Документы



Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти icon

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти

НазваниеЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Дата18.05.2013
Размер125.84 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


“Гидромелиорация” факультети

“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси


ТАБИИЙ ВА ОҚОВА СУВ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА ТОЗАЛАШ АСОСЛАРИ”

фанидан лаборатория ишларини ўтказиш

бўйича


МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА


Тошкент – 2007 й.

Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.


Ушбу методик қўлланма ҚЯСТ, ЭТФ, СРУФ ва АБ бакалавратура йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур йўналиш талабалари «Табиий ва оқова сув сифатини баҳолаш ва тозалаш асослари» фани бўйича назарий курсларни ўзлаштириш билан бир қаторда, амалий машғулотлар ҳамда лаборатория машғулотларини ҳам ўзлаштиришлари лозим.

Ушбу қўлланмада лаборатория ишларини бажариш учун керакли реактивлар ҳамда лаборатория ишини ўтказиш жараёни батафсил ёритилган. Методик қўлланмада лаборатория ишларини ўтказиш бўйича шаҳар сув тозалаш иншоотларининг умумий схемалари ҳам келтирилган.


Тузувчилар: И.М. Махмудова, доцент.

Т. Ахмедова, катта ўқитувчиси.

И.А. Эсанов, ассистент.

А.О.Хомидов, ассистент

«Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси


Тақризчилар: Э. Чембарисов ЎзФА Сув муаммолари институти

“Гидрокимё” лаборатория мудири г.ф.д., профессор

Назаралиев Д. “Гидрология ва гидрогеология”

кафедраси мудири, доцент


(С) Тошкент ирригация ва мелиорация институти 2007 йил.


^ 1 – Лаборатория иши


Ичимлик сув сифатини баҳолаш


Ишни бажаришдан мақсад: Қишлоқ сув таъминоти учун табиатдаги сувларни сифатини

ўрганиш ва баҳолаш.

Лаборатория ишини талабалар 3-4 гуруҳга бўлиниб мустақил амалга оширадилар. Лаборатория ишини бажариш жараёнида ичимлик сувини физикавий ҳамда химиявий хоссалари ўрганилади. Бунинг учун сув табиий манбаадан тоза ювилган идишда 1,5÷2 л миқдорда олиб келинади.

^ I. Сувнинг физикавий хоссалари


Керакли асбоблар:


пластмассадан ясалган термометр- 1 дона;

иситиш асбоблари (спиртовка) - 1 дона;

конуссимон колба, 250 мл - 1 дона;

ўлчаш цилиндрлари 100 мл - 1 дона;

тубусли конус - 1 дона;


^ А. Сувнинг ҳарорати


Табиий сувларнинг ҳарорати ҳосил бўлиш жараёни ҳамда иқлим шароитига боғлиқдир. Ер ости ҳамда булоқ сувлари доим паст ҳароратда бўлиши кузатилган. Дарё ва бошқа очиқ сув ҳавзаларида сувнинг ҳарорати йил мавсуми давомида ўзгариб туради. Ҳарорати 20 оС дан юқори сувлар бемаза бўлиб, чанқоқни қондирмайди. Ҳарорати жуда паст сувларда хлорлаш ҳамда коагуляция жараёни кескин пасайиб кетади.


^ Анализ жараёни:


Анализ жараёнида термометр сув ичига 15-20 см туширилиб ушлаб турилади.

O’ZDst 2000 бўйича сув ҳарорати 7÷12 оС бўлиши лозим.


Намуна ҳарорати____________________________________________________________


^ Б. Сувнинг ҳиди


Сувнинг ҳиди икки гуруҳга бўлинади: 1- келиб чиқиши табиий бўлган ҳидлар (сувдаги тирик ва чириётган организмлар ҳамда тупроқ таъсири); 2- сунъий ҳидлар (саноат оқова сувлари, сувга реагент билан ишлов берганда);


^ Анализ жараёни:


Сувнинг ҳиди балларда бахоланади. Бунинг учун 100÷150 мл сув солинган шиша колбани пўкак қопқоқ билан ёпиб, қўл билан силкитилади. Сўнгра дарҳол қопқоқ очилиб, сув ҳидлаб кўрилади. Биринчи маротаба сувни табиий температурада, сўнгра эса сувни 40 оС даражагача қиздириб, уни ҳиди аниқланади.


^ Сув ҳидининг классификацияси

1-жадвал

Хусусиятлари

Ҳиднинг келиб чиқиш манбаалари

Химиявий

Саноат оқова сувлари ёки сувларга химиявий ишлов беришда

Доривор

Фенол ва йодафромли

Углеводородли

Нефтни қайта ишлашда

Бадбўй, ботқоқ

Туриб қолган оқова сувлари

Хлорли

Эркин хлор


Бундан ташқари хушбўй, бензин ноаниқ ҳидлар бўлиши мумкин. Сув ҳидини бахолашда, лаборатория хонаси ҳавосида ва текширувчининг қўли ҳамда кийимида бегона ҳид бўлмаслиги лозим.

Ичимлик сувининг ҳиди икки баллдан кўп булмаслиги лозим.

2-жадвал

Балл

Хусусияти

Ҳиднинг сезилиши

0

Ҳидсиз

Ҳид умуман сезилмайди

1

Жуда кучсиз

Ҳид истеъмолчига билинмайди, лаборатория шароитида аниқлаш мумкин

2

Кучсиз

Истеъмолчига сезилар-сезилмас билинади

3

Сезиларли

Истеъмолга унчалик яроқли эмаслигини билиш мумкин

4

Аниқ

Сувни ичмасликга ундовчи ҳид

5

Ўткир ҳид

Жуда ўткир бўлиб, умуман ичишга яроқсиз


Наъмуна ҳиди________________________________________________________________


^ В. Сувнинг таъми


Ўрганилаётган сув дастлаб қайнатилиб, сўнгра хона ҳарорати даражасигача совутилган хамда саломатликга ҳавфли бўлмаслиги лозим. Сувнинг таъмини билиш учун уни оғиз бўшлиғига солиб бир неча дақиқадан сўнг тўкиб ташланади. Сувнинг таъми аччиқ, шўр, нордон ва ширин бўлиши мумкин. Сувнинг маззаси ҳам ўлчанади.


3-жадвал

Балл

Таъмнинг сезилиши

0

Таъмсиз

1

Жуда кучсиз таъм

2

Кучли

3

Сезиларли

4

Аниқ

5

Жуда кучли



Анализ натижаси_____________________________________________________________


^ Г. Сувнинг тиниқлиги


Анализ жараёнида сув солинган шиша цилиндр 3-4 см баландликга ўрнатилиб стандарт шрифтга қаралади. Агар шрифт аниқ кўринмаса сув бир оз тўкиб ташланади. Шундай қилиб шрифт аниқ кўрингунга қадар сув тўкиб борилади. Сув устуни баландлиги сувнинг тиниқлик даражасини белгилайди.

O’ZDst 2000 бўйича сувнинг тиниқлиги 1,5 мг/л бўлиши лозим, (2 мг/л=30 см).

Анализ натижаси_____________________________________________________________


^ II. Сувнинг химиявий хоссалари.


А. Сувнинг нордонлик миқдорини аниқлаш


Эркин водорд (РН) миқдори сув таркибидаги заррачаларнинг химиявий ва заррачаларнинг миқдорига боғлиқ. Сувнинг РН (ишқорийлиги) миқдори ичимлик сувида 6,5 ÷ 8,5 мг/л бўлиши керак.


^ Сувнинг реакцияга киришувчанлиги:


РН<7 – нордон реакция;

РН=7 – бетараф реакция;

РН>7 – ишқорий реакция;


Анализ жараёнида сувга универсал индикатор қоғози ботириб олинади ва шу қоғоз ёрдамида ишқорийлик аниқланади.


4-жадвал

Индикаторнинг ранги

РН миқдори

Қизил

2,0

Қизғиш сариқ

4,0

Сариқ

6,0

Яшил

7,0

Кўкимтир яшил

8,0

Ҳаворанг

10,0


Анализ натижаси_______________________________________________________________


^ Б. Сувнинг қаттиқлигини аниқлаш


Сувнинг қаттиқлиги деганда уни таркибидаги Са ҳамда Mg тузлари мавжудлиги тушинилади. O’ZDst 2000 бўйича ичимлик сувнинг қаттиқлиги 7мг экв/л дан ошмаслиги шарт.

^ Керакли асбоблар:

а) реактивлар;

б) трилон Б эритмаси;

в) буфер эритмаси;

г) қуруқ индикатор ЕТ-00 Na Cl;


Анализ жараёни.


Ҳажми 150 мл бўлган колбага ўрганилаётган сувдан 25 мл қуйилади. Идишдаги сувга буфер эритмасидан 10 мл ва қуруқ индикатордан 0,1 мг солиб аралаштирилади. Ҳосил бўлган бинафша рангли суюқлик ҳаворанг бўлгунга қадар трилон Б эритмаси билан титратади.

^ Катталик даражаси

≤4 мг экв/л – юмшоқ сувлар;

4÷8 мг экв/л – ўртача қаттиқ сув;

8÷12 мг экв/л – қаттиқ сувлар;

12 мг экв/л – ўта қаттиқ сув;


Ичимлик сувларининг меъёридан ортиқ қаттиқ бўлиши инсонларнинг овқат ҳазм қилиш органларига, саноат корхоналаридаги буғ қозонларига сальбий таъсир кўрсатади.

Сувнинг қаттиқлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:




H- трилон Б эритмасини нормаллиги 0,01;

b- ўрганилаётган сувнинг ҳажми;

a- титрлашга кетган трилон Б эритмасини миқдори;


Анализ натижаси _____________________________________________________________


^ Эритмаларни тайёрлаш

0,1 Н трилон Б эритмасини тайёрлаш


1,86 г трилон Б эритмасини ўлчаб, дистирланган сув солинган ва ҳажми 100 мл бўлган колбага қуямиз, кейин яхшилаб аралаштирилади. Эритма миқдори 100 мл бўлиши керак.


0,1 % ли метил эритмасини тайёрлаш


0,1 г метил эритмасини 100 мл дистирланган сувда эритамиз. Эритмада чўкма ҳосил бўлиш эҳтимоли бор.

5 % ли хромоген индикаторини тайёрлаш


Ушбу индикаторни тайёрлаш учун қуруқ индикатордан фойдаланилса ҳам бўлади. Бунинг учун 0,25 г индикаторни ҳавончада янчилган 50 г қуруқ натрий хлор билан аралаштирилади. 0,5 г индикаторни 20 мл амиакли буфер эритмасида аралаштирамиз ва бу аралашма ҳажмини этил спирти билан 100 мл гача тўлдирамиз. Қора хромоген индикатори 10 кун мобайнида сақланиши мумкин. Тўқ кўк хром эса узоқ муддат туради.


^ 2 – Лаборатория иши


Қадиря сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш,

(ер усти сув манбааси).


Ишни бажаришдан мақсад: Талабалар жойнинг ўзида сув олиш ва тозалаш иншоотларининг иши билан танишиши ва шу билан биргаликда маъруза дарсларидаги “Тозалаш станциясининг технологик схемаси” ва “Сувни тозалаш усуллари” мавзулари бўйича олган назарий билимларини мустаҳкамлайдилар.


Машғулотни ўтказиш услуби:


  1. Ўқитувчи ва корхона раҳбари томонидан бириктирилган маъсул шахс талабаларга иншоотни ишлатиш ва ундан фойдаланиш, сувни олиш, кўтариб бериш, сувни тозалашни ўзига хос принциплари билан таништирадилар.

  2. Дарсда талаба томонидан шахсий топшириқ бажарилади, яъни сув таъминоти иншоотларининг умумий схемаси, ҳар бир иншоотнинг технологияси ва чизмаларини кўрсатадилар.


Кўчма дарсга жўнаб кетишдан олдин ўқитувчи талабаларни 3-4 кишидан иборат гуруҳларга бўлади ва ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқ беради.

Машғулотни ўтказиш тартиби:


Сув таъминоти иншоотларига етиб келгандан сўнг иншоотлар жойлашган ҳудуд яхшилаб ўрганилади ва иншоотларни эксплуатация қилувчи маъсул шахс ёки ўқитувчи томонидан иншоотлар тўғрисида тушунча берилади. Объект билан танишиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.


  1. Сув олиш иншоотлари (сунъий ўзан ва Бўз-сув канали);

  2. Тиндиргичлар;

  3. I-кўтариш насос станцияси;

  4. Диспетчерлик бошқарув пункти ва фильтрлаш станцияси;

  5. Реагент хўжалиги;

  6. Хлорлаш мосламаси;

  7. II-кўтариш насос станцияси;

  8. Лаборатория ва қўшимча иншоотлар;

Барча иншоотлар билан танишиб бўлгач, талабалар ўқитувчи томонидан топширилган вазифа бўйича:

    • Иншоотлар эскизи;

    • Иншоотларинг ишлаш жараёни;

    • Конструктив қурилиши;

    • Автоматик бошқариш шароитлари;


тўғрисида маълумотларни ёзиб оладилар ва бу ҳақида ҳисоботда батафсил ёритишлари лозим.

Ҳисоботни ёзиш:


Талабалар ҳисоботда қуйидагиларни ёзиб ўтишлари шарт:


  1. Сув таъминоти иншоотлари тизимининг умумий схемаси ва уларнинг тавсифномаси;

  2. Ўқитувчи томонидан топширилган иншоотнинг 1:50 ёки 1:100 миқёсдаги эскизи;

Тозалаш иншоотининг ишлаш жараёни. Ҳисобот аниқ, тоза ва тушинарли ёзилган ҳамда унда иншоотлар чизмаси техник қоидалар асосида берилган бўлиши шарт.





^ 3 – Лаборатория иши


Қибрай сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш

(ер ости сув манбааси).


Ишни бажаришдан мақсад:


Объектнинг ўзида сув олиш иншоотларининг иши (технологияси, автоматизацияси, эксплуатацияси) билан танишиш ҳамда “Табиий ва оқрва сувларни сифатини баҳолаш ва тозалашасослари” фанидан олган назарий кўникмаларни мустахкамлашдир. Сувни тозалаш жараёнини амалда кўриш.


Машғулотни ўтказиш услуби:


  1. Ўқитувчи ва корхона рахбари томонидан тайинланган маъсул ходим сув олиш иншоотларининг умумий схемаси ҳамда жойнинг ўзида ҳар бир иншоот бўйича тушунча беради.

  2. Ўқитувчи ҳар бир талабага маълум бир иншоот бўйича индивидуал топшириқ беради. Топшириқда иншоотларнинг умумий схемаси (эскизи) ҳамда унинг ишлаш принципи ёритилган бўлиши лозим.


Объектга жўнаб кетишдан олдин ўқитувчи талабаларни 3-4 кишидан иборат гуруҳларга бўлади ва талабаларга кўрган иншоотлар бўйича маълумотлар ёзиш, иншоотларнинг эскизларини чизиб боришни топширади.


Машғулотни ўтказиш тартиби:


Объектга етиб келгандан сўнг талабалар иншоотлар жойлашган худуд ва иншоотлар билан танишиб чиқадилар. Маъсул ходим ёки ўқитувчи томонидан талабаларга корхонанинг тарихи ва иш фаолияти, иншоотларнинг умумий схемаси хақида қисқача маълумот берилади. Иншоотлар ва сув тозалаш технологияси билан танишиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:


  1. 1-кўтариш насос станцияси билан жиҳозланган қувурли қудуқ , (Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи бўйича);

  2. Сунъий тўйинтириш ҳавзаси;

  3. Тоза сув резервуари;

  4. Хлор мосламаси;

  5. 2-кўтариш насос станцияси;

  6. Диспетчерлик пункти;

  7. Лаборатория;



Ҳисоботни ёзиш:


Кўчма дарсни ўтиш давомида талабалар белгиланган топшириқ бўйича иншоотнинг конструкцияси, унинг технологик тавсифи, эксплуатацияси, автоматизацияси ҳамда ҳисобот учун зарур бошқа маълумотларни ёзиб боришади.

Талабалар ўзларига берилган иншоот схемасига қўшимча 1:5000 ва 1:2000 миқёсдаги тозалаш иншоотларининг умумий схемасини ҳам чизиб оладилар.

Машғулот бўйича талабалар қуйидаги билимлар ёритилган хисоботни тақдим этишлари кўзда тутилади:


  • водопровод иншоотларининг схемаси ва тавсифномаси;

  • берилган иншоотнинг 1:50 ёки 1:100 миқёсдаги эскизи, иш принципи ва сувни тозалаш технологияси;


Ҳисобот қоғозда тоза, аниқ ва тушинарли ёзилган ҳамда иншоотлар чизмаси техник қоидалар асосида берилган бўлиши лозим.




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.


  1. Ичимлик суви. “Гигиеник талаблар ва сифатни назорат қилиш”-Т.: 2000 – 45 б.

  2. Карамбиров Н.Н. “Сельскохозяйственное водоснабжение» -М.: Агропромиздат, 1986-151 стр.

  3. Махмудова И.М., Салоҳиддинов А.Т. «Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти»-Т.: 2002-87 б.

  4. Сомов М.А. “Водопроводные системы и сооружения” -М.: Стройиздат, 1988-390 стр.

Мундарижа


Кириш……………………………………………………………………………………….

2

Ичимлик сув сифатини баҳолаш………………………………………………………….

3

Қадиря сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш.........................................................

7

Қибрай сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш........................................................

10

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....…………………………………………………..

13



Махмудова Иқбол Мухамеджанова

Ахмедова Тамара Абдурахимовна


“Табиий ва оқова сув сифатини баҳолаш ва тозалаш асослари” фанидан лаборатория ишларини ўтказиш бўйича

(Методик қўлланма)


Муҳаррир: М. Нуртаева


Мусаҳҳиҳ: Д.Бойзоқова


Босмага рухсат этилди _______

Қоғоз ўлчами 60х80. 1/16

Ҳажми ______б.т. 50 нусҳа

Буюртма № ____ТИМИ босмахонасида чоп этилди

Тошкент 700000. Қори – Ниёзий кўчаси, 39 уй.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconТошкент ирригация ва мелиорация институти
Мазкур Методик кўрсатма институт илмий –Методик кенгашининг 2008 йил 29 январдаги 3-сонли мажлисида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации