Документы



Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш icon

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш

НазваниеХисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш
страница1/4
Дата24.06.2013
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти.


2.1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш,

хисоб турлари.


Жамият тараққиёти ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқни ривожланиши тараққиёт омили ҳисобланиб, унинг ривожланиши билан ҳисобга олиш, ҳисобни юрғазиш учун талаб яратила бошланган. Иқтисодий адабиётларда таҳлил қилинишига қараб айтиш мумкун, ҳисобни юритилганлигига камида 6 минг йил бўлган.

XV асрнинг охирларида Италяда капитализимнинг тез тараққиёт бухгалтерия ҳисобини ривожаланишига ва ўз навбатида икки ёқлама ёзувни шаклланишига ўз таъсирини кўрсатди. Италян математик олими 1494 йилда бухгалтерия ҳисоби икки ёқлама ёзув билан асосланган Италянча ҳисоб шакли деб юритилган шаклни яратади ва шу даврдан бошлаб ҳисобни юритишда илмий ўзгаришларга эришала бошланди.

Ҳар бир давр ҳисобни ривожланиши талаб қилган ҳолда унинг илғор усул ва тамойилларини ишлаб чиқишни тақазо қилган ҳолда фаолият кўрсатади.

Ишлаб чиқаришни ривожланиши ўз навбатида савдо-сотиқни ривожланишига олиб келди. Бу даврда ҳар бир ишлаб чиқувчи ҳисоб китобини шахсан ўзи олиб боришдан кўра махсус хисобчи олишни лозим топди. Хўжалик фаолиятни ривожаланиши бухгалтерия ҳисобининг янги усулларини жорий қилишни тақазо қилди. Бухгалтерия ҳисобини пайдо бўлишида ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки савдогар ўзига таалуқли бўлган мулкни тўлиқлигини таъминлаш, ўз даромадини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида ҳисобидан фойдаланган бўлса, ишлаб чиқаришни риволаниши ҳисоб юритишда махсус китоблардан фойдаланишни тақазо этди.

Италиялик олим Лука Пачоли 1494 йилда «Счётлар ва ёзувлар трактати» китобини ёзиши билан ҳисоб шаклларига асос солинди, бухгалтерия ҳисобида тегишли китоблардан фойдалиниш имкониятини яратади, яъни бухгалтерия ҳисобининг «китоб» шаклига асос яратилди.

Ўзбекистон республикаси мустақил деб эълон қилиниши халқимизнинг орзу-истакларини, миллий шухратини тикланиши, жоҳон жамиятини ўз ўрнини топиши билан бирга, мустақил давлат иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантиришга қўйилган қадам бўлди.

Ўтган қисқа вақт ичида иқтисодиётни эркинлаштириш ва бу борада амалга оширилган иқтисодий ислохатларнинг самараси бухгалтерия ҳисобини халқаро андозалар асосида ташкил қилишни тақазо қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунни қабул қилиниши, ҳисобга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга, унинг илғор усулларни ишлаб чиқишни жорий қилишни талаб қилмоқда.


Республикада бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш мақсадида, уни халқаро стандарлар асосида ташкил қилинишига алоҳида аҳамият берилмоқда. Иқтисодиётни олдидаги устивор вазифаларни амалга оширишда бухгалтерия ҳисобининг аҳамияти каттадир.

Бозор муносабатларига ўтиш, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида халқ хўжалигини бошқаруви ва корхоналар фаолиятини назорат қилишда бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш талаб қилинади. Бу борада бир қатор ишлар шу жумладан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун, халқаро бухгалтерия ҳисоби андозаларига асосан миллий бухгалтерия ҳисоби андозалари ишлаб чиқиш, ҳамда «Махсулот (иш ва хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари таужиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»и (1999 йил 5 февраль 54-сонли қарор) тасдиқланган.

Демак республикамизда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва уни такомиллаштириш даври бошланади. Бу даврни ютуғини белгилашда ҳисоб шаклларини содалаштириш, ҳисоб ва ҳисоботни таъсир кучини ошириш билан боғлиқ деб айтиш мақсадга мувофиқдир.

Республикамиз иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар билан уларни бошқаришдаги даслабки бир-бири билан боғлиқдир. Иқтисодиётни эркинлаштириш бухгалтерия ҳисобини назарий ва амалий жихатдан такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Чунки бухгалтерия ҳисоби иқтисодиётни бошқариш учун ахборотлар тайёрлаб бериши ҳисобига иқтисодиётни ривожланишига таъсир қилади.

Жамиятнинг хар қандай тараққиёт босқичи ва мулкчилик шаклларида ташкилотларнинг бошқариш учун маблағлари, хўжалик жараёнлари ҳамда ташкил топиш манбалари тўғрисида хақиқий маълумотлар зарурдир. Бундай маълумотларни бухгалтерия ҳисобидан олиш имконияти юқоридир. Тарихга назар ташлайдиган бўласак, бу фан жамият тараққиёти ва давлатдаги сиёсий ўзгаришлар туфайли доимо ривожланиб, такомилашиб келган.

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар, мулк шаклидаги янгилаклар бухгалтерия ҳисобини бугунги кун талабига мос келишини тақазо қилмоқда. Иқтисодий ислохатлар бухгалтерия ҳисобини соддалаштириш, унинг назорат тизимидаги ўрнини мустахкамлашни, ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштиришни тақазо қилади.

Бугунги кунгача дунёда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг тўрт мактаби бўлиб; италян, немис, француз ва амарика мактабларидир. Бу мактабларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, ҳисоб хусусияти, объекти, вазифалари ва ҳисобни юритиш усуллари бир-биридан фарқ қилади.

Собиқ СССРда ташкил қилинган бухгалтерия ҳисобининг айрим илдизлари хозирда ҳам ўз мавқеини мустақил давлатларда сақлаб қолганлиги кўрсатилмоқда.

Мустақиллик йиллардаёқ Республикамизда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига алоҳида эътибор берилиб, Ўзбекистон МДҲ мамлакатларида биринчилардан бўлиб «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонун қабул қилди (1996 йил 30 август).

Қабул қилинган қонунда бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйдагича кўрсатилган:

- Бухгалтерия ҳисобининг икки ёқлама ёзув асосида юритиш;

- Узликсиз;

- Хўжалик жараёнлари, актив ва пассивларни пулга боҳолаш;

- Ишончсизлик

- Эҳтиёткорсизлик

- Мазмунининг шаклидан устунлиги;

- Кўрсаткичларни қиёсийлиги;

- Молиявий ҳисоботларнинг бетафлиги;

- Ҳисобот давридаги даромад ва харажатларнинг бири бирига мос

келиши.

Юқоридаги тамойиллар бухгалтерия ҳисобони ташкил қилишнинг назарий асосларини яратади ва республикамизда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг таълуқлидир.

Бу тамойилларнинг айримлари бухгалтерия ҳисобининг усуллари сифатидан кенг қўлланиб келмоқда, айрим тамойиллар бухгалтерия ҳисобининг предменти сифатида ўрганилмоқда.

Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг беш элементи мавжуд деб айтар эканмиз бизнинг назаримизда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда бош меъзон ҳисобланган моддий жавобгарлик тамойилига ахамият берилмаган. Хар қандай мулкчиллик шакли моддий жавобгарлик асосида ташкил қилинади, корхона маблағларининг ўзгариши моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботида бирламчи маълумотни йиғади ва маълумот ҳисобни юритиш учун асос қилиб олишади. Демак моддий жавобгарлик асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асос яратилади.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ўзгаришлар туфайли бухгалтерия ҳисобида ўзбек мактабини яратишга қадам қўйилди, бу қадам бухгалтерия ҳисоби миллий андозаларини ишлаб чиқишга ундади, услубий мустақиллик, яъни ҳар бир корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш таритиби ва услубини ўзи белгилайди, яъни ҳисоб сиёсатига амал қилади.

БҲМСдан асосий мақсад миллий ва хорижий мутахасисларнинг ҳисоб сиёсати ва ҳисобот ахборотини тушунишлардаги фарқи бартараф қилишдир. БҲМСни ишлаб чиқишда миллий иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятлари ва талаблари ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар туфайли бухгалтерия ҳисоби, аудит ва ҳисоботни такомиллаштириш асосалари яратилади.

Хозирда бухгалтерия ҳисобининг Ўзбекистон Республикасидаги ривожланиш холатини қуйдаги босқичларда ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ:

  1. 1987 йиллар. Бу даврнинг ўзига хос хусусияти бу даврда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи собиқ СССР да шакланган ҳолда сақланишдир, иккинчи хусусияти бу даврда иқтисодий ислохатларни ишлаб чиқиш даври ҳисобланади.

  2. 1992-1995 йиллар. Бу босқичда бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот ва аудитни ривожлантириш учун асос солиниши мустақил Республикада бир қатор қонун ва Низомлар, шу жумладан «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» (1992 йил), «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот тўғрисида» низом ишлаб чиқилади.

  3. 1996 йилдан кейинги йилларда. Бу даврда Ўзбекистон республикасида «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, юрғазишда меъёрий хужжатлар тўплами яратилди.1998 йилдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари яратила бошланди.

Бу даврнинг ўзига хос хусусияти 21-сонли БҲМАга асос янги счётлар режасини ишлаб чиқиш ва корхона ташкилотлар фаолиятида жорий қилиш имконияти амалга оширилди.

  1. 2000 йиллардан бошлаб бухгалтерия ҳисобини халқаро андозаларга мослаштириш даври бошланди. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштиришга алоҳида ахамият берилди ва берилмоқда.

Таъкидлаш керакки республикамизда бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини такомилаштиришга алохида эътибор берилмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида амалга оширилган ҳар бир жараён ўз мақсади, қўлланиши, маблағлар ҳаракати билан боғлиқлиги билан бир биридан фарқ қилади. Амалга оширилган жараён маълум вақт бирлигида олиб борилган кузатишларда ҳисоб турларида ўз ифодасини топади.

Маблағлар ҳолатидаги ўзгаришларни вақт бирлигида олиб борилган кузатишлар орқали ҳам билиб олиш имконияти мавжуд, лекин бу кузатиш фақат кузатилаётган жараён бўйича кузатиш муддати бўйича маълумот беради. Корхона бўйича маблағлар ҳаракатини тўлиқ ифодаланиши, уни умумлаштириш бевосита узлуксиз кузатиш давомида олиб борилди.

Корхона фаолиятида шундай кузатишлар олиб бориладики, улар маблағлар ҳаракати билан боғлиқ бўлмасдан, корхона иш фаолиятини ташкил қилиш, бошқарув тизимини соддлаштириш билан бевосита боғлиқдир. Маълум бир вақт бирлигида ўтказиладиган кузатишларда бир турли жараёнлар ҳолати ўрганилади. Бундай кузитишлар корхона раҳбарининг буйруғи билан махсус кузатувчилар томонидан ўтказиш мумкун. Мисол учун токир томонидан бир соат давомида тайёрланган қисмлар сонини аниқлаш учун махсус кузатиш ишлари олиб борилади ва токирнинг бир соат давомида тайёрланган қисмлари ҳисобланиб чиқилади. Олиб борилган кузатиш натижасида токир иш вақти давомида нечта қисмларни тайёрлаб бериш имкониятини аниқлаб беради. Бунинг учун махсус тасдиқланган ҳисобот шакли, хисоб регистрлари, махсус хужжат талаб қилинмайди.

Амалга оширилаётган хўжалик жараёнларини кузитиш, уларни тартибга солиш, ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида оператив, статистик, бухгатерия хисоби турларидан фойдаланилади. Хисоб турининг қийси биридан фойдаланиш тартиби кузитиш олдинга қўйиладиган мақсад билан олиб борилади. Хўжалик учётининг турларини қуйдаги схемада кўришимиз мумкун.


Хўжалик ҳисобининг турлари


  1   2   3   4



Похожие:

Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconБошкарув функциялари ва принциплари. Режа: Бошкарув умумий функциялари
Бошкариш – ташкилотнинг максадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур булган режалаштириш, ташкил этиш, рагбатлантириш, назорат...
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Операцион хисоб.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /интеграл хисоб.DOC
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /дифференциал хисоб (математика).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /МОЛИЯВИЙ ХИСОБ(курс иши).doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconУмумий остеология. Скелет ҳақида умумий тушунча. Сатҳлар ҳақида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология. Кўкрак умуртқалари. Уларнинг болалардаги хусусиятлари. Машғулотнинг мақсади
Мавзу: умумий остеология. Скелет ҳАҚида умумий тушунча. Сатҳлар ҳАҚида тушунча. Суякларларнинг тузилиши. Бошланғич терминология....
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Хисоб - китоб турлари ва уларнинг ?члланиш муаммолари.doc
Хисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш iconДокументы
1. /Курилиш механикаси фанидан хисоб-график ишларини бажариш учун.doc

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации