Документы



1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш icon

1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш

Название1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш
Дата24.06.2013
Размер141.1 Kb.
ТипДокументы
скачать

Компанияда маркетинг таъсирини бошқариш.


Режа:

1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш.

2.Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш.


1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш.

Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади. Ривожланиш босқичларини хам қўйидагича ажратиш мумкин:

-маркетинг тақсимлаш воситаси сифатида;

-сотиш вазифаси сифатида маркетинг вазифаларини ташкилий жамлаш;

-маркетингни мустақил хизматга ажратиш;

-маркетинг корхонанинг асосий вазифаси сифатида.

Маркетинг тақсимлаш воситаси сифатида шунинг билан таърифлана-дики, бу босқичда товарларни сотиш муаммо эмас, шунинг учун маркетинг бу босқичда тақсимлаш вазифалари билан чекланади. Маркетинг фаолиятининг бундай ташкилий тузилмаси АҚШ ва Германияда 50-йилларнинг ўрталаригача мавжуд бўлган.

Сотиш билан боғлик муаммолар ва маркетингнинг аҳамиятини яхши тушуниш муҳим ташкилий ўзгаришларга олиб келган, яъни сотиш бўйича фаолият битта раҳбар ихтиёрига ўтган, бундай тузилма 50-йиллардаги Америка ва 70-йилларгача Германия учун хос бўлган.

Маркетинг фаолияти ривожланишининг учинчи босқичи корхонанинг бошқа хизматлари билан тенг хуқуқли бўлган маркетинг ихтисослашган хизматининг пайдо булиши билан таърифланади. Бундай хизмат маҳоратни режалаштириш ва ривожлантириш нархини ташкил қилишга жавоб беради, маҳсулотнинг ташқи кўриниши, идиши ва номи хақидаги масалаларини ҳал қилади. Шунинг билан бирга, хар бир бўлим ўз манфаатларини ўйлайди, шунинг учун уларни ташкил этишда энг мувофиқ комбинациялари йўк ва маркетингнинг аҳамияти хам унча катта эмас.

Корхона фаолиятининг барча соҳаларини маркетинг талабларини мўлжал қилиб олиши кейинги босқич бўлади, яъни маркетингга асосий вазифа сифатида қаралади. Шунинг учун барча бўлимлар маркетинг хизматига бўйсунади. Лекин, амалиётда тескари ҳолатлар хам учраб туради. Масалан, айрим Германия ва АҚШ компанияларида махсус маркетинг бўлимлари қисқартирилиб бошқариш тизимидан чиқарилган.

Шундай қилиб, маркетинг корхона фаолиятига тўлиқ ҳолда ёки қисман интеграциялашуви мумкин. Мамлакатимиз ва хориждаги тажрибалар шуни кўрсатадики, кўпчилик корхоналар ривожланишнинг учинчи босқичида турибди. Тўлиқ интеграция - кўпроқ умумий эҳтиёж товарлари соҳасидаги Америка корхоналарида қўлланилган.

Маркетингни ташкил қилиш тузилмаси ва шакллари корхона тушиб колган вазиятнинг турли хил омиллари ва шароитларига боғлик. Бундай омилларга қўйидагилар киради:

1. Корхона мақсадлари, яъни техник-иктисодий нуқтаи назардан ташкил қилиш вазифаларнинг бажарилишини таъминлаши, корхонани бошқариш-нинг енгиллаштирилиши, мувофиқлаштириш муаммоларини камайти-риши, шунинг билан ташкил қилишнинг уюшқоқлигини, ходимларни ўз ижодий салоҳиятларини амалга оширишларига қизиқишларини таъмин-лаши керак.

Ички ва ташқи муҳит шароитлари. Ташқи шароитларга қўйидагилар киради: рақобат, сотишнинг ташқи каналлари, бозорлар сони ва сиғими, харид қобилияти, хуқуқий меъёрлар, сиёсий ва ижтимоий муносабатлар. Ички шароитларга қўйидагилар киради: корхонанинг катталиги ва унинг ёши; маҳсулотларнинг сони ва турли туманлиги; ходимларнинг малакаси, молиявий салоҳияти, мавжуд сотиш каналлари.

Хозирги вақтда маркетинг хизматини ташкил қилишнинг турли хил шакллари мавжуд, шунинг учун фақат баъзи бир замонавий ташкилий тузилмаларни кўриб чиқиш билан чекланамиз.

Маркетингни вазифавий ташкил қилиш энг кенг ёйилган, у хуқуқ доираларининг чекланганлиги билан таърифланади. Маркетинг бу холда корхонанинг бошқа хизматлари билан бир қаторда чизиқ сифатида харакат қилади.Бошқарув жараёларининг ихтисослаштирилиши ва стандартлаш-тирилиши бу ташкилий тузилманинг юқори самарадорлигини белгилайди.

Маркетингни вазифавий ташкил қилиш доирасидаги маҳсулот бўйича бошқарув 5-расмда келтирилган.






5-расм. Маркетингни вазифавий ташкил қилиш.


Шунинг билан бирга, таъкидлаш керакки, муҳитга мослашиш нуқтаи назаридан вазифавий тузилма миқдорий тебраниш таъсирига жавоб беришга қодир, аммо муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун мувофиқлаштириш етишмайди, шунинг учун ундан бир турли ишлаб чиқариш дастури бўлган корхоналарда фойдаланиш мумкин.

Вазифавий ташкил қилиш доираси мувофиқлаштирувчи муаммоларни ҳал қилиш учун баъзида маҳсулот бўйича менежмент киритилади. Маҳсулот бўйича менежер битта ёки бир турли буюмлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тадбиқ этишдан то уни чиқариб сотишгача жавобгар бўлади. Бу билан боғлиқ унинг асосий вазифаси - ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш муносабати билан корхона хизматлари ишини мувофиқлаштиришдир.

Маҳсулот бўйича бошқарув маҳсулоти режалаштириш, бозорга мослашиш, хизматларни мувофиқлаштиришини яхшилаш мумкин. Дастур қанчалик турли-туман бўлса, корхона шунчалик кучли диверсификациялашган ва бозори жўшқинлашган, маҳсулот бўйича маркетинг хизматини ташкил қилиш шунчалик яхшироқ мос тушади.Бундай тўзилма дивизионли деб аталади. Қоидага кўра, у корхонани вазифалар бўйича эмас, балки объектлар бўйича ташкил қилишни кўзда тутади, бунинг устига объектлар сифатида маҳсулотлар, мижозлар, бозорлар ва х.к.о. лар харакат қилишлари мумкин.Бундан ташқари маркетингни ташкил қилиш мижозлар, график аломатлар бўйича хам кўрилади.

Фирмалар маркетинг хизмати тузилмасининг энг қўлай мўлжалини танлашга харакат қилиб, маркетинг хизматини сегментли мўлжаллашга мурожаат қиладилар, маркетинг тузилишининг сегментли мўлжалланиши шундан иборатки, хар бир маркетинг - бошқарувчи бўлажак харидорлар-нинг белгиланган сегментлари билан, бу сегмент қандай географик бозорда булишидан катъий назар, ишлаш учун жавоб беради.

Бундай мўлжаллашни бажариш бўйича анча мураккаб бўлиб, аммо маркетинг бўлимлари ва хизматларини самарали мувофиқлаштиришни таъминлайди. Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, бундай мулжалланиш-ни ташкил қилишнинг мураккаблиги хаммадан аввал универсаллаштириш талаб қилинадиган алоҳида товарлар бўйича ходимларни ихтисослашиши билан боғлик, бу эса шундай мутахассисларни танлашни мураккаблаш-тиради.

Маркетинг хизмати қурилишининг мўлжалини танлашдан катъий назар, у қўйидаги белгиланган талабларга жавоб бериши керак:

-алохида бўлинмаларнинг хуқуқлари, мажбуриятлари;

-хуқуқ доираларининг тартибга солинишини таъминловчи эпчиллик, уюшқоқлик, мунтазамлик, мослашув, ҳамда уларни фирманинг узоқ муддатли стратегиясига мослиги.

Тузилманинг нисбатан соддалиги бошқарув, мувофиқлаштирувчи ва марказий хизматлар даражаси миқдорининг ўзгариши ҳисобига бошқарув тизими уюшқоқлигининг ўзгариши ҳисобига бошқарув тизимининг бутунлик ва мунтазамлилигини таъминлайди.

Маркетинг хизмати кўламларини самарадорлик даражаси ва товарларни сотиш ҳажмига мос келиши. Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун, уларга маркетинг ташқи бозорга чиқишда энг катта даражада зарур, экспорт ва импорт сотувлар хажмини ҳисобга олиш муҳимдир.

Тузилмани ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар навлари ўзига хослигининг мос келиши катта аҳамиятга эга. Фирма, корхона, ассоциация таркибида тузилма товар тамойили асосида қурилган бўлишини, комплекс бозор сиёсати масалаларини ҳал қилиш эса хўжалик мустақиллиги берилган алоҳида тезкор бўлинма доирасида тўпланган бўлиши кераклигини билдиради.

Ташкилий тузилмани сотиш бозорлари сони ва хажмига мос келиши, хаммадан аввал, ташкилий тузилмани бозорни сегментларга бўлишни гуруҳлашуви, истеъмолчиларнинг алохида гуруҳларига даражаланган ёндошишни қўллаш, уларга энг яхши хизмат кўрсатишга йўналтирилганлигини кўзда тутади.

Ихтисослашган бўлинмада раҳбарликнинг энг юқори даражасида стратегик бошқарувнинг марказлашуви энг юқори бошқарув ходимларини стратегик масалаларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш имкониятларини назарда тутади.

Мамлакатимиз тажрибаси ва Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларини ривожланиши даражасини ўрганиш акциядор жамиятлар ва ассоциацияларда маркетингнинг ривожланиши ва уни бошқарув фаолиятида кўллаш даражасига мувофиқ маркетингни ташкилий тузилмалари босқичма-босқич ташкил қилиниши кераклигини кўрсатди.

Биринчи босқичда тижорат, бозор холати ва нархлар каби бўлинмалар киритилиши керак. Иккинчи босқичда бошқарув хизматлари тизимида юқори рахбарликка бўйсунадиган маркетинг буйича алоҳида сегмент ташкил этилиши керак.

Бундай бўлимнинг ихтиёрида қўйидаги масалалар бўлиши керак:

-рекламалар ва сотишни рағбатлантириш ;

-бозорлар холатини ва нахрларни башорат қилиш;

-комплекс бозор тадқиқотлари;

-интеграциялашган маркетинг сиёсатини ишлаб чикиш.

Корхонада маркетинг асосий мақсади берилган вақт чегарасида фаолияти маблағлар билан таъминланиши доирасида рентабелликни таъминлаш ва белгиланган хўжалик хисобидаги фойдани олишдан иборат.

Япон фирмаларининг фикрича маркетингнинг тан олинган етакчи-ларининг асосий мақсадлари қўйидагилардан иборат:

-сотиш хажми;

-ўсиш суръати;

-бозордаги улуш;

-режалаштирилган фойда, у фойда микдори, фойдани сотиш хажмига нисбати, бутун сармояганисбатан фойданинг меъёри, фойданинг ҳиссадорлик сармояга муносабати ва х.к.о. ларда акс эттирилиши мумкин;

-сармоянинг таркиби, яъни ёрдамга берилган сармояларни активларнинг умумий миқдорига нисбати.

Қўйилган мақсадларга мувофиқ маркетингнинг бозор вазиятларини кўпрок илмий-техник тараққиёт томонидан аниқланадиган талабнинг тўлов қобилияти ва товарнинг ўз таркибидаги тенденцияларини башорат қилишга мўлжалланганлини қўллаб-қуватлаш даркор.


^ 2. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш.

Корхоналарда маркетингни тадбиқ этишнинг ватанимиз ва хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, маркетинги ташкил қилиш бу махсус ажратилган бўлим бўлмай, унга топширилган белгиланган вазифаларни, одатда корхонада хозирги вақтгача бажармаганлар ёки қисқача бажарганлар киради.

Хаммадан аввал бу корхона фаолиятини бозорга қайтадан мўлжаллаштириш, ишлаб чиқариш талабларига анъанавий қайтадан мўлжаллаштиришдан бозор талабларига мўлжаллаштиришга ўтиш. Бу албатта, муқобил тушунча эмас. Улар ўзаро якиндан боғланган бўлиб, бозорга мўлжаллаштириш корхона фаолиятидаги энг юқори поғона, ҳисобланади.

Мамлакатимиз тажрибаси кўрсатишича маркетинг хизматларини ташкил этиш турли хил тартибда амалга оширилиши мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, бундай хизмат, қоидага кўра, босқичма-босқич корхонанинг турли хил бўлинмаларига тарқатиб юборилган маркетинг-нинг барча асосий вазифалари бирлаштириб шакллантирилади. Шунинг билан бир вақтда корхонанинг маркетинг хизмати бирга эмас, балки бир неча бўлинмалар билан кўрсатилиши мумкин.

Бундай ҳолатда барча маркетинг вазифаларини аниқ мувофиқ лаштириш керак.Маркетингнинг хозирги замон концепцияси қўйидагичадир:

-бозорни комплекс урганиш;

-товар навларини режалаштириш;

-талабани шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш ;

-савдо-сотик фаолиятини режалаштириш ва ташкил қилиш.

Маркетингнинг асосий вазифалари бўлинмаларининг хизмат вазифаларини таққослаш йўли билан аниқланади.Бир томондан маҳсулотлар кўпгина турларининг кескин етишмаслиги, бошқа томондан ишлаб чиқаришда сотувда бўлмаган товарлар мавжуд бўлган вазиятда истеъмолчилар талаблари ва ишлаб чиқариш дастурлари ўртасида эпчилроқ ва тезкорроқ ўзаро алоқаларни таъминлаш учун маркетингдан фойдаланиш муҳим вазифа бўлади.

Корхоналарда маркетинг хизматини яратишда босқичма-босқич ёндошиш мақсадга мувофиқ. Вазифаларнинг хар бирига фаолиятнинг ихтисослаштирилган тури киради, улар қўйидаги 5-жадвалда келтирилган.


5-жадвал

Маркетингнинг асосий функциялари.



Маркетингнинг функциялари

Фаолият тури

Бозорни комплекс тадқиқ қилиш

Бозорнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш. Бозорнинг ривожланиш истиқболлари. Истеъмолчиларни ўрганиш истеъмолчиларнинг товарга муносабати, харид қилиш сабаблари, харид қилиш усуллари). Рақобатчилар позицияларининг ва фаолият амалиётининг таҳлили. Бозорни сегментлаш. «Мувофа-қиятнинг ҳал қилувчи омиллари» ни аниқлаш.

Товар ассортиментини режа-лаштириш.

Ишлаб чиқариш нинг ассортимент таркибини ишлаб чиқиш. Товар-нинг ривожланиш анъаналари. Товарнинг истеъмол ва техник кўрсаткичлари ўртасида ўзаро алоқани ўрнатиш. Янгилик кири-тиш сиёсати. Товар рақобатбар-дошлигини баҳолаш. Баҳо сиёсати.

Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш.

Алоқалар ўрнатишни ривожлан-тириш. Реклама. Сотишда ишлов-чиларни ихтисослаштириш. Кор-хона имиджини шакллантириш.

Савдо-сотиш фаолиятини режа-лаштириш ва ташкил этиш.

Сотиш ва товар харакати канал-ларини танлаш. Товар айланиши, ассортимент позициялари бўйича режалаштириш. Маҳсулотни сотишни оптимал шароитларини аниқлаш. Сотишни прогнозлаш.



Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ассоциациялари фаолияти-нинг маркетинг хизматлари бўйича таҳлили шуни кўрсатадики, бажарилаетган вазифаларнинг асосий қисми тижорат хизматлари бўлинмалари зиммасига юклатилган. Шу сабабли маркетинг хизматини тижорат блоки асосида ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Маркетинг хизмат бўлимлари фаолиятининг асосий турлари қўйидаги

6-жадвалда келтирилган.


6-жадвал

Маркетинг хизмат бўлимлари фаолиятининг асосий турлари

Бўлимлар

Фаолият тури

Бозорни тадқиқ қилиш бўлими

Бозорнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш. Бозорнинг ривожланиш истиқболини прогнозлаш. Истеъмолчиларни ўрганиш. «Муваффақиятнинг асосий омиллари»ни аниқлаш. Рақобатчилар фаолиятини таҳлил қилиш.

Маҳсулот ассорти-ментини режалашти-риш бўлими

Ишлаб чиқаришнинг ассортимент таркибини ишлаб чиқиш. Товарнинг истеъмол ва техник катталиклари ўртасида ўзаро боғлиқликни ўрнатиш.

Реализация бўлими

Сотиш ва товар харакати каналларини танлаш. Маҳсулот ассортименти бўйича товар айланишини режалаштириш. Маҳсулотни реализация қилишнинг оптимал шароитларини аниқлаш. Сотишни прогнозлаш.

Фирма дўконлари

Харидорлар талабини ўрганиш. Харидорларни рағбатлантириш. Сотиш каналлари ишловчи-ларини рағбатлантириш. Корхона обрў-эъти-борини шакллантириш.

Реклама бюроси

Маҳсулотни реклама қилиш. Корхона обрў-эътиборини шакллантириш. Ахборот алмашув-чанликни ривожлантириш.



Бундай тузилма бозор тузилмаларига эпчиллик билан жавоб бериши ва янги товарларни тадбиқ этишга кўмаклашади, шунинг муносабати билан маркетингнинг кўпгина вазифаларини бажариш битта бўлинмага жойланади, у бошқа хизматлар харакатини мувофиқлаштиради ва корхонада маркетинг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш учун боғловчи сегмент ҳисобланади.

Корхонада маркетингни ривожланиши қабул қилинаётган қарорлар бирлигини таъминловчи услубий хужжатларни ишлаб чиқиш, маркетинг вазифаларини бажариш бўйича бўлинмалар фаолиятнинг ўзаро алоқалари ва мувофиқлашувини талаб қилади. Бу ўз навбатида комплекс мақсадли гуруҳларни матрицали ташкил қилиш ва яратиш ёрдамида маркетинг тизимини тадбиқ этишнинг кейинги босқичига ўтишга имкон беради.

Шунинг билан бирга, таъкидлаш керакки, корхонада маркетингни тадбиқ этиш хаммадан аввал маълумотларни йиғиш, ишлаб чиқиш ва жамлаш тизимини, яъни маркетинг ахборот тизими (МАТ)ни ташкил қилишини талаб қилади.

Маркетингнинг мураккаб масалаларидан бири назорат-маркетинг соҳасида ҳолатлар ва жараёнларни доимий, мунтазам, узлуксиз текшириш ва баҳолашдир. Ўз мохиятига кўра назорат меъёрларни ва хақиқий холатни таққослашни билдиради. Муҳит шароитларининг тез ўзгариши, бозор вазиятларига тез эътибор бериш зарурлиги маркетинг назоратини муҳим аҳамият касб этишига олиб келди.

Маркетинг назоратининг асосий мақсадлари қўйидагилардан иборатдир:

-мақсадларга эришиш даражасини белгилаш;

-яхшиланиш имкониятини аниқлаш;

-корхона мослашувчанлигини талаб килинган атроф-мухит ўзгаришларига канчалик мос келишини аниқлаш.

Мамлакатимиз корхоналари, ассоциацияларида маркетинг хизматларини ташкил қилиш маркетингга таянган бошқарув тизимини яратишга имкон беради.

Маркетинг фаолиятининг назорати маҳсулотларни сотиш устидан назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик фаолиятининг фойдалилигини назорат қилиш, маркетинг харажатларини таҳлил қилиш, техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда тутади.

Маркетингнинг назорати ва тафтишининг асосий вазифаси корхоналар, ассоциацияларнинг ишлаб чиқариш-сотиш ва илмий-техник фаолияти самарадорлигининг оширишдан иборатдир.

Қоидага кўра, маркетинг фаолиятининг назорати ўз ичига қўйидагиларни олади:

-сотишни амалга ошириш ва уни имкониятлари устидан назорат;

-фойдалиликнинг назорати ва маркетинг харажатлари таҳлили;

-стратегик назорат ва маркетингни тафтиш.

Сотиш фаолиятини назорат қилиш хақиқий сотиш ва улар тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таққослашда ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади.

Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг харажатларини таҳлил қилиш алохида товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор сегментлари, худудлари, савдо каналлари, реклама воситалари, савдо ходимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади.

Маркетингнинг стратегик назорати ва таҳлили корхона ишлаб чиқариш-сотиш ва илмий-техник фаолияти ривожланишининг асосий кийинчиликлари ва истиқболини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар, стратегиялар, маркетинг тезкор тадбирлари ва маркетинг ташкилотлари баҳоларини белгилайди.

Маркетингнинг тафтиши, қоидага кўра, ўз ичига маркетингнинг макро ва микро муҳити маркетинг хазматларини фаолият юритиши самарадорлигининг таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати: товар, нарх, реклама, ходимларни ўз ичига олади.

Назоратни ташкил қилиш корхонанинг катталиги, ходимларнинг малакаси, назорат вазифаларининг мураккаблигига боғлик бўлади.

Корхонада маркетингнинг ташкил қилиниши ўсиши билан унинг ихтисослашувига ва маркетинг назоратининг алоҳида бирлигини яратишга эҳтиёж ортиб боради.

Қисқа хулосалар.

1. Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади.

2. Маркетингнинг асосий вазифалари бўлинмаларининг хизмат вазифаларини таққослаш йўли билан аниқланади.

3. Маркетинг фаолиятининг назорати маҳсулотларни сотиш устидан назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик фаолиятининг фойдалилигини назорат қилиш, маркетинг харажатларини таҳлил қилиш, техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда тутади.


Таянч иборалар.

1.Компания ташкилий структураси тушунчаси.

2. Маркетинг бўлимларини ташкил қилиш.

3. Маркетинг фаолияти назорати.

4.Маркетинг аудити.

5. Стратегик назорат.


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар.

1.Компания ташкилий структураси тушунчаси нима?

2. Маркетингни вазифавий ташкил қилиш деганда нимани тушунасиз?

3.Маркетинг бўлимлари қандай ташкил қилинади?

4. Маркетингнинг асосий функцияларига нималар киради?

5.Маркетинг фаолияти назорати нима?

6. Маркетинг фаолиятининг назорати нималарни ўз ичига олади?

7.Фойдалилини назорат қилиш нима?

8.Самарадорликни назорат қилиш нима?

9. Стратегик назорат нима?

10.Маркетинг аудити нима?



Похожие:

1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconКичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconМаркетингни режалаштириш. Режа
...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconБунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида
Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 17-январдаги 18-сонли буйруғига асосан тта да ёшлар меҳнат ҳаракати...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconМаркетингни мохияти ва асосий тушунчалариреж а
Мавзуга оид таянч иборалар: Маркетинг, маркетинг концепцияси, товар харакати, товар, эхтиёж, талаб
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconТаълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом
Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда “таълим...
1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш iconДокументы
1. /АКТ фаолиятини ташкил этиш фанидан услубий курсатма.doc

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации