Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Дата19.02.2014
Размер168.52 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

20.11.1991 й.

Н 429-ХII

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонуни,

ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни,

ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни


Муқаддима

I. Умумий қоидалар

II. Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш

III. Ўзбекистон республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш

IV. Якунловчи қоидалар


Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика ёшларнинг ижтимоий ҳамда маьнавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқади ва уни амалга оширади.


^ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ёшларга оид сиёсатининг мақсади ва қоидалари

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари

3-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари

4-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунлар

5-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг субьектлари


^ 1-модда. Ёшларга оид сиёсатининг мақсади ва қоидалари

Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устивор ё`налиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари ё`лида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати қуйидаги қоидаларга асосланади:

миллати, ирқи, тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маьлумоти ва сиёсий еьтиқодидан қатьи назар ёшлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш;

ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш;

миллий, маданий аньаналарнинг авлоддан авлодга ўтиши, авлодларнинг маьнавий алоқаси;

ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини амалга ошириш йўлларини еркин танлаб олишларига кафолат бериш;

жамиятни ривожлантиришга, айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ёшларнинг бевосита иштирок етиши;

ҳуқуқ ва бурчларнинг еркинлик ва фуқаролик масьулиятининг бирлиги.


^ 2-модда. Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида Ўзбекистон Республикаси тасарруфига қуйидагилар киради:

республика ҳудудида ёшларга оид давлат сиёсатининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаш;

ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таьминлаш;

ёшларга оид давлат сиёсати бошқарув идораларини тузиш;

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида республика комплекс ва аниқ мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган молиявий маблағларни тасарруф етиш;

республика ёшларининг манфаатларини Ўзбекистоннинг республикалараро ва халқаро мажбуриятлари доирасида ифодалаш;

республика ҳудудида ёшларнинг ва улар бирлашмаларининг ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;

республика ёшларининг, ёшлар жамоат уюшмаларининг ташаббусларини иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

ҳамма ҳуқуқ субьектларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ёшларга нисбатан белгилаб қўйилган мажбуриятларига риоя етишларини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишнинг бошқа масалалари.


^ 3-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсатини мустақил равишда белгилайди ва амалга оширади, ушбу Қонун 2-моддасининг йеттинчи хатбошиси бундан мустаснодир.


^ 4-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунлар

Ёшларга оид давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига, ушбу Қонунга ва ёшларнинг манфаатларига дахлдор бўлган ижтимоий, иқтисодий ҳамда ўзга муносабатларни тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ушбу Қонун орқали 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқароларга тааллуқли ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий негизини белгилаб беради ва уни тегишли қонунларни ривожлантириш ҳамда тизимга солиш учун асос деб еьтироф етади.

Агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қонундагидан ва Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.


^ 5-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг субьектлари

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, ёшлар номидан уларнинг жамоат бирлашмалари ёшларга оид давлат сиёсатининг субьектларидир.


^ II. ЁШЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

6-модда. Ёшларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уни таьминлаш

7-модда. Вояга йетмаган ҳуқуқбузарларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш

8-модда. Ёшларнинг таьлим соҳасидаги ҳуқуқлари

9-модда. Ўзбекистон Республикасида давлатнинг истеьдодли ёшларни қўллаб-қўвватлаши

10-модда. Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш


^ 6-модда. Ёшларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уни таьминлаш

Ёш фуқароларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш давлат ва жамоат ташкилотлари, бирлашмалар ва корхоналарнинг ёшларга нисбатан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган вазифаларини шахснинг қадр-қимматини оилада, меҳнат ва ўқув жамоасида, турар жойда ҳар томонлама ҳимоя қилишни ўз ичида олади.

Ёшларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда вакиллик, ижроия, суд ҳокимияти идоралари, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг ёш фуқаролари Конститусия ва қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқ ҳамда еркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини уларнинг ёшига қараб қандайдир бевосита ёки билвосита чеклаб қўйишга ё`л қўйилмайди ва бундай ҳатти-ҳаракатлар амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Вояга йетмаганларнинг муомала лаёқати масалалари, ёш фуқаролар айрим тоифаларининг (ногиронлар, уй бекалари, болалар уйида тарбияланаётган ҳамда тарбияланиб чиққанларнинг ва ҳакозо) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солиб турилади.

Ўзбекистон Республикасида ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонликни, ҳаёсизликни ва шафқацизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар ман етилади.


^ 7-модда. Вояга йетмаган ҳуқуқбузарларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш

Вояга йетмаганларга нисбатан мажбурий тарбиявий таьсир чора-тадбирларини қўллаб, шу жумладан:

етказилган азият ғуборини кўтариш мажбуриятини юклаш, жарима солиш, ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, аҳлоқ-тузатиш ишларига юбориш, ҳибсга олиш, озодликдан маҳрум етиш, уларни махсус ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш фақат суднинг ҳукмига ёки тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат шахснинг ҳуқуқларига риоя етилишини ва унинг қадр-қиммати ҳурмат қилинишини, ҳуқуқбузарлик содир етган вояга йетмаганлар анча инсонпарвар режимда сақланишини кафолатлайди, озодликдан маҳрум қилиш жойларида уларнинг аҳволини халқ депутатлари Кенгашлари ва жамоатчилик томонидан назорат қилиниши учун шарт-шароит яратади. Вояга йетмаган ҳуқуқбузарлар учун содир етган жиноятларининг оғирлилик даражаси ва уларнинг ёшини ҳисобга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жойларида табақалаштирилган режимда сақлаш назарда тутилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)


^ 8-модда. Ёшларнинг таьлим соҳасидаги ҳуқуқлари

Ўқувчилар ва талабаларнинг ўқув-тарбия муассасалари маьмурияти билан ўзаро муносабатлардаги ҳуқуқ ва бурчлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида, шунингдек тегишли муассасалар ўзини ўзи бошқариш идораларининг қарорларида белгиланади. Ўқувчилар, талабалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ўқув юртларининг маьмурияти билан тегишли қоидалар, шартномалар (битимлар) ишлаб чиқишда иштирок етадилар.

Ўқувчилар ва талабаларни ўқув жараёни вақтида ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб етишга ё`л қўйилмайди, бундай иш улар танлаган мутахассисликка мос бўлиб, ўқув-ишлаб чиқариш амалиётининг шакли ҳисобланган, ёхуд ўқувчилар ва талабалар ўқишдан бўш вақтларида ихтиёрий равишда жамоа бўлиб ёки якка тартибда меҳнат қилган ҳоллар бундан мустаснодир.

Мазкур меҳнат фаолиятига меҳнат ёки фуқаролик қонунларига мувофиқ тегишлича расмийлаштирилган шартнома бўлган тақдирда ё`л қўйилади.

Ўқувчилар ва ўқув юртларининг талабаларига ўқув ашёлари, дарсликлари ва мактаб кийимларини имтиёзли нархларда сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Моллар рўйхати ва уларни реализасия қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)


^ 9-модда. Ўзбекистон Республикасида давлатнинг истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаши

Давлат истеьдодли ёшларни алоҳида қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон Республикасида давлат ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар истеьдодли ёшларни аниқлашда ва уларнинг ижодий камол топишида кўмаклашишлари шарт. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида фан ва техника, иқтисодиёт, бошқарув, саньат соҳаларида истеьдодли ёшларни қидириб топишни, уларни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашни амалга оширишда моддий-техника базалари билан таьминланган давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва комиссиялар фаолият кўрсатади. Истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари республика ва маҳаллий бюджетлар, ҳамда бошқа манбалардан пул билан таьминланади. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-ИИ-сон Қонуни тахриридаги модда матни) ЎзР 01.05.1998 й. 621-И-сон Қонунига мувофиқ 9-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташланган


10-модда. Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш

Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш жисмоний, ақлий, ахлоқий жиҳатдан ўсишини ва Ўзбекистон халқининг манфаатлари ё`лида ижтимоий камол топишини таьминлаш учун ёш

фуқаролар ва уларнинг оилаларига бериладиган давлат кафолатларини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасида ёшлар учун:

бепул тиббий хизмат;

бепул таьлим олиш;

спорт-соғломлаштириш ва маданий-маьрифий муассасаларга имтиёзли шартларда қатнаш;

уй-жой қуриш, рўзғор буюмлари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш;

дастлабки меҳнат фаолияти учун иш жойи билан таьминланиш ёки амалдаги қонунларга мувофиқ моддий компенсасия олиш ҳуқуқи; ижтимоий инфраструктура обьектларини лойиҳалаш ва қуриш чоғида ёшларнинг талаб-еҳтиёжларини ҳисобга олиш;

ўқувчилар, талаба ёшлар ва вояга йетмаган фуқаролар учун транспортда юриш имтиёзлари;

вояга етмаганларга компенсасия тўловларини кафолатловчи ижтимоий таьминланиш минимуми белгиланади.

Вояга йетмаганларни, ёш фуқароларнинг айрим тоифаларини (ногиронлар, уй бекалари, болалар уйида тарбияланаётган ва тарбияланиб чиққанлар, ўқувчилар, талабалар, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ҳарбий хизматчилар, заҳирадаги ҳарбий хизматчилар ва шу кабиларни) ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган махсус чора-тадбирлар, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.


^ III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

11-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини ташкилий жиҳатдан таьминлаш

12-модда. Ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури

13-модда. Ёшларнинг ижтимоий хизмати

14-модда. Давлатга тааллуқли бўлмаган идоралар ва фуқароларни ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга жалб етиш

15-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини иқтисодий таьминлаш

16-модда. Ёшларнинг ижтимоий ривожланишига давлат ёрдами

17-модда. Ёшлар жамғармалари

18-модда. Давлатнинг ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши

19-модда. Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг жамоат бирлашмалари


^ 11-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини ташкилий жиҳатдан таьминлаш

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ишлаб чиқади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгаши ва бошқа давлат идоралари, жойларда еса халқ депутатлари Кенгашлари ижроия идоралари зиммасига юклатилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгашининг вазифалари, ваколатлари ва тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгаши тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ёшларга оид давлат сиёсати асосидаги тадбирларни пул билан таьминлаш ўлчамлари ва илмий жиҳатдан асосланган ижтимоий мезонларини ишлаб чиқади, ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Президентига ҳар йили ёшларнинг аҳволи хусусида маьруза тақдим етади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)


^ 12-модда. Ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқаришнинг давлат дастури

Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган давлат негизида амалга оширилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Давлат дастурининг ишлаб чиқилишидан ва рўёбга чиқарилишидан кўзланган асосий мақсад ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни, инсоний қадр-қимматини, ўзига хос, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий манфаатларини ҳимоя қилишни таьминлайдиган шарт-шароитлар яратишдан, ихтиёрийлик ва танлаш имконияти қоидалари асосида ёшларнинг халқ хўжалигида меҳнат қилишларига кўмаклашишдан иборатдир.

Давлат дастурини рўёбга чиқаришда мулкчиликнинг туридан қатьи назар корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар иштирок етади.

Давлат дастури моддий ресурслар, меҳнат ресурслари ва молиявий ресурслар билан таьминланади.

Маҳаллий ҳокимият идоралари кичик дастурлар, шунингдек мустақил ҳужжатлар тарзида дастурлар ишлаб чиқадилар. Дастурларнинг рўёбга чиқарилиши маҳаллий бюджет маблағлари ва пул билан таьминлашнинг бошқа манбаларидан амалга оширилади.


^ 13-модда. Ёшларнинг ижтимоий хизмати

Ўзбекистон Республикасида ёшларни, ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ёшларнинг жамоат уюшмалари ва уларнинг корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг фуқаро сифатидаги ташаббускорлигини рўёбга чиқаришга ёрдам кўрсатиш мақсадларида ёшлар давлат-жамоат ижтимоий хизмати амал қилади.

Ёшлар ижтимоий хизмати фаолиятининг ё`налишлари қуйидагилардан иборат:

психологик-педагогик, тиббий-биологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва вояга йетмаганлар ҳамда бошқа ёш фуқароларга маслаҳат бериш;

жисмоний нуқсонлари туфайли жуда ноқулай шароитда қолган ёш фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат ва ўқув жамоаларида ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш;

вояга йетмаган ҳуқуқбузарларга махсус тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

озодликдан маҳрум етиш ва махсус муассасаларидан қайтган ёш фуқароларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш (кўниктириш);

ёшларнинг жамоа бўлиб ва якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу фаолиятни ривожлантириш;

ҳуқуқий ташвиқот, ёшларни ишга жойлашиш, таьлим олиш ва касбий тайёргарлик кўриш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш, туризм ва спорт билан шуғулланиш соҳасидаги манфаатларини рўёбга чиқаришлари учун мавжуд имкониятлар тўғрисида хабардор етиш;

ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш шаклларини ривожлантириш;

ёшларнинг яшаш жойларида ўз бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил етишга кўмаклашиш ва ёшларга ёрдам кўрсатиш борасидаги бошқа вазифаларни бажариш.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳудуддаги ўзига хосликни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматнинг аниқ шаклини белгилайди.


^ 14-модда. Давлатга тааллуқли бўлмаган идоралар ва фуқароларни ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга жалб етиш

Ёшларнинг жамоат уюшмаларини, бошқа давлатга тааллуқли бўлмаган ташкилотларни ёшларга ижтимоий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятга жалб етиш халқ депутатлари Кенгашлари ижроия идоралари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгаши ва республиканинг бошқа идоралари билан шартнома тузиш асосида амалга оширилади. Шартномада ёшларнинг талаб-еҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолиятнинг тури ва мазмуни, томонларнинг мажбуриятлари бўйича кўрсатиладиган молиявий ёки моддий ёрдамнинг шартлари белгиланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги модда манти)


^ 15-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини иқтисодий таьминлаш

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги тадбирларни пул билан таьминлаш бюджетлар, ёшлар жамғармаси ва бошқа жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қуйидагилар республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек республика жамғармалари ва бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан пул билан таьминланади:

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги республиканинг комплекс ва аниқ мақсадли дастурлари;

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни ҳал етишни жадаллаштиришга қаратилган, аниқ мақсадлар учун қилинадиган харажатлар;

ёшлар жамоат ташкилотларининг ижтимоий жиҳатдан муҳим бўлган дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қилинадиган харажатлар;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари бўйича давлат Кенгаши ва унга бўйсунувчи муассасаларни таьминлашга кетадиган харажатлар;

Ўзбекистон Республикаси тузган шартномаларга мувофиқ ёшларнинг минтақалараро миқёсда ва халқаро алоқаларни амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган ёш фуқароларни ижтимоий таьминлашнинг кафолатланган умумдавлат минимумига қилинадиган харажатлар;

вояга йетмаган фуқароларга компенсасия тўлаш билан боғлиқ харажатлар.


^ 16-модда. Ёшларнинг ижтимоий ривожланишига давлат ёрдами

Ёш фуқаролар ва ёш оилаларга ижтимоий имтиёзлар, чунончи: якка тартибда уй қуриш учун йер ажратиш, уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш кооперативларига аьзо бўлиш учун пай бадаллари тўлаш, рўзғор буюмлари сотиб олиш (шу жумладан чорва моллари сотиб олиш), узоқ муддат фойдаланадиган кундалик уй жиҳозлари сотиб олиш, тижорат асосида амал қиладиган ўқув юртларида таьлим олиш учун ҳақ тўлаш ва бошқа мақсадларга узоқ муддатли кредитлар берилади.

Ёшларга кредитлар банклар томонидан кам фоиз олиш шарти билан берилиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган имтиёзли тартибда узилади.

ЎзР 01.05.1998 й. 621-И-сон Қонунига мувофиқ 16-модданинг учинчи қисми чиқариб ташланган Ёш фуқароларнинг айрим тоифаларига темир ё`л, ҳаво, сув, автомобил транспортида (таксидан ташқари) ва шаҳар пассажир транспортида юриши учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ имтиёзлар берилади.

Ўз фойдасидан маьлум қисмини давлат ёшлар сиёсатига оид комплекс ва мақсадли дастурларни молиялаштиришга ё`налтираётган корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмалар учун имтиёзли солиққа тортиш ўрнатилади.


^ 17-модда. Ёшлар жамғармалари

Ўзбекистон Республикасида илмий, техникавий, маданий ва бошқа ижодий фаолиятни, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг муаммоларини ҳал етишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат-жамоат ёшлар жамғармалари ташкил етилади.

Ёшларнинг жамғармалари ва уларнинг тармоқ бўлинмалари ҳамда корхоналари ўз устав фаолиятларини амалга ошириш учун шу жамғармаларга ё`лланадиган фойдаларидан солиқ тўлашдан озод етиладилар.

Ёшларнинг давлат-жамоат жамғармаларини ташкил етиш, улар фаолиятиинг тартиби ва ташкил бўлиш манбалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)


^ 18-модда. Давлатнинг ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши

Давлат ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини, халқ хунармандчилиги ва ҳунармандчилик касб-кори билан шуғулланишини, ёшлар корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради.

Ишловчилар рўйхат таркибининг камида 75 фоизини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил етадиган қуйидаги корхоналар: мактаб ўқувчилари, ўрта махсус билим юртларининг ўқувчилари, олий ўқув юртлари кундузги бўлимларининг талабалари, илмий-тадқиқот, инновасия ва жорий етиш ишлари олиб бориш учун ёш олимлар томонидан ташкил етилган корхоналар, шунингдек ёшлар ташкилотлари тузган ҳамда рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ёшларга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва хизматларни кўрсатувчи корхоналар ёшлар корхоналари ҳисобланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ёшлар корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ: қарз олишда, инвестисияларда, зарур ишлаб чиқариш воситалари билан таьминланишда, йер майдонларини олишда, ўзларининг тижорат таваккалларини суғурталашда имтиёзлар белгиланади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-И-сон Қонуни тахриридаги қисм)


^ 19-модда. Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг жамоат бирлашмалари

Республика ёшларининг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ҳамда еркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантиришни ўзининг асосий мақсадларидан бири деб билган фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, кўнгилли уюшмаси Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг жамоат бирлашмаси деб ҳисобланади.

Ёшлар жамоат бирлашмасининг Устави (низоми, бошқа асосий ҳужжати)да аьзо бўлувчининг ёки қатнашчисининг ёши чегаралаб қўйилган (30 ёш) бўлиши керак. Ёшлар жамоат бирлашмасидаги 30 ёшдан катта аьзолар (қатнашчилар) кўпи билан ёшлар жамоат бирлашмасига кирганлар жами сонининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ёшларнинг жамоат бирлашмалари ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлатнинг комплекс ва аниқ мақсадли дастурларини ишлаб чиқишида қатнашадилар.


^ IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

20-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилиш

21-модда. Ушбу Қонунни бузганлик учун жавобгарлик


20-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилиш

Ушбу Қонуннинг рўёбга чиқарилишини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари Кенгашлари ва бошқа давлат идоралари назорат қилиб борадилар. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-ИИ-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ушбу Қонуннинг барча давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек фуқаролар томонидан аниқ ва бир тахлитда ижро етилиши устидан олий назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикасининг Прокурори зиммасига юклатилади.


^ 21-модда. Ушбу Қонунни бузганлик учун жавобгарлик

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг мансабдор шахслари ушбу Қонуннинг қоидаларига риоя етилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда жавобгардирлар.

Ушбу Қонунга зид келадиган ҳар қандай қонун ҳужжатлари қабул қилиниши биланоқ бутунлай ёки уларнинг тегишли қисми ҳақиқий емас деб ҳисобланади.

Ёшларга оид давлат сиёсати субьектларига ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар оқибатида йетказилган зарар тегишли суднинг қарорига асосан, тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳУҚУҚбузарликларнинг профилактикаси тўҒрисида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii icon6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони
Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом
Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолотлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации