Документы



Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш icon

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш

НазваниеХисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш
страница2/4
Дата24.06.2013
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4

Оператив ҳисоб



Статистик ҳисобот







Молиявий ҳисоб

Бошқарув ҳисоб

Бухгалтерия ҳисоби






Оператив хисоби : Бу хисоб ёрдамида амалга ошириладиган муомалаларни маълум бир белгиланган вақт давомида кузитиш ишлари амалга оширилади. Бу хисобни ўзига хос хусусияти шундаки, биринчидан уни ўтказиш муддати корхона раҳбари томонидан белгиланиши мумкун. Иккинчидан муълумотларни бевосита алоқа воситалари ёрдамида олиш, учинчидан уларни расмилаштиришда тасдиқланган хужжатлар тизимидан фойдаланмаслик мумкун. Бундан ташқари оператив хисоб маълумотларига асосланиб баланс тузиш: имконияти йўқ. Оператив хисоб маълумотлардан кўпроқ бошқариш бўғинида, ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, режа топшириқларини бир меъёрда бажарилишини назорат қилишда фойдаланилади.

Оператив хисоб маълумотларининг яна бир хусусияти шундаки, улар тегишли хисобот шаклларида ифода қилинмайди, бошқа хисоб ишларига асос қилиб олинмайди. Оператив хисобни бошқа хисоб турларидан фарқи шундаки, махсус танлаб олинган ва мақсадга йўналтирилган ҳўжалик муомалаларини бошқаришда, ҳолатини ўрганишда ишлатилади.

Айрим иқтисодий адабиётларда бу хисоб турини оператив-техника хисоб тури деб ҳам атайдилар.Лекин хисобни бундай аташга салбий фикр бериш билан бирга айтиш лозимки, оператив хисобни ташкил қилиш учун асос қилиб вақт бирлиги олинади .

Статистик хисоб . Бу хисоб ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг ишлатилмоқда. Статистик хисобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу хисоб турида амалга оширилган кузатиш тўлиқ амалга оширилади. Кўпроқ бу хисоб турида турли хўжалик жараёнларини ўрганиш ташкил қилади. Статистик хисоб ёрдамида амалга оширилган хўжалик муомалаларини гуруҳлаш ёки соҳосининг иқтисодий –иштимоий ўзгаришларни хисобга олиш учун асос яратади.

Статистик хисобни ташкил қилишда, юритишда кўпроқ бир турли хўжалик муоммоларига алоҳида эътибор берилади. Хисоб натижасини умумлаштириш асосан тасдиқланган хужжатлар ёрдамида амалга оширилади.

Мисол учун, «Меҳнат ҳақида хисобот» шаклини олайлик. Бу хисобот шакли асосан статистик хисобот ҳисобланади. Ундан жами ходимлар сони, уларга сарф қилинган иш ҳақи билан боғлиқ ҳаражатлар манбалари, ҳисобот даврида ишчиларга берилган мукофатлар турлари бўйича кўрсатилади.

Статистик хисобда акс эттирилган маълумотлар турли ўлчов бирликларида кўрсатилиши мумкин. Бу хисобнинг ўзига хос хухусиятларидан яна бир хисобот шакллари, уни тузиш ва топшириш давлат оргенлари томонидан ишлаб чиқилади ва тартибга солинади. Хисоб кўрсаткичларни умумлаштиришда оператив ва бухгалтерия хисоби маълумотларидан фойдаланилади .

Бухгалтерия хисоби . Хар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини рўйхатдан ўтган, тасдиқланган Низом асосида олиб бориш учун жавобгардир. Ўз навбатида мулкни тўлиқлиги, жойланиши ва ташкил топишни ўз назоратига олади. Бу вазифани бажарилиши биринчидан, мулк эгасини тегишли маблағлар ўрганиш учун асос яратади.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида маблағларни бир турдан иккинчи бир турга ўтиши, уларга бўлган эҳтиёжга қондирилишини доимий назорати талаб қилинади.

Юқоридаги вазифаларни бажаришда мулкдор шундай хисоб тизимини талаб қиладики, у хисоб тури биринчидан, маблағлар ҳаракати тўғрисида мулкдорга ўз вақтида етарли маълумот бериш, иккинчидан хўжалик операцияларни мунтазам равишда тўғрилигини назорат қилиш, учунчидан маҳсулот таннархини аниқлаш имкониятини яратилиши зарур. Бу хисоб тури бўлиб бухгалтерия хисоби ҳисобланади.

Бухгалтерия хисобининг бошқа хисоб турларидан фарқи шундаки, бу хисоб турини ташкил қилиш, бевосита давлат томонидан назорат қилинади, корхона ва ташкилотларда узликсиз фаолият кўрсатади.

Бухгалтерия хисоби кўрсаткичлари ёрдамида корхона амалга оширилган хўжалик операциялари тартибга солинади. Корхона маблағларининг ҳаракати бухгалтерия хисоби счётларида икки ёқлама ёзув билан олиб борилади.

Бухгалетерия хисобининг бошқа турларидан фарқи шундаки, ундаги маълумотлар оператив, статистик хисоб кўрсатикичларини ифодалашда ҳам ишлатилиши мумкун.

Бухгалтерия хисоби маълумотлари узлуксиз тарзда олиб борилиши билан бирга амалга оширилган хўжалик жараёнларини ўрганиб бориш имкониятини яратади ва белгиланган муддатларда ҳисобот тузиш имкониятини беради.

Бухгалтерия хисобидан бошқа хисоб турларидан кузатиш жараёнида фақат бешта ўлчов бирлигидан, бир турли маблағлар ҳаракатидан фойдаланилади. Бухгалтерия хисобидан эса вақт турли ўлчов бирликларида хисоб – китоб қилинади.

Бухгалтерии хисобини юритишини ташкил қилиш асосан икки манбаага: яъни бу тўғрисида қабул қилинган қонун ва йўриқномаларга асосланса, иккичиси моддий жавобгарлик тамойилига бевосита боғлиқдир. Бухгалтерия хисоби бўйича қўлланилаётган адабиётларда бу тамойилига эътибор берилмаган. Хатто моддий жавобгарлик тамойилига бевосита боғлиқдир. Бугалтерия хисоби бўйича қўлланилаётган адабиётларда бу тамойилга эътибор берилмаган. Хатто моддий жавобгарлик тамойилини бухгалтерия хисоби усули сифатида кўрсатилмаган.

Бухгалтерия хисоби ишлатиладиган моддий жавобгарлик тамойилининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда товар-моддий бойликларининг тўлиқлиги ҳам натурал ўлчов бирликларида, ҳам пул ўлчов бирликларида умумлаштирилиб, натижаларини аниқлаш имкониятини яраталади.

Бухгалтерия хисоби натурал ва пул ўлчов бирликлари ўзаро боғланган ҳолда қўлланилади.

Бухгалтерия хисоби ёрдамида корхона ва ташкилотларда амалга оширилган хўжалик операциялари тартибга солинади ва хўжалик юритувчи субъектга амалга оширлиган хўжалик операциялари таъсиридаги мулкни ўзгариш тўғрисидаги маълумот берилади. Бухгалтерия хисобини бошқа хисоб турларидан фарқини аниқлашда унга қўйиладиган талабларга алоҳида эътибор бериш лозимдир.

Хисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсатикичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги таъминлаш бухгалтерия хисобига қўйилган талаблардан биридир. Чунки бухгалтерия хисобига белгиланган режа топшириқларни бажариши кўрсатилади ва назорат қилинади. Бухгалтерия хисоби кўрсатикичлари бир-бири билан таққослангандагина ҳисоб даврида эришилган ютуқ ва камчиликлар аниқланиб, камчиликларни бартараф қилиш чора–тадбирлари ишлаб чиқилади. Бухгалтерия хисобида мулкнинг тўлиқлиги, ундан самарали фойдалиниш йўллари белгиланади.

Бухгалтерия хисоби аниқ ва тушунарли бўлиш керак. Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган «Бухгалтия хисоби тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида бухглатерия хисобининг мақсади ва вазифаси тўлиқ кўрсатилган. Бугалтерия хисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақти тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир. Демак, бухгалтерия хисоби маълумотларни тўғри кўрсатилиши қонун билан мухофаза қилингандир.

Бухгалтерия хисоби кўрсаткичларни равшан ва оммабоплиги хисоб малумотларидан фақат бухгалтерия ходимлари ёки мулк эгасига тушинарли бўлибгина эмас, балки ҳаммага тушунарли бўлиши, уни оммабоп бўлишига алоҳида эътибор бериш талаб қилинади, Бухгалтерия малумотларини тушунарли, оммабоп бўлишида хисоб ишларини бажарувчилардан алоҳида иш маданиятини ошириш, юқори малакали ходимларни топиш каби ишларни бажариш талаб килинади.


^ 2.2 Бухгалтерия хисобининг мазмуни.


Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Корхоналар тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддасида “Корхона ўз иши натижаларининг оператив бухгалтерия хисобини амалга оширади, статистика хисоботи олиб боради” деб белгиланган. Бу вазифани қонунда белгиланган талабларга мос равишда олиб борилишини таъминлаш биринчи навбатда бухгалтерия ходимларининг таркибий қисимига, салоҳияти, билим даражасига ва албатта бош бухгалтер томонидан олиб борилаётган хисобни ташкил қилиш услубига, корхонада ишлаб чиқилган хисоб сиёсатига корхонадаги шаклланган хисоб сиёсати биринчидан амалдаги қонун ва йўриқномаларга мос келиши билан, иккинчидан эса ишлаб чиқариш хусусиятларни ўзида ифодалаш билан боғланган бўлиши керак.

Бухгалтерия аппаратини тўғри шакллантириш хисоб ишларини ўз вақтида сифатли олиб боришини таъминлаш билан бирга бухгалтерия хисобига оид қонун ва йўриқномаларни амалиётда қўлланилишини таъминлайди.

Бухгалтерия аппаратини ходимларнинг иш фаолиятини тўғри ташкил қилишда хисоб ишларини режалаштиришга алоҳида аҳамият беришда раҳбар ва бош бухгалтердан тегишли маъсулиятни талаб қилади. Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган режада қуйдагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

  • Ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар айланишини тартибга солиш;

  • Инвентаризация ўтказиш муддатларига риоя қилиш.

  • Хўжалик операцияларини амалдаги счётлар режа асосида ташкил қилиш;

  • Ҳисобот тузиш ва текшириш муддатларига риоя қилиш;

Бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш, унинг тузилишини шакллантириш биринчидан тариқ хусусиятини ўз ичига олса, иккинчидан мулкий муносабатларни намоён этиши керак, учинчидан эса мулкни, яъни товар-моддий бойликларни тўлиқлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислохатларни ҳаётга тадбиқ қилишни бухгалтерия хисобида унинг ташкилий тузилишида ҳам тегишли ўзгаришларни келиб чиқишига олиб келди. Турли мулкчилик шаклларида фаолият юритаётган ҳўжалик юритувчи суъбектлар бухгалтерия аппаратини ташкил қилишга турлича ёндошмоқдалар.Бундай ҳолат уларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишда, аппаратни шакллантиришда, хисоб ишларини комъпютерлаштиришда ўзиниг салбий томонини кўрсатмоқда.80-йиллар хисоб ишларини марказлаштириш даври хисобланган бўлса, ҳозирги кунда ундан қайтиш кузатилмоқда.Чунки кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш даврида бухгалтерия хисобини, унинг ташкилий тузилишини аниқлашда бухгалтерия аппарати ходимларга марказлаштириш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.

Бунинг учун марказлаштирилган юқори малакали бухгалтерлардан ташкил топган бухгалтерия фирмаларини ташкил қилиш иқтисодий самара бериш билан бирга бухгалтерияда олиб бориладиган иқтисодий маълумотларни компъютерлаштириш имконини беради, хисоб-китоб ишларини сифатли бўлишини таъминлайди.

Марказлаштирилган бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш секторлар асосида олиб боришни таъминлайди . Ҳар бир сектордан бухгалтерия ходими ўзига бириктирилган хўжалик операцияларини хисоб–китобини олиб боради.

Мисол учун, “материаллар хисоби” сектор фақат материаллар ҳаракатини хисоб–китоби билан шуғилланмоқда ва бу тўғрисида ҳисобот даврини бошига материаллар счёти бўйича етарли маълумотни бош бухгалтерга етказиб беради .

Бухгалтерия аппарати ходимлари иш фаолияти “Бухгалтерия тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида белгиланган . Бухгалтерия хисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:

  • Бухгалтерия хисобини иккиёқлама ёзув усулида юритиш;

  • Узлуксизлик ;

  • Хўжалик операцияларни, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши;

  • Аниқлик ;

  • Ҳисоблаш ;

  • Олдиндан кўра билишлик (эхтиёткорлик).

Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолашини каби қоидаларига амал қилиш кўрсатилгандир. Бухгалтерия аппаратини тўғри ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган ҳисобот шаклларини ўз вақтида сифатли тузиш ва топшириш имкониятларини беради. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ қўшма кархоналарнинг хўжалик фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ҳамда уларда ташкил қилинган бухгалтерия аппаратини тузилишини таҳлил қилиб, қуйидаги тартибда бухгалтерия аппаратининг тузилишини тавсия этишни лозим деб ҳисоблаймиз(чизма1):


^ Бухгалтерия аппаратининг ташкилий тузилиш.






Бош бухгалтер








Хисоб–китоб молиявий ҳолат бўлими




Бухгалтерия маълумотларига умумлаштириш бўлими

Бош бухгалтерия

ўринбосари




Меҳнат иш хақи бўлими

Касса

Тайёр махсулот хисоби бўлими




Асосий воситалар инвентарлар хисоби бўлими




Ишлаб чиқариш материаллар бўлими


Тавсия қилинаётган бухгалтерия аппаратининг ижобий томони, биринчидан хисоб ишларида техник воситалардан унумли фойдаланиш бўлса, иккинчидан бухгалтерия хисоби ва ҳисоботи маълумотларни тезкорлигини ва аниқлигини оширишдир, учинчидан эса бухгалтерия аппарати ходимларининг меҳнат унумдорлигини оширишдир.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатларни ҳаётга тадбиқ қилиши ҳар бир соҳада, шу жумладан, бухгалтерия хисоби ҳолатини давр талабига мос келишни тақазо қилмоқда.

Бу борада республикамизда амалга оширилган чора–тадбирлар ўзининг иқтисодий самарасини уни халқаро андозаларга мослаштириш, халқаро хисоб меъёрлари билан боғланганлигида деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир. Республикамизда бухгалтерия хисоби миллий андозалари ишлаб чиқилди ва хаётга тидбиқ қилинмоқда.

Хозирги кунда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти мураккаблашиб, бошқарув тизимини соддалаштиришда бухгалтерия хисоби ва иқтисодий таҳлил натижаларга таянган ҳолда иш олиб боришни тақозо қилмоқда. Демак, бухгалтерия хисобини ташкил қилишда уни давр талабига мослаштиришда айрим муаммолар мавжуд ва улар бизнинг назаримизда қуйдагилардан иборат.

  • Малакали бухгалтерни тайёрлаш;

  • Бухгалтерия ҳисоботи шаклларини қайта кўриб чиқиш;

  • Бухгалтерия хисобини ташкил қилишда техник воситаларидан кенг фойдаланиш;

  • Бухгалтерия хисоби фирмаларини ташкил қилиш;

Биринчи муаммо бу малакали бухгалтерия ходимларини тайёрлаш, бўлиб, республикамизда қабул қилинган “Қадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ташкил қилинган бухгалтерларни тайёрлашнинг икки босқич модели яратилган.

Биринчи босқичда бакалавриант таълим йўланишида бухгалтерлар тайёрлаш, иккинчиси эса магистратура йўналишида кадрлар тайёрлашни талаб этади. Шу нарсага алоҳида эътибор бериш керакки, юқорида таълим йўналишлари орасида ҚҲ коллежларида ҳам бухгалтерия хисоби бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Касб – хунар коллежларида бухгалтерия хисоби бўйича мутахасислар тайёрлаш ўқув режаларидаги бугунги ҳолатини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу бухгалтерия хисобини ташкил қилишда ўзининг салбий оқибатларни кўрсатмоқда. Ҳозирда ЭСДМ да бухгалтерия тайёрлаш жараёнида ҳам бухгалтерия хисобини ташкил қилишда ҳам ўзаро боғлиқлик сезиляпти. Мисол, учун Россияда бухгалтерларни тайёрлаш асосан тўрт йўналишда олиб борилмоқда:

  • ^ Биринчи даражадаги оддий бухгалтер. Бу тоифадаги бухгалтер фақат бирламчи хужжатлар билан, яъни бир турдаги хўжалик операцияларини амалга оширишни ўзлаштирган ходим ҳисобланади.

  • ^ Иккинчи даражали техник бухгалтер. Даражадаги бухгалтер бирламчи хисоб ишларини юритишда фаолит олиб боради. Бевосита корхона фаолияти бўйича амалга оширган хўжалик операцияларнинг биринчи бажариши учун маъсул деб ҳисобланади, бухгалтер мансабида ишлай олиш даражасига эга.

  • ^ Учунчи даражали бухгалтер – иқтисодчи. Бу даражадаги ходим бош бухгалтер ёки унинг ёрдамчиси (муовини) лавозимига ишлай олиши мумкун, тегишли хисоб ва ҳисобот хужжаларига имзо қўйиш хуқуқига эга.

  • ^ Тўртинчи даражали бухгалтер – аудитор. Бу даражалаги ходим ҳам бухгалтер бўлиб, ҳам аудиторлик лавозимида ишлаши ва хужжатларга тўлиқ имзо қўйиш хуқуқига эга бош бухгалтер лавозимида ишлаш мумкун.

Юқоридагилардан муълумки, РФда бухгалтерларни тайёрлаш тўртта даражада олиб борилса, Ўзбекистон республикасида уч даражада олиб борилмоқда.

  • Биринчи даражадаги бухгалтер – бу, КХКни битириб чиққан мутахасислардир.

  • Иккинчи даражадаги бухгалтер – бу, бакалавр даражасига эга бўлган бухгалтер.

  • Учунчи даражадаги бухгалтер – бу, магистратура босқичида таълим олган бухгалтерлардир.

Агар ҳар иккала давлатда бухгалтер тайёрлаш тизимини таҳлил қилар экансиз, ҳар иккаласида ҳам бухгалтер – экспертлари ҳолати улардан фойдаланиш ҳолати кўрсатилмаган.

Бугунги шароитда корхоналарда шаклланган турли мулкчилик ҳолати бухгалтер–эксперт хизматидан фойдаланишга талабни ортиб боришни кўрсатмоқда. Мулкни нодавлатлаштириш, иқтисодий ислохатларни самараси деб хисобланиб, бугунги кунда кичик бизнес ва тадбирорлик Фаолияти билан шуғулланувчи ишбилармонлар малакали мутахассисга, яъни бухгалтерга муҳтожлигини хисобга олсак, кадрлар билан таъминланиш дараражасини пасайгаганини айтиш мумкун. Кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланувчи фирма ва кичик корхоналари учун малакали бухгалтер фирмаларни жойларда ташкил қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бухгалтерия фирмаларга жалб қилинган ходимлар билан боғлиқ ҳаражатлар фирмага аъзо бўлган тадбиркорлик субъектлар томонидан яъни фирма билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномалар тартибга солинади.

Томонлар ўртасида тузилган шартномада ҳар икки томоннинг шартномада мажбуриятларни амалдаги қонун ва низомларга мос келган ҳолда амалга оширилади. Ўз навбатида бухгалтерия фирмаларининг низомини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишини, хисоб ишларини сифатли олиб борилишини таъминланса, бухгалтерия аппарати тизимида ҳам тегишли ижобий ўзгаришларни олиб келади.

Республикамизда “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонуннини қабул қилиниши хисоб ишларини қонун асосида ташкил қилинишини таъминлашга қаратилгандир. Қонуннинг иккинчи моддасида бухгалтерия хисобини мақсади ёритилган бўлиб, иккинчи моддасида бухгалтерия хисобини мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтер ахбороти билан таъминлашдир. Бухгалтерия хисоби ёрдамида корхона ва ташкилотларни мулкий муносабатлари, тегишли маблағларни тўлиқлигини назорат қилинади. Бухгалтерия хисоби ёрдамида корхона ўртасидаги ўзаро хисоб-китобларни белгиланган муддатларда бажарилиши тартибга солинади. Бухгалтерия хисобини тўғри юритиш ҳужжатлар ёрдамида амалга оширилади. “Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги”қонуннинг 9-моддасида “Ҳужжат операцияларининг бухгалтерия хисоби ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади” деб таъкидланган.

“Бошланғич хисоб хужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтида ёки операциялар амалга ошириб бўлгандан кейин тузилади” деб белгиланган.

Корхона бош бухгалтери маҳсулотини сотишга чиқарилишини бевосита назорат қилиб бориши, ўзаро хисоб-китобларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаши керак. Бош бухгалтер пул маблағларидан тўғри фойдаланишни назорат қилиш хуқуқига эга лекин, банкдаги чек орқали пул олиш уни сарфлаш ҳуқуқига эга эмас.

Бухгалтерия аппаратидаги ходимлар бевосита бош бухгалтерга иш фаолияти бўйича бўйсунадилар. Корхонадаги пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ҳаракатини, тасдиқловчи ҳужжатларни, имзолайди. Агар юқоридаги ҳужжаталарда бош бухгалтернинг имзоси бўлмаса бундай хужжатлар қонуний деб ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республакисида қабул қилинган “Бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида “Пул, товар ва бошқа моддий бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона муассаса ва ташкилотнинг кредит ва хисоб-китоб мажбуриятлар ҳужжатлари, шунингдек бухгалтерия хисоблари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик вазифаларини амалга ошурувчи шахслар, иккинчиси бухгалтерия хисоби ва молиявий бошқариш вазифаларни амалга ошурувчи шахслар киради. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар хиқиқий хисобланмайди”деб кўсатилган.

Корхона бош бухгалтери иқтисодий ислохталарни амалиётга жорий қилишини таъминлашда, ҳаражатларни камайтиришда, ҳисоб ишларини тежамкорлик асосида ташкил қилишга, алохида аҳамият бериши керак.бош бухгалтер биринчи навбатда хисоб-китоб ишларини тўғри ташкил қилинишига моддий жавобгарлик тамойилларини бажарилишига, пул маблағларидан самарали фойдаланишни узлуксиз назоратини олиб бориш керак.

Бош бухгалтер ўз иш фаолиятида амалдаги қонун ва йўриқномаларга амал қилган ҳолда бевосита асосий фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти асосан икки кўрсаткичда, яъни бухгалтерия хисоби ва ҳисобот кўрсаткичларида ифода этилади. Бош бухгалтер хисоби ва ҳисоботи кўрсаткичларида ўзаро боғлиқлигини, уларни таҳлил қилиш имкониятларини хўжалик фаолияти билан, бошқа назорат турлари билан боғланган ҳолда ташкил қилинишини назорат қилади. Корхона бош бухгалтери ҳисоб ишларини ташкил қилишда, унинг илғор усулларини жорий қилишда, корхона раҳбарларига тегишли маслаҳат бериди. Бош бухгалтери корхона амалга оширилган хўжалик операцияларини хужжатлар билан расмийлаштирилишига, белгилаган талабларга жавоб беришини таъминлашда жавобгардир. Ўз навбатида бош бухгалтер ўзаро хисоб-китобларни, яъни ички ва ташқи хисоб – китобларни ўз вақтида сифатли бажарилиши назорат қилади.

Маълумки корхона ва ташкилотлардаги товар–моддий бойликлар тегишли жавобгар шахслар зиммасида бўлиб, улар ўз зиммасидаги товар – моддий бойликлар бўйича бухгалтерияга ҳисобот топширадилар.

Бош бухгалтер корхонада моддий жавобгарлик ҳолатини тўғри ташкил қилинганлиги, товар-моддий бойликларини ҳар бир жавобгар шахс бўйича тўлиқлигини назорат қилиш билан бирга бу тўғрисида тузилган шартномаларни тўғрилигини назорат қилади. Бош бухгалтер хом ашё ва материалларнинг сарфланиши уларни белгиланган меъёрларга мос келишини аниқлайди. Товар–моддий бойликларни ўз вақтида қабул қилинишини таъминлайди. Корхона ва ташкилотлар фаолиятидаги иш ҳақи, ходимлар штаб бирлиги, уларга иш ҳақи хисоблашиб, иш ҳақи фондидан фойдаланиш имкониятларини назорат қилиб боради.

Бозор иқтисодиёти ҳар бир ташкилотни ўз маблағларидан тўғри фойдалинишни талаб қилади. Шу мақсадда бош бухгалтер корхона бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларни ўз вақтида ундириб олиш чора тадбирларни ишлаб чиқади ва лозим бўлса ундириб бериш учун хўжалик судларига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.

Бош бухгалтер корхона хўжалик фаолиятини бошқаришда, рентабеллик даражасини оширишда унимсиз ҳаражатларни камайтириш омилларини аниқлайди.
1   2   3   4



Похожие:

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconБошкарув функциялари ва принциплари. Режа: Бошкарув умумий функциялари
Бошкариш – ташкилотнинг максадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур булган режалаштириш, ташкил этиш, рагбатлантириш, назорат...
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /интеграл хисоб.DOC
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Операцион хисоб.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Мавзу: умумий остеология. Скелет ҳАҚида умумий тушунча. Сатҳлар ҳАҚида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология....
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /дифференциал хисоб (математика).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /МОЛИЯВИЙ ХИСОБ(курс иши).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Курилиш механикаси фанидан хисоб-график ишларини бажариш учун.doc
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации