Документы



9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа icon

9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа

Название9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа
Дата26.05.2013
Размер56.98 Kb.
ТипДокументы
скачать

9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги


Режа:

  1. XIX аср биринчи ярми Хива хонлиги тарихига оид манбалар.

  2. XIX аср биринчи ярмида Хива хонлигининг сиёсий тарихи.

  3. XIX аср биринчи ярми Хива хонлигидаги ижтимоий ва иқтисодий аҳвол.


XIX аср биринчи ярмига оид Хива хонлиги тарихини ёритиб берувчи асарларни ва манбаларни шу давр Бухоро ҳамда Қўқон хонликлари каби манбалар даражасида деб бўлмайди. Гарчи турли даврдаги оид Хива хонлиги тарихини ўрганувчи манбаларни биз аввалги маърузаларимизда келтириб ўтган бўлсакда, XIX аср биринчи ярми Хива хонлиги тарихшунослик ва манбашунослик мактаблари ҳали илмий даражада ўрганилмаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунга қарамай, XIX аср Хива хонлиги тарихига оиб бир қанча манбаларни келтириб ўтишимиз мумкин. Бундай манбалар қаторига маҳаллий тарихчилар томонидан ёзилган, Муҳаммад Юсуф Баёний қаламига мансуб «Шажараи Хоразмшоҳий» сарой тарихчиси Мунис (1778-1829) томонидан бошланган ва шоир ҳамда тарихчи Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан давом эттирилган (1809-1874) «Фирдавс ул-иқбол» (Иқболнома) асарларини келтириб ўтишимиз мумкин. Маҳаллий тарихчилар билан бирга айрим рус саёҳатчилари ва ўлкани маҳсус ўрганган рус тадқиқотчилари асарлари. Масалан: «Все туркмени происходят из Мангишлака» элчилик ҳужжатлари ва жосуслик ҳисоботномалари ҳамда хон архиви ҳужжатлари ҳам XIX аср биринчи ярми ва кейинги даврлар Хива хонлиги тарихини ўрганувчи муҳим манбалар қаторига киради. Хива хонлигининг кўрилаётган давр юзасидан қимматли маълумотларни кўп жилдли “Туркестанский сборник” тўпламидан ҳам олишимиз мумкин. Юқоридагилардан кўринадики, Хива хонлиги тарихшунослик мактаби ва маҳаллий тарихчилар асарлари ўрганилиши керак бўлган долзарб масалалардан биридир.

2-масала: XVIII асрнинг 60 йилларидан бошлаб Хива хонлигида юзага келган сиёсий вазият ҳокимиятни Хива қўнгиротлари томонидан қўлга олиниши учун йўл очиб берди. Кўп сонли қабила ва уругларнинг бошлиқлари мададига таянган Муҳаммад Амин иноқ 1770 йилда туркманлар қўзголонларини бостириб, хонликда бирмунча осойишталик ўрнатишга эришди. Шу даврдан бошлаб Хива хонлигида ҳокимият амалда қўнгиротлар қўлига ўта бошлади. Расмий ҳокимият эса четдан чақирилган қозоқ султонлари қўлига топшириб қўйилган ва Муҳаммад Амин ҳам унинг ўгли Аваз ҳам (1790-1804) иноқ унвонида давлатни бошқариб келган эдилар. Бу мавқе иноқлардан Элтузаргача давом этди ва Муҳаммад Амин иноқнинг набираси бўлган Элтузар 1804 йилда ҳокимиятга эришгач, қозоқ султонларидан бўлган сохта хон Абулгозини тахтдан тушириб, ўзи расман хон унвонида Хива ҳукмдори бўлиб қолди (1804-1806). Шу тариқа 1804 йилдан бошлаб Хива хонлиги тахти расман Хива қўнгирот қўлига ўтди.

Элтузархон ўз ҳукмронлиги йилларида Хива хонлигининг барча ҳудудларини бирлаштиришга ва сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Бироқ у 1806 йилда Бухоро амирлиги қўшинлари билан бўлган жанглардан бирида ҳалок бўлди. Тахтга Хива қўнгиротларининг йирик намоёндаларидан бири бўлган, Элтузархоннинг укаси Муҳаммад Раҳим I ўтирди (1806-1805). Муҳаммад Раҳимхон тахтга чиқиши билан аввалги сохта хон Абулгози мавқеини тиклади ва шу йўл билан ўз нуфузини оширишга ҳаракат қилди. Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлик қилган давр Хива хонлигида сиёсий кескинликлар билан давом этди. У шавқатсиз кураш олиб бориши йўли билан Хива хонлигини бирлаштириш ва хонлик ҳудудларини кенгайтиришга ҳаракат қилди.

Давлат бошқарувини мустаҳкамлаш борасида ҳам маълум ишларни амалга оширди. Жумладан, маъмурий тартибда девон жорий қилди, мамлакат иқтисодий ҳаётини йўлга қўйиш мақсадида солиқ ислоҳоти ўтказди, мунтазам солиқлар йигиб олиш билан давлат хазинасини бойитди, иқтисодий соҳани янада мустаҳкамлаш мақсадида божхона ва зарбхона ташкил этди ва олтин ҳамда кумуш зарб қилдира бошлади.

Марказий ҳокимиятни бирмунча мустаҳкамлашга эришган Муҳаммад Раҳимхон аста-секин майда бекликларни ҳам бўйсундириш сиёсатини олиб борди. Қаттиқ курашлардан сўнг 1811 йилда Орол бўйларида яшовчи уругларни хонликка бўйсундирди. Қўнгирот шаҳри вайрон қилинди ва XIX аср бошларида қорақалпоқлар бўйсундирилди.

Муҳаммад Раҳимхон туркманларни итоатда тутиб туриш учун турли сиёсатларни юритарди, гоҳ уларни Эрон билан урушга жалб қилиб кучсизлантирса, гоҳ ўзи ҳарбий юришлар қилиб уларни асирларга оларди, гоҳида эса турли қабилаларга галла ва бошқалар сотиб олишди имтиёзлар берарди. Муҳаммад Раҳимхон Сирдарё бўйларида яшовчи қозоқларни ҳам ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди, бироқ руслар бу вақтда қозоқларни ўз тобеликларга олган эдилар. Эрон ва Афгонистон билан муносабатлар бу даврда нисбатан мўътадиллашди.

Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги йилларида Россия империяси Хива хонлиги билан айрим муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилди. 1819 йилда капитан Муравев бошчилигидаги элчилар Каспий денгизи соҳилларда қалъа қуриш ва Хива карвонларини Мангишлоққа эмас, балки Красноводск портига йўллаш масаласида Хива хонлигига келди. Бироқ Муҳаммад Раҳимхон бунга кўнмади. Ҳукмронлигининг охирги даврларида 1822 йилда Муҳаммад Раҳимхон Марвни ўзига бўйсундирди.

Муҳаммад Раҳимхон вафотидан сўнг Хива хонлиги тахтига унинг ўгли Оллоқулихон (1825-1842) чиқди. Оллоқулихон ҳукмронлиги даври ўзаро урушларга ва тўқнашувларга бой ва шиддатли бўлди. Хонликнинг шимолида яшовчи ярим кўчманчи туркман қабилаларидан така, сариқ, салор ва бошқалар кучайиб кетди. Бу эса хонликнинг ички сиёсий аҳволи кескинлашувига олиб келди. Бундан ташқари хон деярли ҳар йили Хуросонга юришлар уюштирди, турли талончиликлардан ташқари Оллоқулихоннинг ўзи Хуросонга 5 марта юриш қилган эди.

Оллоқулихондан сўнг тахтга ўтирган Муҳаммад Аминхон (1845-1855) ҳам Хуросон ва Марвга 10 мартадан кўп юриш қилди. Сарахсни қамал қилишда қатнашган хоннинг ўзи ҳам шу жангда ҳалок бўлган эди.

Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ўртасида бу даврда ҳам ўзаро душманлик ва рақобат кайфияти сақланиб қолган эди.

Юқоридагилардан кўринадики, Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги йилларида бирмунча сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мавқеи мустаҳкамланган Хива хонлиги кейинги хонлар ҳукмронлиги даврида ички ҳамда ташқи урушлар ва курашлар гирдобида қолди. Бу эса ўз навбатида чор Россияси босқини арафасида хонликнинг сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заифлашувига олиб келган эди.

3-масала: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги аҳолиси 800 минг кишидан ортиқ бўлиб, уларнинг 65 фоизини ўзбеклар ва 26 фоизини туркманлар ташкил қиларди. Аҳолининг асосий қисми ўтроқ турмуш тарзига эга бўлган. Хонлик маъмурий жиҳатдан 15 беклик ва 2 ноибликка бўлинган эди.

Олий ҳокимият хон томонидан амалга оширилган. Хондан кейин турувчи ҳарбий-маъмурий амалдорлар погонасини иноқ, оталиқ ва бий бошқарар эди. Улар хонликдаги ҳокимиятни амалга оширувчи алоҳида имтиёзларга эга табақалар ҳисобланган. Давлат бошқарувига оид масалаларни ҳал этиш мақсадида. Муҳаммад Раҳимхон I ана шундай нуфузли амалдорлардан иборат девон, яъни давлат кенгаши ташкил этган эди. Хонликдаги алоҳида имтиёзларга эга бўлган табақалардан яна бири рухонийлар-дин пешволари, уламолар эди. Улар томонидан хонликдаги барча диний ишлар ва суд ишлари амлга оширилган ва улар ўз навбатида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига ҳам таъсир ўтказиб турганлар.

Хонликдаги энг кўп сонли ва энг кам имтиёзларга ва ҳуқуқларга эга бўлган аҳоли қатлами бошқа хонликларда бўлганидек, оддий ҳалқ эди. Улар давлатнинг энг асосий моддий бойликларини яратувчилар эди.

Хонликда ер эгалиги уч шаклдан иборат бўлган, ерлар икки қисмга, яъни сугориладиган (ахъя) ва сугорилмайдиган (адра) ерларга бўлинарди. Бу ерларнинг кўп қисми хон ва унинг қариндошлари қўлида тўпланган эди. Бундай ерлар ижарага ишловчиларни «яримчилар» деб аташган, сабаби улар олган ҳосилларнинг ярмини ер эгасига топширишлари лозим бўлган.

Ариқ қазиш ишлари шахслар томонидан бошлаб бериладиган ҳам бунга далилдир. XIX аср бошларида Амударёдан Давзан ариги чиқарилди ва кейинчалик бу ариқ ерларни сугоришни кенгайтириш мақсадида катта каналга айлантирилди. Давзан каналида Парсу, Хўжайли ва Кўхна Урганч ерлари сугорилган. 1815 йил қазилган Қилич Ниёзбой каналидан эса Дареликнинг ўнг соҳилидаги ерлар сугорилган. Ариқлар ва каналлар қазиш ишлари XIX аср охирларигача давом этди.

Хонликнинг асосий иқтисодиёти қишлоқ хўжалигидан иборат бўлган ва аҳолининг асосий қисми ҳам қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган аҳолидан ундириб олинадиган солиқлар эвазига хонлик хазинаси тўлдириб турилган.

Хонликдаги асосий солиқ тури ер солиги бўлиб, “салгут” деб аталган. Бундан ташқари ҳалқ 20 га яқин турли хил солиқлар ва тўловлар тўланган. Солиқлар билан бир қаторда ҳалқ бегар, казу, ички ва обхура казу каби мажбурий меҳнат ва хашар ишларига ҳам жалб этиб турилган. Уруш пайитларида солиқлар миқдори ва мажбурий хашар ишлари миқдори ошиб турган.

Хива, Урганч, Қўнгирот, Хўжайли каби шаҳарлар асосий ҳунармандчилик ва савдо марказлари ҳисобланган. Шунингдек хонлик Эрон, Россия, Афгонистон ҳамда Бухоро ва Қўқон хонликлари билан ташқи савдо муносабатларини олиб борган.



Похожие:

9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconТемурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С)
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа icon5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар
Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўгуз этник гуруҳлари шаклланди. Ана шу бижанаклар қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. VIII-X...
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconАудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconДокументы
1. /XIII аср охири XIV аср илмий му?ити.docx
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconТхву халқаро умумтаълим курси (университетгача таълим)
Бу курслар тхву абитуриентларини Инглиз тили ва Математика фанлари бўйича билимларини оширишга мўлжалланган. Машғулотлар ўқувчиларнинг...
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconХива хонлигининг ташкил топиши Режа
Хивада ҳокимиятни қўлга олишади. 1873 йилда руслар истилосидан кейин Россияга қарам давлатга айланди. 1920 йилда большевиклар томонидан...
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconМавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари
И. Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолотлари
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconМуаммо. Гипотеза. Назария. Режа
Унинг мохиятини табиётшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги қайд қилинган ходисаларни...
9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа iconЎзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустакил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации