Документы



Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади icon

Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади

НазваниеМаърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади
Дата26.06.2013
Размер270.25 Kb.
ТипДокументы
скачать


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


БОЛАЛАР ГОСПИТАЛ ЖАРРОХЛИГИ КАФЕДРАСИ


Маърузачи: доцент Ҳамидов Б.Ҳ.


Мавзу:

Болалардаги ўткир ва сурункали инфекция касалликларида ташхис қўйиш ва даволаш


Тошкент 2009-10й.

Маърузанинг мақсади:

Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади.

Вазифалар:

Жарроҳлик инфекциясини ўрганиш орқали қуйидагиларга эришиш:

  • Ташхис қўйиш, дастлабки малакали врачлик ёрдами кўрсатиш;

  • Жарроҳлик операцияси ўтказилган болаларнинг ҳолати юзасидан бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари шароитларида кузатув олиб бориш;

  • Реабилитация ва диспансер рўйхатидан ўтказиш масалаларига малакали ёндошиш.



РЕЖА:


1.

Тасниф


2.

Этиология

3.

Патогенез ва организмнинг яллиғланишларга жавобиан реакцияси

4.

Касалликларнинг клиник манзараси ва беморларни кўрикдан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари

5.

Даволашнинг умумий тамойиллари






^

ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИНИ ҚЎЛЛАШГА


САБАБ БЎЛАДИГАН ИНФЕКЦИЯ

ТАСНИФ

Жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган барча турдаги инфекциялар туфайли яллиғланиш ўчоқларидаги клиник жараёнларнинг кечиш ва ўзгариш хусусиятларига қараб, уларнинг ўткир ва сурункали шакллари мавжуд.

  1. Жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган ўткир инфекция каслликлари қуйидаги турларга бўлинади: а) йирингли инфекция; б) чириш аломатлари билан кузатиладиган инфекция; в) анаэроб инфекция; спецификали инфекция (қоқшол, куйдирги ва бошқ.).

  2. Жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган сурункали инфекция касалликлари қуйидаги турларга бўлинади: а) спецификасиз (йиринг туфайли келиб чиқадиган) инфекция; спецификали инфекция (сил, захм, актиномикоз ва бошқ.).

Юқорида санаб ўтилган барча касаллик турларида маҳаллий хусусиятга эга бўлган аломатлар (жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган маҳаллий инфекция) устуворлик қилиши ёки йиринг ҳосил қиладиган моддалардан заҳарланиш (сепсис) жараёни билан бирга кечадиган умумий аломатлар устуворлик қилиши кузатиладиган шаклларда намоён бўлиши мумкин.

Жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган инфекция яллиғланишнинг этиология билан боғлиқ белгиларига, маҳаллий хусусият касб этишига ва клиник аломатларига қараб фарқланади.

ЭТИОЛОГИЯСИ

Йирингли-яллиғланиш касалликлари юқумли хусусиятга эга бўлиб, турли қўзғатувчилар: манфий ва мусбат белгили, аэроб ва анаэроб инфекциялар, спора ҳосил қиладиган ва ҳосил қилмайдиган ва бошқа турдаги микроорганизмлар, ҳамда касаллик қўзғатувчи замбуруғлар таъсирида келиб чиқади. Микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай бўлган муайян шароитлар мавжуд бўлган пайтдаги яллиғланиш жараёнлари шартли-касаллик қўзғатувчи микроблар томонидан келтириб чиқарилиши мумкин. Микроорганизмлар жароҳат ичига, тўқималари шикастланган соҳага ташқи муҳитдан кириши экзоген инфекцияланиш, организмнинг ўзида микроорганизмларнинг йиғилиш ўчоқлари туфайли инфекцияланиш эса – эндоген инфекцияланиш дейилади.

Стафилококклар – кўп ҳолларда йирингли-яллағланиш касалликларининг қўзғатувчиларидир. Шундай экан, бемор билан алоқада бўлиш - инфекция юқтиришнинг асосий сабаби ҳисобланади. Йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморлар экзоген усулда инфекция юқтириш манбаи ҳисобланадилар. Инсоннинг ўз организмидаги сурункали ёки ўткир яллиғланиш ўчоқлари – эндоген усулда инфекция юқтириш манбалари бўлсада, стафилококклар тери, бурун ва ҳалқумдаги шиллиқ пардалар, нафас йўллари, ҳамда жинсий аъзолардаги ўлган, чириган ёки йиринглаган тўқималарда ҳам ҳаёт кечириши мумкин. Стафилококк инфекцияси микробларнинг экзотоксинлар (стафилогемолизин, стафилолейцин, плазмокоагулаза ва бошқалар) ажратиш хусусияти, ҳамда микробларнинг антибиотикларга ва кимёвий антисептик воситалар таъсирига юқори даражада чидамлилиги билан ажралиб туради. Кўп ҳолларда стафилококклар терининг маҳаллийлашган йирингли-яллиғланиш касалликлари (чипқон, хўппоз, гидраденит ва бошқ.), ҳамда остеомиелит, ўпка хўппози ва бошқаларни келтириб чиқаради, умумий йирингли инфекция –сепсис ҳолати юзага келиши ҳам мумкин. Турли органларда йирингли инфекция метастазасининг пайдо бўлиши стафилококкли сепсисга хос хусусиятдир.


Стрептококклар. Стрептококклар ҳозирги вақтда, антибиотиклар кенг қўллана бошланган даврдагига қараганда анча кам учрайди. А, И, О Бета-гемалотик стрептококклар ўт пуфагининг яллиғланиши, пиелонефрит, сепсис, сарамасли яллиғланиш, бактерияли ревмокардит, болалар оғир инфекцияси (ўпка яллиғланиши, остеомиелит, менингит, ҳамда янги туғилган болалар сепсиси) каби касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Оғир интоксикация ҳолатини келтириб чиқариш стрептококкнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади, умумий йирингли инфекция эса метастазаларсиз кечади.

Пневмококклар кўпинча пневмонияни, кам ҳолларда эса йирингли артрит, қулоқнинг йирингли яллиғланиши, менингит, болалар қорин пардасининг яллиғланиши (пневмококкли перитонит) касалликларини келтириб чиқаради. Токсинларни ҳосил қилмаслик пневмококкларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Гонококклар сўзак касаллигининг қўзғатувчилари ҳисоблансада, юқорига кўтарилиш йўли билан тарқалиб йирингли эндодермит, аднкесид (сальпингоофорит), йирингли пельвиоперитонит – чаноқ қоринпардасининг яллиғланиши касалликларини, касалликлар гематоген йўл билан кечган тақдирда эса – бошқа органларнинг йирингли яллиғланиши – йирингли артритлар, йирингли синовитлар ва бошқаларни келтириб чиқариши мумкин.

^ Ичак таёқчаси. қорин бўшлиғи соҳасидаги йирингли-яллиғланиш – кўричак, ўт пуфагининг яллиғланиши, йирингли перитонит каби касалликларнинг қўзғатади; умумий йирингли инфекция – сепсисни келтириб чиқаради. Микробнинг ҳаёт кечириш жойи – одамнинг ичагида. Аэроб шароитларда ҳам, анаэроб шароитларда ҳам ҳаёт кечириши мумкин бўлган мазкур таёқча бактерияларга қарши таъсир кўрсатувчи препаратларга нисбатан юқори даражада чидамлилик хусусияти билан ажралиб туради. Тери, ёғ клетчаткаси, мушаклар тўқималарининг емирилиб, парчаланиши ва оғир интоксикациянинг ривожланиши ҳолатлари вужудга келтирилган яллиғланиш жараёнининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Йирингли яллиғланиш ўчоқларидаги ичак таёқчаси стафилококклар, стрептококклар билан биргаликда таъсир кўрсатиши кузатилган ҳоллардаги яллиғланиш жараёни энг оғир кўринишда кечади.

Протей. Мазкур микроорганизмлар манфий белгили таёқчаларни бирлаштиради. Ушбу микроорганизмлардан баъзилари сапрофитлар каби оғиз бўшлиғидаги, ичакдаги ўлик организмлар ҳисобига озиқланиб ҳаёт кечиради; жароҳатланган соҳага тушган пайтида юмшоқ тўқималарнинг емирилиб чириши, ҳамда оғир интоксикация ҳолати билан кузатиладиган яллиғланишни келтириб чиқаради. Протейлар антибиотик ва антисептиклар таъсирига нисбатан ўта чидамлилиги билан ажралиб турадилар. Улар йирингли ўчоқларда бошқа турдаги микроорганизмлар билан биргаликда учрайди, ва касалхона ичида инфекция қўзғатувчи хавфли қўзғатувчилар ҳисобланади.

Кўк йирингли таёқча одам терисидаги, айниқса унинг тери безлари ривожланган соҳаларидаги ўлик тўқималар билан озиқланиш билан ҳаёт кечиради. Касалхона ичида – куйиш бўлимларида ва интенсив даволаш бўлимларида инфекция қўзғатувчилардан бири ҳисобланади. Микроб организмнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти сусайган шароитларда ривожлана бошлайди, ҳамда полимиксин, амиикацин, карбенициллин, борат кислотадан ташқари антибиотик ва антисептикларнинг таъсирига нисбатан ўта чидамлилиги билан ажралиб туради.

Спора ҳосил қилмайдиган анаэроблар. Мазкур микроорганизмлар анаэроб шароитларда ривож топадиган, лекин споралар ҳосил қилмайдиган қўзғатувчиларнинг катта гуруҳига мансубдир. Мусбат белгили кокклар (пептококклар, пептострептококклар ва бошқалар), манфий белгили бактериялар (бактероидлар, фузабактериялар ва бошқалар) ушбу гуруҳга кирувчи микроблар ичида муҳим ўрин тутади. Спора ҳосил қилмайдиган анаэроблар кўпинча жарроҳлик амалиётидан кейин қорин бўшлиғи органларида яллиғланиш, ҳамда ўпка ва мия хўппози, чаноқ ичи хўппози каби инфекция касалликларини келтириб чиқаради. Спора ҳосил қилмайдиган анаэроблар мустақил равишда ҳам, аэроб бактериялар билан биргаликда таъсир кўрсатиш натижасида ҳам яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаришлари мумкин.

Спора ҳосил қилувчи анаэроб бактериялар – клострицидилар – спецификали яллиғланиш ва некрозли жараёнларни – газли гангренани келтириб чиқаради. Тўқималарнинг чириш маҳсули, ҳамда бактерия токсинлари туфайли вужудга келадиган оғир интоксикация газли гангрена учун хос ҳодиса ҳисобланади.

Уй ҳайвонлари ва одам ичакларида ҳаёт кечирувчи қоқшол таёқчалари анаэроб спора ҳосил қилувчи, спецификали инфекция қўзғатувчилар сирасига киради. қоқшол таёқчалари ичакдан спора кўринишида ахлат орқали ерга тушиб узоқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкин. Жароҳатларнинг қоқшол споралари мавжуд бўлган тупроқ билан ифлосланиши қоқшолнинг ривожланиб кетишига олиб келиши мумкин. Таёқча кучли экзотоксинлар – тетаноспазмин ва тетаногемолизинларни ажратиб чиқаради.


^ ПАТОГЕНЕЗ ВА ОРГАНИЗМНИНГ ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ЖАВОБИ

Яллиғланишнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун йиринг пайдо қилувчи микроблар шикастланган тери эпителийси ёки шиллиқ пардалар орқали организмнинг ички муҳитига ўтиши лозим.


Шикастланмаган тери ва шиллиқ пардалар микробларни организмнинг ички муҳитига ўтказмайдиган мустаҳкам тўсиқ ҳисобланади. Тери эпидермисининг ёки шиллиқ пардалар эпителийсининг организмнинг ички муҳитига микроблар ўтадиган даражада шикастланиши енгил шикастлар, кимёвий моддалар, аллергия қўзғатувчи омиллар, бактерияларнинг токсинлари ва бошқа шикастлантирувчи омиллар таъсирида юз бериши мумкин. Шикастнинг ўлчамлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас: микроорганизмлар тери қатлами қандай даражада - катта ёки ўта кичкина ўлчамда шикаст топишидан(микрошикастлардан) қатъи назар, у орқали организмнинг ички муҳитига ўта оладилар.

Эпителийда пайдо бўлган нуқсон орқали микроорганизмлар ҳужайралар оралиғидаги тирқишларга, лимфа қон томирларига ўтиб, лимфада айланаётган қон орқали чуқур жойлашган тўқималарга етиб боради.

Микроорганизмлар одатда 5-6 соатдан сўнг ўз ҳаёт фаолиятини юритиб, кўпая бошлайдилар. Тасодифий жароҳатлар олинганда йиринг пайдо бўлишининг олдини олиш учун шикаст жойида бўлиши мумкин бўлган микроорганизмларни бартараф қилиш ва шикастланган тўқималарни зарарсизлантириш мақсадида жароҳатга шикастланишнинг биринчи соатларидаёқ ишлов бериш усули ҳам микробларнинг ана шу хусусиятига асосланди.

Йирингли инфекциянинг кўп қиррали клиник кўринишларини ҳисобга олиб, асосий синдромларни ажратиш мўмкин:

  1. гемодинамик бузилиш

  2. кислота - асос бузилиш

  3. нафас етишмовчилиги

  4. нейротоксик бузилиш

  5. тромбогеморрагик бузилиш

Қуйидагилар микроблар тери ва шиллиқ пардалардаги шикастлар туфайли ички муҳитга ўтганда ривожланиши учун қулай шароитлар ҳисобланади: а) шикастланган соҳада микроорганизмлар озиқланиши мумкин бўлган муҳитнинг мавжудлиги; б) организмга бир вақтнинг ўзида синергия қобилиятига эга бўлган бир нечта микробларнинг тушиши; в) юқори вирулентликка эга бўлган микробларнинг, масалан бир бемор танасидаги яллиғланиш ўчоғидан, иккинчи бемор организми ички муҳитига ўтиши.


Одатда битта микроб томонидан қўзғатилган жараён, бир нечта микроблар томонидан биргаликда қўзғатилган жараёнга нисбатан енгилроқ кечади. Иккиламчи инфекцияланиш фақат яллиғланиш жараёнини оғирлаштирибгина қолмай, кўп ҳолларда бирламчи микробларнинг биологик фаоллигини оширади. Шунинг учун ҳам йирингли касалликлар билан оғриган беморларни кўрикдан ўтказиш пайтида асептика қоидаларига ўта қаттиқ риоя қилиниши лозим.

Организмнинг микроорганизмлар таъсирига жавоби. Микробларнинг организм ички муҳитга ўтиши, уларнинг маҳаллий ва умумий миқёсларда фаоллиги билан кузатилади. Микроорганизмнинг тўқимага ўтиши, энг аввало асаб-рефлекция тизимида қон айланишнинг ўзгариши билан ифодаланадиган маҳаллий реакцияни келтириб чиқаради: аввал артериал гиперемия, сўнгра вена қон томирларида қоннинг юришмаслиги (тўхтаб қолиши) ва шишлар ва оғриқлар пайдо бўлиши, тананинг муайян бир қисмида ҳароратнинг кўтарилиши, у ёки бу аъзоларнинг фаолият кўрсатиш қобилиятининг сусайиши ва ҳоказо ҳолатлар вужудга келади.

Яллиғланиш зардобида кўп сонли нейтрофил лейкоцитлар йиғилади. Маҳаллий симптомларнинг ифодаланиш даражасининг тўлиқлиги (ёрқинлиги) ва уларнинг намоён бўлиш тезлиги турли беморларда турлича, организмининг ташқи ва ички таъсирларга жавоб бера олиш қобилияти билан боғлиқ тарзда намоён бўлади. Яллиғланиш реакциялари ўта гиперергияли, нормергияли, гипергияли ва анергияли реакциялар каби турларга ажратилади.


Баъзи беморларда жараён атрофдаги тўқималарга, шу жумладан қон томирларга тарқалиб, тромбозлар ва катта ҳажмли шишлар ҳосил қилиб, лимфа қон томирлари ва лимфа тугунларини ҳам жараёнга жалб қилиб, нафақат кенг кўламли маҳаллий, балки умумий оғир реакцияни ҳам авж олдирган ҳолда кечади. Организмнинг ёки орган реактивлигининг ҳаддан зиёд ортиб кетиши билан кузатилувчи бундай гипереэргик реакция, ўз вақтида ва оқилона даволаш муолажалари олиб борилишига қарамасдан, кўп ҳолларда ўлимнинг қайд этилиши билан якунланади.

Бошқа беморларда эса жараён у қадар тез суръатларда кечмайди. Бунда яллиғланиш жараёни кам сонли тўқималарни қамраб олади, шишларнинг ҳажми кичикроқ бўлади, умумий реакция тана ҳароратининг унчалик кўп кўтарилмаслиги, қон таркибининг оз даражада ўзгариши билан кечади, яъни у қадар ёрқин хусусиятга эга бўлмайди. Йирингли инфекция ва уни қўзғатган маҳаллий йирингли жараёнга асосланган бундай нормергик реакция ўз вақтида бошланган ва тўғри амалга оширилган даволаш муолажалари орқали осонликча бартараф қилиниши мумкин.

Баъзи беморларда йирингли касаллик суст ифодаланган маҳаллий ва умумий реакциялар билан кечади.

ҳолларда яллиғланиш фақат жараённинг маҳаллийлашиши (хўппоз – карбункул ёки абсцесс, ва бошқалар), билан чекланади, атрофдаги тўқималарнинг шишиши, лимфа томирларининг кескин яллиғланиши, лимфа безларининг яллиғланиши, тромбоз ҳолатлари кузатилмайди, тана ҳарорати оз даражада кўтарилади ва ҳоказо.


Бундай Суст ифодаланувчан маҳаллий ва умумий реакциялар билан кечувчи бундай (гипергик) жараёнлар осонлик билан даволанади, маҳалли йиринг ўчоқлари эса даволаш муолажаларисиз йўқ бўлиб кетади.


Йиринглаш жараёни тана юзасида жойлашган тўқималар билан чекланиши (абсцесс, чипқон, ёки карбункул) ёки тананинг юза қисмидан унчалик узоқ бўлмаган ботиқликда жойлашган тўқималарни ўзига жалб қилиб, кенг ҳажмли мушаклар оралиғидаги ёғ клетчаткасининг яллиғланиши (флегмона)ни келтириб чиқариши, ёхуд тери ости клетчаткаларига тарқалиши, яъни катта ҳажмдаги участкалардаги терининг пўст ташлаши ва емирилиши билан кузатилувчи тарқоқ эпифасциал флегмонани келтириб чиқариши мумкин.

Макроорганизмда ҳимоя тўсиқларининг ривожланиши унинг унга кириб олган микроорганиз таъсирига жавобан ҳимоя реакцияси ҳисобланади. Бунда энг аввало, организм ички муҳитини инфекция ўчоғидан ҳимояловчи лейкоцитли тўсиқ вужудга келади; лимфа томирлари ва лимфа тугунлари ҳам худди шундай тўсиқлар сирасига киради. Йиринг ўчоғи атрофида тўқималар реакциясининг ривожланиши ва бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг кўпайиши жараёнида йиринг ўчоғидан янада мустаҳкамроқ ҳимоя қиладиган грануляция ҳимояси вужудга келади. Чекланган йирингли жараён узоқ давом этган ҳолларда, уни ўраб турган грануляция ҳимоя тўсиғидан зич пиоген парда вужудга келиб, яллиғланиш ўчоғини мустаҳкам чегаралайди – абсцесс шаклланади.

Юқори вирулентликка эга бўлган микроблар мавжуд, ва организмнинг ҳимоя қобилияти заиф бўлган тақдирда ҳимоя тўсиқлари секинлик билан ҳосил бўлиши кўп ҳолларда инфекциянинг лимфа йўллари (томир ва тугунлари) орқали қон оқимига ёриб ўтишига, оқибатда эса умумий инфекциянинг риожлана бошлашига сабаб бўлади.

Организмнинг ўз ички муҳитига тушиб қолган микроорганизмларга қарши маҳаллий реакцияси билан бир вақтда, унинг, намоён бўлиш даражаси организмга шикастланиш ўчоғидан ўтган бактерия токсинлари ва тўқималарнинг емирилиши маҳсулларига, ҳамда организмнинг нохуш омилларга қаршилик кўрсатиш қобилиятига боғлиқ бўлган умумий реакцияси ҳам кузатилади. Вирулент микроблар кучли токсинларни ажратиб чиқариб, одатда умумий фаол реакция жараёнини қўзғатади.

Йирингли яллиғланиш жараёни кўпинча турлича сабаблар билан изоҳланадиган интоксикация жараёнининг ривожланишига олиб келади.

Яллиғланиш ўчоғида, микроорганизмларнинг кўпайиши, ҳаёт фаолияти ва ҳалок бўлиши натижасида эркин субъектларга айланган бактарияли эндо- ва экзотоксинлар қонга сўрилиб токсик таъсир кўрсата бошлайди. Бундан ташқари, яллиғланиш ўчоғидаги тўқималарнинг емирилиши токсик маҳсулотларнинг вужудга келишига, анаэроб жараёнларнинг аэроб жараёнлардан усутуворлиги билан кузатилувчи модда алмашинувининг бузилиши эса организмда сут ва пироузум кислоталарининг ҳосил бўлишига олиб келади. Ушбу токсик маҳсулотларнинг ҳаммаси яллиғланиш ўчоғидан қонга ўтади ва мия, юрак, жигар, буйрак ва бошқа муҳим органларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлайди. Интоксикациянинг иккинчи манбаи – бу (жигар ва буйракни) интоксикациясизлантиришни таъминловчи органлар фаолиятининг бузилиши натижасида қонда организм фаолияти маҳсулларининг тўпланиб қолишидир. Бундай ҳолда, организмда унинг одатдаги ҳаётий фаолияти натижасида вужудга келган метоболик маҳсулотлар (азот алмашинувви маҳсуллари – сийдикчил, креатин ангидриди ва бошқалар)ни бириктириш ва ташқарига чиқариш тартибига путур етади.


Интоксикациянинг учинчи манбаи – яллиғланиш натижасида органлар фаолиятига путур етиши туфайли қонга токсик маҳсулотларнинг ўтишидир. Бундай ҳоллар ичакда вужудга келаётган нимфалажлик натижасида унда овқат ҳазм қилиш маҳсуллари, овқат ҳазм қилувчи ширалар (сафро, ферментлар) тўпланиши билан кечадиган қорин пардасининг яллиғланиши (перитонит) касаллигида кузатилади. Мазкур токсик маҳсулотлар кўп миқдорда қонга сўрилиб, организм токсемияси ва умумий интоксткациясини кучайтиради.


Вужудга келаётган эндоген интоксикация токсимия билан биргаликда кузатилади ва йирингли яллиғланиш, ҳамда тўқималарнинг емирилиш даражасига боғълиқ тарзда кечади. Бактерияларнинг қонга ўтиши, бактерияли токсимия, тўқималарнинг емирилиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар – полипептидлар, чириган ва ўлган ҳужайраларнинг зарраларининг қонда йиғилиб қолиши, антиген ва антителаларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган, организмда айланувчи иммун комплексларининг, сийдикчил, ҳужайраларнинг емирилиши натижасида эркинлашган протеолитик ферментлар (масалан, лейкоцитларнинг парчаланиши натижасида вужудга келадиган протеазлар)нинг сон жиҳатидан кўпайиб кетиши ушбу интоксикация жараёнини қўзғатувчи омиллар ҳисобланади.

Чириш жараёнида тўқималарнинг емирилиши, жароҳат ажратмалари билан бирга оқсилларнинг йўқотилиши, электролитлар ва сув мувозанатининг бузилиши, интоксикация, гавданинг айрим қисмларида қон томирида қон юришининг тўхтаб қолиши – буларнинг ҳаммаси йирингли яллиғланиш пайтида айланаётган қон ҳажми (АқҲ)нинг ўзгаришини белгилаб берувчи асосий омиллардир. Йирингли касалликлар билан оғриган беморларда кўпинча интоксткация даражаси ва умумий аҳволнинг оғирлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган переферик қонда қон шаклли элементлари умумий миқдорининг камайиши билан боғлиқ бўлган гиповолемия кузатилади. Оғир ҳолатларда АқҲ 15-25%, плазма ҳажми 7-10%, глобулин ҳажми 8-15% камаяди. Айланадиган оқсиллар ҳажми, гиповолемияга қарамай, кам даражада ўзгаради, бироқ айланадиган албуминнинг миқдори ҳамма беморларда доимий равишда камайиб боради. Шу билан бир вақтда айланадиган глобулиннинг миқдори ортади.


Йирингли яллиғланиш касалликларида сув-электролит мувозанати, кислотали-асосий ҳолат ўзгаради. Оғир тарқоқ йирингли жараёнларда ва беморнинг аҳволи оғир бўлганда ўзгаришлар янада ёрқинроқ намоён бўлади. Суюқликнинг қайта тақсимланиш ҳодисаси юз беради: ҳужайрадан ташқари дегидратация, организмнинг кислотали ва асосий мувозанатининг бузилиши билан биргаликда кузатиладиган ҳужайра гидратацияси вужудга келади. Сепсис, йирингли тарқоқ перитонит, клетчаткали бўшлиқлар: кўкс оралиғи, қоринпарда орти бўшлиғининг тарқоқ яллиғланиши ҳолларида, шошилинч коррекция талаб қилинадиган муҳим ўзгаришлар кузатилади. Электролит мувозанатининг бузилиши яллиғланиш жараёнининг кечиш босқичига ҳам боғлиқ - у яллиғланишнинг ривожланиш ва тўқималарнинг емирилиш даврида янада ёрқинроқ ифодаланади. Бу даврда яллиғланиш зардоби ажратадиган йирингли ажратма билан биргаликда калий ионларнинг йўқотилиши туфайли плазмадаги калий миқдори камайиб кетади. Регенерация даврида эса яллиғланиш тескари ривожланаётган пайтда яллиғланиш ўчоғидан қонга ионларнинг ўтиши натижасида плазмада натрийнинг концентрацияси ортади. Яллиғланиш ўчоғининг ўзида ҳам муайян ўзгаришлар содир бўлади: тўқималар гидратацияси билан бир қаторда калий миқдорининг камаяди ва натрий ва хлор миқдорининг ортади.

^ Лимфаденит Аденофлегмона


Сув ва электролитларнинг яллиғланган тўқималарда юз берадиган бундай «жой ўзгартириш» жараёни организмдаги сув-электролит мувозанатининг бузилишида, айланаётган қон ҳажмига путур етишида муҳим ўрин тутади.


^ Карбункул Некроз кожи и подкожной

клечатки при менингококцемии


Шундай қилиб, яллиғланиш жараёни организмда жиддий ўзгаришлар юз беришига, ундаги турли аъзо ва тизимларнинг иш бажариш қобилиятларига путур етишига олиб келади. Бу ҳол эса интоксикациянинг ривожланиб кетишининг олдини олиш ва уни бартараф қилиш билан боғлиқ махсус даволаш чора-тадбирлари қўлланишини талаб қилади.


^ Некротическая флегмона Некротическая флегмона

в области головы в области шеи

Некротическая флегмона в области спины


Некротическая флегмона в области ягодицы


Посттравматический некроз


^ ЙИРИНГЛИ-ЯЛЛИ/ЛАНИШ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ КЛИНИК МАНЗАРАСИ ВА БЕМОРЛАРНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


Йирингли-яллиғланиш каслликларининг клиник манзараси маҳаллий ва умумий (аломат) симптомлардан ташкил топади. Маҳаллий ялиғланиш аломатлари жараённинг ривожланиш босқичи, хусусияти ва чекланганлик даражаси билан белгиланади. Масалан, тананинг юза қисмида жойлашган яллиғланиш ўчоқлари (тери, сут безининг тери ости клетчаткасининг йирингли-яллиғланиши ва бошқа касалликлар) ёки тўқималарнинг ичида жойлашган, лекин яллиғланиш жараёнида тери пардаси ҳам иштирок этадиган яллиғланиш ўчоқлари яллиғланишнинг классик белгилари - яллиғланиш гиперемияси туфайли қизариш, шишиш, қавариш, оғриқ, тананинг муайян қисмида ҳароратнинг кўтарилиши ва органнинг иш бажариш қобилиятининг бузилиши билан намоён бўлади. Яллиғланиш жараёнининг тарқоқлик ва акс этиш даражаси маҳаллий клиник манзаранинг акс этиш даражасини ҳам белгилаб беради. Ички аъзоларда кечадиган яллиғланиш жараёни ҳар бир касалликнинг, масалан, йирингли плеврит, перитонитнинг ўзи учун хос бўлган маҳаллий аломатларга эга бўлади.

Йирингли-ялиғланиш кеасалликлари билан оғриган касалларни кўрикдан ўтказиш пайтида ялиғланиш жараёнининг босқичини ҳам аниқлаш мумкин: бошқа аломатлар ҳам мавжуд бўлганда, пайпаслаб аниқлаш усули қўлланганда оғриқли дағал ҳосиланинг бармоқларга урилиши юмшоқ тўқима ва бездан иборат аъзолар, тери ва тери ости клетчаткалари, сут бези, ҳамда қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнининг инфилтрация (тўқимага турли моддаларнинг шимилиб қотиши) босқичида эканидан далолат беради. Пайпаслаб кўриш усули билан инфилтратнинг юмшаганлиги аниқланиши – флюктуациянинг мусбат аломати инфилтрат босқичининг йирингли босқич билан алмашинганидан далолат беради.

Терининг йўл-йўл кўринишда қизариши (лимфангит), тананинг юзасида жойлашган веналарнинг қалинлашиб ва дағаллашиб чувалчангсимон тус олиб, уларда оғриқ пайдо бўлиши (тромбофлебит), тананинг муайян қисмидаги лимфа тугунлар жойлашган соҳада оғриқли қалин ҳосилаларнинг пайдо бўлиши (лимфаденит) ривожланаётган йирингли яллиғланишнинг маҳаллий аломатлари ҳисобланади.


Яллиғланишнинг маҳаллий аломатлари ва интоксикациянинг умумий белгилари ўртасида қуйидагича мувофиқлик мавжуд: яллиғланиш жараёнининг ривожланиши, яллиғланиш ва интоксикациянинг ҳам маҳаллий, ҳам умумий манзараси ёрқинлашиши билан биргаликда кузатилади.

Тана ҳароратининг кўтарилиши, қалтираш ёки бадан увишиши, беморнинг ҳатти-ҳаракатларида одатдан ташқари кўтаринкилик ёки аксинча, сустлик ҳолатининг, энг оғир ҳолларда эса ҳушсизланиш, баъзан эса, ҳатто ҳушдан кетиш, бош оғриғи, умумий дармонсизлик, ҳолдан тойганлик, томир уришининг


тезлашиши, қон таркибининг сезиларли даражада ўзгариши, жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилиши, артерия қон босимининг пасайиши, қоннинг кичик доирада димланиб (туриб) қолиши организмнинг яллиғланишга жавобан умумий реакциясининг белгилари ҳисобланади.


Юқорида санаб ўтилган аломатлар ёрқин ифодаланган ёки яллиғланишнинг тарқоқлик ёки маҳаллийлик хусусияти ва яллиғланишга жавобан реакция кўрсатиш қобилияти билан боғлиқ равишда унчалик кўзга ташланмайдиган хусусиятга эга бўлиши мумкин.

Жарроҳлик амалиётининг қўлланишига сабаб бўладиган инфекция пайтида тана ҳарорати 40 0С ва ундан ортиқроқни ташкил қилиши, бадан увишиши, бош оғриши, гемоглобиннинг фойизи ва эритроцитларнинг миқдори кескин камайиши, оғир ҳолларда лейкоцитлар сони 20,0-30,0-10ш/л гача ортиб кетиши мумкин. қон плазмасидаги глобулинлар миқдори кўпаяди ва альбуминлар сони камаяди, беморнинг иштаҳаси йўқолади, ичакнинг фаолияти бузилади, ахлат ажратиш фаолияти сустлашади, сийдик таркибида оқсил ва бактерия цилиндрлари пайдо бўлади. Ривожланаётган инфекция қон ишлаб чиқариш органлари фаолиятининг издан чиқишига ва натижада бемор қонининг камайиб кетиши ва оқ қон таркибининг сезиларли равишда ўзгаришига олиб келади: етилмаган шаклий элементлар пайдо бўлади, лейкоцит формуласининг чап тарафга сурилиши (сегмент ядроли ва таёқча ядроли шаклдаги нейтрофиллар сони камаяди). Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги кескин равишда ортиши яллиғланиш жараёнлари учун хос ҳодиса ҳисобланади. Шуни таъкидлашимиз лозимки, жараённинг бошланишида пайдо бўлган бу ҳол, одатда яллиғланиш жараёни бартараф этилгандан кейин ҳам кўп вақт давомида сақланиб қолади. Баъзида талоқ, жигар катталашади, кўзнинг оқи сарғиш тусга киради.

Организмнинг жарроҳлик амалиёти талаб қилинадиган инфекцияга жавобан ёрқин ифодаланган (гиперергик) реакцияси пайтида юқорида санаб ўтилган ўзгаришлар кескин даражада намоён бўлади; агар реакция ўртача ёки суст даражада бўлса, улар ўртача ва ҳатто унчалик кўзга ташланмайдиган манзарани акс эттиради. Шундай бўлсада, маҳаллий яллиғланиш жараёни йирингли инфекция пайтида сепсис ва баъзи инфекцияли касалликлар (терлама, қора оқсоқ, паратиф, сил ва бошқалар)нинг белгиларига жуда ўхшаш умумий белгиларга эга бўлган клиник манзара касб этади. Шунинг учун ҳам, бундай беморлар, асосий мақсадларидан бири бирламчи йиринг ўчоғини, ҳамда йиринг ҳосил қилувчи микроорганизмлар организмнинг ички муҳитига ўтишига хизмат қиладиган туйнукларни аниқлашдан иборат бўлган синчиклаб клиника кўригидан ўтказилишга муҳтож бўладилар. Маҳаллий яллиғланиш жараёнини бошидан ўтказаётган беморларда ёрқин ифодаланган умумий реакция юз берган пайтда нафақат инфекцияли касалликнинг мавжуд бўлиш эҳтимоли ҳақида унутмаслик, балки қонни такроран экиш йўли билан бактерияларнинг қонга ўтиши жараёнининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳам аниқланиши лозим. Айниқса, инфекциянинг бирламчи ўчоғига нисбатан жарроҳлик амалиёти қўллангандан сўнг қонда бактериялар мавжуд эканини аниқлаш, нафақат маҳаллий йирингли жараёнга жавобан умумий реакция ҳолатининг мавжуд эканидан, балки йиринг ҳосил қилувчи моддалардан заҳарланиш ҳодисаси юз берганлигини ҳам тасдиқлайди.

Организмнинг йирингли жараёнга жавобан умумий реакциясининг сепсисдан асосий фарқи шундаки, йиринг ўчоғи очилган ва яхшилаб дренажлаш учун шароит яратилган тақдирда унинг барча белги-аломатлари кескин суръатда камаяди ёки йўқ бўлиб кетади; сепсис ҳодисаси юз берганда эса йиринг ўчоғи очилган ва яхшилаб дренажлаш учун шароит яратилгандан кейин ҳам деярли ҳеч нарса ўзгармасдан қолаверади. Организмнинг маҳаллий йирингли инфекцияга жавобан умумий реакцияси даражасини аниқлаш беморнинг аҳволини, яллиғланишнинг ривожланиш хусусияларини тўғри баҳолашда ва инфекциянинг келтириб чиқариш эҳтимоли бўлган асоратларни олдиндан тахминлашда катта аҳамият касб этади.

Эндоген интоксикациянинг клиник белгилари унинг оғирлик даражасига боғлиқ: интоксикация қанчалик кучли бўлса, у шунчалик оғир кўриниш касб этади. Енгил даражада интоксикацияланиш пайтида тери пардаси рангсизланади, оғир даражадаги интоксикация пайтида эса, у аксинча, бўзарган тус олади; юз терисининг кўкариши (акроцианоз) ёки қизариши (гиперемия) ҳодисаси кузатилади. Томир уриши тезлашиб бир дақиқада 100-110 мартагача бўлган кўрсаткични ташкил қилади, артерия қон босими пасаяди. Нафас олиш қийинлашиб, бир дақиқада 25-30, оғир интоксикация ҳолларида эса 30 мартани ташкил қилади. Марказий асаб тизими (МАТ) фаолиятининг бузилиши интоксикациянинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади: токсемия ҳодисаси юз берганда, дастлабки енгил димоғчоғлик ҳолати кайфиятнинг тушиб кетиши ёки асабий ғалаён билан алмашиниши мумкин. Бир кеча кундуз ичида сийилган сийдик миқдорини аниқлаш интоксикациянинг оғирлик даржасини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади: оғир интоксикация пайтида сийдик миқдори камаяди, ўта оғир ҳолларда эса олигоурия (жуда кам сийиш) ёки анурия (сийдикнинг бутунлай тўхтаб қолиши) ҳодисаси юз бериши билан биргаликда кечадиган буйрак етишмаслиги келиб чиқиши мумкин.

Интоксикацияни сифатловчи лаборатория синамалари ичида, қонда сийдикчил, чириган жисмлар зарралари, полипептидлар, айланадиган иммун комплекслари миқдорининг, қон зардобида оқсиллар парчаланиши фаоллигининг ортиб кетиши кабилар муҳим ўрин тутади. Оғир интоксикация ўсиб борувчан камқонлик, лейкоцит формуласининг чап тарафга силжиши, қонни шакллантирувчи элементларнинг токсик доначалар шаклини олиши, гипопротеинемия (қон плазмаси таркибида оқсиллар миқдрорининг камайиши) ёки диспротеимия билан биргаликда кузатилади.

Йирингли-яллиғланиш касалликларига ташхис қўйишда махсус тадқиқот усуллари – санчиб тешиш, рентген ва эндоскопия, қон, сийдик, зардобни лабораторияда клиник ёки биохимия текширувидан ўтказишдан фойдаланилади.

Микробиология тадқиқотлари нафақат қўзғатувчининг тури ва унинг касалик туғдирувчи хусусиятларини, балки микроорганизмларнинг бактерияларга қарши дори-дармонларга таъсирчалигини аниқлашга ҳам имкон беради. Йирингли-яллиғланиш касаллиги билан оғриётган беморни ҳар томонлама кўрикдан ўтказиш пайтида мақсадга йўналтирилган ҳолда танлаб олинган иммун терапиясини қўллаш мақсадида иммун ҳолатини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Шикастлар ва жарроҳлик амалиёти қўлланишини талаб қилинадиган ўткир касалликларни бактерияга қарши оқилона танлаб олинган даво усулларини қўллаш билан биргаликда ўз вақтида ва тўлақонли даволаш, нафақат йирингли инфекция касаллиги билан оғриган беморларнинг сонини камайтиришга, балки йирингли касалликларнинг классик кечиш тартибини ўзгартиришга ҳам имкон берди.

Бактерияларга қарши даволаш усуллари кенг қўлланаётган ҳозирги кунларда беморнинг касалхонага ётқизилишидан аввал, баъзан врач томонидан тайинланмагани ҳолда кенг қўлланилаётган бир вақтда, жарроҳлар кўпинча беморларнинг тана ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши кузатилмагани, қонда лейкоцитлар сони ортиб кетмагани, СОЭ кам деярли ўзгаришга учрамагани, интоксикация ҳолати суст даражада ифодалангани ва бошқа кучли интоксикацияланиш белгилари мавжуд бўлмагани ҳолда ўтказиб юборилган йирингли жараён (йирингли кўричак, ўт пуфаги бўшлиқларига йиринг йиғилиши, перитонит, йирингли плеврит, сут безининг яллиғланиши, ёғ клетчаткасининг яллиғланиши ва ҳоказолар) билан касалхонага ётқизилишининг гувоҳи бўлмоқдалар.

Йирингли жараённинг муайян белги-аломатларидаги юқорида таъкидлаб ўтилган ўзгаришлар, айниқса қорин, кўкрак қафаси ва бошқа азолар бўшлиқларида йиринг ўчоғи мавжуд бўлганда, касалликка ташхис қўйишни мутлақо мушкуллаштириб юбориши мумкин. Фақат йирингли-яллиғланиш касалликлар билан оғриётган беморларни ҳар томонлама кўрикдан ўтказишгина касалликка тўғри ташхис қўйиш, ҳамда яллиғланиш жараёнининг хусусиятларини ва тарқоқлик даражасини аниқлаш имконини беради.

^ УМУМИЙ ДАВОЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Яллиғланиш касалликларини даволаш умумий даволаш тамойиллари ва касаллик жараёнлари (ёғ клетчаткасининг яллиғланиши, абсцесс, перитонит, плеврит, артрит, остеомиелит)ни маҳаллийлаштиришни ҳисобга олинган ҳолда олиб борилади.
^ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ қЎЛЛАНИШИ

ТАЛАБ қИЛИНАДИГАН ИНФЕКЦИЯ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН О/РИГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ

АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

1) даволаш чора-тадбирларининг этиотроп ва патоген йўналтирилганлиги; 2) олиб борилаётган даволаш чора-тадбирларининг комплекслилиги; 3) даволаш чора-тадбирларининг организмнинг ўзига хос хусусиятларини, ҳамда яллиғланиш жараёнини маҳаллийлаштириш ва унинг ривожланиш босқичларини ҳисобга олинган ҳолда амалга ошириш.

Консерватив усулда даволаш. Яллиғланишнинг бошланғич босқичида даволаш чора-тадбирлари микрофлорага қарши курашиш (бактерияларга қарши даволаш чора-тадбирлари)га ва яллиғланиш жараёнига таъсир кўрсатиш воситалари тескари ривожлантириш ёки уни чеклашга эришишга қаратилади. Бу даврда консерватив даволаш воситалари – антибиотиклар, антисептик, яллиғланиш ва йиринг оқишига қарши воситалар (энзимотерапия), физиотерапия: иссиқлик билан даволаш муолажалари (грелка, компресслар), ултрабинафша нурлар билан нурлантириш, ултраюқоричастотали (УЮЧ) даволаш усули, доривор моддалар электрофорези, лазер усули билан даволаш ва бошқа даволаш усуллари қўлланади. Касал аъзо учун тинч шароит яратиб берилиши: оёқ-қўллларни тахтакачлаш (иммобилизация), фаол ҳаракатларнинг чегараланиши, ўринда ётиб даволанишга асосланган кун тартиби даволашнинг асосий шартлари ҳисобланади.


Тўқималардаги яллиғланиш инфилтрациясининг бошланғич даврида новокаин блокадаси – оёқ-қўлларнинг айланувчан (ғилофли) блокадалари, ретромаммар ва бошқача усулдаги блокадалар қўлланади.

Интоксикациясизлантириш мақсадида суюқ дориларни қон томирига юбориш (инфузия), қон ва қоннинг ўрнига ўтувчи суюқликларни қуйиш ва бошқа даволаш усулларидан фойдаланилади.


^ Разрезы кожи при флегмонах кисти

Хозирги вақда йирингдонларни хирургик даволашнинг турли усуллари мавжуд:

А) радикал хирургик ишлов бериш, дренажда бирламчи чок қўйиш

Б) йирингдонга хирургик ишлов бериб, дастлабки иккиламчи ва кечиктирилган чок кўйишга тайёрлаш.

Шуни эсда тутиш керакки, бирламчи-кечиктирилган чок деганда, жароҳатда грануляция пайдо бўлгунга қадар хирургик ишлов беришдан 5-6 кундан кейин қўйиладиган чокка айтилади.

^ Эрта иккиламчи чок бу – грануляция билан қопланган ҳаракатчан қирғоқларда чандик райдо бўлгунга қадар кўйилган чокка айтилади.

Кечки иккиламчи чок бу – чандик пайдо бўлгандан кейин қўйиладиган чокка айтилади.

В) йирингдонни дренажлаб ювиш.

Ювиш учун водород пероксид эритмасининг 0,002%, фурациллиннинг 1: 5000,1%ли диоксидин, 0,05% хлоргексидин, 0,1-0,5% калий перманганат ва бошқа препаратлар қўлланилади.

Икки усул: ёпиқ ва очиқ усул қўлланилади.

Агар яллиғланиш жараёни тўқималарда сезиларли даражадаги яллиғланиш белгиларисиз абсцесснинг пайдо бўлиши билан кузатилувчи йирингли босқичга ўтиб улгурган бўлса, у ҳолда йирингни олиб ташлаш ва йиринглаган жой (абсцесс)ни тозалаш консерватив воситалар – абсцессни санчиб тешиш, антисептик эритмалар ёрдамида йирингни олиб ташлаш ва йирингдан бўшаган бўшлиқни тозалашни абсцесс бўшлиғини санчиб тешилган канал орқали дренажлаш йўли билан амалга ошириш мумкин. Даволаш мақсадида санчиб тешишдан фойдаланиладиган консерватив даволаш усули тананинг табиий бўшлиқларида йиринг тўпланганида: йирингли плеврит, йирингли артрит, юрак олди халтачаси (перикард)нинг яллиғланиши касалликларида ҳам қўлланади.

Жарроҳлик амалиёти. Яллиғланиш жараёнининг йирингли босқичга ўтиши, консерватив усуллар билан даволашнинг самара бермаслиги жарроҳлик амалиётини қўллаган ҳолда даволашни шарт қилиб қўядиган омиллардан ҳисобланади.

Маҳаллийлашган йирингли жараённинг умумий йирингли инфекция (сепсис)га айланиши хавфи, йирингли шикастнинг мавжудлиги жарроҳлик операциясини четлаб ўтиш мумкин эмаслигини шарт қилиб қўяди.

Юқори ҳароратли иситма, яллиғланган соҳадаги ўсиб борувчан интоксикация ёки тўқималарнинг чириб емирилиши, тўқималарнинг ўсиб борувчан шишиши, оғриқлар, бирлашган лимфангит, лимфаденит, тромбофлебитнинг мавжудлиги яллиғланишнинг оғир ва авж олиб бораётган кўринишда кечишига хос белгилар ҳисобланади.

^ Методы лечения гнойных ран.

Йириндон (абцесс ёки флегмона) очилгандан кейин бирламчи йирингли жароҳотга айланади.

А) антисептикнинг пульсацияланувчи оқими усули;

Б) жароҳатга ультратовуш билан ишлов бериш усули;

В) вакуумли ишлов усули;

Г) жароҳатга лазерли нурланиш билан ишлов бериш (гелий неонли, углерод оксидли лазер) ;

Д) медикаментоз даво;

Е) йирингли жароҳатларни эркин тери пластикаси;

Ё) йирнгли жароҳатларни битишини клиник- лаборатор усуллар билан назорат усули;


Йирингли-яллиғланиш касалликлари билан оғриётган беморларни жарроҳлик амалиётидан фойдаланган ҳолда даволаш асосий даволаш усули ҳисобланади. Операцияга тайёргарлик, оғриқсизлантириш билан боғлиқ масалалар тегишли бобларда баён қилинган. Жарроҳлик амалиёти қўлланадиган соҳа (операция пайтида кесиладиган жойнинг ҳажми) мумкин қадар қисқа, ҳамда йиринг ва чириган (ўлган) тўқималарнини олиб ташлашга имкон берадиган даражада даражада кенг, кесик эса, операциядан кейинги даврда йирингнинг яхши оқишини таъминлаш мақсадида, абсцесснинг қуйи қисмида бўлиши лозим. қатор ҳолларда йиринглаган жой нина ёрдамида – олдиндан санчиб тешиш, йиринг олиб ташлангандан кейин эса нинани олиб ташланмасдан тўқималарни у билан кесиб ажратиш орқали очилади. Чириган (ўлган) тўқималарни янада кўпроқ олиб ташлаш учун, улар кесиб олингандан сўнг лазер нури ёки ултратовуш кавитациясидан фойдаланилади. Йирингли бўшлиқ антисептик эритмалар билан яхшилаб ювиб тозаланади. Жарроҳлик амалиёти жароҳатни дренажлаш билан якунланади.


Адабиётлар:

  1. Баиров Г.А. Рошаль М.М Гнойная хирургия у детей. Руководство-Медицина 1991-267б.

  2. Баиров Г.А. Срочная хирургия у детей – Л: Медицина. 1997-419 б.

  3. Каипов Ф.И. и др. Флегмона новорожденных. Л: 1971-11 б.

  4. Исаков Ю.Ф. Детская хирургия 2004 – 314 б.

  5. Видар УЗИ.

  6. Интернет маълумотлари.





Похожие:

Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconМаърузанинг мақсади Талабаларда бош мия нервларининг тузилиши ҳақидаги билимларни шакллантириш, уларнинг одам организмидаги ахамиятини тушинтириш. Маърузанинг қисқача мазмуни
Мавзу: Бош мия нервлари ҳақида умумий маълумотлар Уларнинг вазифавий анатомияси ва ёшга қараб ўзгариши
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconСеминар ва матбуот анжумани
Давлат солиқ хизмати органлари зиммасига солиқларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш билан бир қаторда, солиққа...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconТЎгаракнинг мақсади, шакллари, унга қЎйиладиган талаблар ҳамда тўгарак раҳбарининг иш ҳужжатлари ва уларни юритиш тартиби” юзасидан тавсия
Тўгарак машғулоти муайян миқдордаги доимий ўқувчилар таркиби билан қатъий тартибда уюштириладиган ва аниқ мақсадга йўналтирилган...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади icon1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconМехнат ва унга хак тулаш хисоби
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хисоби олдида мехнат меъёри ва унга хак тулашни хисобга олиш, назорат қилиш вазифалари...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconМаркетинг тушунчаси, турлари ва стратегияси. Маркетинг имкониятларини урганиш. Корхона бозорлари
Маркетинг конструктор, мухандис, иктисодчи ва бошка мутахассисларга бозор эхтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconЎзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconТошкент шаҳар сергели тумани
Ктк”, методика натижаларини иловадаги жадвал асосида жадвал ва диаграмма шаклида 2011 йил 20 февралига қадар синфлар кесимида туман...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Д. Д. О”, “Ўқувчиларни касбга йўналтирилганлигини аниқлаш” методика натижаларини жадвал ва диаграмма шаклида 2011 йил 28 февралига...
Маърузанинг мақсади: Субординатор ушбу мавзуни ўрганиш давомида касалликнинг аниқ аломатларига қараб ўз вақтида ташхис қўйиш, бемор касалхонага ётқизилгунга қадар унга ёрдам кўрсата олиш имконига эга бўлади iconМутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа
Инсон секин – аста шахс деган мақомга эга бўлади. Шахслар эгаллаган билимлари ҳажми ва одамлар тақдирини ўзгартира олиш доирасига...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации