Документы

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида icon

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида

НазваниеЎзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида
страница1/11
Дата17.08.2013
Размер1.45 Mb.
ТипДокументы
источник
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
1. /цЗБЕКИСТОН И?ТИСОДИЙ ИСЛО?ОТЛАРНИ ЧУ?УРЛАШТИРИШ ЙцЛИДА.docЎзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида


МУҚАДДИМА


Ўзбекистон жаҳон сиёсий харитасида, Осиё қитъасининг марказида янги мустақил давлат сифатида тобора кўпроқ тилга тушмоқда. Ўзбекистонда юз бераётган прогрессив ўзгаришлар, унинг жуда катта табиий бойликлари, ишлаб чиқариш, илмий-техникавий ва интеллектуал имкониятлари, ноёб миллий-маданий мероси халқимиз тарихи ва ҳозирги ҳаёти билан қизиқаётган дунёнинг барча минтақаларидаги сиёсатчилар, бизнесчилар, оддий одамларни ўлкамизга тобора кўпроқ жалб этмоқда.

Ўзгариб бораётган жўҚрофий-сиёсий структурада Ўзбекистоннинг роли ортиб бормоқда. ҲАМдўстлик мамлакатларидаги шерикларимиз ҳам, шунингдек, биз тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган обрўли халқаро ташкилотлар ҳам ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг фикри билан, унинг нуқтаи назари билан ҳисоблашмоқдалар. Ўзбекистоннинг тинчлик ўрнатишга қаратилган изчил сиёсати натижасида унинг Марказий Осиё минтақасидаги осойишталик ва барқарорликнинг кафили сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда.

Турли миллат ва динга мансуб миллионлаб кишилар ўз тақдирларини ва келажакларини Ўзбекистон билан боҚлаб, бу қадимий сахий заминда тинч-тотув яшамоқдалар. Мустақилликка эришган, тоталитар тузум кишанларидан халос бўлган Ўзбекистон халқи ижодий меҳнати билан ўзининг кўп асрлик тарихига янги-янги саҳифалар битмоқда.

Мустақиллик йиллари - ўз ўтмишимизни, ўз маданиятимизни холисона билиб олиш давридир. Бу - жаҳон ҳамжамияти, тарих олдидаги вазифамизни англаб олиш давридир. Бу давр бой имкониятларга эга бўлган республикани танг аҳволга солиб қўйган сабабларни мафкуравий ақидалардан холи тарзда жиддий таҳлил қилиш, тангликни тезроқ бартараф этиш йўлларини излаш йилларидир.

Мустақиллик йиллари - ёш демократик давлатни фаол қуриш, унинг сиёсатини ишлаб чиқиш давридир. Бу давр маънавий уйҚониш ва миллий ўзлигини англашнинг ўсиши давридир. Бу - озодлик руҳи билан, ўз кучларига, мамлакатнинг, халқнинг ёрқин келажагига ишонч билан тўлиб-тошган даврдир.

Энг муҳими шуки, мустақилликнинг дастлабки йиллари - республиканинг ўз тараққиёт йўлини фаол излаш, Ватанимизни эркин, кучли ва равнақ топаётган диёрга айлантиришга интилиш даври бўлди.

Давлат мустақиллигини қўлга киритиш натижасида Ўзбекистон учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг, маданий ва маънавий янгиланишнинг кенг истиқболлари очилди.

Вазият тақозоси билан Ўзбекистон дастлабки кунларданоқ бир ёқлама ривожлантирилган мажруҳ иқтисодиётдан мерос бўлиб қолган, табиий ва минерал-хом ашё захираларидан нотўғри фойдаланиш, ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришдаги, нарх белгилашдаги, аҳолининг истеъмол таркибидаги бузилишлар туфайли вужудга келган Ғоят кескин муаммоларни якка ўзи ҳал қилишга мажбур бўлди. Маъмурий йўл билан режалаштиришга асосланган иқтисодий муносабатлардан бозор муносабатларига ўтишнинг тартиби ва усулларини ўзи белгилашига тўғри келди. Жаҳон хўжалик алоқалари тизимига кириш, давлатлараро иқтисодий муносабатларни йўлга қўйишнинг энг мақбул йўллари изланди.

Буларнинг барчаси жамиятни янгилашда, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда ўз йўлимизни излашни талаб қилди. Биз танлаб олган йўл ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. Бу йўл жаҳон тажрибасини, шунингдек, халқимизнинг турмуш шароитини, анъаналарини, урф-одатларини, турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга асослангандир.

Биз танлаб олган тараққиёт йўли конституцион асосга эга. Бу йўл Ўзбекистондаги барча аҳоли манфаатларига ҳар жиҳатдан мос тушади.

Айнан шундай йўл ўзбекистонликларнинг муносиб турмуш кечириши учун кафолат бўла олади, миллий анъаналар ва маданиятнинг ривожланишини, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг қайта тикланишини таъминлайди.

Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси давлат қурилишининг бош йўналиши машаққат билан қад ростлаган мамлакатларнинг мураккаб тажрибасини, шу билан бирга республиканинг ўз хусусиятларини ва халқимизнинг ақл-заковатини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ўз йўлимиздан аниқ мақсад сари қатъият билан илгарилаб боришдан иборатдир.

Мана шу Ғоят муҳим қоидалар икки манба сифатида бир-бири билан узвий қўшилиб, қудратли оқимни ташкил этмоқда. Кун сайин куч-қудрат ва тажриба орттириб бораётган бу оқим жамиятимизни ва давлатимизни янгилашга ҳамда тараққий эттиришга хизмат қилади.

Ушбу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга бешта муҳим ва машҳур тамойил асос қилиб олинган бўлиб, ўтиш даврининг сиёсати ана шу тамойилларга таянади.

Ишлаб чиқилган тамойиллар ҳаёт синовидан ўтди. Амалий иш жараёнида уларнинг тўғрилиги ва таъсирчанлиги тасдиқланди. Бу тамойиллар жаҳон жамоатчилиги томонидан маъқулланди, энг муҳими, халқимизнинг ўзи уларни қабул қилди ва қўллаб-қувватлади. Ўозирги вақтда мазкур тамойилларни амалга ошириб, республикада ижтимоий-сиёсий барқарорлик, энг муҳими - бозор муносабатларини жорий этиш сари босқичма-босқич илгарилаб боришимиз таъминланмоқда. Шу боис биз бундан буён ҳам ушбу тамойилларга амал қилаверамиз.

Биз бу тамойилларни етарли даражада кенг ва тўла баён қилиб бергандик. Уларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат.

Биринчидан, иқтисодиётни мафкурадан батамом холи қилиш. Иқтисодиёт сиёсатдан устун турмоҚи, унинг ички мазмунини ташкил қилмоҚи лозим. Айнан иқтисодиёт, уни янада ривожлантириш муаммолари ҳозирги сиёсатимизнинг асосий мазмунидир.

Иккинчидан, мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва суверен давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиши ва изчил рўёбга чиқариши керак.

Учинчидан, бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоҚи зарур. Иқтисодий ўзгаришлар синалган, амалий кучга эга бўлган қонунларга таянгандагина бу ўзгаришлар сезиларли натижалар бериши, муқаррар бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимоялаш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин.

Ниҳоят, бешинчидан, янги иқтисодий, бозор муносабатларини пухта ўйлаб, босқичма-босқич қарор топтириш лозим.

Беш тамойилнинг ҳаммаси ҳам демократик ва иқтисодий ўзгаришларни муваффақиятли ислоҳ қилиб боришда бирдай муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга бозорга босқичма-босқич ўтиш тамойили алоҳида эътиборга лойиқ. Бу етакчи тамойиллардан биридир. У иқтисодий ислоҳотларнинг бутун ички мантиқини, ривожланиб бориши ва характерини белгилаб беради.

Биз олдимизга қўйган мақсад сари қадам-бақадам илгарилаб боришимиз зарурлигини қайта-қайта таъкидладик. Тегишли ҳуқуқий негизни, бозор инфраструктурасини яратиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади.

Одамларнинг қотиб қолган фикрлаш тарзини ўзгартириш, эскича фикрлаш усулидан холи қилиш Ғоят муҳимдир. Одамларнинг ўзида жамиятни янгилаш ва ўзгартириш зарурлигига ишонч туҚдирмасдан туриб, ҳаракатлантирувчи кучларни ва қадриятларга муносабатни, далилий сабабларни ўзгартирмасдан туриб, ислоҳ қилиш йўлидан амалда олҚа бориш, айниқса, янги жамият барпо этиш, тамомила янги муносабатларни жорий этиш мумкин эмас.

Биз бозор иқтисодиётига катта сакрашлар, тубдан вайрон қилиш йўли билан эмас, балки бир босқичдан иккинчи босқичга кетма-кет ўтиш, яъни эволюцион тарзда илгарилаб боришни ўзимиз учун қатъиян танлаб олдик. Ўар бир босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясининг бир ҳалқасидир. Ўар бир босқич доимо стратегик жиҳатдан устун йўналишлар билан солиштириб турилиши лозим. Бу йўналишлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини акс эттириши, танлаб олинган йўлнинг тўғрилигини аниқлаб берадиган барометр вазифасини ўташи ва унга ўз вақтида зарур тузатишлар киритиши керак. Стратегик йўл босқичларни ажратиш, уларнинг мақсадлари, вазифалари ва афзал жиҳатларини белгилаш учун асосий мўлжалдир.

Бозор сари тегишли тайёргарликсиз қилинган ҳар қандай жадал ҳаракат амалда муваффақиятсизликка, танглик ҳолатларининг кучайиб боришига, таркиб топган барча структуралар, хўжалик алоқалари тезда емирилишига ва, оқибатда, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ўпирилишга, бозор Ғояларининг обрўсизланишига олиб келади. Бошқача айтганда, бу бошдан-оёқ вайроналикка олиб борадиган, шу йўлни танлаб олган мамлакатни жар ёқасига, кучли ижтимоий ларзаларга олиб борадиган йўлдир.

Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш тамойилини амалга ошириш, бир томондан, бизга мерос бўлиб қолган барча прогрессив жиҳатларга авайлаб муносабатда бўлишни тақозо этади. Иккинчи томондан, ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ ажратиш, бу босқичларнинг ҳар бири учун конкрет мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишни талаб қилади.

Доно халқимиз янги уй қурмай туриб, эскисини бузмасликни ўргатади. Бозор иқтисодиётига ўтиш чоҚида иқтисодиётни ислоҳ этиш манфаатларига хизмат қилиши, бу жараён мумкин қадар самарали ва машаққатсиз ўтишига ёрдам бериши мумкин бўлган воситалардан воз кечиш кечириб бўлмайдиган хато бўлур эди.

Бу гаплар энг аввало иқтисодий муносабатлар тизимида давлатнинг ўрни ва ролини аниқлашга тегишлидир. Ўзини ўзи бошқариш вужудга келмаган, эркин рақобат бўлмаган, ташқи алоқалар чекланган бир шароитда талаб ва таклиф таъсирида давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдан воз кечиши тангликнинг чуқурлашишига, нарх-наво ўсишига ва пулнинг қадрсизланиши кучайишига туртки бўлади.

Ислоҳотни амалга оширишда унинг босқичлари изчил бўлиши муваффақият гаровидир. Эркин бозор иқтисодиётига эга бўлган демократик жамият барпо этишдан иборат пировард мақсад унга борувчи ҳар бир босқичда ўз ифодасини топмоҚи керак. Ўар бир босқични шакллантириш мақсадлар уйҚунлигини ва уларга изчиллик билан эришишни таъминлаши зарур. Ўар бир босқич учун қўйилган аниқ вазифалар, бу вазифаларни ҳал қилишнинг пухта ишлаб чиқилган механизмигина танлаб олинган мақсад сари босқичма-босқич ишонч билан олҚа боришни таъминлайди. Бу ҳол куч ва ресурсларни олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга йўналтириш, энг муҳим устуворликларни аниқлаш, иқтисодий ислоҳот жараёнини ана шу мақсадларга эришишга бутунлай бўйсундириш имконини беради.

Бир босқични тамомлагандан кейингина, зарур шарт-шароитларни яратиб, янги босқичга ўтиш мумкин. Иқтисодий ислоҳотлар бозор муносабатларининг реал механизмларини аста-секин, қадам-бақадам шакллантириб бориши зарур. Бу механизмлар дарров ишга тушиб кета олмайди, улар аста-секин созланади, йўлга қўйилади.

Ўар бир босқичда тафаккуримизни ўстириб, эришилган реал натижалар билан одамларни янги тузумнинг афзаллигига ишонтирибгина ислоҳотларни охиригача амалга ошира оламиз. Иқтисодий структураси ривожланган, самарали ижтимоий муносабатларга эга бўлган жамиятни қура оламиз.

Ўозир биз керакли ёндашувларни, зарур иш маромини топдик, муайян фойдали тажриба орттирдик. Дастлабки якунларни чиқариш, навбатдаги босқичнинг вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаш зарур бўлиб қолди.

Аслини олганда, жуда катта, кўп қиррали тайёргарлик иши тугалланди. Бу ишнинг моҳияти халқ хўжалигини ва одамларнинг руҳиятини янги шароитларга мослаштиришдан иборатдир.

Ислоҳотлар жараёнини республикада яшаётган барча кишилар кенг кўламда қўллаб-қувватлаётганлиги сиёсатимизнинг асосий ютуҚидир. Бу ҳол ислоҳотлар муваффақият қозонишига ишонч туҚдирмоқда.

Айни вақтда ислоҳотларнинг боришини секинлаштираётган сабабларни очиб ташламасак, улар йўлидаги тўсиқларни бартараф этмасак, ислоҳотлар жараёни узоққа чўзилиши, суст кечиши хавфи пайдо бўлади. Бу ҳол ислоҳотлар мазмуни қадрсизланиши хавфини туҚдиради. Бу ҳол ислоҳотларнинг асосий афзалликларидан - янги кучларни рўёбга чиқариш имкониятидан, раҚбатлантириш омилларидан, ўзгаришларга сабаб бўлувчи кучли далиллардан маҳрум қилади. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди.

Ўозир бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, сифат жиҳатидан янги босқичда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги стратегиясини қабул қилишдан, унинг асосий вазифалари ва мақсадларини белгилаб олишдан иборатдир.

1-қисм


ИҚТИСОДИЙ ИСЛОЎОТЛАР БИРИНЧИ БОСҚИЧИНИНГ ЯКУНЛАРИ ВА САБОҚЛАРИ


Ўзбекистонда ўз миллий валютамиз муомалага киритилиши билан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сифат жиҳатидан янги босқич бошланди. Бугун шуни ишонч билан айтиш мумкинки, биз энг қийин, бошланҚич босқични ўтиб бўлдик. Бу босқич иқтисодий ислоҳ қилишнинг бутун жараёнига асос солди. У давр синовидан ўтди ва ўз вазифасини, ўз ишини муваффақиятли бажарди, деб айтиш учун тўла асос бор.

Ўтиш даврининг биринчи босқичи ислоҳ қилиш жараёнининг қийинчиликларини, айни вақтда табиий иқтисодий муносабатларни тиклашга ёндашишлар бир хил андазада ва одатий эмаслигини кўрсатди.

Биринчи босқич бутунлай янги иқтисодий тизимнинг ҳуқуқий негизларини яратишга, давлатчиликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга, эскича фикрлаш тарзларини онгимиздан чиқариб ташлашга қаратилган эди. Бу босқичда янги тузум учун ишончли пойдевор яратиш вазифаси қўйилди ва ҳал қилинди.

Биринчи босқичнинг асосий якунлари нималардан иборат, белгиланган ишлардан қайси бирларини амалга оширишга муваффақ бўлинди, босиб ўтилган йўлни таҳлил қилишдан қандай хулосалар чиқариш керак? Мана шу саволларга тўла ва холисона берилган жавоб қилинган ишларнинг тарихий аҳамиятини чуқурроқ англашга, бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлидан қанчалик илгарилаб кетганлигимизни тўғри баҳолашга имкон беради. Бу эса жамиятимизни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг навбатдаги босқичларида танлаб олган йўлимиздан оҚишга йўл қўймаслик учун зарур сабоқлар чиқариш имконини беради.

1.1. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОЎОТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ВА ЙЎЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ


Биз ислоҳотлар стратегияси ва улар йўлини шакллантиришга қаратилган ўз моделимизни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга муваффақ бўлдик. Бу - амалга оширилаётган туб ўзгаришлар бошланҚич босқичининг асосий натижасидир.

Бутун ислоҳ қилиш жараёнининг бошланҚич нуқтаси стратегияни танлаб олишдан иборатдир. Бу - Ғоят масъулиятли ва мураккаб жиҳат. Умумий стратегияга эга бўлмай, пировард мақсадни кўрмай туриб, иқтисодий ислоҳ қилишнинг таъсирчан чора-тадбирларини белгилаб бўлмайди.

Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олиш ҳозирги ислоҳ қилиш стратегиясининг бошланҚич нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бунда биз марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш - эски хўжалик юритиш механизмини шунчаки янгилаш ёки такомиллаштириш эмас, балки бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтиш эканлигини қайта-қайта таъкидладик. Бу бир иқтисодий муносабатлар ва ташкилий-бошқарув тузилмаларининг бошқа иқтисодий муносабатлар ва ташкилий-бошқарув тузилмалари билан алмашинувидир.

Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигига эришиш, миллий давлатчилигимизни барпо этиш, бунинг учун мустаҳкам моддий негиз яратиш манфаатларини кўзлаб қуйидагилар иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасида стратегик мақсадлар қилиб белгиланди.

1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, миллий бойликнинг ортишини, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.

2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш.

3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва раҚбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш.

4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.

5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш.

Бунда ислоҳотлар инсон манфаатларига мос келган, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берган, турмуш даражасини оширишга қаратилган тақдирдагина аҳамиятли бўлишини ҳамиша ёдда тутмоҚимиз лозим.

Стратегик мақсадларга изчиллик билан эришиб бориш ислоҳ қилишнинг биринчи босқичидаги асосий устувор йўналишларни аниқ ажратиб олиш заруратини келтириб чиқарди. Бунда Ғоят кескин муаммоларни яқин фурсатларда ҳал этишга ёрдам берадиган асосий бўҚинларни топиш муҳим эди.

Бизнинг бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастуримиз устувор вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилишга асосланади.

Биринчи босқич - тоталитар ўтмишдан ҳозирги, замонавий бозор муносабатларига ўтишга қаратилган чора-тадбирлар занжиридаги бошланҚич бўҚиндир. Мазкур даврнинг хусусияти ҳам, мураккаблиги ҳам ана шунда.

Биринчи босқичда иккита ҳал қилувчи вазифани бирданига ҳал қилишга тўғри келди. Бу вазифалар:

- маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;

- республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантиришдан иборат.

Ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун биринчи босқичда иқтисодиётни дастлабки ислоҳ қилишнинг Ғоят муҳим йўналишларини белгилаб берган асосий устувор йўналишлар сифатида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш талаб қилинди.

Биринчидан, ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Давлат мустақиллигининг ва ҳозирги иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Асосий Қонун - Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қилиш бош вазифа қилиб қўйилди.

Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш, маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, шунингдек, енгил саноат, қурилиш ва транспорт соҳасидаги айрим корхоналарни акциядорлик асосида қайта қуриш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт негизларини яратиш.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг конституциявий ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш. Давлат хўжаликларини жамоа хўжаликларига ёки мулкчиликнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқача шаклларига айлантириш, фермер (деҳқон) хўжаликларини, унча катта бўлмаган кооперативларни, пудратчи ва ижарачи оилавий жамоаларни ривожлантириш ҳисобига қишлоқда ишлаб чиқаришнинг чинакам ширкатчилик шаклларини қайта тиклаш.

Учинчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг Ғоят муҳим шарти бўлмоҚи керак эди.

Иқтисодиёт барқарор амал қилиб турган тақдирдагина бозор муносабатларига муваффақиятли ўтиш мумкин. Биринчи босқичда вужудга келаётган вазият тангликни бартараф этиш учун жадал, қаттиқ, баъзан унча одат бўлмаган чоралар кўришни, аҳолининг турмуш даражаси кескин ёмонлашиб кетишига йўл қўймасликни талаб қилди.

Биринчи босқичда Ғоят муҳим ва биринчи даражали чора-тадбирлар ҳамда устувор йўналишлар сифатида қуйидагилар илгари сурилди.

Молия ва солиқ сиёсати соҳасида:

@6P =

- қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети дефицитини иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларнинг барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш;

- бюджет маблаҚлари даромад тушганидан кейингина тақсимлаштирадиган йўлдан оҚишмай бориш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблаҚ ажратиш;

- халқ хўжалиги тармоқларини, айрим корхоналарни ривожлантириш учун бюджетдан пул билан қайтармайдиган қилиб таъминлаш амалиётидан воз кечиш. Ана шу мақсадлар учун инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;

- солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадлари барқарор суратда тўлдириб турилишини таъминлайдиган, кичик ва хусусий корхоналарнинг, чет эл капитали иштирокидаги, қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарнинг ривожланишини раҚбатлантирадиган пишиқ-пухта солиқ сиёсатини олиб бориш.

@6P =

Кредит-пул сиёсати соҳасида:

@6P =

- Марказий банк бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил тижорат ва хусусий банклар икки босқичли банк тизимини вужудга келтириш, республика ҳудудида йирик чет эл банкларининг бўлимлари ва ваколатхоналарини очиш учун қулай шароит яратиш;

- барқарор пул муомаласини таъминлаш, кредит ва нақд пул эмиссиясини, жами пул массасининг асоссиз ўсишини кескин чеклаш;

- Ўзбекистон Республикасининг миллий пулини муомалага киритиш учун зарур иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни яратиш.

@6P =

Нарх-наво бўйича ва пулнинг қадрсизланишига қарши сиёсат соҳасида:

@6P =

- нарх белгилаш тизимини янада тартибга солиш, бозорни тартибга солиб турувчи восита сифатида нархнинг ролини мустаҳкамлаш;

- нарх-навони эркин қўйиб юборишнинг "эсанкиратадиган" механизми Ўзбекистон учун номақбул эканлигини қатъиян эътироф этган ҳолда, улгуржи ва чакана нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш, эркин (келишилган) нархларда сотиладиган товарлар доирасини кенгайтириш йўлини изчил амалга ошириш;
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11



Похожие:

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconЎзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ахмедов Олимжон Юсупович Вазифалари: Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат»
Коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тадбиқ этиш бўйича Агентлик ишчи гуруҳига
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconМамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси
Збекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconКириш Тадқиқот мавзусининг долзарблиги
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Узбекистан Республикаси олдида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувни чуқурлаштириш ва жаҳон амалиёти...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconДокументы
1. /Узбекистон давлат мустакиллигини кулга киритиш йулида.doc
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Олий ўқув юртларини “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconМакроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ одуддатда бир текис ривожланмаганшптя, аксинча, барча...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида icon4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса...
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации