Документы



Окоз: 1 icon

Окоз: 1

НазваниеОкоз: 1
Дата04.06.2013
Размер407.69 Kb.
ТипДокументы
скачать

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00 га қаранг) / 09.01.05.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;

2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВА УНИНГ ТАШҚАРИСИДА ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК ТЎЙ, ЮБИЛЕЙ ВА БОШҚА ТАНТАНАЛАРДА КОНЦЕРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ, ГРАМПЛАCТИНКАЛАР, АУДИОКАССЕТАЛАР ВА ЛАЗЕРЛИ ДИСКЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ЁЗИШ, КЎПАЙТИРИШ ВА СОТИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 213-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда)

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатишни ҳамда грампластинкалар, аудио-видеокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган низомлар кучга киргунгача берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати ўтгунгача ҳақиқий ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада-қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон ва «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорига, 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ

Тошкент ш.,

2003 йил 11 ноябрь,

498-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 11 ноябрдаги
498-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисида

Низом

^ I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни (кейинги ўринларда концерт-томоша фаолияти турлари деб юритилади) лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Концерт-томоша фаолияти турларини лицензиялаш «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Концерт-томоша фаолияти турлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Концерт-томоша фаолияти турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия фақат ижрочиларга — жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга — юридик шахсларга берилади.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)

5. Концерт-томоша фаолияти турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

6. Лицензия концерт-томоша фаолиятининг қуйидаги турларига берилади:

а) Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш:

якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури);

битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури;

турли жанр йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастури;

б) тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанлар, хусусий уйлар, қаҳвахоналар ва барларда тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш), шу жумладан кўнгилочар муассасаларда (клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда) концерт хизмати кўрсатиш.

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисидаги гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини ҳам беради.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилиши мумкин.

^ II. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Қуйидагилар концерт-томоша фаолияти турларини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

рейтинг гуруҳларидан бири ижрочиларининг лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган мезонларга ва малака талабларига мувофиқлиги;

лицензияловчи органга ўтказилган концерт-томоша тадбирлари сони тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳар чораклик ҳисоботлар тақдим этиш.

^ III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори — юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;

Олдинги таҳрирга қаранг.

лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури.

(8-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда (алоҳида иқтидор, талант яққол мавжуд бўлганда) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.

д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

9. Лицензия талабгори — жисмоний шахс лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга доир маълумотлар;

лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) 4х6 катталикдаги 2 дона фотосурат;

г) ижрочида мусиқа маълумоти мавжудлигини, унинг давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабиларни олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи қарорига кўра лицензия олишга ҳужжатлар мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим қилмасдан қабул қилиниши мумкин.

д) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

е) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида янада яққолроқ тасаввурни шакллантириш мақсадида лицензия талабгори қўшимча равишда мустақил тақдим этишни хоҳлайдиган бошқа ҳужжатлар.

10. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).

12. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

^ IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

13. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)

14. Концерт-томоша фаолияти турларини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

16. Лицензиялар бериш (муддатини узайтириш) тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи томонидан амалга оширилади. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи мажлислари ўн беш кунда камида бир марта ўтказилади.

Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси улар қабул қилиб олинган кунда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳига кўриб чиқиш учун киритилади.

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи тақдим этилган ҳужжатларни ўн кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Хулоса Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи мажлиси протоколи билан тасдиқланади.

17. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида ижрочиларнинг малака (касб) сифатларини баҳолайди ва уларни лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган мезонларга ва малака талабларига мувофиқ муайян (биринчидан тўртинчигача) рейтинг гуруҳларига киритади.

Рейтингнинг тўртинчи гуруҳи берилган тақдирда ижрочи фаолиятининг биринчи йилида бошланғич ставка бўйича давлат божи тўланади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан ариза берилган тақдирда илгари рейтингнинг тўртинчи гуруҳини олган ижрочига Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи томонидан белгиланган тартибда ё рейтингнинг учинчи гуруҳи берилиши, ёхуд тегишли давлат божи тўлатилган ҳолда рейтингнинг тўртинчи гуруҳи тасдиқланиши, ёхуд у малака талабларига мувофиқ бўлмаганда унинг бундан буён концерт-томоша фаолияти турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи рад этилиши мумкин.

18. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи томонидан вокалчи-солистга ва унинг ансамбли аъзоларига ҳар бирининг малакаси ва касб маҳорати даражасига қараб рейтингнинг турли гуруҳлари берилиши мумкин.

Академик ва халқ бадиий жамоалари томонидан концерт-томоша фаолияти турлари амалга оширилганда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи томонидан умуман жамоа ва солист учун рейтинг гуруҳи берилиши, шунингдек лицензия бериш учун давлат божи ставкалари алоҳида кўриб чиқилиши мумкин.

19. Лицензияловчи орган беш кун муддатда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).

20. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган концерт-томоша фаолияти тури (турлари)нинг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

21. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси лицензияловчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда шахсан жавоб беради.

Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

22. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

23. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

24. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

25. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳига кўриб чиқиш учун улар қабул қилиб олинган кунда тақдим этилади.

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

26. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

^ V. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

27. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки турар жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза бериши шарт.

28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолият илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

29. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

(29-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)

30. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

31. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

(31-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)

^ VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

32. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

^ VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

35. Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссиз деб эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.

(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

^ VIII. Лицензиялар реестри

36. Лицензияловчи орган концерт-томоша фаолиятининг ҳар бир турига алоҳида лицензиялар реестри юритади.

Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

жисмоний шахслар учун — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, уй манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат беришнинг асослари ва санаси.

37. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақ тўлаган ҳолда муайян лицензиатлар тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи органда лицензиялар реестридан кўчирма тарзида олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги тўлов Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузурида ташкил этилган Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текин берилади.

^ IX. Давлат божи тўлаш тартиби. Лицензиялашдан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби

38. Лицензия бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божи ундирилади.

Лицензия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божи миқдори ҳар қайси лицензия талабгори учун у амалга оширадиган концерт-томоша фаолияти турига ва унга берилган рейтинг гуруҳига қараб белгиланади.

39. Давлат божи лицензия талабгори томонидан Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг депозит ҳисоб рақамига тўланади.

Давлат божи лицензия берилган муддат мобайнида бир йўла ва чораклар бўйича тўланиши мумкин.

40. Лицензия талабгорлари ва лицензиатлар аризаларини кўриб чиқишдан тушган маблағлар лицензияловчи орган томонидан лицензиялашни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.

41. Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:

эстрада фаолиятини ривожлантиришда;

ёш ижрочиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда;

мусиқа танловлари, фестиваллар ўтказишда ва уларнинг ғолибларига мукофотлар беришда;

умумдавлат тадбирлари ва бошқа байрам тадбирларини ўтказишда;

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида
гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй,
юбилей ва бошқа тантаналарда концерт
хизмати кўрсатишни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш

схемаси



Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 11 ноябрдаги
498-сон қарорига
2-ИЛОВА

^ Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ

^ I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. Комиссиялар таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Комиссияларнинг ишчи органи функциясини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда ишчи органлар деб юритилади) бажарадилар.

(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

3. Ишчи орган лицензиялар бериш (уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш) тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилади, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштиришни амалга оширади, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.

4. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

5. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

6. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия камида 5 йил муддатга берилади.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)

^ II. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолияти турларини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва ёзиш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларининг техник сифатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий риоя қилиш;

грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник базанинг, асбоб-ускуналарнинг ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

б) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг техник сифатига қўйиладиган норматив-техник талабларга, шунингдек уларни безаш талабларига мажбурий риоя қилиш;

лицензиатнинг ёхуд буюртмачининг грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтиришга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, импорт аудиомаҳсулотларни кўпайтиришда эса, шунингдек уларни импорт қилиш учун белгиланган тартибда олинган рухсатномаларнинг мавжудлиги;

лицензиат томонидан маҳсулотлар номи, мазкур маҳсулот таркибига кирган асарлар номини, тайёрланган нусхалар сонини кўрсатган ҳолда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг тайёрланган нусхалари ҳисоби, шунингдек лицензиат ёхуд кўпайтириш буюртмачисининг кўпайтиришга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисоби юритилиши;

лицензиат томонидан ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, улар тўғрисида лицензияловчи органга ахборот тақдим этган ҳолда, бинолар ва хоналарда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши;

лицензиат томонидан стандартлар талабларига мувофиқ бўлган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш бўйича ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши;

в) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш бўйича:

қонун ҳужжатларига, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларнинг техник сифатига қўйиладиган норматив-техник талабларга мажбурий риоя қилиш;

лицензиат томонидан ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолияти амалга оширилиши;

грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда турғун савдо шохобчалари орқали чакана сотиш;

импорт аудиомаҳсулотларни, уларни импорт қилишга белгиланган тартибда олинган рухсатномалар мавжуд бўлганда сотиш.

8. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 7-бандида қайд этилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.

^ III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами — юридик шахс учун;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва мазкур фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10. Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

а) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш ва ёзиш фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

б) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни кўпайтириш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

в) грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бино ва хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария ва гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

касса аппаратининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат — грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни нақд пулга чакана сотишни мўлжаллаётган лицензия талабгорлари учун.

11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

^ IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

14. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин ўн кундан ошмайдиган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия қабул қилинган қарор протоколини комиссия (унинг ўринбосари) тасдиқлайди. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).

Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими,

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият аниқ турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишининг ишчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби.

Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

16. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади ва ишчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)

Лицензиялар ишчи орган томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда ишчи орган ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин тўрт кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия ишчи орган таклифи олингандан кейин олти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия қабул қилган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

^ V. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

22. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

24. Ишчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

^ VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш

27. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолият лицензиясиз амалга оширилишининг аниқланган ҳолатлари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун солиқ органларига белгиланган тартибда юбориш.

29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.

^ VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

30. Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилиши суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.

(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилишлари аниқланган ҳолларда Маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш кенгаши лицензияловчи органларга лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақлидир.

(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)

^ VIII. Лицензиялар реестри

32. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

умуман фаолият ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат беришнинг асослари ва санаси.

33. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақ тўлаган ҳолда муайян лицензиатлар тўғрисидаги маълумотларни ишчи органда лицензиялар реестридан кўчирма тарзида олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов ишчи органнинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текин берилади.

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]

^ IX. Давлат божи тўлаш тартиби

34. Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун тўлов кунида қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензиялар бериш учун давлат божи маблағлари республика бюджети даромадига ўтказилади.

Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига лицензиатлар реестрини ҳамда йиғимлар ва давлат божи ундиришдан маблағлар тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этади.

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли
дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш,
кўпайтириш ва сотиш фаолиятини
лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

^ Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш

схемаси

Олдинги таҳрирга қаранг.



(Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 11 ноябрдаги
498-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада- қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон ва «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада-қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):

1. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензияловчи орган ҳисобланади»;

иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.

2. 6-банднинг иккинчи хат бошидаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Мазкур гуруҳ хулосаси «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади».

3. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида Низомнинг (қарорга 2-илова) 5.6-бандидаги «тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш)» сўзлари «тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси тўғрисидаги Низомда (қарорга 4-илова):

2.2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқи учун Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи хулосалари асосида лицензиялар бериш»;

3.1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади».

II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон,36-модда):

1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «гастроль-концерт» сўзлари «концерт-томоша» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 3 ва 4-бандлар, шунингдек 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 29 июндаги
285-сон қарорига
2-ИЛОВА

^ Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи

ставкалари

‎‏
‎‏Т/р


Фаолият турлари‎‎‎‏

Жисмоний ва юридик шахслар учун (бир жисмоний шахс ҳисобига) йиллик бож миқдори, энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидагича баравари миқдорида ‎‎

рейтинг гуруҳлари бўйича‎‎

I‎‎

II‎‎

III‎‎

IV‎‎

1.‎

Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гостроль-концерт фаолиятини амалга ошириш:‎‎

150‎‎

75‎‎

50‎‎

30‎‎



якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури);‎‎



















битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштиро-кидаги концерт дастури;‎‎

















2.‎

^ Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш:‎‎

100‎‎

50‎‎

25‎‎

15‎‎



ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;‎‎



















ресторанлар, хусусий уйлар, қаҳвахоналар ва барларда тўйларда (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом», «чарлар», «суннат тўйи» тадбирларига) хизмат кўрсатиш; ‎‎



















‎‎хордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳва-хоналарда хизмат кўрсатиш.























































Изоҳ. Рейтингнинг IV гуруҳига киритилган, фаолиятини бошлаётган ижодий жамоалар ва ижрочилар томонидан гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда бож улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб биринчи йилда бошланғич ставка бўйича тўланади.

Давлат божи миқдорлари (чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланганда – давлат божининг тегишли қисми) тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади».



Похожие:

Окоз: 1 iconОкоз: 1
Гражданское законодательство / 03. 11. 00. 00 Отдельные виды обязательств / 03. 11. 15. 00 Банковский вклад
Окоз: 1 iconОкоз: 1
...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Информация и информатизация / 12. 03. 00. 00 Информационные ресурсы. Пользование информационными ресурсами / 12. 03. 01. 00 Общие...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Предпринимательство и хозяйственная деятельность / 09. 01. 00. 00 Законодательство о предпринимательстве / 09. 01. 06. 00 Электронная...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05. 10. 00. 00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09. 17. 00. 00 Савдо / 09. 17. 10. 00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Давлат бошқаруви асослари / 02. 03. 00. 00 Давлат ва хўжалик бошқарувининг республика органлари / 02. 03. 04. 00 Агентликлар, инспекциялар...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Внешнеэкономическая деятельность. Таможенное дело / 10. 01. 00. 00 Общие положения в сфере внешнеэкономической деятельности / 10....
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Основы государственного управления / 02. 08. 00. 00 Общие вопросы государственного управления в сфере экономики, социально-культурного...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09. 01. 00. 00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09. 01. 05. 00 Тадбиркорлик фаолиятининг...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации