Документы



Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги icon

Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги

НазваниеЎзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги
Дата28.06.2013
Размер230 Kb.
ТипДокументы
скачать










Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув

комиссияси (МЭТК)нинг 2012 йил 1 июндаги

3-сон баённомаси билан маъқулланган





Архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив фондлари мулкдорлари учун ўз архив фондларининг ҳажми ва таркиби ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича

услубий қўлланма


I. Умумий қоидалар

Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”, 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (бундан буён матнда ЎзР МАФ деб юритилади) ҳисобини ҳамда Миллий архив фондининг давлат каталоги тўғри юритилиш тартибини белгилайди.

^ Миллий архив фондининг Давлат каталоги – архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг таркибига киритилган архив фондларининг ҳажми ва таркиби тўғрисидаги асосий маълумотлардан иборат бўлган ҳисобга олиш ҳужжати.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг Давлат каталоги (бундан буён матнда Давлат каталоги деб юритилади) МАФ таркибига киритилган ҳамда давлат ва нодавлат архивлари (бундан буён матнда архивлар деб юритилади), шунингдек идоравий архивларнинг масъул сақловида бўлган архив фондлари, архив ҳужжатларининг марказлаштирилган давлат ҳисобидир.

Давлат каталоги:

архив ҳужжатлари ЎзРМАФ таркибига киритилган архив фондларининг таркиби, ҳажми, уларнинг тўлдириб борилиши, ҳаракати ва архивларга доимий сақлашга берилишининг тизимли ва марказлаштирилган ҳисобини, назоратини олиб бориш;

архив ҳужжатлари ЎзРМАФ таркибига киритилган архив фондларининг таркиби ва ҳажми, уларнинг ўзгариши, шунингдек уларни сақлаш жойлари бўйича ягона маълумотлар базасини тизимли шакллантириш учун юритилади.

Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги муассасаларида, давлат музейларида, кутубхоналарида, идоравий архивларда фондлар, коллекциялар, сақлаш бирликлари (йиғмажилдлар) бўйича сақланади ва ҳисобга олиб борилади.

Архивда ҳужжатлар ҳисобини юритиш учун масъул ходим тайинланади.

Ҳисоб ҳужжатларига ёзувлар фақат ҳисобни олиб бориш учун масъул ходим томонидан киритилади.

II. ЎзР МАФ ҳужжатларини Давлат каталогига киритиш учун архив фондлари мулкдорлари ўз архив фондларининг ҳажми ва таркиби ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби

Архивларнинг жамлаш манбаи бўлган ташкилотлар ўзларининг идоравий архивларида мавжуд бўлган ЎзР МАФ ҳужжатлари ҳақида маълумотларни ҳар йили календарь йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 5 январдан кечикмай (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) тегишли давлат архивларига тақдим этадилар.

Давлат архивлари ўзида сақланаётган ва жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг идоравий архивларида сақланаётган ҳужжатларининг таркиби ва ҳажми, уларнинг ўзгариши бўйича маълумотларни ҳар йили 1 январь ҳолати бўйича умумлаштириб, 10 январгача тегишли ҳудудий бошқармаларга (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) тақдим этадилар.

Архив иши бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан ҳудуддаги ҳар бир архивлардан 1 январь ҳолатига олинган маълумотларни умумлаштириб, 15 январгача (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) “Ўзархив” агентлигига тақдим этилади.

ЎзР МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар томонидан идоравий архивларида сақланаётган МАФ таркибига кирган ҳужжатларнинг ҳажми, уларнинг ўзгариши бўйича маълумотларни 1 январь ҳолатига ҳар йили 15 январга қадар (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) “Ўзархив” агентлигига тақдим этилади.

ЎзР МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондларининг қуйи ташкилотлари идоравий архивларида сақланаётган ЎзР МАФ таркибига кирган ҳужжатларнинг ҳажми, уларнинг ўзгариши бўйича 1 январь ҳолатига бўлган маълумотларни ҳар йили 10 январга қадар тегишли ҳудудий архив иши бошқармаларига (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) тақдим этадилар.

ЎзР МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисмини сақлаётган нодавлат архивлари ҳужжатларнинг ҳажми, уларнинг ўзгариши бўйича 1 январь ҳолатига бўлган маълумотларни ҳар йили 10 январга қадар тегишли ҳудудий архив иши бошқармаларига (электрон кўриниши 2 нусхада оптик дискларда) тақдим этадилар.

“Ўзархив” агентлигининг Давлат каталоги бўйича масъул ходими (бундан буён матнда Давлат каталоги бўйича масъул ходим деб юритилади) томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларнинг сифати ва ҳаққонийлиги, фонд ташкил этувчи ташкилотнинг номланиши, қайта номланиши, бўйсуниши, сақлов бирлигидаги ҳужжатларнинг ҳажми ва таркибини ўтган йилларда берилган маълумотларга нисбатан солиштирган ҳолда таққослаб чиқилади.

Ҳаққоний бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, Давлат каталоги бўйича масъул ходим бу ҳақда ижрочини хабардор қилади, ижрочи аниқланган камчиликларни икки ҳафта муддатда бартараф этиши зарур.

Давлат каталоги бўйича масъул ходим томонидан маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги тасдиқлангандан сўнг берилган маълумотлар ижрочилар томонидан 2 нусхада оптик дискларда тегишли давлат архивига, Архив иши боқармасига ёки “Ўзархив” агентлигига тақдим қилинади.

Давлат каталоги бўйича масъул ходим томонидан таққослаш ўтказилгандан сўнг тегишли устунлар бўйича якуний хулоса чиқарган ҳолда маълумотлар Давлат каталогига киритилади.

Давлат каталоги ахборот хавфсизлиги таъминланган ва барча зарур ҳимоя чоралари кўрилган ҳолда, электрон шаклда юритилади ҳамда ҳар йилнинг якунида ўзгартиришлар киритилгандан сўнг маълумотлар қоғозга кўчирилади, муқоваланади, ип билан тикилади, муҳрланади ва “Ўзархив” агентлигида сақланади.


^ III. Фонд варақаси

Фонд варақаси - архив ҳужжатларининг сони, таркиби, сақланиш жойи ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳамда “Ўзархив” агентлигида, Архив иши бўйича ҳудудий бошқармаларда, архивларда ва идоравий архивларда фондларнинг ва сақлов бирликларининг умумий сонини ҳисобга олиш учун мўлжалланган варақа (1-иловада).

Календарь йили мобайнида янги архив фондлари ташкил этилса, ушбу фондлар шакллангандан кейин бир ой муддат ичида “Ўзархив” агентлигига фондлар варақаси тақдим этилади.

Тақдим этилган фонд варақалари Давлат каталоги бўйича масъул ходим томонидан таққосланади ҳамда маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги тасдиқлангандан сўнг фонд каталогига киритилади. Ахборотлари тўлиқ ва аниқ бўлмаган фонд варақалари фонд каталогига киритилмайди ҳамда ушбу тақдим этилган фонд варақаси ижрочига қайтариб юборилади.

Фонд варақаси давлат архивлари ва нодавлат архивларида уч нусхада тўлдирилади:

1 - нусхаси Давлат каталогини шакллантириш учун “Ўзархив” агентлигига топширилади;

2 - нусхаси ҳудудий Архив иши бошқармасига топширилади;

3 - нусхаси архивининг ўзида қолади.

Архивларнинг жамлаш манбаи бўлган ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида, ҳамда ЎзР МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган ташкилотларда 2 нусхада тўлдирилади:

1 - нусхаси Давлат каталогини шакллантириш учун “Ўзархив” агентлигига топширилади;

2 - нусхаси МАФнинг ҳисобини олиб бориш учун идоравий архивининг ўзида қолади.


^ Фонд варақасини тўлдириш тартиби:

1. “Фонднинг биринчи қабул қилинган санаси” қисмигаархив билан ташкилот ўртасида ҳужжатларни архивга қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган вақти (кун, ой, йил) ёзилади.

2. “Фонд варақасининг каталогга олинган санаси” қисмига - ташкилот биринчи марта архивга ҳужжат топширганда унга янги фонд рақами (фондлаштирилган) берилган вақти (кун, ой, йил) ёзилади.

3. “Архив органи” қисмига - карточкани қайси муассаса учун тўлдирилган бўлса шу муассаса номи ёзилади.

4. “Фонднинг сақланиш жойи (давлат архивининг номи ва манзили)” қисмига – Фондни сақлаётган архивнинг ёки идоравий архивнинг номи ва манзили ёзилади.

5. “фонд рақами” қисмига – архив сақловига ҳужжатлари биринчи бор келиб тушган ташкилотга фондлар рўйхати бўйича берилган фонд рақами қўйилади. Фонд даврларга қараб белгиланади, масалан: ҳужжатлари тарихий даврга оид бўлган фондлар Т-1, Т-2,..., русча: исторический И-1, И-2,...в.ҳ.к. белгиланади (бу даврга-1917 йилгача бўлган ҳужжатлар киради), ҳужжатлари шўролар даврига оид бўлган фондлар Ш-1, Ш-2,..., русча: советский С-1, С-2,...в.ҳ.к. белгиланади (бу даврга-1917-1991 йиллар оралиғидаги ҳужжатлар киради), ҳужжатлари мустақиллик даврига оид бўлган фондлар М-1, М-2,... русча независимость Н-1, Н-2,... в.ҳ.к белгиланади.

МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондларининг фонд рақами ташкилот учун ялпи рим рақами билан, яъни I-фонд, II-фонд, III-фонд … каби белгиланади (фонд рақами берилиш тартиби 2-иловада келтирилган).

МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондларининг қуйи ташкилотлари идоравий архивлари фонд рақами юқори ташкилоти учун берилган фонд рақами қўйилган ҳолда I/1-фонд, II/2 -фонд, III/3-фонд … каби белгиланади.

6. “Мулкчилик шакли” қисмига – МАФнинг давлатга тегишли бўлган қисми (давлат “Д” ҳарфи билан белгиланади) ёки давлатга тегишли бўлмаган қисмлар (нодавлат “Н” ҳарфи билан белгиланади) ҳақида маълумот ёзилади.

7. “Сақлаш муддати (фақат нодавлат архив фонди учун)” қисмига – фақат нодавлат архив фонди ҳужжатларининг сақлаш муддатлари “Доимий” деб ёзилади.

8. “Ҳар бир фонд номининг чегара саналари” қисмига – шу фондга тегишли ташкилотнинг ташкил этилган (рўйхатга олинган) ва фаолиятини тугатган (фондда шу даврга оид ҳужжатларнинг бор ёки йўқлигидан қатъий назар) саналари ёзилиши керак. Ташкилот ҳозир ҳам фаолият кўрсатиб турган бўлса, охирги сана қўйилмайди. Шахсий келиб чиқишдаги фонд учун бу бандда фондни ташкил этивчининг ҳаёти саналари, ҳужжатлар тўплами учун эса тўпламга киритилган ҳужжатларнинг энг аввалги ва энг кейинги саналари, фонд ташкил этувчининг вафотига билдирилган муносабатлар, хотира-юбилей тадбирларини ўтказишга оид ҳужжатларни йиғиб боргани ҳисобига фонднинг даврий чегара саналаридан фарқланиши мумкин.

Архив фондлари чегарасининг бошланиши тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида улар ташкил этилганлигига мувофиқ белгиланади.

9. “Фонд номи” бандида – ташкилот (фондни ташкил этувчи)нинг фаолияти бошидан бошлаб агар номи ўзгарган бўлса аниқ саналари кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг янги номи ёзилади, охирги номи фонднинг номи бўлиб ҳисобланади. Фондни ташкил этувчининг ўзгартирилган ҳар бир номи ва жойлашган жойининг ўзгариши ҳам кўрсатилиб янги сатрдан ёзилади. Бунда агар ташкил этилиши ва тугатилиши саналари орасида ҳужжатлар сақланмаган даври бор бўлса, фондни ташкил этувчининг ўзгарган номи шу давр учун ҳам кўрсатилади. Фондни ташкил этувчи ташкилот номидаги кейинги барча ўзгаришлар фонд ҳужжатларининг келиб тушиши мобайнида фонд варақасига киритилиб борилади ҳамда шу фондга тегишли ташкилотнинг жойлашган жойи ёзилади.

Бирлашган архив фондлари (Бирлашган архив фонди - бир-бири билан тарихий ва/ёки мантиқий алоқаларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ ташкилотлар, шунингдек ўзаро тарихий ва/ёки мантиқий боғлиқ алоқаларга эга бўлган фуқароларнинг фаолияти жараёнида пайдо бўлган архив ҳужжатларидан иборат архив фонди) учун кўрсатилган бу бандда фонднинг умумлашма номи берилади.

Масалан: 01.07.1991 йилда ташкил топган (ҳозирги кунда фаолият юритаётган) Сирдарё тумани ижтимоий таъминот бўлимига тегишли ҳужжатларни Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё туман Давлат архивига 02.06.1999 йилда қабул қилинган ҳамда бу ташкилотга Сирдарё туман Давлат архиви томонидан фондларни руйхатга олиш китоби бўйича М-6 - сонли фонд рақами берилган (ташкилот фаолият йиллари Мустақиллик даврига оид бўлганлиги сабабли фонд рақами олдига М – ҳарфи қўйилган). Фонд варақасининг каталогга олинган санаси 04.06.1999 йил. Мулкчилик шакли давлатга тегишли бўлганлиги сабабли “Д” – ҳарфи билан белгиланади. Фонд варақаси Давлат архивларида уч нусхада тўлдирилиши сабабли фонд варақасининг биринчи нусхасининг “Архив органи” қисмига “Ўзархив” агентлигига деб ёзилади. 2 - нусхасига ҳудудий Архив иши бошқармасига тақдим қилиш учун Архив иши бошқармаси номи ёзилади. 3 – нусхаси фонд варақасини топшираётган архивнинг ўзида қолади.

намуна


^ Фонднинг биринчи қабул қилинган санаси

Фонд варақасининг каталогга олинган санаси

Архив органи

Фонднинг сақланиш жойи (давлат архивининг номи ва манзили)


Фонд рақами


М-6 .

02.06.1999й.

04.06.1999 й.

“Ўзархив” агентлиги

Сирдарё туман Давлат архиви


Гулистон ш.




Д .

Мулкчилик шакли


___________

Сақлаш муддати (фақат нодавлат архив фонди учун)

Ҳар бир фонд номининг чегара саналари

ФОНД НОМИ

01.07.1991 -

Сирдарё тумани ижтимоий таъминот бўлими



10. “Фонднинг 1 январ ҳолати бўйича ҳажми” бандида:

- “Йиллар” қаторининг тўғрисига - сақланувдаги шу фондга тегишли ҳужжатларнинг умумий сони ҳамда ҳар йилнинг 1 январь санасига ўтган йил давомида қабул қилинган ва чиқарилган ҳужжатлар миқдори ёзилади.

Масалан: 01.01.2008 йил ҳолатига 200 с.б. ҳужжат мавжуд бўлган, 2008 йил 100 с.б. ҳужжат қабул қилинган, жами 01.01.2009 йилга 300 с.б.да ҳужжатни ташкил қилган, 2009 йилда 150 с.б.да ҳужжат чиқарилган, жами 01.01.2010 йилга 150 с.б.да ҳужжатни ташкил қилган. Ҳар бир қабул қилинган ёки чиқарилган ҳужжат умумий ҳужжатлар сонига қўшилиб ёки айрилиб 1 январь ҳолатига ёзилади.


намуна







фонднинг 1 январ ҳолати бўйича ҳажми

Йиллар

2008

2009

2010

Ҳужжатлар сақл. бирл. сони

200

300

150

Шу жумладан рўйхатланмаган сақл.бирл. (ҳужжатлар, варақлар)










мавжуд суғурта нусхалари сақл.бирл.














- “Шу жумладан рўйхатланмаган сақл.бирл. (ҳужжатлар, варақлар)” бандига қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати тузилмаган бўлса ҳужжатлар сони ҳисоблаб чиқилади ва шу бандга ёзилади.

- “мавжуд суғурта нусхалари сақл.бирл.” бандига шу фондга тегишли ҳужжатлардан олинган суғурта нусхалари ёки фойдаланиш фонди учун олинган ҳужжатлар сақлов бирлиги сони киритилади.

Орқа томони

11. “Ҳужжатлар номи ва уларнинг қисқача тавсифи” бандига қабул қилинган ҳужжатлар номи ёзилади. Масалан: Баённомалар, ҳисоботлар каби доимий сақланадиган ҳужжатлар номи , бошланғич ва охирги йиллари ёзилади.

намуна


Ҳужжатлар номи ва уларнинг қисқача тавсифи

Бошлангич йиллар

Охирги йиллар

шартномалар, битимлар, режалар, ҳисоботлар, далолатномалар

2000

2005

йиллик ҳисоботлар

2000

2005






12. “Фонднинг аввалги рақами” бандига:

фонд олдин бошқа давлат архивига ёки шу давлат архивининг бошқа фондига тегишли бўлиб кейин ушбу фондга кирим қилинган бўлса, ташкилот мустақилликдан олдин фаолият юритган бўлиб, мустақилликдан кейин номи ёки фаолият тури ўзгартирилган бўлса фонднинг эски номи, эски рақами ҳамда қайси давлат архивидан ёки қайси фонддан кирим қилинган эски фонд рақами ёзилади;

Фонд рақамлари фақат “Ўзархив” агентлигининг рухсати билан қайта рақамланади ва янги берилган фонд варақасига фонднинг аввалги рақами қўйилади.

13. Фонд варақасининг охирги бандида варақага киритилган маълумотларни архив директори ёки масъул ходим фамилияси, исми, шарифи ва имзоси билан тасдиқланади ва тасдиқланган вақти киритилади.

14. Бериб юборилган фондлар фонд варақаси тепасига қачон, қайси давлат архивига ёки ташкилотга бериб юборилганлиги ҳақида маълумот ёзилади ҳамда фонд варқаси архивда бериб юборилган фонд сифатида қолдирилади. Қабул қилиб олган давлат архиви бу фондга янги фонд варақаси очиб ҳисоб ҳужжатларида ҳисоби олиб борилади.

Масалан: Илгари Сирдарё вилоят Давлат архивига тегишли М-14 –фонд Сирдарё туман давлат архивига бериб юборилгандан кейин Сирдарё туман давлат архиви бу фондга янги М-6 рақами берган.


намуна

Фонднинг аввалги рақами: Сирдарё вилоят Давлат архиви М-14-рақамли фонди .

Изоҳ: ^ 02.06.1999 йилда Сирдарё вилоят Давлат архивидан қабул қилинган .


_______________ _______________ _________________________

(лавозим номи) (имзо) (ходим имзосининг шарҳи)

1999 йил “ 02 ” июнь


^ IV. Фондлар таркиби ва ҳажмидаги ўзгариш ҳақида маълумотнома


Фонд таркиби ва ҳажмидаги ўзгариш ҳақида маълумотномани тўлдириш тартиби:

1-устунда – тартиб рақами киритилади.

2-устунда – фонд рақами қўйилади.

3-устунда – фонд номи бўлимида фондни ташкил этувчи ташкилот номи киритилади.

4,5-устунларда – қабул қилинган ҳужжатлар номи ва уларнинг тавсифи (аннотацияси) ҳамда ҳужжатларнинг қайси йиллар тегишлилиги ёзилади.

6,7-устунларда – ҳисобот давридаги бошқа архивларга бериб юборилган хужжатлар, МЭТКда кўриб чиқилиб йўқ қилишга ажратилган ҳужжатлар ёки бошқа фонд билан бирлаштирилган ҳужжатлар номи ва уларнинг тавсифи (аннотацияси) ҳамда шу ҳужжатларнинг қайси йиллар тегишлилиги ёзилади.

8,9-устунларда – жорий йил 1 январь ҳолатига фонддаги йиғмажилдларнинг умумий сони бандида рўйхатланган (хатланган) ва рўйхатланмаган (хатланмаган) ҳужжатлар ёзилади. Ўтган йил 1 январь ҳолатининг умумий сонига ҳисобот даврида қабул қилинган МАФ ҳужжатлари сони қўшилганда жорий йил 1 январь ҳолати рўйхатланган (хатланган) қисмида ёзилади. Рўйхатланмаган (хатланмаган) қисмига, қабул қилинган, аммо рўйхати тузилмаган (хатланмаган) ҳужжатлар ёзилади.

10-устунда – мавжуд суғурта нусхалари сақлов бирлиги бандига шу фондга тегишли ҳужжатларнинг суғурта нусхаси сақлов бирлиги ёзилади.

11-устунда – “Изоҳ” бандига фонд таркибида мавжуд сақлов бирлиги сони ва кейин қанча бўлганлиги ёзилади ҳамда ҳисобот даврида қайси далолатномага асосан қабул қилинган, чиқарилган, бериб юборилган ёки бошқа фондга қўшилган ҳужжатлар тўғрисида қисқача маълумот ёзилади.

Наъмуна

__________________________________

Архив (идоравий архив)нинг номи

^ 2012 йил 1 январдаги ҳолатига кўра фондлар таркиби, миқдори ва уларнинг ўзгартирилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР





Т/р

Фонд рақами

Фонд номи

Қабул қилинган

Чиқарилган

^ 01.01 2012 йилда фондларнинг сақл. бирл. умумий сони

Мавжуд-суғурта нусхалари

сақ.бир.

Изоҳ

ҳужжатларнинг номи ва қисқача тавсифи

йил-лари

ҳужжатларнинг номи ва қисқача тавсифи

йил-лари

^ Рўйхатга киритилган сақ. бир.

Рўйхатлан-маган

сақ. бир. (ҳужжат-

лар)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1

12

Фонднинг номи

Ишлаб чиқариш буйруқлари, режалар, ҳисоботлар

1992-2006,

1992-2006 йиллар







160







01.01.2011йил ҳолатига 120 с.б. бор эди

27.01.2011 йилда

2-сонли далолатномага асосан 40 с.б. қабул қилинган

2

29

Фонднинг номи







Чораклик ҳисоботлари

1995-1996 йиллар

200







01.01.2011йил ҳолатига 250 с.б. бор эди

25.03.2010 йилда 6-сонли далолатномага асосан 50 с.б. йўқ қилишга ажратилган

3

56

Фонднинг номи







Ишлаб чиқариш буйруқлари, режалар, ҳисоботлар

1988-1998 йиллар

0







01.01.2011йил ҳолатига 500 с.б. бор эди

24.06.2011 йилда 8-сонли далолатномага асосан 500 с.б. Сирдарё туман давлат архивига бериб юборилган

4

57

янги қабул қилинган фонднинг номи

режалар, йиллик ҳисоботлар

1990-1998







50







22.06.2011 йилда

1-сонли далолатномага асосан 50 с.б. қабул қилинган






Жами: 2011 йилда қабул қилинган 1 фондлар 90 сақ.бир. (ҳужжатлар) варақлар




чиқарилган 1 фондлар 550 сақ.бир - (ҳужжатлар) варақлар




Суғурта нусхаси яратилган ҳужжатлар ______________________________ сақл.бирл.




2012 йил 01.01.даги ҳолатига кўра архивда рўйхат бўйича фондлар ҳисоби № 1 дан № 57 гача фонд рақамлари,







шу жумладан: мавжуд фондлар рақамлари 56 фондлар ________ сақл.бирл.________ (ҳужжатлар) варақлар


бериб юборилган ва бирлаштирилган фондлар рақами 1та фондлар

Йўқотилган ________________________________ фондлар

бўш рақамлар________________________________


Раҳбар Имзо Имзонинг шарҳи


20__ йил “___”_____________


1-илова

^ ФОНД ВАРАҚАСИ



^ Фонднинг биринчи қабул қилинган санаси

Фонд варақасининг каталогга олинган санаси

Архив органи

Фонднинг сақланиш жойи (давлат архивининг номи ва манзили)

^ Фонд рақами


__________














___________

Мулкчилик шакли


___________

Сақлаш муддати (фақат нодавлат архив фонди учун)

Ҳар бир фонд номининг чегара саналари

ФОНД НОМИ











































фонднинг 1 январ ҳолати бўйича ҳажми

Йиллар



















Ҳужжатларнинг сақ.бир. сони



















шу жумладан рўйхатланмаган сақ.бир. (ҳужжатларнинг) варағи



















Мавжуд суғурта нусхалари сақ.бир.





















^ Фонд варақаси шакли (олд томони) Формат А4 (148х210)



Ҳужжатлар номи ва уларнинг қисқача тавсифи

бошланғич йиллари

охирги йиллар

Ҳужжатлар номи ва уларнинг қисқача тавсифи

бошланғич йиллари

охирги йиллар































































































































Фонднинг аввалги рақами _________________________________________________

Изоҳ:___________________________________________________________________


_______________ _______________ _________________________

(лавозим номи) (имзо) (ходим имзосининг шарҳи)

20___йил “___”__________


1-илова


Давлат каталогига киритиш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондларига бериладиган фонд тартиб рақами*


т/р

Берилган

фонд рақами

Ташкилот номи

1.

I-фонд

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

2.

II-фонд

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3.

III-фонд

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

4.

IV-фонд

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

5.

V-фонд

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

6.

VI-фонд

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати

7.

VII-фонд

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.

8.

VIII-фонд

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат геология фонди

9.

IX-фонд

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометрология хизмати маркази

10.

X-фонд

“Ўзстандарт” агентлиги давлат стандартлари тармоқ фонди

11.

XI-фонд

Давлат геодезия назорати инспекцияси картография-геодезия фонди

12.

XII-фонд

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

13.

XIII-фонд

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги музейлари ва кутубхоналари

14.

XIV-фонд

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг архиви


* Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ўзларининг қўйи ташкилотлари идоравий архивлари ҳужжатлари учун фонд рақамини беради.






Похожие:

Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconТасдиқлайман ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2012 йил “4” июндаги 34-сон йиғилиши баёнига 3-илова
Интернет тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича Республика методик комиссияси
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2012 йил “4” июндаги 34-сон баённомасига
Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланишни баҳолаш бўйича Республика методик комиссияси
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги “2012-2013 йилларда Ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари...
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconТортишишнинг марказий майдони
Ерга берадиган тезланишига тенг бўлиб, ка нинг Қуёшга нисбатан ҳаракати ўрганаётганда, албатта ҳисобга олиш керак бўлар эди. Ликкин...
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconДиссертация ишининг ихтисослашган кенгашнинг (ихтисослашган кенгаш шифри) профилига мос келиши ҳақида ихтисослашган кенгаш эксперт комиссиясининг хулосаси
Ф. И. Ш.”нинг “дисеертация номи” номли диссертация ишининг ихтисослашган кенгашнинг (ихтисослашган кенгаш шифри) профилига мос келиши...
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconКадрлар тизими (КТ) ижтимоий-иқтисодий тизим (бизнинг мисолимизда ташкилот)нинг марказий ва анча мураккаб ташкил этилган кичик тизими (ўзаги)дир.
Персонал соҳасидаги инноватика базис тушунчалари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2012 йил 18 сентябрдаги йиғилиши
Ак томонидан мол-мулклар Турин политехника институтига бепул фойдаланишга берилганда солиқ мажбуриятлари юзага келиши тўғрисидаги...
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Сергели туман халқ таълими бўлими Сизга Тошкент шахар хокимлиги хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси...
Ўзархив” агентлиги Марказий эксперт-текширув комиссияси (мэтк)нинг 2012 йил 1 июндаги iconУзбекистон республикаси олий аттестацион комиссияси
Бу дастур тиббиёт Олий Атестацион комиссияси экспертлар йиғини томонидан тта кўз касалликлари кафедраси иштрокида ишлаб чиқилган

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации