Документы



6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони icon

6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони

Название6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони
Дата19.02.2014
Размер49.41 Kb.
ТипДокументы
скачать

6. МАКТАБ ФАОЛЛАР ЗАЛИНИНГ БЕЗАТИЛИШИ

Фаоллар залининг ўнг томони

Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси. Ўзбекистон Республикасининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини акс эттириган стендлар ташкил қилинали.

(Қорақалпоғистон Республикасида, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳам тасвирланади)

^ Фаоллар залининг чап томони

Фаоллар залининг тузилишини эътиборга олган ҳолда залнинг чап тарифида қуйилаги мавзудаги стендлар ташкил этилади:

  • “Ўзбекистон санъати ўтмишда ва бугунги кунда” санъат соҳасида юксак марраларга эришган шахсларнинг суръатлари ва улур ҳақида қисқача маълумотлар:

  • “Буюк алломалар” юртимизда етишиб чиққан буюк алломалар ва улар хақида қисқача маълумотлар:

^ Фаоллар залининг орқа томони

“Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқ таълими” таълим соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат ва унинг натижаси, 12 йилик узлуксиз таълимнинг жорий этилганлиги, мамалкатимиз ёшларининг халқаро фан олимпиадаларида эришган ютуқлари ва ҳ.з. акс эттирилган стенд ташкил этилади.

^ 9. МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИНИ БЕЗАТИЛИШИ

- Маънавият хонаси ёруғ ва ўқувчиларнинг доимий ташрифлари учун бинонинг қулай жойида (имконият бўлса, бинонинг биринчи қаватида) жойлашган бўлиши лозим.

- Маънавият-маърифат хонасига синф хонаси каталигидаги хона ажратилиши лозим

- Хонада мажлислар утказиш учун конференц зал, стол, 30 тадан кам бўлмаган стуллар. Столлар овал шаклида жойлаштирилади.

- ММИБДЎ учун иш столи (ходимлар сонидан келиб чиқиб)

- Китоб жавонлари (эҳтиёжга қараб)

- Телевизор, ДВД, компьютер, 3/1 принтер учун мебеллар

- Проектор, экран, флепчат доска.

- Интернетга уланган бўлиши керак.

^ Маънавият хонасининг кириш эшигида:

- “Маънавият ва маърифат хонаси”;

(Агар “Камолот” ЁИҲ ва Хотин қизлар қўмитасига бир хона ажратилган бўлса) “Камолот” ЁИХ ва “Камалак” болалар ташкилотининг бошланғич бўлими”

- “Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти” каби ёзувилар бўлиши лозим.

- Хона эшигида яна Маънавият-маърифат хонасининг ҳафта кунларидаги бажарадиган ишлар графиги осилган бўлиши керак.

^ Маънавият ва маърифат хонасининг юқори (тўрида)қисми.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг портрети жойлаштирилади. (Эслатма: Портрет хонада мунтазам ўтирган ходимнинг орқа тарафида бўлиб қолмаслиги лозим.)

^ Маънавият ва маърифат хонасининг ўнг томони;

- Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ таснифи берилади. Давлат рамзларини жойлаштиришда. Давлат рамзларига киритилган ўзгаритириш ва қўшимчалар эътиборга олиниши керак.

- Давлат рамзларига нисбатан пастроқ холатда рамзларнинг чап томонида давлат харитаси, ўнг томонида Ўзбекистон мустақиллигини акс эттирувчи (1991-2012 йиллар давомида юртимизда маънвий-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул воқеалар, муҳим ва унутилмас саналар акс эттирилади);

- “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сафига ўқувчиларни жалб этиш бўйича Ҳаракатнинг мақсад-вазифаларини тушунтириш, тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот стандлари жойлаштирилади.

^ Маънавият ва маърифат хонасининг чап томони

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги 451-сонли қарорининг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг кўргазмали (ишчи) стенди жойлаштирилади.

^ Маънавият ва маърифат хонасининг китоб жавонида қуйидагича тақсимланади.

1-китоб жавонида:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари;

- Маънавият ва маърифат ишларини олиб бориш ва жонлантиришга қаратилган китоблар, услубий қўлланмалар;

- Бадиий адабиётлар, болалар шоирлари ва ёзувчилари асарлари;

^ 2-китоб жавонида:

- Ҳужжатлар учун алохида жой. Ҳужжатлар наменклатура асосида системалаштирилган холда жойлаштирилиши лозим;

- ҳар бир синф раҳбарининг маънвий-маърифий ишлари бўйича ҳужжатлар папкаси;

^ 3-китоб жавонида:

- “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” бурчак шунингдек, мавзуга оид ҳужжатлар;

- синф раҳбарларининг ушбу йўналишда амалга ошраётган ишларини акс эттирувчи фото лавҳалар акс эттирилган алъбомлар, намунавий дарс ишланмалари ва б.;

- Ўқувчилар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, паст савияли “оммавий маданият” ва миллий маънавиятимизга зид бўлган маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишлари юзасидан тайёрланган материаллар;

- Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган танловларнинг ташкил этилишига оид ҳужжатлар;

- Ўқувчилар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ички ишлар профилактикаси назоратида турган, тарбияси оғир ўқувчиларни билан ишлашга оид ҳужжатлар, йўриқномалар;

Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда таълим муассасаларидаги кам таъминланган, етим (чин етим), якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар, тарбияси оғир болалар тўғрисидаги маълумотлар (мазкур хонада ўқувчиларнинг ҳам йиғилиш ўтказишларини эътиборга олган ҳолда ушбу маълумотлар ва тарбиясида нуқсон бўлган, нобоқобил оила фарзандлари, ИИБ назоратида турган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар ёпиқ (конфедициально) сақланиши лозим.);

- Ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС, алкоголизм ва тамаки чекишга қарши тизимли тарғибот-ишларини амалга оширишга қаратилган тадбирлар дастурлари ва амалга оширилган ишларни акс эттирувчи фото альбомлар;

^ 4-китоб жавонида:

- “Зулфияхоним қизлари”, “Ораста қизлар”, “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги” бурчаклари ва тегилши ҳужжатлар;

- ушбу йўналишда амалга ошраётган ишларини акс эттирувчи фото лавҳалар акс эттирилган алъбомлар;

^ 5-китоб жавонида:

- “Камолот” ЁИХ ва “Камалак” боллар бошланғич ташкилотларининг Низоми, Устави ва иш режалари;

- “Камалак” боллар бошланғич ташкилотининг Низомида белигланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тайёрланган папкалар:

- “Камолот” ва “Камалак” сардорлари, йўналиш ва синф сардорлари фаолияти, ташаббуслари, мактабдаги фаол ўқувчилар эришаётган натижалар юзасидан тайёрланган фото лавҳлар ва альбомлар;

- “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилот таркибидаги йўналишлари бўйича папкалар шакллантирилади:

а) Ҳуқуқий саводхонлик йўналиши;

б) Маънавият ва маърифат йўналиши;

в) Иқтидорли ёшлар йўналиши;

г) Спорт, саломатлик ва экология йўналиши;

д) Меҳр-саҳоват йўналиши;

е) Матбуот йўналиши;

- Бошланғич ташкилот йўналиш сардорлари (ўринбосарлари) Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолигига сайланган ўқувчилар рўйхати.

- Газета ва журналлар бўлиши лозим.



Похожие:

6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconПресс-релиз 2012 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси томонидан мамлакатнинг истеъдодли, иқтидорли “Камолот-келажак таянчи”
Камолот-келажак таянчи” қишки фаоллар мактаби иштирокчилари Самарқанд Давлат Университети профессор, ўқитувчилари ва талабалари билан...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconЭълон 25. 02. 2013 йил соат 1500 институт катта фаоллар залида институт ректори А. Н. Юнусхўжаев билан Фармация факультети 5 курс талабаларининг “Ўзбекистон фармацевтикаси бугун ва эртага, муаммо ва ечимлар” мавзусидаги учрашув-мулокат бўлади.
А. Н. Юнусхўжаев билан Фармация факультети 5 курс талабаларининг "Ўзбекистон фармацевтикаси бугун ва эртага, муаммо ва ечимлар" мавзусидаги...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconБолаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2519]
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони icon"Энг яхши мактаб сайти – 2011" кўрик-танлови Низоми
Кўрик-танлов мақсади: Мактаб сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот-коммуникация...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconБаркамол авлод тарбиясида мактаб кутубхоналарининг ўрни
Президентимиз И. А. Каримовнинг маънавий-маърифий ишларни кенг йўлга қўйишга доир фармонлари муҳим аҳамият касб этади. Унда халқ...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconУмумий ўрта таълим мактаб ўҚитувчи ва ўҚувчиларининг одоб ахлоқ Қоидалари I боб. Умумий қоидалар «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари»
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconҚадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа
Адимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С)
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconПресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси
Мазкур акция мамлакатимиз бўйлаб 27 матрдан 18 апрелга қадар ўтказилади. Бу йили лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, ҳар бир шаҳарда...
6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони icon" тасдиклайман " Мактаб директори

6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони iconДокументы
1. /Мактаб ва хаёт 2009 ь1/Журнал ь1-2009.pdf
2. /Мактаб...


Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации