Документы



Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади icon

Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади

НазваниеУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Дата26.06.2013
Размер70.6 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 1


МАВЗУ: УМУМИЙ ОСТЕОЛОГИЯ. СКЕЛЕТ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА. САТҲЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА. СУЯКЛАРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ. БОШЛАНҒИЧ ТЕРМИНОЛОГИЯ. КЎКРАК УМУРТҚАЛАРИ. УЛАРНИНГ БОЛАЛАРДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009


1-Амалий машғулот. (2-маъруза)

Мавзу: Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари.

^ Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга скелетнинг умумий тузилишини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш.

Вазифалар:

1.Суякларнинг тузилишини ўрганиш

2.Умуртқаларнинг тузилишини ўрганиш

3.Кўкрак умуртқаларини тузилишини

Назарий қисм:

Талабаларга ўқитувчи скелетнинг қисмларини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва болалардаги хусусиятларини тушунтириб, асосий белгиларини кўрсатиб беради.

Анатомия одам организмининг шакли ва тузилишини, ривожланиши қонунларни, бажарадиган вазифасини ташқи муҳит билан боғлиқ равишда ўрганади.

Скелет (грекча-sceletos) қуритилган сўзидан келиб чиққан бўлиб, 208 алоҳида суякларнинг йиғиндисидан иборат. У таянч, ҳаракат, ҳимоя ва биологик вазифаларини бажаради. Скелетда бош, тана, қўл ва оёқ қисмлари тафовут илинади.

Ҳар бир суяк таркибини 1/3 қисмини органик моддалар, 2/3 эса ноорганик моддалар ташкил этади. Ноорганик моддалар суякни қаттиқ (пишиқ) қилса, органик моддалари эластиклик қобилиятини ҳосил қилади. Суяклар ташқи томондан суяк усти парда (периост) билан қопланган.

Тузилиши жиҳатидан суяклар: найсимон, ғовак, ясси, аралаш ва ҳаво сақловчи (пневматик) суякларга бўлинади: Улар тузилиши, вазифаси ва тарққиёти билан фарқ қилади.

Анатомияни ўрганишда 3 та (сагиттал, фронтал ва горизонтал) сатҳлардан фойдаланилади:

Сагиттал сатҳ, юқоридан пастга, олдидан орқага ўтказилади. У танани ўнг ва чап бўлакка ажратади. Фронтал сатҳ юқоридан пастга пешонага паралел ўтказилади ва танани олдинги ва орқа қисмларга ажратади.

Горизонтал сатҳ фронтал ва сагитал сатҳларга 90о бурчак ҳосил қилиб жойлашади ва у танани юқори ва пастки қисмларга ажратади.

Умуртқа поғонаси 33-34 умуртқалардан ҳосил бўлади. Унда 5 қисм тафовут қилинади: бўйин (7 та), кўкрак (12 та), бел (5 та), думғаза (5 та) ва дум (3-5 та) умуртқалардан иборат.

Умуртқа (vertebra) танаси, ёйи ва ўсимталардан иборат. Ёйи танасига оёқчалар воситасида бирикиб, умуртқа тешигини ҳосил қилади. Умуртқа ёйида орқага қараган тоқ қиррали ўсимтаси, жуфт кўндаланг, юқориги ва пастки бўғим ўсимталари бор.

Кўкрак умуртқалари (vertebrae thoracicae) 12та. Уларнинг танаси пастга қараб катталашиб, тешиги эса кичиклашиб боради. Уларнинг танасида ва кўндаланг ўсимталарида қовурғалар бирикадиган қовурға чуқурчалари бор. I умуртқада I қовурға учун бутун, II қовурға учун ярим чуқурчаси бор. II-IХ умуртқалар танасида ўнг ва чап юқориги ва пастки ярим чуқурчалари бор. Х умуртқада фақат юқориги ярим чуқурча, ХI-ХII умуртқаларда эса биттадан бутун чуқурча бўлади. Кўкрак умуртқаларнинг қиррали ўсимталари узун ва уч қиррали бўлади.

Янги туғилган чақалоқ умуртқасининг кўп қисми тоғайдан иборат. 16-17 ёшда улар суякланиб бўлади, аммо кўндаланг, бўғим ва қиррали ўсимталарда қўшимча суяк нуқталари пайдо бўлади. Улар умуртқа билан 18-20 ёшда қўшилади.

Анатомия фанга кириш дарсида интерактив усул ишлатилмайди.

Тест саволлари

1.Суякларнинг эластиклиги нимага боғлиқ?

А.Суякка Г.Суяк тараққиётига

Б.Ноорганик моддаларга Д.Минерал тузларга

В.Оссеинга

2.Суякларнинг мустаҳкамлиги нимага боғлиқ?

А.Оссеинга Г.Минерал тузларга

Б.Ёшга Д.Тоғайга

В.Органик моддаларга


3.Суяклар нима ҳисобига энига ўсади.

А.эпифиз Г.остеобластлар

Б.диафиз Д.суяк пардани камбиал қавати
^

В.суяк пардани фиброз қавати



4.Суякнинг органик моддаси таркибида нималар бор?

А.ҳужайралараро модда Г.коллаген ва эластик толалар

Б.остеокластлар Д.остеобластлар


В.оссеин, хитин, мугуз модда


5.Суяк усти парда қандай қаватлардан иборат?

А.ташқи, ўрта , ички Г.мушакли, қон томирли

Б.ташқи фиброз, ички камбиал Д.фиброз, эластик толали

В.бириктирувчи тўқимали, эластик толали


6.Найсимон суякларнинг қисмлари қайсилар?

А.боши, танаси, эпифизи Г.диафиз, эпифиз, учи

Б.боши, юқори ва пастки учлари Д.диафиз, метафиз, апофиз

В.диафиз, эпифиз, метафиз ва апофиз


7.Суякларнинг қандай турлари бор?

А.узун ва қисқа Г.цилиндрсимон, кенг, қисқа

Б.қисқа, кенг ва ясси Д.найсимон, ясси, аралаш

В.цилиндрсимон ва ясси


8.Суякларнинг узунлигига ўсиши нима ҳисобига бўлади?

А.эпифиз, тоғай Г.суяк усти пардаси

Б.диафиз Д.диафиз, тоІай

В.метаэпифизар тоІай


9.Умуртқаларнинг қисмлари қайсилар?

А.cаput, cоrрus Г.cаput, аrcus

Б.fоssа, cоrpus Д.аrcus, fоssа

В.аrcus, cоrрus


10.Кўкрак умуртқалари бошқа умуртқалардан нима билан фарқланади?

А.dеns Г.аrcus

Б.аrcus аnteriоr Д.рrоcеssus аccеsоrius

В.fоvеа cоstalis


Топшириқлар:

1.скелетнинг қисмларини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг қисмларини ўзбекча ва лотинча номларини билиш.

2.скелетнинг қисмларини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг асосий анатомик белгиларини кўрсатиб бериш

3.суякларнинг тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг болалардаги хусусиятларини билиш

4.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси


Аъзонинг номи кўкрак умуртқаси_____



Терминлар

Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча








Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба скелетнинг қисмларини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб, лотинча номларини айтиб, уларнинг одамдаги аҳамиятини тушунтира олса. Уларнинг болалардаги хусусиятларини айтиб берса.


71-85


Яхши

Талаба скелетнинг қисмларини, сатҳларни, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқаларининг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб, лотинча номларини айтиб, уларнинг одамдаги аҳамиятини тушунтира олса.


55-70


Қониқарли

Талаба скелетнинг қисмлари, сатҳлар, суякларни тузилиши ва кўкрак умуртқалари нинг қисмлари тўғрисида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба скелетнинг қисмлари, сатҳлар, суякларни тузилишини ва кўкрак умуртқалари нинг қисмлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Жорий назорат саволлари

1.Суякнинг қандай турлари бор?

2.Скелет нимади ва қандай қисмлардан иборат?

3.Суякларнинг таркиби нимадан ташкил топган?

4.Суякларнинг тузилиши қандай?

5.Суяк усти пардаси қандай тузилган?

6.Болалар суягининг тузилиши қандай?

7.Қандай сатҳлар тафовут қилинади?

8.Анатомик терминология нима?

9.Умуртқаларнинг умумий тузилиши қандай?

10.Умуртқаларнинг болалардаги хусусиятлари қандай?

11.Кўкрак умуртқаларининг тузилиши қандай?


Машғулотнинг таъминланиши.

Скелет, алоҳида суяклар, суякнинг кесмаси, умуртқа поғонаси, кўкрак умуртқалари.



Похожие:

Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconОдам ва унинг саломатлиги фани бўиича (8-синф учун) Мавзу
Мавзу: Инсон танасининг тузилиши ва вазифаларининг эволюцион тараққиёти. Ҳужайра ҳақида умумий тушунча
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconОдам ва унинг саломатлиги фани бўиича (8-синф учун) Мавзу
Мавзу: Инсон танасининг тузилиши ва вазифаларининг эволюцион тараққиёти. Ҳужайра ҳақида умумий тушунча
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади icon3-амалий машулот (2-маъруза) Мавзу: Тўш суяги, қовурғалар. Умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси, уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Талабаларга тўш суяги, қовурғалар, умуртқа поғонаси ва кўкрак қафасининг тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга...
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconМаърузанинг мақсади Талабаларда бош мия нервларининг тузилиши ҳақидаги билимларни шакллантириш, уларнинг одам организмидаги ахамиятини тушинтириш. Маърузанинг қисқача мазмуни
Мавзу: Бош мия нервлари ҳақида умумий маълумотлар Уларнинг вазифавий анатомияси ва ёшга қараб ўзгариши
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади icon31-амалий машғулот (10-маъруза) Мавзу: Қизилўнгач, қорин бўшлиғи аъзолари ҳақида умумий маълумотлар. Меъда. Уларнинг ёшга қараб ўзгариши. Машғулотнинг мақсади
Талабаларга қизилўнгач, қорин бўшлиғи аъзолари ва меъданинг тузилишини, вазифасини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга...
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconҚишлоҚ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараҚҚиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш
Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумланиши
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади icon1. Республика санитария-эпидемиология хизматини ташкил этишнинг асослари
Гигиеник меъёрлаштириш ва регламентлаш ҳақида тушунча, гигиеник меъёр ва регламентларниниг аҳамияти, атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқдаги...
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconТушунча тафаккур шакли сифатида. Режа
Тушунча предмет ва µодисаларнинг умумий, муµим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconТушунча тафаккур шакли сифатида. Режа
Тушунча предмет ва ходисаларнинг умумий, мухим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир
Умумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади iconКириш
МАҲаллий бюджетлар ҳАҚида тушунча, уларнинг иқтисодий моҳияти, мазмуни ва давлат бюджетида тутган ўрни
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации