Документы



Антик дунё социологияси icon

Антик дунё социологияси

НазваниеАнтик дунё социологияси
Дата27.05.2013
Размер90.7 Kb.
ТипДокументы
скачать

Антик дунё социологияси



Саволлар:

  1. Антик дунё социологлари инсон мавқеи тўҚрисида.

  2. Антик дунёда жамият ва шахс омиллари.

  3. Платон ва Аристотелнинг антик дунё фалсафий фикр тараққиётида тутган ўрни.


Антик дунё социологияси, жаҳон социология мактабининг назарий-маънавий пойдевори ва унга доимий илҳом баҚишловчи бебаҳо обидаси ҳисобланади.

Антик дунё ҳаётига инсонни инсон томонидан сотиш ва сотиб олиш тартиботларининг кириб келиши билан табиатни ўзлаштириш, табиат билан ҳамкорлик қилиш ва у билан уйҚунлашиш ўрнига инсонни эксплуатация қилиш даври бошланди. Бу эса антик давр учун хос бўлган инсоннинг маънавий ҳурлиги даврининг таназзулга юз тутишига сабаб бўлди.

Антик давр социологияси ўзи юзага келган давр ижтимоий тузуми ва тартиботлари, давлат ва жамият қурилиши, ана шу тизимлардаги шахсларнинг ўрни ва роли, сиёсий ва маънавий ҳаёт жараёнларининг ёрқин ва реал ифодаловчиси сифатида Қоятда сабоқлидир.

Антик давр социологиясининг илк намуналари Кичик Осиёнинг Қарбий соҳиллари - Иония ўлкаси шаҳарларида яшовчи греклар томонидан дунёга келтирилди.

Антик дунё социологиясини юзага келиши ҳамда тараққиёт тенденциялари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

1. Энг қадимги грек социология мактаби. Бу гуруҳга эрамиздан олдинги ХII асрда яшаб ижод этган Гомердан бошлаб эрамиздан олдинги VI асргача амал қилган Милет (кичик Осиёдаги энг йирик шаҳар) мактаби вакиллари (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен) ҳамда Грециянинг турли шахарларида яшаб фаолият юритган Ксенофан Пифагорнинг социологик қарашларини киритиш мумкин.

Энг қадимги грек социологияси мустақил ижтимоий-назарий тадқиқот предмети сифатида эмас, балки аниқ табиий фанлар, яъни математика ва табиатшунослик берган илк тадқиқот натижалари билан ижтимоий фанлар, хусусан мифология ва санъат борасида эришилган дастлабки тафаккур маҳсулларининг уйҚунлашуви оқибатида юзага келган.

Милет философларининг тўнҚич вакили Фалеснинг фикрича, жамият ва табиатнинг асосини дастлабки таркибий модда хисобланган сув омили ташкил этади. Унинг таъкидлашича, табиатдаги жаъми ўзгаришлар сув ва суюқликлар туфайли рўй беради. Сув туфайли таркиб топган ҳамма нарсада жон мавжуддир. Табиатдаги жаъмики нарсалар эса сув иштирокида юзага келганлиги сабабли уларнинг ҳаммасида жон бор. Фалес фикрининг исботи учун янтарь тошини мисол қилиб келтиради. Фалеснинг хамма нарсада жон борлиги Қояси табиат ва жамиятга инсоний ёндошувнинг илк куртаклари шаклланишига туртки бўлди.

Милет мактабининг яна бир йирик намоёндаси Анаксимен оламнинг асосини ташкил этувчи дастлабки модда сифатида ҳавони илоҳийлаштиради, ҳавонинг табиатда йиҚилиши ва сиқилиши натижасида сув, тупроқ, тош ва оловдан иборат зарурий қисмлар юзага келади. Ўаво Анаксимен назарида дунёни ўраб турган нафас бўлиб, бу нарса табиатдаги жаъмики нарсаларга ўз таъсирини ўтказиб туради. Ўаво инсоннинг амал қилиш макони ҳисобланади ва ҳавосиз қолган пайтда ҳар қандай жисм таркибий ва мазмуний ўзгаришга юз тутади.

Қадимги грек социологлари орасида Самос шаҳрида туҚилиб фаолият юритган Пифагор алоҳида ўрин тутади. Пифагор яшаган даврда турли-туман примитив архаик диний мутаассиблик ўрнига нисбатан умумийроқ моҳият касб этувчи худоларга сиҚиниш таомилга кира бошлади. Пифагор нуқтаи назарига кўра, олам абадий бўлиб, инсондаги руҳ маълум муддатдан сўнг бошқа нарсаларга кўчади. Пифагор ана шу таълимот асосида оламдаги ҳамма нарсанинг жисман ва руҳан қариндош эканлигини исботлашга уринган. Пифагорнинг табиат ва жамиятдаги «жон»нинг кўчиб юриши Қояси ҳамда атроф-муҳитдаги жаъмики нарсаларнинг бирлиги ва қариндошлиги дунёни ўзаро муроса мувозанатида сақлашга давъат этувчи социологик қарашлар сифатида инсоният тарихида муайян роль ўйнайди.

2. ^ Грек демократияси равнақи даври социологияси. Бу босқич жамиятшунослари сафига Гераклит, Парменид, Зенон, Эмпедокл, Анаксагор, Протагор, Горгий ва бошқаларни киритиш мумкин.

Атоқли грек мутафаккири Гераклит фикрига кўра, ҳамма нарсалар табиатда фақат бир нарсадан яралган ва шу бирламчи нарсага албатта қайтади. Бу бирламчи асос эса «олов»дир. Зеро, олов табиатдаги энг фаол ўзгарувчан ходисадир.

Гераклит табиат ва жамиятдаги қарама-қаршиликлар шунчаки ўзаро рақобат холида бир-бирига айланиб туради. Улар моҳиятан ягона асос (олов) дан иборат бўлганлиги сабабли, бу модда ва ходисалар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ўзгарувчандир ва доимий хусусиятга эга эмасдир. Гераклит илк дафъа донишмандлик ва ақлни илм ва билимдан фарқлай билди. Кўп билимлилик кишини ақлли, донишманд қилавермайди. Агар кўп билим олиш кишини оқил қилганида Гесиод ва Пифагор ҳам ақлли, донишманд бўлишар эди»1, деб ёзади.

Гераклитнинг ижтимоий қарашлари Парменид ва унинг шогирди Зенон томонидан танқид остига олиниб, дунё ўзгарувчан эмас, аксинча, ўзгармас моҳиятга эга эканлигини асослашга уриндилар.

Грек маданиятининг йирик намоёндаси Эмпедокл илм ва маърифатнинг ижтимоий фойдалилик функциясини асослаб берди. У илм қилиш бу бефойда моҳиятлар хусусида баҳс юритиш эмас, балки уни инсон онгига хизмат қилдиришдан иборат, деб билди.

Эмпедокл фикрига кўра, жамият ходисаларини ўзаро бирлаштирувчи ва ажратиб юборувчи икки куч бошқариб туради. Кишиларни ўзаро бирлаштирувчи, уларни энг инсоний фаолиятга бошловчи куч - муҳаббат (Эмпедокл бу кучни айни вақтда меҳр, ҳурмат, гармония ва ҳатто Афродита ҳам деб атаган) бўлиб, одамларни ажратиб юборувчи куч бу - нафрат, ҳасад, жоҳилликдир.

Эмпедоклдан фарқ қилиб, Анаксагор инсоннинг илм-маърифатга интилишидан кўзланган бош мақсад - атроф муҳитни ўраб турган борлиқ ҳамда космос моҳиятини англашдан иборат, деб билди. У «илм илм учун» деган ақида асосида иш тутди.

^ 3. Антик дунё оламининг «олтин даври». Бу даврдаги социологик қарашларни илгари сурган мутафаккирлар қаторига инсониятнинг буюк даҳолари Сократ, Левкипп, Демокрит, Платон, Аристотель ва бошқаларни киритиш мумкин.

^ Сократ (Суқрот) нинг социологик қарашларида табиат ва жамият жараёнларида шунчалик иштирок этиш эмас, балки унда қандай қилиб яхши яшаш, камолотга эришиш учун санъат сирларини билиш зарурлиги Қояси етакчидир. Билим муайян турдаги предметлар ва ҳодисаларнинг умумийлик хусусиятларини аниқлашдан иборатдир. Билим предмет ҳақидаги тушунча бўлиб, билиш тушунчани аниқлашдан бошланади.

Сократнинг нуқтаи назарига кўра, инсон фаолияти унинг яхшилик, савоб, орият, инсоф ҳақидаги тушунчалари мазмунидан иборат бўлиб, бу тушунчаларни шахс қандай тушуниши катта аҳамиятга эга. Шундай экан, инсон фаолиятини яхшилаш учун унинг феъл-атворини ва тарбия тўҚрисидаги қарашлари, тушунчаларини тартибга солиш зарурдир.

Сократнинг буюк шогирди Платон ижтимоий тараққиёт ва инсон мавқеи хусусида бебаҳо фикрлар баён этган. Платон ўзининг «Филеб» деб номланган асарида инсоннинг эзгуликдан иборат фаолияти қуйидаги талабларни бажариш асносида рўй бериши айтилади: 1) илоҳий Қоя моҳиятини англаш; 2) илоҳий Қоя талабларини ҳаётга сингдириш; 3) тафаккур ва билимларга эга бўлиш; 4) илм ва санъатнинг бирор турини эгаллаш, тўҚри фикр қилиш масаласига эга бўлиш; 5) тоза, ҳалол ҳиссиёт воситалардан, масалан, мусиқа товуши, тасвирий санъатдан завқ-роҳат ола билиш. Платоннинг уқтиришига кўра, тўҚри фикр қилиш малакасига эга бўлиш деганда бирор бир ҳаётий воқеа таҳлили чоҚида масаланинг аввал яхшилик томонида рўй берганлигини тушунтиришга интилиш, агар бундай тушунишга имкон бўлмаса, мазкур ҳодисанинг юз берганлиги моҳиятини англашга интилиш, демакдир.

Платон эзгуликни англаш - худони англаш, эзгулик табиатига эга бўлиш эса худо моҳиятига тегишли бўлиш, унинг узвий бир қисмига айланиш, деб ўргатади.

Платон инсоннинг ижтимоий ўрнини белгилашда ҳар бир киши даставвал ўз давлатининг фуқароси бўлиши лозим, деб таъкидлайди.

Платон мураккаб ижтимоий-сиёсий муҳитда яшаганлиги сабабли идеал давлат қурилиши орзусида яшаган. Унинг эзгулик асосига қурилган идеал давлат тузуми қуйидаги фазилатларга эга бўлиши лозим: 1) донишмандлик; 2) жасорат; 3) ҳар ишда оқилона меъёрни сақлай билиш; 4) адолат.

Давлат тизимини уч хил страта - ижтимоий табақа - ҳукмдорлар, ҳарбийлар ва ишлаб чиқаришда банд бўлган меҳнаткашлар донишманд бошқарувчи гуруҳ раҳбарлигида гормоник тузумни ташкил этадилар.

Платон Академиясининг етук толиби, жаҳон ижтимоий тафаккур оламига ҳисса қўшган мутафаккир Аристотель ҳисобланади.

Аристотель ўз давридаги мавжуд стратификацион, яъни ижтимоий табақалашув тартибларини қўллаб-қувватлайди. Аристотель комил инсон, комил фуқаро, адолатли давлат хусусидаги қарашларини илмий асослашга интилди. Комил инсон тарбияси шахснинг ўз давлатига бўлган юксак ватанпарварлигини, ўз ижтимоий-сиёсий тузумига садоқатни шакллантиришдан бошланади. Комил фуқаро тарбияси эса ҳар томонлама мукаммал давлат тартиботини юзага келтиришдан бошланади.

Демак, комиллик тизимидаги «давлат - фуқаро - инсон» тартиботи Аристотелнинг давлат ва жамиятни мукаммаллашдан иборат социологик концепциясини ташкил этади. У жамият аъзоларининг маънавий-мафкуравий тарбияси масаласида умумдавлат нуқтаи назарида турди. Жамиятнинг тарбиявий вазифаси хусусий шахслар ёки алоҳида гуруҳлар қўлига топшириб қўйилмаслиги лозим. Аристотель давлат ва жамиятнинг идеал мақсадлари муштарак, умумий бўлганлиги сабабли ҳам мазмуний асоси бир хил бўлган тарбиявий тизим ишга тушмоҚи зарур, деб ҳисоблайди.

Ижтимоий жараён, Аристотель таъбирига кўра, имкониятлардан натижаларга ўтишга бўлган интилишдир. Одамлар ижтимоий жараёнда қанча кўп иштирок этсалар, давлат ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий асослари шунчалик мустаҳкамланиб боради.

Кишиларнинг ижтимоий жараёнларда якдил ва оммавий иштироки адолат, инсоф, садоқат сингари тушунчаларга эга бўлган умумий қарашларни таркиб топтиради. Давлат тузуми ҳамда жамиятнинг барқарорлигини сақлаш учун кишиларга мавжуд ижтимоий тузумга нисбатан туҚилиши мумкин бўлган сиёсий-аҳлоқий ва иқтисодий-маънавий ҳавфлар хусусида маълумотлар бериб бориш ҳамда уларда хавотирлик кайфиятини шакллантириб бормоқ зарур. Шундагина улар давлат ва жамият мустаҳкамлиги устида қайҚура бошлайдилар.

Давлат бошқарувида иштирок этишга иштиёқманд ва амалдорлик даъвосида бўлганлар қуйидаги сифатларга эга бўлишлари лозим: «Мавжуд давлат тузумини чин дилдан севмоҚи, катта куч ва энергияга эга бўлмоҚи,..., одамларга хайрихоҳ ва адолатли бўлмоҚи, асосий фаолият мезони деб одамлар манфаатини давлат манфаатлари билан уйҚун холда хал этиш малакасига эга бўлмоҚи лозим»2.

Ўар қандай мамлакатдаги ижтимоий тартибсизликлар, инқирозлар ва давлат тўнтаришлари ижтимоий тенгликнинг бузилишидан келиб чиқади. Аммо тенглик тушунчаси ўз мазмунига кўра ҳам миқдор жиҳатдан, ҳам мавқе-мартабага кўра фарқланади. Мавқега кўра тенглик жамиятдаги ўнта обрўли шахс мавқеи 100-200та оддий фуқароларнинг мавқеига мос бўлиши мумкин. Шу боисдан мавқени ҳисобга олиб ижтимоий тенгликни амалга ошириш жамиятда барқарор муҳитни сақлаш имкони беради. Миқдорий тенгликни таъминлаш учун эса давлат бошқарувини амалга оширишда у ёки бу худуд вакилларидан тенг миқдордаги амалдорларни вазифаларга тайинлашни тўҚри йўлга қўйиш зарурдир.

Демократик асослардаги давлатларда ҳокимиятни эгаллаш учун қилинадиган тўнтаришлар одатда демагоглар томонидан амалга оширилади.3 Аристотель жамиятнинг ижтимоий стратификацияси тизимида барқарорлик, турҚунлик мезонига амал қилиши зарурлигини таъкидлайди. Ўар бир шахс нафақат мавжуд давлат тузумига, балки ўз ижтимоий табақасига ҳам содиқ қолиши ҳамда ўз касби-кори, хизмат соҳаси доирасида камолотга интилиши лозим. Кишиларнинг бир соҳадан бошқа соҳаларга, бир ижтимоий мавқе доирасидан бошқасига ўтиши давлат тартиботларига умумий ишончни пасайтиради.

Аристотель давлат тузумини олти хил кўринишга таснифлаб, улардан учтаси (монархия, аристократ ва полития) тўҚри ва учтаси (тирания, олигархия ва демократия) нотўҚри давлат тузумлари, деб ҳисоблайди.

Аристотелнинг тирания, олигархия ва демократия асосидаги давлат тузумларини нотўҚри деб таснифлашига асосий сабаб, бундай давлат тузумларида ҳокимият тепасига золим шахслар (тирания), бойликка ҳирс қўйган номуносиб шахслар (олигархия) ва демократия тузумида гарчи кўпчилик озчилик устидан хукмрон бўлса-да, баъзан ижтимоий-генетик келиб чиқиши бетайин бўлган айрим фуқаролар ҳам келиб қолиши мумкин, деб хавотирланади. Натижада узоқ давр мобайнида умумий эришилган жамият фаровонлиги ҳам таназзулга юз тутади.

Хуллас, Аристотель антик дунё социологияси тарихини энг мазмундор даври бўлмиш грек социология мактабига мантиқий якун ясаган. Унинг социологик қарашлари дастлаб қадимги Римнинг социология мактаби намоёндалари (Цицерон, Лукреций, Вергилий, Гораций, Овидий) га ҳаётбахш илҳом баҚишлади, сўнгра эса ўрта асрлар шарқининг буюк мутафаккирлари Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Ибн Рушдлар дунёқарашларига ўз таъсирини кўрсатди.


Мавзу бўйича таянч атамалар: гармоник тузум, билим, ижтимоий жараён, ижтимоий тенглик, антик давр социологияси.





1 Г.Ф.Асмус. Античная философия. М., Высшая школа, 1999. Стр.22.

2 Аристотель сочинение , Т.4, С.53.

3 Аристотель, Соч. Т.4,С. 53.



Похожие:

Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /Антик дунё санъати.doc
Антик дунё социологияси iconРежа дунё океани Дунё океанининг регионал бирликлари. Тинч океани. Атлантика океани. Таянч иборалар
Сув массалари, планктон, океан таги релъефи, шелpф, тайфун, сувнинг биологик маъсулдорлиги, ”Челенжер” кемаси, ”Витяз” илмий тадқиқот...
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /Антик адабиёт_.doc
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /гчзал дунё.doc
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /Дунё тупроклари 4-курс.doc
Антик дунё социологияси iconҚадим дунё космологияси
Кишилар табиат ҳодисалари қандай кузатилса, шундайлигича ҳақиқат сифатида қабул қилардилар
Антик дунё социологияси iconAbu Ali Ibn Sino
Дунё тамаддунида машҳур ном қозонган, беназир аллома Абу Али ибн Сино (Авиценна)нинг тўлиқ исми Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн...
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /ДИН СОЦИОЛОГИЯСИ.doc
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /ташкилот социологияси.doc
Антик дунё социологияси iconДокументы
1. /Таълим социологияси.doc

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации