Документы



Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги icon

Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги

НазваниеИнвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги
Дата24.06.2013
Размер304.69 Kb.
ТипДокументы
скачать

Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги (4 cоат)


9.1.Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти

9.2.Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг манбалари, уларнинг сарфланиш йўналишлари

9.3.Инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш

9.4.Инвестиция (капитал қўйилма)лар даражаси, динамикаси ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги

^ 9.5.Инвестиция (капитал қўйилма)лар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш йўллари


9.1. Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти

Инвестициялар ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияларда амалга оширилади. Чунки улар давлатни, тармоқ, корхоналар, ва ниҳоят, аҳолининг иқтисодий негизини мустаҳкамлашга сарфланади. Эркин бозор иқтисоди босқичма-босқич шакллантирилаётган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида инвестициялар сарфланиши объектив зарурият ҳисобланади. Чунки тармоқни устувор шаклда ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини мустаҳкам равишда барпо этиш зарур. Бунинг учун уни замонавий бино-иншоотлар, барча турдаги зарур техникалар, қишлоқ хўжалик механизмлари, ички ирригация ва мелиорация иншоотлари, серунум, тезпишар навлар, зотли, маҳсулдор ҳайвонлар ҳамда айланма воситалар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш лозим.

Ҳозирги даврда инвестицион маблағлар янги, самарали технологияга ҳамда интеллектуал мулкни барпо этишга ҳам сарфланиши мақсадга мувофиқдир. Бу муаммонинг тўғри, самарали ҳал этилиши маълум миқдордаги инвестициялар сарфланишини объектив равишда талаб этади. Демак, инвестиция маблағлари тармоқда доимий ва ўзгарувчан капитални ҳамда интеллектни барпо этиш ва уларни ривожлантириш ҳамда юксалтириш учун сарфланади. У узоқ ҳамда қисқа муддатларга мўлжаллаб сарфланиши мумкин. Агарда қишлоқ хўжалигининг асосий воситаларини сотиб олишга, қуришга ҳамда уларни капитал таъмирлашга сарфланса, унда бу сарфлар узоқ муддатга мўлжаллангандир. Уларни асосий капиталга сарфланган инвестициялар деб аташади. Шу билан биргаликда инвестициялар қишлоқ хўжалигининг айланма воситаларига ҳам сарфланади. Улар қисқа муддатга сарфланган ҳисобланади. Демак, инвестициялар натижасида қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш воситалари барпо этилиб, уларнинг ишга яроқлилиги тубдан яхшиланади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига сарфланадиган барча маблағлар инвестициялар деб аталади. Улар қишлоқ хўжалиги (корхоналар)нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш, кимёлаштириш, электрлаштириш, ирригация-мелиорациялаштириш натижасида харажатларни камайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми кўпайиши ва сифати яхшиланишини, олинадиган даромад (фойда) суммаси ошишишни таъминлайди. Бу инвестицияларни амалга оширишнинг туб мақсадидир.

Шуларни эътиборга олган ҳолда республикада барқарор инвестицион сиёсат ишлаб чиқилган. У мамлакатда «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (1998й) қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.

Инвестициялар мақсад ҳамда вазифаларига кўра, қуйидаги турларга бўлинади:

  • капитал инвестициялар;

  • инновацион инвестициялар;

  • ижтимоий инвестициялар.

Асосий фондларни барпо этишга ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг барча шаклларини ривожлантиришга сарфланган инвестициялар капитал инвестициялар, деб аталади.

Техника ва технологияларнинг янги авлодини яратиш ва ўзлаштиришга сарфланган инвестициялар инновация инвестициялардир.

Инсон салоҳиятини, малакасини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек, номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар ижтимоий инвестициялар деб аталади.

Улар реал ҳамда молиявий инваестицияларга ҳам бўлинади. Моддийлашган асосий ва айланма воситаларга сарфланган маблағлар реал инвестицияларни ташкил этади.

Қимматли қоғозлрни (акция, облигация, вексел, сертификат) шакллантиришга сарфланган маблағлар эса молиявий инвестициялар ҳисобланади. Реал инвестицияларни капитал қўйилмалар, деб ҳам аташ мумкин. Капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларига бўлинади. Реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. Реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. Соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма сумасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги, жумладан, корхоналар миқёсида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Сарфланаётган реал инвестициялар моддийлаштирилишини, яъни ишга туширилишини таъминлаш зарур.

Миллий ҳисоблар тизимида асосий капиталга ҳамда моддий ишлаб чиқариш воситларига сарфланган маблағлар реал инвестициялар деб ҳисобга олинади.

Лекин, республика қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари суст суръатлар билан ривожлантирилаётганлиги молиявий инвестициялар кўлами кенгайишини талаб даражасида таъминламаяпти. Жумладан, жамоа, ширкат, фермер хўжаликларида қимматли қоғозлар (акция, облигация, сертификат, векселлар…) чиқарилиб, сотилаётгани йўқ. Келажакда бу муҳим масалани ҳал этишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Давлатнинг иқтисодий сиёсатида қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва улар амалиётга татбиқ этилиши лозим.

Капитал қўйилмалрнинг миллий иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти улкан. Биринчидан, капитал қўйилмалар жами харажатларнинг асосий қисми ҳисобланади. Капитал қўйилмалардаги ўзгаришлар жами талабга етарлича таъсир кўрсатади, шунингдек аҳолининг бандлиги ва ялпи миллий даромад (ЯМД) ҳажмининг ҳам ўзгаришини таъминлайди.

Иккинчидан, капитал қўйилмалар корхонанинг асосий фондлари жамғарилишига, яъни кўпайишига олиб келади. Бунда ишлаб чиқариш кучларини кенгайтиришга сарф қилинган пул маблағлари бошланғич босқичда корхона фаолияти натижаларига таъсир этмаслиги мумкин, лекин келажакда иқтисодий ўсиш учун зарур базани яратади.

Учинчидан, капитал қўйилмаларнинг норационал сарф қилиниши ишлаб чиқариш ресурслари, харажатлар ўсишига олиб келади, натижада ЯМД қисқаради. Мисол учун, тугатилмаган қурилишнинг кўпайиши, моддий ресурслар ошиши, тўланадиган иш ҳақининг кўпайиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг қисқариши шулар жумласидандир. Худди шундай тарзда норитмик ҳолда етказиб берилган воситалар меъёрдан юқори бўлиб, корхона заҳираларига ҳам таъсир кўрсатади. Улар сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг қиймати ўсишига ҳамда самарадорлигига таъсир этади.

Капитал қўйилмаларнинг миқдори, динамикаси ва самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:

  • капитал қўйилма амалга оширилаётган лойиҳага;

  • мамакатдаги ва корхона фаолиятидаги иқтисодий ўзгаришга;

  • давлатнинг солиқ сиёсати ва банкларнинг фоиз ставкасига;

  • ташқи савдодаги иқтисодий ҳолатга;

  • миллий валютанинг ички ва ташқи курсига;

  • мамлакатнинг сиёсий ҳаётидаги барқарорликка.

Инвестициялар (капитал қўйилмалар) қишлоқ хўжалигининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди. Чунки улар эвазига тармоқнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. Улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш натижасида жонли меҳнат харажатлари қисқариб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, сифати яхшиланади. Бу ҳол қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб янада яхшироқ қондирилишини таъминлайди. Шу билан биргаликда соф фойда суммаси кўпаяди. Натижада қишлоқ хўжалигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш имконияти туғилади. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи янада юксалади. Булар инвестициялар, капитал қўйилмаларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий самарадорлиги мавжудлигидан далолат беради.


^ 9.2. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг манбалари, уларнинг сарфланиш йўналишлари

Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши тармоқда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш воситалари оқилона тарзда такрор ишлаб чиқарилишини талаб этади. Бу жараён ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, қайта таъмирлаш, қуриш, инновацион ҳамда ижтимоий муносабатлар йиғиндисидан ташкил топади.

Инвестицияларни мақсади, вазифалари, манбалари ҳамда йўналишларини эътиборга олган ҳолда 7-чизмадагидек туркумлаштириш мумкин.

Барча инвестициялар (капитал қўйилмалар) қуйидаги йирик иккита манбадан шакллантирилиб, амалга оширилади:

  • корхонанинг ўз маблағларидан;

  • четдан жалб қилинган маблағлардан.

Корхонанинг ўз маблағларига қуйидагилар киради:

- корхонанинг соф фойдасидан ажратилаётган маблағлар;

- амортизация фондидаги маблағлар;

- асосий воситаларни тугатишдан, сотишдан келиб тушган маблағлар;

- уларни ижарага беришдан тушган маблағлар;

Юқоридагилардан ташқари, қишлоқ хўжалиги корхоналари учун капитал қўйилмалар манбаи чорва ҳайвонларини сотишдан тушган маблағлар, Устав фондини кўпайтириш учун қилинган ажратмалар ҳам ҳисобланади.

Четдан жалб қилинган маблағлар эса:

  • қишлоқ хўжалиги учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

  • ҳамкорлардан олинадиган маблағлар;

  • турли хил қарзлар, шу жумладан, тижорат банкларидан олинадиган кредитлар;

  • хўжалик аъзоларининг бўш ётган маблағларини жалб этиш;

  • хорижий, давлат корхоналари ҳамда шахсий корхоналар ва фуқароларнинг маблағлари;

  • хайрия фондларидан, ҳомийлар ажратаётган маблағлари ва бошқалар.

Четдан жалб қилинган маблағлар орасида банк кредитлари алоҳида ўрин тутади. Улар ишлаб чиқариш фаолияти натижаларидан қатъий назар, алоҳида корхоналар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда капитал қўйилмаларни амалга оширишга имкон беради. Банк кредитлари корхона ўз маблағларининг капитал қўйилма учун керакли миқдорини йиғмасдан туриб инвестиция жараёнини тезлаштиради. Кредитлар капитал қўйилма манбаи сифатида нафақат капитал қурилишда, балки янги техникани жорий қилишда ҳам ишлатилади. Капитал қўйилмаларнинг асосий вазифаси – тармоқ маҳсулотини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиш суръатлари тезлаштирилишини таъминлашдир.

Капитал – корхона молиявий натижаларининг бир қисми бўлиб, айланма фондларга қўйилиб, даромад келтиради. Капиталнинг айланма фондларга қўйилиши тўғри портфелли инвестициялар орқали амалга оширилади.

Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек, чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад республика ҳудудида чет эл инвестициялари ҳисобланади.

8-чизма


^ Инвестицияларнинг мақсади, вазифаси, манбалари ва йўналишлари бўйича туркумлаштирилиши


Улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • республика қишлоқ хўжалигидаги юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг Устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;

  • тармоқда чет эллик инвесторгарга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банк, суғурта ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;

  • мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз маблағларини сотиб олиш;

  • интеллектуал муллка, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, фирма номлари ва ноу-хауларга, шунингдек, ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш ва бошқалар.

Уларни чет давлатлар ёки бу давлатларнинг қуйидаги ҳудудий органлари амалга оширадилар:

  • давлатлараро битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;

  • чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, ширкатлар, уюшма ва ташкилотлар;

  • чет эл фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар ва бошқалар.

Чет эл инвесторлари инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (1998 й) қонуни талаблари асосида амалга оширилади.



    1. ^ . Инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш

Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни сарфлашдан мақсад–қўшимча фойда олиш ва фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилашдир. Уларнинг даражасини лойиҳалар тузишда ҳамда бу лойиҳаларни амалга оширишда аниқлаш мумкин. Бунинг учун инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлиги аниқланади. Иқтисодий самарадорлик харажатлар билан фойда суммалари таққосланиши натижасида аниқланади. У:

- макроиқтисод, яъни мамлакат миқёсида;

- мезоиқтисод, яъни тармоқлар (қишлоқ хўжалиги) миқёсида;

- микроиқтисод, яъни қишлоқ хўжалик корхоналари доирасида;

- айрим йўналишлар, объектлар бўйича ҳам аниқланади.

Макро ҳамда мезоиқтисод миқёсида инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги уларнинг мутлақ (абсолют) иқтисодий самарадорлиги коэффициенти кўрсаткичи ёрдамида ифодаланади. Унинг даражаси сарфланган инвестициялар натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсган суммасини шу ўсишни таъминлаган инвестиция суммасига нисбати билан аниқланади.

Инвестициялар – аксарият ҳолларда узоқ муддатга мўлжалланган харажатлардир. Шунинг учун уларнинг бир неча йиллар давомидаги иқтисодий самарадорлигини аниқашда қиёсий баҳолардан фойдаланиш лозим. Бунда инфляция даражаси ҳисобга олинади. Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида қиёсий баҳо сифатида 1996 йилги ўртача баҳолар асос қилиб олинмоқда. Келажакда бу баҳолар Ўзгариши мумкин.

Шундай ҳолларда инвестициялар (капитал қўйилмалар) нинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

- лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш усулини аниқлаш;

- компаундинг (мураккаб фоизлар) усули;

- дисконтлаш усули.

Ўзини-ўзи қоплаш муддати – амалга оширилаётган лойиҳанинг фойдаси ҳисобидан дастлабки инвестиция миқдорини қоплаш даври. Уни ҳисоблашда соф фойда молиявий харажатлар, фоизлар ва амортизация ажратмалари эътиборга олинади.

Компаундинг усулининг моҳияти шундан иборатки, бунда дастлабки сумма ҳар йилги даромад фоизи ҳисобига ошиб боради. Бунда қуйидаги формулага амал қилинади:


БҚ═БК (1+І)n


Бу ерда:

АҚ - дастлабки инвестиция суммасининг ўсган қиймати, сўмда;

БҚ - дастлабки инвестициянинг бошланғич қиймати, сўмда;

I – фоиз ставкасининг ўзгаришини кўрсатувчи бирлик;

n – давр, яъни муддат, йилда.

Инвестициянинг ўсган қиймати фоиз ставкаси билан давр муддатига боғлиқ. Фоиз ставкаси инвесторнинг муқобил қарорини ҳисобга олади, яъни пулни бирон лойиҳага қўйган самаралими ёки депозитга қўйган афзалми?

Дисконтлаш – ҳисоблаш принципи компаундингга нисбатан тескари. Яъни дисконтлаш – келажакда бўлиши мумкин бўлган даромадни жорий баҳоларда ҳисоблаш. Мазкур ҳисобнинг амалий мазмуни шундан иборатки, бунда тушумларнинг минимал даражаси аниқланадики, у шу даромаддан кам бўлган ҳолатда инвестиция қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Дисконтлашган қиймат фоиз ставкаларига боғлиқ.

Йиллик даромад бир хил бўлганда дисконтлашган қиймат (Дқ) қуйидаги формула ёрдамида аниқланиши мумкин: К

Дк = --------------------

(1+Ф)х

Бунда:

Дк – дисконтланган қиймат, сўмда;

К – банкларнинг фоиз ставкалари асосида олиниши мумкин бўлган қиймат, сўм;

х – йиллик даромад олиниши мумкин бўлган йиллар сони, йил;

Ф – банкларнинг фоиз ставкалари, фоиз;

Банкнинг йиллик фоиз ставкаси 5 фоиз, хўжалик икки йилдан сўнг 10 млн. сўмлик даромад олишни мўлжаланган бўлса, унда дисконтланган қиймат 9,07 млн. сўмга тенг бўлади.

Дк = 10000000/ (1+0.05+(1+0.05)=9070000 сўм

______________

Қишлоқ хўжалигида сарфланган инвестициялар (капитал қўйилмалар) доимо ҳам фойда суммаси ошишини таъминламайди, бўлки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ёки маҳсулот етиштириш учун қилинган Ўртача харажатлар (маҳсулот таннархи) камайишига ҳам олиб келади. Шундай ҳолларда уларнинг иқтисодий самарадорлик даражаси тежалган маблағ қийматини сарфланган капитал қўйилма суммасига тақсимлаб ҳам аниқланади. У қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланиши мумкин:

Т12

И(Кс) = --------------------

Ис(Кк)

Бунда:

Т – инвестиция (капитал қўйилма) сарфланганидан олдинги таннарх суммаси,

сўмда;

Т2 – инвестиция (капитал қўйилма)сарфланганидан сўнгги таннарх суммаси, сўмда.

Бу кўрсаткичнинг ҳам мутлақ (абсолют) даражаси юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир.



    1. ^ Инвестиция (капитал қўйилма) лар даражаси, динамикаси ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги

Ички ва ташқи бозорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш энг долзарб муаммодир. Уни ҳал этиш учун инвестиция (капитал қўйилма)ларни сарфлаш зарур. Бунинг учун эса сиёсий, минтақавий, иқтисодий ҳамда ижтимоий барқарорликни таъминлаш даркор. Республикада бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш даврида юқорида таъкидланган шароитлар яратилмоқда.

Республикада сиёсий-иқтисодий барқарорлик қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб этилишига имконият бермоқда. Унинг ривожланишини таъминлаш мақсадида инвестицион сиёсатнинг ҳуқуқий асослари ҳам барпо этилган. Уларнинг мавжудлиги сўнгги йилларда тармоққа маълум миқдорда инвестиция (капитал қўйилма)лар сарфланишини таъминламоқда

Мамлакат агросаноат мажмуасига сарфланаётган инвестициялар 1996-2000 йилларда 3.2 мартага кўпайган (7-жадвал).

7-жадвал

^ Республика АСМ га киритилган инвестициялар, фоизда





Инвестиция манбалари

2001й

2002й

2003й

2004й

2005й

1

Жами инвестициялар (шу йиллар баҳосига) шундан:

100.0

100.0

100.0

100.0

100.0

А

Давлат бюджетидан

42.2

32.3

52.3

21.7

26.9

Б

Банк кредитлари

1.3

16.9

6.2

26.8

36.8

В

Корхона маблағлари

39.1

33.1

35.8

36.6

37.2

Г

Аҳоли маблағлари

-

-

-

-

0.01

Д

Чет эл инвестициялари

17.6

17.7

27.7

4.9

5.1



Агросаноат мажмуасига, жумладан, қишлоқ хўжалигига давлат бюджетидан ажратилаётган инвестицияларнинг миқдори йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Инвестиция (капитал қўйилма)ларни амалга ошириш учун маблағларни асосан хўжаликларнинг ўзлари сарфламоқдалар. Уларнинг маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигига сарфланаётган инвестицияларнинг 35-40 фоизга яқини шакллантирилмоқда. Бу бозор иқтисодиёти талабига мосдир. Хўжаликлар инвестицияларни амалга ошириш учун банк кредитларини ҳам кенг миқёсда жалб этмоқда. Уларнинг ҳиссаси 2004-2005 йилларда кескин ошган. Лекин бу ҳисса уларга бўлган талабга нисбатан кам, ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигининг асосий воситаларни барпо этиш учун талаби ошиб бормоқда. Бироқ акциядорлик-тижорат банклари қишлоқ хўжалиги асосий капиталига бераётган узоқ муддатли кредитларнинг умумий миқдори жуда кам. Бундай ҳол қуйидаги сабаблар натижасида шаклланмоқда:

- қишлоқ хўжалик корхоналари банклардан узоқ муддатли кредитларни олишда гаровга қўядиган ресурсларининг камлиги: ҳозирги даврда уларда мавжуд бўлган асосий воситаларнинг аксарият қисми жисмоний ва маънавий эскирган. Улар банкларнинг талабларига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам уларни гаровга олишмайди;

- қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлик даражаси пастлиги, яъни аксарият корхоналар рентабеллик даражасининг 5-8 фоиз атрофидалиги. Шунинг учун ҳам хўжаликларнинг кредиторлик қарзлари ортиб бормоқда. Бундай ҳолда кредит институтларининг бераётган маблағларини вақтида қайтариб олишга бўлган ишончи оқланмайди;

- қишлоқ хўжалигининг устувор даражада ривожланишига давлат кўмаги, яъни молиялаштириш, кредитлаштириш дастурлари талабни тўлиқ қондирадиган даражасида эмаслиги;

- қишлоқ хўжалик корхоналари сотаётган маҳсулотлари учун истеъмолчилардан маблағларни белгиланган муддатларда ололмаётганлиги. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалик корхоналарининг дебиторлик қарзлари сўнгги йилларда ортиб бормоқда.

Таъкидланган масалалар ижобий ҳал этилиши натижасида қишлоқ хўжалигига банк кредитлари оқимининг кўпайиши таъминланиши мумкин.

Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигини инвестициялашга сарфланаётган маблағ миқдори йил сайин камайиб бормоқда. Бу объектив жараён. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат аҳамиятига молик бўлган йўналишларни ривожлантиришгина давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар эвазига таъминланиши зарур.

1996-2005 йилларда мамлакат миқёсида ирригация-мелиорация қурилиши учун сарфланган инвестиция (капитал қўйилма) лар қиймати 3,8 мартага ортган. Шу инвестицияларнинг аксарият қисми Хоразм, Сурхондарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳудудларига тўғри келади. Ирригация-мелиорация иншоотлари барпо этилиши натижасида хўжаликларнинг сув билан таъминланиш даражаси ошди. Бу ҳол янги ерларни ўзлаштириш имкониятини яратди. 2001-2005 йилларда республика Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги хўжаликлари ҳудудларида 54149 га янги ер ўзлаштирилган. Лекин инвестициялар чекланганлиги сабаби сўнгги йиларда янги ерларни ўзлаштириш даражаси нисбатан пасайган (8-жадвал).


8-жадвал

^ Республикада ўзлаштирилган янги ер майдони, гектар



Вилоятлар

2001 йил

2002 йил

2003 йил

2004 йил

2005 йил

Қорақалпоғистон Р.

500

300

300

287

300

Андижон

1000

235

260

230

200

Бухоро

2516

975

851

702

488

Жиззах

1330

535

737

806

750

Қашқадарё

2602

6669

855

589

527

Навоий

1335

420

477

450

412

Наманган

2605

950

807

1201

1809

Самарқанд

2502

846

904

280

240

Сурхондарё

2237

662

858

600

700

Сирдарё

435

400

255

200

80

Тошкент

1891

351

621

425

353

Фарғона

1665

530

400

402

252

Хоразм

2366

1717

1062

852

1053

Жами

22984

8590

8387

7024

7164



Янги ерларни ўзлаштириш билан биргаликда фойдаланилаётган ерларнинг сифатини яхшилашга ҳам инвестиция (капитал қўйилма)лар сарфланмоқда. Улар эвазига 2001-2005 йилларда ўртача 300 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди (9-жадвал).

Бу ҳолат ҳозирги талабни тўлиқ қондиролмайди. Чунки, республикадаги жами суғориладиган ерларнинг 50 фоизга яқини у ёки бу даражада шўрланган. Келажакда ерларнинг сифат ҳолатини яхшилаш учун инвестиция (капитал қўйилма) лар кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.


9-жадвал

^ Республикада инвестициялар эвазига эскидан фойдаланилаётган ерлар мелиоратив ҳолатининг яхшиланиши (гектар)



Вилоятлар

2001 йил

2002 йил

2004 йил

2005 йил

2005й.да 2001 й.га нисбатан %да

Қорақалпоғистон Р.
















Андижон

1300

1993

2190

1799

134,8

Бухоро

2000

1394

2064

3076

153,8

Жиззах

-

1244

2600

2400

-

Қашқадарё

1204

470

2000

2606

216,4

Навоий

1035

664

1550

1182

114,2

Наманган

1489

729

2107

4547

305,4

Сўмарқанд

600

1097

3006

2816

469,3

Сурхондарё

2000

1450

3200

3200

160,0

Сирдарё

97

1251

1464

2906

299,4

Тошкент

480

1782

1434

1574

327,9

Фарғона

1000

1219

2453

2653

265,3

Хоразм

2298

3055

3502

3675

159,9

Жами

13503

16358

27570

32434

240,2



Сарфланадиган инвестиция (капитал қўйилма) лар натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, сув билан таъминланганлик даражаси юксалмоқда, ишлаб чиқариш механизациялаштирилиши, кимёлаштирилиши туфайли экинлар ҳосилдорлиги ошмоқда.

^ 9.5. Инвестиция (капитал қўйилма)лар кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш йўллари

Келажакда қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини талаб даражасида барпо этиш, меҳнат ресурсларининг билимларини, малакаларини, тажрибаларини ошириш учун инвестиция (капитал қўйилма)лар сарфлашни давом эттириш керак. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун, аввало, давлат ҳамда маҳаллий бюджетлардан ажратилаётган инвестицион маблағларни ўз вақтида олишга эришиш керак. Шу билан бирга тармоқ, корхоналар иқтисодиётини юксалтириш натижасида уларнинг фаолиятини келажакда инвестициялаш учун кўпроқ маблағ ажратилишини таъминлашга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Бунда корхоналар ихтиёридаги фондларнинг маблағларини ҳам оқилона сарфлашга ҳаракат қилиш керак. Чунки улар инвестициялар кўламини кенгайтиришнинг реал манбалари ҳисобанади.

Қишлоқ хўжалигига талабни қондирадиган даражада инвестиция (капитал қўйилма)лар сарфланишини келажакда ишончли таъминлаш учун инвестицияларни амалга оширувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар кўламини кенгайтириш талаб этилади. Бундай шахслар республика ёки чет давлатлардан бўлиши мумкин. Бунда, ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигидаги инвестицион жараённи шакллантиришда суст қатнашаётган инвесторларни интенсивроқ жалб этишга алоҳида эътибор бериш лозим.

Ҳозирги даврдаги чекланган миқдордаги банкларнинг кўламини кенгайтиришга эришиш лозим. Бунинг учун уларга ҳуқуқий, иқтисодий шарт-шароитлар яратиб бериш зарур. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигига кўмаклашаётган молия-кредит институтларини, жумладан, қишлоқ кредит уюшмалари ёки кооперативларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш керак. Бундай кредит институтларининг ҳуқуқий асоси яратилган: Республика Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ IX сессиясида (2002 йил, август) «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Шунга асосланган ҳолда, Қишлоқ кредит уюшмалари ёки кооперативларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигига инвестиция оқимини кўпайтиришга эришиш мумкин. Улар нодавлат, нотижорат кредит институти бўлгани маъқул. Шунинг учун уларга давлатнинг имтиёзли иқтисодий ёрдами зарур. Бу ёрдамни давлатнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қуйидаги дастурлари асосида амалга ошириш мумкин:

- «Озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш»;

- «Ирригация ва мелиорация ишларини ривожлантириш»;

- «Қишлоқ фаунасини, флорасини ҳамда экологиясини яхшилаш»;

- «Янги иш жойларини ташкил этишни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш»;

- «Қишлоқда малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида «Билим-малака» дастурини тузиш»;

- «Қишлоқда ижтимоий соҳани ривожлантириш» ва бошқалар.

Бундан ташқари янги ташкил этилган қишлоқ кредит кооперативларида айрим фондлар бўйича давлат субсидиялари ва кафолатлари тизимини жорий этиш лозим. Ташкил этилаётган қишлоқ кредит кооперативлари бошланғич капиталининг 35-45 фоизи давлатнинг имтиёзли ҳамда фоизсиз кредитлари ҳисобидан шакллантирилиши мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ кредит кооперативларини ташкил этиш жараёнида давлатнинг роли қуйидагилар билан чегараланиши мақсадга мувофиқдир:

    • республикадаги қонун яратувчи идоралар бу кооперативлар учун мамлакат миқёсида ҳамда хорижий давлатларда тўлиқ фаолият юритишнинг ҳуқуқий асосларини яратиб бериши;

    • ушбу кооперативларнинг илмий, услубий муаммолари бўйича тадқиқот ишларини ривожлантириш учун Ҳукумат томонидан қулай муҳит яратилиши;

    • уларни ташкил этиш бўйича чет эл экспертларини жалб этиш ва маҳаллий мутахассислар томонидан хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганишга изчиллик билан ёрдам бериш;

    • давлат идораларининг раҳбар ва мутахассислари янгидан ташкил этилаётган Қишлоқ кредит кооперативларининг афзалликларини барча ахборот воситалари ёрдамида тарғиб этишга, тушунтиришга қаратилган фаол сиёсат олиб боришлари, уларни амалда ташкил этишга кўмаклашишлари зарур.

Қишлоқ кредит кооперативлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

  • истеъмолчига яқин бўлиши, бунинг учун у фермерлар, ширкатлар уюшмаси ҳудудида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин. Бу унга фермерлар, деҳқонлар, пудратчилар, бошқа корхоналар ҳамда аҳоли аъзо бўлишини таъминлайди;

  • кредит кооперативи мажбуриятлари юзасидан унинг аъзолари чекланмаган миқёсдаги жамоатчилик асосида жавобгарликка эга бўлиши;

  • кооперативга кириш бадали ҳамда пайлари суммаси жуда катта бўлмаслиги, олинган фойда кооперативнинг бўлинмас ва заҳира фондларини ривожлантиришга сарфланиши;

  • кооперативнинг иқтисодий негизи ҳисобланган бўлинмас мулкни барпо этиш, бу мулкнинг минимал миқдорини белгилаш;

  • олинган кредитлардан фақат Низомда кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиш;

  • бошқариш органларининг мавжудлиги ва уларнинг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши.

9-чизма

Қишлоқ кредит кооперативларининг акционерлик-тижорат банкларидан фарқи

Т.р.

Фарқ қилиш мезони

Қишлоқ кредит кооперативи (ҚКК)

Акционерлик-ижорат банки

1.

Фаолият мақсади

Аъзоларининг кредит ресурсларига бўлган талабини вақтида қондириш

Фойда олиш

2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли

Жамоа кооперативи

Акционерлик жамияти

3.

Ўз капиталининг манбалари

Аъзоларининг пай бадаллари, давлатнинг мақсадли, имтиёзли кредитлари, аҳолининг бўш маблағлари

Акционерларнинг Устав капиталига қўшаётган маблағлари, фойдадан ажратмалар

4.

Кўрсатаётган хизмат турлари

Кооператив аъзоларига кредит хизматларини бажариш, уларнинг маблағларини сақлаш, аҳолига молиявий хизматлар кўрсатиш

Талабгорларга турли хилдаги кредит хизматларини кўрсатиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларини юритиш, молиявий хизматлар кўрсатиш

5.

Фойдани тақсимлаш

Заҳира фондга утказиш

Акционерларга дивиденд шаклида бериш

6.

Хизмат доираси

Кооператив аъзоларига

Барча хоҳловчиларга



^ Таянч иборалар:

    • Инвестиция, капитал қўйилма, ялпи ва соф капитал қўйилма, капитал қўйилмаларни сарфлаш йўналишлари, капиптал қўйилма манбалари.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Инвестиция (капитал қўйилма) деганда нимани тушунасиз?

  2. Инвестициянинг капитал қўйилмадан қандай фарқи бор?

  3. Ялпи ва соф капитал қўйилма нима? Улар бир-биридан қайси жиҳатларига кўра фарқланади?

  4. Инвестициялар қандай туркумлаштирилади?

  5. Инвестиция (капитал қўйилма)лўрнинг қандай манбалари мавжуд?

  6. Инвестиция (капитал қўйилма)лар қандай мақсадларга сарфланади?

  7. Инвестиция (капитал қўйилма)ларнинг тармоқ ва хўжалик миқёсидаги мутлақ иқтисодий самарадорлиги қандай кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади?

  8. Инвестиция (капитал қўйилма)ларнинг қиёсий самарадорлиги қандай аниқланади?

  9. Қишлоқ хўжалиги ҳамда корхона миқёсидаги инвестицион ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

  10. Инвестиция (капитал қўйилма)ларни қандай мақсадларга йқналтириш мумкин?

  11. Инвестицион институтларнинг қайсиларини ривожлантириш мумкин?



Похожие:

Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconКапитал ва инвестициялар
Иқтисодиётнинг кўламини ва ўсиш суръатини белгиловчи иқтисодий ресурслар ичида капитал муҳим ўрин тутади. Унинг бир неча таърифлари...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги icon4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconМакроиқтисодий ностабиллик: иқтисодий цикллар Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблар
Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ одуддатда бир текис ривожланмаганшптя, аксинча, барча...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconНомоддий активларнинг хисоби
Узоқ муддатли активларга асосий воситалардан ташқари номоддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, урнатиш жихозлари, капитал куйилмалар,...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconКириш
МАҲаллий бюджетлар ҳАҚида тушунча, уларнинг иқтисодий моҳияти, мазмуни ва давлат бюджетида тутган ўрни
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги icon3. Тармоқлар ичида тафтиш ва назорат ишларининг холати
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислохатлар самараси мулк шаклидаги ўзгаришлар билан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconКириш фанни ўрганишнинг долзарблилиги
Иқтисодий ислохотларни чуқурлаштиришнинг республикамиз президенти И. А. Каримов томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларига...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconҚишлоҚ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, уларнинг такомиллаштирилиши
Бунинг учун маҳсулот етиштириш жараёнларини механизациялаштиришга, илғор технологияларни жорий этишга ҳамда мавжуд бўлган барча табиий...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconМавзу: Жаҳон иқтисодиётининг табиий ресурс салоҳияти
Миллий иқтисодиётлар ва бутун жаҳон иқтисодиётининг амал қилиши иқтисодий ресурсларга боғлиқдир. Иқтисодий ресурслар миллий иқтисодиётлар...
Инвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги iconНавоий давлат педагогика институти «Табиатшунослик» факультети
«Иқтисодий билим ва иқтисодий таълим асосларини ўқитиш методикаси» фанидан курс ишини бажариш бўйича Услубий курсатма

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации