Документы



Биосфера ва уни муҳафаза қилиш icon

Биосфера ва уни муҳафаза қилиш

НазваниеБиосфера ва уни муҳафаза қилиш
Дата27.05.2013
Размер66.16 Kb.
ТипДокументы
скачать

Биосфера ва уни муҳафаза қилиш. Биосфера, унинг таркиби ва хоссалари

Тирик модда. Биоген модда. Биокос модда. Атмосфера.

Гидросфера. Литосфера


Биосфера (грекча биос-ҳаёт ва сфера-шар)- Ернинг тирик организмлар тарқалган тирик қобиғи. Биосфера тўғрисида таълимотни рус олими В.И. Вернадский яратган. Биосфера фақат тирик организмларни эмас, балки улар яшайдиган муҳитни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун биосферани барча экосистемалар, яъни биогеоценозлар мажмуи дейиш мумкин. Биогеоценозлар биосферанинг элементар таркиби ҳисобланади.

^ Биосфера таркиби. Биосфера тирик модда, биоген модда ва биокос моддадан ташкил топган. Биосферанинг тирик моддасини барча тирик организмлар (ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғлар, микроорганизмлар), биоген моддасини тирик организмлар ҳосил қилган маҳсулотлар, (торф, нефть, тошкўмир, мармар), биокос моддасини атмосфера, литосфера ва гидросферанинг моддалар ва энергия алмашинуви орқали тирик организмлар билан боғланган қисми ташкил этади.

^ Планетамизни учта геологик қобиқ: газсимон атмосфера, суюқ гидросфера ва қаттиқ жинслардан ташкил топган литосфера ўраб туради. Тирик организмларнинг асосий қисми ана шу қобиқлар: атмосфера, гидросфера ва литосфера туташган жойда тўпланган.

^ Биосфера – Ер геологик қобиғининг тирик организмлар ва улар фаолияти натижасида ҳосил бўлган моддалар тарқалган қисми.

Биосфера чегаралари. Ер планетасида тирик организмлар тарқалган чегара биосфера чегараси ҳисобланади. Ер юзидан таҳминан 20 км баландликдаги азон қавати ҳисобланади. Озон қавати қуёшдан келаётган ер юзидаги тирик организмлар учун жуда хавфли бўлган қисқа тўлқинли узун ультрабинафша нурларини тутиб қолади. Тирик организмлар атмосферанинг ер юзаси-литосферага яқин қисмида кўп ва хилма-хил бўлади.

Гидросферада тирик организмлар барча чучук ва шўр сувли ҳавзаларда тарқалган. Дунё океанининг 10-11 км чуқурлигида ҳам айрим ҳайвонлар яшайди. Лекин тирик организмлар саёз, яхши исийдиган сувларда, денгизлар сувининг юза қисмида, қирғоққа яқин жойларда хилма-хил бўлади. Шундай қилиб, ҳаёт асосан гидросферанинг атмосфера ва литосфера билан туташадиган қисмида кенг тарқалган.

Литосферада ҳаёт излари Ер юзасидан 3,5-7,5 км чуқурликкача тарқалган. Лекин тирик организмлар ернинг бир неча метргача бўлган юза қисми тупроқда хилма-хил ва кўп бўлади. Литосферадаги ҳаёт чегараси ернинг чуқур қатламларидаги юқори ҳарорат билан белгиланади.

Биосферанинг биокос моддаси газсимон суюқ ва қаттиқ жинслар - тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган жинслардан иборат.

Атмосфера – Ернинг газсимон қобиғи, таркиби асосан азот (78,09), кислород (20,45%), оз миқдорда аргон (0,93%), карбонат ангидрид (0,3%) ва бошқа газлар аралашмасидан иборат. Атмосфера литосфера ва гидросферада содир бўлиб турадиган физик, кимёвий ва биологик жараёнларга катта таъсир кўрсатади. Ерда содир бўлиб турадиган биологик жараёнларда атмосфера кислороди ва карбонат ангидридининг таъсири айниқса катта. Кислород нафас олиш ва органик моддаларнинг парчаланиб, қайта минераллашиши ва ёниш жараёнларида иштирок этади ва атмосферанинг юқори қатламида озон экрани ҳосил қилиб, планетамизда тирик организмларни космик нурлардан ҳимоя қилади. Карбонат ангидрид гази фотосинтез орқали органик моддалар ҳосил бўлишида иштирок этади. Кислород ўсимликларда содир бўладиган фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади. Карбонат ангидрид, азот ва сув буғлари кўп миқдорда вулқонлар отилиши жараёнида атмосферага ажралиб чиқади. Карбонат ангидрид азот, ва сув тирик организмларда содир бўладиган моддалар айланиши ҳамда табиатда чириш ва ёниш жараёнида ҳам ҳосил бўлади.

Гидросфера-Ернинг суюқ қобиғи;-биосферанинг энг муҳим таркибий қисми, тирик организмлар ҳаёт кечириши учун зарур бўлган энг муҳим омил ҳисобланади. Сувнинг асосий қисми (95%) дунё океанида сақланади. Океанлар ер юзасининг 70% ини ташкил этади. Улардаги сув заҳираси 1300 млн. куб километрни, кўл ва дарёларда эса 0,182 млн куб километрни ташкил этади.

Сувда кўп миқдорда кислород ва карбонат ангидрид газлари эриган бўлади. Сувда эриган карбонат ангидрид миқдори атмосферадагига нисбат 60 марта кўп бўлади. Кислород сувдаги организмларнинг нафас олиши учун зарур. Карбонат ангидрид гази эса сув ўтларининг фотосинтез жараёнида иштирок этади. Сувда эриган кислород ва карбонат ангидрид миқдори сув ҳароратига ва ундаги тирик организмлар таркибига боғлиқ. Одатда бир мунча совуқ сувлар кислородга бой бўлади.

Гидросфера литосфера ривожланаётган геологик даврда ундан жуда кўп миқдорда сув буғлари ажралиб чиқиши натижасида ҳосил бўлган.

Литосфера-Ернинг тоғ жинслари ва тупроқдан иборат қаттиқ геологик қобиғи, организмларнинг асосий қисми литосферанинг сиртқи ғовак қатлами-тупроқда ҳаёт кечиради. Тупроқнинг қалинлиги бир неча метрдан ошмайди. Тупроқ тоғ жинслари емирилиши натижасида ҳосил бўладиган минерал моддалар ҳамда организмлар ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган органик моддалардан иборат. Тупроқнинг ҳосил бўлиши ва унумдорлиги тирик организмларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун тупроқ биокос модда ҳисобланади.

^ Биосферанинг тирик моддаси (тирик организмлар). Биосфера ернинг юпқа қобиғи бўлишига қарамасдан, унда организмлар жуда нотекис тарқалган. Атмосферанинг юқори, гидросфера ва литосферанинг чуқур қатламларида организмлар жуда кам. Улар асосан гидросфера ва литосферанинг юза қатламларида, атмосферанинг Ер сиртига яқин қуйи қатламларида кўп учрайди.

Биосферадаги тирик организмлар умумий биомассаси 2,43 х 1012 т ни ташкил этади. Қуруқликда яшовчи организмлар биомассасининг 99,2 % ини яшил ўсимликлар, 0,8 % ини ҳайвонлар ва микроорганизмлар ташкил этади. Океанда, аксинча ўсимликлар умумий биомассанинг 6,3 %, ини ҳайвонлар ва микроорганизмлар 93,7 % ини ташкил этади. Ҳаёт асосан қуруқликда тарқалган. Океан биомассаси барча тирик организмлар умумий биомассанинг 0,13 % ини ташкил этади.

Ўсимликлар биосферадаги турлар сонининг 21% ини ташкил этади. Лекин улар умумий биомассанинг 99% ини ҳосил қилади. Ҳайвонлардан 96% и умуртқасизлар, 4% и умуртқалилар ҳисобланади. Шундай қилиб, эволюцион ривожланишнинг энг қуйи табақасида турган ҳайвонлар кўпчиликни ташкил этади. Тирик организмлар биомасса биосфера нотирик моддаси массасининг 0,01-0,02 % ини ташкил этади. Лекин шунга қарамасдан тирик организмлар ер юзасидаги геокимёвий жараёнларда асосий ўрин тутади. Организмлар моддалар ва энергия алмашинуви учун зарур бўлган моддаларни атроф муҳитдан олади. Жуда катта миқдорда тирик материя ҳосил бўлиб, озиқ занжирида қайта ўзгаради, чириб парчаланади. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт фаолияти туфайли Ер биомассасининг 10% ҳар йили қайта ҳосил бўлади. Тирик организмлар ҳосил қиладиган бир йиллик маҳсулот қуруқ органик моддалар ҳисобидан 232,5 млрд тоннани ташкил этади. Бунинг учун улар организмида кечадиган жараёнлар учун 46 млрд тонна карбон, 68х109 тонна сув, 6х109 тонна азот, 2х109 тонна фосфор, шунингдек калий, кальций, магний, олтингугурт, темир ва бошқа элементлар жалб қилинади.

^ Нима учун шундай бўлади?

Ўрта Осиё иқлими кескин континентал; ёз ойлари иссиқ ва қуруқ, қиш мавсуми анча совуқ бўлади. Ўрта Осиё билан бир кенгликда жойлашган Қора денгиз бўйи мамлакатларида эса иқлим субтропик минтақага хос бўлиб, ёзда бир мунча салқин, қишда илиқ бўлади. Шу сабабдан Грузияда лимон, апельсин, мандарин, чой каби субтропик ўсимликлар ўсади.

^ Иккала ҳудуд битта кенгликда бўлишига қарамасдан улар иқлимидаги фарқнинг сабабларини тушунтириб беринг.


Топшириқларга жавоб ёзинг билимингизни баҳоланг

^ 1. Қайси тушунчалар биосфера тавсига мос келади?

1-барча экосистемалар мажмуи, 2-ер сфералари мажмуи, 3-ернинг геологик қобиғи, 4-ернинг тирик организмлар тарқалган биологик қобиғи, 5-тирик организмлар ва улар яшайдиган муҳит мажмуи, 6-ер юзида мавжуд органзмлар мужмуи, 7-ер юзасининг тирик организмлар ва улар фаолияти маҳсулотлари учрайдиган қисми, 8-ер юзасининг тирик организмлар энг кўп учрайдиган қисми.

А) 3,4,5. Б) 2,1,3. Д) 3,2,5. Е) 2,1,6,4.

2. Биосфера таркиби ва уларга мос бўлган тушунчаларни жуфтлаб ёзинг.

а-тирик модда. б-биокос модда. д-биоген модда;

1.-тирик организмлар маҳсулоти, 2-ер сфераларининг тирик модда билан боғланган қисми. 3-тирик организмлар.

А) а-2,б-3,д-1. Б) а-3,б-2,д-1. Д) а-1,б-2,д-3. Е) а-3,б-1,д-2.

3. Ер сфералари ва улардаги биосфера чегарасини жуфтлаб кўрсатинг.

а-атмосфера. б-литосфера д-гидросфера; 1. 10-11 км чуқурликгача. 2. 20 км баландликгача. 3. 3,5-7,5 км чуқурликгача.

А) а-2,б-3,д-1; Б) а-3,б-2,д-1; Д) а-2,б-3,д-1; Е) а-3,б-1,д-2;

4. Тирик организмлар гидросферанинг қайси қисмида кўпроқ учрайди?

1-тубида 2-чуқур қисмида, 3-қирғоқдан узоқ қисмида. 4-саёз қисмида, 5-қирғоқ яқинида, 6-сув юзаси яқинида.

А) 3,4,5. Б) 6,1,3. Д) 3,2,5. Е) 1,2.

5. Газсимон қобиқ таркибига кирадиган моддалар ва улар миқдорини (процент) жуфтлаб кўрсатинг.

а-кислород, б-карбонат ангидрид, д-азот, е-аргон; 1-0,3%, 2-0,93%, 3-20,45%, 4-78,09%.,

А) а-3,б-1,д-4, е-2. Б) а-3,б-2,д-1,е-4 ; Д) а-2,б-3,д-1,е-4.

Е) а-3,б-1,д-2,е-4.

6. Литосферага хос белгиларни кўрсатинг.

1-ернинг тоғ жинсларидан иборат сиртқи қобиғи, 2-организмлар асосий қисми қуйи қисмида учрайди., 3-юқори қатламларида организмлар жуда кам., 4-организмлар тупроқ қисмида кўп учрайди., 5-сиртқи қисми асосан вулқон жинслардан иборат., 6-юза қисми тоғ жинслари билан организмларнинг ўзаро таъсирида натижасида ҳосил бўлади. А) 3,4,5. Б) 1,4,6. Д) 3,2,5. Е) 1,2,3.

7. Ер сфералари ва уларда тирик модданинг тарқалиш хусусиятларини жуфтлаб кўрсатинг

а-литосфера, б-гидросфера, д-тропосфера, е-стратосфера., ф-ионосфера; 1-асосан бошқа сфералар билан чегарадош қисмида, 2-сферанинг барча қисмида, қуйи қисмида кўп, 3-учрамайди. 4-фақат қуйи қисмида, 5-ғовак юза қисмида.

А) а-2,б-3,д-1,ф-4. Б) а-3,б-2,д-1,ф-5. Д) а-2,б-3,д-1,ф-4.

Е) а-5, б-2, д-1, е-3,ф-4.

8. Организмлар ва улар биомассасини % ҳисобида жуфтлаб ёзинг.

а-қуруқлик ўсимликлари, б-қуруқлик ҳайвонлари, в-сув ўсимликлари., г-сув ҳайвонлари; 1-0,8%, 2-93,7%, 3-99,2%, 4-6,3%

А) а-2,б-3,в-1,г-4; Б) а-3,б-2,в-1,г-4; Д) а-2,б-3,в-1,г-4;

Е) а-3, б-1,в-4,г-2;



Похожие:

Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconБиосфера VIII биосфера ћаќида тушунча
Австриялик геолог олим Э. Зюсс томонидан киритилган. У ер шари ћаёт ќаватини биринчи бўлиб биосфера деб атаган бўлсада, лекин биосфера...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconГлобал экология Экологик тизимлар
Биогеоценоз, ландшафт, биом, қуриқлик ва океаннинг экологик тизимлари, биосфера. В. И. Вернадскийнинг биосфера ҳақидаги таҳлимоти....
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconАриз а лицензияни амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида
Ат серияли № рақамли амал қилиш муддати йилгача бўлган автомабил транспортида юкларни шаҳарлараро йўналишларда ташиш хуқуқини берувчи...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconДокументы
1. /БИОСФЕРА.doc
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconДокументы
1. /Биосфера тч?рисида тушунча.docx
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconТуристик маҳсулот истеъмолчиларини маркетингли тадқИҚ Қилиш истеъмолчи хулқ-атвори асослари
Сабаб яъни Мотив (французча matif) таъсир қилиш, орзулар, ҳавас ёки фикрлашни тасвирлаб бериш, шундай хулосага олиб келадики унинг...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconУчебник для вузов/Т. В. Плетенева, Е. М. Саломатин и др.; под ред. Т. В. Плетеневой. М.: Гэотар медиа, 2005
Наркотик аналгетиклар. Опий истеъмол қилиш наркоманияси. Морфинизм. Морфин ҳосиласига кирувчи наркотиклар, уларнинг хоссалари ва...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconМаълумотнома
Касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти ва касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconЛицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида низом
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат...
Биосфера ва уни муҳафаза қилиш iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации