Документы



Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа icon

Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа

НазваниеБаркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа
Дата25.06.2013
Размер108.19 Kb.
ТипДокументы
скачать

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ (2С)

Режа:

1. Баркамол авлод тарбияси мақсадлари.

2. Келажак авлод тарбиясида истиқлол мафкурасининг ўрни.

3. Шахс камолотида инсоний фазилатларнинг ўрни.

4. Баркамол авлод тарбиясининг таркибий қисмлари.


Баркамол инсонни тарбиялаш - мустақил Ўзбекистон Республикасининг бош мақсади.

Инсон шаъни, аввало, ўзини ҳимоя қилиш, ўз қадрини билишдан бошланади. Шу маънода, халқнинг ўзини қадрлай билиши ғоят муҳимдир. Чунки “ ўзини қадрлайдиган халқ ҳеч қачон тақдирини бировга боғлаб қўймайди “. Ўзини билган одам Ватанига хиёнат қилмайди. Унинг қалбида эл – юртига хиёнат қилувчи ориятсиз кимсаларга нисбатан чексиз нафрат яшайди. “ Одамларимиз, жамиятимиз мафкурасида Ватан, юрт ғояси устувор бўлмоғи керак, - деб ёзади Ислом Каримов, - Миллий ғурур, миллий ифтихор ҳар қандай ишимизнинг пойдевори бўлмоғи керак. Бу муқаддас ғоялар, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаронинг ҳаётига, онгига сингмоғи, ҳар биримиз учун энг катта таянчга, энг катта ишончга, борингки, ҳақиқий иймонга айланиши керак ”.

Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари: мамлакат мустақиллиги, юрт тинчлиги, миллатлараро тотувлик, фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакат аҳолиси ва ҳар бир оила, маҳалла – куйнинг фаровонлигини таъминлашдан иборатдир.

Миллий мафкурада халқимизнинг умумий манфаатлари, орзу – умидлари мақсад ва интилишлари ўз аксини топади. Президент Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадини шундай белгилайди: “ Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт – саодати учун доимо маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойилликни ҳаёт мезонига айлантириш - миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир”.

Тарихга назар ташласак, буюк шахсларнинг фаолияти моҳир ташкилотчилик, теран билимлилик билангина эмас, балки уларнинг ахлоқи ва одоби билан ҳам юксак маъно – мазмун касб этган. Одоблилик бошқаларнигина эмас, ўзини ҳам ҳурмат қилиш деганидир. Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга кўра, инсоннинг комиллиги, аввало, унинг ахлоқий етуклигида, аждодлар меросини чуқур ўрганиб, уни бойитиш, катта – кичикка эҳтиром кўрсатиш борасидаги ҳаракатларида кўзга кўринади. Комиллик даражасини ҳар ким ўзича белгилай олмайди. Комиллик ҳар бир шахснинг ўзидан кўра бошқаларга яхшироқ маълум бўлади. Комил инсон – қуллик, мутелик, боқимандаликдан батамом халос бўлган инсон. Чунки инсон бировга қулдек эргашса, демак ижтимоий жиҳатдан у хеч нарсага эришмаган бўлади. Комил инсон ўз маслаги, Ватани, халқи манфаатларига ёт, зарарли ғояларни тарқатаётган кимсалар ортидан кўр – кўрона эргашиб кетавермайди, огоҳ ва фаол бўлади.

^ Келажак авлоднинг илмий, маданий - маърифий, маънавий-ахлоқий салоҳияти.

Инсоннинг азизлиги унинг ўз ҳатти – ҳаракатларини ўзи мустақил идора этишига имконият берувчи ақл – заковат ато этилгани билан боғлиқдир. Яъни, инсон ўз ақл – идроки ёрдамида оламни гуллатиб – яшнатади. Аммо бу ақл – идрокда нафақат яшнатувчи, балки вайрон этувчи куч ҳам мавжуд. Ҳаётда эзгулик ҳукмрон бўлиши учун ақл яхшиликка, адолатга хизмат қилиши зарур. Бунинг учун эса у соғлом маънавият измида бўлиши лозим. Шу туфайли ота – боболаримиз ақл – идрокни ёвузлик қўлига тутқазмасликка ҳаракат қилганлар, уни маънавият билан , иймон – эътиқод, инсоф ва диёнат билан бошқаришга алоҳида эътибор берганлар. Шу боис Темур салтанатида илм – маърифат юксак қадрланган, инсоннинг шаъни, ор – номуси эъзозланган, инсон ва унинг мол – мулки давлат муҳофазасига олинган, қароқчилик, ўғриликка кескин барҳам берилган эди. Соҳибқирон бобомизнинг: “Менинг салтанатимнинг у четидан бу четига, бошида олтин тўлдирилган лаганни ёш бола кўтариб ўтса ҳам, унинг мулкига ҳеч кимса дахл эта олмайди”, - деган сўзлари ҳаётий хақиқат эди.

Истиқлол мафкураси кишилар онгига сингдирилиши билан уларда Ватан тақдири учун масъуллик, ягона Ватан туйғуси шаклланади. Чунки шахсий ғоя ва манфаатлар ва интилишларини акс эттиради. “Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни инсон ўзлигини англагани, насл – насабини билгани сари юрагида қанча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртига муҳаббат, садоқат ҳам шу қадар чексиз бўлади”.

^ Жамият ва шахс камолотида иймон, эътиқод, меҳр-оқибат, ахлоқ-одоб каби инсоний фазилатларнинг ўрни.

Бундай олижаноб инсоний фазилат аслида халқимизнинг қонида бор. Фақат тарихимизнинг муайян даврларида, ёт ҳукмрон мафкуралар тазйиқи остида улар тўла намоён бўла олмаган. Шунинг учун ҳам биз иймон – эътиқод, инсоф – диёнат, хайр – саховат, ҳалоллик, меҳр – оқибат, шарму ҳаё каби шарқона фазилатларни, улардаги инсон учун ибрат бўладиган жиҳатларни эъзозлашимиз, ривожлантириб, умуминсоний қадриятлар даражасига кўтаришимиз, уларни тарғиб этишимиз лозим. Бизнинг халқимизга хос меҳмондўстлик, уй – рўзғор юритиш маданияти, оиладаги, қариндошлар, дўсту биродарлар ўртасидаги самимий муносабатлар шу каби одат – удумларнинг ибратли жиҳатлари кўп. Бу қадриятларни ардоқлаб, авлодларга етказиш керак, албатта. Лекин, бу барча урф – одатларимиз ҳам бирдек ибратли дегани эмас. Айникса, баъзи фуқароларимиз миллий қадриятларимизга зид бўлган манманлик, ўзини кўз – кўз қилиш, исрофгарчилик, ортиқча дабдабабозлик, юзаки хушомадгўйлик каби қусурлари билан яхши анъаналаримизга ҳам доғ туширадилар. Шунингдек, ортиқча уятчанлик, журъатсизлик, ўз фикрида тура олмаслик ҳам инсон учун жиддий камчиликдир. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ҳар нарса ўз меъёрида бўлгани яхши. Меъёридан ошмаган удумлар ҳамма учун фойдали бўлиб, ўзида миллатнинг қалбини, қиёфасини, ички дунёсини акс эттиради;

Халқ эътиқоди ва унинг руҳи шундай қудратли таъсир кучига эгаки, у ҳар бир соғлом фикрловчи инсонни ижодий фаолиятига, касб – корнинг ҳалол бўлишига замин яратади. Ўзбек халқи ана шундай илоҳий марҳаматга сазовор бўлган, ўз миллий эътиқодига эга миллатлардан биридир. Буни биз буюк инсонлар, мутафаккирлар тимсолида кўрсак бўлади. Чунки, халқ руҳи ва ундаги эътиқодни миллатнинг энг илғор вакиллари, мутаффаккирлари ифода этади. Масалан, Амир Темурнинг давлат қурилиши ва саркардалик бобидаги юксак иқтидори халқимиз руҳиятидаги салоҳият ва имконият ифодаси бўлган Алишер Навоийнинг ижоди ҳам халқ эътиқодининг ўлмас намунасидир.

Баркамол авлод тарбиясининг ақлий, ахлоқий, ғоявий-сиёсий (мафкуравий), эстетик, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик меҳнат ва касб-кор, диний, бадиий каби таркибий қисмлари.


^ Ақлий тарбия - маънавий баркамол инсон тарбиясининг етакчи таркибий қисми ҳисобланиб, унинг мазмунида ёш авлодни табиат, жамият тараққиёти қонунлари, киши тафаккури ҳақидаги билимлар тизими билан таништиришга қаратилган ва мазкур билимлари асосида, ўқувчи – ёшларда илмий дунёқараш асосини шакллантиришга қаратилган тарбиядир. Ақлий тарбия ёшларни ақл – заковатли, объектив дунёни яхлит идрок этадиган, ўзлигини англаб етадиган, ўз олдига турган вазифаларни онгли бажара оладиган, инсоний қадр – қийматни улуғлайдиган қилиб тарбиялашга қаратилган. Зеро, инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатларидан бири ҳисобланган Ҳадис китобларида ҳар бир мўмин – мусулмон учун илмнинг нақадар зарурлиги баён этилган. Ҳар бир жамият мафкурасиз бўлмайди.

Мафкура – бу бир ижтимоий гуруҳ ёки миллатнинг туб манфаатларини назарий асословчи ва ҳимоя қилувчи фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний қарашларнинг бир тизимидир.

Истиқлол мафкураси асрий миллий қадриятларимизга ва янги вужудга келган ва келаётган, халқимизнинг бугунги ва келажакдаги манфаатларини ифодалайдиган фикрларга – халқ тафаккурларга асосланади.

Илғор мафкура ёшлар томонидан қанчалик кенгроқ ўзлаштирилса, уларнинг онгига сингдирилса шунчалик моддий куч ва яратувчанлик қудратини касб этади.

^ Ахлокий тарбия – ёшларни маънавий жихатдан камолотга етказувчи, улар онгида ахлоқий қонун қоидаларини сингдириш жараёнидир. Ахлоқ тарбия инсоннинг маданий ва маънавий устунлигини, фаоллигини кўрсатишга хизмат қилади.

^ Эстетик тарбиянинг мақсади – ўқувчиларни воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, кишиларнинг ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги, турмушдаги гўзалликни идрок қилиш ҳамда тўғри тушунишга ўргатишдан иборат. Бу мақсад ўқувчиларда, бадиий дидни ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётга гўзалликни олиб кириш қобилиятларини тарбиялашни вазифа қилиб қўяди.

^ Хуқуқий тарбия - инсоннинг жамиятдаги ўрни, ҳатти - ҳаракати, фаолиятини танлашда йўл - йўриқ кўрсатади. Барча миллатлар сингари ўзбеклар ҳам азалдан ҳуқуқий маданиятга эга. Жумладан, «Қуръони карим», «Ҳадислар»да қонун қоидалар асосида ҳуқуқий тарбия негизларини қуриш мумкин. Тарихдан ислом олими, фақих (конун-қоида) Бурхониддин ал - Марғилоний 573 йили (милодий 1170-йил) хуқуқий тарбия борасида «Ал-ҳидоя» асарини ёзгани маълум. Асар кўпгина оврупа тилларига таржима қилинган. 1930 йилгача Марказий Осиёда ҳуқуқий тарбияга доир энг йирик манба бўлиб ҳисобланган. Шўро ҳукумати ўзининг ҳуқуқий тузилишини барпо қилгандан кейин у шариат қонун-қоидаси сифатида бекор қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин қадриятлар тикланди. Бебаҳо асарлар қайта - қайта ўрганилиб, ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Педагогларнинг хуқуқий тарбия борасидаги асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат, деб ўйлаймиз. Мақсад - давлатимизнинг «Ягона демократик давлат барпо қилиш» вазифасини амалга ошириш учун қилаётган саъи-ҳаракатларига фаол иштирок этиб, ёш авлод онгига миллий ғоя ва мафкура асосларини тўғри сингдириш, мустақил фикрлай оладиган, юксак фуқаролик ҳис-туйғуларини мужассамлаштирган баркамол авлодни тарбиялаш.

Вазифалар:

1.Талабаларга ҳуқуқий тарбияга оид асар ва ҳужжатларни ўргатиш. Жумладан “Туркистон вилоятини бошқариш хақидаги муваққат Низом”(1865-йил)”, Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқарув ҳақидаги Низом”(1867-йил)”, Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” (1886-йил). Чор Россияси Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги тузилган шартномалар, Туркистон генерал - губернатори томонидан тасдиқланиб, хонлик ва амирлик ҳудудидаги рус фуқароларининг ҳуқуқларини, мулкларини, шахсини ҳимоя қилиш ҳақидаги ҳужжатлар ва ҳоказо.

2. Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқитувчилар томонидан ХII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида қабул қилган «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»ни ҳуқуқий тарбиянинг дастури сифатида ўрганиш.

3.Талабаларда ўз хуқуқ ва бурчини тўғри тушунишни шакллантириш мақсадида, таълим ва тарбия ишларида «Ҳуқуқий тарбиянинг йўналишини кучайтириш».

4. Оммавий ахборот воситаларида бериб борилаётган янгиликлар, қарорлар, Низомлар билан талабаларни таништириб, бу борада улар фикрини

тўғри шакллантириш.

5. Давлат рамзлари маъносини пухта тушунтириш.

6. «Тарбияси қийин» ўсмирлар билан алоҳида ҳуқуқий тарбиявий ишлар олиб бориш .

7. Жойларда хуқуқий билимларни тарғиб қиладиган хоналар ташкил қилиш.

8.Талабаларнинг суд, прокуратура ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари билан мунтазам учрашувларни ташкил қилиш .

^ Иқтисодий тарбия - талабаларда тежамкорлик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, ишбилармонлик хислатларини таркиб топтириш ва бу борада мустақил фикрлай олиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Иқтисодий тарбияга азалдан эътибор қаратилган. Масалан, Муҳаммад Ибн Ал – Хоразмий фикрича, ҳар бир инсон ҳисоб илмини билиши ва ўз илмига пишиқ бўлиши керак, шундагина у ўз меҳнатининг натижаларини ўлчовлар орқали аниқлай олиши мумкин. Абу Наср Ал – Фаробий инсон ўз ихтиёрларини қондириш учун жуда кўп одамлар билан иқтисодий алоқада бўлиши кераклигини таъкидлаган. Унинг фикрича, «Инсон ўз маблағини тўғри сарфлашни билиши керак. Пул сарфлашда қизғанчиқлик қилиш хасисликка олиб келади. Пулларни режасиз ишлатиш эса – инсонни бебошликка етаклайди»(Ал – Фаробий. Социално – этические гранты. Алма – Ата, 1973. с 17 – 18.)

Абу Али ибн Сино таъкидлашича, иқтисодий тарбияни оиладан бошлаш керак. Талабаларга иқтисодий тарбия бериш мақсадида биз кенг ва тўғри йўналтирилган вазифаларни ўз олдимизга қўйишимиз зарур:

  1. Иқтисодий география дарсларида иқтисодий тарбияга оид мавзуларни чуқурроқ тушунтириш.

  2. Ҳозирги кунда ўқувчилар нутқидан ўрин олаётган атамаларни касбларга боғлаб ўргатиш.

Иқтисодий тарбия усуллари хилма - хилдир. Жумладан, суҳбат, маъруза, амалий машғулотлар, саноат шахобчаларига саёҳат ўтказиш, солиштириш, ҳисоб – китоб қилиш ғоятда таъсирчан услублар ҳисобланади. Ўқувчиларда иқтисод борасида ижодий фикр юритишни шакллантиришда дарслар ва дарсдан ташқари машғулотлардан унумли фойдаланиш лозим. Ўқувчиларни қай даражада иқтисодий тарбия топганликлари ўқитувчилар томонидан кузатилиб борилиши керак.

^ Экологик тарбияга ҳам ота - боболаримиз чуқур масъулият билан қарашган. Масалан, атроф – муҳитни ифлос қилмаслик мақсадида, ахлат ташлаш, чиқиндиларни ташлаш учун алоҳида чуқурлар қазилган, ҳожатхоналарни ариқ, сой, булоқ сувларидан узоқроқ жойда ковлашган, турли эҳтиёжлар учун фақат қуриб қолган дарахтларни кесишган, ҳайвонларни азоб бериш, қушлар уясини бузишни, гуноҳ санашган. Бу борада оилада «Сувга тупурма, уни ифлос қилма, чунки барча жониворлар уни ичиб баҳра олади», «Гуллаб турган мевали дарахтнинг шохини синдирма, у мева беради, уни ўзинг истеъмол қиласан», «Пишиб етилмаган узумни узма, агар узсанг катта гуноҳ иш бўлади, чунки унда аҳли мўъминнинг насибаси бор», деб тарбия берилган.

Экологик таълим ва тарбия бериш тизими болалар боғчаларида, умумий таълим мактабларида, кейинги таълим босқичларида ҳамда меҳнат жамоаларида давом эттирилади. Бу ўринда ҳаётий мисоллар орқали ҳозирги пайтда оилаларда экологик саводхонликнинг пастлиги уқтирилади. Масалан, ҳозир кўплаб одамлар молларини экинзорларда, боғларда ҳатто мевали ва манзарали дарахтларга боғлаб боқадиган бўлиб қолишмоқда . Ахир ўтмишда халқимиз буни нотўғри деб, қарашган. Ёки оилавий дам олишга чиқилганда ўт – ўланлар пайҳон қилинмаган, қир – адирларда шиша синиқлари, овқат қолдиқлари ташлаб кетилмаган. Дарахтларга, ўсимликлар оламига, ҳайвонларга зарар келтирилмаган. Экологик тарбия беришни тайёрлашнинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Атроф муҳит ва унинг шахс маънавий дунёсига таъсири;

- Табиат ва унинг аҳамиятини аниқлаш;

- Табиатга муҳаббатни ривожлантиришда мактаб ва оиланинг ҳамкорлиги;

- Ўз ноҳиясини, шаҳрини, қишлоқ ва мактаби ҳовлисини кўкаламзорлаштиришга, ҳатто, синф, синф хонасидаги ўсимликларни ҳам парваришлашга қизиқишларини ошириш;

- Атроф – муҳит муҳофазаси, бунда болаларнинг вазифалари;

- Табиатни муҳофаза қилишда ота – оналарнинг намуналари;

- Ёшларни экологик тарбиялашда миллий анъана ва удумларни қайта тиклаш, уларга эътиборни кучайтириш.

- Оиладаги, мактабдаги табиатни, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини эъзозлашга ўргатиш, жонивор ва қушларни парвариш қилиш;

Тарбиячи ўзини шундай тутиши лозимки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияласин. У айни вақтда нимани истамаслигини ҳар доим билиши керак. Агар тарбиячи буни билмаса, у кимни тарбиялаши мумкин?

Меҳнат - тарбиянинг таркибий қисмидир. У кишининг ва кишилик жамиятининг энг зарур яшаш шартидир. Меҳнат барча бойликларни манбаи бўлиши билан бирга, у инсон ҳаётининг мазмуни ҳамдир.

“Меҳнат кишилар ҳаётидаги дастлабки шарт – шароитдир», - деган эди Ибн Сино. Шунинг учун ҳам биз инсонни меҳнат таъсирида яралади дейишга маълум даражада ҳақмиз. Меҳнат – бу моддий ва маънавий маданиятнинг, ижтимоий тараққиётнинг теран негизидир.

Меҳнат тарбияси инсоннинг, халқнинг, давлатнинг моддий ва маънавий бойликларини кўпайтиришни, кишиларни бунга тайёрлашни мақсад қилиб қўяди.

^ Ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва йўналтириш педагогика фанининг бош вазифаси сифатида.

Касбга нисбатан қизиқишни вужудга қелтириш ўқитувчининг педагогик фаолияти билан бевосита боғликдир. Меҳнат таълимини турмуш билан боғлаш, уйғунлаштириш, ўқувчиларнинг индивидуал – типологик, ёш даврлари хусусиятлари, техник қобилиятлари, интеллектуал даражалари ва имкониятларини ҳисобга олиш ижобий самара беради. Чунки, ҳар бир касб – ҳунар шахсдан иродавий зўр беришни, ақлий жиддийликни, чидам ва сабр – тоқатни талаб қилади. Барча қийинчилик ва синовларга бардош бера оладиган йигит – қизларгина мазкур танланган касбга нисбатан яроқли деб топилади. Меҳнат таълими эса худди ана шунинг амалий томонини ўзида акс эттириш имкониятига эга. Таълимни оқилона, оптимал йўл билан ташкил қилиш ва олиб бориш турли ёшдаги мактаб ўқувчиларида меҳнат онгли муносабатни таркиб топтириб, касб – ҳунарга нисбатан қизиқиш ҳиссини уйғотади.



Похожие:

Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconЁш пазанда” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconБаркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида
Республикасида 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани муносабати билан
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconЁш қандолатчи” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconХалқ таълими вазирлиги буйруғи №259. 3 сентябрь 2012 й
Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб “Баркамол...
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconКасб-ҳунар коллежларида маънавий маърифий тарбия ишларини ташкил этиш. (2С) Режа
Касб – ҳунар коллежларида маънавий – маърифий тарбиянинг тузилиши, мақсад ва вазифалари
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconМенинг оилам” мавзусида Ўтказилган расмлар ва фотосуратлар
Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг 2012 йил 12 октябрдаги 58-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва ушбу буйруқ...
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа icon«энг яхши болалар майдончаси» танловини ўтказиш низом и I. Мақсад ва вазифалари
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 декабрдаги 304-сон қарори ижросини таъминлаш
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconДокументы
1. /Баркамол авлод ма?ола.doc
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconДокументы
1. /Баркамол авлод маъруза.doc
Баркамол авлод тарбиясининг мақсад ва вазифалари (2С) Режа iconДокументы
1. /Баркамол авлод 2010 буклет 2.doc

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации