Документы



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова icon

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова

НазваниеЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
страница1/10
Дата24.05.2013
Размер1.09 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10








Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил

_4__июлдаги _144_-сонли буйруғига 1-илова



Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида

узлуксиз методик хизмат тўғрисида

Н И З О М


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Матнда кейинги ўринларда “Вазирлик” деб юритилади) тизимида мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари, махсус мактаб таълим муассасалари педагогларининг соҳавий билим, малакаларини такомиллаштириш, педагогик маҳоратларини ошириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, таълим-тарбия самарадорлигини оширишда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар


1. Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Вазирлик қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга асосан амалга оширилади.

2. Узлуксиз методик хизмат Республика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги Методика (таълим) марказлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ҳамда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти (мантда кейинги ўринларда А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ деб юритилади), Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамкорлигида амалга оширилади (кейинги ўринларда ВПКҚТМОИ деб юритилади).

3. Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизими Республикада Вазирлик ҳузуридаги “Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш” кенгаши, вилоятларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги узлуксиз методик хизмат ишларини мувофиқлаштириш кенгаши томонидан бошқариб борилади.



^ II. Узлуксиз методик хизматнинг мақсад ва вазифалари


4. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади:

халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнининг долзарб эҳтиёж ва муаммоларини аниқлаш, уларнинг энг оптимал ечимини излаш ва белгилаш, педагогнинг эҳтиёж, талаблари билан мувофиқлаштириш асосида ҳар бир педагогнинг умумкасбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ривожлантириш йўлларини белгилаш;

узлуксиз равишда малака ошириш шакллари ва мазмунини белгилаш, тузатиш ва ўзгартириб бориш;

мустақил ижодий ишлашлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

илғор педагогик тажрибаларни аниқлаш, уларни оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишнинг мақбул шакл ва мазмунини белгилаш;

таълим-тарбия жараёнининг истиқбол йўналишларини аниқлаш, натижасини олдиндан лойиҳалаш;

ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда амалий ёрдам кўрсатиш, таълим-тарбия сифатини ошириш ва такомиллаштиришга оид тавсиялар яратиш каби жараёнлардан иборатдир.

5. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган вазифалар:

халқ таълими тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва мониторингини олиб бориш;

таълим жараёнида педагогларнинг илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштиришда ҳамкорлик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчи- ёшларга таълим-тарбия бераётган ижодкор, ташаббускор ўқитувчи (тарбиячи)лар ҳақида маълумотлар банкини яратиш;

таълим муассасаларидаги методик ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш;

раҳбар ҳамда амалиётчиларни педагогика, психология, методикага оид янгиликлар билан таништириб бориш учун педагогик (меъёрий-ҳуқуқий, илмий-методик, методик ва бошқалар) маълумотлар банкини ташкил этиш;

мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар, умумий ўрта таълимнинг янги таҳрирдаги Давлат таълим стандартлари (кейинги ўринларда ДТС деб юритилади) ва ўқув дастурлари, дарсликлар янги авлоди, ўқув-методик тўпламлар, видео-материаллар, тавсияномалар, меъёрий ҳужжатлар мазмуни билан таълим муассасалари ҳамда педагогларни хабардор қилиб бориш;

педагог ва раҳбарларнинг методик эҳтиёжларини ўрганиш, аттестацияга тайёргарлик ҳамда аттестация ва малака ошириш курслари оралиқ даврида амалга ошириладиган ишларни белгилаш;

ўқув фанларидаги янгиликлар, таълим-тарбия ишлари бўйича илғор педагогик технологиялар, иш тажрибаларни ўрганишга, ўқитувчи ва тарбиячилар малакасини оширишга йўналтирилган ўқув-методик семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва унинг боришини назорат қилиш, хулосаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлаш. Таълим муассасалари негизида янги педагогик технологияларни, илғор ғояларни аппробациядан ўтказиш учун тажриба-тадқиқот майдончаларини ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш;

ДТC, ўқув дастури, дарслик, методик ва кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни илмий-методик кенгашдан ўтказиш ва нашрга тайёрлаш ишларини ташкиллаштириш;

таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари ҳамда янги ахборот-коммуникатив воситаларни жорий этишда педагогларга кўмаклашиш;

Вазирлик кўрсатмалари асосида ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ва ўқув адабиётлари танлови ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, танловни ташкил этишда амалий ёрдам бериш;

белгиланган тартибда Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият олиб бораётган ва бошқа халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ) билан алоқа ўрнатиш;

фан, методик хизмат кўрсатиш ва малака оширишнинг самарадорлигига эришишда ҳамкорлик фаолиятини уйғунлаштириш;

педагог ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишда ҳозирги замон ижтимоий ва илмий техника тараққиётига жавоб берадиган илғор шаклларни, педагогик технология, инновацияларни таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий этиш;

матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги янгиликларни тарғибот қилиш.


^ III. Узлуксиз методик хизмат тузилмаси ва мазмуни


6. Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш амалдаги қонунчилик асосида белгиланган тартибда Вазирликда Республика, вилоят, туман (шаҳар) таълим бошқарув идораларида махсус бўлимлар томонидан амалга оширилади.

7. Узлуксиз методик хизмат тузилмаси қуйидагилардан ташкил топади:

Вазирлик ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши Республика ташкилотларининг узлуксиз методик хизматни ташкил этиш йўналишларини белгилайди;

^

таълим тизимида амалга оширилаётган методик хизматни мувофиқлаштириради;

ДТС талаблари асосида таълим самарадорлигини ошириш борасида олиб бораётган ишларини таҳлил қилади;

мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилайди, амалга оширилишини назорат қилади, халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган педагогик ва психологик илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради ҳамда бошқариб боради.

Кенгашга Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари, Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси, Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш бош бошқармаси, Маънавий ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиқлари, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Республика таълим маркази директори, А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ ректори, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази директори, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик- педагогик Республика ташхис маркази директори, вилоят Методика (таълим) маркази директорлари ва ВПКҚТМОИ ректорлари эгаллаб турган лавозимларига кўра аъзо ҳисобланади.


Кенгашга халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари раислик қилади. Кенгашга масалалар тайёрлаш, қабул қилинган қарорлар ижроси мониторинги ва ҳужжатларининг юритилиши масъул котиб томонидан амалга оширилади.

8. Республика таълим маркази ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тасарруфидаги Методика марказлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, таълим муассасалари методик ишларини мувофиқлаштиради.

Марказ таълим, фан, техника ва технология, иқтисодиёт ва маданият ютуқларини инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатлар, ёрдамчи мактаб ва махсус интернатлар, мусиқа ва санъат мактаблари, ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари учун замонавий ўқув режа, дастур, дарслик ва методик адабиётлар яратилишини ташкиллаштиради.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ДТС, ўқув дастурларининг ижросини, таълим-тарбия ва методик хизмат аҳволини ўрганади, аниқланган камчиликларни бартараф этишда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази билан ҳамкорликда методик кўрсатма ва тавсиялар беради. Методик таъминотга бўлган эҳтиёжни ўрганади, дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва зарурий ўқув жиҳозлари рўйхатини тузади, дарсликларнинг мазмунан ДТС талабларига мос келишини таъминлайди.

Марказ қошида ўқув фанлари ва йўналишлар бўйича Илмий-методик кенгашлар ташкил этилади. (Илмий-методик кенгашлар Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади). Илмий-методик кенгашлар ДТС, ўқув дастури, дарслик, методик ва кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни муҳокамадан ўтказади ва нашрга тавсия этади.

Вазирлик кўрсатмалари асосида муаллифлар ва дарсликлар танлови ҳужжатларини тайёрлайди, танловни ташкил этишда қатнашади.

Методика марказлари ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими фаолиятини таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини оширишга, педагогик жараённи такомиллаштиришга йўналтиради, илғор педагогик тажрибаларни ўрганади, оммалаштиради.

Ихтисослаштирилган ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган синфлар учун ўқув режа, дастур, дарслик ва методик адабиётларни яратишда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўяди.

Вилоят, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ходимлари учун методик хизмат тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган семинар-ўқувлар ва бошқа тадбирларни Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, унинг Қорақалпоғистондаги филиали, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази билан ҳамкорликда ташкил этади.

Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар ва бошқа халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази билан ҳамкорликда таълим-тарбияга оид муҳим муаммолар юзасидан тажриба-синов ишларининг олиб борилишини ташкил этади, педагогика фани ютуқларини таълим муассасалари амалиётига жорий этишга йўналтирилган тадбирлар ўтказади.

Вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ДТС талаблари асосида ўқувчиларнинг билимини аниқлаш бўйича назорат ишларини тайёрлайди, мониторингини амалга оширади ва аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади, педагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишида “Устоз-шогирд” мактаби фаолияти мониторингини олиб боради, таълим муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайёрлашда методик ёрдам беради, шунингдек ўқувчиларнинг Республика фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши мактаби”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил педагоги”, “Йилнинг энг яхши методисти” ва бошқа кўрик-танловлар ўтказади, халқаро олимпиадаларга ўқувчиларни танлаш ва тайёрлашда иштирок этади. Мазкур тадбирларни ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, тартиб, тавсиялар, тест, ёзма иш, амалий топшириқлар ва баҳолаш мезонларини тайёрлайди.

Марказда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи Илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгашга Республика таълим маркази директори раислик қилади.

9. Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Вазирлик тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг методологик асослари, уни такомиллаштириш ва истиқболини прогностика қилишнинг назарий асосларини ишлаб чиқади.

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти таълим стандартларини белгилашга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ҳамда бу жараёнга таълим тизимининг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда назария ва амалиётнинг уйғунлигига асосланган узлуксиз методик хизматни янги технологиялар билан тўлдириб боради.

Республика таълим маркази билан ҳамкорликда амалдаги ДТС, ўқув дастурларини такомиллаштириш юзасидан ўтказиладиган тажриба-синов ишларининг натижаларини таҳлил этади ҳамда хулосаларни умумлаштириб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади. Шунингдек, умумтаълим мактабларининг дарслик, ўқув-методик қўлланмаларини такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратишга қўйиладиган дидактик талабларни ишлаб чиқади. Умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилаётган ўқув-тарбия жараёнининг сифатини яхшилашга, методик хизмат самарадорлигини оширишга йўналтирилган мақсадли илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.

Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув методика маркази, давлат педагогика институтлари, ВПКҚТМОИ мутахассислари билан ҳамкорликда Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат мазмуни, уни мувофиқлаштириш кенгаши ишини такомиллаштиришга оид тадқиқотларни олиб боради ҳамда унинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган тавсиялар яратади. Халқ таълими тизимидаги алоқадор муассасалар билан ҳамкорликда узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг маҳаллий ва хорижий тажрибаларини қиёсий ўрганишда ҳамда унинг таҳлилий хулосаларидан фойдаланишга оид тавсиялар, кўрсатмалар ишлаб чиқишда иштирок этади. Вазирлик томонидан узлуксиз методик хизматни такомиллаштириш борасида ўтказиладиган турли мақомдаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда Республика таълим маркази ҳамда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши билан ҳамкорлик қилади.

Вазирлик буюртмасига асосан халқ таълими тизимида узлуксиз матодик хизмат кўрсатишнинг ташкилий-педагогик, методик асосларини мустаҳкамлашга оид фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар олиб боради.

Республикада амалга оширилаётган педагогик тадқиқотларни мувофиқлаштириб боради.

10. А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари, халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни педагогика, психология, ўқув фанлари, уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ҳамда жаҳондаги энг янги ютуқларини мунтазам равишда ўрганиш, тарғиб қилиш, шунингдек замонавий ахборот, педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини ва амалиётда қўлланилишини таъминлайди.

Педагог кадрларнинг малакасини оширишга доир долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва уларнинг илғор натижаларини амалиётга жорий этади.

Халқ таълими тизими бошқарув органларининг раҳбар ва педагог ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжларига кўра буюртмалари асосида малака ошириш ишларини режалаштиради.

Раҳбар ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш жараёни учун ўқув-режалар, дастурлар, методик тавсияномалар, маърузалар тўплами ҳамда ўқув қўлланмалар ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда чоп этади.

Вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) ПКҚТМОИ, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида педагогика фани ютуқларини амалиётга жорий қилиш, ўқув-тарбия ишининг илғор тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштиришда Республика таълим маркази билан ҳамкорлик қилади ҳамда методик ёрдам кўрсатади.

Тажриба-тадқиқот майдонларига амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек илмий раҳбарлик қилади ва тадқиқотчилар учун Республика таълим маркази ҳамкорлигида семинар ва тренинг машғулотлар ўтказиб боради.

Курс тингловчиларининг касбий билими, кўникмаси, малакаси, педагогик ва психологик маҳоратида қандай ўзгаришлар содир бўлганлигини аниқлаш мақсадида Республика таълим маркази билан ҳамкорликда якуний лойиҳалар тақдимотини, тест- синовларини ташкил этади.

Ижодий гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган педагогик технологияларни Республика таълим маркази билан ҳамкорликда аппробациядан ўтказади.

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгашга институт ректори раислик қилади.

11. Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази мактабгача таълим муассасаси учун белгиланган ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйиладиган ДТС талаблари ҳамда таянч дастурнинг бажарилишини методик жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган истиқбол дастурини ишлаб чиқади ва унинг ижросини таъминлайди.

Шунингдек, йўналишга доир мактабгача таълим муассасалари (матнда кейинги ўринларда “МТМ” деб юритилади) раҳбар ходимлари, методистлари, мусиқа раҳбарлари, логопедлар, психологлар ва жисмоний тарбия йўриқчиларининг малакасини ошириш борасидаги ишларни амалга оширади. Улар учун зарур бўлган турли кўрик-танловлар, ўқув семинарлар каби тадбирларни ташкил этади.

Марказ ҳудудлардаги методика кабинетлари иш фаолиятини, методик таъминот масалаларини, илғор иш тажрибаларни ўрганади, умумлаштиради ва уларни оммалаштиради.

Янги педагогик-психологик ғоялар ва технологияларни, инновацияларни тажриба-синовдан ўтказади. Энг самарали иш услубларини жорий этади, ўқув режалари, дастурларини, машғулотлар ишланмаларини, замонавий ўқув-қўлланмаларни яратади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалда татбиқ қилиш, худудлардаги малака ошириш институтларига, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига МТМ педагог кадрларнинг малакасини ошириш самарадорлигини кўтариш, педагогика ва психология фани ютуқларини МТМ амалиётига жорий қилиш, уларга таълим-тарбия ишининг илғор тажрибаларини ўргатиш, умумлаштириш ва оммалаштиришда узлуксиз методик хизмат кўрсатади.

Мактабгача таълим методикаси ва педагогик-психологик муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради.

МТМ педагог ходимлари учун турли давомийликдаги курслар, семинарлар, тренинглар, машғулотлар, долзарб масалалар бўйича кенгашлар ташкил этади. Бу масалалар бўйича ўрнатилган тартибда тавсиялар, қўлланмалар тайёрлайди.

МТМларда таълим-тарбия жараёнида узвийликни таъминлашда муассаса раҳбари, методист, психолог, логопед, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчиларининг маҳоратини ошириш мақсадида Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, ВПКҚТМОИлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилайди.

Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, ВПКҚТМОИлари билан ҳамкорликда МТМларнинг методик таъминотга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва янги методик адабиётлар билан таъминланишини режалаштиради.

Марказда ташкил этилган Илмий-методик кенгаш мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлашга оид устувор йўналишларни белгилайди, мактабгача таълим тизимида методик хизматни жонлантириш юзасидан соҳа мутахассисларининг касбий маҳоратини оширишга, педагоглар илмий салоҳиятининг кўтарилишига кўмаклашади.

Мактабгача таълимнинг оила, маҳалла ва мактаб билан узлуксизлиги, болаларни оилада тарбиялашни ташкилий, педагогик-психологик, методик жиҳатдан таъминлайди. Таълим жараёнида билим беришнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар асосида илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ҳамда меъёрий талабларининг татбиқ этилишини йўлга қўяди.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconИнститутининг регламент и
Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 29 январдаги «Халқ таълими вазирлигининг янги таҳрирдаги Регламентини тасдиқлаш...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconХалқ таълими вазирлигининг
Вазирликнинг 2010 йил 9 апрелдаги “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимлар билаи ишлашни янада такомиллаштириш, уларни...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №103. 14 май 2011 йил буйру қ
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconХалқ таълими вазирлигининг буйруғи №139. 25 июнь 2011й буйру қ
Республикаси Вазирлар Маҳкамасииипг 2011 йил 20 нюндаги 183- ва 184-сонли Қарорлари ижросини таьминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 29-февралдаги 54-сонли буйруғИ
Баркамол авлод” болалар марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўрисида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Маънавий-маърифий ишлар” ЙЎналиши бўйича илмий методик кенгашининг навбатдан ташқари ишчи гуруҳининг 2012 йил 25 июлдаги 5-сонли...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2-мартдаги 59-сонли буйруғИ
...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 26 январдаги Ўзбекистонда бмтнинг минг йиллик ривожланиш Мақсадларини амалга ошириш...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации