Документы



“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини icon

“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини

Название“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини
Дата18.02.2014
Размер91.5 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!”

эрудит-шоу ўйини




(Қатнашувчилар: Олиб борувчи, жамоалар, Малика Будур,

Шоҳ, Вазир, Адабиёт, Ботаника, Тарих, География парилари,

Қирол)

Эрудит-шоунинг тўлиқ дастури “Уй вазифа”сидан ташқари

қатнашчилар учун сир сақланиши керак. Кутубхоначи шоуга

тайёргарлик чоғида, қатнашчиларга керакли адабиётларни

тавсия қилади, маслаҳатлар беради, у ёки бу сўроқлари бўйича

тушунтириш ишларини олиб боради. Эрудит шоуда юқори синф

^ 86

ўқувчилари, касб-ҳунар коллежи талабалари ўзаро

беллашишлари мумкин.

Олиб борувчи: Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар, азиз

китобхонлар. Бугун кошонамизда бизнинг кўп ўқийдиган, кўп

биладиган, бир сўз билан айтганда эрудицияли, яъни билимдон,

ақл-заковатли ёшларимиз иштирокида “Жазирама” беллашуви

бўлиб ўтади. Билимдон бўлишларига эса бизнинг содиқ ва

ишончли дўстимиз – Китоб ёрдам бергандир.

Сўзсиз китоб – билимлар манбаи, билимсиз эса – олдинга

ҳаракат бўлмайди. Сиз ёшлар олдига гўзал ва бетакрор

Ўзбекистонимизда яшаш, ўқиш, билим олиш, ўзбек юртини

дунёга машҳур қилиш, уни янада бойитиш каби вазифалар

қўйилади. Мана 2008 йилни барчамиз “Ассалом, Ёшлик йили!”

деб кутиб олдик. Бу йил сизларга давлатимиз томонидан юксак

ишонч билдирмоқда. Бу ишончни оқлаш эса, сизлардан чуқур

билим ва тафаккурни талаб этади. ҳаммангиздан “Ҳамма

нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоумизда фаол

қатнашишингизни сўраймиз.

Жамоалар чиқиши.

Олиб борувчи қатнашчиларни таништиради, беллашув

шартларини ва мухлисларнинг танловлардаги роли ҳақида

қисқача тушунтиради. Ҳар бир жамоанинг ўз мухлислари бор ва

улар жамоанинг у ёки бу саволларига жавоб беришларида

маслаҳат бериш ҳуқуқига эга, жамоа сардорининг якуний

жавоби бўйича хулоса қабул қилиши мумкин. Жамоа ва унинг

мухлислари бир хил рангдаги кийимларда бўлиши зарур.

Олиб борувчи: Эрудицияли-билимли ёшларни аниқлашни

эса ҳайъат аъзоларидан илтимос қиламиз (ҳайъат аъзолари

таништирилади). Ҳар бир танлов охирида ҳайъат аъзолари

баллар миқдорини эълон қилиб берадилар.

Табрик. Беллашув бошланишидан аввал этикет қоидаларига

кўра жамоалар бир-бирларини табриклашади (табрик – бу

жамоанинг ташриф карточкаси ҳисобланади, шунинг учун унга

ижодий ёндошиш керак. Масалан, булар, ҳажвий лапарлар,

термалар, қўшиқлар, шеърлар бўлиши мумкин).

^ 87

Разминка. “Ақл гимнастикаси”. Саволлар навбат билан

жамоалар сардорига берилади (Ҳар бирига 5 тадан кам

бўлмаслиги лозим).

Саволлар:

Ўзбекистон нечанчи йили Бирлашган Миллатлар

ташкилотига аъзо бўлган?

Коинот нима?

2008 йил Садриддин Айний таваллудининг неча йиллиги

нишонланади?

Спорт бўйича навбатдаги ёзги олимпиада ўйинлари қачон ва

қаерда ўтқазилади?

Қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов неча ёшдан таржимонлик

қила бошлаган?

Жавоблар:

Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТнинг тенг ҳуқуқли

аъзоси этиб қабул қилинган.

Сатурн.

Садриддин Айнийнинг 130 йиллиги нишонланади.

Спорт бўйича навбатдаги ёзги олимпиада ўйинлари 2008 йил

ёзда Хитойда ўтказилади.

Қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов 5 ёшдан таржимонлик

қила бошлаган.

Олиб борувчи: Мана, иштирокчилар билан ақл

гимнастикасини ўтказиб олдик, ўйлайманки, ёшлар тетиклик,

бардамлик билан янги беллашувларга тайёр.

(Қаттиқ шовқин эшитилиб, залга Шоҳ билан Малика кириб

келадилар).

Малика: Зерикарли__________! Юрагим сиқиляпти! Фақат йиғлайман,

шундан юзимнинг ранги бузиляпти! Озиб кетяпман! Отажон,

сиз шоҳмисиз ёки шоҳмасмисиз?! Мен маликаманми ёки малика

эмасманми?

Шоҳ: Малика, ўргилайин, маликасан! Мана, ваколатли

ташкилотлар томонидан берилган гувоҳнома: “Малика Будур”.

Йиғлама, қари юрагимни ёрма энди. Кел сенга телевизор ёқиб

бераман ёки айланиб келамизми?

88

Малика: Отажон! (йиғлайди). Яна сиз.. Нега тушунмайсиз,

ахир. Мен хурсандчилик қилмоқчиман. Мен ҳаммага ёқишни

хоҳлайман!

Шоҳ: Вазир! (Вазир киради)

Вазир: Эшитаман сизни, шоҳим.

Шоҳ: Қизим зерикяпти. Уни кўнглини очиш, хурсанд қилиш

зарур. Нима таклиф этасан?

Вазир: Куёвлар таклиф қилишим мумкин.

Шоҳ: Кимларни масалан?

Вазир: Бир нечта ақлли, чиройликлари бор. Малика учун

ушлаб турувдим.

Малика: Ақллиги ҳам, чиройлиги ҳам керак эмас!

Зерикарли! Эрудициялиги керак!

Шоҳ: Э-ру-ди-ци-я-ли-ги? (тушунмасдан вазирга қарайди).

Вазир: Эрудицияликлар ҳозир модада. Рози бўлаверинг.

Нимадир ўйлаб топамиз. Маликам, улар жуда дефицитда.

Малика: Ҳоҳлайман! Топиб беринглар! Бошқа

қиролликларда барча куёвлар эрудицияли, бизда эса фақат ақлли

ва чиройли!

Олиб борувчи: Ҳурматли маликам, биз сизга ёрдам берамиз.

Айтганча, биз бугун эрудитлар беллашувини ўтказяпмиз. Сизда

энг-энг эрудит куёвни танлаш имконияти бор. Бизга буни

аниқлашда Фан (адабиёт, тарих, география, ботаника) парилари

кўмаклашадилар.

Шоҳ: Биз уларни эрудицияли эканми ёки у фақат ақлли

эканми, қаердан аниқлаймиз?

Малика: Отажон, уларни тестдан ўтказамиз. Қўшни

қиролликларда барча куёвлар тестдан ўтказилган.

Шоҳ: Тестдан ўтказамиз? У нимаси?

Олиб борувчи: Ҳа, ҳа! Бизнинг дастуримизга “Экспресс-

тест” киритилган. Малика Будур, диққат билан уларни кузатинг

ва танлов иштирокчилари, шунингдек мухлислар ичидан ҳам энг

эрудитини танлашингиз мумкин. Фанлар париси, сизлар эса

жавобларнинг тўғрилигини кузатиб боринглар. Иштирокчилар,

мухлислар, диққат қилинг. Тестнинг ҳар бир саволига – бир

^ 89

нечта жавоблар варианти мавжуд. Ҳар бир жамоа ўзининг жавоб

вариантларини танлайди.

1. Турция пойтахти.

Боғдод, Дамашқ, Истамбул, Дубай, Анқара.

2. “Эмбарго” нимани билдиради?:

а) шартнома бузилиши;

б) импорт маҳсулотларга қўйиладиган бож;

в) мамлакатга маҳсулотларни чиқариш ёки киритишга

бўлган тақиқ;

г) четдан мол олиб келувчига (импортер) қўйилган солиқ.

3. Қуйидаги шеърлар парчасининг муаллифи ким?

Танидим юртимни, қадим элимни,

Алишер сўзлаган сулув тилимни,

Ва лекин ёвларим тўсиб йўлимни,

Не забун кунларни кўрган ёшлигим.

Азим Суюн, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳамид

Олимжон.

4. Табиатда қўлланиладиган даволовчи хусусиятли ёғ

қайси ўсимлик ҳосилидан ишлаб чиқилади?

Арча, зирк (барбарис), зайтун (облепиха).

5. Лицензия:

а) қизлар исми;

б) ўсимлик;

в) кишилар томонидан яратилган ихтиролардан

фойдаланишга рухсат бериладиган ҳужжат;

г) аёллар кийимлари турлари.

6. “Лицей” сўзи қайси тилдан келиб чиққан?

Рус, хитой, грек, немис тили.

7. Нечанчи асрда Амир Темур ўрта Осиёнинг тарқоқ

мулкларини бирлаштирди ва ҳокимият тепасига келди?

XIII аср, XV аср, XIV аср, XII аср.

8. Жаҳон адабиётида ҳаммага таниш бўлган “Мопра”,

Консуэло”, “Индиана” асарларининг муаллифи ким?

Хэмингуэй, Агата Кристи, Жорж Санд, Ги де Мопассан.

^ 90

Олиб борувчи: Энди “Дарсликларни варақлаб” номли

танловни бошлаймиз.

Адабиёт париси, айтингчи, ёшларимиз қайси китобларни

кўпроқ ўқийдилар?

Адабиёт париси: Албатта, ҳикоялар ва қиссаларни. Агар бу

ерда эрудитлар беллашаётган бўлса, у ҳолда ўзлари ҳам ижод

эта оладилар. Мен жамоаларга биринчи жумлани айтаман,

сизлар эса навбат билан сўзлар қўшиб, мазмунига эътибор

берган ҳолда, жамоа билан бирга ҳикоя тузасизлар.

Олиб борувчи: Агар қайси жамоанинг жумлалари тугаб

қолса, сўз навбати кейинги жамоага берилади. Агар жамоа,

ҳикоя мазмунини моҳирлик билан туза олса, ўша жамоага

қўшимча баллар берилади.

Адабиёт париси: Шундай қилиб “Қадим-қадим замонда,

Ўзбекистон деган томонда...” (жамоалар биринчи жумла

айтилиши билан ўзлари ҳикоя туза бошлайдилар).

Олиб борувчи: Энди эса, иштирокчиларнинг эрудитлигини

Ботаника париси текширади.

Ботаника париси: Мен эрудитларни фито-баримга таклиф

этаман. Фито-чойларимдан ичиб, қайси ўтлардан тайёрлангани

ва уларнинг доривор хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришларини

сўрайман. Ўлкамиз доривор ўтлар ва ўсимликларга бой.

^ Албатта, эрудитлар улар хақида билишлари керак. Ўйлайманки,

бу топшириқ уларни қийнаб қўймайди.

(Стол устида чойнакларда дамланган чойлар олдида

ўтларнинг 6 тури бор. Жамоалар уларни қайси ўтлардан

тайёрланганлигини аниқлашади).

Олиб борувчи: Ана энди эса, биз сизлар билан биргаликда

тарих саҳифаларини варақлаймиз. Бунда эса бизга Тарих париси

кўмаклашадилар.

Тарих париси: Ўзбекистон – бой тарихга эга юрт.

Ўзбекистоннинг бой ва бетакрор тарихи ҳақида сўзлаб берувчи

китоблар, илмий асарлар, бадиий адабиётлар, тарихий очерклар,

монографиялар кўпчиликни ташкил этади. Мен эрудитлардан

шу асарларни эслашларини ва 5 дақиқа ичида асарнинг номини,

ундаги ўзбекларнинг турмуш тарзи (турар жойлари, миллий

^ 91

либоси, таомлари)га оид лавҳаларидан мисоллар

келтиришларини сўрайман.

(Жамоалар навбатма-навбат асарлардаги ўзбекларнинг

яшаш шароити, миллий либослари, ўзбек миллий таомлари,

шаҳар ва қишлоқлардаги турар жойларини аниқ деталлар

ёрдамида санаб ўтадилар).

^ Олиб борувчи мухлислар билан ўзбек мақоллари ва

маталларининг энг яхши билимдони беллашувини ўтказади.

Олиб борувчи: Эрудитлар – ҳамма нарсани билади. Улар

буни ўтказилган танловларда намоён қилдилар. Келинглар,

кўрайликчи, улар юртимиз географиясини ҳам худди шундай

яхши билишармикан. Буни эса География париси бизга билиб

берадилар, марҳамат, сўз сизга.

География париси: Мен эрудитлар билан географик

эстафетани ўтказаман. Бу қуйидагилардан иборатдир. Мен

хоҳлаган географик объект (жой)лар, масалан, пойтахтимиз

номи – Тошкент айтилса, эстафета кейинги жамоага ўтади, у эса

биринчи жой номининг тугатган охирги харфи билан

бошланадиган республикамизнинг бошқа географик объекти

номини айтиб, ўйин давом эттирилади. Тошкент–Тўйтепа–

Асака–Андижон–Норин–Нукус–Сижжак–Катта-Қўрғон–

Навоий–Й...

Олиб борувчи: Азиз эрудитлар, бугун ўз билимингиз, ақл-

заковатингиз билан барчани хушнуд этдингиз. ўйлайманки,

маликамиз ҳам сизларни тўғри баҳолай оладилар. Улар сизни

диққат билан тингладилар. Хўш, улар кимни танладилар экан?

Малика Будур: Ҳа, уларнинг ичидан бирортасини танлаш,

мушкул иш. “Қаерда ақл бўлса, ўша ерда наф” деганларини

тушуняпман, лекин қироллигимизда “Дарахтни ҳосилида

қадрла, одамларни – ишларида” деганларидек, бугунги кунда ўз

ишлари йўқлиги учун, бизнинг қироллик таназзулга учраяпти.

Шоҳ: Қизим, ҳақ. Қани йигитлар айтингчи, бизнинг

давлатимизни бойитиш йўлида қандай ишларни амалга

оширасизлар?

92

Олиб борувчи: Ҳозирги кунда “Мен бизнесмен

бўлмоқчиман” деган гапларни кўп эшитамиз, лекин, бизнесмен

бўлиш учун эса истеъдод эгаси бўлишингиз зарур.

^ Жамоалар “Уйга вазифа” танловини тақдим этадилар: “Агар

мен.... (фермер, банкир, биржа раҳбари, акционерлик жамияти

директори ва ҳ.клар) бўлсам”.

Олиб борувчи: Умид қиламизки, Маликамиз энди бир

тўхтамга келадилар.

Малика Будур: Ҳа, албатта.

Олиб борувчи: Ҳаммаси яхши кетмоқда, фақат меҳмонлар

тўйга таклиф қилинса ва тўй тантаналари сценарийси тайёр

бўлса бас. Келинг, яна бир бор эрудитларга мурожаат

қилайликда, бизларга “Уйланмайман, ўқишни хоҳлайман”

мавзусида саҳна кўринишини тақдим этсинлар.

(Жамоалар уйда тайёрлаб келишган сценарий асосида саҳна

кўринишини ижро этадилар).

Олиб борувчи: Мана, бугунги беллашувимиз ҳам ниҳоясига

етди. Энди ҳайъат аъзоларидан эрудитларнинг “энг” зўрини,

ҳақиқий эрудит эгасини эълон қилишларини сўраймиз.

Малика Будур: Ғолибни эълон қилади ва барчага

рағбатлантирувчи мукофотларни тақдим этади.



Похожие:

“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconO’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси" мавзусининг дарс ишланмаси ("Брейн-ринг" ўйини орқали)
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconТуристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари
Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconЭкосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши
СО2 минерал моддалар) олади. Ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни (масалан, фотосинтезда кислород, нафас олиш ва парчаланиш...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconТашкилотлар социологияси
Инсон табиатан ижтимоий ҳодиса бўлганлиги сабабли ҳам турли жамоа ҳамда уюшмаларда бирлашади. Инсоннинг ҳамма фаолияти ташкилий уюшган...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconЛизинг операцияларининг хисоби
Молиявий лизинг-бу активга эгалик қилиш хукуки билан бо\лиқ булган ҳамма риск ва мукофотлар, активларни ишчи холатда саклаб турадиган...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconТаминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халкаро ишлаб чикариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халкаро ишлаб чикариш
Халкаро операциялар стратегиясини ишлаб чикиш бир мунча мушкул. Чунки хар хил давлатларни иктисодий, сиёсий ва хукукий имкониятларини...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconТаъминот манбаларини глобал жойлаштириш ва халқаро ишлаб чиқариш. Таъминот манбаларини глобал жойлаштириш Халқаро ишлаб чиқариш
Халқаро операциялар стратегиясини ишлаб чиқиш бир мунча мушкул. Чунки ҳар хил давлатларни иқтисодий, сиёсий ва хуқуқий имкониятларини...
“Ҳамма нарсани билишни хоҳлайман!” эрудит-шоу ўйини iconТошкент халқаро вестминстер университети қошидаги академик лицей академический лицей при международном вестминстерском университете в ташкенте
Ушбу сўровномани нусха олишда қулай бўлиши учун кўк / қора рангли ручкада ёки компьютерда аниқлик билан тўлдиринг. Ҳамма устунларни...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации