Документы



Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби icon

Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби

НазваниеВилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби
Дата09.07.2013
Размер48.36 Kb.
ТипДокументы
скачать


Узбекистон Республикаси ССВнинг

2008й. «____»_____даги ____сонли

буйругига 3-илова


Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма - ордер бериш тартиби


1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан хар чоракда Марказ учун алохида мавжуд ўрин фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг ўрнатилган хажмда имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади. Худудлар бўйича квоталарни белгилаш туман ва шаҳар Соғлиқни сақлаш тиббий бирлашмаларининг буюртмаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.


2. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари (Кейинчалик матнда - Марказлар) йилнинг хар чорагида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ВССБга кейинги чоракнинг 5 - санасидан кечикмасдан ордерлардан фойдаланилиши тўғрисида хисобот тақдим этадилар.


3. Имтиёзли беморларга Марказда амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан ўтиш ва даволанишга юбориш учун ордерлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ССБлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хузуридаги тиббий-танлов комиссияларининг (ТТК) хулосаси асосида берилади.


4. Тегишли тиббий-танлов комиссияларининг таркиби қуйидаги мутахассислардан тузилади:

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида:

  • бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари (раис)

  • бошқарманинг даволаш бўлими мутахассиси

  • бошқарманинг ихтисослик бўўйича бош мутахассиси

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида:

  • вазир ўринбосари (раис)

  • вазирликнинг даволаш бўлими мутахассиси

  • вазирликнинг ихтисослик бўйича бош мутахассиси

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:

  • бирлашма бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари (раис)

  • туман кўп тармокли марказий поликлиникаси мудири

  • бирлашманинг ихтисослик бўйича тегишли бош мутахассиси


5. Марказда имтиёзли беморларни амбулатор шароитида бепул текширувдан ўтиш ва даволанишга юбориш учун «Амбулатор шароитда бепул текширувдан ўтиш ва даволаш ордерлари» таъсис этилади (2-илова). Амбулатор шароитда текшириш ва даволаниш учун ордерлар ТТК орқали берилади. Бунинг учун қуйидаги хужжатлар ТТКга тақдим этилади:

  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўғини (амбулатория, поликлиника) муассасасининг айнан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида текширувдан ўтиши мақсадга мувофиқлиги туғрисидаги хулосаси (йулланма);

  • имтиёз хуқуқини тасдиқловчи хужжат (пенсия дафтарчаси, ногиронлик гувохномаси, ўзини-ўзи бошқариш органининг маълумотномаси ва б.)

Амбулатор шароитда текшириш ва даволаниш учун ордерлар вилоят маркази ахолиси учун шаҳар тиббиёт бирлашмасига берилади, қолган туман ва шаҳарлар ахолиси учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига, шунингдек ордерларнинг маълум бир қисми вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Марказларда колдирилади.

ТТК томонидан ордер бериш туғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ордер бланкаси ТТК таркибига кирадиган масъул шахс томонидан тўлдирилади (ордер «А» ва «В» қисмлари тўлдирилади), раиси томонидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади. Киритилган ўзгартиришлар имзо ва мухр билан тасдиқланиши керак.

Тўлдирилган ордернинг «А» қисми қирқиб олинади ва ТТКда беморнинг қолган хужжатлари билан қўшиб тикиб қўйилади. Қолган қисми беморга Марказга тақдим этиш учун берилади. Марказда ордернинг «В» қисми беморнинг амбулатор картасига тикилади.

6. ТТК қуйидаги тиббий хужжатлар мавжуд бўлган тақдирда имтиёзли беморларни стационар шароитда бепул даволанишга ордерлар бериш туғрисидаги масалани кўриб чиқади:

  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўғини (амбулатория, поликлиника) муассасасининг йўлланмаси асосида вилоят (республика, шаҳар, туман) шифохонаси томонидан берилган хулоса. Ушбу хулосада беморнинг ахволи тўғрисида тўлик маълумот (беморнинг Ф.И.О., диагноз, бир ойдан ортиқ булмаган муддатда олинган лаборатория ва инструментал текшириш натижалари) хамда мазкур беморнинг айнан Марказда даволаниши максадга мувофиклиги курсатилади.

  • имтиёз хукукини тасдикловчи хужжат (пенсия дафтарчаси, ногиронлик гувохномаси, ўзини-ўзи бошқариш органининг маълумотномаси ва б).


7. Ушбу тартибнинг 6-бандида кўрсатилган хужжатлар нусхалари ТТК га тақдим қилинади, асл нусхалари кейинчалик Марказга тақдим этиш учун беморга қайтарилади.


9. ТТК ордер бериш туғрисида қарор қабул қилган тақдирда ордер бланкаси ТТК таркибига кирадиган масъул шахс томонидан тулдирилади (ордер «А» ва «В» қисмлари тўлдирилади), раиси томонидан имзоланади ва мухр билан тасдиқланади. Киритилган ўзгартиришлар имзо ва мухр билан тасдиқланиши керак.

Тўлдирилган ордернинг «А» қисми қирқиб олинади ва ТТКда беморнинг қолган хужжатлари билан қўшиб тикиб қўйилади. Қолган қисми беморга Марказга тақдим этиш учун берилади. Марказда ордернинг «В» қисми беморнинг касаллик варақасига тикилади.

10. ККР ССВ, вилоятлар ССБлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида ордерлар қолмаган, бироқ ўткир зарурият туғилган, яъни бемор ахволи айнан Марказга даволаниш учун ётқизишни талаб қиладиган холатларда:

  • Ушбу тартибнинг 6-бандида кўрсатилган хужжатлар расмийлаштирилади;

  • Марказ бош шифокори номига кейинги ой ордерлари хисобидан беморни бепул даволаш мазмунидаги хат тайёрланади ва фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги ТТК раислари имзоси қўйилади;

  • Ушбу хат билан бемор Марказга йулланади.


11. Ушбу тартибнинг 10-бандида кўрсатилган холат юзага келган тақдирда хат расмийлаштирилган муассаса (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари) хисобидан кейинги ойда ордерлар сони тегишлича камайтирилади.


12. Марказларда тиббий ёрдам олиш учун ордер қатъий хисобда турадиган хужжат хисобланади ва унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.








Похожие:

Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconВилоят (Республика) кўп тармоқли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун ордер бериш тиббий танлов комиссияси (ттк)
Вилоят (Республика) кўп тармоқли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш...
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconВилоят (Республика) куп тамокли тиббиёт маркази ордерларнинг ишлатилиши буйича чораклик хисоботи
Вилоят (республика) куп тармокли тиббиёт маркази бош врачи имзоси
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconУзбекистон Республикаси ссвнинг 2008 й даги сонли
Вилоят (Республика) куп тармокли тиббиёт маркази ордерларидан фойдаланиш буйича
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби icon¤збекистон Республикаси СоІлиіни саілаш вазирлигининг
Дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли асосда рецепт ёзиб бериш ва рецепт бланкларини расмийлаштириш тартиби
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconДокументы
1. /олимпия за?иралари коллежларида текин(имтиёзли) ов?атлантириш харажатларини ?исман ?оплаш...
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconТошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби
Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 йил 14 июнда 1690-сон билан рўйхатдан ўтган «Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг...
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби icon2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Баркамол авлод” болалар марказларида болалар ўҚиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўҒрисидаги
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconМуаллифлар: О. Наржигитов
Баркамол авлод” болалар марказларида “ЎҚувларни ўтказиш тартиби” БЎйича методик тавсия
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconМуаллифлар: О. Наржигитов
Баркамол авлод” болалар марказларида “ЎҚувларни ўтказиш тартиби” БЎйича методик тавсия
Вилоят куп тармокли тиббиёт марказларида имтиёзли беморларни амбулатор ва стационар шароитида бепул текширувдан утиш ва даволанишга юбориш учун йулланма ордер бериш тартиби iconЖавобларни юбориш учун намуна

Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации