Документы



Хотирани қандай яхшилаш мумкин? icon

Хотирани қандай яхшилаш мумкин?

НазваниеХотирани қандай яхшилаш мумкин?
Дата26.05.2013
Размер124.34 Kb.
ТипДокументы
скачать

Kitob.uz – Respublika bolalar kutubxonasi


DEYL KARNEGI kitobidan


ХОТИРАНИ ҚАНДАЙ ЯХШИЛАШ МУМКИН?


"Ўртача одам, — дейди таникди руҳшунос, профессор Карл Сишор, — ўз хотиралари туғма қобилиятларининг фақат ўн фоизидан фойдаланади, холос. Қолган тўқсон фоизи йўқо-лади, чунки уэслабқолишнингтабиий қонунларини бузади".

Сиз худди шундай ўртача одамлар тоифасига кирасиз-ми? Агар шундай бўлса, ниҳоят даражада оғир аҳволга тушгансиз, ижтимоий, худди шундай савдо-сотиқ нуқтаи назаридан ҳам; шубҳасиз, бу бобни ўқиш ва қайта ўқиш сиз учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлар эди. Унда эслаб қолишнинг табиий қонунлари баён этилган ва ҳар томонлама изоҳланган ва ундан иш юритиш ва маиший суҳбатларда, шу билан бирга кўпчилик олдида маърузалар ўқишда қандай фойдаланиш кўрсатиб берилган.

"Эслаб қолишнинг табиий қонунлари" ниҳоятда оддий. Улар учтагина. Ҳар қандай номланган "Эслаб қолиш тизи-ми" ана шунга асосланади. Қисқача айтганда, гап таассу-рот, такрорлаш ва тасаввур, ҳис-туйғу, фикрнинг ўзаро боғланиши ҳақида бормоқда.

Эсда сақлаб қолишнинг биринчи шарти — сиз хотир-лашни хоҳлаган нарса тўғрисида чуқур, ёрқин ва мустаҳ-кам тасаввур ҳосил қилишдир. Бунинг учун диққат-эъти-борингизни бир жойга жамлашингиз керак. Теодор Руз-вельт уни билган кишиларни ажойиб хотираси билаи лол қоддирган. Бу ноёб эслаш қобилияти яна шу билан изоҳла-надики, унинг таассуротлари худди пўлатга нақш ўйгандек бўлиб, асло сувга ёзилгандай эмасди. Қунт, тиришқоқлик ҳамда диққат-эътиборини битта нуқтага йиғишни ўрганган эди. 1912 йилда, Чикагода тараққийпарвар партия съезди-да унинг штаб-квартираси "Конгресс" номли меҳмонхона-да жойлашган эди. Пастда, унинг деразаси тагида оломон тўпланган эди. Одамлар байроқларни силкитиб, "Биз Тед-дини истаймиз! Биз Теддини истаймиз!" деб қичқиришар-ди. Оломоннинг ўкириши, оркестрлар мусиқаси, сиёсий арбобларнинг келиб-кетишлари, шошилинч йиғилиш ва маслаҳатлар — буларнииг бари ҳар қандай оддий кишини чалғитиши мумкин эди, аммо Рузвельт ўз хонасида тебран-ма оромкурсида ўтириб, бирор нарсага заррача эътибор бермай, юнон тарихчиси Ҳеродот асарини мутолаа қилар-ди. Бразилиядаги қип-қизил яйдоқ саҳроларда саёҳат қилар экан, у кечқурун ҳориб-чарчаб зўрға манзилга етиб келар, шунда қандайдир шохлаб кетган дарахт тагидан қуруқ жой топарди-ю, сафар курсисини олиб, унга ўтирар ва Гиббон-нинг "Рим империясининг қулаши ва емирилиши тарихи" китобини ўқишга тутинарди. Аста-се-кин мутолаага шунчалик берилиб ке-тардики, ёмғирни ҳам, лагердаги шов-қин-суронни ҳам, тропик ўрмоннинг то-вушларини ҳам мутлақо илғамас эди. Шундай экан, бу одам ўқиганларини ёдда тутганига ажабланмай бўладими? Диққат-эътиборни тўлиқ, беш дақиқа бир жойга тўплаш ақл тумани ичида бир кун адашиб юргандан кўра кўпроқ са-мара беради. "Бир соатлик ғайрат би-лан ишлаш, — деб ёзган эди Генри Уорд Бичер, — бир йиллик мудроқдан кўра кўп нарса беради ".

"Мен бир нарсани қўлга киритдим, у барча нарсалардан афзал, — деган эди бир йилда миллиондан зиёд фойда олувчи "Бетлехем стил" компанияси президенти Южин Грейс, — уни ҳар куни, ҳар қандай шароитда қўллайман — мен айни вақтда шуғулланадиган ишимга бутун диққат-эътиборимни тўла-тўкис сарфлайман".

Бу хотира кучи, аслида куч сирларидан биридир.

^ Улар нега дарахтларни найқашмади?

Томас Эдисон унинг йигирма етти нафар лаборанти ой давомида ҳар куни олти лампа цехидан Нью-Жерси шта-тидаги Менло-парқда жойлашган заводнинг бош биносига борадиган йўлддн қатнашини аниқлаб олди. Бу йўлда гилос дарахти ўсар эди, аммо йигирма етти киши билан савол-жавоб ўтказилганида, бирортаси ҳам унинг мавжудлигани умуман пайқамаганлиги маълум бўлди.

"Ўртамиёна одамнингмияси, — деди қизғинлик ва ишонч билан Эдисон, — кўзи билан кўрадиган мингта нарсадан бирини ҳам қабул қилмайди. Бизнинг ҳақиқий кузатуви-миз, кузатиш қобилиятимиз шунчаликночорки, бунга ишо-ниш қийин".

Ўртамиёна одамни икки ёки учта дўстингиз билаи та-ништириб кўринг-чи, орадан икки дақиқа ўтгач, у исми айтилган кишилардан бирортасининг номини эслай олар-микан? Едидан кўтарилиши мумкин. Нима учун? Чунки у ҳаммадан бурун уларга етарли эътибор бермай, диққат би-лан қарамайди. У, эҳтимол, сизга хотираси ёмонлигидан шикоят қилар. Йўқ, ундаги кузатувчанлик жуда ёмон. Ахир у туманда хира сурат ишлайдиган фотоаппаратни қорала-майди, аммо унинг онги нурсиз ва туманли таассуротларни ёдда сақлашни жудаям хоҳлайди. Бунинг эса сира иложи йўқ.

"Нью-Йорк уорлд" журналининг асосчиси Жозеф Пу-литцер ўз муҳарририятида ишловчи барча ходимлар столи тепасида қуйидаги ёзув битилган юпқа тахтача қоқиб қўйган эди: "Зийраклик! Зийраклик! Зийраклик!"

Сиз учун айнан шу нарса жуда зарур. Янги танишнинг исм-шарифини тўғри эшита билиш ниҳоятда керак. Бунга эришинг. Уни такрор айтишини илтимос қилинг. Қандай ёзилишини сўранг. У сизнинг эътиборингиздан димоғи чоғ бўлади, сиз эса исмини билишга муваффақ бўласиз, чунки унга диққат-эътиборингизни қаратдингиз. Шундай тарзда сиз равшан, мустаҳкам таассуротга эга бўлдингиз.

^ Линкольн нима учун овоз чиқариб ўқир эди?

Линкольн болалигида қишлоқ мактабига қатнар, унинг поли кўп жойидан ёрилиб кетган харидан қилинган, дера-задаги ойна ўрнига дафтардан йиртиб олинган ва ёғ сур-тилган қоғоз қўйилган эди. Мактабда фақат биттагина дарс-лик бўлиб, уни муаллим овоз чиқариб ўқир, бошқа ўқувчи-лар ортидан дарсни жўр бўлиб такрорлашарди. Доимий равишда шовқин-сурон эшитилиб турар, шунинг учун қўшни аҳоли бу мактабни "шовқин-суронли асалари уяси" деб айтар эди.

Ана шу "Асалари уяси"да Линкольн бир умрга татигу-лик одатни ўзлаштирди. У нимани эсда сақлашни истаса, ўшани ҳамиша овоз чиқариб ўқир эди. Спрингфилддаги ўзининг адвокатлик идорасида ўтирар экан, диванга яхши-лаб жойлашиб оларди-да, оёғини қўшни курсига таяб, га-зетани бор овози билан бақириб ўқир эди. "Уменинг шун-чалик жонимга тегдики, — деган эди Линкольннинг шери-ги, — бир куни нега айнан шундай қилиб ўқийсан, деб сўра-дим. Уменга тушунтирди: "Мен қачон овоз чиқариб ўқисам, фикр иккита ҳис этиш аъзоси орқали қабул қилинади. Би-ринчидан, нимани ўқисам, ўшани кўраман, иккинчидан, мен уни эшитаман, шунингучун жуда яхши эслабқоламан".

Унинг хотираси одатдан ташқари ўткир эди. "Менинг ақлим, — деган эди Линкольн, — пўлат парчасига ўхшайди. Унга ниманидир тиркаш ниҳоятда қийин, аммо бирор кун ёзилгандан кейин мутлақо ўчириб бўлмайди".

Линкольн онгига керакли маълумотни акс этгирмоқ учун икки ҳис-туйғу аъзосидан фойдаланган. Сиз ҳам худди шуни амалга оширишингиз мумкин.

Ибратли бўлиш учун фақат кўриш ва эшитишнинг ўзи кифоя қилмайди, хотирада сақлаш учун уни пайпаслаб кўриш, ҳидлаш ҳамда мазасини татиб кўриш керак.

Эиг муҳими — кўриш ҳисобланади. Инсонда асосийси, кўриш идроки ҳисобланади. Кўриш идроки, таассуроти жуда-жуда маҳкам мустаҳкамланади. Биз одамни юзидан биламиз, унинг номини кўпинча эслай олмаймиз. Кўздан миягача борадиган асаб толалари қулоқдан мияга қадар борадиганига нисбатан 25 марта ингичкадир. Хитойлик-ларда шундай мақол бор: "Минг бор эшитгандан бир бор кўрган афзалдир ".

Хотирада сақлашни истасангиз, телефон рақамини, маъ-руза режасини ёзиб олинг. Ёзиб олганларингизни кўриб чиқинг. Кўзингизни юминг. Оловли ҳарфлар билан ёзган-ларингизни кўз олдингизга келтиринг.


^ Марк Твен ёзмасдан гапиришни қандай ўрганган?

Кўриш хотирасидан фойдаланишни ўрганган Марк Твен ёзувлардан воз кечганди. Шу сабабли узоқ йиллар мобайни-да унинг маърузалари муваффақиятсизликка учраган эди. Бу ҳақда адибнинг ўзи "Харперс мэгэзин" саҳифаларида шундай ҳикоя қилади: "Саналарни эсда сақлаш жуда мушкул, чунки улар рақамлардан иборат; рақамлар ифодасиз кўрина-ди ва хотирада маҳкам сақланмайди. Улар суратлардан ибо-рат эмас, шу боис кўзга илашиб қолмайди. Суратлар рақам-ларни эслашга ёрдам беради. Улар хотирада деярли ҳамма нарсани сақлаб олади — агар бу суратларни ўзингиз яратган бўлсангиз, янада яхши. Мен буни шахсий тажрибамдап яхши биламан. Бундан ўттиз йил муқаддам ҳар куни кечқурун маърузанинг ёдланган матнипи ўқирдим, ҳар бир тун ёзувли қоғозда адашиб қолмаслигим учун ёрдамга келар эди. Ёзувлар хат бо шининг биринчи сўзларидан иборат бўлиб, улар ўн учта — тахмипан қуйидагича эди:

Марк Твен ^ Бу туманда иқлим...

Ўшанда шундай одат мавжуд эди...

Аммо Калифорнияда ҳеч ким эшитмади...

Бундай ёзувлар ўн учта эди. Улар маъруза режасини эс-латар, бирор нарсани туширибқолдирмасликка менга ёрдами тегарди. Аммо қоғозда бир-бирига ўхшаб кетар, сурат қиёфасини ҳосил этмасди. Мен уларни ёддан билардим, аммо кетма-кетлигини асло эслай олмасдим, шу боис доимо ол-димга бу ёзувларни қўярдим-у, вақти-вақти билан уларга кўз ташлардим. Бир куни уни қаергадир кўйдим, ўша оқшом мени қуршаб олган даҳшатни мутлақо тасаввур ҳам қилол-майсиз. Шундан кейин эҳтиёткорликнинг бошқача қан-дайдир усулини топиш кераклигини англадим. Ушбу ибора-ларнинг биринчи ўнта ҳарфини эсладим-у уларни сиёҳ билан тирноғимга ёзиб, минбарга шу ҳолда чиқиб кетдим. Дас-таввал тирноқларимга тартиб билан қарадим, аммо кейин адашиб кетдим, қайси тирноғимга қарашни билмай қол-дим, ўзимга ишончсизлик ортиб кетди. Фойдаланиб бўлга-нимдан кейин тирноғимдаги ҳарфларни тилим билан ялаб тозалай олмайман-ку, гарчи буишончли усул бўлса-да, тинг-ловчиларнинг ҳаддан зиёд қизиқишларига муяссар бўлар-дим. Аслида шусиз ҳам тингловчиларнинг синчковлигини оширган эдим, уларга мен маъруза мавзусидан кўра ўз тир-ноқларимга маҳлиё бўлгандай туюлибди. Бир неча киши қўлларимга нима бўлганини сўрабқолди.

Ана шунда миямга суратлар асосида фикр юзага келди. Менингруҳий қийноқларим тамом бўлди. Икки дақиқа ичида мен олтита расм чиздим, улар менинг ўн учта бошланғич ибораларим ўрнини ажойиб тарзда алмаштирди. Расмларни ишлаганим заҳоти бир чеккага ташладим, чунки ишо-нардимки, кўзимни юмиб, уни рўпарамда истаган пайтда кўра оламан. Шундай буён чорак аср вакт ўтди, ўша маъ-руза матни ёдимдан кўтарилиб кетганига ҳам йигирма йил бўлибди, аммо уни яна ўша расмлар асосида ёзишим мумкин улар хотирамда қолган".

Бир куни менга хотира тўғрисида маъруза ўқишга тўғри келди ва кўпроқ шу бобда келтирилган маълумотлардан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Расмлар кўринишида ало-ҳида ҳолатларни эсладим, кўз олдимда Рузвельтни тасав-вур этдим, у деразаси тагида оломон қичқириғи ва оркестр мусиқаси остида тарихни ўқиб ётарди. Кейин кўз ўнгимда овоз чиқариб ўқиётган Томас Эдисонни гавдалантирдим. Тингловчилар иштирокида тирноғидан сиёҳ билан ёзил-ганларни ўчираётган Марк Твенни ҳам тасаввур этдим.

Мен ушбу суратларнинг тартибини қандай эсладим? Рақамларига биринчиси, иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси дебми? Йўқ, бу ҳаддан ташқари қийин иш бўларди. Рақам-ларни ҳам расмларга айлантирдим ва уларни расмлар би-лан биргаликда қўшиб олиб бордим. Масалан, «уан» (бир) сўзи «ран» (сакрамоқ) сўзи билан оҳангдош, шунинг учун мен ўз хонасида отга миниб, отда сапчиётган Рузвельтни кўз олдимга келтирдим. "Ту" (икки) сўзи "зу" (йиртқич бо-ласи) каби жаранглайди ва мен ҳайвонот боғида айиқ қафаси ичида туриб, гилос дарахтига қараб турган Эдисонни та-саввур этдим. "Зум" (уч) дарахтга ўхшайди ва мен дарахт-нинг ичида туриб, шеригига овоз чиқариб ўқиб бераётган Линкольнни кўз ўнгимда гавдалантирдим. "Фор" (тўрт) "дор" (эшик) сўзига жуда монанд: Марк Твен очиқ эшикка суя-ниб тингловчилар қаршисида тирноғидан сиёҳни ўчираёт-ган эди.

Ушбу сатрларни ўқиётганларнинг аксарияти мазкур ус-луб тутуруқсизлиқдан иборат экан-ку, деб ўйлайди. Бу тўғри, ана шунинг ўзи унинг мувафаққияти сабабларидан бири ҳисобланади. Айнан шу ҳолати ва тутуруқсиз нарсалар осон эсга тушади. Агар мен мисолларимнинг тартибини рақам-ларга кўра эслашга уринсам, уларни тезгина чалкаштириб юборар эдим, аммо ҳозирги баён этганим мутлақо бундай бўлмасди. Мен қачон учинчи бандни эсламоқчи бўлсам, ўзимдан дарахт тепасида ким турганди, деб сўрар ва кўз олдимда Линкольн гавдаланар эди.

Ўзимга қулайлик туғдириш мақсадида рақамларни бир-дан йигирмагача кўзга кўринадиган образларга, суратлар-нинг номини танлаб, жарангдор рақамларга айлантирдим. Агар сиз ярим соат вақт сарфласангиз, бундай рақамли суратларни эсга туширишда йигирмата фан рўйхатига эга бўласиз, фақат санаб кўрсатилганлардан бирини аниқ тар-тиб билан такрорлаш, шу билан бирга беихтиёр равишда, масалан, қайси фан саккизинчи, қайси бири ўн тўртинчи, қайсиси учинчи ва ҳоказо дейиш эсга келади.

Буларни ўзингизда синаб кўришга ҳаракат қилинг. Бал-ки, ҳеч нарса чиқмайди, деб ўйлашингиз мумкиндир, бари-бир бир уриниб кўринг. Кўп ўтмай одамларни ноёб хоти-рангиз билан қойил қолдирасиз ва ҳар ҳолда буни қизи-қарли, деб топасиз.

^ Бутун бошли китобни қандай ёд олиш мумкин?

Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети дунёда энг йирик олий ўқув юртидир. Ушбу муассасада йигирма бир минг талаба таҳсил олади. Кириш имтиҳонида ҳар бир кирувчи-дан Қуръонни ёддан айтиб бериш талаб қилинади. Бу китоб ҳам тахминан Инжил каби ҳажмга эга бўлиб, уни овоз чи-қариб ўқишга уч кун вақт кетади!

Олим йигитлар деб аталувчи хитойлик талабалар айрим диний китоблар ва классик асарларни ёддан билишлари лозим.

Араб ва Хитой талабалари ишониш қийин бўлган бун-дай жасоратни амалга оширишни қандай уддалайдилар?

Такрорлаш воситасида, бу — эслаб қолишнинг иккинчи "табиий қонуни"дир.

Сиз чексиз миқдордаги маълумотни етарли даражада тез-тез такрорлаб турсангиз, ёддаб ололасиз. Эслаб қолишни истаган маълумотларни такрорланг. Улардан фойдаланинг. Амалда татбиқ этинг. Ўзаро суҳбатларда янги сўзларни ишлатинг. Янги танишларнинг исмини тилга олинг, агар уларнинг номини эслашни хоҳласангиз. Кўпчилик олдида сўзга чиқишда гапирмоқчи бўлган ҳолатларни суҳбатларда эслаб туринг. Фойдаланишда ишлатилган маълумотлар хо-тирада жойлашиб қолади.


Қандай такрорлаш фойдали?

Шу билан бирга механик, кўр-кўрона ёдлаш керак эмас. Онгли такрорлаш, айрим ўзига хосликлар билан тегишли тарзда идрок қилиш — ана шулар биз учун жуда зарур. Масалан, профессор Эббингхауз ўз талабаларига эслаб қолиш учун маънога эга бўлмаган «декюс», «коли» каби сўзлардан иборат узундан-узун рўйхат берган ва ҳоказо. У талабалар уч кун ичида ўттиз саккиз марта такрорлагани-дан кейин бир кун ичида олтмиш саккиз марта такрорла-ганида, нечта сўз ёдлаган бўлса, шунча ёдлай олишини би-либ олди. Бошқа руҳий тестлар ҳам айнан ана шундай на-тижаларни берди.

Бу хотирамизга доир ниҳоятда муҳим ихтиродир. Биз энди ўтириб такрорлайдиган киши ўз хотирасида уни токи мустаҳкамламас экан, агар такрорлаш жараёни онгли ра-вишда маълум вақт оралиғида ўтказилса, натижалари ту-файли қўлга киритилган самарага нисбатан икки баравар кўп вақт ва қувват сарфлашини биламиз.

Идрокнинг бу ўзига хослигини икки омил билан изоҳ-лаш мумкин:

Биринчидан, такрорлашлар орасида бизнинг онг ости бир-лашувимиз фикрлар, сўзлшувларни мустаҳкамлаш билан банд бўлади. Профессор Жеймс тўғри таъкиддаганидек, "биз қишда сузишни, ёзда эса конькида учишни ўрганамиз".

Иккинчидан, мия танаффус билан ишлаганда, ҳаддан зиёд оғирликдан толиқмайди. "Минг бир кеча" таржимони йи-гирма етти тилда худди она тилимиздай бемалол гапирган. Унинг ўзи эътироф этишича, тил ўрганиш ва уни амалиёт-га татбиқ қилишда ҳеч қачон ўн беш дақиқадан ортиқ бир-варакайига вақт сарфламаган, чунки "бундан кейин ақл ўз бардамлигини йўқотади", дейди у.

Сўзсиз, бу далиллар қуршовида энди бирорта ҳам одам ўзини ақлли деб сўзга чиқиш кунигача ўз маърузасига тай-ёргарликни ташлаб қўймайди. Агар шунга ҳаракат қилса, хотираси ўз имкониятига кўра мажбуран фақат ярим тарз-да фаолият кўрсатади.

Биз қандай унутишимиз, эсдан чиқаришни баён этиш хусусида талай қимматли ихтиролар қилинган. Кўп марта ўтказилган руҳий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биз даст-лабки саккиз соатда кейинги ўттиз кун ичидагига нисбатан кўпроқ унутар эканмиз. Ҳайратланарли даражадаги ўзаро нисбат! Шунинг учун бевосита биринчи ишга доир йиғи-лиш, ота-оналар уюшмаси аъзолари билан ўтказиладиган мажлис, клубдаги машғулотлар, бевосита кўпчилик олдида маъруза билан чиқиш қилинганида, далилларни яна бир бор эсланг, хотирангизни янгиланг.

Линкольн бу услубнинг аҳамиятини жуда яхши билар ва унга амал қилар эди. Геттисбергда унинг ҳузурида эъти-борли олим Эдвард Эверст сўзга чиққаи эди. Линкольн унинг узундан-узоқ расмий маърузаси охирига етаётгани-ни кўриб, "очиқдан-очиқ асабийлашди, у доимо бошқа но-тиқдан кейин сўзга чиқса, шундай бўлар эди". Шоша-пиша кўзойнагини тақиб, чўнтагидан қўлёзмани олиб, хотираси-ни янгилаш мақсадида ўзича ўқишга тутинарди.

^ Профессор Уильям Жеймс яхши хотиранинг сирларини очади

Мана сизга эслашнинг иккита дастлабки қонуни. Аммо яна учинчи қонун — ассоциация ҳам бор (ассоциация — тасаввур, ҳис-туйғу, фикр ва шу кабиларнинг бир-бирини эслатадиган ўзаро боғланиши маъносида). У эслашнинг му-ҳим қисми ҳисобланади. Аслида унинг ўзи хотира меха-низмини изоҳлаб беради.

"Бизнинг миямиз, — деб доноларча фикр горитади про-фессор Жеймс, — ўзида, асосан, тасаввур, ҳис-туйғу, фикр-ни бир-бирига боғлашга хизмат қиладиган механизмдир... Фараз қилайлик, мен бироз вақт жимжит тураман, сўнгра буйруқ оҳангида: "Эсланг! Эслаб кўринг!" - деб айтаман. Хотирангиз ана шу буйруққа бўйсунса-да, ўйлаш ҳаётин-гиздан қандайдир муайян манзарани гавдалантирадими? Йўқ, албатта. У фаолиятсиз қолаверади ва: "Мен аниқроқ қилиб, айнан нимани эслашим керак?" - деб сўрайди. Қисқаси, унга кўрсатма керак. Аммо мен унга: "Туғилган йилингиз санасини айтинг ёки нонуштада нима еган эдингиз, нота тартибини мусиқа гаммасида айтиб беринг", десам, сизнинг хотира коби-лиятингиз зудлик билан талаб қилин-ган натижани беради, олинган кўрсат-ма хотирангизнинг тўла-тўкис имко-ниятларининг жуда кенг захираларини маълум томонга йўналтиради. Бу кўрсатма сиз эслаган нарсалар билан чамбарчас боғлиқдир. "Туғилган куним санаси" деган сўз бевосита муайян ой, йил рақам билан ўзаро боғланади; "Бугунги нонушта" эсда-ликларинингқаҳва ва қуймоқдан ташқари барча бошқа риш-таларини чийлабўтади, "мусиқавий гамма" сўзи онгда бир-бирига до, ре, ми, фа, соль, ля, си, до билан қўшни сифатида мавжуддир. Аслида ассоциация қонунлари сизнинг фикрла-рингиз ҳаракатини бошқаради; ухаёлот, ташқаридан рўй берадиган ўзгаришларга асло берилмайди, онгда нимаики рўй берса, унда акс этмоғи керак, энди бўлажак акс этувчи эса аллақачон рўй бергани билан'ўзаро алоқага киришади. Бу ниманики эсласангиз ҳам, нима ҳақида ўйласангиз ҳам барчасига тааллуқлидир. Машқ қилинган хотира ассоциа-циянинг ташкилий тизимига таянади ва унингюқори си-фати бу ассоциацияларнинг икки ўзига хослигига боғлиқ-дир: биринчидан, ассоциациянинг мустаҳкамлигига, иккин-чидан, унинг сонига.

Шундай қилиб, "яхши хотира сири", бу турли хилдаги ва сон-саноқсиз ассоциацияларнинг, яъни биз эслашни хоҳ-лаган барча далиллар билан шаклланиш сиридир. Аммо ас-социациянинг далиллар билан шаклланиши иложи борича далиллартўғрисида кўпроқўйлашни англатади. Қисқақилиб айтганда, ташқаридан бир хилдаги ахборотни олган икки кишидан қайси бири олинган маълумотни кўпроқ ўйласа ва улар ўртасида мустаҳкам алоқани ўрнатолса, у яхши хо-тирага эга бўла олади".



Похожие:

Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconКўп қавтли уйлардажойлашган нотураржойлардан фойдаланиш тартиби борми? Низоли масалалар қандай ҳал этилади? Кўп қаватли уйларда нималарни жойлаштириш мумкин нима мумкин эмас?
Нотураржой мулк эгаси кўп қаватли уйда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида у ерда ноишлаб чиқариш характерига эга бўлган...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconBiznes va Boshqaruv” fakulteti Bajardi: To’raqulov burxon 18 – 06 miqt guruh tolibi Buxoro 2008
Дарснинг мақсади: Талабаларга корхоналарни қандай ташкил қилиш, қаннақа ҳужжатларни тўлдириш, қаннақа ҳужжатлар зарурлиги, корхонани...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconТуристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари
Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconТест 10 синф Маълумотлар омборида ахборотлар қандай кўринишда бўлади?
Дискрет сигналнинг ҳар бир қиймати сон орқали ифодаланади. Бу жараён қандай номланади?
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? icon10 синфлар учун олимпиада топшириклар Олимпиадные задания для 10 классов
Берилган 3 сонни томон килиб учбурчак ясаш мумкин ёки мумкин эмаслигини аникловчи дастур тузинг
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconТуристик маркетингнинг замонавий концепцияси
Концепция деганда қўйилган мақсадга эришишни таъминлайдиган йўл ёки назарияни тушуниш мумкин. Туризмда маркетинг концепциясининг...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconНозидлик қонуни айни бир предмет ёки ходиса хақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама-қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини,
Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ходисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга хам эга бўлиши, хам эга бўлмаслиги...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconХалқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси
Бу турдаги назария ҳеч қандай тусиқлар бўлмаган шароитда қайси бир давлат билан савдо қилиш керак, қайси турдаги махсулотни ва қандай...
Хотирани қандай яхшилаш мумкин? iconАхборот тизимлари ва уларнинг вазифалари
Тизим- юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации