Документы



I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади icon

I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

НазваниеI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Дата19.02.2014
Размер141.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 29.08.1997 й. Н 464-I


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу қонун фуқароларга таьлим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конститусиявий ҳуқуқини таьминлашга қаратилган.


2-модда. Таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида таьлим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


^ 3-модда. Таьлим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принсиплари

Таьлим ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эьлон қилинади.

Таьлим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:

таьлим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда еканлиги;

таьлимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таьлимининг мажбурийлиги;

ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими ё`налишини: академик лисейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;

таьлим тизимининг дунёвий характерда еканлиги;

давлат таьлим стандартлари доирасида таьлим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

таьлим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;

билимли бўлишни ва истеьдодни рағбатлантириш;

таьлим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.


^ 4-модда. Билим олиш ҳуқуқи

Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, еьтиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатьи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Билим олиш ҳуқуқи:

давлат ва нодавлат таьлим муассасаларини ривожлантириш;

ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таьлим олишни ташкил етиш;

таьлим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таьлим муассасаларида шартнома асосида тўлов евазига касб-ҳунар ўргатиш;

барча турдаги таьлим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга ега бўлиши;

оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитасиядан ўтган таьлим муассасаларида екстернат тартибида аттестасиядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таьминланади.

Бошқа давлатларнинг фуқаролари ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига ега.

Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга ега.


^ 5-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи

Тегишли маьлумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга ега бўлган шахслар Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига ега.

Педагог ходимларни олий ўқув юртларига ишга қабул қилиш ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан ман етилган шахсларнинг таьлим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига ё`л қўйилмайди.


^ 6-модда. Таьлим муассасасининг ҳуқуқий мақоми

Таьлим муассасасини аккредитасиялаш ваколатли давлат органи томонидан аттестасияга асосан амалга оширилади.

Таьлим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда барпо етилади.

Нодавлат таьлим муассасаси ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда давлат аккредитасиясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таьлим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига ега бўлади.

Таьлим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав асосида фаолият кўрсатади.

Таьлим муассасаси аттестасия натижаларига биноан давлат аккредитасиясидан маҳрум етилиши мумкин.

Таьлим муассасалари ўқув-тарбия мажмуиларига ҳамда ўқув-илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уюшмаларига бирлашишга ҳақли.

Таьлим муассасалари уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пулли таьлим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шугулланишга ҳақли.


^ 7-модда. Давлат таьлим стандартлари

Давлат таьлим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таьлим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат таьлим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таьлим муассасалари учун мажбурийдир.


^ 8-модда. Таьлим бериш тили

Таьлим муассасаларида таьлим бериш тилидан фойдаланиш тартиби Давлат тили ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солинади.


^ II. ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА ТУРЛАРИ


9-модда. Таьлим тизими

Ўзбекистон Республикасининг таьлим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат стандартларига мувофиқ таьлим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таьлим муассасалари;

таьлим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таьминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;

таьлим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикасининг таьлим тизими ягона ва узлуксиздир.


^ 10-модда. Таьлим турлари

Ўзбекистон Республикасида таьлим қуйидаги турларда амалга оширилади:

мактабгача таьлим;

умумий ўрта таьлим;

ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими;

олий таьлим;

олий ўқув юртидан кейинги таьлим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

мактабдан ташқари таьлим.


^ 11-модда. Мактабгача таьлим

Мактабгача таьлим бола шахсини соғлом ва йетук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таьлим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатьи назар бошқа таьлим муассасаларида олиб борилади.


^ 12-модда. Умумий ўрта таьлим

Умумий ўрта таьлим босқичлари қуйидагича:

бошланғич таьлим (I-IV синфлар);

умумий ўрта таьлим (I-IХ синфлар).

Бошланғич таьлим умумий ўрта таьлим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникмаасосларини шакллантиришга қаратилгандир. Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилинади.

Умумий ўрта таьлим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга ё`налтиришга ва таьлимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.

Болаларнинг қобилияти, истеьдодини ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактаблар ташкил етилиши мумкин.


^ 13-модда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими

Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таьлим асосида академик лисейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг ё`налишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига ега.

Академик лисейлар ва касб-ҳунар коллежлари егалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таьлимни навбатдаги босқичда давом еттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими беради.

Академик лисей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга ё`налтирилган билим олишларини таьминлайдиган уч йиллик ўрта махсус ўқув юртидир.

Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос олишни таьминлайдиган уч йиллик ўрта касб-ҳунар ўқув юртидир.


^ 14-модда. Олий таьлим

Олий таьлим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таьминлади.

Олий маьлумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таьлим муассасаларида) ўрта махсус касб-ҳунар таьлими асосида амалга оширилади.

Олий таьлим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маьлумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага ега.

Бакалавриат олий таьлим ё`налишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таьлимдир.

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом етадиган олий таьлимдир.

Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маьлумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.


^ 15-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таьлим

Олий ўқув юртидан кейинги таьлим жамиятнинг илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган еҳтиёжларини таьминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан кейинги таьлим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адьюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиниши мумкин.

Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


^ 16-модда. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таьминлайди.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


^ 17-модда. Мактабдан ташқари таьлим

Болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги еҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил етиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-естетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа ё`налишларда мактабдан ташқари таьлим муассасаларини ташкил етишлари мумкин.

Мактабдан ташқари таьлим муассасаларига болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, саньат мактаблари, мусиқа мактаблари, студиялар, кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.

Мактабдан ташқари таьлим муассасаларининг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.


^ 18-модда. Оиладаги таьлим ва мустақил равишда таьлим олиш

Давлат оилада таьлим олишга ва мустақил равишда таьлим олишга кўмаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустақил равишда таьлим олиш тегишли таьлим муассасаларининг дастурлари бўйича амалга оширилади. Таьлим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий, маслаҳат ва бошқа юсинда ёрдам кўрсатилади.


^ 19-модда. Таьлим тўғрисидаги ҳужжатлар

Аккредитасия қилинган таьлим муассасаларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маьлумот тўгрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади.

Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маьлумот тўғрисидаги ҳужжат оилада таьлим олган ёки мустақил равишда билим олган ва аккредитасия қилинган таьлим муассасаларининг тегишли таьлим дастурлари бўйича екстерн тартибида имтиҳонлар топширган шахсларга ҳам берилади, давлат таьлим муассасаларида ўқитилиши шарт бўлган ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган мутахассисликлар бундан мустасно.

Олий маьлумот тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанларга қўйилган баҳолар ёзилган варақа илова қилинади.

Диссертасия ҳимоя қилган шахсларга белгиланган тартибда фан номзоди ёки фан доктори илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.

Давлат таьлим стандартларига мос келган тақдирда ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида ҳар икки томоннинг маьлумот тўгрисидаги ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин.

Тегишли босқичдаги таьлимни тугалламаган шахсларга белгиланган намунадаги маьлумотнома берилади.

Давлат тасдиқлаган намунадаги маьлумот тўғрисидаги ҳужжат навбатдаги босқич таьлим муассасаларида таьлим олишни давом еттириш ёки тегишли ихтисослик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.


^ III. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


20-модда. Таьлим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш

Таьлим муассасасида таьлим олувчилар қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таьминланади.


^ 21-модда. Таьлим муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Таьлим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таьтиллар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.

Таьлим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда ставкалар, мансаб окладларига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.


^ 22-модда. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш

Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таьминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


^ 23-модда. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таьлим муассасалари ташкил етилади. Болалар ва ўсмирларни ушбу таьлим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган таьлим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таьминотида бўлади.


^ 24-модда. Ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган шахслар учун ўқув-тарбия муассасалари

Алоҳида шароитларда тарбияланиш ва ўқишга муҳтож бўлган болалар ва ўспиринлар учун уларнинг билим олиши, касб тайёргарлиги ва ижтимоий тикланишини таьминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил етилади.

Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таьлим олиши ва мустақил билим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.


^ IV. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таьлим соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таьлим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

таьлим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

таьлим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;

таьлимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

таьлим муассасаларини ташкил етиш, қайта ташкил етиш ва тугатиш тартибини белгилаш;

таьлим муассасаларини аккредитасиядан, педагог, илмий кадрларни аттестасиядан ўтказиш тартибини белгилаш;

бошқа давлатларнинг таьлим муассасаларига ўзбекистон Республикасининг ҳудудида таьлим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таьлим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг еквивалент еканлигини қайд етиш тартибини белгилаш;

давлат таьлим стандартлари тасдиқлаш;

давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маьлумот тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;

давлат грантлари миқдори ва таьлим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилаш;

давлат олий таьлим муассасасининг ректорларини тайинлаш;

таьлим олувчиларни аккредитасия қилинган бир таьлим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.


^ 26-модда. Таьлимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг ҳуқуқ доираси

Таьлимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

таьлим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;

таьлим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш;

давлат таьлим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таьминлаш;

ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таьлимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий етиш;

ўқув ва ўқув-услибият адабиётларини нашр етишни ташкил қилиш;

таьлим олувчиларнинг якуний давлат аттестасияси ва давлат таьлим муассасаларида екстернат тўгрисидаги низомларни тасдиқлаш;

давлат олий таьлим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

педагог ходимларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил етиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.


^ 27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таьлим соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

таьлим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш еҳтиёжларига мувофиқлигини таьминлайдилар;

таьлим муассасаларини ташкил етадилар, қайта ташкил етадилар ва тугатадилар, (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар;

ўз ҳудудларидаги таьлим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва имтиёзларни белгилайдилар;

таьлим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя етилишини таьминлайдилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.


^ 28-модда. Таьлим муассасасини бошқариш

Таьлим муассасасини унинг раҳбари бошқаради.

Таьлим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил етилиши мумкин.


^ 29-модда. Таьлим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таьлим муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар

Таьлим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари нодавлат таьлим муассасаларида таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини назорат қилади.

Нодавлат таьлим муассасалари таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, аккредитасия қилган органлар уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Нодавлат таьлим муассасаларига қабул давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


^ V. ЯКУНЛОВЧИ ХУЛОСАЛАР


30-модда. Ота-оналар ёки қонуний вакилларнинг вазифалари

Вояга йетмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими олишлари учун жавобгардирлар.


^ 31-модда. Таьлимни молиялаш

Давлат таьлим муассасаларини молиялаш республика ва маҳаллий бюджетлар маблаглари, шунингдек бюджетдан ташқари маблаглар ҳисобидан амалга оширилади.


^ 32-модда. Таьлимни ривожлантириш фондлари

Таьлимни ривожлантириш фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг шу жумладан чет еллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил етилиши мумкин.


^ 33-модда. Халқаро ҳамкорлик

Таьлим муассасалари таьлим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок етадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил етиш ҳуқуқига ега.


34-модда. Таьлим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Таьлим тўгрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов



Похожие:

I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади icon1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.,...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconЎзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconI боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади icon1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари 2-модда
Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i «реклама тўҒрисида»
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconЛойиҳа Ўзбекистон Республикасининг
...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади icon1-боб. Умумий іоидалар 1-модда. Ушбу Јонуннинг маісади
...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconЎзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни...
I. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади iconЎзбекистон республикасининг қонуни тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўҒрисида
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 37-38-сон, 371-модда;...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации