимер эритмаларидан курук усул ердамида шакллантирилади.

Бу толаларни гигроскопиклиги паст, пишиклиги катта эмас, иссикка чидамсиз (ацетат 140-150 С, учацета 180-190 С юмшаяди).Кайишкоклиги юкори булса, берилган шаклни саклайди, ювганда кам киришади, микроорганизмлар таъсирига, куеш нурига чидамли булади.

Ацетат тола. Ацетат тола олишда хом аше сифатида пахта чикиндилари ишлатилади. Пахта чикиндилари музлатилган сирка кислота мухитида ацетат ангидрид билан ишланади.

[ C HO(OCOCH) OH ]

Бундай реакция ацетиллаш деб аталади. Сув еки суюлтирилган сирка кислота кушиш натижасида ок чукинди хосил булади. Бу чукинди ювилади, спирт ва ацетон аралашмасида эритилади. Хосил булган йигирув эритмасидан курук усулда толалар шакллантирилади.

Ацетат толланинг тузилиши вискоза толанинг тузилишига ухшайди, лекин унда чукуррок йуллар булади.

Ацетат толаниниг кимевий таркиби кимевий богланган целлюлозадан иборат, шунинг учун уларнинг хоссалари вискоза ва мис-аммиак толаларнинг хоссаларидан фарк килади .

Нормал ацетат толанинг пишиклиги вискоза толанинг пишиклигидан бир оз пастрок. Нормал ацетат толанинг нисбий узиш юки Р=10,8-13,5 кН/текс. Хул холатда 3-% гача пишиклигини йукотади.

Узишдаги узайиши 22-30% гача етади. Ацетат толанинг кайишкоклиги вискоза ва мис-аммиак толаникидан анча катта. Шунинг учун ацетат газламалар камрок гижимланади.

Ацетат толаларнинг гигроскопиклиги 6-8% . Улар спирт ва ацетонда эрийди, 140С гача киздирилганда суюкланади (бошка барча усимлик толалари кучли киздирилганда кумирга айланади).

Толалар сарик аланга чикариб секин енади. Натижада толанинг учи думалокланиб котиб колади. Ацетат толаларнинг узига хос хусусиятларидан бири шуки, улар ультрабинафшаранг нурларни утказади.

Учацетат тола. Учацетат тола бутунлай ацетилланган целлюлозадан ишлаб чикарилиши билан ацетат толадан фарк килади.

[ C HO(OCOCH) ]

Жуда кайишкоклиги, пишиклиги (Р=11-12 кН/текс), ацетонга чидамлилиги билан ацетат толадан устун туради. Учацетат толаларнинг гигроскопиклиги пастрок (32%), хул холатда пишиклигини камрок (17-20%) йукотади. Бундай толалар 170С гача киздиришга чидайди.

Учацетат ва ацетат толалар газламалар ва трикотаж буюмлар тайерлашда кенг ишлатилади.

П о л и а м и д т о л а в а  и п л а р. Полиамидлар - кенг таркалган гетерозанжирли полимерлар (нефть ва кумирдан олинади). Макромолекулалари - (-CONH-) гурухи билан богланган бир неча (-СН -)n гурухларидан ташкил топган. Полиамидларни полимеризация даражаси катта эмас (150-200). Кристалланиш даражаси 40-60% булади. Полиамид тола ва иплар жуда пишик булади, нам холатда пишиклиги деярли узгармайди. Чузилувчанлиги юкори, уни кайишкок кисми куп рок булади. Ейилишга чидамли (пахтадан - 10 баравар, жундан - 20, вискозадан - 50 баравар ортик).

Камчилиги - намни деярли ютмайди, гигроскопиклиги - 3,5-5%, бу материални гигиеник хоссаларига таъсир этади. Иссикка чидамсиз (200 Сда эрий бошлайди), куешга хам чидамсиз. Жуда силлик толалар - йигиршга кийин, аралаштирилиши бошка толалар билан ёмон, фойдаланганда материал сиртига чикиши мумкин. Шунинг учун шакллантирганда толанинг кундаланг кесимини узгартирадилар. Капрон, анид, энант, шелон, трилобал, каприлон ва бошка.

Полиамид толалар. Энг кенг таркалган гетерозанжирли полиамид тола – к а п р о н. Бу типдаги тола Германияда дедерон, перлон, Чехословакияда силон, Польшада стилон, АКШ да нейлон-6, Италияда лилион деб аталади.

Капрон олишдаги дастлабки хом аше – бензол ва фенол (тошкумирни кайта ишлаб олинадиган махсулотлар)ни киме заводларида кайта ишлаб капролактам олинади.

Синтетик толалар заводида капролактамдан капрон смоласи олинади, у суюкланган холатда фильерга кириб, ундан ингичка окимлар тарзида чикади ва хавода котади. Эндигина котган толалар чузилади, буралади, иссик сув ва бугда термик ишланиб тузулиши узгармайдиган килинади. Иссикликни изоляциялаш хоссалари юкори булган ичи буш капрон тола, профилланган ва куп киришадиган (30-35%) тола олиш усуллари ишлаб чикилган.

А н и д (нейлон) ва э н а н т ишлаб чикариш жараенлари капрон ишлаб чикариш жараенларидан унча фарк килмайди.

Полиамид толалар цилиндр шаклида булиб, уларда микроскоп остида куринадиган говак ва дарзлар бор; кундаланг кесими думалок еки уч екли (профилланган) булиши мумкин. Полиамид толаларга хос хоссалар: енгил, кайишкок, узилишга пишиклиги юкори, ишкаланиш ва эгилишга чидамли, кимевий тургун, совукка, микроорганизмлар таъсирига чидамли, могорламайди.

Узилишга пишиклиги жихатидан капрон пулатдан 2,5 баробар устун туради. Капрон толалар факат концентрацияланган кисллоталар ва фенолда эрийди. Улар яшил аланга бериб енади, шунда толаларнинг учи кунгир рангда думалокланади. Гигроскопиклигининг пастлиги ва иссикка унча чидамаслиги капрон толаларнинг камчилигидир. Анид ва энантнинг хоссалари капрон хоссаларига ухшайди.

Полиамид толаларнинг асосий курсаткичлари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал.


Тола


Нисбий узиш

Юки, кН\текс

Узилишдаги

Узайиши, %

Гигроскопиклиги, %

Юмшаш даражаси, С

Капрон

45-70

20-25

3,5-4

170

Анид

45-70

20%25

3,5-4

235

Энант

40-65

18-23

2,4

200


Капрон комплекс иплар, штапель толалар, монотола (якка тола) тарзида ишлаб чикарилади. У газламалар, пайпоклар, триколтаж, галтак иплар, укалар, арконлар, балик овлаш турлари ва хоказолар тайерлашда кенг ишлатилади. Анид ва энант асосан техник максадларда кулланилади, лекин кенг истеъмол моллари тайерлашда хам ишлатилиши мумкин. Енгил куйлаклик ва блузкабоп газламалар тукиш учун модификацияланган полиамид тола-шелондан фойдаланилади.

П о л и э ф и р т о л а  в а  и п л а р. Полиэфирлар макромолекулаларини элементар звенолари (-СОО-) гурухи ердамида бирлашади. Кенг таркалган мономер


( - ОС - - СО - О(СН2 ) 2 - О - ].


Звенолар сони - 85-120. Лавсан жуда пишик, юкориэластик булади. Ейилишга чидамлилиги буйича факатгина полиамидлардан колишади, аммо куеш нурига жуда чидамли, кислота, ишкор ва бошка эритмаларга чидамли. Гигроскопиклиги паст, шу сабабли нам холатда механик хоссалари узгармайди. Лавсан толалари юмшок, хажмли ва иссик булади.

Полиэфир толалар. Л а в с а н нефтни кайта ишлаш махсулотларидан ишлаб чикарилади. Бундай тола АКШда дакрон, Германияда ланон, англия ва Канадада терилен, Польшада элана деб аталади.

Лавсан тузилиши ва физик-механик хоссалари жихатидан капронга ухшайди: нисбий узиш юки 40-55 кН\текс, узилиш пайтидаги чузилувчанлиги 20-25%. У хул холатда хоссаларини узгартирмайди, енгил, кайишкок, совукка, куяга чидамли , чиримайди. Капрондан фаркли равишда лавсан концентрацияланган кислота ва ишкорлар таъсирида емирилади.

Лавсаннинг гигроскопиклиги жуда паст – 0,4 %. Шунинг учун газламалар тукишда штапель тола тарзидаги лавсанга табиий ва вискоза штапель толалар аралаштирилади. Айникса уни жунга аралаштириб ишлатиш кенг расм булган.

Соф лавсан галтак иплар, тур, техник газламалар, сунъий муйна, гилам ва шу кабилар тайерлаш учун ишлатилади.

Иссикка чидамлилиги жихатидан лавсан капрондан устун туради: юмшаш даражжаси 235С. Лекин махсус ишлов (термофиксация)дан утказилмаган лавсанли газламалар 140С дан ортик даражада ва жуда хуллаб дазмолланганда киришиши ва ранги айниши, натижада газламаларда кетмас доглар пайдо булиши мумкин.

Алангага тутилганда лавсан аввал суюкланади, сунгра тутовчи саргиш аланга бериб охиста енади.

Полиуретан толалар. Чизикли зичлиги 2 дан 125 тексгача булган комплекс полиуретан иплар – с п а н д е к с ишлаб чикарилади. Спандекс толалари бошка синтетик толаларга ухшайди, лекин физик-механик хоссаларига кура эластомерлар жумласига киради, яъни уларнинг эластик тикланиш курсаткичлари юкори. Спандекс ипларининг нисбий узиш юки 6-8 кН/текс (резина иплариникидан икки марта катта), узилишдаги узайиши 600-800%, юки олингандан кейин дархол эластик тикланиши 90%, 1 минутдан кейин тикланиши эса 95%.

Спандекс ипларининг гигроскопиклиги кичик (1-1,5%), ишкаланишга яхши чидайди, иссикликка бардош беради, яхши буялади. Улар спорт буюмлари, корсетлар ва эластик даволаш буюмлари учун газламалар, трикотаж ва ленталар тайерлашда ишлатилади.

П о л и а к р и л о н и т р и л т о л а в а и п л а р . Мономери

( - СН2 - СН - )n . (нитрон)

CN

Полимеризация даражаси 750-1000. Нитрон толалари пишик, чузилувчан, куеш нурига жуда чидамли, иссикка чидамли. Камчилиги гигроскопиклиги паст, каттик, ейилишга чидамсиз. Жунга ухшаш булади, иссикликни кам утказади, тез кир булмайди ва жуда осон тозаланади. Куп холда жунни алмаштириб ишлатадилар (гилам, сунъий муйна чикарганда). Модификациялаб буялиш кобилиятини, гидрофибриллигини, эластик-лигини, ейилишга чидамлилигини оширадилар.

Полиакрилонитрил толалар. Н и т р о н тошкумир, нефть еки газни кайта ишлаш махсулотларидан олинади. Бундай толалар Швеция ва Швейцарияда акрил, Польшада анилана, Японияда беслон, экслан, кашмилон, боннель, Германияда ветрелон дейилади.

Бундай толалар капрон ва лавсанга караганда майинрок ва товланувчанрок. Ишкаланишга чидаммлилиги жихатидан нитрон хатто пахтадан хам паст туради. Нитроннинг узилишга пишиклиги капрон ва лавсанникидан икки марта кичик, узилишдаги узайиши 16-22%, гигроскопиклиги жуда паст – 1,5%. Нитроннинг баъзи кимматли хоссалари бор: кийим тозалашда ишлатиладиган минерал кислоталар, ишкорлар, органик эритувчилар, бактериялар, могор, куя таъсирига чидамли. Иссикни саклаш хоссалари жихатидан нитрон жундан устун туради.

Нитроннинг юмшаш даражаси 200-250С. Нитрон алангага тутилганда суюкланади ва еркин саргиш аланга бериб, чакнаб-чакнаб енади.

Устки трикотаж кийимлар тикишда нитрон соф холда, куйлаклик ва костюмлик газламалар тукишда жун, пахта ва вискоза толаларга аралаштириб ишлатилади.

П о л и в и н и л х л о р и д т о л а в а и п л а р

(-СН -СНCl-)n --- хлорин олинади.

Яхши чузилади (30-40%), пишиклиги юкори, кимевий моддаларга жуда чидамли, иссикликка чидамсиз (90-100 С юмшаяди). Медицина-да, махсус кийим ва техник вазифа учун ишлатилади. Модификацияси винитрон ва совиден.

Поливинилхлорид толалар. Х л о р и н этилен еки ацетилендан ишлаб чикарилади. Поливинилхлорид толалар Францияда ровиль, термовиль, Германияда ПЦ, Японияда толон деб аталади.

Хлорин кайишкок, сув, кислота ва ишкорлар, оксидловчилар таъсирига чидамли, чиримайди, могордан шикастланмайди. Иссикни саклаш хоссалари жихатидан хлорин жундан колишмайди. Унинг узилишдаги узайиши 18-24%, гигроскопиклиги жуда паст – 0,1%. Хлорин еруглик таъсирига унча чидамайди.

Хлориннинг асосий камчилиги – иссикка чидамсизлиги. Хлорин 60С да бутунлай киришади, 90С. да эса емирилади. Хлорин енмайди ва алангани авж олдирмайди. У алангага тутилганда жизгинак булиб куяди, дустнинг хиди анкийди.

Кийимни курук кимевий тозалашда хлорин трихлорэтилен ва перхлорэтиленда эриши мумкин.

Ишкаланганда электр зарядларини йигиш хусусиятига эга булгани учун хлорин даволашда ишлатиладиган кийимлар тикишда кулланилади. Поливинилхлорид толалар рельефли шойи газламалар, гилам, сунъий муйна, техник газламалар тайерлашда хам ишлатилади.

П о л и в и н и л с п и р т л и т о л а в а  и п л а р


( -СH2 - СН - )n



ОН

Полимеризация даражаси 1200-1600. Ипларни хул усул билан шакллантирадилар. Кенг таркалган - винол. Пишик, ейилишга, куеш 20 га, кимевий моддаларга, куп каррали деформацияга чидамли. Винол эластик ва иссикка чидамли булади. Винолни узига хос хусусияти гидрофиллиги, яъни намни яхши ютиш кобилияти (пахтага якин) бор.Толалар яхши буялади. Пахта ва жун билан аралашма холда куп кулланади.

Поливинилспиртларни сувда эрийдиган турлари - медицинада (хирургик чокларни бириктириш учун), енгил газлама, гипюр ва тур буюмларни ишлаб чикаришда кулланилади.

Поливинилспирт толалар. Поливинилспирт толаларга: винол, летилан (Россия) ; винал, винилон, винилан, вулон (Япония); мевлон (АКШ) киради. Винол поливинилспиртдан олинади. Бу тола барча синтетик толалар ичида энг арзони хисобланади.

Гигроскопиклиги (5-8%) жихатдан винол пахтага якин туради. Нисбий узиш юки 30-40 кН\текс, узайиши 30-35%, хул холатда пишиклигини 15-25% йукотади. Юмшаш даражаси 220-230С да иссикдан кириша бошлайди .

Еруглик таъсирига яхши чидайди, ишкаланишга чидамлилиги жихатидан пахтадан икки баробар устун туради.

Винол алангага тутилганда иссикдан киришади, суюкланади ва сарик аланга бериб охиста енади. Саноатимиз сувда эрийдиган тола – винол хам ишлаб чикаради. Винол соф холда хам, пахта, жун, вискоза, штапель толаларга аралаштирилган холда хам маиший газламалар тайерлаш учун ишлатилади.

Летилан – сувда эримайдиган сарик рангли поливинилспирт тола. Микробларга чидамли булгани учун медицинада ва шахсий гигиена буюмлари тайерлашда ишлатилади.

П о л и о л е ф и н т о л а   в а и п л а р

( - СН2 - СН -)n - полипропилен кенг таркалган.



СН3

( - СН2 – СН2 -)n – полиэтилен

Полимеризация даражаси - 1500-5000. Бу толаларни пишиклиги юкори ва узайиши куп булади. Кимевий моддаларгажуда чидамли. Ейилишга чидамлилиги, полиамидларга караганда, пастрок булади. Иссикликка чидамсиз (80 Сда пишикликни куп йукотади). Гигроскопиклиги нольга тенг. Иплари куп электрланади, зичлиги паст, шунинг учун сувда чукмайди. Асосан техник максад учун кулланилади, аралашма холатда устки кийим, пойафзал ва безаш газламалари ишлаб чикаришда кулланади.

Полиолефин толалар. Полиолефин толаларга п о л и э т и л е н ва

п о л и п р о п и л е н д а н тайерланган толалар киради. Полиолефинларни синтез килиш учун дастлабки хом аше сифатида нефтни кайта ишлаш махсулотлари-пропилен ва этилендан фойдаланилади.

Полиолефин толаларнинг иссиклик ва еруглик таъсирига чидамлилигини ошириш учун полимерга махсус моддалар - ингибиторлар кушилади. Полипропилендан комплекс иплар, хажмдор бурама иплар, штапель толалар, монотолалар ишлаб чикарилади. Полиэтилендан тукимачилик иплари ва монотолалар олинади. Полиолефин толаларнинг асосий курсаткичлари 2-жадвалда келтирилган.

Полиолефин толаларнинг физик-механик хоссалари яхши булиши билан бирга кимевий тургунлиги ва микроорганизмларга чидамлилиги хам анча юкори. Улар гигроскопик эмас (0%), бошка барча толаларга караганда

зичлиги жуда паст.

2-жадвал.


Тола

Нисбий узиш

Юки, кН\текс

Узилишдаги узайиши, %

Суюкланиш даражаси, С.

Зичлиги, г/см

Полиэтилен

60-70

10-12

130-135

0.94 – 0,96

Полипропи-лен

25-45

15-30

170

0,91


Шунинг учун полиолефин толалар чукмайдиган ва чиримайдиган арконлар тайерлашда ишлатилади. Улардан плашлик ва безак газламалар, гилам туклари, техник материаллар хам ишлаб чикарилади.

Шиша тола ва металл иплар. Шиша толалар олиш учун силикат шиша парчалари электр печларда 1370С хароратда суюклантирилади. Тез

Айланиб турадиган барабан фильердан чикаетган суюк шиша окимларини ишлатиб кетади ва 30 м/с тезликда чузади. Хавода совиганда ингичка (1-20 мкм) шиша иплар хосил булади. Шиша иплар пишик, эгилувчан, еругликни яхши утказади, еругллик ва олов таъсирига яхши чидайди, электр, иссиклик, товушни изоляциялаш хоссалари юкори. Бундай толалар кимевий тургун булиб, факат фторид кислотада эрийди. Толаларнинг гигроскопиклиги паст – 0,2 %.

Шиша толалари буяш учун суюк шиша массасига хром, кобальт, марганец, темир, олтин ва бошка бирикмалар кушилади. Шиша толаларнинг ранги барча таъсирларга яхши чидайди.

Шиша толалар техник максадларда, безак газламалар олиш учун ишлатилади.

Металл иплар мисдан еки мис котишмаларидан килинган симни аста-секин чузиш еки ясси алюминий лента (фольга)ни киркиш йули билан олинади. Ип сиртида тургун ялтироклик хосил килиш учун унга юпка олтин еки кумуш катлами суркалади. Баъзи метал иплар рангли пигментлар ва юпка синтетик химоя пленкаси билан копланади.

Металл ипларнинг асосий хиллари: в о л о к а - думалок металл ип;

п л ю ш ч е н к а - пилта куринишидаги ясси ип; к а н и т е л ь - спиралсимон волока еки плюшченка; м и ш у р а - волока еки плюшченкадан бураб тайерланган ип; п р я д е в о - плюшченка кушиб пишитилган пахта еки ипак ип; а л ю н и т - (л ю р е к с ) – кумушранг еки турли рангдаги елим копланган ясси ип. Пишиклигини ошириш учун алюнитни бир еки иккита ингичка синтетик ипга кушиб пишитиш мумкин.

Металл иплар погонлар, даража нишонлари, зархал буюмлар тайерлаш,, ялтирок газлама – парча тукиш, шунингдек, газламаларни безаш учун ишлатилади.

Такрорлаш учун саволлар:


  1. Тола олишнинг умумий схемаси неча боскичдан иборат.

  2. хом ашё олиш ва дастлабки ишлов бериш кандай бажарилади.

  3. Йигирув эритмаси ёки суюкланмаси кандай тайёрланади.

  4. Ип кандай шакллантирилади.

  5. Толани пардозлашдан максад нима.

  6. Толага ишлов бериш боскичи нима учун бажарилади.

  7. Толалар нима учун модификацияланади.

  8. Физик модификациянинг мохияти нимада.

  9. Кимёвий модификацияда нималар узгаради.

  10. Сунъий толаларга нималар киради. Ва уларнинг хоссалари нималардан иборат.

  11. Синтетик толалар ва уларнинг хоссалари нималардан иборат.


Таянч иборалар


Кимёвий тола, полимер эритма суюкланма, эритма, синтетик тола, сунъий тола, маромолекула, хом ашё, фильера, модификация.


7-МАЪРУЗА


МАВЗУ: ТУКИМАЧИЛИК ИПЛАРНИНГ ТУРИ ВА ТУЗИЛИШИ.


РЕЖА:


  1. Йигириш усуллари.

  2. Ипларнинг турланиши.

  3. Ипларнинг хоссалари.


Фойдаланилган адабиетлар.


1.Б.А.Бузов и др. « Материаловедение швейного производства. М.1986 .

2.Г.Н.Кукин,А.Н.Соловьев Текстильное материаловедение .М 1985 г.

3. В.И.Стельмашенко, Т.В. Розаренова «Материаловедение швейного производства» М 1987 г.

4. М.Н. Белицин «Материаловедение швейного производства» М 1983 г.

5. Б.А.Бузов идр. «Лабораторный практикум по материаловедению швейного производства». М 1991 г.


Тукимачилик материалларини ишлаб чикариш учун йигирилган, комплекс ва моноипларни куллайдилар.

Йигирилган ип. Бу ип толали массадан йигириш жараенида хосил улади. Уни вазифасига караб тузилиши ва хоссаларига талаблар узгаради. Талабга караб турли узунликдаги, калинликдаги ва хоссаларига эга булган толалар ишлатилади., турли йигириш усуллари кулланади.

Йигириш усуллари уч хил булади . а) карда (оддий) б) кайта тараш в) аппарат Карда усули билан йигирилган ип энг кенг таркалган булиб, урта толали пахта ва кимевий толалардан ишлаб чикарилади. Карда йигириш жараени куйидаги операциялардан ташкил топади: титиш ва саваш; тараш; текислаш ва чузиш; йигиришга тайерлаш; йигириш.

Карда ипини асосан икки хил машинада йигирадилар: халкали ва пневмомеханик. Халкали машинадан олинган ипда толалар бир неча катламда жойлашади, уртадан устки катламга караб ва тескариси. Устки катламдаги толалар уртадагига нисбатан купрок кучланади.Бу ипларни калинлиги одатда бир текисда булмайди, калта толаларни сиртдан чикиши натижасида тукли булади. Уларнинг калинлиги 15-85 текс булади ва турли газлама ва трикотаж ишлаб чикаришда кулланилади.

Пневмомеханик машинадан олинган ипда толалар ипни уртасида устки катламга караганда зичрок жойлашади. Бу ипнинг пишитилиши, халкали ипга караганда, 10-15% юкори булади(хусусан устки катламда). Толаларни нотекис жойлашиши ипни пишиклигини камайтиради. Ип ейилишга чидамлирок булади. Пневмомеханик ипларнинг хажми каттарок булади ва улардаги толалар камрок кучланади, шу сабабли улардан олинган газлама кайишкок ва кам гижимланадиган булади. Бу ипларни калинлиги 20-50 тексгача узгаради.

Кайта тараб йигирилган ип  еки таралган ип - узун толали пахтадан, зигирдан; узун, майин, яримдагал ва дагал жундан; шунингдек ипакчилик, пиллакашлик ва шойи тукиш чикиндилардан ишлаб чикарилади. Кайта тараш йигириш жараени бир мунча мураккаб булади.

Таралган ипни тузилиши яхши, толалар бир текисда таксимланади, кундаланг кесимида, калинлиги текис, туклари деярли булмайди. Уни пишиклиги кард ипга нисбатан юкори булади.

Пахта, кимевий ва аралашма толалардан олинадиган ипларни чизикли зичлиги 6-16 текс булади ва улар куйлакли, плащ газлама ва пайпоклар учун кулланади. Ингичка жундан олинган ипни калинлиги 16-41 текс булиб, юкори сифатли костюм ва куйлакбоп газламалар учун кулланади.

Яримдагал ва дагал жунли ипни калинлиги 28-85 текс, асосан костюмбоп газлама ва устки трикотажда ишлатилади.

Зигир толали ипларни чизикли зичлиги 30-170 текс булади, улар

бельебоп газламаларда кулланади.

Аппаратли йигирилган ип еки аппаратли ип - калта пахта, жун ва уларга кушиладиган кимевий тола, шунингдек йигирув жараенларини чикиндиларидан ишлаб чикарилади. Бу системада асосан толаларни аралашмаси кулланилади. Аппаратли ипда толалар деярли тугриланмаган ва ориентирлиги паст булади, калинлиги буйича ип нотекис. Буш ва яхши эшилмаган аппаратли ип, ундан олинадиган буюмларга иссикни саклаш кобилиятини беради (кишки ассортиментга). Пахтадан олинган аппаратли ипни чизикли зичлиги 85-250 текс булади.

Майин жунли аппаратли ипни калинлиги 50-170 текс, у асосан кишки пальто (драп, ингичка мовут), арзон костюмбоп ва куйлакбоп газламада кулланади.

Дагал жунли ипнинг чизикли зичлиги 125-670 текс булади, шинель учун кулланилади.

Йигиришда бажариладиган асосий операциялар: толаларни титиш ва

саваш, тараш, текислаш ва чузиш, йигиришга тайерлаш, йигириш..

Йигирув фабрикаларига толалар 170-250 кг ли тойлар тарзида прессланган холда келтирилади. Толалар титилади ва савалади. Шунда прессланган толалар массаси айрим булакларга ажралади ва таркибидаги аралашмалардан кисман тозаланади. Прессланган толалар булаклари титиш ва саваш машиналарининг металл чивиклари, козиклари еки игналарининг зарби таъсирида буш толалар массасига айланади.

Титилган ва савалган толаларни аралашмалардан бутунлай тозалаш ва булакларни айрим толаларга ажратиш учун толалар таралади. Карда ва аппарат йигириш усулида толлалар ингичка уткир металл игналар билан копланган икки сирт (кардоленталар) орасидан утиб таралади. Карда усулида таралган юпка толалар катлами (ватка) воронка оркали утиб, пилтага айланади. Пилта толалар богидан иборат.

Аппарат усулида таралган ватка (холст) тасмали булгич ердамида жуда куп майда булакларга ажратилади ва бушгина эшилиб пиликка айлантирилади.

Кайта тараш усулида толалар тарокли тараш машиналарининг тароклари билан кушимча равишда таралади, натижада калта толалар тарокка илиниб чикиб, факат узун толалардан иборат пилта хосил булади. Ажратиб олинган калта толалар аппарат усулида кайта йигирилади. Бу усулда олинган калава ип, одатда, йугон ва нотекис булади.

Пилта машиналарида бир неча пилта битта пилтага бирлаштирилиб, текисланади ва чузилади. Шунда йугонлиги жихатидан бир хил пилта хосил булади. Пилта машиналари тезлиги ошиб борадиган бир неча валиклар жуфти билан таъминланган, пилта шу валиклар орасидан утганда аста-секин ингичкалашади, толалари параллеланади.

Пилик машиналарида толалар кисман йигирилади, бунда пилтани чузиш, бураш еки эшиш йули билан пилик хосил килинади. Пилик машиналари оркали утаетган пилик борган сари ингичкалашади, толалари тугриланади ва параллелланади ( зигир битта, пахта 1-2 та, дагал жун 4-5 та, майин жун 6-7 та машинадан утади).

Узил-кесил йигириш процесси йигирув машиналарида бажарилади. Бу процесс пиикни узил-кесил чузиш, уни калава ип килиб бураш ва калава ипни ураш операцияларини уз ичига олади (8-расм). Халкали йигирув машиналаридан калава ип початкаларда олинади. Толаларни куруклайин ва намлаб йигириш усуллари бор. Пахта толалари, жун, табиий ипак чикиндилари, штапель толалар курук холатда йигирилади (куруклайин йигириш). Зигир толалари куруклайин хам, намлаб хам йигирилади. Намлаб йигиришда анча зич ва ингичка зигир калава ип олиш учун пилик иссик сув солинган ваннадан утказилади; иссик сув толалар таркибидаги пектин моддаларни юмшатади. Сунгги йилларда урчуксиз йигириш усули тараккий этмокда. Бу усулда аэромеханик ва, айникса, пневмомеханик йигирув машиналари ишлатилади.

Пневмомеханик усулда толалар йигирув машинасига пилта куринишида берилади. Бу пилталар хаво окимига илашиб, алохида-алохида харакатланади ва воронкага сурилаетганда зичлашади. Йигирув камерасида толалар буралиб ипга айланади.

Йигириш жараенига кирадиган операциялар сони йигириш усулига боглик. Карда усули йигиришдаги барча

Операцияларни уз ичига олади.

Аппарат усули энг оддий усул хисобланади, чунки унда пилта ва пиликка ишлов бериш жараенлари булмайди : улар таралгандан сунг тугридан-тугри йигирилаверади. Кайта тараш усули энг мураккаб усул хисобланади, ччунки толаларни тарок билан кушимча тарашга тайерлаш ва тарокли машиналарда тарашга тугри келади.

Энг узун ва дагал жун толалари дагал кайта тараш усулида йигирилади. Бунда калава ип зич ва каттик булиб чикади. Уртача узунликдаги майин жун толалари майин кайта тараш усулида йигирилади. Бунда бир оз тукли майин калава ип хосил булади. Уртача узунликдаги дагал ва ярим дагал жун толалари ярим кайта тараш системасида, яъни тарокда тараш операциясисиз йигирилиши мумкин. Натижада ярим таралган, куриниши таралган калава ипга ухшайдиган калава ип хосил булади.

Анча калта жун толалари аппарат усулида йигирилади. Бунда толаларнинг ингичкалигига караб, майин мовутбоп калава ип (ингичка, тукли ва юмшок) еки дагал мовутбоп калава ип (йугон ва анча каттик) олинади. Аппарат йигириш усулида толаларни дубллаш ва тугрилаш йули билан текислаш жараени йуклиги туфайли анча момик ва йугонлиги нотекис калава ип хосил булади.

Жунни йигиришда турли толаларни аралаштириш усули кенг таркалган. Аппарат йигириш усулида жун аралашмаси таркибига, куйлардан киркиб олинган жун толаларидан ташкари, заводда тайерланган жун, тикланган жун, пахта, штапель толалар киради. Бу толалар тарашдан олдин аралаштирилади.

Кайта тараш усулида йигиришда жунга сунъий ва синтетик штапель толалар кушилади. Улар хар хил толаларнинг таралган пилталарини кушиш йули билан аралаштирилади.

Штапель толалар соф холда хам, табиий толаларга аралаштирилган холда хам йигирилади. Штапель толалар соф холда, одатда, карда усулида йигирилади. Соф штапель калава ип олиш учун 0,4 текс (№2500) дан 0,16 текс (№6000) гача булган вискоза толалар ишлатилади. Штапель толаларни йигиришнинг узига хос томони шундаки, барча йигириш боскичларида толаларнинг электрлашувини камайтириш учун улар албатта эмульсияланади. Толаларнинг узунлиги ва ингичкалиги жихатидан бир текис буггани учун штапель калава ип текис ва силлик чикади.

Йигирилган ипларнинг синфланиши.

Толали таркиби буйича йигирилган ип бир хилли ва аралашма булиши мумкин. Бир хилли ип табиати бир хил булган толалардан ташкил топади (пахта, жун, зигир ва бошка);  аралашма ип  эса - табиати хар хил толалардан. Толаларни шундай аралаштириш керакки, бир толани салбий хоссалари иккинчисини ижобий хоссалари билан коплансин.

Тузилиши буйича якка, кушилган ва пишик йигирилган ипларни

ажратадилар .

Якка йигирилган ип   йигирув машиналарида толаларни чап еки

унг йуналишда эшиш натижасида хосил булади (S ва Z). Веретено еки йигириш камерасининг соат мили буйлаб айланишида унгга буралган иплар Z хосил булади. Соат милига карама карши буралган ип эса чапга буралган ип S дейилади.

Кушилган ип - икки еки купрок ипларни буйлама эшмасдан бирлаштириш натижасида хосил булади. Асосан бу ип трикотаж ишлаб чикаришда ишлатилади.

Пишик ип - пишитиш машиналарида хосил булади. Бу ипни эшиш (бураш) усули буйича бир марта ва куп пишитилган, фасон, армир ва текстураланган ипларга ажратадилар.

Бир марта пишитилган ип – бир хил узунликдаги икки еки учта ипни бирданига эшганда олинади.

Куп пишитилган ип- эшиш жараенини икки еки купрок утказиш натижасида олинади . Купинча бир марта пишитилган иплар бир бирига эшилади.

Фасон ип- узак ипи ва уни коплайдиган ипдан ташкил топади. Копловчи ип турли шаклларни бериши мумкин. Коплайдиган ипни узунлиги узак ипни узунлигидан ортик булади. Фасон ип куйлаклик, костюмлик, пальтолик газламалар ва трикотаж полотнолари олишда ишлатилади.

Армирланган ип - узак ипи (купинча кимевий иплар) дан иборат ва ташки томондан пахта, жун еки кимевий толалар билан копланади.

Ташки катламнинг ипи узак ипга яхши махкамланиши керак.

Текстураланган ип - катта хажмли, ковакли, юмшок ва куп чузилувчан булади. Бу ип турли кискаришга эга булган толалардан ва аэродинамик усулида олинади.

К о м п л е к с   и п л а р. Буларни тузилиши элементар ипларни сони ва уларни жойлашиши, шунингдек бирлаштириш усуллари оркали белгиланади (эшиш ва елимлаш).

Дастлабки кимевий комплекс ипларни ишлаб чикарувчи заводлардан оладилар, улар параллел еки кам эшилган элементар толалардан ташкил топган булади. Иккиламчи эшилган иплар - иккита еки купрок дастлабки комплекс ипларни эшиш натижасида оладилар. Комплекс ипни йигирилган ип билан эшганда йигирилган курама ип оладилар.

Эшиш даражаси буйича: кам эшилган (230 бур/м) трикотаж ишлаб чикаришда ишлатилади; уртача эшилган - муслин (230-900 бур/м) куйлаклик газламалар ишлаб чикаришда ишлатилади; куп эшилган - креплар (1500-2500 бур/м). Крепп иплари кайишкок булади, ундан олинган газлама кам гижимланади.

Комплекс фасон иплар  - йигирилган фасон ипга ухшаш булади ва асосан куйлакли ва костюмли газламада ишлатилади (мооскреп). Мооскрепдан жунли газламага ухшаш гузлама ишлаб чикарилади.

Текстураланган иплар уч турга булинади: жуда куп чузилувчан (100% ва купрок), куп чузилувчан (100% гача) ва чузилувчан (30% гача). 1) эластик - полиамид иплардан оладилар, пайпок ва спорт кийими учун ишлатилади; 2) мерон (полиамид) ва белан (ПЭ) -эластикка ухшаш булади ва турли газлама ва трикотажда кулланилади; 3) аэрон - аэродинамик усул билан олинади.

Табиий ипакдан олинадиган комплекс иплар елимлаш ва эшиш йули

оркали хосил булади. Елимлаш натижасида хом - ипак олинади. Эшилган ипак кимевий комплекс ипларга ухшаш уч хил булади: кам эшилган - аркок; уртача эшилган - муслин ва куп эшилган - креп; икки марта эшганда - танда хосил булади.

М о н о и п л а р.

Уларни калинлиги турли, кундаланг кесимини шакли айлана, туртбурчак ва профилланган булиши мумкин. Алюнит (люрекс) - 1-2 мм алюминийли тасма полиэфир пленка билан копланган, пишик эмас, безаш ишларда ишлатилади. Пластилекс - металл сачратилган полиэтилен пленкали тасмалар. Алюнитга нисбатан пишикрок ва чузилувчан булади. Метанит - тугрибурчакли металлик иплар. Ялтирок куйлакли ва безаш газламалари учун кулланилади.

Ингичка моноиплардан езги куйлаклик, блузкалик газламалар, йугонидан эса миена еки декоратив газламалар ишлаб чикариш мумкин.

Ипларнинг асосий характеристикалари. Тукимачилик ипларнинг асосий характеристикаларига куйидагилар киради: чизикли зичлик, узиш юки ва узайиши, пишитилиш сони ва коэффициенти, кискариш ва бу характеристикаларнинг нотекислиги.

m

1.Чизикли зичлик Т, текс: T = ----

L

Фактик, номинал, хисобли ва нормал чизикли зичликни фарк киладилар.

2. Фактик чизикли зичлик Тф куидаги формула оркали аникланади:


m1000

Тф = -----------

L n

бунда: 1000 метрни км. га айлантириш коэффиценти.

m - ип кесмалар массасини йигиндиси, гр. L - кесма узунлиги, м;

n - кесмалар сони.

3. Номинал, Тн - ишлаб чикариш учун мулжалланган чизикли зичлик номинал чизикли зичлик буйича материал массаси аникланади.

Тф-ни Тн-дан фарки 5% дан ортмаслиги керак.

Ипнинг фактик чизикли зичлигининг номиналдан огиши куйидагича аникланади: %

Тф - Тн

Т = --------- х 100

Тн

4. Ундан ташкари ипни ингичкалиги хам аникланади:

L

N = ---- (м/г)

m

5. Айрим хисоблар учун ипнинг чизикли зичлигини билган холда ипни диаметрини аниклайдилар:

А х Т

d = -------

31.6

6.Бир хил калинликдаги ипларни пишитганда (эшганда) хисобли чизикли зичлик куйидагича аникланади:


Тх = То х n

То – бирламчи ипларнинг чизикли зичлиги

n – эшилган иплар сони.

Хар хил калинликдаги ипларни эшганда хисобли чизикли зичлик куйидагича аникланади:


Тх = Т + Т + Т + .... Тn

7.Эшганда иплар укка нисбатан спиралсимон жойлашади, натижада ипнинг узунлиги кискаради:

Ипнинг кискариш курсаткичи куйидаги формула билан аникланади:


L1 – L2

U = ------------ х 100 %

L1

L1 – эшишдан олдинги узунлик, м;

L2 - эшишдан кейинги узунлик, м ;

Кискариш натижасида чизикли зичлик ортади. Кискаришни хисобга олиб улчанган чизикли зичлик нормал деб айтилади:

Тн х 100 n

Тнф = ------------ %

100 - U


9. Пишитилиш деб ипни узунлик бирлигига, одатда 1мга тугри келадиган бурамлар сонига айтилади. Пишитганда иплар маълум бурчак

остида жойлашади. Пишитилиш бурчаги канча катта булса, уни жадаллиги шунча юкори булади:

1 метр ипдаги бурамлар сони куйидагича аникланади:

n х 100

К = ---------, (бур/м)

L

n – бурамлар сони (счетчик курсаткичи)

L – ипнинг узунлиги

Пишитилиш коэффициенти эса куйидагича аникланади:

K T

 = --------

100

К – 1 м ипга тугри келадиган бурамлар сони

Т – ипнинг чизикли зичлиги, текс

Ипни вазифаси ва уни ташкил киладиган толаларни хоссаларига караб пишитилиш даражаси турлича булади. Кам эшилган ипларни пишиклиги паст, аммо юмшок; куп эшилган эса - пишик ва каттик булади. Пишитилиш даражаси юкори булган ипни пишиклиги ортиб боради, аммо бу маълум чегарагача булади - уни критик пишитилиш дейдилар. Кейинги пишитилиш ипни пишиклигини камаишига олиб келади.

Ипларнинг механик хоссалар характеристикаларига: узиш юки Ру, узиш узайиши lу нисбий узиш юки Ро киради.

Ру – узиш пайтида чидай оладиган кучга айтилади, кг к

lу - узиш дакикагача ипнинг узунлигини узгариши, мм

Ро – ипларнинг чизикли зичлик бирлигига тугри келадиган узиш юки

Ру

Ро = -------

Т

Ипларни узиш кучларига каршилик курсатиши толаларни тузилиши ва хоссаларига, шунингдек ипларни тузилишига боглик булади.

Комплекс ипларни пишиклиги асосан уларни ташкил киладиган элементар ипларни механик хоссаларига боглик.

Ипларни чизикли зичлиги, пишитилиши, узиш характеристикалари буйича нотекислиги улардан ишлаб чикариладиган материалларни ташки куриниши ва хоссаларини емонлаштиради.


Такрорлаш учун саволлар


  1. йигирилган ип нима?

  2. Ипни йигириш усуллари нече хил булади?

  3. Карда жараёнига кандай операциялар киради.

  4. Кайта тараш жараёни кайси операциялардан иборат.

  5. Аппарат жараёнида кандай операциялар бажарилади.

  6. Йигирилган иплар йигирув усули, толанинг тури, пишитилиш хили, ранги ва пардозига караб кагдай хилларига булинади.

  7. Ипларнигг хоссаларини кандай курсаткичлар ифодалайди.


Таянч иборалар


Йигирилган ип, комплекс ип, моно ип, карда, кайта тараш, аппарат, тола, йигириш усуллари, титиш ва саваш , тараш, текислаш ва чузиш.


8–МАЪРУЗА

МАВЗУ:  ГАЗЛАМАЛАР

РЕЖА:

  1. Газламани ишлаб чикариш жараени.

  2. Газлама урилишининг синфланиши.

  3. Газлама урилишининг тузилииши

  4. Газлама тузилиш характеристикалари.

  5. Газлама тузилиш фазалари.

  6. Газлама сирти.


Фойдаланилган адабиетлар.

1.Б.А.Бузов и др. « Материаловедение швейного производства. М.1986 .

2.Г.Н.Кукин,А.Н.Соловьев Текстильное материаловедение .М 1985 г.

3. В.И.Стельмашенко, Т.В. Розаренова «Материаловедение швейного производства» М 1987 г.

4. М.Н. Белицин «Материаловедение швейного производства» М 1983 г.

5. Б.А.Бузов идр. «Лабораторный практикум по материаловедению швейного производства». М 1991 г.


Газлама – узаро перпендикуляр иплар системасининг урилишидан хосил буладиган тукувчилик буюми. Газламада узунасига етадиган иплар танда системаси еки т а н д а дейилади; кундаланг етадиган иплар аркок системаси еки а р к о к дейилади. Танда ва аркок тукув станогида урилишади.

Тандани тукувчиликка тайерлашда куйидаги ишлар бажарилади: калава ип кайта уралади, тандаланади, охорланади, проборка ва боглаш (ремизкалар ва бердога утказилади). Калава ип ураш машиналарида калавадан бобинага кайта уралади. Бунда калава ипдаги нуксонлар йуколади ва ипнинг узунлиги ошади.

2-схема. Ипларни тукувга тайерлаш мунтазамлиги схемаси.


10-расм. Тукув дастгохининг умумий куриниши.

Тандалаш – бир нечта бобиналардаги калава ипни битта танда валигига еки тукув навойига кайта ураш; бунда бир неча калава ипларнинг учи тукув навойига махкамланади ва бир-бирига параллел килиб уралади. Шунда танда хосил булади. Юпка шойи газлама тукиш учун тандада 9000 ва ундан ортик параллел иплар булиши мумкин .

Охорлаш – танда ипларининг пишиклигини, эгилувчанлигини, эластиклигини ва вилликлигини ошириш максадида унга махсус таркиб – охор (Шлихта) шимдириш. Тукиш пайтида танда иплари тукув станогига анчча тарангланади ва ремизкаларга, бердога ва узаро ишкаланади, шунинг учун улар олдин охорлаб олинади.

Охор таркибига ун, крахмал, глицерин ва хоказолар кириши мумкин. Хозирги вактда охор таркибидаги озик-овкат махсулотлари урнига кимевий моддалар - полиакриламид ва натрий силикат ишлатилмокда.

Проборка ва боглаш (танда ремизкалар ва бердога кулда утказилади). Ремизка иккита планкадан иборат булиб, уларнинг орасига гулалар жойлаштирилган, гулаларнинг уртасида тешиклар (кузлар) булади. Танда иплари ана шу кузлардан утказилади. Газлама тукишда ремизкалар сони турлича булиши мумкин (уларнинг сони урилиш накшига боглик) Танда ремизкаларга маълум тукув урилишига мувофик утказилади; кейин танда бердога утказилади. Бердо- ясси пластинкалардан килинган металл тарок. Пластинкалар икки томонидан туташтириб куйилган.

Бундан ташкари, тандадаги хар бир ип ламел – ясси метал пластинка тешигига утказилади. Танда иплари узилганда ана шу ламел тукув станогини тухтатади.

Аркокни тайерлаш учун калава ип еки иплар калава еки бобиналардан махсус егоч шпулалар (галтаклар)га кайта уралади.
1   2   3   4   5   6   7   8



Похожие:

«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconДокументы
1. /СУТ ВА СУТ МАХСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ.doc
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconДокументы
1. /Умумий овкатланиш махсулотлари технологияси.DOC
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconДокументы
1. /Канд ва канд махсулотлари технологияси.doc
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconДокументы
1. /ГУШТ ВА ГУШТ МАХСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ.doc
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Этил спирти қувватини аниқлаш усуллари, этил спиртини суюлтириш усуллари. Дорихона ва корхоналарда ишлатилган этил спиртини ҳисоби....
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Новогален препаратларни олишдаги технологик босқичлар, ажратувчига қЎйиладиган талаблар, ажратмани ёт моддалардан тозалаш. Новогален...
«Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» кафедраси 54. 05. 00 «Тукимачилик саноати махсулотлари технологияси» йуналишидаги талабалар учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации