Документы



Қўлланма тошкент 2010 мундарижа icon

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа

НазваниеҚўлланма тошкент 2010 мундарижа
страница1/7
Дата18.05.2013
Размер0.96 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ


Барча таълим тизимидаги муассасаларнинг бино ва иншоотларини сақланиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича


Й Ў Р И Қ Н О М А


(қўлланма)


Т О Ш К Е Н Т - 2010


МУНДАРИЖА


I.

Муқаддима

................................ 2










II.

Бино ва иншоотларнинг қисмлари конструк-циялари ва атроф худудига техник хизмат кўрсатиш қоидалари

............................ 2-6










III.

Бино ва иншоотларнинг муҳандислик тизими қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари

........................... 7-11

IV.

Бино ва иншоотларнинг лойиҳа режаларига ўзгартиришлар киритиш ва қайта қуриш тартиби

.........................12-13

V.

^ Бино ва иншоотларни техникавий кўрикдан ўтказиш ва техникавий хизмат кўрсатиш жараёнида бажариладиган асосий ишлар рўйхати

..............................14

5.1

Айрим қисмлар ва хоналарни кўрикдан ўтказишда амалга ошириладиган ишлар


............................. 14

5.2

Биноларни баҳор-ёз даврида фойдаланишга ҳозирлашда бажариладиган ишлар

.............................. 15

5.3

Биноларни куз-қиш даврида фойдаланишга тайёрлашда амалга ошириладиган ишлар


............................ 15

5.4

Бошқа ишлар


............................. 16

VI.

Муҳандислик жиҳозларининг носозликлари ва уларнинг олдини олиш, ҳамда уларнибартараф этиш усуллари.

......................... 17-52

VII.

Бино хоналари ва конструкцияларнинг техникавий аҳволини текшириш учун оддий асбоб ҳамда мосламалар.


.............................. 53

VIII.

^ Таълим муассасалари биноларидаги асосий ва ёрдамчи хоналар микроиқлимининг ҳамда тўсиқ конструкциялар ҳарорат режимининг ҳақида меъёрланадиган кўрсаткичлари


.............................. 54












^ I. МУҚАДДИМА

Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, фойдаланиш жараёнида уларга ўз вақтида, тўғри техник хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни соз ҳолда бўлиши, муддатидан эрта таъмирталаб бўлиб қолмаслигини таъминлайди.

Таълим муассасаларида бино ва иншоотларни сақлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш билан муассаса раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари бошчилигидаги техник ходимлар бўлимлари (гуруҳлари) шуғулланади.

Бу бўлимлар (гуруҳлар) таркибига қурувчи муҳандислар, қурилиш ишлари бўйича мутахассис ишчилар, сантехниклар, электриклар, қозонхона операторлари, боғбонлар, фаррошлар ва бошқа ходимлар киради.

Уларнинг барчаси хизмат доирасида мутахассисликка эга бўлишлари, ҳар бир мутахассис амалдаги меҳнат хавфсизлиги қоидаларини ва ушбу йўриқномани билишлари ҳамда ҳар бир мутахассисликлар йўналиши бўйича ўрнатилган муайян вақт ичида малакаларини ошириб бориши лозимдир.

^ II. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ ҚИСМЛАРИ КОНСТРУК-ЦИЯЛАРИ ВА АТРОФ ХУДУДИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ

2.1. Бино ва иншоотнинг атроф ҳудудига, унга туташган, шу муассаса фойдаланадиган ҳовли ва кўчага туташган ер майдони киради. Бино атроф ҳудудига техник хизмат кўрсатишда асосан қор-ёмғир сувларини бинодан тегишли равишда четлатилишини ташкил қилиш ва сув четлатиш қурилмалари - новлар, ариқлар, йўл четидаги ирригация шахобчаларини соз ҳолатда бўлишини таъминлаш зарур.

Бундан ташқари бино атрофи ва муассаса ҳовлисидаги йўлаклар, ертўла деразалари олдидаги чуқурлар, спорт ва дам олиш майдончалари (жиҳозлари билан бирга), чиқинди солинадиган контейнерлар, кўкаламзорлаштириш элементлари (дарахт, бута, гулзор ва майсазорлар) нинг ҳолати талаб даражада бўлишини таъминлаш лозим. Бино атрофидаги ёритиш мосламалари, деворлар ва йўлкалар (отмостка) нинг соз ҳолатда бўлишига айниқса катта эътибор бериш керак.

  1. Ертўлалар (подвал)нинг пойдевор ва деворларининг носозликларига (ёриқлар, чўкишлар, намланишлар) катта эътибор бериш лозим, чунки улар бинони кўтариб турувчи конструкциялар сафига киради.

  2. Бино деворларининг техник ҳолатини ҳар доим кузатиб туриш лозим. Ёриқлар пайдо бўлиши, девор қопламаси ва сувоғининг кўчиши, бинонинг кўринишини ёмонлаштириш билан бирга, унинг мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин. Панел деворларнинг чокларини очилиб қолиши, уларни маҳкамловчи пўлат деталларни емирилишига олиб келади. Юқорида кўрсатилган нуқсонлар дарҳол йўқотилиши лозим.

  3. Биноларнинг олд томони (фасад)ни кўздан кечиришда меъморлик элементларини намликдан сақловчи металл қопламалар, парапет, айвончалар (балконлар) тўсиқларининг мустаҳкамлигига жиддий эътибор бериш лозим. Бинонинг олд томони меъморлик ечимини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар фақат шаҳар (туман) меъмори (архитектори)нинг рухсати билан амалга оширилади.

2.5. Айвонлар (балконлар), соябонлар, пешайвонлар (лоджиялар) ва

эркерлар конструкциялари емирилиши, тўсиқларининг мустаҳкамлиги бўшашиб қолиши оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолганда, уларга одамларни чиқишини тақиқлаб қўйилиши ва носозликларни тугатиш бўйича шошилинч чоралар кўрилиши лозим.

2.6. Бинолардан фойдаланиш жараёнида темир бетон том ёпмалари (покритиялар) ва темир бетон ора ёпмалар (перекритиялар), иссиқлик химояловчи қатламини созлиги, ора ёпмаларнинг санузеллар ўтган қисмида намликлар мавжудлиги ҳолатига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларда пайдо бўлиши мумкин бўлган асосий нуқсонлар қуйидагилар:

- меъёридан ортиқ эгилиб кетиши;

- ташқи деворлар яқинидаги қисмларининг музлаши;

- деворларга туташган жойларида ёриқлар пайдо бўлиши;

- қопламаларининг ёрилиб кетиши;

меъёридан ортиқ товуш ўтказиш хусусияти пайдо бўлиши ва ҳоказолар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган нуқсонлар ораёпманинг мустаҳкамлигига зарар етказганлиги аниқланганда, улардан тегишли таъмирлаш ишлари бажарилмагунча фойдаланиш тақиқланади.

Махсус лойиҳасиз темир-бетон ораёпмани кучайтириш, унда тешиклар, уяча ёки ариқчалар очиш ман қилинади. Ёғоч ораёпмаларда полларнинг шамоллатиш тешиклари мавжудлигига, тўсинларининг аҳволига, ёғоч конструкцияларга замбуруғлар (грибок) ва хашоратлар зарар етказганлигига катта эътибор бериш лозим.

2.7. Қуйидагилар полларнинг асосий нуқсонлари бўлиб ҳисобланади:

а) Ёғоч полларда:

- бўёғини едирилиши:

- тахталарнинг қуриб, қийшайиб кетиши, синиши;

- айрим жойларини чўкиши, кўчиши, ёрилиши;

- тахталарнинг қимирлаб қолиши, чириши;

- паркет тахтачаларининг кўчиб кетиши, ғичирлаб қолиши.

б) Линолиум ва синтетик материалли полларда:

- линолиумнинг кўчиши, йиртилиши, кўтарилиб қолиши.

в) Сопол кошинли (плиткали) полларда:

- копламани кўчиши, едирилиши, чўкиши ва ёрилиши.

г) Бетон, ксилолит, цемент полларда:

- копламани ёрилиши, едирилиши, чўкиши ва ҳоказолар.

Бу нуқсонларнинг асосий сабаблари нотўғри фойдаланиш ва ўз вақтида таъмирлаш ишларини бажармаслик. Ёғоч ва паркет полларни ортиқча сув билан ҳўллаб ювиш, поллар устида оғир нарсаларни судраш, қурилиш вақтида сифатсиз материалларни ишлатиш юқорида кўрсатилган оқибатларга олиб келади.

2.8. Пойдевор (перегородка)ларда қуйидаги нуқсонлар кўпроқ учрайди:

- пардеворлар чокларида қўшни конструкциялар билан туташ жойларида ёриқлар пайдо бўлиши;

- пардеворларнинг ёки уларнинг айрим қисмларини қимирлаб қолиши;

- таглари ва юқори қисмларида тирқишлар пайдо бўлиши;

- қоплама (сувоқ ва қошинлари, бўёғи) ларининг кўчиб кетиши;

- пардеворларни кесиб ўтувчи қувурлар (сув, иситиш системалари, газ) атрофида нозичликлар пайдо бўлиши, айрим жойларини нам тортиши, товуш ўтказувчанлигининг ошиб кетиши ва ҳоказолар.

Бу нуқсонлар фойдаланиш жараёнида тугатилиб борилиши лозим.

2.9. Томларда томнинг нишаблигини етарли бўлмаслиги оқибатида ёғингарчилик жараёнида сувлар тўпланиб қолиши ва сув қочириш мосламаларининг ишлашини шунингдек томлардан фойдаланишда кўтариб турувчи конструкцияларнинг узелларига, томнинг бутунлигига, унинг том орқали ўтувчи сув четлатиш қурилмалари, қурилиш конструкциялари ва жиҳозлари билан туташган жойларига, томнинг устки ҳимоя қатламига ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш орқали унинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш катта аҳамиятга эга.

Томни кўтариб турувчи конструкцияларнинг асосий камчиликлари қуйидагилар:

а) ёғоч конструкцияларда - стропилоларнинг туташган жойларида бирикмаларни бузилиши; ғишт девор ва ёғоч конструкциялар ўртасидаги нам ўтказмайдиган қатламнинг ёмонлиги, стропило оёқларининг эгилиши; мауэрлат, стропило оёқчалари, тоқилар ва бошқа ёғоч деталларнинг чириши ва синиши;

б) темир-бетон конструкцияларда - конструкциялар сиртидаги бетон қатламининг емирилиши, арматура ва пўлат қўйма деталларнинг очилиб қолиб занглаши ва бошқалар.

Томларни текширишда қуйидаги камчиликлар учрайди:

а) тунука томларда - қирра ва чокларнинг очилиб қолиши; новларда чокларнинг бир ёқлама бўлиши; тунуканинг чириб ёки ташқи таъсир оқибатида тешилиши;

б) донали элементлар (асбест-цемент плиталар ва листлар черепица, донадор металл тунукалар ва бошқалар) дан ёпилган томларда - айрим элементларнинг шикастланиши ва ўз жойидан силжиб қолиши; уларни бир-бирини яхши қопламаслиги, маҳкамланишини бўшашиб қолиши;

в) рулон материаллардан (полизол) ёпилган томларда-ораларига сув ва ҳаво кириб қолиши; чокларнинг ажралиши, рулон тўшаманинг кўчиб кетиши, устки ҳимоя қатламининг ёрилиши ва бошқалар.

Томлар бинони қуёш, ёмғир, қор ва бошқа табиат ҳодисаларидан сақловчи конструкциялар бўлгани учун уларни соз ҳолатда сақлаш, бинонинг бошқа қисмларини сақлашда катта рол ўйнайди.

Шу сабабли томлардаги аниқланган носозликлар қисқа муддатларда бартараф қилиниши лозим.

2.10. Бинодан сувни четлатувчи қурилмалар уни ортиқча намиқишдан сақлайди. Новлар, ички сув четлатувчи қувурларда ифлосликлар (барглар, қум, лойлар) тўпланиб қолишига йўл қўймаслик зарур. Қора металл қувурлар, ташқи қора тунука новлар ва уларни маҳкамловчи темир деталлар ҳар 3 йилда мойли бўёқ билан бўялиши шарт.

Томдаги ички сув четлатиш қурилмаларининг сув қабул қилиб олувчи воронкаларни ифлосланишдан сақловчи махсус ҳимоя қалпоқчалари бўлиши лозим.

2.11. Қишда томдаги қор қалинлиги 30 см дан ошиб кетганда, сув четлатиш қурилмаси яхши ишлаши учун, том қордан ёғоч белкурак билан тозаланиб турилиши лозим. Том қопламаси шикастланмаслиги учун қор тамомила эмас, балки 4-5 см қалинликда қолдирилган ҳолда тозаланади. Аммо муз қатқалоғи ва сумалаклар ҳосил бўлиши мумкин бўлган томнинг осилиб турган пастки қисмлари муз ва қордан тўла тозаланади. Нишаби тик (45 градус) бўлган томларда қор туриб қолмаслиги сабабли, фақат новлари, шамоллатиш қувурлари атрофи ва бошқа қор тўпланиб қоладиган қисмларигина тозаланади.

2.12. Деразалар ва эшикларни кўздан кечирганда кесакиларнинг деворларга ҳамда дераза токчаларидаги сув четлатадиган тунука қопламага туташган жойларига, унинг нишаби ва дераза ҳамда эшиклар тавақаларининг аҳволига, ошиқ-мошиқлар ва қулф-зулфинларига эътибор бериш лозим. Дераза ва эшикларда учрайдиган асосий нуқсонлар: кесакиси, дераза токчасининг тахтаси ва ромларини чириши, бирикиш жойларини қимирлаб қолиши, зичлигини бузилиши, ошиқ-мошиқ ва қулфларини бузилиши, пардозини шикастланиши дераза токчаларининг тунука қопламаларининг шикастланиши, ойналарини синиши ёки қимирлаб қолиши, ёпилиш зичлигининг бузилиши ва бошқалар.

Бино хоналаридаги муҳитнинг кўпроқ дераза ва эшикларнинг аҳволига боғлиқ бўлгани сабабли, уларнинг нуқсонларини ўз вақтида тузатиш катта аҳамиятга эга.

2.13. Зиналарни кўздан кечиришда уни кўтариб турувчи қурилмалар, зина супаларининг сиртлари, зинапоялар ва тутқичлар ҳамда зиналарнинг деворларга туташган жойларининг аҳволига эътибор бериш лозим.

Синган зинапоялар, қимирлаб қолган зинапоя панжаралари, панжараларнинг шикастланган қопламалари бинодан фойдаланувчи одамларга шикаст етказиши мумкинлиги сабабли дарҳол тузатилиши лозим.

2.14. Таълим муассасалари биноларидаги иситиш печлари ва ошхона ўчоқларини текшириш вақтида улар билан ёғоч конструкциялар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ, ёғоч ораёпмалардан ўтган дудбўронлар, ёқилғи ва колосник панжараси, ўтхонанинг металл қопламалари, мўри ғиштлари ва асбоцемент қувурлари, уларнинг ҳимоя қалпоқ ва соябонлари, ўчоқларнинг чўян плитаси ҳамда пишириш шкафининг аҳволига жиддий эътибор бериш лозим.

Қаттиқ ёқилғида (тошкўмир, ўтин) ишлайдиган иситиш печлари ва ошхона ўчоқларидан фойдаланишда учрайдиган асосий носозликларга қуйидагилар киради: сиртларнинг нотекис қизиши, печлар, ўчоқлар ва мўриларда ёриқлар пайдо бўлиши, эшикчаларнинг бузилиши, тутун тортишнинг ёмонлашуви, ёқиш бўлими ва мўрининг ўта қизиб кетиши, ўтхона ғиштларини кўчиб кетиши ва бошқалар.

Газ ёқилғисида ишлайдиган печлар ва ўчоқларда юқорида кўрсатилгандан ташқари газ сирқиши (газ иси пайдо бўлиши), мўрилар қувурининг бош қисмининг музлаб қолиш ҳоллари бўлади.


Иситиш печлари ва ошхона ўчоқлари бино ичидаги муҳитни ташкил қилишда муҳим ўринга эга бўлиш билан бирга, инсон ҳаёти учун хавфли қурилмалар қаторига кириши сабабли, улардаги носозликлар дарҳол ва сифатли қилиб тугатилиши лозим.

Иситиш печлари ва ошхона ўчоқларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қуйидагилар:

- олдига тунука қопланмаган, ёрилган жойлари бўлган, ёқиш ва кул олиш эшикчалари бузуқ, мўрконлари ёғоч конструкциялардан белгиланган масофада ажратилмаган печ ва ўчоқлардан фойдаланиш;

- печлар ва ўчоқлар устида, шунингдек ўтхона яқинида ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларни қуритиш ва сақлаш;

- печ ва ўчоқларни ёқиш учун тез ўт олувчи суюқликлар (керосин, бензин, солярка, спирт ва бошқалар)дан фойдаланиш;

- печ ва ўчоқларни улар мослаштирилмаган ёқилғи турида ишлатиш;

- печ ва ўчоқларни қаровсиз қолдириш ва улардан фойдаланишга болаларни жалб қилиш;

- тўла ўчирилмаган кўмир ва кулни ёнувчан идишда ёки тагликга (ёғоч пол) қўйилган металл идишда сақлаш;

автоматик мосламалари бузуқ газ ёндиргичлар (горелкалар)дан фойдаланиш;

- тегишли рухсатномасиз, вақтинча ўрнатилган печлардан фойдаланиш;

- мўриларга радио ва телеантенналар ўрнатиш;

- чордоқларда ётиқ дудбўронлар ўрнатиш ва чордоқдаги дудбўронларда тозалаш тешикларини жойлаштириш қатъий ман қилинади.

Таълим муассасалари иситиш қозонхоналари операторларида Давлат қозонхона назорати инспекция томонидан гувоҳнома берилган бўлиши шарт.


^ III. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ МУҲАНДИСЛИК

ТИЗИМИ ҚУРИЛМАЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ

3.1. Бино ва иншоотларнинг муҳандислик тизими қурилмаларидан фойдаланишга оид барча ишлар таълим муассасасининг бўлинма (гуруҳ) лари ёки таълим муассасаси техникавий хизмат кўрсатишга шартнома тузган махсуслаштирилган пудратчи ташкилотлар (лифттаъмир, иссиқлик манбаи, сувоқава ва бошқалар) томонидан амалга оширилади.

3.2. Марказлаштирилган иситиш тизими

3.2.1. Марказлаштирилган иситиш тизими иссиқлик манбаига қараб сув ёки ҳаво билан иситадиган бўлиши мумкин. Таълим муассасаларининг бинолари фуқаро бинолари тизимига кириши сабабли уларда ҳарорати 100°С дан паст бўлган сув билан иситиш тизимлари ишлатилади.

3.2.2. Қозонхона (котелная)лардан фойдаланишга масъул бўлган ходимлар марказлаштирилган иситиш тизими чизмалари ва тизимнинг ўзини билишлари, таъмирлашларни қайд қилиш дафтарини ҳар куни ўқиб чиқишлари ва бажарилиши лозим бўлган ишларини дафтарга ёзиб боришлари, навбатчилик (смена) дафтарини олиб боришлари, янги ўрнатилган иситиш қозонларини қозонназоратнинг маҳаллий инспекциясидан навбатдаги кўрикдан ўтказиш ва иситиш мавсуми бошланиши олдидан текшириш учун тақдим этишлари лозим.

3.2.3. Иситиш тизими ишга туширилишидан олдин бутун тизимнинг соз ишлаши текширилади: тизимдаги тик қувурлар (стояклар)даги жўмраклар созланади; кўндаланг қувурларнинг қиялиги текширилади ва синов вақтида исимаган айрим асбоблар (радиаторлар)даги ҳаво тиқинлари йўқотилади ва ҳоказолар.

3.2.4. Иситиш тизимига хизмат кўрсатувчи ходимларга амалдаги қоида кўрсатилган:

- Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари;

- Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимининг сув иситиш қозонлари ўрнатилган қозонхоналар ўт ёқувчилари ва операторлари учун қоидалар;

- Хавфсизлик техникаси қоидалари ва бошқаларни ҳужжатларни билишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.

3.3. Иссиқ сув таъминоти тизими иситиш тизими билан бир вақтида текширилади ва ундаги нуқсонлар тугатилади.

3.4. Шамоллатиш тизимидан фойдаланишга масъул ходимлар унинг чизмаси ва асли бўйича билишлари шарт.

3.4.1. Шамоллатиш қурилмаларининг асосий носозликларига қуйидагилар киради:

- ҳаво тортиш панжараларининг ва уларнинг кесакиларининг йўқлиги ёхуд мавжудларининг ёмон маҳкамланганлиги;

- тиркаб қўйиладиган тик шлак-гипс қутиларнинг зичлиги бузилгани;

- ҳаво каналларига бирор нарса тиқилиб қолиши;

- чордоқлардаги короблар ва шахталар зичлиги бузилиши;


- чордоқлардаги короблар устидан ўтиш учун ўрнатилган зинапояли кўприкчаларни носозлиги ёхуд йўқлиги;

- ҳаво тортиш шахталаридаги шиберлар ёки дроссель-клапанларнинг носозлиги ёхуд йўқлиги;

- шахталар тепасидаги ҳимоя соябонлари ёки дефлекторларнинг носозлиги ёхуд йўқлиги;

- шахталарнинг пардоз қатламининг бузилиши ва бошқалар.

3.4.2. Юқорида кўрсатилган носозликларни ўз вақтида бартараф қилиш бинонинг хоналарида тоза ва мўтадил ҳаво бўлишини таъминлайди. Шу билан бирга ташқаридаги ҳаво қаттиқ совуб кетганда, шамоллатиш тизимини узиб қўйиш (вентилятор орқали ишлайдиган тизимда) ва табиий ҳаво алмаштирувчи тизимларда шамоллатиш панжараларини ёпиб қўйиши лозим. Кун илигач шамоллатиш тизимлари қайта ишга туширилади.

3.5. Сув таъминоти ва оқова узатиш тармоқлари бинога тоза сувни етказиб бериш ва ифлосланган сувлар-оқаваларни бинодан ташқарига узатиш учун мўлжалланган.

3.5.1. Сув таъминоти тармоғидан фойдаланиш шароитлари яхши бўлишини таъминлаш учун сув ўлчагич (водомер) ортидан ўрнатилган тармоқлар ва санитария техникаси асбоблари мунтазам кўздан кечирилади. Бунда қувурлар ва санитария техникаси асбобларининг деворларга пухта маҳкамланганлиги, жўмракларни пухта ўрнатилиб, улардан ва уланиш чокларидан сув сизиб чиқмаслиги текширилади.

3.5.2. Бинонинг (иншоотнинг) сув таъминоти тармоқлари, унинг арматуралари ва сув ўлчаш узелини қишга тайёрлашда сув сизиши бартараф этилади; қувур ва ускуналарнинг чириган ишончсиз жойлари алмаштирилади; ёзда фойдаланиш учун мўлжалланган сув қувурлари ва жўмраклар узиб қўйилади; сув босими баклари ва тармоқнинг ҳовлидаги музлаб қолиш эҳтимоли бўлган қисмлари иссиқ тутадиган материаллар билан ўралади; эшиклар ва иситиш асбоблари тузатилади; бино ертўласидаги қувурлар ва сув ўлчагич ўрнатилган хоналар иситилади.

3.5.3. Тармоқда сув босимининг пастлиги, тармоқдан сув сизиши, қувурларнинг чириши, сув жўмракларининг носозлиги сув таъминоти тармоғининг асосий нуқсонларидир.

3.5.4. Оқова узатиш тармоқларида учрайдиган асосий нуқсонлар қуйидагилардан иборат: оқова қабул қилиб олувчи асбоблар (раковина, унитаз, писсуар ва ҳоказо)ларнинг шикастланиши, ҳожатхоналардаги ювиш бачокларидан сув сизиши ва тўхтовсиз оқиб туриши; сифонлар, тик қувурлар ва оқова шаҳобчасига ахлатларнинг тиқилиб қолиши; ревизиялардан сув сизиши ва бошқалар.

3.5.5. Оқова тармоқларининг оқова қабул қилувчи асбоблари улардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш натижасида шикастланади. Ювиш бачокларининг носозлигига, золотник клапани зич тегиб турмаслиги ёки шарсимон клапан тирсагининг созланиши бузилгани, шунингдек ювиш қувури бачокга зич бириктирилмаганлиги сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда қалпоқ остидаги ва беркитиш жўмрагидаги резина ҳалқа узилиши


натижасида ҳам ювиш бачоки ишламай қолиши мумкин.

3.5.6. Сифонлар, тик қувурлар ва оқова шаҳобчалари тиқилиб қолиши, тармоқга сувда эримайдиган қаттиқ чиқиндилар, латта бўлаклари ташланиши туфайли юз беради.

3.5.7. Бинонинг пастки ёки ўрта қаватидаги оқова тармоғи тиқилиб қолганда, тиқилиб қолган жой тозаланмагунча юқори қаватлардаги санитария техникаси асбобларидан фойдаланиш тўхтатилиши лозим. Ҳовлидаги оқова тармоғи шикастланганда ёки тиқилиб қолганда бинодаги барча санитария техникаси асбобларидан фойдаланиш тўхтатилиши ва сув тармоғи ёпиб қуйилиши лозим.

3.6. Таълим муассасаларидаги газ асбоблари ва газ қувурларини таъмирлаш ва назорат қилиш ишлари махсус ҳудудий газдан фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Уларнинг вазифаси газ билан узлуксиз таъминлаш ва тармоқдан газ сирқишини олдини олишдан иборатдир.

3.6.1. Таълим муассасаларининг бино ва иншоотларида газдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ходимлар:

- газ таъминоти тизимини билишлари;

- газ ишлатувчи асбоблардан ва қурилмалардан фойдаланиш қоидаларини билишлари;

- «Ўзбекистон Республикасида газ хўжалигидаги хавфсизлик техникаси қоидаларини» ўрганишлари ва унинг талабларини бажаришлари;

- газ хўжалигидан фойдаланиш хизмати ва авария хизмати ходимларига газ ускуналари ҳамда газ қувурларини текшириш, таъмирлаш ва узиб қўйиш учун бинога киришларини таъминлашлари;

- иситилмайдиган хоналардан ўтказилган газ қувурларини қишда музлаб қолишдан ҳимоялашлари;

- газ қувурлари ўтган хоналар (ертўлалар, зинапоялар, чордоқлар ва ҳоказо) газ билан ифлосланмаганлигини мунтазам текширишлари, бинодаги тармоқ, жиҳоз ва асбоблар носозлиги туфайли газ сирқиётганлиги аниқланган холларда хоналарни шамоллатишлари, газни тўхтатишлари (тармоқдаги ёпиш мосламасидан), олов ёқиш, чироқ ёқиш ва электр асбоблардан фойдаланишни ман қилишлари, зудлик билан газ корхонасининг носозлик хизматини чақиришлари;

- газлаштирилган хоналардаги шамоллатиш қурилмалари, шунингдек газ колонкаларидан газ ва тутунни четлатувчи қурилмаларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашлари;

- люклар ва газ қувурларидаги ёпиш мосламалари жойлашган ерларни турли нарсалар билан тўсиб қўйилмасликни таъминлашлари лозим.

3.6.2. Бинолардаги газ ускуналаридан фойдаланишга масъул бўлган муҳандис-техник ходимлар мунтазам равишда:

- хоналарнинг газ билан ифлосланганлигини назорат қилиш мақсадида уларни текшириб, бу ҳақда махсус дафтарга қайд этишлари лозим;

об-ҳавонинг ўзгариши натижасида конструкция ва қувурлар деформацияланиши (қисқариш ва узайиш) туфайли қувурларнинг қурилиш конструкцияларидан мустақил равишда силжиши учун имконият берувчи,


ораёпма ва деворлар орқали қувурларни ўтказиш учун ўрнатилган гильзаларнинг аҳволини текшириб туришлари лозим;

- мўриларни «Ўзбекистон Республикасида газдан турмушда фойдаланиш қоидаларида» белгиланган муддатларда тозаланишини, яъни газда ишловчи сув иситгичларнинг ғиштин мўрилари ҳар 3 ойда, асбо-цемент қувурлардан қилинганлари йилига бир марта тозаланишини таъминлашлари лозим;

- иситиш печларининг мўрилари йилига бир марта иситиш мавсуми олдидан тозаланишини таъминлашлари лозим.

3.6.3. Газ таъминоти тизимидаги носозликлар ҳудудий газ хўжалигининг носозлик-созлаш хизмати томонидан бартараф қилинади.

3.7. Бино ва иншоотларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда қуйидагилар асосий ҳужжатлар ҳисобланади:

- «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари»;

«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техникавий фойдаланиш қоидалари»;

- «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари»;

- «Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари»;

- бино электр қурилмаларининг ижро схемалари.

3.7.1. Таълим муассасаларида бино ва иншоотларнинг электр қурилмаларига уларнинг сонига қараб, тегишли бош электрик бўлимлари (гуруҳлари) ёки электриклар хизмат кўрсатадилар. Уларнинг тасарруфида бинога электр киритиш қурилмасидан бошлаб барча электр қурилмалари бўлади. Таълим муассасаларида тегишли мутахассислар бўлмаган ҳолларда, уларга қарашли трансформатор подстанцияларига шартнома асосида туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан созлаш ва таъмирлаш хизматлари кўрсатилади.

3.7.2. Бино ва иншоотлар тасарруфида бўлган таълим муассасаларида қуйидаги техникавий ҳужжатлар бўлиши лозим:

- электр қурилмалари ва тармоқлари схемаларининг ижро чизмалари;

- электр асбоблари ва қурилмаларнинг паспортлари ва электр схемалари;

- марказлаштирилмаган қозонхоналар, иссиқлик узеллари ва бошқа электр асбоб-ускуналарнинг паспорти, техникавий тавсифи, синов баённомалари, электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш йўриқномалари; ёпиб қўйиладиган ишлар далолатномаси, электр қурилмаларининг ҳимояловчи ерга улагичларини синовдан ўтказиш баённомалари.

3.7.3. Бино ва иншоотларнинг электр қурилмаларига хавфсизлик техникаси қоидалари (ХТқ) бўйича камида III малака даражасига эга бўлган электр монтёрлар хизмат кўрсатишлари мумкин. Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг техникавий фойдаланиш қоидалари (ТФқ) ва хавфсизлик техникаси қоидалари (ХТқ)га доир билимлари амалдаги низомга биноан махсус комиссия томонидан текширилади ва уларга берилган малака даражаси тегишли гувоҳнома билан тасдиқланади.


3.7.4. Электр қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходимлар:
-ТФқ ва ХТқ талабларига биноан электр кучланиш ҳамда ёритиш қурилмаларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлашлари;

- исрофгарчиликни йўқотиш эвазига электр энергиясини оқилона сарфлаш тадбирларини амалга оширишлари;

- электр қурилмалари ва электр тармоқларини тасдиқланган жадвалга мувофиқ техникавий кўздан кечиришлари ҳамда тузатишлари;

- электр қурилмаларни бутлиги, одамлар хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлигига тахдид солувчи ёки электр таъминоти иншоотлари ишдан чиқишга сабаб бўлиши мумкин бўлган нуқсонлар аниқланганда, нуқсонлар тўла бартараф этилгунга қадар, электр тармоқнинг носоз қисмини зудлик билан узиб қўйишлари;

- таъминловчи тармоқлар узилиб қолиши билан боғлиқ носозликлар, одамлар электр токидан шикастланган ва электр миқдорини ҳисоблаш қурилмалари ишидаги барча носозликлар ҳақида электр билан таъминловчи туман ташкилотларига дарҳол маълум қилишлари шарт.

3.7.5. Йилига 2 марта амалга ошириладиган электр қурилмаларини техникавий кўрикдан ўтказиш вақтида қуйидагилар текширилиши лозим:

- янги электр ускуналари ўрнатишда трансформатор подстанцияси ва электр шитлари сақлагич ёки автоматларни қуввати;

- тармоқлаш қутичаларининг контакт қисқичлари, бирикмалари ва қутичаларнинг ўзи;

- ёритгичларга, ёқиб-ўчиргичларга, розеткаларга, электр щитларга, электр ҳисоблагичларга девор ичидан чиққан симлар;

- очиқ усулда ўтказилган симларнинг маҳкамланиши, девор орқали сим ўтказиш жойларида втулка ва қувурлар борлиги, қурилмаларни ерга уловчи симларнинг пухталиги;

- гуруҳ бўлиб фойдаланиладиган электр шчитлар, сақлагичлар, автоматлар;

- кучли (силовой) қурилмаларнинг созлиги.

3.7.6. Ҳимоя изоляцияси шикастланганда ток остида қолиши мумкин бўлган электр қурилмалар ерга уланган бўлишлари шарт.

  1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconУқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24
Мазкур ўкув қулланма “Ахборотлаштириш ва ктубхонашунослик” таьлим йуналиши бўйича тахсил олиётган тингловчилар учун мўлжалланган....
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар
Услубий қўлланма Тошпми марказий услубий кенгашида № баённома 2008 й тасдиқланган
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconКафедра: "Математика, информатика ва физика"
Сизни 2010 йил 14 апрел куни Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг 416 – хонасига...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент Фарматсевтика Институти 2010-2011 йил қабул режаси


Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации