Документы



ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди icon

ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди

НазваниеФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди
Дата18.08.2013
Размер332.34 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.docФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ


ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ” КАФЕДРАСИ


Курс иши


Мавзу: Хисоб - китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари


Бажарди: 2-ҳуқуқ 3 курс Б поток

2-гуруҳ талабаси Турдиев Акмал

Текширди: Б.Топилдиев


Тошкент 2012

РЕЖА:


КИРИШ




1. Хисоб – китобга оид хуқуқий муносабатлар тушунчаси

2.Хисоб – китобнинг турлари

3. Нақд пуллар билан хисоб – китоб қилиш тушунчаси

ва аҳамияти

4. Нақд пуллар билан хисоб – китоб қилишнинг қўлланиш

муаммолари

5. Нақд пулсиз хисоб – китоб қилиш тушунчаси ва ахамияти

6. Нақд пулсиз хисоб – китоб қилишнинг шакллари ва уларнинг қўлланиш муаммолари

ХУЛОСА




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ

Республикамиз иқтисодтётини ислоҳ қилиш ва бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг устивор йўналишларидан бири мамлакат иқтисодий ҳаётини бир ҳақиқатни барча тушуниб олишини истайман: эркинлаштириш ва ислоҳотлари чуқурлаштириш – бу бизнинг олға интилишимизнинг кафолати ва асоси, у нафақат иқтисодий балки, ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шартидир»1.


Ушбу ислоҳотларни амалга оширишнинг йўналишларидан бири тўлов механизмини такомиллаштириш, миллий валюта қадрини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тугатиш, бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлашдан иборатдир.

«Шунинг учун ҳам банк, молия, кредит тизимларини такомиллаштириш, уларни жаҳон талабларига кўтариш, тўловларни тартибга солиш борасидаги ислоҳатлар бугунги босқичда муҳим ўринни олиши даркор»2.

Хозирги кунда ҳисоб – китоб тизимини такомиллаштириш, жаҳон андозалари даражасига кўтариш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Чунки, бу хўжалик шартномаларининг лозим даражада бажарилиши, солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг келиб чиқмаслиги учун хизмат қилади.

Собиқ Иттифоқ даврида «ўзаро маҳсулот етказиб берганлик учун ҳақ марказлаштирилган тизим кучлари билан амалга оширилар эди. Банклар белгиланган тартибга мувофиқ марказлаштирилган тарзда корхоналар ҳисобидан маблағ олиб, ана шу етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳақ ўтказар еди. Йилнинг охирида вужудга келган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, яъни мол-етказиб берувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги қарзлар, одатда, марказлаштирилган тартибда амалга ошириладиган идоралараро ўзаро ҳисоб – китоблар йўли билан ҳал этиларди.3»

Бундай тарзда ҳисоб – китоб қилиш бозор иқтисодиёти талабларига умуман жавоб бермайди. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ҳисоб-китоб тизимини тубдан ислоҳ қилиш чоралари кўрилди ва унинг ҳуқуқий негизи тубдан янгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабр 1993 йил кунги 614-сонли «Халқ хўжалигида ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан 31 феврал 1994 йилдан бошлаб инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилишнинг янги шакли сифатида тўлов талабномалари жорий этилди. Янги Фуқаролик кодекси қабул қилинди .

Ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг юзага келмаслиги учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда кредит муассасалари раҳбарларининг ҳам жавобгарлиги оширилди.

«Мамлакатимизда ўтказилаетган нафақат иқтисодий, балки ижтимоий соҳалардаги ҳам кўзланган асосий мақсад, барча ўзгаришларнинг натижаси ва белгиси миллий валютамиз-сўмимизни мустаҳкамлаш, уни босқичма-босқич жаҳоннинг кучли валюталари билан конвертациялашга, яъни эркин алмашинувига эришишдир. … миллий валютамиз мустаҳкам бўлсагина давлатимиз қудратли, обрўли, ҳаётимиз фаровон бўлади!»4.

Миллий валютани мустаҳкамлашга муомаладаги пул массасини ҳамда тўловга қодир бўлган жами талабни кескин камайтириш орқали эришилади.

Бунда эътиборни ҳисоб-китоб тизимини тартибга солишдан кўзланган мақсадлардан бири миллий валютани барқарорлигини таъминлашдан иборат эканлигига қаратмоқ зарурдир.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳам ҳисоб – китоб тизимининг бозор иқтисодиёти талаблари даражасида бўлишлигига ва тўловлар эркин амалга оширилишини таъминлашга боғлиқдир.


1.Хисоб – китобга оид хуқуқий муносабатлар тушунчаси

Жамиятда товар-пул муносабатлари қарор топиши билан кишилар ўз меҳнатлари маҳсулини бошқа кишилар ишлаб чиқарган товарларга алиштирмай қўйдилар. Балки, улар эндиликда ўз маҳсулотларини муайян қийматга эга бўлган маҳсус товар-«пул»га алиштира бошлашди ва шу ўринда ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган товарларни ҳам пулга сотиб ола бошладилар. Кишилар ўртасидаги бундай ўзига хос ижтимоий муносабат асрлар давомида шаклланиб "ҳисоб - китоб" деб номланувчи ўзига ҳос ҳуқуқий-иқтисодий муносабатлар тизимини юзага келтирди.

Ҳисоб-китобга оид муносабатларга кўпчилик фақат иқтисодий ва мустақил бўлмаган муносабат сифатида қарашади. Лекин бундай нуқтаи-назар бироз хатороқдир, чунки ҳисоб-китоблар биринчи навбатда, муносабат субъектларининг ўз хоҳиш-иродаларига кўра фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиши ёки солиқ-ҳуқуқий муносабатларга киришиши ёхуд ҳуқуқий жавобгарлик чораларини қўллаш натижасида юзага келади. Шунингдек ҳисоб-китобнинг ўзи ҳам фуқаролик – ҳуқуқий муносабатларнинг бир кўриниши эканлагига эътиборни қаратмок зарурдир.

Ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатлар асосан бошқа фуқаролик – ҳуқуқий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилади, яъни муайян бир фуқаролик ҳуқуқий муносабатни тартибга солувчи шартноманинг ажралмас шарти бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисидаги»ги 1998 йил 29 август қонунининг 10-моддасига кўра хўжалик шартномаси ҳисоб-китоб қилиш тартибини албатта назарда тутиш керак.

Шундай бўлишига қарамай ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатлар ҳам қонун томонидан мустақил фуқаролик ҳуқуқий муносабат сифатида тан олинади. Уларнинг ҳуқуқий аҳамияти шундаки, қанчалик фуқаролик ҳуқуқий шартномадан келиб чиқадиган асосий мажбурият (мол-мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш ва ҳоказо) ни бажариш билан унинг ҳақини тўлаш мажбурияти чамбарчас боғлиқ бўлмасин, улар ушбу фуқаролик-ҳуқуқий шартнома доирасидан четга чиқиб, ўзига ҳос меъёрлар, қоидалар асосида шаклланадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиради. Ҳисоб-китоб оид ҳуқуқий муносабатлар пул мажбурияти шаклида вужудга келади. Ҳозирги вақтда ҳисоб-китоб асосан пулларни натура шаклида бериш йўли билан (нақд пуллар билан ҳисоб – китоб қилиш) эмас, балки молия-кредит муассасалари (банк ёки бошқа кредит ташкилоти) орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда. Лекин баъзида ҳисоб-китоб мажбуриятлари асосий шартномадан мустақил равишда молия-кредит муассасаларининг иштирокисиз амалга оширилади. Масалан: бир фуқаро томонидан иккинчи фуқарога товар ҳақи сифатида еки қарз шартномасини тузилганлигининг далили сифатида векселни топшириши. Бунинг оқибатида мутлақо мустақил мажбурият юзага келади. Шунингдек ҳисоб-китоблар нафақат муайян бир битимнинг лозим даражада бажарилиши оқибатида, балки, жавобгарлик чораларини қўллаш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш оқибатида ҳам вужудга келади. Бу ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатларнинг мустақил ҳуқуқий муносабат эканлигини яна бир бор исбот қилади. Шунинг учун ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатларни фақатгина банк ва мижоз ўртасидаги муносабат дейиш мумкин эмас.

Ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишда фуқаролик ҳуқуқининг:

- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи тарафларнинг тенг ҳуқуқлиги;

- қонунда нимаики таъқиқланмаган бўлса, руҳсат берилиши;

- фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ижтимоий адолат ва қонунийлик тамойиллари;

- фуқаролик – ҳуқуқий муносабат иштирокчилари мулки, эркинлиги ва шартномаларнинг даҳлсизлиги;

- фуқаролик ҳуқуқларининг тўсқинликсиз амалга оширилиши;

- шартномалар эркинлиги;

- бозор муносабатларига ўтишдаги муҳим аҳамиятга эга бўлган фуқаролик ҳуқуқи тамойилларидан бири товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлишлиги тамойилларига риоя этилади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатга шундай таъриф бериш мумкин: «Ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабат деб фуқаролик-ҳуқуқий мажбурият субъекти ҳамда кредит муассасаси (муайян ҳолларда фақат фуқаролик-ҳуқуқий мажбурият субъектлари) ўртасида олинган маҳсулот, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш ёки бошқа асосларга кўра юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларга айтилади». Ҳисоб – китобга оид ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари жисмоний ва юридик шахслардир. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 16-моддасига асосан жисмоний шахслар деганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. Уларнинг ўртасидаги бўладиган ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатлар уларнинг ҳуқуқий мақомларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳисоб-китобга оид ҳуқуқий муносабатларни мазмун моҳиятини ўрганишда уларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай меъёрий ҳужжатлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари (Чунончи, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисидаги», «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида», «Бухгалтерия ҳисоби туғгрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунлари)

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари.

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрий ҳужжатлари.

  • Халқаро Конвенциялар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси 6-бандга кўра Олий Мажлис: бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солади. Шунингдек конституция нормаларида фуқаролик ҳуқуқий тамойиллар уз ифодасини топган.

Фуқаролик Кодексининг 45-боби ҳисоб-китобларга бағишланган. Ушбу кодекс томонидан ҳисоб-китобларга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга киритилган ўзгаришларнинг моҳиятини англаб етиш учун эски 1963 йилги Ўзбекистон ССР Гражданлик кодексининг 428-моддасида белгиланган қуйидаги меъёрни эса олиш кифоя: «Давлат ташкилотлари, колхозлар ва бошқа кооператив ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасидаги мажбуриятлар юзасидан тўловлар мазкур ташкилотлар қонунга мувофиқ ўз пул маблағларини сақлайдиган кредит муассасалари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб тартибда амалга оширилади. Ҳисоб – китоб тартиби ва формалари ССР Иттифоқи қонунлари билан белгиланади.

Давлат ташкилотлари, колхозлар ва бошқа кооператив ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасида нақд пул билан ҳисоблашишга ССР Иттифоқи қонунлари билан белгиланадиган ҳолларда ва доирада йўл қўйлади.»5

1995 йилда қабул қилинган кодекс амалга киритилгунга қадар нақд пулсиз ҳисоб-китобга оид муносабатлар собиқ СССР Давлат банки ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонун ости меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинар эди. Ушбу меъёрий ҳужжатлар қонун мақомига эга бўлмаганлиги сабабли қатъий, ўзгармас характерга эга эмас эди.


2.Хисоб – китобнинг турлари

Ҳисоб-китоб турлари деганда, биз уларнинг амалга оширилиш усулини, яъни пул малағи қарздор қўлидан кредитор қўлига қандай усулларда ўтишини тушунамиз. Ҳисоб-китобнинг оширилиш усули, яъни тури ҳисоб-китоб муносабатлари субъектларининг статусига ёки тўлов амалга ошириладиган бошқа асосларга боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 790-моддасига асосан фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширилишлари билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бундан кўриниб турибдики, қонун ҳисоб-китобларнинг 2 тури:

  1. Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш;

  2. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишни назарда тутади.

Шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддасига биноан ҳам тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўринишида амалга оширилади.

Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тўловчи ва олувчи ўртасида банк ёки бошқа кредит ташкилотининг иштирокисиз, тўлов воситаси бўлган пулни натура шаклида бериш орқали амалга оширилади. Ушбу ҳисоб-китоб тури асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда фуқаролар ўртасида ва фуқаролар иштирокидаги юридик шахслар ўртасида амалга оширилади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш деганда, биз пулни қарздор қўлидан кредитор қўлига банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ўтишини тушунамиз. Нақдсиз ҳисоб-китоб қилишда мажбурий иштирокчи банк ёки бошқа кредит муассасасидир. Чунки, ҳисоб-китобларни амалга ошириш банк операциялари ҳисобланиб, бундай фаолият билан фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияга эга бўлган кредит муассасалари шуғилланишга ҳақлидирлар. Ҳонун фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида ҳеч қандай чеклашларни белгиламаган.

Юридик шахслар шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда юридик шахслар ўртасидаги, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳолда улар ўртасидаги нақд пуллар билан ҳисоб-китоблар доираси жуда чекланган. Фақатгина баъзи бир ҳолларда аниқ мақсадлар учунгина ҳисоб-китоб қилишга нақд пул банк томонидан берилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар юридик шахсларнинг тегишли ҳисоб рақамлари очилган банк муассасалари орқали амалга оширилади. Банк амалиётида ҳисоб-китобларни шаҳар (вилоят) ичидаги ва шаҳарлараро (вилоятлараро) турларига бўлиш мавжуд. Банкларнинг ўзлари ҳисоб-китобларни амалга оширишда Марказий банкнинг ҳисоб-касса марказлари ва клиринг ташкилотлари билан корреспондент муносабатларда бўлишади.

Бунда ҳисоб-китоблар бир ҳудуд ичидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида 3-5 дақиқа ичида, бошқа-бошқа ҳудудлар ўртасида эса 15-20 дақиқа ичида амалга оширилади.



  1. Нақд пуллар билан хисоб – китоб қилиш тушунчаси ва аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоб воситаси бу сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат. Сўм Ўзбекистон Республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўҳрисида»ги қонуннинг 32-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг пул тизими расмий пул бирлигини, пул муомаласи ташкил этилишини ва ўни тартибга солишни ўз ичига олади.

Чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилишда чекланган характерга эга. Бундай тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ичида нақд пуллар билан ҳисоб-китоблар қилиш энг кенг тарқалган муносабатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 790-моддасига асосан фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боҳлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиш мумкин. Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда фуқаролар ўртасидаги ва улар иштирокидаги битимлар асосан нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш кўринишида амалга оширилади. Нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилишнинг асосий ҳусусияти шундаки, улар асосан тадбиркорлик фаолияти билан боҳлиқ бўлмаган ҳолда тузиладиган битимлар бўйича юзага келади.

Нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш – бу шундай ҳуқуқий муносабатки, унга асосан бир томон – «ҳақ тўловчи» маълум миқдордаги келишилган суммани олинган маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ва бошқалар учун иккинчи томон – «кредитор»нинг қўлига натура шаклида, яъни банк билетлари ва тангалар билан топширади.

Нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш асосан тузилиш биланоқ ижро этиладиган битимларга хосдир. Бундай битимларнинг ёзма шаклда тузилиши қонунда назарда тутилган бўлмаса, талаб қилинмайди. Нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилишнинг афзаллиги шундаки, улар асосан товарни топшириш билан бир вақтда амалга оширилади. У фақат бир шаклда, яъни банк билетлари ва тангаларни топшириш билан амалга оширилади.


4. Нақд пуллар билан хисоб – китоб қилишнинг қўлланиш муаммолари

Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин. Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишнинг барча жабҳаларини қамраб олувчи қатъий меъёр Фуқаролик Кодексда белгиланмаган, балки бу бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳавола этилган. Бу эса ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солишда маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш соҳасида меъёрларни белгилаш ижро қилувчи ҳокимият (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, муассасалар) ваколатига бериб қўйилган. Айниқса Марказий банк бу соҳада бевосита бошчилик қилади. Юридик шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилишларни чеклашдан мақсад муомилада бўлган нақд пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини белгилашдир. Бу бевосита Марказий банкнинг Монетар сиёсатидан келиб чиқиб белгиланади.

Нақд пул муомаласини тартибга солиш ва пулларнинг асоссиз равишда кўпайиб кетишга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 21 июлда «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу қарорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга, мулкчилик шаклидан қатъий назар, нақд пулларни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни шунингдек, сафар ҳаражатларини тўлаш учунгина беришлари лозимлиги белгилаб қўйилди. Лекин ушбу қарор ва бошқа қонун ости меъёрий ҳужжатлари қатъий, ўзгармас характерга эга эмаслиги, шароитга қараб тез ўзгариши мумкинлиги билан қўлланишда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Республикамиз иқтисодиётига катта фойда келтирадиган янги соҳаларни ривожлантириш ва аҳолининг томорқа ерида етиштирган маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида баъзи бир тайёрлов ёки ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар билан чекланган миқдорда ҳисоб-китоб қилишга руҳсат берилган холос. Бу аҳолида мавжуд хом ашёни ишлаб чиқаришга жалб этиш мақсадида амалга оширилган.

Юридик шахслар, мулкчилик шаклидан қатъий назар ўзларининг пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт. Улар томонидан банк муассасаларидан олинган нақд пуллар қандай мақсадлар учун олинган бўлса, фақат шунга сарфланади. Юридик шахслар ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғининг белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида сарфлаши мумкин. Кассалардаги нақд пул қолдиғи лимитлари ва тушум ҳисобидан фойдаланиш меъёрлари банк муассасалари томонидан ушбу ташкилот раҳбарияти билан келишувга мувофиқ белгиланади. Бу қоида Ички ишлар Вазирлиги, Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ва Миллий ҳавфсизлик хизмати органларига тадбиқ этилмайди.

Зарур бўлган ҳолларда кўрсатилган лимитлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотларнинг нақд пул тушумидан иш ҳақи пенсия ва нафақалар тўлаш учун фойдаланиши ман этилади.

Нақд пул тушуми ҳисобидан маблағ сарф қилиш ҳуқуқи фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўрсатилган ташкилотларга берилади.

Кассадаги нақд пул қолдиғининг белгилинган лимитидан ортиқча бўлган қисмининг ҳаммасини ташкилотлар банк муассасаси билан келишилган тартибда ва муддатларда ўз банк ҳисоб рақамларига киритиш учун банкка топширишлари шарт.

Нақд пуллар:

  • банк муассасаларининг кундузги ва кечки кассаларига;

  • инкассаторларга-кейинчалик банк муассасаларига топшириш учун;

  • ташкилотлар қошидаги бирлашган кассаларга-кейинчалик банк муассасаларига топшириш учун;

  • алоқа корхоналарга – банк муассасалари ҳисоб рақамларига ўтказиш учун топширилиши мумкин. Ташкилотлар ўз кассаларида нақд пулни, белгиланган лимитлардан ташқари, фақат меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлар, ижтимоий сўғирта бўйича нафақалар, стипендиялар, пенсиялар бериш учун банк муассасасидан олинган кунни қўшиб ҳисобланган ҳолда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида (банк муассасаларидан узоқ масофада жойлашган жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа корхоналар эса –5 иш кунигача) сақлаш ҳуқуқига эга.

Хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳаражатлар учун нақд пул хизмат сафарига юборилаётган шахсларга мазкур ҳудудда амал қилаётган тартиб бўйича тегишли миқдор доирасида кейин ҳисоб бериш шарти билан берилади.

Кейин ҳисоб бериш шарти билан берилган нақд пулларнинг сарфланмаган қисми улар берилган муддат тугагандан кейин уч кундан кечиктирмасдан ташкилот кассасига қайтарилиши шарт.

Ҳисоб бериш шарти билан нақд пул олган шахслар ташкилот бухгалтериясига ёки марказлаштирилган бухгалтерияга сарфланган сумма тўғрисидаги ҳисобот беришлари зарур. Аввал ҳисоб бериш шарти билан берилган нақд пуллар суммаси бўйича ҳисобот топширилгандан кейингина ҳисоб бериш шарти билан нақд пул берилади.

Касса операциялари Макро иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий шакллардаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва барча корхоналарда, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ўзгартиришсиз ишлатилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пулларни муомалага чиқариш соҳасида мутлақ ҳуқуққа эгадир6.

Ташкилотлар кассадаги нақд пул қолдигининг лимитидан ортиқча қисмини банкдаги ҳисобварақларига киритиб қўйиш учун банк бўлимларига белгиланган тартибда ва муддатларда топширишлари шарт.

Бошқа туманларда жойлашган дуконлар ва ошхоналар бўйича касса қолдиги лимитлар ҳамда тушумдан пул сарфлаш меъёрлари ташкилотнинг ҳисобвараги қайси банк бўлимида бўлса, уша банк бўлими томонидан белгиланади; бў лимит ва меъёрлар назорат олиб бориш учун савдо корхоналари жойлашган ердаги банк бўлимларига маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2564-сонли 21 март 2000 йил кунги «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан тижорат банкларига аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳарид қилувчи тайёрлов ташкилотларига маҳсулот топширўвчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тўзилган шартномаларда кўзда тутилган нархларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ улардан амалда ҳарид қилинган маҳсулот ҳажмининг 100 фоизи миқдорида нақд пул маблағлари беришга ижозат берилди. Ушбу қарорнинг 6-бандига биноан, фермер ва деҳқон хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари (шу жумладан, ўмумий овқатланиш корхоналари), хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар (савдо – воситачилик ташкилотлари бундан мустасно) 90 календар куни даври мобайнида топширган нақд пул тушуми доирасида ўзларининг банк ҳисобварақларидан нақд пул маблағларини олишга ҳақлидирлар;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган, нақд пулсиз ҳисоб-китоб эвазига маҳсулот етказиб бераётган ва хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар тегишли йил чораги мобайнидаги оборотнинг 50 фоизига қадар миқдорда ўзларининг банк ҳисобваракларидан нақд пул маблағларини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қарорнинг 7-бандига асосан Тижорат банклари аҳолидан дастлабки омонатни қабул қилган банк филиали қаерда жойлашганлигидан қатъий назар, шу банкнинг барча филиаллари томонидан аҳолининг омонатлари бўйича мижознинг биринчи талабига кўра нақд пул маблағлари чекланмаган тарзда берилишини таъминлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар туқрисида»ги қарорнинг 3-бандига биноан тайёрлов ташкилотлари раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилиш учун банкдан олинган нақд пулдан мақсадли фойдаланиш учун шахсан жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари белгиланган тартибда жойларда текширишлар ўтказиш чоғида тайёрлов ташкилотларининг нақд пуллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилиш учун фойдаланишини текширадилар.

Ушбу қарорга мувофиқ низом ишлаб чиқилган бўлиб у қўйидагича номланади «Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул бериш ва аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида».

Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга; ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита тайёрлаш, сақлаш, транспортда ташиш ёки қайта ишлаш учун зарур моддий-техника базасига эга бўлмаган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш жараёнида фақат воситачилик функцияларини амалга оширувчи корхоналарга (топшириқ шартномалари ёки воситачилик шартномалари бўйича); тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга; қишлоқ хўжалик корхоналаридан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилишга (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари); пахта хом ашёси, тамаки барги, каноп, пилла ҳарид қилишга, шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда дон (шу жумладан, шоли) етказиб беришга;

Кредит маблағлари ҳисобга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилишга;

Кейинчалик бартер шартларида сотишга7, шунингдек, кейинчалик улгуржи қайта сотувчи истеъмолчиларга сотишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилишга жорий этилмайди.

Тайёрлов фаолияти учун нақд маблағлар олиши хоҳловчи календар йилда бир марта хизмат кўрсатувчи тижорат банкига белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда сақлаш, сотиш ва қайта ишлашнинг тегишли қувватлари кўрсатилгаг ҳолда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари тайерлаш, уларни сотиш ва саноат йўли билан қайта ишлаш учун ўз моддий техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Тайёрловчи томонидан сақлаш ва қайта ишлаш майдонларидан ижара шартларида фойдаланилган тақдирда ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусҳаси тақдим этилади.

Тайёрловчи режалаштираётган чорак бошланишидан 60 кун аввал хизмат кўрсатувчи банкка ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалик мақсулотлари учун маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга нақд пулга бўлган эҳтиёжининг белгиланган шаклдаги касса буюртманомасини тақдим этади (масалан 2000 йилда III чоракка буюртманома 1 июндан кечикмай берилади).

Буюртманомада акс эттирилган нақд пулга бўлган эҳтиёж миқдори тузилган шартномаларда назарда тутилган нарҳларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ ҳарид қилинадиган маҳсулот ҳажмига мувофиқ бўлиши, шунингдек, унда:

ўзининг чакана савдо шаҳобчаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи Тайёрловчиларнинг маҳсулотни сақлашнинг мавжуд шарт-шароитлари ва муддатларини ҳисобга олган ҳолда уни сақлаш ва сотиш имконияти;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи Тайёрловчиларнинг буюртма берилган қайта ишлашининг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш дастури мавжудлиги;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик улгуржи қайта сотмайдиган бошқа истеъмолчиларга (давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар, қайта ишловчи корхоналар, умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари ва ҳоказолар) улгуржи сотиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳарид қилишга улар билан тузилган шартномалар ҳажмлари ҳисобга олиниши керак.

Тайёрловчига нақд пул тайёрловчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлари доирасида берилади.

Йил чораги давомида Тайёрловчига нақд пул пулга етти кунлик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдордаги дастлабки аванс берилган ҳолда ҳар бир етти иш кунида қисмларга бўлиб берилади. Кейинчалик келгуси етти кунлик муддатга тузилган шартномаларга мувофиқ миқдорда берилади.

Тайёрловчи кўрсатиб ўтилган маблақларни олиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда талаб қилинадиган суммага пул чеки, шунингдек, илгари олинган нақд пулдан фойдаланганлигини тасдиқловчи қабул қилиш квитанциялари реестрини тақдим этади.

Тайёрловчи илгари олинган нақд пулдан фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда банк уларни бундан кейин беришни тўхтатиб қўяди.

Олинган пулнинг етти иш куни мобайнида сарфланмаган қисми ҳар гал ёҳуд Тайёрловчи томонидан навбатдаги етти кунлик муддат тамом бўлгандан кейинги кунда унинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилиши керак ёхуд касса буюртманомасига мувофиқ навбатдаги етти кунлик муддатга пул беришда ҳисобга олинади.

Тайёрловчи Маҳсулот етказиб берувчи билан топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун уни қабул қилиб олиш пайтида ўзининг кассасидан нақд пул бериш йўли билан ёки Тайёрловчининг нақд пулларни ҳисобот бериш шарти билан олувчи маъсул шахси орқали ҳисоб-китоб қилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш квитанция билан расмийлаштирилади.

Тайёрловчи томонидан касса операциялари юритилиш, касса биноси ва нақд пулларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан томонидан тасдиқланган юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

5. Нақд пулсиз хисоб – китоб қилиш тушунчаси ва ахамияти

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш – бу шундай пул мажбуриятики, бунга асосан бир томон – «ҳак тўловчи» маълум миқдордаги суммани олинган маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ва бошқалар учун иккинчи томонга – «Кредитор»га кредит муассасалари орқали қонунда ёки банк иш одатида назарда тутилган нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларидан бирини қўллаган ҳолда ўтказиб беради.

ФК нинг 790-моддаси 2-қисмига кўра, юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Ушбу меъёрнинг мазмуни, уни амалга ошириш тартиби қандай бўлишлигини тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Маълумки, ҳозирда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширида банкларнинг ўрни беқиёсдир. Мулкчиликнинг ҳамма шаклларига тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар республика тижорат банкларида очилган ҳисобварақалари орқали амалга оширилади. Барча тижорат банклари, кооператив, хусусий банклар, улар муассасалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар Республика Марказий банкининг жойлардаги ҳисоб-касса марказлари ҳамда клиринг марказларида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳал этилади. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банк кредитларини қайтариш, мажбурий резерв фондларига ўтказиладиган маблағлар, тегишли тўловлар ёки ҳар ҳил қарздорлик операциялари ва бошқа барча тўловлар қолдиқ миқдорида ўтказилади.

Банклараро ҳисоб-китобларни тезлик билан амалга ошириш мақсадида республиканинг барча ҳудудларидан электрон тўловлар тизими жорий қилинган. Электрон тўлов тизими (ЭТТ) республика ҳудуди бўйлаб тўловларни 15-20 дақиқа, бир ҳудуднинг ичида эса 3-5 дақиқада амалга оширишни таъминламоқда8.

Корхона ва ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қўйидагича белгилар билан характерланади:

биринчидан, пул тўлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар банклар орқали амалга оширилади;

икинчидан, бундай мажбуриятларнинг хусусияти, асосан, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишдир;

учинчидан, ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ташкилотлар банк муассасаларидаги ҳисобварақларда сақланадиган пул маблағларини, бу маблағлар қайси мақсадга мўлжалланган бўлса, шу мақсадга мувофиқ тасарруф қиладилар;

тўртинчидан, ҳисоб-китоб банк томонидан ташкилот ёки корхона ҳисобварағидан пул маблағларини кўчириш йўли билан қилинади;

бешинчидан, пул мажбурияти ва унинг ижро этилиши тегишли хўжалик шартномасига, буюртмага ёки бошқа юридик фактга асосланган бўлиши керак;

олтинчидан, банк пул мажбуриятларининг тўланиши асосларини, маблағларнинг тўғри сарф қилинишини, пул тўлаш ва шартнома интизомига риоя қилинишини текширади ва молия интизомининг бузилиши олдини олиш чораларини кўради.

Юридик шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк мижозларинг пул маблағларини уларнинг ҳисобварақларида сақлайди, бу ҳисобварақларга келиб тушган маблағларни ҳисоблаб ёзади, ҳисобварақлардан пул маблағларини ўтказиш, бериш ҳақидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган банкнинг бошқа операциялари бўйича фармойишларни бажаради.


6. Нақд пулсиз хисоб – китоб қилишнинг шакллари ва уларнинг қўлланиш муаммолари

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари деганда, нақд пулсиз тўловларнинг ҳуқуқий меъёрлар билан назарда тутилган шарт-шароитлар тушунилади, улар маблаҳларни кредитор ҳисобварагига киритиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжатларининг турлари ва ҳужжатнинг айланиш тартиби билан ўзаро фарқ қилади.

Фуқаролик Кодексининг 791-моддасига кўра «Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга оширилганда тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар билан ҳисоб-китоб қилишга, инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилишга, шунингдек қонунда, қонунга, мувофиқ чиқарилган банк қоидаларида ҳамда банк амалиётида қулланилаётган иш муомаласи одатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳисоб-китоб қилишга йўл қуйилади.

Шартномадаги тарафлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳисоб-китоб қилиш шаклларининг исталганини танлаб олишга ва шартномада назарда тутишга ҳақлидир.»

Кодекснинг ушбу моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг энг кўп ишлатиладиган шакллари рўйхати берилган: бўлар асосан тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоб қилиш, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича ҳисоб-китоблардан иборат.

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг бир шакли ҳисоб-китоблар қатнашчилари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос томонларини акс эттиради ва унга хос тўлов усули, ҳужжат айланишини ташкил этиш, шартнома ва тўлов интизомига риоя этилишини назорат қилиш усулларини белгилайди.

ҳозирги кунда ҳисоб-китобларнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

  • тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоб қилиш;

  • тўлов талабномаси билан ҳисоб-китоб қилиш;

  • чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш;

  • аккредитив;

  • инкассо билан ҳисоб-китоб қилиш;

  • кредит карточкалари билан ҳисоб-китоб қилиш;

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари ва уларни амалга ошириш қоидаларини белгилаш вазифаси Марказий банк ваколатига киради («Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўҳрисида»ги қонуннинг 36-моддаси). қонуннинг ушбу моддаси мазмунидан келиб чиқиб, Марказий банк «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўҳрисида» 1998 йил 27 июн куни 60-сон билан низом қабул қилган. Мазкур низом хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш тамойилидан келиб чиқиб ишланган ва уларнинг шартномаларида мустаҳкамланади, хўжалик субъектларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди.

Низомнинг 1.6. бандга кўра банклар мижозлар билан ҳисоблашишда ва операцияларини ўтказишда мемориал ордер ва тўлов топшириқномаларидан фойдаланишлари мумкин. Банк тўловчи сифатида қатнашганда мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланади, қолган ҳолларда эса – бош бухгалтернинг ва ушбу банк ҳисобварагини юритувчи бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.

Мемориал ордерлар билан бажариладиган операцияларнинг бажарилиши юзасидан банк раҳбари ва бош бухгалтери жавобгардирлар.

Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан мижозларнинг уларда очган ҳисобвараклари бўйича бажарилади. Тўловлар тўловчиларнинг ўз маблаҳлари, баъзи холларда эса банк кредити хисобига бажарилади, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси назарда тутилган бўлмаса.

Маблаҳлар тўловчининг ҳисобвараҳидан ўчирилгандан сўнг олувчининг ҳисобвараҳига ўтказилади, чеклар билан ҳисоблашишлар бундан мустасно. Банклар қарздорнинг кредиторга шартнома бўйича мажбурияти бажарилмаган ёки тегишли сўратда бажарилмаган ҳолларда, тўлаб бериши лозим бўлган пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Сотиб олувчи (тўловчи) юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тартибда тўлайди, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.

Пул-ҳисоб-китоб хужжатларини Марказий банкнинг талаблари ва андозаларига мос келиши ва қўйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами;

  • ҳужжат ёзиб берилган сана, ой ва йили(КК.ОО.ЙЙЙЙ);

  • тўловчининг номи;

  • тўловчининг ҳисобварақ рақами;

  • солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (чек ва аккредитивларда кўрсатилмайди);

  • тўловчи банкнинг номи;

  • тўловчининг банкнинг коди;

  • олувчи банкнинг номи;

  • олувчи банкнинг коди;

  • тўловнинг суммаси рақами ва ёзувда кўрсатилиши;

  • тўловнинг мақсади (чекларда кўрсатилмайди).

Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чекларида қўшимча равишда қўйдагилар ёзилади:

  • ҳисоб-китоб чекининг серия ва рақами;

  • жисмоний шахс паспортининг серияси ва рақами;

  • чек ҳақиқий «КК.ОО.ЙЙЙЙ»гача

Аккредитивга ариза қўшимча равишда қўйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • аккредитивнинг амал қилиш муддати;

  • аккредитив очилаётган шартнома рақами;

  • буюртма рақами;

  • буюртма санаси;

  • товар ёки хизматнинг номи;

  • аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;

  • қўшимча мажбуриятлар;

Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тозалашга йўл қўйилмайди. Имзолар ўз қўли билан қўйилиши шарт. Барча пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларида имзо изи туширилган штампларни (факсимиле) қўйиш таъқиқланади. Тўловчининг ҳисобварақдаги маблаҳларни инициатор – банкда ҳисобдан чиқариш фақат ҳисоб-китоб ҳужжатларининг биринчи нусхаси ёки «Банк-Мижоз» тизимидан фойдаланувчилардан электрон тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Маблаҳларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос бўладиган пул-ҳисоб-китоб ва электрон пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча нусхалари ҳужжатни қабул қилиш ва тўлаб бериш саналари кўрсатилган ҳолда бухгалтер имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиши шарт.


ХУЛОСА.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида юзага келаётган қийинчиликлар ҳисоб-китоб тизимининг етарли даражада такомиллаштирилмаганлиги ва бунинг натижасида келиб чиқаётган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг кескин камаймаётганлиги билан ҳам изоҳланади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, хўжалик юритувчи субъектлар тўловга қобилиятлилик даражасининг етарлича эмаслиги банкротлик ҳолатига олиб келмоқда.

Жаҳоннинг етакчи давлатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, тўлов тизимининг етарли даражада такомиллаштирилмаганлиги, тўловларни амалга оширишда чекловларнинг кўплиги, нақд пуллар билан ҳисоб-китобларга кўпроқ эътибор бермаслик, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қулай бўлган аккредитив шаклидан кенг доирада фойдаланмаслик дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари келиб чиқишининг асосий сабабларидан биридир.

Фикримизча, ўзаро ҳисоб-китобларда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қулай бўлган аккредитив шаклидан кенг доирада фойдаланиш тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ва муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари юзага келмаслигининг кафолати бўлади. Чунки, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатлари асосан тўлов топшириқномалари орқали амалга оширилади. Бу эса шартномада шартлашилган маҳсулотни етказиб берганлик (ишларни бажарганлик, хизматлар кўрсатганлик) учун тегишли тўловни амалга оширишда сотиб олувчининг (буюртмачининг) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш учун қўшимча харакатларни амалга оширишни талаб этади. Агар сотиб олувчи (буюртмачи) тўловга қобилиятли бўлмаса, етказиб берилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш имкониятидан маҳрум қилади. Бу дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Агарда жаҳон тажрибасига эътибор берадиган бўлсак, биз ўзаро ҳисоб-китобларда нақд пулсиз ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклидан кенг доирада фойдаланилишининг гувоҳи бўламиз. Чунки, аккредитив ҳисоб-китобнинг энг ишончли шакли ҳисобланади. Бунинг сабаби аккредитив очилиши даврида банк-эмитент тўловчининг маблағи бор ёки йўқлигига эътибор беради. Агар маблағ мавжуд бўлмаса, унгакредит бергач, аккредитив очилади. Кўриниб турибдики, аккредитив билан ҳисоб-китоб қилинганда тўлов таъминланган бўлади. Бошқа тўлов шаккларида бундай имконият мавжуд эмас ёки қўшимча шартномалар тузишини тақозо этади (масалан: кафиллик шартномаси, гаров, кафолат).

Шунингдек миллий валютанинг барқарорлиги ҳам тўлов тизимининг такомиллашганлигига боғлиқдир. Ушбу малакавий битирув ишининг мақсади ҳам мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсир ўтказаётган муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг камайишини, бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини, миллий валюта барқарорлигини ҳисоб-китоб тизимида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўли билан таъминлашдан иборатдир.


Фойдаланилган адабиётлар РЎйхати:

Рахбарий адабиётлар:


  1. И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари». Тошкент, «Ўзбекистон», 1995й.

  2. И.А.Каримов «Ўзбекистон иєтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». Тошкент, «ўзбекистон», 1995й.

  3. И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз». Тошкент , «Ўзбекистон», 2000й.


ўзбекистон Республикаси қонун Ҳужжатлари:

  1. ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

  2. ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси.

  3. ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, 1995йил 21 декабр.

  4. ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни, 1996 йил 25 апрел.

  5. ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шортномавий- ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги қонуни 1996 й.

  6. ўзбекистон Республкаси Президентининг ПФ-1154 сонли 12 май 1995 йил кунги «халє хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиш учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.

  7. ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1988 сонли 24 январ 1996 йил кунги «Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.

  8. ўзбекистон Республикаси Президетининг ПФ-1504 сонли 09 август 1996 йил кунги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони.

  9. ўзбекистон Республикаси Президетининг ПФ-1923 сонли 04 феврал 1998 йил кунги «½исоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика ва маҳалий бюджетларги тўловлар тушишини тартибга солиш тўғрисида»ги фармони.

  10. ўзбекистон Республикаси Президетининг ПФ-2564-сонли 21 март 2000 йил кунги «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони.

  11. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 31 декабр кунги «Нақд пул айланмасини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

  12. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 июл кунги «Муомаладаги нақд пул массани камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  13. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 январ кунги 21-сонли «Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни меъёрлаштириш, улар ўз вақтида ўтказилиши ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш учун жавобгарликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  14. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 декабр кунги 431-сонли «Бюждетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  15. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 май кунги «Республика халє хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.

  16. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 сентябр кунги 404-сонли «Халє хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ва корхоналар айланма маблағлари сақланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

  17. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 ноябр кунги 514-сонли «Республика корхоналари ўртасида ҳисоб-китоблар механизмини кўчайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  18. ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

  19. ўзбекистон Республикаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом. ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 октябрда 496-сонли билан рўйхатга олинган.



1 И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ѕаёт-пировард маєсадимиз». Тошкент, «Ўзбекистон» 2000 й., 53-бет.

2 И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг сиесий-ижтимоий ва иєтисодий истиєболнинг асосий тамойиллари» Тошкент, Узбекистон.1995 йил, 41-бет

3И.А.Каримов «Ўзбекистон иєтисодий ислоѕотларни чуºурлаштириш йўлида» Тошкент, «Ўзбекистон».1995 йил, 210-бет.

4И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари» Тошкент, Ўзбекистон». 1995 йил, 41-бет.

5Ўзбекистон ССР Гражданлик Кодекси. Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Давлат нашриёти 1963й.

6 Ўзбекистон Республикаси банк муасассаларида пул муамоласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома. 1998 йил 9 ноябр (19/9 - сонли баеннома) №6.

7 Ушбу жойда шуни айтиб ўтиш лозимки, 1996 йили бартер услубидаги олди сотди шартномаси Узбекистон ичида ички иєтисодиетдаги хужалик субъектлари орасида рад этилган. ªаранг.Ўзбекистон Республикаси Президетининг ПФ-1504 сонли 09 август 1996 йил кунги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун х¢жалик юритувчи субъектлар жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

8 Положение о ведении расчетов между банками Республики Узбекистан по системе электронных платежей. Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 19 ноября 1998 года № 542.



Похожие:

ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconДокументы
1. /МОЛИЯВИЙ ХИСОБ(курс иши).doc
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconСувда эрувчан полимерларнинг қЎлланиш соҳалари сувда эрувчан полимерлар, уларнинг хоссалари ва қўлланиш соҳалари
Масалан, сувда яхши эрийдиган полимерлар-полиакрилеиноксим, полиакрелеин, поливиниламин поливинилфталимиддан, поли – n – винилкарбонатдан...
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Ли таблеткалар. Таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. Қобиқлаш усуллари. Микротаблеткалар. Микротаблекталарни тайёрлаш...
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconТошкент тиббиёт академияси урганч филиали 7факультет терапия кафедраси мавзу атеросклероз
Даволаш ва педиатрия факултети 4-курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconФакультет терапия кафедраси мавзу юик. Стенокардия
Даволаш ва педиатрия факультетининг 4 курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconМавзу 10. Эшерихозлар. Кузгатувчининг характеристикам ва асосий хоссалари
Уларнинг морфологияси, ферментатив хоссалари ва турлари хакида маълумот бериш. Эрта ёшдаги болалар уртасида учрайдиган эшерехолир...
ФУҚаролик ҳУҚУҚИ” кафедраси курс иши Мавзу: Хисоб китоб турлари ва уларнинг қўлланиш муаммолари Бажарди iconМавзу: Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. Ўзбекистоннинг мафкуравий муаммолари Дарснинг мақсади
Мавзу: Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. Ўзбекистоннинг мафкуравий муаммолари
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации