Документы



Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини icon

Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини

НазваниеУзлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини
Дата24.05.2013
Размер57.14 Kb.
ТипДокументы
скачать

№144

04.07.2011


БУЙРУҚ



Узлуксиз методик хизмат

кўрсатиш тизимини

такомиллаштириш тўғрисида




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
24 декабрдаги «2011 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1449-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 52-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2010 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон вилояти ва Андижон шаҳар ҳокимликлари томонидан таълимнинг узлуксизлигини ва узвийлигини, ўқув жараёни сифатини оширишни, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштиришни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги тўғрисида»ги 80-сонли Мажлиси баёнида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий-меъёрий базасини янада мустаҳкамлаш, методик хизмат кўрсатишнинг сифат-самарадорлигини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН :


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг меъёрий ҳужжатлари:

«Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат тўғрисида Низом» 1-иловага, «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши тўғрисида Низом» 2-иловага, «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги узлуксиз методик хизмат ишларини мувофиқлаштириш кенгаши бўйича Низом» 3-иловага, «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги Методика (таълим) маркази тўғрисида Низом» 4-иловага, «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Методика (Таълим) марказлари ҳузуридаги умумтаълим фанлари ва фан йўналишлари бўйича ўқув-методика кенгашлари тўғрисидаги Низом» 5-иловага, «Туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи тўғрисида Низом»
6-иловага, «Туман (шахар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи Методика кенгаши тўғрисида Низом» 7-иловага, «Туман (шаҳар) тажриба-таянч муассасалари тўғрисида Низом» 8-иловага, «Туман (шаҳар) фан методика уюшмалари тўғрисида Низом» 9-иловага, «Таълим муассасаларининг Методика кенгаши тўғрисида Низом» 10-иловага, «Умумий ўрта таълим мактаби фан методбирлашмалари тўғрисида Низом» 11-иловага, «Таълим муассасаларининг Педагогика кенгаши тўғрисида Низом» 12-иловага, «Мактабгача таълим муассасасининг Педагогика кенгаши тўғрисида Низом» 13-иловага, «Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг Методика уюшмалари тўғрисида Низом» 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси (Й. Асадов), Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф. Ахмедов), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш кенгаши фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳисобга олган ҳолда тадбирлар белгилаш, ижросини таъминлаш, мониторингини тизимли олиб борилишини йўлга қўйиш;

бир ой муддатда жойларда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш Низомини амалиётга татбиқ этиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш учун каскад усулидаги ўқув-семинарлар ташкил этиш режаси ва дастурини ишлаб чиқиш;

таълим муассасаларидаги узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мазкур буйруқ билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилишига амалий-методик ёрдам бериш вазифалари топширилсин.

3. А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти (М.Алиев), Мактабгача таълим муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази (С. Мирджалилова), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

вилоят методика маркази ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими раҳбарлари ва методистларининг малакасини ошириш ўқув-режаси, дастурини ишлаб чиқиш;

Республика миқёсида илғор ишлари оммалаштирилган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши методисти», «Йилнинг энг яхши психологи» кўрик-танлови ғолиблари тажрибасидан малака ошириш курсларида фойдаланишни йўлга қўйиш вазифалари топширилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармаларига:

2011 йил 1 сентябрга қадар барча таълим муассасаларида Низомларни амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида каскад усулида семинар-ўқувлар ташкил этиш;

вилоят методика маркази ва туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминлаш кичик гуруҳи ходимларини иш вазифасига тааллуқли бўлмаган турли ишларга жалб этилишига чек қўйиш;

вилоят методика маркази ва туман (шаҳар) таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминлаш кичик гуруҳини интернет, локал тармоқ, компьютер, факс, нусха кўчириш, электрон почта каби замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб, дарс самарадорлигини оширишга йўналтирилан электрон ахборот-таълим ресурсларини яратиш;

таълим муассасаларига методистлар томонидан амалий, методик ёрдам кўрсатилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.

5. «Маърифат» ва «Учитель Узбекистана» газеталари (А.Раҳимов)га:

«Узлуксиз методик хизмат тўғрисида»ги Низом ушбу буйруқ тасдиқланган кундан 1 ой муддат ичида газета саҳифаларида ўзбек ва рус тилларида чоп этилсин.

6. Ушбу буйруқ қабул қилиниши муносабати билан вазирликнинг 2009 йил 11 сентябрдаги «Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги таҳрирдаги меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида»ги 253-сонли буйруғи ҳамда 2008 йил 20 майдаги «Мактабгача таълим муассасасининг Педагогика кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлатиш тўғрисида»ги 147-сонли буйруғи, 2005 йил 11 майдаги «Мактабгача таълим педагогик ходимларнинг


услубий бирлашмаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлатиш тўғрисида»ги 115-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклатилсин.


Вазир А.Марахимов



КИРИТИЛДИ :




КЕЛИШИЛДИ :

Умумтаълим мактабларида ўқув- тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

Й. Асадов

Вазирнинг биринчи ўринбосари




Б. Данияров

Республика таълим маркази директори



И. Зокиров

Вазирнинг ўринбосари




А. Холбеков

Вазирнинг ўринбосари



О. Собиров

Ҳуқуқий масалалар бўйича маслахатчи




Б. Мирўктамов

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи

У.Дауланов

Кадрлар бошқармаси

Б.Шамсиев

Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи




Ф. Ахмедов

Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи




М. Юлдашев



Похожие:

Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconХизмат кўрсатиш маркетингининг хусусиятлари
Ф. Котлер таърифига кўра “Хизмат кўрсатиш – ҳаракатлар, манфаатлар ёки қаноатлантиришлар сифатидаги сотиш объекти”. Бу таърифдан...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconРайонный отдел народного образования сергелийского района г. Ташкента
«Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тахрирдаги меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида»ги 253-сонли буйруғига...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconИқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия
Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconХуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти
Телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни
Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини iconУзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши
Узбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации