Документы



Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси icon

Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси

НазваниеХалқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси
Дата24.06.2013
Размер179.42 Kb.
ТипДокументы
скачать

Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари.

2.1. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси.

2.2. Нисбий устунлик назариси.

2.3. Ишлаб чиқариш омилларининг нисбат назарияси.

2.4. Савдо хамкорларини аниқлаш.


2.1. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси.

Ҳозирги вақтгача савдо назариясининг икки тури ишлаб чиқилган. Унинг биринчи тури савдонинг табий боришини аниқлаб, давлатлар ўртасида савдо эркин бўлган шароитда савдо тузилиши қандай бўлишини тушинтиради ва ўрганади. Бу турдаги назария ҳеч қандай тусиқлар бўлмаган шароитда қайси бир давлат билан савдо қилиш керак, қайси турдаги махсулотни ва қандай ҳажмда сотиш керак кааби саволларни қўйган.

Иккинчи турдаги назария савдо хажмини, йўналишини ва бирикмасини (состав) ўзгартириш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг эркин оқимига давлатнинг аралашувини назарда тутади. Меркантилизм назариясига асосан давлатнинг бойлиги унинг ихтиёридаги олтин миқёсидаги қиммат баҳолар билан ўлчаниб, ҳар бир давлат импортга қараганда кўпрок экспорт қилиш керак. Бу холда давлат актив тўлов балансига эга бўлади. Миллий давлатлар вужудга келаётган даврда (1500-1800 йиллар) олтин марказий хокимиятларни мавқеини мустахкамлаш учун хизмат қилган1.

Нима учун умуман олганда давлатнинг экспорт салаҳиёти импортга нисбатан юқори бўлиши керак? Бунинг учун давлат савдони устидан монополия ўрнатиб, импортнинг кўп қисмига тўсиқ (чегара) ўрнатиши зарур ва ишлаб чиқарилган махсулотлар кўп қисмини экспорт қилиш учун субсидия беришга тўғри келади. Меркантилизм даврида колония бўлган давлат хом ашёларни экспорт қилиб, тайёр махсулотларни импорт қилганлар. Бу назария метрополийларнинг бойишига олиб келган. Натижада колония давлатларнинг норозилиги вужудга келган ва мустакиллик учун кураша бошлаганлар.

Меркантилистик эпоханинг бир қисми ҳозирда ҳам сақланиб қолган. Актив тўлов баланси термини ҳозир ҳам ишлатилади. Бунга кўра давлатнинг экспорт миқдори импортдан катта бўлиши керак. Тўлов балансида дифицит (камомад) бўлганини кўрсатувчи термин бу пассив тўлов балансидир.

Кейинги вақтларда бирон бир социал ёки сиёсий мақсадларни амалга ошириш мақсадида очиқдан очиқ актив тўлов балансига эга бўлишга ҳаракат қилаётган давлатларга нисбатан неомеркантилизм термини ишлатилмоқда. Маслан, тўла бандликни таъминлаш мақсадида мамлакат ичидаги талабдан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариб, ортиқчасини экспорт киладилар. Ёки давлат бирон бир худудда сиёсий мавқени сақлаб қолиш мақсадида кўпрок махсулот экспорт қилади.

Кўп давлатлар меркантилизм сиёсатига амал қилиб, имконият даражасида ишлаб чиқаришни ташкил этиб, иқтисодий жихатдан мустақил бўлишга ҳаракат қилганлар. Адам Смит 1776 йилда чоп этган «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатини тадқиқоти» деган китобида меркатилистлар қарашини танқид қилган. Унинг фикрича давлатнинг хақиқий бойлиги унинг фуқоролари фойдалана оладиган маҳсулот ва хизматлардан иборатдир. Смит мутлоқ устунлик назариясини ишлаб чиқди. Бу назарияга кўра, айрим мамлакатлар бошқаларига нисбатан товарларни самарали ишлаб чиқаришади. Шу назарияга асосланиб у қуйдаги саволни қўйди: нимага фуқоролар махаллий товарларни сотиб олишлари керак, агар улар худди шундай товарларни хориждан анча арзон нархларда сотиб олишлари мумкин бўлса.

Смитнинг исботлашича, агар савдо чегараланмаса, ҳар бир давлат рақобат устунлигига эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ҳар бир мамлакатнинг ресурслари рентабел сохаларга ўтиб кетади, чунки мамлакат норентабел соҳаларда рақобатлаша олмайди. Ихтисослашув натижасида мамлакатнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги қуйдаги сабабларга кўра ошади:

- битта топшириқни бажарганлиги учун ишчи кучиларининг малакаси ортади;

-ходимлар бир турдаги махсулотдан иккинчисига ўтишда вақтни йўқотмайдилар;

- бир хил маҳсулотни узоқ муддат ишлаб чиқариш самарали усулларини жорий этишни таьминланади ва рағбатлантиради. Лекин мамлакат қандай махсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак деган саволга А.Смит бозор жавоб беради, бироқ бу холда мамлакатнинг табиий ва ортирилган устунликларини ҳисобга олиш зарурдир.

Мамлакат бой табиий ресурслар ва қулай об-хавога шароитига эга бўлганлиги сабали бирор маҳсулот ишдаб чиқариш бўйича табиий устунликга эга бўлиши мумкин. Об-ҳаво шароити қандай қишлоқ хўжалик махсулотларини самарадорлик билан етиштириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Масалан, Шри-Ланка буғдой ва сут маҳсулотларини импорт қилади, чунки об-ҳаво уларни етиштиришга мос эмас, лекин унинг об-ҳаво шароити чой, каучук, кокос ёнғоқларини етиштириш ҳисобидан кўп фойда олишга имконият беради. Ўзбекистон пахта етиштиришга ажратилган ресурсҳ хисобидан чой ҳам етиштириш мумкин эди, лекин иқлим чой етиштиришга мослашмагн. Шунинг учун Ўзбекистон учун пахта етиштириш фодалироқдир. Лекин айнан шу назарияга кура Шри-Ланка чой, Ўзбекистон эса пахта махсулоти билан халқаро савдода қатнашиб ўз эхтиёжларини қондиришлари шарт.

^ Узлаштирилган устунлик - бу юқори малака ва ривожланган технологиялар билан боғлик. Ҳозирги кунда жахондаги махсулотлар айирабошлаш тайёр махсулот ва хизматлардан иборат бўлиб, уларнинг улуши қишлоқ хўжалик махсулотлари ёки қазилма бойликларга қараганда анча юқори. Бу махсулотларни ишлаб чиқаришни жойлаштириш асосан ўзлаштириш устунлиги билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш технологияси бўйича устунликка эга мураккаб ва турли махсулотларни ишлаб чиқариш қобилиятини таъминлайди. Масалан, Данияда кумуш конлари бўлмаса ҳам у кумуш махсулотларини бошқаларга нисбатан кўп экспорт қилади, чунки ишлаб чиқариш технологияси юқори сифатли махсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Япония темир ва кўмирни импорт қилиб, улар асосида юқори сифатли пўлат ишлаб чиқариб, бошқа мамлакатларга экспорт қилади.

Энди ташқи ва ички савдода мутлоқ устунлик моҳиятини икки давлат АҚШ ва Шри-Ланка мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз2. Шри-Ланка ва АҚШ бир хил миқдордаги ресурсларга эга (ер, меҳнат ресурси ва капитал) бўлиб, чой ва буғдойни ишлаб чиқаришади. Шри-Ланка 1 тонна чой ишлаб чиқариш учун 4 бирлик ресурс ва 1 тонна буғдой ишлаб чиқариш учун 10 бирлик ресурс сарф қилади. АҚШ эса 1 тонна чой ишлаб чиқариш учун 20 бирлик ресурс ва 1 тонна бғгдой ишлаб чиқариш учун 5 бирлик ресурс сарфлайди. Демак, Шри-Ланка чой ишлаб чиқаришга, АҚШ эса буғдойга ихтисослашиши лозим. Уларда жами 100 бирлик ресурс бор ва ресурсларини тенг ярмисини бу махсулотларни ишлаб чиқаришга сарф қиладилар деб фараз қиламиз.

Икки давлат бир бири билан савдо қилмаган холни кўрамиз. Бу холда давлатлар ресурслар ярмисини чой ва буғдой етиштиришга сарфлаганлари учун Шри-Ланка 12,5 тонна чой ва 5 тонна буғдой ишлаб чиқаради (2-расм, нукта А). АҚШ 2,5 тонна чой ва 10 тонна буғдой ишлаб чиқаради (2-расм, нукта В). Ҳар бир давлатда фақат 100 бирлик ресурс мавжуд бўлганлиги сабабли, хеч қайсиниси чойни миқдорини камайтирмасдан буғдойни кўпайтира олмайдилар, ва аксинча. Улар орасида савдо бўлмаганда биргаликда15 тонна чой ва 15 тонна буғдой ишлаб чиқарилди. Лекин ҳар бир давлат мутлоқ устунликга эга бўлган махсулот ишлаб чиқарганда Шри-Ланка 25 тонна чой (100:4) ва АКШ 20 тонна буғдой (100:5) етиштирган бўларди. Шундай қилиб, бу давлатлар махсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилса, иккала махсулот етиштириш миқдори ортади. Натижада бу давлатлар ўртасида савдо алоқалари ўрнатилса, иккала давлат ҳам олдинги холатга караганда чой ва буғдой махсулотларини кўпайтиришлари мумкин.

Мутлоқ устунлик назарияси давлатларни ишлаб чиқариш ихтисослиги бўйича хар хиллигини хисобга олмайди. Бироқ давлатнинг катта кичиклиги омилига асосланган назария қанча миқдорда ва қайси турдаги махсулот савдога йўналтирилган бўлиши мумкин деган саволга жавоб беришга ёрдам беради. Бу назарияга асосан катта майдонга эга бўлган давлатларнинг иқлим шароитлари ва табий ресурслари хар хил бўлиб, умуман олганда улар кичик давлатларга нисбатан ўзларининг иқтисодий етарлилик қобилиятига эгадирлар. Масалан, Бразилия, Хитой, АҚШ, Хиндистон, Россия каби катта давлатлар Ироқ, Исландия, Нидерландияга нисбатан истеъмол махсулотларининг камроқ қисмини импорт қилиб, ишлаб чиқарган махсулотларининг хам кам қисмини экспорт қиладилар. Амалиётда давлатнинг катта кичиклиги тасдиқланган бўлишига қарамасдан истисно холлари хам мавжуд масалан, Албания катта бўлмаган давлат бўлиб, савдо чекламалари оғир бўлганлиги сабабли савдо-сотиқ обороти миллий даромадининг жуда оз қисмини ташкил этади.

2-расм. Абсолют устунликда ишлаб чиқариш имкониятлари


С

25


12,5






5

2,5

0

0 5 10 20


Мутлоқ устунлик назарияси давлатларни ишлаб чиқариш ихтисослиги бўйича хар хиллигини хисобга олмайди. Бироқ давлатнинг катта кичиклиги омилига асосланган назария қанча миқдорда ва қайси турдаги махсулот савдога йўналтирилган бўлиши мумкин деган саволга жавоб беришга ёрдам беради. Бу назарияга асосан катта майдонга эга бўлган давлатларнинг иқлим шароитлари ва табий ресурслари ҳар хил бўлиб, умуман олганда улар кичик давлатларга нисбатан ўзларининг иқтисодий етарлилик қобилиятига эгадирлар. Масалан, Бразилия, Хитой, АҚШ, Хиндистон, Россия каби катта давлатлар Ироқ, Исландия, Нидерландияга нисбатан истеъмол махсулотларининг камроқ қисмини импорт қилиб, ишлаб чиқарган махсулотларининг ҳам кам қисмини экспорт қиладилар. Амалиётда давлатнинг катта кичиклиги тасдиқланган бўлишига қарамасдан истисно холлари хам мавжуд масалан, Албания катта бўлмаган давлат бўлиб, савдо чекламалари оғир бўлганлиги сабабли савдо-сотиқ обороти миллий даромадининг жуда оз қисмини ташкил этади.

Мутлоқ устунлик назарияси транспорт харажатларини хисобга олмайди. Транспорт харажатлари катта кичик давлатларга хар хил таъсир этади. Одатда савдода масофа мухум рол ўйнайди, аниқроғи масофанинг катта бўлиши транспорт харажатлари ортишига олиб келади. Шунинг учун майдони катта бўлган давлатларда бу кўрсаткич юқоридир. Жахон тажрибасига кўра юк ташишда масофа 100 милдан ортиқ бўлиши керак эмас. АҚШда барча бозор ва ишлаб чиқариш қувватлари 100 мил орлағидаги масофада жойлашган. Масалан, Нидерландияда ишлаб чиқариш қувватларининг деярли кўп қисми давлат чегарасидан 100 мил масофа оралиғида жойлашган. Давлат катталиги кўп майдон талаб этадиган махсулотлар ишлаб чиқариш ва катта миқдорда ишлаб чиқариш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида харажатларни камайтиришга олиб келади.


^ 2.2. Нисбий устунлик назарияси.

1817 йилда Д.Рикардо А.Смит назариясини ривожлантириб агар бирон мамлакат абсолют устунликга эга бўлган махсулотларни ишлаб чиқарса, нима бўлади деган саволга жавоб беришга харакат қилди. Д.Рикардо бу муаммони ўрганиб, изланишлар натижасида нисбий устунлик назариясини ишлаб чиқди. Унинг фикрича, агар мамлакат мутлоқ устунликни хисобга олмаган холда бошқа махсулотларга нисбатан самаралироқ ишлаб чиқарадиган махсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашса савдодан фойда (ютиши) қуриши аниқ. Агар мамлакат ўз ресурсларини фақат самарали ишлаб чиқарадиган махсулотга жалб этса, у бундан албатта ютади. Натижада у мана шу махсулотни ўзида ишлаб чиқаришдан бош тортган давлатлардан хом ашёларни келтириб, уларга эгалик қилиш имкониятига эга бўлади3. Бу назария нисбий устунлик назарияси деб аталади. Ушбу назарияни мисолда кўрамиз.

Шартли равишда АҚШ Шри-Ланкага нисбатан хам чой хам буғдой ишлаб чиқаришдан абсолют устунликга бўлсин, яъни АҚШ 1т. чойга 5-бирлик, 1т. буғдойга 4-бирлик ресурс сарфлайди. Шри-Ланка эса, 1т. чой ва 1т. буғдойни ишлаб чиқариш учун хар бирига 10 бирликдан ресурс сарфлайди. Агар мамлакатлар ресурсларнинг яримини хар бир турдаги махсулотни ишлаб чиқаришга сарифлайдиган бўлса, АҚШ 10 т. чой 12,5 т. буғдой (3-расмда В нуқта) етиштиради; Шри-Ланка эса 5т. чой ва 5т. буғдой (3-расмда А нуқта) ишлаб чиқарган бўлар эди. АҚШ иккала махсулот бўйича абсолют устунликга эга бўлишига қарамай, фақат буғдой ишлаб чиқариш бўйича нисбий устунликга эга. Бу дегани чойга нисбатан буғдой ишлаб чиқариш кўпроқ устунликга эгадир. Бир хил миқдордаги ресурсларни сарфлаганда АҚШ Шри-Ланкага нисбатан буғдойни 2,5 баробар (12,5:5) чойни эса 2 баробар (10:5) кўп ишлаб чиқаради, Шри-Ланка абсолют ютуқсиз холатда турган бўлсада, чой бўйича нисбий афзалликка эгадир. Бу давлатлар ўртасида савдо бўлмаганда хеч бири чойни миқдорини камайтирмасдан буғдойни кўпайтира олмайдилар, ва аксинча.

Давлатлар ўртасида савдо бўлмаганда бу давлатлар биргаликда 15 т. чой ва 17,5 т. буғдой етиштирган бўлардилар. Эркин савдога ўтилса, чой ва буғдой етиштириш режасини ўзгартириб, уларнинг миқдорларини оширган бўлар эдик. Буғдой микдорини ўзгартмасдан чой миқдорини оширадиган бўлсак, у холда АҚШ буғдойни хаммасини, яъни 17,5 т. буғдойни 70 бирлик ресурс сарфлаб ишлаб чиқаради. АҚШ қолган 30 бирлик ресурсни 6 т. чой ишлаб чиқаришга сарф қилган бўлар эди. Бу 3-расмнинг Д нуқтасида ўз аксини топган.

3-расм. Нисбий афзаллик бўйича ишлаб чиқариш имкониятлари.


20


15


10


6

5




0

0 5 10 12,5 17,5 18,5 25


Агар Шри-Ланка барча ресурсларини чой ишлаб чиқаришга сарф этиб, 10 т. (3-расмнинг С нуқтасида) чой етиштирса, у холда биргаликда етиштирилган буғдойнинг миқдори ўзгармасдан 17,5 т. бўлиб, чойнинг хажми эса 15 дан 16 т.га ортган бўлар эди.

Агар биз давлатлар ўртасида савдо бўлмаган холатдаги чойнинг миқдорини ўзгартирмасдан буғдойни миқдорини оширадиган бўлсак, у холда Шри-Ланка ўзининг хамма ресурсини чой ишлаб чиқаришга сарф этиб, 10 т. чой (2-расмда С нуқта) етиштиради. АҚШ эса 25 бирлик ресурсга 5 т. чой етиштириб, қолган 75 ресурсни 18,75 т. (2-расмда Е нуқта) буғдой етиштиришга сарф эган бўлар зди. Бу холда биргаликда етиштирилган чойнинг миқдори ўзгармасдан 15 т. бўлиб, буғдойнинг буғдойнинг хажми эса 17,5 дан 18, 75 т.га ортган бўлар эди.

Агар АҚШнинг бу махсулотларни ишлаб чиқариш даражаси 2-расмнинг Д ва Е нуқталар ўртасида бўлса, унинг ишлаб чиқариш имконияти давлатлар ўртасида савдо бўлмаган холдаги миқдордан анча юқори бўлар эди. Нима бўлганда хам иккала махсулат ишлаб чиқариш миқдорининг ортишида иккала давлат хам ютади.

Иккала, яъни абсолют ва нисбий устунлик назариялари мехнат ресурслардан тўла тўкис фойдаланишни назарда тутади. Давлатлар катта миқдордаги озод ресурсларга эга бўлса, улар ишлатилмаган ресурсларни самарали ишлатиш усуллари бўлмаган холларда хам бу хом ашёларни ишлаб чиқаришга йўналтириш мақсадида импортга чеклама қўйишлари мумкин.

Нисбий устунлик хам, юқорида абсолют устунлик назариясда таъкидлаб ўтилганидек махсулотларни бир давлатдан иккинчи давлатга харакатидаги йўл харажатларини хисобга олмайди. Бу назариялар бир давлат миқёсида бир турдаги махсулотни ишлаб чиқаришдаги ресурслар бошқа турдаги махсулотни ишлаб чиқаришда эркин харакат қилишини назарда тутади. Бироқ ресурсларнинг давлат чегарасидан ўтишини инкор этади. Хақиқатан хам инглиз енгил саноат ишчиси ишдан бўшаб колифорниянинг электрон саноат ишлаб чиқариш корхонасига бориши мумкин эмас.

Биз маърузамизда кўриб чиқиллган ушбу назариялар ўз объекти ва моҳиятига кўра баъзи омилларни эътиборга олмаганликларини кўриш мумкин:

- тўла бандлик, яъни мамлакат эркин бўш турган ресурсларга эга бўлса у устунликга қарамай кўп турдаги махсулотни ишлаб чиқаради.

- бир сохага эътибор берилиши орқали иккинчи соха бўйича малакани йўқотмаслик мақсадида мамлакатлар бу назарияга эътибор бермаслик.

- транспорт харажатлари ушбу назарияларда хисобга олинмаган.

- мобиллик, яъни ресурсларнинг бир мамлакатда бир сохадан иккинчисига ўтиши унча енгил кечмайди.

- ушбу назариялар кўпроқ товарга тегишли бўлиб, хизмат хусусиятларини деярли акс эттирмайди.


^ 2.3. Ишлаб чиқариш омилларининг нисбат назарияси.

А.Смит ва Д.Рикардо ўзларининг абсолют ва нисбий устунлик назарияларида агар мамлакат устунликга эга бўлган ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган бўлса, ишлаб чиқариш хажмини қандай қилиб кўпайтириш мумкинлигини кўрсатиб бердилар. Лекин бу назария қайси турдаги махсулотни тезроқ устунликга эришишини таъминлай олишини кўрсатиб бермади. Уларнинг фикрича фаолият кўрсатаётган эркин бозорнинг ўзи ишлаб чиқарувчига самарадорлиги юқори бўлган махсулотни кўрсатиб беради ва норентабель сохалардан қочишни таъминлайди. 125 йилдан сўнг икки швед иқтисодчилари Эли Хекшкер (Eli Heckcher) ва Бертил Олин (Bertil Ohlin) ишлаб чиқариш омилларнинг нисбат назариясини яратдилар. Унга кўра, мамлакатлар бўйича мехнат улушининг ерга ёки капиталга нисбати орасидаги фарқлари ишлаб чиқариш омилларининг қийматидаги фарқни тушунтириш имконини беради. Уларнинг фикрича агар мехнат ресурслари, ер ва капиталга нисбатан кўп бўлса, мехнатга сарфланадиган харажатлар паст бўлиб, ер ва капитал қиймати (нархи) эса юқори бўлади. Агар мехнат ресурслари чегараланган бўлса, у холда унинг нархи ер ва капиталга нисбатан юқори бўлади. Мана шу ишлаб чиқариш омилларининг нархи махсулотнинг қайси турини ишлаб чиқариш, ривожлантириш ва экспорт қилиш кераклигига ундайди4.

Кўп ахолига эга, лекин етарлича ер майданига эга бўлмаган мамлакатларда, масалан, Гонконг ва Нидерландия ернинг нархи жуда юқори, шунинг учун улар иқлим ва ер қатламининг қандай бўлишидан қатий назар катта миқдорда ер майдони талаб этиладиган махсулотларни (қора мол, буғдой ва шу каби махсулотлар) ишлаб чиқаришни ривожлантиришга имкониятлари йўқ. Бу каби махсулотлар Австралия, Канада ва Россияда ишлаб чиқарилади, чунки уларда ахолига нисбатан ер майдони кўпдир. Шунинг учун у ёки бу мамлакатдаги ишлаб чиқариш сохасининг режалаштирилиши мехнат ресурслари ва ер ўртасидаги мутаносибликни эътиборга олишни тақазо этади. Масалан, Гонконгда ер майдони ишчи кучига қараганда кам талаб этиладиган бўлган сохалар самаралидир масалан, кўп кавватли биноларда фаолият кўрсатадиган тикув цехлари, электроника сохаси. Шунинг учун у ишчилар сонига қараганда кўпроў ер майдон талаб этиладиган автомобилсозлик сохасида рақобатлаша олмайди.

Агар мехнат ресурслари капиталга нисбатан кўп бўлса, иш хақи паст бўлишини, капиталга нисбатан кўп мехнат талаб қилинадиган махсулот ишлаб чиқарилиши ва бу махсулотни рақобатдош, экспортбоп бўлишини кутиш мумкин. Масалан: Хиндистон, Эрон, Ўзбекистон ва Тунис мамлакатларининг қўл билан тўқилган гиламлари Буюк, Британия, АҚШда техникадан фойдаланиб тўқилган гиламларидан сифати, жидамлилиги билан фарқ қилади.

Мехнат ва капитал ўртасидаги муносибатни ўрганиш мақсадида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Масалан: Василий Леонтьев шуни таъкидлайдики, АҚШнинг энг яхши ва кўп экспорт қиладиган сохаларида импорт қилинадиган махсулотлар билан рақобатлашадиган сохаларга нисбатан юқори (кўп) мехнат талаб этилаган. Бироқ, АҚШ мехнат ресурсларига қараганда кўпроқ капиталга эга. Бу антика натижа «Леонтив парадокси » деб аталади.

Хакшер–Олин назариясида ишлаб чиқариш омилларини бир жинслилиги деб қарашлари, улар томонидан қўйилган хато ёки камчиликдир. Хақиқатан ишчиларнинг малакалари мамлакат ичида, хамда давлатлараро хар хилдир, турли одамлар хар хил касбий тайёргарликга ва таълимга эгадирлар. Касбий тайёргарлик ва таълим, капитал сарфлашни талаб этиб, қурилма ва асбоб-ускунанинг нархини ўз ичига олган капиталнинг кўрсаткичларида ўз аксини топмайди. Ишчи кучининг хар хил гурухларини ва бу гурухларнинг касбий тайёргарлигига ажратилган капитални хисобга олган холда ишлаб чиқариш омилларининг нисбат назарияси кучга эга бўлиб қолади. Агар биз ишчи кучига бир жинсли товар сифатида эмас, балки уни котегорияларга бўлинган кўринишида қарасак, саноати ривожланган давлатлар юқори савияли мехнат ресурсларга эга эканини кўришимиз мумкин. Саноати ривожланган давлатларнинг экспортида, юқори савияли мутахасис, олим ва инженерлар кўпрок жалб қилинганлиги билан ажралиб туради. Саноати ривожланмаган давлатларнинг экспортида эса, савияси юқори бўлмаган мутахасис, олим ва инженерлар кўпроқ жалб қилинганлиги билан ажралиб туради.


^ 2.4. Савдо хамкорларини аниқлаш.

Савдо хамкорларини аниқлашда қуйидагиларга катта ахамият берилади:

- давлатлар ўртасидаги фарқ;

- далатларнинг ўхшашлиги;

- савдо алоқаларининг жуфтлиги.

Ушбу бунктгача ментигача кўриб чиқилган назарияда мавжуд савдо алоқалари давлатларнинг хар хиллигига асосланган эди, масалан, саноати ривожланган ва ривожланаётган мамалакатлар. Бу назариядан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки давлатлар ўртасидаги фарқ канчалик катта бўлса савдо қилишнинг имкониятлари анча юқори булади. Масалан, иқлимлари тубдан фарқ қиладиган давлатлар қишлоқ хўжалик махсулотлари билан савдо килиш имкониятлари юқори бўлади. Мехнат ресурс ва капиталлари билан тубдан фарқ қиладиган давлатларнинг махсулот ишлаб чиқариш ассортиментлари биридан катта фарк қилади, бу эса уларни бири бири билан савдо қилишга ундайди.

Ҳозирги вақтда ташқи савдонинг кўп қисми ўхшаш давлатлар билан бўладиган савдога тўғгри келмоқда. Булар иқлимлари, даромадлари бир хил, халқларининг таълим даражаси юқори бўлган давлатлардир. Мамлакатларнинг ўхшашлик назариясига кўра, ички бозорда шаклланган эхтиёжга жавобан янги махсулотни ишлаб чиқарган мамлакат ўзининг бозорига ўхшаш хорижий бозорларга мурожат қилади. Бошқача айтганда, ривожланган мамлакатлар фуқаролари юқори сифатли ва қиммат товарларга қизиқиш кўрсатишса, даромаднинг паст даражасига эга бўлган мамлакатлар истеъмолчилари бундай товарларни кам миқдорда сотиб оладилар. Мамлакатларнинг ўхшашлик ва фарқ томонларини тадқиқ қиладиган назариялар дейлик, саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо моделларини тушунтириб беради5.

Нима учун саноати ривожланган маълум бир давлат ривожланаётган ёки ривожланган давлат билан кўпроқ савдо-сотиқ ишларини олиб боради? Бунга савдо алоқаларининг жуфтлиги деган термин жавоб беради. Бу саволга давлатлар орасидаги масофанинг яқинлиги, яъни транспорт харажатларининг пастлиги, маданиятларининг ўхшашлиги, тиллари, динлари ва урф-одатларини яқинлиги жавоб бўлади. Мамлакатларнинг маданий томондан, тил ва динларнинг ўхшашлиги савдо алоқаларининг йўналишларини белгилаб бериш мумкин. Саноати ривожланган ва ривожланаётган мамалакатлар ўртасидаги савдонинг кўп аспектлари тарихий тараққиёт натижасидаги мустамлака алоқаларига хам боғлиқ, чунки товарнинг улгуржи тақсимлашнинг янги тизимини шакллантиришидан кўра, бор ва мавжуд бўлган алоқаларни сақлаб қолиш ва такомиллаштириш осонроқ.

Савдо сиёсатида боғлиқ бўлмаслик, ўзаро боғлиқлик боғлиқ концепциялари хам мухим ўрин эгаллайди. Бу концепциялар жахон савдо тузилишини ва давлатларнинг савдо сиёсатини тушинишга ёрдам беради. Дунёда хеч бир давлат йўқки у тўлиқ ёки боғлиқ бўлмаган.

Боғлиқ бўлмаслик концепциясининг мохияти маълум бир давлат махсулотларга, технологияларга эга бўлишда ва маиший хизматларда фойдаланишда бошқа давлатларга боғлиқ эмас. Бироқ савдо жараёнида бир қанча давлатлаар иштирок этганлиги сабабли, хеч бир давлат тўлиқ иқтисодий боғлиқ бўлмаслик (мустақил) хусусиятига эга эмас. Баъзи давлатлар бу концепцияга амал қилишга харакат қилганлар. Маслан, Хитой ва Ҳиндистон бир вақтларда иқтисодий боғлиқ бўлмасликга харакат қилганлар. Хозирги вақтда хеч бир давлат тўлиқ боғлиқ бўлмасликга харакат қилмайди, лекин ўзларининг ташқи савдо сиёсатларини шундай ташкил этадиларки, натижада талаб ва таклиф устидан хорижий назорат минимал бўлишга харакат қиладилар.

Ўзаро боғлиқлик концепциясининг моҳияти бир томонни иккинчи томонга ва аксинча боғлиқлигидир. Масалан, Германия билан Франция иқтисодиётининг бир бирига боғлиқлик даражаси жуда юқоридир. Ҳар бир томон бир хил меъёрда бир бирига боғлиқдир, агар бир томон таъминотни камайтирса, иккинчи томон хам дархол шундай жавоб қилади.

Боғлиқлилик концепциясининг мохияти бу бир давлат иккинчи давлатга боғлиқ бўлиб, иккинчи давлатда бўлаётган ўзгаришлар албатта биринчи давлатга ўз таъсирини кўрсатади. Охирги вақтда кўпгина ривожланаётган давлатлар очиқдан очиқ ўзларини бошқа давлатга боғлиқ эканликларини этироз этмоқдалаар. Бунинг сабаби ривожланаётган давлат бир мунча кичик, уларнинг саноати ривожланмаган, илғор технология, мутахасислар мавжуд эмас, шунинг учун улар саноати ривожланган мамлакатлардан махсулотлар сотиб олишга мажбурдирлар. Масалан, Мексиканинг экспорт ва ипортининг 60 фоизи АҚШга тўғри келади ва уз навбатида АҚШнинг Мексикага бу кўрсаткич бўйича боғлиқлиги 5 фоизни ташкил этади. Ривожланаётган давлатлар боғлиқлик сиёсатидан кутилишлари учун улар ташқи бозорларга чиқишлари керак.


Хулоса

Савдо назариялари билиш катта аҳамиятга эга, чунки улар аниқ худудда компания маҳсулотни самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкинлигини, қандай рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқариш мумкинлигини, мамлакатлар ўртасидаги эркин савдога давлат аралашадими йўқми деган саволларни тушунтириб беришга ёрдам беради.

Айрим савдо назарияларида давлат халқаро савдога аралашмаган холатларни кўриб чиқади, бошқа назариялар эса аниқ миллий мақсадларга эришиш учун давлат савдога аралашиши керак деган кўрсатмаларни беради.

Меркатилизим назарияси давлат актив савдо балансига эришиш учун мамлакатга таварлар киришидан товарлар чикиши кўп бўлишига эршишни таклиф этади. У мамлакатга олтиннинг киришини бағишилаб беради. Неомеркотилизим назарияси ҳам актив савдо балансига интилишни таклиф қилади, аммо уларнинг вазифаси бўлиб, қандайдир ижтимоий ёки сиёсий мақсадга интилиш ҳисобланади.

Адам Смит мутлоқ устунлик назариясини ишлаб чиқаришди. Бу назария шуни таъкидлайдики, агар истеъмолчилар ўз ватанларида ишлаб чиқаришган таварлардан арзон таворларни сотиб олишса, улар ўз даромадини кўпайтира олишади. Мутлоқ устунлик назарияси бўйича мамлакат табий ёки ўзлаштирилган устунлик туфайли таварларни янада самарали ишлаб чиқариши мумкин.

Мамлакатлар хажми назарияси шуни таъкидлайдики, катта ер эгалари ҳисобланган мамлакатлар турли хил таъбий шароитларга ва табий ресурсларга эга бўлгани учун ўз-ўзини қондириш қобилиятига эгадирлар. Кичик мамлакатлар эса бундан мустасно. Катта мамлакатларнинг ўз-ўзини қондириш қобилятига эгалик килишининг иккинчи сабаби бўлиб, ташки савдодаги транспорт харажатлари хисобланади, чунки ишлаб чикариш марказлари бошка мамлакатлардан йирокларда жойлашган.

Нисбий устунлик назарияси шуни такидлайдики, ташқи савдо туфайли ишлаб чикаришнинг умумий хажмини ошириш мумкин, хатто бир мамлакат мутлоқ устунликка эга бўлганда хам. Мутлоқ ва нисбий устунлик назариялари камчиликлари шундан иборатки, улар қуйдагиларни ҳисобга олишмайди: тўла бандаликни, асосий мақсадни ишлаб чиқариш самарадорлигини, мамлакатлар ўртасидаги транспорт харажатларини, мамлакатлар ичида ресурслар эркин харакатланишини.

Ишлаб чиқариш омиллари назарияси эса, ер, меҳнат ресурслари ва капитал ишлаб чиқариш омиллари сифатида уларнинг қиёсий тахлилини тушунтириб берди. Бу тахлил, ўз навбатида, қайси таварларни мамлакат самарали ишлаб чикариш мумлкинлигини аниқлаб беради.

Мамлакатлар ўхшашлик назариясига асосан, бугунги кунгача ташқи савдо ўажмининг катта улиши саноати ривожланган мамлакатлар уртасидаги тайёр махсулот савдосига тугри келади, чунки уларда бозорларнинг ухшаш сегментлари мавжуд. Кўпгина назариялар даромад ва ҳаражатларни мамлакатлар миқиёсида кўришса ҳам, савдо қарорлари одатда фирма даражасида қабул қилади.

Назорат саволлари.

  1. Меркантилизм нима?

  2. Нима учун мамлакатлар бир бирлари билан савдо қилишади?

  3. Абсолют устунлик назариясининг савдога қандай алоқаси бор?

  4. Истемолчи ва ишлаб чиқарувчи нуқтаи назаридан халқаро савдонинг қандай афзалликлари мавжуд?

  5. Нисбий устунлик билан абсолют устунлик назариялари ўртасида қандай фарқ бор?

  6. Леонтьев парадокси нимадан иборат?

  7. Ишлаб чиқариш омилларининг нисбат назарияси савдога қандай алоқаси бор?

  8. Хар бир давлат савдо хамкорини, шерикларини аниқлаш учун қанақа омилларга этибор бериш керак?




1 Мировая экономика. Под редакции А.С.Булгакова М.:Экономистъ, 2005.

2 Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley Publishing Company, 1998.


3 Мировая экономика. Под редакции А.С.Булгакова М.:Экономистъ, 2005.


4 Е.В.Вавилова, Л.П.Бородулина. Международная торговля. М.: ГАРДАРИКИ, 2006.

5 Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley Publishing Company, 1998.




Похожие:

Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси icon3 Меркантилизм, мутлок (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси
Бу турдаги назария хеч кандай тусиклар булмаган шароитда кайси бир давлат билан савдо килиш керак, кайси турдаги махсулотни ва кандай...
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Узбекистонда демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти.pdf
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Узбекистонда демократик жамият куришш назарияси ва амалиёти.doc
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /++цЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ?УРИШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ.doc
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Узбекистонда демократик жамият куришш назарияси ва амалиёти.doc
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Узбекистонда демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти.pdf
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Узбекистонда демократик жамият куришш назарияси ва амалиёти.doc
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconДокументы
1. /Таржима назарияси ва амалиёти фанидан амалий машгулот ишланмаси.doc
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconХалқаро маркетинг элементлари 12 Бозорнинг умумий потенциали 12 Регрессион таҳлил
Берилган ишда турли мамлакатлардаги бозор потенциалини баҳолашга муқобил ёндашувлар таҳлили ўз ўрнини топган. Ҳамда бу иш ўз ичига...
Халқаро савдо назарияси ва амалиёти элементлари. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Нисбий устунлик назариси iconЎзбекистон “Адолат” сдп сиёсий Кенгаши социал-демократия назарияси ва амалиёти
Ижроия Қўмитаси фаолиятининг айрим жиҳатлари, 2010 йилда партиянинг янги асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтилган. Партия...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации