Документы



Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар icon

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар

НазваниеТиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар
Дата09.07.2013
Размер170.86 Kb.
ТипДокументы
скачать






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 апрелдаги

61 - сон қарорига

1-илова



Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

Н И З О М



I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.



2. Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


Лицензияовчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга, чалинган касаллик (касалликлар)дан кейин реабилитация қилишга йўналтирилган, махсус тиббий маълумотни ва кўникмаларни талаб қилувчи муайян тиббий ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича фаолият лицензияланадиган тиббий фаолият ҳисобланади.


4. Ушбу низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда юридик ва жисмоний шахслар деб аталади) лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.


Давлат тиббиёт муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этилган тиббиёт муассасалари тиббий фаолиятни амалга ошириши уларни ташкил этиш тўғрисидаги далолатномаларда назарда тутилган тақдирда тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатиб ўтилган муассасаларни мазкур Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган тиббий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа талабларни бажаришдан озод қилмайди.


5. Хусусий тиббиёт муассасалари ва жисмоний шахсларга тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар фақат ягона рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган муайян ихтисослик турлари бўйича берилади.


Бошқа нодавлат тиббиёт муассасалари тиббий фаолиятни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ихтисослик турлари бўйича амалга оширадилар.


6. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


7. Юридик ва жисмоний шахсларга тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.


^ II. Лицензия талаблари ва шартлари


8. Қуйидагилар тиббий фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:


фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;

юридик шахс учун – раҳбарнинг олий тиббий маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига, тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачларнинг олий тиббий маълумотга ва тегишли мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши;


тиббиёт муассасасида ишлаётган мутахассис врачларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириш талабларига риоя этган ҳолда зарур касб даражасини таъминлаш;


жисмоний шахс учун – олий ёки ўрта махсус, тиббий касб-ҳунар маълумотига ва ихтисослашувга, шунингдек лицензияланадиган ихтисослик бўйича камида 5 йил иш стажига ва малака тоифасига эга бўлиш;


лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини бажариш учун мўлжалланган, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларнинг мавжуд бўлиши;


тиббий фаолиятнинг лицензияланаётган тегишли турига ва/ёки ихтисосликка мувофиқ бўлган ташкилий-техник шарт-шароитлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан:


а) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, метрология нормаларига ва техника хавфсизлиги нормаларига мувофиқ бўлган замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;


б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат берилган тиббий технологиялардан фойдаланишни таъминлайдиган асбоблар, қаттиқ ва юмшоқ махсус инвентарлар, транспорт воситалари ва ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича дастлабки тиббий ҳужжатларни юритиш, шунингдек статистика маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш;


санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган диагностика, профилактика ва даволаш методларини, шунингдек дори-дармонларни қўллаш;


фаолиятни лицензияда кўрсатилган тур ва/ёки ихтисослик доирасида, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш.


9. Тиббий фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига, шунингдек мутахассиснинг тиббиёт анжомларининг мажбурий тўплами билан таъминланганлигига минимал талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


^ III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар


10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:


юридик шахс учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;


жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;


юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган тиббий фаолиятнинг лицензияланадиган тури ҳамда фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;


б) юридик шахслар учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахслар учун - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;


в) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг аризада кўрсатилган тиббий фаолият тури ва/ёки ихтисосликлар бўйича амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;


г) лицензия талабгорида муайян ихтисослик бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратлари рўйхати ва уларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар;


д) «Ўзстандарт» агентлиги органлари ёки «Ўзстандарт» агентлигида тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса;


е) юридик шахслар учун - раҳбар учун - олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, меҳнат дафтарчасининг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси, шунингдек мутахассис врачлар учун - олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;


ж) жисмоний шахслар учун – олий ва/ёки ўрта махсус, тиббий касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломнинг, меҳнат дафтарчасининг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;


з) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга чопар орқали ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).


13. Лицензия талабгори нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


^ IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш


14. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.


Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Тиббий фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.


16. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси ариза олинган кунда кўриб чиқиш учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига киритилади.


Лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатлар улар олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда (зарурат бўлганда жойига бориб) экспертизадан ўтказилиши керак.


Зарурат бўлганда лицензияловчи орган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда тегишли ихтисосга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга ҳақлидир.


17. Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун лицензияловчи орган Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг тақдимномаси бўйича ўз маблағлари ҳисобига:


лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойига бориб баҳолаш;


тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


18. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича лицензия талабгорига лицензия бериш ёхуд лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан хулоса тузилади.


19. Лицензияловчи орган уч кун муддатда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор тўғрисида лицензиатни икки кун муддатда хабардор қилади.


Лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


20. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.


Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


21. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда берилади.


Лицензия битимида қуйидагилар мавжуд бўлади:


битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;


томонларнинг реквизитлари;


амалга оширилишига лицензия берилаётган тиббий фаолият тури ва/ёки ихтисосликнинг номи;


лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;


лицензиянинг амал қилиш муддати;


лицензияланадиган тиббий фаолият тури ва/ёки муайян тиббий ихтисослик бўйича фаолият амалга ошириладиган манзил (манзиллар);


лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;


лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;


тиббий фаолиятнинг муайян тури ва/ёки ихтисосликни амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.


Лицензия қайта расмийлаштирилган ёки филиал очилган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.


Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


22. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.


Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси раҳбари шахсан жавоб беради.


23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


24. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.


Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

25. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома икки кун муддатда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга улар қабул қилинган кунда киритилади.


Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


Лицензияловчи орган уч кун муддатда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида икки кун муддатда хабардор қилади.


Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


^ V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг

амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш


26. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


Жисмоний шахс – лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ёки фаолиятни амалга ошириш жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

27. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолият турини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


28. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.


Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


29. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.


Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.


Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


30. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.


Лицензиялар дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


^ VI. Лицензия талаблари ва шартларига

риоя этилишини назорат қилиш


31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:


лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;


лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда лицензиатнинг уларга риоя қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;


лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;


текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;


лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;


лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ва тақдимнома билан судга мурожаат қилиш;


хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига юбориш.


33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.


34. Лицензияловчи орган шунингдек:


аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-сўровномалардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш;


фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган «ишонч телефони» бўйича ахборот олиш;


бошқа назорат органлари томонидан нодавлат муассасаларида ўтказилган лицензиатларни текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш йўли билан лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориши мумкин.


^ VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб

туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш


35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

^ VIII. Лицензиялар реестри


36. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.


Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрлари юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида-алоҳида юритилади.


Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:


а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар:


юридик шахслар учун – ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисида маълумотлар, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;


жисмоний шахслар учун – лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорти маълумотлари, уй манзили, телефони;


б) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;


в) лицензия бланкасининг серияси ва тартиб рақами;


г) лицензиянинг амал қилиш муддати;


д) лицензияланадиган фаолият тури ва/ёки ихтисос;


е) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;


ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;


з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилишнинг асослари ва санаси.


37. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида лицензияловчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидир.


Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади, тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


Лицензиялар реестридан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига маълумотлар текин берилади.


IX. Ушбу Низомни бузганлик учун жавобгарлик


38. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


М9 700-1




Похожие:

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconТиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconТиббий фаолиятни лицензиялаш схемаси
...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низо м умумий қоидалар
Агeнтлик ўз фаoлияти тўғрисида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисoб бeради
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconИлова тиббий фаолиятни лицензиялаш схемаси

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар icon¤збекистон Республикаси Вазирлар Маµкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тґІрисида»ги 2008 йил 3 апрелдаги
Республикаси Вазирлар Маµкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тґІрисида»ги 2008...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconЛицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида низом
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар icon¤збекистон Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлигининг Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш тґІрисидаги хужжатларни кґриб чиіиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш бґйича экспертлар гуруµи таркиби *
Лицензиялаш ва нодавлат муассасалари томонидан кґрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат іилиш бошіармасининг (ЛванмтктхснјБ)...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар icon¤збекистон Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлигига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талабгори томонидан топширилиши керак бґлган хужжатлар
Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кґрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат іилиш бошіармасида лицензия...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар icon¤збекистон Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлигининг
Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлиги іошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши таркиби *
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар iconЎз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации