Документы



Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар icon

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар

НазваниеТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Дата18.02.2014
Размер100.37 Kb.
ТипДокументы
скачать

Халқ таълими вазирлигининг

2004 йил « 5 » ноябрдаги

227-сонли буйруғига


4-илова

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида

НИЗОМ

I.Умумий қоидалар

1. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими (кейинги ўринларда бўлим) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан туман (шаҳар) Ҳокимияти томонидан ташкил этилади ва ўз фаолияти давомида туман (шаҳар) Ҳокимияти ҳамда юқори турувчи халқ таълими органи тасарруфларида бўлади ва уларга ҳисобот беради.



2. Бўлим ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, юқори турувчи халқ таълими органи ҳамда Ҳокимиятнинг қарор ва бошқа меoёрий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз тасарруфидаги таълим бўйича барча таълим муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда болалар ва ўқувчилар таълим-тарбиясининг сифати учун масoул ҳисобланади.


4. Бўлим амалдаги қонунларини таълим муассасаларида тўғри ижро этилишини таъминлайди.


5. Бўлим ўз фаолиятини Ҳокимият таркибидаги бошқа бўлимлар, жойлардаги фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Бўлим ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларда ишловчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шу мақсад учун ажратиладиган маблағлар доирасида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда қонунчиликда таoқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Бўлим юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


^ II. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари

(Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, 3-модда)


8. Таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:


таълим ва тарбиянинг инсонпарвар ва демократик характерда эканлиги;

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги;

таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;

давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун очиқлиги;

таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;

билимли бўлишни ва истеoдодни рағбатлантириш;

таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.


9. Бўлимнинг муҳим мақсадли вазифаси - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалга оширишдан иборатдир.


^ III. Бўлимнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари


10. Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:


мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш;


давлат таълим стандартларининг, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлашни йўлга қўйиш;


ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда янги техник воситаларни жорий этиш;


ўқувчиларга жамият ва илмий-техника тараққиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи мажбурий умумий ўрта таълим берилишини таъминлаш, таълим сифатини ошириш юзасидан таoсирчан чора-тадбирлар кўриш;


ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маoнавий-маoрифий тарбияни бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватан ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;


идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан услубий раҳбарликни таъминлаш;


болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;


таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш ва унинг спорт моддий базасини кучайтиришни таъминлаш.


11. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни бажаради:


Туман (шаҳар) Ҳокимиятининг тегишли бўлимлари, жойлардаги давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади;


таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълим давлат стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг тадбиқ этилишини таъминлайди;


таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига услубий раҳбарликни амалга оширади;


идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини назорат қилади;


мактабгача таълимнинг, шу жумладан, болаларни оила шароитида тарбиялашнинг самарали руҳий-педагогик услубларини излаб топиш ва жорий этишни амалга оширади;


ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларни, жумладан, болалар туризми, болалар техник ижодкорлиги ва халқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий этади;


болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;


таълим муассасаларини ўқув дастурлари, режалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, ўқув жиҳозлари ва техник ускуналари, услубий қўлланма ва адабиётлари билан таъминлаш бўйича иш олиб боради;


умумтаълим мактабларининг кутубхона заҳирасини дарсликлар, ўқув ва бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш борасида тегишли ишларни амалга оширади;


мактаб-интернатларда, меҳрибонлик уйларида ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни овқатлантиришнинг ташкил этилиши устидан назорат юритади;


ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни ҳомийлик ва васийлик ташкилотларига бириктиришда кўмаклашади;


тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ва ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;

жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни, ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар тармоғини ривожлантиради;


ўсиб келаётган авлодни маoнавий-маoрифий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий маданий-тарихий анoаналарга, урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорий қилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;


Туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ ҳисса қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни амалга оширади;


Ҳокимият билан биргаликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеoдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасалар комплексларини ривожлантиради;


тасарруфидаги таълим муассасаларининг Низомларини тасдиқлайди;


тасарруфидаги таълим муассасаларига уларда пулли (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш юзасидан ёрдам беради;


Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва педагогларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;


таълим муассасаларида хорижий тилларни фаол ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради;


таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия дарс ва машғулотларининг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди, туман (шаҳар) мактаблари спорт мусобақаларини, ёш туристлар слётларини, техник ижодкорлик кўрикларини, мактаб олимпиадаларини ҳамда ўқув-тарбиявий йўналишдаги бошқа тадбирларни ўрнатилган тартибда ўтказади;


белгиланган тартибда мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ўтказади;


тасарруфидаги таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тегишли ишларни амалга оширади;


педагог ходимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тақдим этади;


васийлик кенгашлари фаолиятининг ташкил этилишига ва улар билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашади;


ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фаолиятига, шунингдек, академик лицейлар ва коллежларнинг умумтаълим мактаблари тўққизинчи синф битирувчилари билан таъминланишига кўмаклашади;


фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади.


12. Бўлим ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бевосита, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.


^



IV. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



13. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:


мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатoий назар, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш;


таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳал этиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш юзасидан таклифларни юқори турувчи халқ таълими органига ва Ҳокимиятга кўриб чиқиш учун киритиш;


ўз тасарруфида бўлган муассасаларнинг ходимларини ишдан бўшатиш ва уларни жавобгарликка тортиш тўғрисида меҳнат қонунчилигига зид равишда қабул қилинган буйруқларини бекор қилиш;


Кенгаш йиғилишларида Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;


Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли материаллар билан танишиб чиқиш учун Бўлим ва халқ таълими ташкилотларидан жалб қилинадиган масoул ходимларни таълим муассасаларига, ташкилот ва корхоналарга юбориш;


Бўлим амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Бўлим мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлашга, шунингдек, ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишига жавоб беради.


^ V. Бўлим фаолиятини ташкил этиш


15. Бўлимга, юқори халқ таълими органининг тегишли Ҳокимият билан келишилган тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Бўлим мудири раҳбарлик қилади.

16. Бўлим мудири:


Бўлим фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;


Бўлим масoул шахсларнинг ваколатларини, уларнинг тасарруфдаги таълим муассасалари фаолияти ва ишлари бўйича алоҳида участкаларига раҳбарлик ва жавобгарлик даражасини белгилайди;


юқори турадиган давлат ҳукумати ва бошқаруви органларининг меoёрий ҳужжатлари, Ҳокимият қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, уларнинг ижро этилишини ташкил этади ва назорат қилади;


белгиланган номенклатурага мувофиқ аппарат, тасарруфидаги муассасалари учун ходимларни ишга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.


17. Бўлим маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади. Бўлимнинг тузилмаси ва штатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланади.


18. Бўлимда етти кишидан иборат Кенгаш ташкил этилади: Мудир (Кенгаш раиси), Бўлим ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари.


Кенгаш таркиби туман (шаҳар) Ҳокимияти томонидан тасдиқланади.


Кенгаш ўз мажлисларида бўлим фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, таълим муассасалари раҳбарларининг болалар ва ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифат даражаси, меoёрий ҳужжатларнинг бажарилиши, педагогик кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш юзасидан ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, бўлим ваколатига кирувчи бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади.


Кенгаш қарори бўлим мудири буйруғи билан амалга оширилади.


19. Бўлимни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Похожие:

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Туман халқ таълими бўлими Сизга, тшхтббнинг 2011йил 7 февралдаги тхтб мудирлари иштироқидаги навбатдан ташқари ишлаб чиқариш йиғилиши...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Сергели туман халқ таълими бўлими Сизга Тошкент шахар хокимлиги хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconСергели тхтб халқ таълими бўлимининг 2010 йил 1 апрелдаги
Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Махкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия мажлисининг 1-сонли баёни мухокамасига бағишланган Сергели тумани халқ...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Д. Д. О”, “Ўқувчиларни касбга йўналтирилганлигини аниқлаш” методика натижаларини жадвал ва диаграмма шаклида 2011 йил 28 февралига...
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар iconНизом умумий бўлим
Тошкент шаҳар касаба уюшмаси кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ, туман, шаҳар касаба уюшмаси конференцияларида тузилади ва улар...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации