Документы



Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» icon

Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»

НазваниеЎзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»
Дата28.06.2013
Размер126.7 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎзПФЛ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ТАДБИРЛАРДА ОАВ ХОДИМЛАРИНИ

АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, барча турдаги ОАВ ва унинг ходимларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (кейинги ўринларда – ЎзПФЛ) томонидан ўтказиладиган Тадбирлар учун аккредитациядан ўтказиш, ОАВ ва уларнинг ходимлари (журналистлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аккредитациядан маҳрум қилиш асослари ва тартиби, ЎзПФЛ томонидан ўтказилаётган Тадбирларни ОАВ томонидан ёритилиши, шунингдек, ОАВ ходимларининг ЎзПФЛ томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солади.

2. Аккредитация жараёни Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тарзда оширилади ва мазкур Қоидалар ОАВ ходимлари ва журналистларнинг ҳуқуқларини ва уларнинг фаолиятини ҳимоя қилади.

3. Мазкур Қоидаларда тилга олинган атамалар қуйидаги маъноларни беради:

1) «Аккредитация» - ОАВ ходимларини ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган Тадбирларда қатнашишини мазкур Қоидалар ва талаблар асосида тартибга солиш, ЎзПФЛ ва ОАВ ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари асосида ОАВ ходимлари ваколатини расмийлаштириш;

2) «ЎзПФЛ» - Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси

3) «ОАВ» - даврий босма нашрлар, радио ва телевидение, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган бошқа ахборот тарқатувчи воситалар;

4) «Тадбир» - спорт тадбирлари, машғулот жараёнлари, матбуот анжуманлар, ЎзПФЛнинг навбатдаги ва навбатдан ташқари анжуманлари, ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирлар.

4. ЎзПФЛ расмий сайтида (www.pfl.uz) эълон қилинган алоҳида Тадбирлар учун аккредитация жараёни ўтказилмайди.


2-модда

1.Мулк шакли ва муассислар таркибидан қатъий назар ҳар қандай ОАВ ўз ходимларини ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган Тадбир учун аккредитациядан ўтказиши мумкин.

2. ОАВ Тадбирларга ўз ходимларини аккредитациядан ўтказиш учун қуйидаги талабларга мос келиши керак:

- белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа хорижий мамлакат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган бўлиши;

- Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунига бўйсуниши ва амал қилиши, белгиланган муддатгача ўз ходимларини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатларни барча талаблар асосида тақдим этиши;

- мазкур Қоидалар ва талабларга амал қилиши.

3. Аккредитациядан ўтмаслик Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган журналистларнинг ҳуқуқларига даҳл қилмайди.


^ II. АККРЕДИТАЦИЯ ТУРЛАРИ. АККРЕДИТАЦИЯ

3-модда

1. ОАВ ходими қуйидаги йўналишларда аккредитациядан ўтиши мумкин:

1) босма даврий ОАВ учун мўлжалланган аккредитация ОАВ ходимига Тадбир ўтказилаётган жойдаги пресс-ложага, матбуот маркази ва конференц-залга, шунингдек, микст-зонага кириш ҳуқуқини беради;

2) фотомухбирлар учун мўлжалланган аккредитация уларга Тадбир ўтказилаётган жойдаги матбуот маркази ва конференц-залга кириш, шунингдек, майдон четида (суратга олиш учун махсус ажратилган ҳудудда) туриш ҳуқуқини беради;

3) радио ОАВ учун мўлжалланган аккредитация ОАВ вакилига Тадбир ўтказилаётган жойдаги пресс-ложага, матбуот маркази ва конференц-залга, шунингдек, микст-зонага кириш имконини беради;

4) телевизион ОАВ учун мўлжалланган аккредитация ОАВ вакилига Тадбир ўтказилаётган жойдаги пресс-ложага, матбуот маркази ва конференц-залга, микст-зонага, шунингдек, майдон четида (суратга олиш учун махсус ажратилган ҳудудда) туриш ҳуқуқини беради. Агар Тадбирни телетрансляция воситасида ёритиш ҳуқуқи битта телеканалга тегишли бўлса, бошқа телеканаллар бу телеканалга – Тадбирни суратга олиш ҳуқуқини тақдим этишни сўраб ҳуқуқ эгасига мурожаат қилишлари керак. Ҳуқуқ эгаси ҳисобланган телеканалнинг махсус рухсатномасисиз матбуот анжуманлари ва микст-зонада ўйинчилар билан ташкил этилган мини-интервьюларни суратга олиш мумкин.

2. Аккредитация жараёни бошлангунича ЎзПФЛ Матбуот хизмати аккредитацияларнинг ҳар бир йўналиши бўйича ОАВ ходимларининг умумий сонини аниқлайди.

3. Аккредитация тури, Тадбир, шунингдек, Тадбирнинг ўтказилиш жойи аккредитация картасида кўрсатилади.

4. Аккредитация картаси ОАВ ходимининг аккредитациядан ўтганини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

5. Аккредитация картаси Тадбир ўтказиладиган жойга (ўтказилаётган Тадбирга қараб – стадион, матбуот анжумании бўлиб ўтадиган зал, ЎзПФЛ биноси ва ҳакозолар), шунингдек, аккредитациянинг йўналишига кўра мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳудудларга кириш ҳуқуқини беради.


^ III.АКРЕДИТАЦИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ

4-модда

ЎзПФЛ Матбуот хизмати аккредитация жараёни бошланишига энг камида 3 (уч) кун қолганда ОАВ ходимларини аккредитация жараёни, унинг муддати ва заявка бериш қоидалари ва тартиби тўғрисида ўз расмий сайти орқали (www.pfl.uz) огоҳлантиради.


5-модда

1. ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш учун бериладиган заявка ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур заявка ЎзПФЛ томонидан ОАВ учун махсус тақдим этилган бланка орқали ОАВ ходимлари учун тақдим этилган раҳбар имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт. Махсус бланкага мос келмайдиган форма орқали тўлдирилган заявкалар қабул қилинмайди.

Заявкага ОАВ ходимларининг 3х4 ҳажмдаги фотосуратлари илова қилиниши керак.

2. Аккредитация заявкаси ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) ёки факс орқали қуйидаги телефон рақамига жўнатилади (тел: (+99871) 244-16-83).

3. ОАВ ходими аккредитация олиш жараёнида берилган заявканинг асл нусхасини тақдим этиши шарт. Заявканинг асл нусхаси тақдим этилмаган ҳолатда, ОАВ ходимига аккредитация картаси берилмайди.


6-модда

1. Аккредитация учун заявка муддати якунига етгач, ЎзПФЛ Матбуот хизмати барча йўналишлар бўйича Тадбирга аккредитация олиш истагини билдирган ОАВ ҳодимлари сонини ҳисоблаб чиқади.

2. Тадбир ўтказиладиган жой (Стадион, конференц-зал ва бошқалар) ОАВ ходимларини чекланган миқдорда сиғдира олса ва аккредитация учун берилган заявкалар сони ўша миқдордан ошиб кетса, Матбуот хизмати муҳимлик даражасига кўра ОАВ ходимларига аккредитация бериш ҳуқуқига эга.

^ 3. Босма нашр ходимлари ва фотомухбирлар учун аккредитация беришда муҳимлик даражаси қуйидаги тартибда белгиланади:

1) Расмий ҳамкорлар/ ЎзПФЛ ҳомийлари;

2) Спорт хақида хабарлар лентасига эга Ахборот агентликлари, Тадбирда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган кундалик нашрлар;

3) Ҳафталик футбол нашрлари, спорт таҳририятига эга умумиллий нашрлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000 (беш минг) дан ошиқ бўлган спортга иҳтисослашган интернет сайтлари;

4) Ойлик футбол нашрлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000 (беш минг) дан кам бўлган спортга иҳтисослашган интернет сайтлари;

5) Футболни мунтазам равишда ёритиб борадиган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ойлик нашрлар, фотоаархивлар;

^ 4. Радио ОАВ учун аккредитация беришда муҳимлик даражаси қуйидаги тартибда белгиланади:

1) Расмий ҳамкорлар/ЎзПФЛ ҳомийлари;

2) Спортга иҳтисослашган радиостанциялар;

^ 3) Бошқа радиостанциялар;

5. Телевидения ОАВ учун аккредитация беришда муҳимлик даражаси қуйидаги тартибда белгиланади:

1) Тадбирни трансляция йўли орқали ёритиш ҳуқуқига эга бўлган телеканал;

2) Умуммиллий спорт телеканаллари;

3) Умуммиллий телеканаллар;

4) Ҳудудий телеканаллар;

6. Телевизион ОАВ ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган Тадбирларни ёритиш учун ЎзПФЛ билан мазкур Тадбирларни ёритиш бўйича алоҳида шартонмага эга бўлишлари шарт. Телевизион ОАВ ходимлари аккредитацияга заявка бериш чоғида мазкур шартномани тасдиқлаши шарт.


7-модда

1. Аккредитация бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор, аккредитация учун заявкаларни қабул қилиш муддати якунига етгач 3 кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида, Тадбирга камида 2 кундан кам бўлмаган муддатда ЎзПФЛ Матбуот хизмати раҳбари томонидан қабул қилинади.

2. ОАВга аккредитация беришни рад этиш қуйидаги ҳолатларда кўриб чиқилади:

  1. Аккредитация олиш жараёнида ЎзПФЛ Матбуот хиизмати томонидан аккредитация бериш тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларга амал қилмаслик.

  2. Тадбир ўтказиладиган жой ОАВ ходимларини чекланган миқдорда cиғдира олса;

  1. Бир ОАВ учун аккредитациялар сонини ЎзПФЛ Матбуот хизмати белгилайди;

  2. Аккредитация жараёнидан ўтган ОАВ ходимларига аккредитация картаси тақдим этилади.

  3. Аккредитация карталарини бериш муддати ва жойи ҳақида ЎзПФЛ Матбуот хизмати ўз расмий сайти (www.pfl.uz) орқали маълумот беради.

  4. Аккредитацияларни олиш жараёнида ОАВ ходими ўзи фаолият юритадиган ташкилот ёки муассасадан берилган ишчи гувоҳнамасини кўрсатиши, фаолият юритадиган ташкилоти томонидан тақдим этилган ишонч қоғози, ёки аккредитация учун берилган заявканинг оригинал нусҳасини кўрастиши керак.

  5. Аккредитацияларни олиш чоғида ОАВ ходими аккредитациялрни тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйиши шарт.

  6. ОАВ ходими аккредитация олиш учун эълон қилинган муддатда ўз аккредитация картасини олиб кетмаса, ЎзПФЛ Матбуот хизмати аккредитация картасини бошқа ОАВ ходимига тақдим этиши мумкин.


^ IV. АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАН ОАВ ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8-модда

  1. Аккредитациядан ўтган ОАВ ходими шартлар асосида қуйидаги хуқуқларга эга:

  1. Тадбир ўтказиладиган жой ва унинг муддати ҳақида батафсил ва ўз вақтида маълумотга эга бўлиш;

  2. Аккредитация картаси тақдим этиладиган Табдирда қатнашиш;

  3. Ўз профессионал фаолиятини олиб бориши учун алоҳида жиҳозланган ва матбуот ходимлари учун мўлжалланган жойлардан фойдаланиш;

  4. Ўзи учун керак бўлган маълумотни ЎзПФЛдан сўраш;

  5. Аккредитация картасида кўрсатилган шартларга зид бўлмаган ҳолатда, Тадбир иштирокчиларидан интервью олиш;

  6. Кўрастилган тартибда ЎзПФЛ расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланиш, (Маълумотлардан фойдаланилганда ЎзПФЛ расмий сайти манзили кўрсатилиши шарт);

  7. Маълумотларни чоп этиш мақсадида Тадбирга тегиши бўлган турли ахборотлардан фойдаланиши;

  8. Аккредитация картасида кўрсатилган шартларга зид бўлмаган ҳолатда профессионал фаолияти учун зарур бўлган техника ва бошқа ускуналардан фойдаланиши;

  9. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

  1. Аккредитациядан ўтган ОАВ ходимининг мажбуриятлари:

  1. ЎзПФЛ, унинг ходимлари ва Ўтказилаётган Тадбир иштирокчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, қарашлари ва касбий обрўсини ҳурмат қилиш;

  2. Тарқатаётган маълумотнинг ҳаққонийлигига тўла ишончи ҳосил қилиш, фақат тўлиқ асосга эга фактларни тақдим этиши, фактларга асосланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик, умумжорий нормаларга, журналистик этикага риоя қилиш, негатив характерга эга маълумотларни тарқатмаслик, ЎзПФЛ, ЎзПФЛ вакиллари ва Тадбир иштирокчиларини асоссиз ва исботсиз танқид қилмаслик;

  3. Ўз профессионал бурчи ва ҳуқуқидан фойдаланиб, бошқа мақсадларда маълумот тарқатмаслик, маъумотларни сохталаштирмаслик, ўзи фаолият юритадиган ОАВдан бошқа жойга маълумот тарқатмаслик;

  4. Ўзи иштирок этаётган Тадбир пайтда бошқаларга ҳалал бермаслик (Бевосита ОАВ учун уюштирилган Тадбир бўлса);

  5. Алоҳида Тадбирлар учун чиқарилган қоидаларга амал қилиш;

  6. Профессионал бурчини адо этаётган пайтида, талаб этилган пайтда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки аккредитация картасини тақдим этиш;

  7. ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан ўтказиладиган ҳар қандай сўрвономада (Ой ва йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш ва бошқалар.) иштирок этиш.

  8. Маълумот бераётган шахс маълумот олувчига агар манба ёки муаллифни кўрсатишни илтимос қилса, бу талабни қондириш;

  9. ЎзПФЛ, унинг ходимлари ва Тадбир иштирокчилари шахсиятига тегишли бўлган маълумотларни ОАВда тарқатиш учун рухсат олиш (Бу маълумотлар шахсий манфаат йўлида тарқатилмаслиги шарти билан);

  10. Маълумот олиш пайтида аудио ва видео техникадан фойдаланилиш олдидан бу ҳақда огоҳлантириш;

  11. Тадбир пайтида аккредитация картаси кўрсатилган ҳолда ОАВ учун маҳсус ажратилган жойларда бўлиш;

  12. Тадбир ўтказилаётган жой қабул қилган қоидаларга амал қилиш;

  13. ОАВ ходимлари учун маҳсус ажратилган ложада, матбуот анжумани ўтказиладиган жойда ва микст-зонада ўз профессионал бурчини адо этиш;

  14. ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган маҳсус жилетларда бўлиш (Фотомухбирлар учун);

  15. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга амал қилиш;

  1. Ўз ходимларини аккредитациядан ўтказган ОАВ мажбуриятлари:

  1. ЎзПФЛ рамзларидан тижорий мақсадларда махсус рухсатсиз фойдаланмаслик;

  2. ЎзПФЛ ёки Тадбирга тегишли ахборот материалларини реклама қилмаслик;

  3. Тадбир ёритилаётганда Тадбирнинг расмий номини тақдим этиш;


V. ЎзПФЛ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9-модда

  1. ЎзПФЛ фақатгина аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларигагина Тадбирларни ёритиш бўйича профессионал фаолият учун имконият яратиб беради.

  2. Юқоридаги Қоидаларга мувофиқ ЎзПФЛ қуйидаги мажбуриятларни ўз бўйнига олади:

^ 1) аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларини Тадбир ўтказилаётган ҳудудга ва уларга тегишли бўлган жойларга тўсиқсиз киришини таъминлаш;

2) аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларнинг профессионал фаолияти учун шароитлар яратиб бериш;

^ 3) ЎзПФЛ белгилаган миқдорда, ўтказилаётган Тадбир тўғрисидаги (Тадбир иштирокчилари таркиби ва ҳакозо) ахборот маълумотларини тақдим этиш;

4) Тадбирнинг ўтказилиш вақти ва жойи, Тадбир ўтказилиш вақти ва жойи ўзгаргани ҳақида аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларини ўз вақтида хабардор қилиш;

^ 5) ОАВ ходимларини мазкур Қоидаларга мувофиқ равишда аккредитациядан ўтказиш;

6) аккредитация карталарини тақдим этиш, аккредитация карталарини тақдим этиш вақти ва жойи ҳақида ўз вақтида маълумот бериш;

^ 7) мазкур Қоидаларга тўлиқ амал қилиш.

3. ЎзПФЛ ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш, алоҳида ОАВ ёки ОАВ ходимини аккредитациядан ўтказишни рад этиш ёки аккредитациядан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга.


^ VI. ТАДБИРНИ ЁРИТИШ. ТАДБИР АКС ЭТГАН ФОТО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

10-модда

  1. Тадбирни сурат, овоз ва (ёки) тадбир воқеаларини исталган усул (ёки) исталган технология орқали, шунингдек, Тадбир кўрсатилган трансляция ва (ёки) фотосёзувларни ёзиб олиш орқали ёритиш бўйича барча ҳуқуқлар, спорт тадбирлари ташкилотчиси сифатида, ЎзПФЛга тегишли.

  2. ЎзПФЛ томонидан ташкил этилган мусобақаларни ёритиш ҳуқуқи фақатгина ЎзПФЛнинг рухсати ёки ушбу ҳуқуқларни учинчи шахслар томонидан сотиб олиниши тўғрисидаги ЎзПФЛ билан ёзма кўринишдаги шартнома асосида учинчи шахсларга тақдим этилиши мумкин.


11-модда

  1. ЎзПФЛ ходимлари, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ўйинчилари ва унинг бошқа аъзолари суратларидан фойдаланиш ҳуқуқи ЎзПФЛга тегишли.

  2. ЎзПФЛ томонидан ўтказилган Тадбирга тегишли видеоёзувлар Тадбирни ёритиш борасида ЎзПФЛ билан келишувга эга, Тадбирни ёритиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот билан ўзаро келишув асосида тақдим этилади.

  3. ЎзПФЛ томонидан ўтказилган бошқа Тадбирларга тегишли видеоёзувлар (Спорт Тадбирларидан бошқа) аккредитация шартларига мувофиқ фақатгина ахборот мақсадида фойдаланиш учун тақдим этилади.

  4. ЎзПФЛ томонидан ўтказилган Тадбирга тегишли фотосуратлар аккредитация шартларига мувофиқ фақатгина ахборот мақсадида фойдаланиш учун тақдим этилади.

  5. ЎзПФЛ томонидан ўтказилган Тадбирга тегишли видеоёзув ва фотосуратлардан тижорий мақсадларда фойдаланиш фақатгина ЎзПФЛ билан махсус келишув асосида амалга оширилиши мумкин.


^ VII. АККРЕДИТАЦИЯДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

12-модда

  1. Аккредитациядан маҳрум қилиш мазкур Қоидаларнинг бузилиши учун белгиланган жазони билдириб, бунинг натижасида ЎзПФЛ тегишли ОАВ (ОАВ ходими)ни Тадбир учун аккредитациядан ўтказмайди.

  2. Аккредитациядан маҳрум қилиш, мазкур Қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ОАВга ҳам, ОАВнинг алоҳида ходимига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.

  3. ОАВ ходими, у чоп этган маълумотлар, сюжетлар ва бошқа ахборий ҳужжатларда ЎзПФЛ фаолияти, Тадбирлар ҳақида нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар чоп этилган тақдирда, бошқа ҳолатларда эса мазкур Қоидалар ва Тадбир ўтказилаётган жойдаги аҳлоқ ва тартиб-интизом қоидаларига риоя қилмаганида аккредитациядан маҳрум қилиниши мумкин.

  4. ОАВ, унда бир неча бор ЎзПФЛ фаолияти, Тадбирлар тўғрисида нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар, сюжетлар ва бошқа ахборий ҳужжатлар чоп этилган тақдирда, алоҳида ҳолатларда эса ОАВ томонидан мазкур Қоидалар, жумладан, мазкур Қоидаларнинг 8-моддаси 3-бандида кўрсатилган мажбуриятлар бузилса, аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин.

  5. Аккредитациядан маҳрум қилиш ҳақидаги қарор ЎзПФЛ Президенти ёки ЎзПФЛ Матбуот хизмати бошлиғи томонидан қабул қилинади.

  6. Бунгача аккредитациядан маҳрум қилинган ОАВ ва/ёки ОАВ ходимини аккредитациядан ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги қарор ЎзПФЛ Президенти ёки ЎзПФЛ Матбуот хизмати бошлиғи томонидан қабул қилинади.



ЎзПФЛ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ТАДБИРЛАРДА

^ ОАВ ХОДИМЛАРИНИ

АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ҳақидаги Қоидага Илова 1


«Аккредитация учун заявка формаси»


ЎзПФЛ Матбуот хизмати Бошлиғига

__________________________________________

(ОАВ номи)

_______________________________________дан

(ОАВ раҳбари И.Ф.)


Аккредитация учун заявка


Сиздан ______________________-нинг қуйида исмлари келтирилган ходимларини

(ОАВ номи)


кўрсатилган аккредитация турлари бўйича ________________________________________

(тадбир номи кўрсатилсин)


учун аккредитациядан ўтказишингизни ва аккредитация карталарини тақдим этишингизни сўрайман:


1. __________________________________________________ - _______________________.

(ОАВ ходимининг Ф.И.О, (Қоидаларнинг 3-моддасига мувоқиф

таҳририят гувоҳномаси ёки ишончномасининг №) аккредитация тури)


2. __________________________________________________ - _______________________.

(ОАВ ходимининг Ф.И.О, (Қоидаларнинг 3-моддасига мувоқиф

таҳририят гувоҳномаси ёки ишончномасининг №) аккредитация тури)


3. __________________________________________________ - _______________________.

(ОАВ ходимининг Ф.И.О, (Қоидаларнинг 3-моддасига мувоқиф

таҳририят гувоҳномаси ёки ишончномасининг №) аккредитация тури)


Мазкур заявка орқали аккредитация учун заявкалар топшириш тартибига бўйсуниш, барча керакли ҳужжатларни тақдим этиш, шунингдек ЎзПФЛ томонидан ўтказилдиган Тадбирлар учун ОАВ ва унинг ходимларин аккредитациядан ўтказиш тартиби ва Қоидаларига амал қилишни ўз зиммамизга оламиз


_______________ __________________ /_________________/

(Сана) (имзо) (Тўлиқ исм шарифи.)


М.Ў.



Похожие:

Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconЎзбекистон республикасининг қонуни 26. 12. 1997 й. N 541-i оммавий ахборот воситалари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади оммавий ахборот воситаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши соҳасидаги муносабатларни...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низо м умумий қоидалар
Агeнтлик ўз фаoлияти тўғрисида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисoб бeради
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 ноябрда 2048-сон билан рўйхатга олинган
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconТиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар
Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади)...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 23. 11. 2006 й. N 243
Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconУшбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ахборот ресурси
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconМарказий кенгашнинг (МК) иш тартиби (регламенти) I. Умумий қоидалар
Марказий кенгашнинг (МК) иш тартиби кенгаш, кенгаш раёсати фаолияти тартибини белгилайди, кенгаш ва раёсат мажлисларини режалаштириш,...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconИнтерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004...
Ўзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» iconЎзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации