Документы



Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш icon

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш

НазваниеХисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш
страница3/4
Дата24.06.2013
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4

^ 2.3 Бухгалтерия хисобининг предмети ва методи.

Жамият тараққиёти содир бўлаётган воқеа ва ходисалар алоҳида ёки бир-бири билан боғлиқ ҳолда ўрганилади ва унинг натижасида тарққиётга ижобий ва салбий таъсир қилган омиллар шаклланади. Иқтисодий жараёнлар бевосита жамият ишлаб чиқиш, сотиш жараёнларини ўз ичига олса ҳам, ҳар бир иқтисодий ўзгариш маблағлар харакати билан боғлиқ амалга оширилса у ёки бу маблағга бўлган талаб ўзгариб боради.

Бирор бир ходиса ва жараёнини ўрганишда махсус усул ёки усуллар йиғиндисидан фойдаланилади бу усул ёки усуллар йиғиндиси ёки бу фаннинг усул сифатида ишлатилади. Хар – бир фан ўз предменти ва усулига эга бўлган алоҳида фан сифатида ўрганилади. Бухгалтерия хисобида тиъминот, ишлаб чиқариш сотиш жараёнларида амалга оширилган хўжалик жараёнлари ўрганилади амалга оширишга хўжалик жараёнларини ўрганишда турли усуллардан фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисобида ўрганиладиган усулларнинг хусусияти шундаки улар биринчидан маблағларнинг тўлиқлигини таъминлашга қаратилгандир, иккинчидан маблағлар баҳоланади, таннархи аниқланади.

Бухгалтерия хисоби усуллари ёрдамида бошқарув тизимини соддалаштириш билан боғлиқ харажатлар ўрганилади. Маблағлар холати умумлаштирилган ҳолда ва турлари бўйича ўрганиб хисобот даврларининг охирига мулк эгасига маблағлар холати бўйича тўлиқ маълумот берилади.

Бухгалтерия хисоби ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, яъни диалектик меъёр асосида ўз олдидаги вазифаларни тўла-тўкис ечиб бериш учун махсус усулларни ўз ичига олади ва бу усуллар ёрдамида бухгалтерия хисоби махсус фан сифатида ўрганилади. Бухгалтерия хисобида асосан қуйидаги усуллардан фойдаланилади:



  • ҳужжатлаштириш

  • инвентаризация

  • баҳолаш ва калькулация

  • икки ёқлама ёзув ва счётлар

  • баланс ва ҳисобот

Хужжатлаштириш _- бу бухгалтерия хисобида маблағлар ҳаракатини белгиловчи, унга қонуний куч берувчи жараёндир. Хужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилган хўжалик операцияларини тартибга солиш учун асос яраталади. Хужжатларга асосан маблағлар харакатини тасдиқловчи хукумат асос яратади.

Инвентаризация - (йўқлама) қилиш ёрдамида тегишли моддий бойликларни тўлиқлигини назорат қилинади. Моддий жавобгар шахс белгиланган муддатларда корхона бухгалтериясига ўз ҳисоботини топширади, унда ҳисобот давомида товар ва моддий бойликлар ҳолатидаги ўзгаришлар ўз ифодасини топади. Инвентаризация ўтказиш тартиби натижаларини аниқлаш меъёрий хужжатлар билан тартибга солигандир.

Баҳолаш ва калькуляция - корхона ва ташкилотлардаги мавжуд маблағлар ҳаракатини бухгалтерия хисобида ифодалашда, маҳсулот ишлаб чиқаришга сарф қилинган ҳаражатларни ўрганишда баҳолаш ва калькулция алоҳида аҳамиятлидир. Маблағларни ҳаражатини ўрганиш асосан пул ўлчов бирлигида юритишини хисобга олган ҳолда баҳолаш пул ифодасида юритилади.

Икки ёқлама ёзув ва счётлар – бухгалтерия хисобининг ўзига хос хусусиятларидан бири амалга оширилган хўжалик операциялари тегишли счётларда икки ёқлама ёзув билан расмилаштириш хужжатларга асосланган ҳолда олиб борилади.

Бухглатерия хисоби счётларини юритишда асосий мақсад хужжатларда керакли жойда умумлаштирилган маълумотларни тайёр ҳолда олиш мумкунлигидир.

Ўз навбатида счётлар икки группага: яъни хўжалик маблағларини жойланишини кўрсатувчи счётларга ва хўжалик маблағларининг манбалари хисобга олувчи счётларга бўлинади.

Баланс ва ҳисобот - Корхона ва ташкилотлар мулк шаклидан қатъий назар мавжуд асосий ва айланма маблағларни ҳолатини доимо назорат қилиб боришлари керак. Бухгалтерия балансида хўжалик маблағлари жойланиши ва ташкил топиш манбалари маълум муддатга пул ифодасида кўрсатилади. Хўжалик маблағлари балансда акс эттириш нуқтаий назарда иккига бўлинади:

1.Хўжалик маблағларни жойланиши кўрсатувчи томон (балансда “актив” томони).

2.Хўжалик маблағларни ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи томон (балансни “пассив” томони).

Бухгалтерия хисобининг актив ва пасив томонлари ҳам ўз навбатида белгиланган бўлимлардан иборатдир. Хозирги халқ хўжалиги тармоқларида жорий балансни тузилиши қуйдагича:


^ КОРХОНА БАЛАНСИ

_______________________________200________ йилга


Актив томон бўлимлари

Сумма

Пассив томон бўлимлари

Сумма

1.Узоқ муддатли

активлар

2.Оборот активлар




1.Ўз маблағлари

манбалари

2. Мажбурият






БАЛАНСИ__________________ ______________


Бухгалтерия балансининг актив ва пассив томони ўз навбатида икки бўлимдан ташкил топган. Ҳар бир бўлим ўз ичига тегишли баланс моддаларини олади. Баланс ёрдамида корхона маблағларининг ҳолати, уларни жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича умумлаштирилган маълумот олиш имконияти яратади.

Бухгалтерия баланси тузиш таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланади. Ҳар бир корхона ва ташкилотлардаги маблағлар ҳолати маълум бир ишлаб ишлаб чиқариш жараёнида пуллик бир шаклдан ўтса, иккинчи бир маблағ ўз қийматини аста–секинлик билан ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига ўтказиб беради. Мисол учун асосий воситаларни олайлик, улар узоқ вақт такрор ишлаб чиқаришда иштирок этиб, ўзининг бошланғич қиймати аста – секин эскиришини хисоблаш йўли билан маҳсулот таннархига ўтказиб боради. Айланма маблағлар эса бир ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини янгидан яратилган маҳсулотга тўлиқ ўтказиб беради.

Корхона маблағларининг ўзгаришига биринчидан маблағ билан таъминлаш даражаси таъсир қилса, иккинчидан унинг ташкилий тузилиши таъсир қилади. Маблағлар ҳолатидаги ўзгариш ўз навбатида хўжалик маблағларининг жойланишига ва уларни ташкил топиш манбаларига ҳам боғлиқдир. Бухгалтерия хисобида корхонага таалуқли бўлган маблағлар ҳолати боғлиқдир. Бухгалтерия хисобида корхонага таалуқли маблағлар ҳолати уларнинг турлари бўйича натурал ва пул ўлчов бирликларида хисоб-китоб қилинади. Бунинг учун бухгалтерия хисоби счётларидан фойдаланилади. Ҳар бир счётда турли бир маблағлар ҳаракати хисобга олинади.

Мисол учун “Касса” счётини олайлик, бу счётда фақат кассадаги пул маблағларнинг ҳаракати яъни, кирим – чиқим хисобга олинади. Бошқа пул маблағларнинг ҳаракати “касса” счётида кўрсатилмайди.

Ҳар бир счёт икки томондан ташкил топган. Счётнинг тузилиши қуйдагича:

^ Дебит Счёт Кредит




Ўз навбатида счётлар синтетик ва аналитик счётларга бўлинади. Синтетик счётларда маблағларнинг ҳаракати фақат пул ўлчов бирликларида кўрсатилса, аналитик счётларда малағнинг номи, ўлчов бирлиги, миқдори ва суммаси кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилиниши ўзбек халқининг орзусини амалга ошганлигининг тантанасидир. Ўтган қисқа вақт Мустақил Ўзбекистон ҳар томонлама иқтисодий ислохатлани ишлаб чиқариш уни ҳаётга тадбир қилиш билан дунё давлатлари ўртасида ўз иқтисодий – социол томойиллари билан фаолият кўрсатмоқда.

Республика миқёсида амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар бевосита Президентимиз томонидан ишлаб чиқарилган беш тамойил асосида олиб борилмоқда. Иқтисодий ислохатларни босқичма–босқич амалга ошириш ҳар бир соҳада бозор иқтисодиётни талаблари асосида фаолият кўрсатилиши, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни талаб қилади.

Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини бевосита мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, мулкка бўлган муносабатни ўзгариши билан боғлиқ ҳолда олиб борилади, ахборот тизимига бўлган муносабат ўзгаради.

Ахборотлар йиғиш, уларни қайта ишлаб, мавжуд товар ва қийматикларни тўлиқлигини таъминлашда маблағлар ҳаракатини тартибга солишда бухгалтерия хисоби алоҳида аҳамият кабс этади. Шунинг учун бир иқтисодий тизимдан иккинчисига ўтиш бухгалтерия хисобида тегишли ўзгаришларга олиб келади. Бу ўзгаришлар Республика миқёсида бухгалтерия хисоби ҳолатини миллий стандартларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Бу талабни бажариш учун Республикамизда “Бухгалтерия хисоби тўғрисида” қонун, “Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш таннархи таркибига киритилган ҳаражатлар таркиби ва молиявий натижаларни шаклланиши тартиби ҳақида” Низом, Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” қонун, “Бухгалтерия хисоби счётлари режаси” қабул қилинди. Демак мустақиллик шарофати билан мустақил юртнинг мустақил жоҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган мустақиллик бухгалтерияси шаклланади. Эндига вазифа халқаро стандартларга мос ҳолатда фаолиятни ташкил қилишдир.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон 2002 йил 01-август ҳолатидаги 19 та бухгалтерия хисобининг миллий стандарлари (БХМС) қабул қилинди.

БХМС № 0. “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асослар” стандартидир. Ушбу стандарга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазарлигига, яъни бухгалтерия хисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органига бухгалтерия хисоби миллий стандартларини такомиллаштириш ва уларга қайта кўриб чиқиш ваколатини беради.

БХМС №1. “Хисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”. Бу стандарт мулк шаклидан қатъий назар (банк, бюджет ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно) барча хўжалик субъектлари ўзининг хисоб сиёсатини ишлаб чиқиш хақидадир. Хисоб сиёсати бу бухгалтерия хисобини юритиш ва молиявий ҳисоботини тузиш учун корхона раҳбарияти томонидан қўлланиладиган усуллар йиғиндиси деб айтишдир.

Республикамизда халқаро миқёсидаги ўсиб бораётган салоҳияти туфайли жоҳон ҳамжамиятидаги қўшилиши ва турли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши халқаро миқёсда қабул қилинган иқтисодий кўрсаткичлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига ўтишни тақазо қилди.

Кўп давлатлар халқаро стандартларга асосланган ҳолда ўзларининг миллий бухгалтерия хисоби стандартларини ишлаб чиқди.

Бу давлатлар тажрибасидан Ўзбекистон Республикаси самарали фойдаланган ҳолда БХМСни ишлаб чиқди ва амалиётга жорий этиб келмоқда.

Халқаро қабул қилинган битим ва мажбуриятларни бажариш механизимни амалга оширишдаги амалий хужжатлар бухгалтерия хисоби миллий стандартлари ва счётлар режаси бухгалтерия хисобининг фаол усулларни қўллаш имкониятини беради. Яъни корхоналар ўзларининг хисоб сиёсатини ишлаб чиқадилар. “Хисоб сиёсати” ибораси (Accunting policy) халқаро стандартларидан фойдаланиш натижасида иқтисодиётга кириб келди ва Ўзбекистон Республикаси БХМС №1 да очиб берилган.

Хисоб сиёсати – бу хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳисоб тузиш, тайёрлашда қўлланиладиган усуллар йиғиндисидан иборатдир. Хисоб сиёсати асосида амалда қўлланилаётган қоидалар асосида корхонада хисоб ишларини ташкил қилиш ҳолати тушунилади.

Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонун хисоб ишларини ташкил қилиш уни давр талаблари асосида олиб боришда алоҳида аҳамитя кабс этади. Республикамзда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар самараси бу мулкни новдалаштиришга, мулкдорлар синифини шакллантиришга қаратилган бўлиб, бу жараён ҳозирда ўзининг иқтисодий самарасини бермоқда.

Мулк шаклидаги ўзгаришлар яъни, хусусий, қўшма, кичик корхоналарни ташкил қилиниши бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда мулкий муносабатларга путур етказмаслигини талаб қилади ва бу талабни бажаришда мулк эгаси, хўжалик юритувчи субъект хисоб ишларини юритишда, уни тежамкорлик асосида ташқи қилинишига, тўғри ва тезкор маълумот билан таъминлаш мақсадида хисоб сиёсатини ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш устидан назорат олиб боради.

Проф. Ю.М.Иткиннинг фикрича “Корхона хисоб сиёсати” тўғрисидаги сўз 80-йилларнинг охирига келиб шакллана бошлади ва 1994 йил март ойида қабул қилинган “Бухгалтерия хисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низом”да қўланиладиган бўлса, 1998 йилда ишлаб чиқилган “Хисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” тўғрисидаги (БХМС) Бухгалтерия хисоби миллий андозалари қабул қилинди. Бу эса ҳозирда ўқув адабиётларда ва амалиётда кенг қўланиламоқда. Дархақиқат корхона ва ташкилотларда бухгалтерия хисобини мулк шаклидан қатъий назар жорий қилиниши, унинг усуллари тўғри қўллаш ўз навбатида хисоб сиёсатини талаб қила бошлади.

Корхона хисоб сиёсатини ишлаб чиқиш бухгалтерия хисобининг усуларидан воз кечмаган ҳолда, корхона фаолиятини ўрганиб чиқиш асосида олиб борилади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини яъни мулкий муносабатларни амалга оширишда белгиланган ўз Низомини ишлаб чиқади ва рўйхатдан ўтказган даврдан бошлаб юридик шахс хисобланади.

Кохона, ташкилот (фирма) ўз фаолиятини ўз Низоми асосида фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида олиб боради ва Низомда бухгалтерия хисобини юритиш асосида яратади. Бизнинг фикримизча, корхона хисоб сиёсати биринчи бор корхона ташкилот Низомда кўрсатилади. Хисоб сиёсати бу корхона фаолияти бошланиш давридан хисобланиши керак, чунки хисоб сиёсатини ишлаб чиқиш биринчидан хисоб усулларни танлашда, моддий жавобгарлик тамойилларида, счётлар ва икки ёқлама ёзувда, ҳисобот шаклларида намоён бўлади.

Корхона ҳисоби сиёсати бу бухгалтерия хисоб усулларининг тўғри фойдаланишини талаб қилади. Хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда амалдаги Низом ва йўриқномалар, “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонунга алоҳида эътибор берилади, чунки уларга риоя қилиш корхона хисоби сиёсатида ифода этилади. Ҳисобот йили давомида хисоб сиёсатига ўзгаришлар киритилмайди. Хисоб сиёсатига қуйдаги ҳолатларда ўзгартириш киритиш мумкун.

а) Мулк эгаси ўзгарганда;

б) Бухгалтерия хисобининг илғор усуллари ишлаб чиқилганда;

в) Ўзбекистон Республикасида қонун хужжатлар ва бухгалтерия

хисобини юритиш тартибига ўзгаритиришлар киритилган;

г) Хўжалик юритувчи субъект бўлинганда ёки қайта ташкил

қилинганда.

Корхона ва ташкилот фаолиятидан келиб чиққан ҳолда бир корхонада олиб борилган хисоб сиёсати иккинчи бир корхонадаги хисоб сиёсати билан фарқ қилади. Бу фарқ асосан корхонанинг техник ҳолати, танланганда хисоб шакли ва мулкий муносабатлар билан ҳарактерлидир.

Хисоб сиёсати бухгалтерия хисобини тўлиқ ва аниқлигини таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди.

Бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар ички ва ташқи мизожлар хисоб сиёсатини бажарилиши ва унга риоя қилинишини назорат қилиб борадилар.

Хисоб сиёсатига риоя қилиш бўйича назоратини корхона раҳбари, аудиторлик фирмалари олиб борилади. Агар хисоб сиёсатини бажарилиши бўйича назоратни аудиторлик фирмаси томонидан олиб бориладиган бўлса, асосий эътибор бухгалтерия хисоби маълумотларининг тўғрилигига, хисоб сиёсатини корхона хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳолда олиб борилишини, бухгалтерия хисобини юритишдаши ютуқ ва камчиликларни биртараф қилиш бўйича тегишли маслахат беради.

2^ .4. Бухгалтерия ёзувлари айланма ведомостлар тўрисида тушуна.

Корхона ва ташкилотлар фаолиятида амалга оширган барча хўжалик жараёнларида маблағлар холатида ўзгариш амалга оширилади. Бу ўзгаришлар натижасида тегишли маблағга бўлган талаб ва таклиф ўрганиб чиқилади ва ҳўжалик жараёнлари бошқариш тизимида ўзаро боғлиқлик таъминланади.

Корхона фаолиятида маблағлар холати, уларни тўлиқлигини таъминлаш бош вазифа ҳисобланиб, раҳбар тўлиқ бу фаолиятни ўз назоратини олиш керак, керак бўлса моддий жавобгарлик тизимини ташкил қилиш учун фармон бериш хуқуқига эга. Бухгалтерия ёзувларидан асосий мақсад маблағлар ҳолатини турлари бўйича сон ва сифат жихатдан талабга жавоб берувчи ҳамда пул ўлчов бирликларида кўсатиб беришидир.

Бухгалтерия счётларидаги ёзувларнинг манбаси бўлиб амалга оширилган хўжалик операцияларини тасдиқловчи хужжатлар хисобланади. Демак бухгалтерия ёзувлари учун алоҳида аҳамият касб этади. Ўз навбатида бухгалтерия ёзувлари узлуксиз олиб борилади ва белгиланган муддатларда умумлаштирилиб счётларидаги ёзувлар асосида бухгалтерия хисоботи, статистик хисобот учун керакли маълумотларни олинади.

Бухгалтерия ёзувлари синтетик ва аналитик счётлар бўйича оддий ва мураккаб ёзувлардан ташкил топади. Бухгалтерия хисобининг ўзига хос хусусиятларидан бири, бу бир вақтда маблағлар харакатларини турли ўлчов бирликларда ифодалаб пул-ўлчов бирликларида тегишли счётлар кўрсатишдир.

Агар синтетик счётларда маблағлар харакати фақат пул ўлчов бирлигида олиб борилса, аналитик счётларда маблағлар харакати натурал ўлчов бирликларида алоҳида турлари бўйича кўрсатилади. Аналтик счётларни юритишдаги мақсад синтетик счётлардаги маълумотларни тўғрилигини тасдиқлашдир.

Корхона ва ташкилот омборларидаги махсулотлар, маблағлар харакати бўйича синтетик ва аналитик счётларда кўрсатилади ва хар ойнинг охирида юқоридаги счётлар бўйича айланма ведоместлар тузилади.

Малағлар харакатини фақат пул ўлчови бирликларда ифода этувчи счётлар синтетик счётлар деб айтилади.

Аналитик счёт хар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида –алоҳида натурал ва пул ўлчов бирликларида юритилади.

Маҳсулот турлари бўйича юритиладиган аналтик счётларнинг асосий вазифаси синтетик ва аналитик счётлардаги ёзувларни ўзаро тенглигини таъминлашдир.

Ўз навбатида ёзувлар мазмунига кўра оддий ва мураккаб ёзувлар бухгалтерия счётларида кўрсатилади.

Агар амалга оширилган хўжалик операциясида бевосита счёт дебетлашиб иккинчи счёт кредитланса бу ҳол бухгалтерия хисобидаги оддий ёзувлар деб юритилади. Оддий ёзувга мисол қилиб корхона кассасидан ходимларга иш хақи берилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкун, бу операцияга дебет “Меҳнатга хақ тўлаш бўйича ходимлар билан хисоб-китоблар” счёти кредит “касса” счёти.

Мураккаб бухгалтерия ёзувлари деб битта ҳўжалик операциясини бир вақтнинг ўзида бир неча счётларда кўрсатилишига айтади.

Мисол. Март ойи учун корхона ишчи хизматларга иш хақи хисобланади.


а) асосий ишлаб чиқаришдаги ишчиларга – 50000

б) ёрдам ишлаб чиқаришдаги ишчиларга – 40000

в) цехдаги ишчиларга – 3000

________________________________

Жами - 120000


Мисолимизга. “Меҳнатга хақ тўлаш бўйича ходимлар билан хисоб – китобар” счёти кредитланди, асосий ёрдамчи ва цех харажатларини хисобчилари дебетланади. Оддий ва мурккаб бухгалтерия ёзувлари фақат синтетик счётларда олиб борилади. Аналтик счётларда бундай ёзувлардан фойдаланилмайди.

Синтетик счётларда кўрсатилган маблағлар ҳаракати фақат пул ўлчов бирлигида олиб борилиш билан бирга бир турдаги бир нечта операцияларнинг суммалари умумлаштирилган ҳолда кўрсатилиши мумкун.

Аналитик счётларнинг асосий вазифаси синтетик счётларда кўсатилган маблағлар ҳаракатини уларни турлари бўйича алоҳида-алоҳида маълумот беришдир. Синтетик счётлардаги ёзувларни турлари бўйича таркибий қисмларга бўлиниб ўрганувчи счётлар аналитик счётлар деб айтилади.

Демак, бир синтетик счётдаги ёзув бир нечта аналитик счётларда акс эттирилиши мумкун.

Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонунга асосан корхона ва ташкилотларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишга, унинг раҳбари жавобгар деб белгилангандир. Раҳбар бухгалтерия хисобини тўғри юритиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, бош хисобчининг иш фаолиятини назорат қилиш билан бирга, хисоб ишларини яхшилаш тўғрисидаги таклифларни хисобга олган ҳолда фаолият кўрсатади.

Бухгалтерия хисобида тўғри ташкил қилиш счётлар тизимини қўллашни талаб қилади. Малбағларининг жойланиши ва ташкил топиш манбалари счётларда кўрсатилади. Ўз навбатида счётлар синтетик ва аналитик счётларга бўлинади.

Бухгалтерия хисобида маблағлар ҳаракати пул ўлчов бирлигида хисобга олинади ва умулаштирилади счётларга синтетик счёртлар деб айтилади. Лекин бухгалтерия хисобини хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маблағлар ҳаракатини турлари бўйича миқдори бўйича ҳам ҳисоб-китоб ташкил қилинган, яъни синтетик счётлардаги ёзувларни турлари бўйича таркибий қисмларга бўлиб ўрганувчи счётларга аналитик счётлар деб айтилади. Бир синтетик счётдаги ёзувлар бир неча аналитик счётларга кўрсатилиши мумкун. Мисол учун “Товарлар счёти”ни олайлик:

Бошланғич қолдиғи- 500000 сўм.

Ой давомида киримга қабул қилинган товарлар суммаси – 80000 сўм:

Мисолимизда кўриниб турибдики, киримга қабул қилиниган товарлар суммасини кўрсатилган пул ифодасида, лекин “Товарлар” счётида унинг миқдори, ассортименти баҳоси кўрсатилмаган.

Демак, синтетик счётларда маблағлар ҳаракати фақат пул бирлигида юритилар экан.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолитида маблағлар ҳаракати алоҳида аҳамиятлидир, чунки уларни ҳаркатини тўғри ташкил қилиш биринчидан тегишли маблағга бўлган талабни аниқлаш бўлса, иккинчидан уларни турлари бўйича мулк эгасига етарли маълумот беришдир.

Аналитик хисоб ёрдамида мулкни турлари бўйича ўрганиш учун асос яратилади. Аналитик хисоб маҳсулот турлари бўйича алоҳида-алоҳида юритилади ва бунинг учун махсус аналитик карточкалардан (варақалардан) фойдаланилади. Аналитик каточкалари тузилиши қуйдагича:

Товарларнинг (махсулот)номи__________сорти_________

Баҳоси____________________ўлчов бирлиги__Ой,йил____




Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Миқдори

Суммаси

Миқдори

Суммаси

Миқдори

Суммаси




Ой бошига қолдиқ











































Ойлик обороти.

Аналитик ҳисобот ёзиш учун асосий маълумотлар икки ҳужжатдан яъни, биринчиси товар ва маъсулотларни киримга қабул қилинганлигини кўрсатувчи ҳужжатлардан, иккинчи ҳужжат бевосита маҳсулотларни чиқим қилинганлигини кўрсатувчи ҳужжатлардан олинади.

Аналитик хисоб маълумотларининг кирим қисмининг жами синтетик счёт оборотлари билан таққосланганда унинг тўғрилигини аниқланади.

Кўп ҳолларда аналитик хисобини тўғри юритишини таъминлашда ҳисоботлардан, шу жумладан, моддий жавобгар шахсларнинг товар ҳисоботларидан фойдаланилади деб ҳам айтилади. Лекин эътибор бериш керкки, моддий жавобгар шахсларнинг товар ҳисоботларда эмас,ҳисоботга бириктирилган кирим ва чиқим ҳужжатларидан олинади. Кирим ва чиқим ҳужжатлари ҳар бир маҳсулот тури бўйича ва жами суммасм бўйича кўрсатилади ва бу маълумотлар аналитик хисоб карточкаларига ёзиш учун асос ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида маблағлар ҳаракати алоҳида аҳамиятлидир, чунки ҳар бир маблағнинг ҳолати, мулк эгаси учун зарурий маблағ ҳисобланади. Ҳўжалик фаолиятида турли манбалардан фойдаланилади ва манбаларнинг ўзгариши умумлаштирилган ва алоҳида олинган маблағ ҳолати бўйича таҳлил қилинади. Айланма ведомостларни тузишдан асосий мақсад биринчидан керакли манбаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўлса, иккинчидан уларнинг ҳолатини умумлаштирлаган тарзда ўрганишдир.

Айланма ведомостларни тузиш учун асосий маълумотлар бевосита бухгалтерия хисобини счётлардан олинади.

Ҳисобот ойининг бошига бўлган қолдиқ ҳар бир счёт бўйича айланма ведомостда бошланғич қолдиқ счётининг ойлик оборотлари ва ой охирига қолдиқ кўрсатилади. (Дебет ва Кредит темалари бўйича).

Айланма ведомослар тузишдан учун асосий маълумотлар бевосита бухгалтерия хисобини счётларидан олинади.

Ҳисобот ойининг бошида бўлган қолдиқ ҳар бир счёт бшйича айланма ведомостда бошланғич қолдиқ счётнинг ойлик оборотлари ва ой охирида қодиқ кўрсатилади (Дебат ва Кредит темалар бшйича ).

Айланма ведомостлар тузишдан асосий мақсад, биринчидан амалга оширилган хшжалик оператцияларни тўғрилигини назорат қилиш бўлса, иккинчидан уларда кўрсатилган манбалар халатини турлари бўйича ҳужжатда кўрсатилган миқдори ва суммалари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлашдир.Айланма ведомостлар тузиш йўли билан амалга оширилган хўжалик оператиларни берилган бухгалтерия ёзувларини тўғрилигини назорат қилинади.

Айланма ведомосларни статистик счётлар бўйича тузилади. Биринчи навбатда ҳар бир счётни маълумотларни тегишли журнал ордерлар бўйича хибоб қилиб, хар бир журнал ордер бўйича охирги координаталарни аниқлаб чиқишни талаб қилади.

Синтетик счётлар бўйича тузилган айланма ведостнинг кўриниши қуйдагича:


Жадвал 1

Счёт



Счётни номи

Ой бошига қолдиқ

Ойлик оборот




Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит




























Жами:




















Юқорида такидлаб ўтганидек, айланма ведоместни тузиш учун ҳар бир синтетик счётни кўрсаткичлари,бошланғич қолдиғи,ойлик обороти, ой охирига қолдиғи бўйича алоҳида- алоҳида кўрсатилади.

Демак, айланма ведомест деб, ҳисобот даврида амалга оширилган хўжалик операцияларни хисобот даврининг охирида бўлган холатни аниқлашга айтилади. Ўз навбатида айланма ведомостлар 2 хил, яъни синтетик ва аналитик счётлар бўйича алоҳида-алоҳида тузилади.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, синтетик счёт бўйича тузиладиган айланма ведомостда маблағлар ҳолати, яъни бошланғич қолдиқни, ойлик оборотни охирга қолдиқни пул кўрсаткичларида кўрсатилади.

Аналитик счётлар бўйича тузиладиган айланма ведомотларнинг тузилишига назар ташласак, бир-бири ўртасидаги фарқни қуйдагича изоҳлаш мумкмн:

  • Биринчидан аналитик счётлар бўйича айланма ведомостни тузиш учун асос қилиб, мол етказиб берувчи ташкилот томонидан ёзилган счёт фактури, мулк юк ҳати олинади. Бу хужжатга асосан айланма ведомостни кирим қисми кўрсатилади.

  • Иккинчидан айланма ведомостни чиқим томонидаги маълумотларни асасан товор ва маҳсулотлардаги корхонадан чиқарилганлиги тасдиқловчи хужжатлар асос қилиб олинади.

  • Учинчидан аналитик счётлар бўйича айланма ведомостлар бир вақтда натурал ва пул ўлчов бирликларида тузилади.

Аналитик счётлар бўйича айланма ведомостнинг тузилиши қуйдагича:


Тавар маҳсулот номи ________________________________

Ўлчов бирлиги _______________________Баҳоси ________

Вараг№ ____ 200 ___йил


Ёзув

Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Сана




Ой бошига қолидиқ

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма




























Ойлик оборот





















Синтетик ва аналитик счётлар бўйича айланма ведомостларда кўрсатиган маълумотларни бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш мақсадида уларни ўзаро тенглигини назорат қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун синтетик счёт бўйича кўсатилган суммага, яъни уларнинг жами бошланғич қолдиғи суммаси билан тенг келиниши шартдир.

Аналитик счётнинг чиқиш томонидаги маълумотлар айланма ведомостни чиқиш томонидан ўлчов бирлиги ва суммаси бўйича кўрсатилади.

Юқоридаги фикрларимизни далили сифатида қуйдаги мисолларни келтирамиз:

  1. Ой бошига “товарлар” счётнинг қолдиғи -50000сўм

Юқоридаги кўрсатилган товар суммаси уч хил ассортиминтдаги товарлар суммасидан ташкил топган:

  1. “Баҳор” совуткичи артиқули (140)10дона.Ҳар бир донасининг боҳоси 500сўм. Жами суммаси 5000сўм.

  2. “Минск” сотувгичи артикули (170м) 12дона. Баҳоси 1000 суммадан жами 12000сўм.

  3. “Абширон” совуткичи артиқули (190м) 20 дона. Баҳоси 700 сўм. Жами суммаси 14000 сўм.

  4. “Помир” электр совитгичи артикул (0740) 19 дона. Баҳоси 1000 сўмдан. Жами суммаси 19000 сўм.

Жами товарлар суммаси – 50000 сўм.

Ҳисобот даврида қуйдаги операциялар амалга оширилди:

  1. Мол етказиб берувчилардан 110 фактурага асосан товар қабул қилинади.

Жами – 10000 сўм.

Фактура кўрсатилган маълумотлар “Минкс” совуткичи артикули (170м) 4дона. 1000 сўмдан – 4000 сўм.

Мисолимизда муълумотларни аналитик счётларда қуйдагича акс эттирамиз:


Ўлчов бирлиги – дона

2008 йил январ ойи Баҳоси 1000сўм


Проведка

Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Сана



Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма



15.01


27.01




Ой бошига қолидиқ

110фактурага асосан 210 фактурага асосан ва х.к.з.



4



4000



10



10000



12



12000

Ойлик оборот

4

4000

10

10000

6

6000


Товарларнинг номи “Баҳор” совуткичи

Ўлчов бирлиги – дона

2008 йил январ ойи Баҳоси 500 сўм


Проведка

Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Сана



Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма



27.01




Ой бошига қолидиқ

210 фактурага асосан ва

х.к.з.









6



3000



10



500

Ойлик оборот

-

-

6

3000

4

2000

Товарларнинг номи “Апшерон” совуткичи

Ўлчов бирлиги – дона

2008 йил январ ойи Баҳоси 500 сўм

Проведка

Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Сана



Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма







Ой бошига қолидиқ




















Ойлик оборот

-

-

-

-

20

14000

Б) “Помир” совутгичи артикул (0740) 6 дона 1000 сўмдан – 6000сўм

3) Омбордан товарлар олувчиларга товар чиқарилди. Фактура № 210

а) “Баҳор” совутгичи артикул (140) баҳоси 500 сўмдан 6 дона 3000 сўм

б) “Минкс” совутгичи артикул (170м) баҳоси 1000 сўмдан 10дона 10000 сўм

в) “Помир” совутгичи артикул (0740) 15 дона баҳоси 15000 сўм.

Жами омбордан чиқарилган товарлар суммаси:

Миқдори 31 дона, суммаси 28000 сўм


Келтирилган мисолларимизни синтетик ва аналитик счётларнинг кирим ва чиқим томонларида тегишли ёзувлар қуйдагича ёзувлар билан кўрсатамиз.

1) Киримга қабул қилинган жами товарлар суммасига:

Дебет “Товарлар” счёти – 10000

Кредит “Маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб –китоблар” счёти – 10000

  1. омбордан чиқарилган товарлар суммасига:

Дебет “Юклар жўнатилган товарлар” счёти 28000 сўм.

Кредит “Товарлар” счёти – 28000 сўм.

Бухгалтерия ёзувлари счётлар схемасида қуйдаги акс эттирамиз.


“Юклаб жўнатилган товарлар”


Дебит Счёт Кредит ___Дебит Счёт Кредит

Б.Қ. 50000 Б.Қ.

1.опер. 10000 2.опер. 28000 2.опер. 28000




ДТ “Мол

етказиб ва

пудратчиларга

тўлдирилган

счётлар”



Б.Қ.50000 Б.Қ.

1.опер. 10000


Товарлар номи “Помир” совутгичи

Ўлчов бирлиги – дона

2002 йил январ ойи Баҳоси – 1000 сўм

Проведка

Операция

мазмуни

Кирим

Чиқим

Қолдиқ

Сана



Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма

Миқдори

Сумма



15.01


27.01




Ой бошига қолидиқ 110

фактурага асосан 210 фактурага асосан ва х.к.з.









-



-



12



1200
































6



6000
















Ойлик оборот

6

6000

15

15000

10

10000


Синтетик ва аналитик счётлардаги ёзувлардан кўриниб турибдики, счётлардаги ўзаро алоқаларнинг, бир-бирини тўлдириш мумкун тўлиқлигини таъминлайди ҳамда корхона ва ташкилот учун тегишли маълумотларни беради.

Шу нарсага алоҳида эътибор бериш керакки, корхона ва ташклотларнинг хўжалик фаолияти фақат бир синтетик ёки аналитик счётининг маълумотлари билан чегараланмайди. Унинг фаолияти бир неча счётлардаги умумлаштирилган кўрсаткичлар билан бошқарилади. Бунинг учун ҳар ойнинг охирида тегишли маблағларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбааларини ўрганиш,шу билан бирга амалга оширилган ҳўжалик операцияларига берилган бухагалтерия ёзувларининг тўғрилигини назорат қилиш мақсадида синтетик ва аналитик счётлар бўйича оборот қайдномаси январ ойи 200____йил учун



Счётнинг номи


Счётдаги бошланғич

қолдиқ

Ойлик оборот

Ой охирига қолдиқ




Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит




01

Асосий воситалар

30000

-

-

-

30000

-




02

Асосий воситалар

эскириши

-

5000

-

-

-

5000




04

Номоддий активлар

-

1500

-

-

-

1500

-

05

Номоддий бойликлар

-

500

-

-

-

500




10

Материаллар

4500

-

1000

-

5500

-




...

























...

























28

Тайёр маҳсулотлар

20000

-

-

-

20000

-




29

Товарлар

50000

-

-

28000

32000

-




50

Касса

1000

-

-

-

100

-




51

Хисоб–китоб счёти ва бошқа счётлар

5000




3000

1500

6500







85

Низом фонди




35600




1500




37100




69

Банкларнинг қисқа

муддатли кредитлари




30000

18000

1000




13000




97

Фойда ва зарарлар




40000










40000







Жами

111100

111100

32000

32000

95600

95600




Синтетик счётлар бўйича оборот қайдномаларини тузишда ҳар бир синтетик счётнинг бошланғич қолидиғи, ойлик дебет ва кредит оборот, ойнинг охирига бўлган қолдиқ хисобланган бўлиши керак.

Аналитик счётлар бўйича оборот қайдномаларини тузишда ҳар бир товар турларини алоҳида ой бошига бўлган қолдиқларни аниқлаштириш зарурдир. Демак, аналитик счётлар бўйича оборот қайдномалари тузишда фақат аналитик счётлардаги ёзувлар асос қилиб олинади.

Аналитик счётлар бўйича айланма қайномаларни тузишдан мақсад, биринчидан товар ва бойликларни тўлиқлигини турлари бўйича таъминлаш бўлса, иккинчидан тегишли маблағларга бўган эҳтиёжни турлари бўйича аниқлашдир.

Хўжалик фаолиятида асосий эътибор тузилган шартномаларнинг бажарилишига қаратилади, чунки белгиланган муддатларда бир меъёрда бажарилиши ҳар икки томон учун молиявий ҳолатни яхшиланишини, тегишли маблағларга бўлган талабни қондириш имкониятини беради.

Корхона ва ташкилотларининг таалуқли бўлган маблағлар ҳолати бухгалтерия хисобининг тегишли счётларида икки ёқлама ёзув билан ифодаланади ва ҳар бир маблағ турлари бўйича хисоб-китоб қилиниб, ҳисобот даврининг охирги қолдиқ суммалари аниқланиб чиқилади.

1   2   3   4



Похожие:

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconБошкарув функциялари ва принциплари. Режа: Бошкарув умумий функциялари
Бошкариш – ташкилотнинг максадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур булган режалаштириш, ташкил этиш, рагбатлантириш, назорат...
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /интеграл хисоб.DOC
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Операцион хисоб.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Мавзу: умумий остеология. Скелет ҳАҚида умумий тушунча. Сатҳлар ҳАҚида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология....
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /дифференциал хисоб (математика).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /МОЛИЯВИЙ ХИСОБ(курс иши).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Курилиш механикаси фанидан хисоб-график ишларини бажариш учун.doc
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации